MMaviza
Ал-Мавло, Ал-ВалийТекширилган30 daq

Абдуллоҳ домла | 8-дарс Ал-Мавлаа Ал-Валий (Asma-ul-Husna)

Абдуллоҳ Домла · Асмоул ҳусно

0:00
30:29
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллоҳ роббилар аъламин. Вассалату вассалама ала саидина муҳаммад ас содиқул ваъдиламин. Аллоҳумма ла илмалана илла маълам тана иннака антал алимул ҳаким. Аллоҳумма аллим наъма ёнфауна ва фаънаби маълам тана васидна илма. Аллоҳумма арена ал ҳаққа ҳаққон ва ризқу натибаба ва арена ал баътила баътилан ва ризқу натижде нааба. Важа анна мин майясида меъунул қовула фаятда меъуна ахсана. Ва адҳихин ла би роҳматика фии ибодака солиҳин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъалибу биракатуҳ. Аллоҳ субҳанаҳ ва таолонинг гўзал исмларини ўқишлигидаги навбатдаги дарсимиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар. Албатта аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта исми бор, бир кам юзта. Ким уларни санаса, ёдласа, ўрганса, жаннатга киради. Демак, ақидамиздаги муҳим бўлган ишлардан Аллоҳ Таолони сиз билан бизга танитадиган дарсларни, Асмаул Ҳусна дарсларини ўқияпмиз. Ўтган дарсимизда аллоҳ таолонинг ал мавла, ҳожа, саййид исмини ўқиган едик. Иншааллоҳ бугун ниҳоясига йетказамиз ва мана шу ал мавлога яқин бўлган иккинчи исми алвалий, дўст, ҳомий деган исмини ҳам ўқиган бўламиз.

Аллоҳ Таоло Қуръонда марҳамат қилади: Астайидувилла. Аллоҳу алиюлладингна аману юхри жуҳун минаб зулмат ила нур. Аллоҳ муомилларнинг дўсти, валиси, уларни зулматлардан нурга чиқаради. Муҳаммад сурасида айтади: Валика би анна аллоҳа мавланладина аману ва анна кафириина ла мавланлаҳум. Бунга сабаб, яъни Аллоҳ Таоло мўминларга ёрдам беришлигига сабаб, Аллоҳ иймон келтирган зотларнинг дўсти, ҳомийси еканлиги ва кофирлар учун еса ҳеч қандай ҳомий йўқ еканлигидир. Демак, Аллоҳ Таоло сиз билан бизнинг мавлонийимиз, хожамиз ва валиймиз, бизнинг дўстимиз. Аллоҳ Таоло бандасини, мўмин бандасини яхши кўради. У билан бирга бўлади. Банда билан Аллоҳ Таолони бирга бўлишлиги хос суратда бўлади ёки умумий суратда бўладими? Хос хусусий сурат ва умумий кўринишда. Аллоҳ Таоло Қуръонда марҳамат қилади ва ҳува маъқум айнама кун тун. У Аллоҳ сизлар билан биргадир қайерда бўлсанглар ҳам. Бу умумий бирга бўлишлик. Бу умумийбирга бўлиш шундайки, аллоҳ таоло муомала билан бирга кофири ҳам бирга.

Осмонда бўлса ҳам бирга, йерда бўлса ҳамбирга. Аллоҳ Таоло ўзини илми билан, ўзини қудрати билан, ўзи хоҳиши билан. Бу умумий биргалик. Банда қайерда бўлмасин, ким бўлмасин? Қайси юртда, қайси замонда бўлмасин. Аллоҳ у билан бирга. Бу умумий кўриниши. Енди хос кўринишчи? Истайди билар? Ва анналлоҳу маълум уъминий. Албатта Аллоҳ муўминлар билан бирга. Енди бу биргалик хос биргалик бўлади. Ҳамма билан бирга бўлаётган унақа емас, бу хосроқ. Аллоҳ Таоло бунда муўмин бандаси билан бирга болиши нима билан бўлади? Ёрдам бериши билан. Қўллаб қувватлаши билан. Сақлаши билан, тавфиқ беришлиги билан. Демак, Аллоҳ бандаси билан биргаликда бўлиши икки хил бўлди. Умумий кўринишда ва хусусий кўринишдан. Аллоҳ таоло муовинлар билан мана шундай хусусий кўринишда, хусусий хос бирга бўлади. Агар Аллоҳ биз билан бирга бўлса, бизга ҳеч кимни кучи йетмайди. Агар аллоҳимизни яхши кўрса, қолган ҳаммани ёмон кўргани ҳеч нарса емас. Аллоҳни топган банда ҳеч нарсани йўқотмабди. Аллоҳни топкан банда ҳеч нарса йўқотмади, аммо Аллоҳни топмаган банда ҳеч нарсага ега бўлмабди.

Аллоҳ таоло бир бандаси билан хос бирга бўлишлиги, бу раббоний дўстликни лозим қилади. Мана, Аллоҳ таоло бир банда билан хос бўлса, қандай бўлади? Ушбу ҳадис хусусий сиз билан бизга буни баён қилади. Биласизлар, Қуръон ояти бор. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари бор ва ҳадис хусусии бор. Қуръон бу Аллоҳ таолонинг каломи, Жаброил алайҳиссалом орқали Пайғамбаримизга юборилган бу оятлар, Қуръон оятлари. Ҳадис, Пайғамбаримизни соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари. Қуръонни лафзи ҳам, маъноси ҳам аллоҳдан. Ҳадисни лафзи ҳам маъноси ҳам пайғамбариздан, аммо ҳадис қудусий маъноси аллоҳдан, лафзи сўзлари пайғамбар бизнинг тилидан. Мана ҳадис қудусий Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам роббисидан бизга ривоят қилиб беради. Бу жуда кўпчилигимиз билган ва кўп кўп ешитган ҳадис қудусийки, мана ўрнига келганда ўқиймиз. Аллоҳ таоло бир бандаси билан хос бирга бўлса, аллоҳ таоло шу бандасини ўзига валийда билса, аллоҳга дўст бўлса, қандай ҳолат бўлади?

Мана а дали валийян фақат а дан таҳлил бил ҳарф. Аллоҳ Таоло айтяпти, ким? Менинг бирор дўстимга душманлик қилса, мен унга уруш еълон қиламан. Менинг дўстимга деяпти. Аллоҳни дўсти фақатгина мўмин киши бўлади. Мусулмон киши бўларди. Ал ҳарф калимаси мана Қуръонда келади, рибо ҳақидаги оят. Файллам тафалу фаъзан у би ҳарби миналлоҳи ва расулиҳ. Агар бизни фармонимизни мана шу рибони тарқилинглар деган, рибони қилманглар деган буйруғимизни бажармасанглар, Аллоҳ ва Расулуллоҳ томонидан бўлган урушга тайёр туринглар. Ал ҳарб. Ҳарб. Аллоҳ Таоло уруш қилади кимга? Рибо билан шуғулланган кимсага? Аллоҳ Таоло кимга қарши уруш еълон қилади? Аллоҳнинг дўстига душманлик қилган кимсага. Енди Аллоҳ унга қарши уруш еълон қилса, бу бандани ҳоли нима олади? Бутун йер ахир уни ҳимоя қиламан деса ҳам, бу одамни ҳоли вайрон бўлишига шубҳа йўқ. Аллоҳни дўстига ким душманлик қилса, Аллоҳ бу бандага ўзи уруш еълон қуради.

Чунки Аллоҳни дўстуви душманлик қилаётган одам, ҳаққа душманлик қила олаётган одам. Ҳаққа душманлик қила олаётган одам кимга қарши турганлигини бир билармикин? Аллоҳни каломи, Аллоҳни динига душманлик қилганларда аҳволи нима бўлди, биродарлар? Йетмиш йил совет ҳукумати динни йўқ қилишга ҳаракат қилди. Нима бўлдийди? А тарих ғилдирагини олдида йетмиш йил ҳеч нарса емас. Келди, кетди.

Битта иккита авлод кўрди шу ҳукуматни, келди, кетдиди. Нима бўлди? Ким Аллоҳни дўстига душманлик ҳисса, бу инсонга қарши Аллоҳ Таоло ўзи нима қилади? Уруш еълон қилади. Мана адалий валиян, фақат адан туҳу бил ҳарф. Ким менинг бирон дўстимга душманлик қилса, бас унга мен уруш еълон қиламан. Мана енди валий, дўст. Аллоҳни валийси.

Вали, қандай инсон? Қуръонда бу ҳақида нима дейилади? Астайидувиллар? Ала иннна авлия аллоҳила хавфун алайҳим, валаҳум яхзанун, алладина амону ва каму яттақун. Валий деганда нимани тушунамиз? Бир қанақа фикр келади валий деганда? Валий ҳам чи, сиз билан бизга ўхшаган одам бўлади. Уни қулоғи учта ўмайди, боши иккита ўмайди. У ҳам йейди, ичади, у ҳам ухлайди, у ҳам чарчаяди, у ҳам сиқилади, у ҳам бақирлиги тутади. Ҳамма қатор одам. Фақат валий ким? Аллоҳ Таоло айтади, огоҳ бўлингиз ким? Албатта аллоҳнинг дўстларига охиратда бирон хавф у хатар йўқдир ва улар ҳам ким бўлмайдилар. Енди кимлар булар Аллоҳнинг валийлари? Алладина аману ва кану йеттақум. Улар иймон келтириб, тақво қилган кимсалар. Мана мана шу одам валий бўлади. Иймон келтирди, тақво қилди.

Енди кишини иймони билан тақвоси қанча кучайган сари, қанча кучли бўлган сари, Аллоҳга валийлиги шунчалик кучли бўлиб бораверади. Ҳаммамиз иймон келтирдикми? Алҳамдулиллаҳ. Тақво қиляпмизми? Алҳамдул. Демак валиймиз ҳаммамиз. Фақат бу вилоятимиз, бу валийлигимиз, Аллоҳга дўстлигимиз ана шу иймонимизни қуввоти ва қилаётган тақвойимизга боғлиқ екан. Мана шу масалада енди бир биримиздан нима қиламиз? Фарқ қиламиз.

Демак Аллоҳга иймон келтириб тақво қилган киши борки, у Аллоҳнинг валийси. Агар биродарлар динни, Исломни, динни ҳамма маъносини икки оғиз сўзга сиғдириш керак бўладиган бўлса, ўша икки оғизсўз шу бўлади. Иймон келтирди, тақво қилди. Шу дин. Иймон келтирди, тақво қил. Пайғамбарларда ҳаммаси айни мана шу нарсани олиб келган биродарлар. Астайдубиллаҳ, вама арусалламин қоблека мир расул, илла инуҳи илайҳи анна ҳула илаҳа илла ана фабуду. Ей Муҳаммад али ассалом, биз сиздан илгари юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам ҳеч қандай илоҳ йўқ. Магар менгина бордирман, бас менгангина ибодат қилинглар деб ваҳий юборганмиз. Демак шу екан. Вали шу екан, иймон келтирган ва тақво қилган одам. Уламолар айтишади, ниҳаятул илмий ат тавҳид. Ниҳаятул амалий ат тақво. Илмни енг охирги нуқтаси, чўққиси бу тавҳид. Амалнинг енг охирги юқори чўққиси, бу тақво. Инсон боласи дунёга келиб кўп илмларни ўрганади. Инсон боласи ўрганган илмларни енг олийси, енг афзали бу тавҳид, Аллоҳнı яккалиги.

Инсон боласи амал қилади дунёда, ҳар хил амал қилади. Лекин шу амалларни енг яхшиси тақво бўлади. Илмни ниҳояси тавҳид, амални ниҳояси тақво. Агар бир инсон Аллоҳни яккада билиб, гуноҳдан тийилган бўлса, бу одам динни мағзини тушунибди. Умарул Хаттоб розияллоҳу анҳур. Халифа. Сафарда кетиб борар екан йўлда, қўйларни боқиб юрган бир шопонга кўзи тушди. Синамоқчи бўлдим. Қўйлардан биттасини сотмайсанми менга деди.

Чўпон айтди, бу қўйлар меники емас. Саидимники. Ҳа, ўлди деб қўясан. Ё бўри йеб кетди деб қўяссан. Халифани танимаяпти. Чўпон айтди. Валлоҳий пул менга жуда ҳам зарур ҳозир. Пул жуда ҳам зарур. Агар ўлди десам, бўри йеб кетй десам, саидим ишонади. Лекин Аллоҳ чийдади.

Мана динда мағз бор. Ҳаммани олди яман, ҳаммани уддалайман, лекин аллоҳничи? Мана шу одам динни мағзини тушунибди. Динни аслига қўлини қўйибди. Аллоҳчи? Иймон келтирди ва қўрқди. Инсон Аллоҳда таниди. Валийликка шу нарсаники ўзи кифоя қиладими? Йўқ. Енди амал керак. Айтдик ку, ишониш керак, иймон келтириш керак ва қўрқур керак. Фаманка найёр жулиқо роббихи фалий амал амалани солиҳа. Ким? Аллоҳ таолони дийдоридан умиди бўлса, Аллоҳ таолони жамолига боқишингдан умиди бўлмаса, бас, солиҳ амал қилсин. Демак, иймон келтиришингда ўзи кифоя қилмайди. Енди нима керак? Енди нима керакс? Солиҳ амал керак. Иймон ва солиҳ амал.

Ишониб қўйиш дейди ўзи. Аллоҳ таолога иймон келтириб қўйиш дейди ўзи амалсиз. Сизни валийликка йетакламайди. Чунки биродарлар иблис Аллоҳни Роб еканлигини тан олган. Азиз еканлигини тан оган. Яратувчи еканлигини тан олмаган. Қайтда тирилтирувчи еканлиги билган. Лекин амали бўлмаганлиги учун, итоати бўлмаганлик учун у лайин бўлиб кетаверди.

Биз ҳам ишонамиз Аллоҳга дейди. Лекин биронта хонамдан тақво қилмайди. Биз ҳам Аллоҳга иймон келтирганмиз дейди. Биронта фарзни бажармайди. Бу одамни иймони, иблисий иймон емасмикин? Ғоятни қаранг. Астайл вилла, ҳола, фабиа иззат акалар уғўяннакҳум ажмаъийин. Иблис айтди. Енди сенинг қудратингга қасам, албатта уларнинг ҳаммасини йўлдан оздираман.

Анверний илайяв мй юбосун. Қиёмат кунигача мени тирик қолдиргин. Холоқ таниминар. Холоқ танимининар. Мени оловдан яратдинг. Яратганини тан оляпти. Қиёматда қайта тирилишини тан оляпти. Азизлигини, роблигини тан оляпти, лекин итоат қилмаяпти, амал қилмаяпти. Шунинг учун биродарлар, биз Аллоҳ Таолонинг валийларидан бўлишимиз учун бизда иккита нарса бўлишлиги керак екан. Иймон ва тақволий амал. Шунда биз валий бўлишлигимиз мумкин. Ишонишинглар ўзи кифоя қилмайди.

Мана енди валийда кимлигини тушуниб олдик. Демак ҳаммамиз валий бўлишликка имкониятимиз бор екан а? Иймон келтирдик, амал қилдик, тақво қилайлик. Енди сиз билан бизни инсонни валийлик манзиллатига олиб борувчи мартабалар. Енди нима қилсак, валийлар қаторида бўламиз. Ҳадис ҳудудини давом етказамиз. Аллоҳ Таоло айтади: ва ман тақорру ба илайя абди вишаин, аҳабба илайя минма ифторату алиҳ.

Бандам унинг зиммасига фарз қилганимдан бошқа, мен учун севимли бўлган бирор нарса билан менга суюкли бўла олмайди. Аллоҳ Таолога, сиз билан бизни енг яқин қиладиган амални енг зўри бу фарзлар. Ундан кейин нафллар. Аллоҳ Таолога яқин бўлмоқчимисиз, биринчи навбатда фарзни бажаринг.

Фарзни қилганда Аллоҳга банда тезроқ яқинлашади. Авваламбор фарз, кейин орқасидан нафн. Шунинг учун Роббимиз айтяптики, банда менга енг яқин бўладиган мен учун енг севимли бўлган амал, у қилиши мумкин бўлган. Нима екан? Фарзлар екан. Агар банда Аллоҳнинг амрида мустақил бўлса, саломат бўлади. Агар амалларни қойим қилса, саодатли бўлади.

Яна қайтарамиз. Банда Аллоҳни амрида мустаъқим турса, саломат бўладими? Аллоҳни амалларини, буюрган амалларини бажарса, саодатли бўлади. Енди саломат бўлиш билан саодатли бўлиш фарқи бор албатта. Ҳар битта одам ҳам саломат бўлишни хоҳлайди, ҳам саодатли бўлишни хоҳлайди. Бу нарса фақат иймон билан, амал билан бўлади. Иймон келтирдингиз, саломатсиз, амалдасиз, саодатлисиз.

Аллоҳ Таоло нимани фарз қилган бўлса бизга, мана айтяпмиз, банда фарзни бажарса, Аллоҳга енг осон йўл екан яқин бўлишди. Ва бу фарзлар бизни мутлақо ҳаётимизга, табиатимизга, фитратимизга тўғри келади. Масалан, овқат йейиш фарз. Бу нарса уни фитратига, табиатига мувофиқ келади. Ҳаво олиш фарз, чунки ҳаво олмаса ўлиб қолади. Ҳаво ош ҳам уни фитратига, тагиатига тўғри келди. Сув ичиш ҳам шунақа. Енди биродарлар, сиз билан биз қиладиган фарз амаллари ҳам худди сув, ҳаво, овқат бизга мувофиқ келгандек вужудимизга. Фарзлар шундай мувофиқ келадими? Ҳамма қила олади. Ҳамма замонда қила олади. Шунинг учун фарз.

Агар киши фарзни нималигини тушунса, ҳаромни нималигини тузунса, шунда дин уни озодлигини, ҳурриятини чеклайдиган тўсиқ емас, балки уни саодатини кафиллайдиган сабаб еканлигини тушунади. Қайтараман. Фарзни нималигини тушунса, ҳаромни нималигини англаса, дин уни ҳурлигини, озодлигини чеклайдигон тўсиқ емс, балки буни саодатини таъминлайдиган сабаб екан лигини тушунади?

Агар шуни тушунган бўлсак, биз зўр диндор еканмиз. Диндан ибодатдан узоқ юрган ака укаларимизни қарасангиз, нимага масжидга киришдан ўзини тияди? Чунки мана бу мана ишни қила олмай қоламан дейди. Йўқ. У сени тўсминг, аксинча, сени саодатингга сабаб бўлади. Биринчиси фарз бўлди. Аллоҳга вали бўлишлиги учун қилишимиз керак бўлган иш. Иккинчиси нафн.

Вама я залу абди ятақор робби илайя бин навофил хатта уҳибба. Бандам нафл ибодатларини бажариш билан менга суюкли бўлади. Аллоҳ таоло сиз билан бизни бандам деяпти. Нафл амалда аллоҳни бандаси қилар екан. Бошқалар емас. Аллоҳни бандаси фарзи бажаради да. Ўшанинг учун нафлни ҳам қилади. Аллоҳни бандази нафлни қилади.

Аллоҳ таоло билан қиладиган муомаламиз биродарлари аниқ равишади. Чунки Аллоҳ таоло нима қилсак рози бўлади, нима қилсак норози бўлади? Буни ўзини китобида баён қилиб қўйган. Аммо одамлар билан қиладиган муомаламизда аниқлик равшани йўқ. Чунки битта одам қизиққон, биттаси оғир босиқ. Биттаси инжиҳ, биттаси бағрикенг. Биттаси бахил, биттаси саховатли. Улар билан муомала қилаётганингизда муайян андоза, шаблон йўқ. Масалан, қизиққон одам билан муомала қиляпсиз, пелик келиб қолган пайтда шарт билган ишини қилиб қўйиши мумкин. Одамлар билан қилаётган муомаламизда аниқ бир андоза бўлмайди. Доим ҳушёр туриш керак. Аммо Роббимиз билан қиладиган муомала аниқ. Чунки, инналлоҳу юҳайб булмутаваккилий. Аллоҳ таваккал қиладиганларни яхши кўради. Инналлоҳу юкҳайб бул муҳсиний. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни яхши кўради. Ва юҳайб булмуто тоҳирийн. Ўзини доим пок тутишни яхши кўрадиганларни яхши кўради. Инналлоҳу яҳайт буттаwобин. Аллоҳ тавба қилувчиларни яхши кўради. Аллоҳ билан қиладиган муомаламиз биродарлар аниқ равшан ва ўзгармайди бу. Шунақа бўлсак, Аллоҳ яхши кўраверади. Аммо одамларчи?

Бу йерда бир жуда ҳам бир нозик нуқта бор. Агар банда Аллоҳ томонга қараб бир қадам босса, Аллоҳ у тарафга қараб бир неча қадам босади. Банда Аллоҳ Таолога қайтай, бўлди енди тавба қилай деган фикрни калласига олиб келишлиги билан ҳали ҳеч нарса қилмади, қаранглар. Бўлди, енди бугундан ичмайман деди.

Бўлди бугундан бошлаб намозни бошлайман деди. Шу фикр калласига келишлиги билан Аллоҳ Таоло шу манбани қалбига саодатни бериб қўяди. Хотиржамлик бериб қўярди, таским бериб қўйди. Шу етапдан ўтганмиз кўпчилигимиз. Бўлди. Ертадан намозни бошлайман деганингизда биласизми қанақа мазза қилгансиз? Есланг да. Бўлди, сигаретни ташладим бугундан бошлаб дедингиз.

Ўша моментни есланг да. Аллоҳ таоло бандасини тавбасига шунақа бир мужтоқ бўлиб туради. Аллоҳ таолобандасини тавба қилишини шунақа яхши кўради, ҳали ҳеч нарса қилмади йе. Нима қилди фақат? Бўлди. Ертадан бомдодга чиқиб, намозни бошлайман дейишига биласизми қанақа хотиржам бўлади қалби? Демак Аллоҳ томонидан ижобат, Аллоҳ таоло томонидан жавоб нима бўларкан? Жуда ҳам тез бўларкан.

Асарларда келтирилади. Ла уя аламул маърузу на инти зор илаҳум ва шавқи ила таркима сиҳим латақаттат ав салуҳи мин ҳиббий ва ла маъту шавқин илай ҳа диҳи иродати бил мауридин, факафи бил муқбилин. Асарларда келтириляпти, лекин ешитинг қанақа ажиб.

Агар дейди Аллоҳ Таоло, агар мендан юз ўгирганлар мени уларга бўлган интизорлигимни, маъсиятларни тарк қилишларига бўлган шовқинни билишса еди, уларнинг қалблари менга бўлган муҳаббатдан узилиб кетган бўлар. Ҳамда менга бўлган шавқларидан вафот етган бўлардилар. Мендан юз ўгираётганларни менга қайтишлиги қанчалар муштоқлигими, қанчалар шуни яхши кўришимни билганида ўлиб қоларди қалби ерим.

Мендан юз огирганларга бўлган иродам шундай. Енди менга иқбол қилаётганларга нисбатан иродам қандай бўларди? Биродарлар, биздан Аллоҳ томонга бир қадам бўлса, Роббимиз қалбимизга хотиржамликни беради. Таскинни беради. Манда Аллоҳ томонга бир қадам босса, Аллоҳни валийни қаторда бўлишини хоҳласа, фарзи бажарса, нақлда бажарса. Роббизни қанақа хурсанд бўлади, биласизми?

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Муслимнинг саҳиҳларида ушбу ҳадисни келтирадилар. Ла аллоҳи ашадду фарохон би тавбати абдиҳи ҳина ётув илайҳи мин аҳадикум каъна ала роҳилатиҳи би алдифулат. Аллоҳ бир бандаси тавба қилганда шунақа хурсанд бўладики, қандай хурсанд бўлади? Ростини айтяптилар. Сизлардан бир киши сафарга чиқди. Туясини устига ҳамма озуқаси, суви, ҳамма тадоригини уйла олган. Саҳрода кетаётганда туяси қочиб кетди.

Қувуни йета олмади. Ҳеч нарса йўқ. Саҳро ўртасида. Енди нимани кутиш қолди холос? Ўзи шуни. Қалай одам ўтирди, ухлаб қолди. Уйғонса, туяси устида турибди. Шарт туриб ушлади туяни. Буни хурсандчилиги қанақа бўлади? Аллоҳ бандаси тавба қилганда, шу қадар хурсанд бўладики, сизлардан бирингизнинг миниб турган туяси чўл йерда, қўлидан чиқиб қочса, таоми ва ишимлиги туясида бўлса, у киши туясидан умидини узиб, дарахт сояси ётганида, қарасаки туяси олдида турган бўлса, унинг тизгинидан ушлаб, қаттиқ хурсанд бўлганидан, шунақа хурсанд бўлиб кетдики, Аллоҳим, сен менинг бандамсан, мен сени роббиман деб юборади.

Нимадан? Хурсандчилигидан. Ўзи нима демоқчи еди? Аллоҳим, сен мени роббимсан, мен сени бандайман демоқчи еди, лекин хурсандчилиги дан шу даражада бир тўлқинланиб кетганидан, сен мени бандамсан, мен сен роббиман деб юворяпти. Аллоҳни хурсанд бўлишлиги, биродарлар, бундан ҳам кўпроқ бўлади. Агар банда нима қилса Аллоҳ томонга? Ўзи керакми бандасини тавба қилиши Аллоҳга?

Аллоҳга бир нарса керакми ўзи? Бу нимани белгиси? Аллоҳ сиз билан бизни қанчалар яхши кўришлигини белгиси. Мана шундай Роббимиз бор, биродарлар. Мана шундай Раббимизга биз валий бўлишга интилишлигимиз керак бўлади. Агар Аллоҳ бизни яхши кўрса биродарлар, қолганларни ёмон кўрганлигини бизга парвоси йўқ. Агар аллоҳ таоло сиз билан бизни азиз қилган бўлса, бандаларни хоҳлагани бизга қизиғи йўқ.агар аллоҳ биз билан бирга бўлган бўлса. Ҳеч кимни кучи йетмайди бизга. Агар Аллоҳ бизга қарши бўлса, бизга ҳеч кимни фойдаси тегмайди.

Хўп, мана Аллоҳ Таолони дўсти ким екан? Иймон келтирган, тақво қилган киши екан. Кейинги айтган нарсамиз, банда қандай қилса Аллоҳ Таолонинг валийсига айланади? Фарзни бажарса, нафлни бажарса. Хўп, буни ҳам қилди дейлик. Енди Аллоҳ яхши кўрди шу бандасини. Вали қилди ўзига. Енди буни қайердан биламиз? Вали бўлдикмикин биз? Мана енди ҳадис худдийси давомини ўқиймиз.

Файда аҳбар туҳ у кун ту самаҳуллади яс маъудий. Нафлади қиларкан, мен уни яхши кўриб қоламан деди. Яхши кўлиб қолди, ўзига дўст қилди. Енди дўст бўлганлигини аломатини кўринг. Бас, агар уни яхши кўтариб қолсам, мен унинг ешитадиган қулоғи бўламан. Қулоғингизга фақат Аллоҳнı рози қиладиган нарса кирганда рози бўласиз. Аллоҳни норози қиладиган нимаси қулоғингизгага кирса, бундан норози бўласиз, ўлчовиз бор енди сизни. Тўғри келган нарсани ешитиб қўявермайсиз.

Тўғри келиб гапга қулоқ тутиб қўяверсиз. Чунки Роббиз сизни яхши кўрди, қулоғингизни ислоҳ қилди. Қаранг. Инсон умри давомида миллионлаган мавзуда суҳбат қуради. Миллионлаган темани ешитади. Енди буларни ичида қайсиниси ботил, қайсиниси ҳақ, агар ўзига қолса ажрата олмайди. Чунки биродарлар, ботинни тури кўп. Ботинни тури катта. Агар Аллоҳ Таоло ўзи қулоғини очмаса, ўзи қулоғини ислоҳ қилмаса, ешитган нарсасини тўғри деб кетаверади. Ҳозир шунақа замон.

Ҳозир одамларни ҳаётини, онгини, дунёқарашини оммавий ахборот воситалари бошқаряпти. Тўғрими? Битта канал очасиз ёутубега. Битта одамни суратга олиб, видеога олиб туриб, қўйиб тагига бир нарсалар ёзасиз, туҳмат бўхтонлини қиласиз, кетди. Кетаверади. Мана бу суратга тушган екан, монтаж қилиб бўлганига дахшат йетмайди. Пҳотошоп бор. Хуллас минг хил программа бор.

Мусулмон одам шундай бир нарсани ешитган пайтда қабул қила олмайди. Инжа акун фаси ҳун, бинаба ин фатаба ин ёнар екан Қуръонда Аллоҳ. Ей иймон келтирганлар, бир фосиқ хабар олиб келса, бир фосиқ киши хабар олиб кетса, текширинглар деган. Ишонмай тур бунга дейди. Ҳозир жуда осон бўлиб қолди одамларни ҳақдан буриб юборишлик, калласига бир нотўғри фикрларни киргизиб қўйишлик. Аммо Аллоҳ ўзига дўст тутган валийсини қулоғи бу нарсаларни қабул қилавермайди.

Хўп, биринчиси, демак Аллоҳ Таоло агар бир бандани ўзига вали қилган бўлса, нима қилар екан? Уни қулоғини ислоҳ қилар екан. Иккинчиси, ва баса руҳиллади юбилса рубихий. Агар Аллоҳ дўст қилган бўлсин, уни кўрадиган кўзи ўзим бўламан деяпти Аллоҳ Таоло. Кўзимиз кўриб турган нарсаларни биродарлар зоҳири бор, ботини бор. Ташқи кўриниши бор, орқасидаги ҳақиқати бор. Мўмин одам жуда бир ҳашаматли баланд иморатни кўради. Мана йерда бир катта пул сарфланган, лекин шу пулни сарфлаган одам хорондан пул топган. Гиёҳванд модда сотган, туҳмат қилган, бўхтон қилган, рибога пул берган. Бу иморат ҳар қанча чиройли бўлмасин, бу мўмин, бу уйда егасини ҳурмат қилмайди. Ҳаққий кўради. Чунки уни кўзида бу банда Аллоҳни кўзида ҳаққий бўлганлиги учун бу бандани кўзида ҳам ҳаққий. Енди оддийроқ солинган уй, егаси ҳалолдан пул топган, ҳалоллик билан тирикчилик қилган. Бу одамлар ҳурмат қилади. Кўзимиз кўрган нарсани орқасида биродар ҳақиқати бор. Аллоҳ дўст қилган бўлса сизни, ўзига, мана шу ҳақиқатни кўрадиган қилиб қўяди. Демак Аллоҳ сизни ўзига вали қилган бўлсин, ешитадиган қулоғингиз Аллоҳ бўлади. Кўрадиган кўзингиз Аллоҳ бўлар.

Кейингиси. Вояда хуллатий, я бйти ишу беҳал. Ушлайдиган қўли ҳам ўзим бўламан дейди Аллоҳ Таоло. Аллоҳ агар ўзига валиқ қилса, қўлимиз хорон нарсага бормайди. Тарозидан урмайди. Бировда ҳаққи қолса, олиб бориб беради. Тўртинчиси, ва ризҳ из ла хуллати ямши биҳа. Юрадиган оёғи ҳам ўзим ўламан деяпти. Гуноҳ маъсиятга юрмайди. Ҳаром ишга юрмайди, чунки Аллоҳни валиси.

Ўзимиздан истайлик, кўзимиз. Қулоғимиз, қўлимиз, оёғимиз мана шундай турибдими? Ҳа, шундай турибди. Алҳамдулиллаҳ. Енди нима бор бизга буни буёғига? Агар шундай бўлса, нима бор бизга? Ва ин сааланингла ул тиянна. Енди шу бандан мендан сўраса, албатта сўраганини бераман. Яъни дуоси мустажоб кишилардан. Дуоси ижобат бўладиган кишилардан.

Аллоҳу алайкум ла динан амин. Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўсти. Биродар, иймон келтирдик, тақво қилдик. Алҳамдулиллаҳ. Фарзни бажардик, нафлда адо қилдик. Алҳумдулиллаҳ. Аллоҳ таоло кўрадиган кўзимиз, ешитадиган қулоғимиз, ушлайдиган қўлимиз, босадиган оёғимиз бўлди. Алҳумдулиллаҳ, дуо қилсин деяпти Аллоҳ Таоло. Ижобат қиламан. Дуо қилган пайтимизда биродар, ижобат бўлишигида шубҳаланмайлик.

Вала иниста аъадами ла ўйиндан на? Агар мендан паноҳ тўласа, албатта унга паноҳ бераман. Аллоҳ валиюллоҳ дини амин. Аллоҳ мўминларнинг валисидир. Буни маъноси нима? Аллоҳ ўзини дўстларини, валийларини қўллайди, нусрат беради, ҳимоя қилади. Демак, Ал Валид, Аллоҳ Таолонинг мана шу исми, Ал Валид исми. Ал Мавло исми одам боласи учун, мўмин киши учун енг яқин исмлардир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ Таоло деди: Ким менинг бирор дўстимга душманлик қилса, унга уй уриш еълон қиламан. Бандам унинг зиммасига фарз қилганимдан бошқа, мен учун севимли бўлган бирор нарса билан менга суюкли бўла олмайди. Бандам нафл ибодатларни бажариш билан менга суюкли бўлиб бораверади, ҳатто уни яхши кўриб қоламан. Агар уни яхши кўтариб қолсам, унинг ешитадиган қулоғи бўламан. Кўрадиган кўзи бўламан, тутадиган қўли бўламан, юрадиган оёғи бўламон. Агар мендан бирор нарсани сўраса, албатта унга ато қиламан. Агар менданбирор нарсадан паноҳ тиласа, албатта унгга паноҳ бераман.

Ақлу қовли, ҳаъда ва астағфируллоҳу алайҳи ва алакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълими ва баракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш