# 88-дарс Ал-Мухаймин (2-қисм): Асма-Ул-Ҳусна

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Асмоул ҳусно](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno.md), lecture 91 of 110
- Section: Ал-Муҳаймин
- Duration: 27 min
- Original title: 88-ДАРС АЛ-МУХАЙМИН (2-ҚИСМ) / АСМА-УЛ-ҲУСНА
- Review status: reviewed
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/91
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/VsfnO8LfppM.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=VsfnO8LfppM
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/90.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/92.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:01] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳматуҳу ва рас таъинуҳу онасида охшуру. Ва навғул биллаҳи мин суруриян фусинга ва мин саййъати амалина. Ман яҳдихиллаҳи фалаҳмуҳиллала ва ман юдулилҳу фалаҳ ҳадиялар. Ва нашхадвал ла илоҳ ила аллоҳ ва ҳидаҳулар шарикала ва нашхад анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ. Асмоли хуснори силсилада аслидан биродарлар, аллоҳ таолонинг ал муҳаймин исмини ўқиётган едик, давом етказамиз.

[0:40] Ал муҳаймин. Ғамхўрлик қилувчи, парвариш қилувчи, тарбияловчи, иҳота қилувчи. Бадавлат инсон. Катта тижорати бор. Даромади ҳам катта. Қўлида юзлаган одамлар ишлайди. Уч қаватли уйи бор. Ичида ҳамма ёғи бор. Бассейнидан тортиб гаражгача, тёплий булардан тортиб, ошхонаси хизматкорларигача, ҳамма ёғи бў.

[1:09] Кутилмаганда, ўйламаган жойида ажал келади да, вафот етади. Мана енди бу ҳашаматни ҳаммасидан ажраб қолади. Мана енди уни уйи қабр. Қабр ё жаннат боғларидан бир боғ бўлади, ё дўзах чуқурларидан бир чуқур бўлади. Биродалар, Аллоҳ Таолодан тақво қилиш учун, Аллоҳ Таолудан ҳаё қилишлик учун қабрни еслаб туриш керак. Ора чурада қабристонга ҳам бориб туриш керак. Қасд қилиб, тўхтаб, кириб бир айланиб чиқиш керак. Токи Роббизни есга солади ўлим. Ал муҳаймин.

[1:49] Унинг илмини чегараси ниҳояси йўқ. Қудратини чеки чегараси йўқ, ҳамма нарса уни ҳузурига боради, ҳамма иш унинг қўлида. Алмоҳайминнинг маъноларидан тўртинчиси, ҳаймана, шафқат билан назорат қилиш, раҳмат билан кузатиш, меҳрибонлик билан еҳтиёт қилишлик. Ҳайманани бир маъноси, назорат қилиши, кузатиш, ғамхўрлик қилиш. Боласи касал бўлиб қолган она, шу боласини устида қиладиган иши ҳаймана дейилади. Касал бўлиб қолди, истимаси кўтарилди. Нима қилади? Докторга телефон қилади, дори олиб келади, устида туради. Инжиқлигига қарамайди, дорини ичиради. Қўйингки, тузатишга ҳаракат қилади. Онани ўзини касал фарзандига мана шундай қаттиқ еътибори, раҳмати ҳаймана дейилада. Енди мана шу ишни сиз билан бизни сизда қилиб турган зот ал муҳаймин бўлган аллоҳ субҳанаҳу ва таоло.

[2:49] Меҳрибон отани ҳам ўзини фарзандини уста ҳайманаси бўлади. Ким билан юрибди? Нима йеяпти? Нима кийяпти? Уйга қачон кетяпти? Қачон кетяпди? Дарсини бажардими? Кимлар улфати? Агар ҳақиқатдан бу ота фарзандига муҳаббати рост бўладиган бўлса, мана шундай назорат қилади. Бу назорати қўрқитиш, бўйин сўндириш маъносида емас, балки раҳм шафқат қилиш, меҳрибонлик кўрсатишлик маъносида бўлади.

[3:22] Ҳаймананат биродар тақозоси мана шу бўлади. Енди аллоҳ таолони ал муҳаймин деяпмиз, бандасига бўлган раҳмати, шафқати чексиз. У бандалар ўзларига меҳрибон бўлгандан кўра, Аллоҳ уларга меҳрибонроқ. Шунинг учун ҳеч қачон ўзини бандасини Аллоҳ Таоло ўзини ҳолига ташлаб қўймайди. Назорат қилади, кузатади, уларни фойдасига харис бўлади.

[3:46] Бешинчи маъноси. Ал муҳаймин бўлган аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўзи назорат қилиб турган, ўзини кузатувида турган бандаларни ҳимоя қилади, сақлайди. Мана айтдик, ота боласига меҳрибон, шунинг учун доим назорат қилиб суради ҳамма ёғини. Агар шу фарзанди қима деган ишини қилиб қўйса, жазолайди.

[4:10] Мен қилган ишларга келиб қолган бўлса, жазолайдир. Ва мана шу жазолашлиги отани шу фарзандга бўлган меҳрибонлигини далайида. Аллоҳ ҳам бандасини кузатиб туради. Шунинг учун ундан бирор бир хато содир бўладиган бўлса, тезда жазолайдир'. Чунки аллоҳ таоло ал муҳаймин. Бандасини устида ҳайманаси бор. Ҳаймана нима еди? Муҳаббат, шафқат, раҳмат кўрсатишлик.

[4:39] Олтинчидан. Ал муҳайминнинг олтинчи маъноси. Агар сен ал муҳаймин бўлган аллоҳ билан бирга бўлсанг, сен ғолиблардан бўласан. Ал муҳайминни маъноларидан биттаси шу. Истайду биллаҳ, ям ҳуллоҳу риба ва юрби садақот. Аллоҳ судхўрликни фойдасини йўқ қилади ва садақаларнинг фойдасини зиёда қилади. Бақара сураси. Агар сен ал муҳаймин бўлган аллоҳ билан бирга бўлсанг, молик омонда. Чунки сен рибодан узоқсан да. Рибодан узоқ бўлганидан кейин Аллоҳ Таоло молини сақлайди.

[5:23] Агар сен ал мухаймин бўлган аллоҳ билан бирга бўлсанг, ғолибсан. Сенга покиза ҳаёт берилади. Чунки Аллоҳ Таоло Қуръонда ваъда қилган. Ман аърода ан рикри фа инналаҳуу маишатан донкан. Ким мени еслатмамдан юз ўгирса, бас у учун танглик ҳаёти бўлади. Танг ҳаёт бўлади. Енди агар Аллоҳ билан биргаликда бўладиган бўлсанг, сенга покиза ҳаёти берилади. Еътибор берсанглар, мени еслатмамдан юз ўгирган инсонни камбағал қилиб қўяман, касал қилиб қўяман демаяпти. Унга танг ҳаёт бераман дейди. Енди танг ҳаёт қанақа ҳаёт бўлади? Бой бўлиб туриб ҳам, соғ бўлиб туриб ҳам ҳаёти танг бўлиши мумкин. Аммо сен ал муҳаймин бўлган аллоҳ билан бирга бўлсанг, сенга покиза ҳаёт ваъда қилинган.

[6:16] Агар сен ал муҳаймин бўлган аллоҳ билан бирга бўлсанг, сенга нусрат, ёрдам, тавфи келади. Агар сен ал муҳаймин билан бирга бўсанг, ҳақиқий кулувчилардан бўласан. Ҳақиқий кулиш қачон бўлади? Охиридаги кулги ҳақиқий кулги бўлади. Кофирлар бу дунёда кулади. Мўминлар охиратда кулади. Ҳақиқий кулги охиратдаги кулги. Аллоҳ Таоло айтади: ва иннаҳукана фии аҳлиҳи масъуруро. Албатта у кофир. Дунё ҳаётида ўзини оиласида шод у хуррам еди. Ҳамма ёғи зўр. Йейиш ичиши бемалол, тани соғ, қўлини қаёқ узатса йетяпти, хурсанд. Кулар еди ҳаётда. Енди муомалачи? Қиёмат бўлди, ҳисоб китоб бўлди, жаннатга кирди, Аллоҳ айтади: воянгқал ибу ила аҳлиҳи масъруро. Ва ўзининг жаннатдаги аҳли оиласига шод у хуррам ҳолда қайтажак.

[7:18] Ал муҳаймин бўлган Аллоҳ билан бирга бўлсак, нима дегани бу? Мен биргаман Ал муҳаймин билан десангиз бўлдими? Йўқ. Ана шу Аллоҳ Таоло буюрган ишни қилсангиз, қайтарганидан қайтсангиз, тақвога интилсангиз, Расулуллоҳни суннатини маҳкам ушласангиз, демак Аллоҳ билан Ал муҳаймин билган биргасиз, бинобарин сиз ғолиблардан бўласиз.

[7:44] Ҳаймананинг катта маъноларидан илм, қудрат, ишларнинг оқибати, қўшимча маъноларидан шафқат, раҳмат, омонат, интизом, давомийлик ва нусра. Мана, қушнинг ҳайманаси. Ана шу жўжаси очилиб чиқиши билан уни устидаги бир фарғоналигини кўринг. Тинмасдан овқат олиб келади. Тинмасдан хизматида бўлади. Хатардан ҳимоя қилади. Таомини, шаробини муҳайё қилади. Мана шу қушнинг ҳаймонаси дейилади.

[8:18] Ал муҳайминнинг маъноларидан йеттинчиси. Ал муҳаймин махлуқларга хавфдан омонлик беради. Мана Мусо ва Ҳорун алайҳимас салом. Бу иккита улуғ пайғамбарни Аллоҳ Таоло шир авуннинг олдига бориб, уни ҳаққа даъват қилишликка буюрилди. Енди шир авн ўзини замонасидаги енг катта золим. Бу пайғамбарлар айтишди. Астаби билла, қола, роббана, иннана, наҳофу, ан я фурутон, алайна, ав ан я тғо. Улар айтишди, парвардигор, дарҳақиқат биз агар уни сенга иймон келтиришга да чақирсак, у шошқалоқлик билан бизни азобга гирифтор қилишидан ёки баттар туғёнга тушишдан хавфдамиз. Хавотиримиз бор, қўрқяпмиз деди. Аллоҳ нима деди? Қола, ла таҳофа. Қўрқманглар. Иннанийма акума, асма у ва аро. Мен сизларни икки оила билан биргаман. Ешитиб кўриб тураман. Ал муҳайминнинг маънолардан биттаси мана шу.

[9:30] Омонлик беради халқдан. Мана шу Аллоҳ Таоло омонлик беради, сақлайди деган маъно Аллоҳ Таолонинг Ал Муъмин исмида ҳам бор еди. Мана шу ўринда ал муъмин исми билан ал муҳаймин исмини маъноси бир бирига яқин бўляпти. Кузатиб туради Аллоҳ Таоло бандаларини ва ўзи назорат қилиб турган бандаларини омонликка чиқаради, халқдан сақлайди.

[9:54] Онаси билан турган ёш болани тасаввур қилинг. Икки яшар, уч яшар. Онасини қўли маҳкамишлаб олган. Бир қадам жилмайди. Тамомий хотиржам дейди. Қўрқмайди. Хавотир йўқ. Сабаб, онаси ёнида турибди да. Онаси унга меҳрибонлигини билади да. Енди Аллоҳ сизга меҳрибонликини билсангиз чи.

[10:19] Айтдик, меҳрибон ота ғамхўр ота боласидан бир хато содир бўлса, уни жазолайди. Шу ишни такрорламаслиги учун, хатога кирмаслиги учунга. Чунки яхши кўради да. Мана енди Ал Муҳеймин бўлган Аллоҳ Таоло ҳам, мўминлардан хато содир бўса, қойил ишлик содир бўса улар балоларга учратади. Бир ҳикмат сабабли.

[10:48] Аллоҳ Таоло баъзида мўмин бандани машаққатга, душманга ёки золимга ташлаб қўяди. Нима учун? Ёмон кўргани учунми? Йўқ. Улуғ бир ҳикмат учун. У ҳикматни кимдир тушунади, кимдир тушунмайди. Кимдир билади, кимдир билмайди. Кимдир тан олади, кимдир тан олмайди. Аллоҳ Таоло сиз билан бизга онамиз бизга меҳрибон бўлгандан кўра меҳрибонроқ.

[11:17] Модомики шу кунни бердими? Демак орқасида ҳикмат бор. Бу мусибат ё гуноҳларимиз кўпайиб кетувди, уларни ювиш учун келди, ёки даражамизни Аллоҳ Таолоди ҳузурида кўтарилиш учун келти. Иккала ҳолатда ҳам мўмин одам ютуқда бўлади. Нимага бунақа бўляпти? Нимага мусулмонлар хор бўляпти ҳар томонда? Биродарлар ҳикмати бор. Сабаби бор.

[11:40] Аллоҳ Таоло айтади, астадубиллоҳ. Вала таҳсабанна аллоҳа ғофилан амма я амал у волимун. Иннама ю охир руҳумли ялмин ташқосуфи ҳил абусор. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, сиз ҳаргиз Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил деб ўйламанг. Аллоҳ ғофил емас, ҳамма ёқда кўриб турибди. Фақат Аллоҳ уларнинг жазоларини кўзлари даҳшатдан қотиб қоладиган, қиёмат кунига қолдиряпти холос.

[12:15] Синов учун, имтиҳон учун, зулм қилса ҳам, бировни ҳаққини йеса ҳам, ҳаддидан ошса ҳам, ҳеч қандай бало келмаяпти. Мусулмон ҳақ бўлиб туриб, мазмун бўлиб қоляпти. Жавоб бера олмаяпти. Ҳаққини ундира олмаяпти. Аллоҳ билмаяптими, буни деманглар. Бир катта тижорат дўконини тасаввур қилинглар.

[12:41] Мана шу катта тижорати дўконини хўжайини ерталаб ҳаммадан бурун ўзи келади, дўконни очади, расталарини ортига ўтиб, ишчиларни кузатиб туради. Кассани орқасида ўтириб кузатади. Сотувчиларни ҳар битта ҳаракати, айтаётган сўзи назоратда. Енди мана шу қўлида ишлаётган сотувчиларнинг хиёнаткорлиги ёки омонатдорлиги билан оламизми буни? Йўқ. Устида кузатаётганини кўриб билиб турибди да. Ишдан ҳайдаб олиши мумкин. Демак, бу сотувчиларни омонатдорлигини ёки хиёнаткорлигини била олмаймиз. Мана енди ҳозир шунақа бир дўконлар бор, ҳар битта кийимга, ҳар битта сотиб олинадиган нарсага бир пластнатсадан бир нарсани қайтариб қўяди.

[13:28] Агар шу нарсани йечиб олмаса, дўкондан олиб чиқиб кетаётган ешигингизда бир аппаратлар бор, чийиллаб беради, ўғирлаб кетяпти деб. Демак, магазинга келган клиентларни ҳам хиёнаткор ёки омонатдорлигини билиб бўлмайди. Шунақа чийиллайдиган жиҳоз бўлмаса, и лекин бояги магазинга кирган, дўконга кирган харидорни омонатдоригиз синалади.

[13:51] Товарингизни олиб келасиз, кассани олдида йечиб олади, кейин олиб чиқиб кетаверасиз. Енди бояги дўкон дегаси кассани очиб қўйиб, дўкондан чиқиб кетди нариги дўконга. Сотувчи кўрди, касса очиқ турибди. Мана енди бояги сотувчини хиёнаткорлик ёки омонатдорлиги синади. Чунки кузатаётган ҳеч ким йўқ. Касса очиқ турибди, мана енди билинади. Аслида хўжайин ҳеч кимга билдирмасдан камера қўйиб қўйган еди кассани устига.

[14:20] Хўжайинида шундай чиқиб кетишлиги ғафлат дейиладими? Ғофиллик дейиладими йўқ. У атай қилиш дейилади, ўзини ғафлатга солиш дейилади. Бу ғафлат нима? Умуман бехабар бўлишлик, ғафлатда бўлишлик. Билмаслик, бехабарлик билан ўзини билмасликка солишни орасида фарқ бор. Бу хўжайинни қилган иши. Ишчиларни ўзини ҳолига ташлаб қўйиш дегани.

[14:49] Шу билан синайди. Аллоҳ Таоло айтяпти, золимларни қилаётган ишидан Аллоҳни ғофил деманглар. Ўзини ҳолига ташлаб қўйди синаш учун. Жазоси нимага бу дунёда бермади дарров? Қиёмат кунига олиб қўйди. Шунинг учун, биродарлар, агар Аллоҳ Таоло бандаларига мана шундай бандаларни ўзини ҳолигига ташлаб қолмаса, имтиҳон қилишликка имкон бермаса, синов қилиш, синовга хурсанд бўлмаса, уларни кимиси, ким еканлигини қайердан билиб олардингиз? Мана касса очиқ турибди, хўжайин йўқ, мана енди шу йерда сотувчини омонатдорлиги синалар еди.

[15:34] Шунинг учун биродарлар, Аллоҳ Таоло бизни бир нарсани қилма деган бўлса, демак ўша нарсани қилишга бизга имконият бор да. Шу билан синаляпти. Инсон. Масалан, сизни тоқатингиздан ташқари бўлган, сизни қўлингиздан келмайдиган ишни қилма демади, масалан. Қуёшнинг нурини тўсманглар. Қуёшнинг иссиқ йерга келишига қаршилик қилманглар, демади. Сабаби қўлимиздан келмайди бу иш. Ёки йер ўқини айланишига халақит қилманглар. Дедими? Демади, чунки бу қўлимиздаги нарса емас.

[16:10] Енди бир нарсани қилишдан Аллоҳ қайтардими? Демак, мана шу нарсани қилиши имкониятимиз бор. Шунинг учун Аллоҳ Таоло синашга бир нарсани қайтарди. Масалан, зино қилма деди. Тарозидан урма деди. Ўғирлик қилма деди. Ёлғон гапирма, деди. Ҳа, буларни қўлимиздан, булар қўлимизда келади. Ўшанинг учун мен қилдим. Шунинг учунга айрим одамлар Аллоҳ Таолони ғофилда бўлишади. Содир бўлаётган воқеа ҳодисалардан бехабар дейишади. Бу куфр биродарлар.

[16:41] Аллоҳ Таоло бандаларини ўзини ҳолига ташлаб қўяпти. Уларни синашлик учун. Аллоҳ борми, адолат борми, мусулмонлар қатл қилиняпти, бойлиги талон торож қилиняпти. Аллоҳ кўрмаяптими, билмаяптими? Аллоҳ ҳамма ёқда кўриб билиб турибди, биродарлар. Бўлган ҳамма нарсани Аллоҳ билади. Бўлаётган ҳамма нарсани Аллоҳ биляпти, келажакда бўладиган ишларни ҳам ҳаммасини билади. Буларни бари бир ҳикмат учун, имтиҳон учун.

[17:09] Жоҳил бўлган, гумруҳ бўлган инсонлар Аллоҳ Таолонинг ғофилда бўлишади. Бутун борлиқ биродалар Аллоҳ Таолонинг қабзасида. Ҳамма оламлар уни қудрати остида. Бутун халойиқ уни ҳукми остида. Ҳамма мавжудотлар унинг иҳотаси остида. У ҳамма нарсага қодир бўлган зон. Ҳамма унга муҳтож, лекин у ҳеч кимга муҳтож емас. Аллоҳ учун биронта бир қийин иш йўқ. Аллоҳ Таолони ҳеч нарса ожиз қолдирмайди. Шунинг учун ла исака миф лиҳи шаъюн ваҳ вос сами ул босир. Аллоҳга ўхшаш бирор нарса йўқ, бирор нарса ўз зотга ўхшаши емас, у ешитиб кўриб турувчи бўлган зон. Шунинг учун ал муҳаммин бўлган роббинг билан бирга бўл, ҳукмига итоат қил, содиқ қули бўл, албатта ғолиб бўласан.

[18:08] Душман ҳар қанча кучли, қудратли бўлмасин, ҳар қанча технологияси бўлмасин ҳар қанча ҳар қанча бўлмасин барибир ҳамма ҳаммаси Аллоҳнин қабзасида. Уларни қўлидаги ҳамма имконият ҳам Аллоҳнин ихтиёрида. Шундай бўляптими, демак Аллоҳ изн беряпти шунга. Агар Аллоҳ изн бермаса, кўзини очиб юмолмайди улар. Демак бу рақасда бир ҳикмат бор.

[18:37] Аллоҳнин пайғамбари худди алайҳиссалом қавми у зотнинг даъватини қабул қилмаганидан кейин, аровоти душмати қаттиқлашгандан кейин душманлиги, нима деди? Астаиди билла. Факий дуний жамий ан суммала тун дирум. Мана енди, нодоники даъватни қабул қилмадингларми? Ҳамманглар бир бўлиб, кечиктирмасдан менга қарши билган ҳийлаларни қилинглар. Қўлингиздан келганини қилинглар. Инний таваккал таъалаллоҳ робби ва роббикум. Сизларни ҳам роббинглар, мени ҳам роббим бўлган Аллоҳга мен таваккур қилдим. Ўрмалаган нарса борки, ҳаммаси Аллоҳни қўл остида, Парвардигорим шак шубҳасиз, тўғри йўл устидадир. Уродалар, Аллоҳ Таоло ал Мухамин бўлган зон. Кўриб туради, кузатиб туради, сақлайди, устида қойим бўлади.

[19:35] Мана Қуръон ҳақида Аллоҳ Таоло шундай дейди. Қуръон ҳам Муҳаймин. Иҳота қилиб туради. Нимани? Ўзидан аввал носиб бўлган илоҳий китобларни иҳота қилиб туради. Астаирвилла. Во анзанна илайкал китаба бил ҳаққ. Мусоддиқонлима байнага дай ҳимина ал китаби ва муҳайминан алиҳ. Мана муҳаймин деган сўз келди. Қуръон ҳам муҳаймин.

[20:01] Сизга еса, ей Муҳаммад алайҳиссалом, ўзидан олдинги китобларни тасдиқлагучи ва у китоблар устида гувоҳ бўлган, бу китобни ҳаққироз нозил қилдик. Демак, Қуръон ўзидан аввал нозил бўлган китобларни тасдиқловчи ва муҳаймин, иҳота қилиб турувчи, устида гувоҳи бўлган китоби. Ал муҳаймин исмига алоқадор бўлган оятлар.

[20:31] Биринчи оя. Астайдубиллар. Яъламу маъялажу фил арди ва маъяҳуружу минҳа ва маъянзилу минас самаи ва маъяҳружу фииҳа ва ҳувар роҳиймул ғофу. У йерга кирадиган нарсаларни ҳам, ундан чиқадиган нарсаларнинг ҳам, самодан тушадиган нарсалардан ҳам, унга кўтариладиган нарсаларда ҳам билур. У меҳрибон ва мағфиратлидир. Иккинчи оят. Яъламу серроҳ ваҳфа. Зеро, у, Аллоҳ, сирни ҳам, енг махфий нарсаларни ҳам билур.

[21:07] Топадиган даромадинг аниқ. Оладиган ойлигинг, маошинг аниқ. Шу нарса билан муайян ҳолатда турибсан, яхши ҳолатда турибсан. Топиш тутишинг, ҳозир бугунги кундақа ибодатасан, тақводасан, хонамдан узоқсан. Яхши ҳолатинг. Енди тўсатдан қўлингга еллик миллион доллар келиб тушди.

[21:30] Яна шу тақвойингда, ибодатингда тура оласанми? Енди ўзгариб қолмайсанми? Уни айта олмайсан. Тўғрими? Ё бир йер кавлиёти катта бир хазина чиқиб қолди юзидан. Бир еллик кило тилла чиқиб қолда. Ҳозир ҳолатинг шу. Даромадинг аниқ, фалончи ойлик оласан. Шу ҳолатда ибодатда тақвода турибсан. Демак мана шу ҳолатинг зўр. Енди қўлингга катта дунё келганда ҳам шундай тура оласанми?

[22:00] Масжидга келаверасанми? Маҳаллангда яшайверасанми? Ўзгариб кетмайсанми? А буни била олмайсан. Буни ким билади? Аллоҳ таоло аниқ билади. Шунинг учун парвардигор. Қайси нарса менга яхшилигини сен мендан кўра яхшироқ биласан. Ўшанинг учун менга яхшиликни бергин. Ўшанинг укамизда енг зўр дуо роббана атина фид дуня ҳасана ва фила ҳироти ҳасана ва қийнан адаба анна. Яхшилик деб сўрадингизми? Демак шу ҳолатингиз яхши екан. Я аламу сирро ва ахфа. Зеро у Аллоҳ сирни ҳам, махфий нарсани ҳам билур.

[22:37] Endi bo'lganda yaxshi, bitta baribir domla. Yaxshi edi. Musulmonda kambag'al bo'lganidan boy bo'lgani yaxshi. Men za. Boy bo'ling, bo'p keting, men za man. Lekin qani kafolat taqvoda qilishingizga. Uchinchi oyat. Innalloh alayhi yaxfi alayhi shayun fil oddiy ala fissama. Albatta Allohgа na yerdagi va na ko'kdagi, samodagi biror narsa maxfiy emasdir. U narsa kattami, kishimi, yangini eskimi, jismmi, javharmiy arazmi farqi yo'q. Alloh taolo hamma yerda bilib turadi. Niyatingizni ham bilib turadi.

[23:17] Тўртинчи оят. Яъламу хоинатали айюм. Аллоҳ кўзларнинг хиёнатини ҳам билур. Кўп қаватли иморатни ўнинчи етажида турибсиз. Рўпарасидаги иморатни ўттизинчи етажида ярим ялангъоч аёл балконга чиқди. Уни кўраётганингизни ҳеч ким билмайди. Кўзингизга тийганингизни ҳам, лўқ қилиб қараб турганингизни ҳам ҳеч ким билмайди. Оллоҳдан бошқа. Шунда нима қиласиз? Кўзингизни тиясизми ёки томоша қилиб туриб юборасизми? Мана шу хиёнатни ҳеч ким бил майда.

[23:53] Оллоҳ билиб туради. Чунки оллоҳ таоло иҳота қилиб туради, назорат қилиб туради, кузатиб туради, чунки ал муҳаймин бўлган зон. Зарурат бўлди, бир аёлни еркак табиб кўришига тўғри келяпти. Мусулмон табиб. Зарурат бўлди. Ана шу оғриётган аъзосинигина кўришликка ҳаққи бор. Енди шу йерда авратига бошқа жойга қараб қўйганингизни, ўша табибни қараб қўлланилганлигини ким билади?

[24:22] Ҳеч ким билмайди Аллоҳдан бошқа. Яъламу хоинат ал айюн. Аллоҳ кўзларнинг хиёнатини билади. Саратонда рўза тутасиз. Роса чанқагансиз. Уйга кирасиз пешинда. Уйда муздек сув турибди ҳали денг дейди. Нима тўсади сизни ўша сувни ичишдан? Аллоҳга бўлган иймонми? Аллоҳ таоло ҳамма йўлида билиб туради деган иймонми?

[24:48] Яъламу хоинат ал айюни ибн туфаи суду. Биродарлар, агар биз ал муҳаммин бўлган Аллоҳ билан бирга бўлсак, ғолибмиз, сақланганмиз, тавфиққа егамиз, саодатлимиз, кучли қувватлаймиз. Ҳаётимиз покиза. Аллоҳ таоло айтади, ҳадис қуддусийда мен подшоҳларнинг егаси ва подшоҳларнинг подшоҳиман. Подшоҳларнинг қалблари мени қўлимда. Албатта, агар бандалар менга итоат қилишса, уларнинг подшоҳларини қалбларини уларга нисбатан юмшоқ ва раҳматли қилиб қўяман. Подшоҳларини ўзини халқига қилаётган муомаласи бандаларни аллоҳ билан қилаётганмуомаласига боғлиқ.

[25:36] Ва албатта, бандалар агар менга осий бўлишса, подшоҳларнинг қалбларини, уларга нисватан қаҳрли ва нафратли қилиб қўтяман. Шунинг учун, Аллоҳ таоло айтяпти, подшоҳларни қарғашлик билан ўзларингизни овора қилманглар. Подшоҳларини қарғаб ўзингларни овора қилменглар. Уларга салоҳиятни тилаб дуо қилинглар. Бас уларнинг салоҳияти, подшоҳларнинг салоҳиятиси сизларни салоҳиятинглар биландир.

[26:09] Аллоҳ таолони бандаларга қилаётган, муомаласи бандаларга бўлган раҳмати ёки ғазаби подшоҳларни қилаётган муомаласидан билинади. Шунинг учун подшоҳни қарғаманглар. Подшоҳни қалғаманглар. Пошшоҳ аллоҳ таолони сизларни аҳволатига қараб туриб берадиган нимаси? Ё мукофоти, ё жазоси.

[26:31] Бас уларнинг салоҳияти сизларнинг салоҳиятингиз биландир. Ақулу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳ или валакум. Инналлоҳи ва малакати ҳу юсаллуни ала набий. Я юҳа ла дина аману соллу алайҳи васаллим мутаслима.

## Quran and hadith quoted in this lecture

- [11:48] Quran Ibrahim 14:42
  - Said in the lecture: “Иннама ю охир руҳумли ялмин ташқосуфи ҳил абусор.”
  - Arabic: وَلَا تَحْسَبَنَّ ٱللَّهَ غَٰفِلًا عَمَّا يَعْمَلُ ٱلظَّٰلِمُونَ ۚ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍۢ تَشْخَصُ فِيهِ ٱلْأَبْصَٰرُ
  - Uzbek translation: Сен ҳаргиз, Аллоҳ золимлар қилаётган нарсадан ғофил, деб гумон қилма. Фақатгина уларни кўзлар қотиб қоладиган кунгача қўйиб қўяди, холос.
- [19:52] Quran Al-Maaida 5:48
  - Said in the lecture: “Мусоддиқонлима байнага дай ҳимина ал китаби ва муҳайминан алиҳ.”
  - Arabic: وَأَنزَلْنَآ إِلَيْكَ ٱلْكِتَٰبَ بِٱلْحَقِّ مُصَدِّقًۭا لِّمَا بَيْنَ يَدَيْهِ مِنَ ٱلْكِتَٰبِ وَمُهَيْمِنًا عَلَيْهِ ۖ فَٱحْكُم بَيْنَهُم بِمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ ۖ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَآءَهُمْ عَمَّا جَآءَكَ مِنَ ٱلْحَقِّ ۚ لِكُلٍّۢ جَعَلْنَا مِنكُمْ شِرْعَةًۭ وَمِنْهَاجًۭا ۚ وَلَوْ شَآءَ ٱللَّهُ لَجَعَلَكُمْ أُمَّةًۭ وَٰحِدَةًۭ وَلَٰكِن لِّيَبْلُوَكُمْ فِى مَآ ءَاتَىٰكُمْ ۖ فَٱسْتَبِقُوا۟ ٱلْخَيْرَٰتِ ۚ إِلَى ٱللَّهِ مَرْجِعُكُمْ جَمِيعًۭا فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ فِيهِ تَخْتَلِفُونَ
  - Uzbek translation: Ва Биз сенга китобни ҳақ ила, ўзидан олдинги китобни тасдиқловчи ва унинг устидан назорат этгувчи қилиб нозил қилдик. Бас, улар орасида Аллоҳ нозил этган нарса ила ҳукм юрит. Ўзингга келган ҳақни қўйиб, уларнинг хоҳишларига эргашма. Сизлардан ҳар бирингизга алоҳида шариат ва йўл қилиб қўйдик. Агар Аллоҳ хоҳласа, ҳаммангизни бир уммат қилиб қўяр эди. Аммо У сизларни Ўзи ато этган нарсада синамоқ истайдир. Яхшиликка шошилингиз. Ҳаммангизнинг қайтар жойингиз Аллоҳ ҳузурида. Бас, ўшанда ихтилоф қилган нарсаларингиз ҳақида хабар берадир. ( Қуръон, ундан келиб чиқадиган Ислом шариати Аллоҳ томонидан тушган. Ким уни инкор этса, Аллоҳни инкор этади. Яъни, Қуръони Карим ўзидан олдинги китобларда келган илоҳий таълимотларни тасдиқлайди. У охирги ва боқий китоб, шунинг учун ҳам олдинги китобларга ҳақиқий баҳони у беради. Қуръони Карим охирги китоб бўлгани учун ҳам ҳамма таълимотлар устидан нозир ва ҳакамдир. Улардаги ихтилоф ва келишмовчиликлар ҳақидаги ҳукмлар ҳам Қуръондан чиқади.)
- [20:33] Quran Saba 34:2
  - Said in the lecture: “Яъламу маъялажу фил арди ва маъяҳуружу минҳа ва маъянзилу минас самаи ва маъяҳружу фииҳа ва ҳувар роҳиймул”
  - Arabic: يَعْلَمُ مَا يَلِجُ فِى ٱلْأَرْضِ وَمَا يَخْرُجُ مِنْهَا وَمَا يَنزِلُ مِنَ ٱلسَّمَآءِ وَمَا يَعْرُجُ فِيهَا ۚ وَهُوَ ٱلرَّحِيمُ ٱلْغَفُورُ
  - Uzbek translation: У ерга нима кирса ва ундан нима чиқса, биладир, осмондан нима тушса ва унга нима чиқса, биладир. Ва У ўта раҳмли ва ўта мағфиратли зотдир.
- [22:19] Quran Al-Baqara 2:201
  - Said in the lecture: “дуо роббана атина фид дуня ҳасана ва фила ҳироти ҳасана ва қийнан”
  - Arabic: وَمِنْهُم مَّن يَقُولُ رَبَّنَآ ءَاتِنَا فِى ٱلدُّنْيَا حَسَنَةًۭ وَفِى ٱلْءَاخِرَةِ حَسَنَةًۭ وَقِنَا عَذَابَ ٱلنَّارِ
  - Uzbek translation: Ва улардан баъзилари: «Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин», дейди."

## Self-check quiz

Generated automatically from the lecture; not reviewed by a person.

1. Устоз Аллоҳ Таолонинг Ал-Мухаймин исмига оид қайси хусусиятини Мусо ва Ҳорун алайҳимас салом мисолида келтирган?
   - a) Махлуқларга хавфдан омонлик бериш — correct
   - b) Пайғамбарларни ширин сўзга ундаш
   - c) Бандаларга бойлик ва соғлик бериш
   - d) Кофирларни танг ҳаётга солиш
   - Why: Дарсда Ал-Мухайминнинг махлуқларга хавфдан омонлик бериши Мусо ва Ҳорун алайҳимас саломнинг Фиръавндан қўрқишига Аллоҳнинг 'қўрқманглар' деган жавоби билан тушунтирилган. [8:18–9:28]

2. Устоз Аллоҳ Таолонинг мўминларни балога учратишининг асосий сабаби нима деб таъкидлади?
   - a) Ёмон кўргани учун
   - b) Жазо бериш учун
   - c) Синовдан ўтказиш учун
   - d) Улуғ бир ҳикмат учун — correct
   - Why: Устоз Аллоҳ Таоло мўмин бандани машаққатга ташлаб қўйишининг сабаби ёмон кўриш емас, балки улуғ бир ҳикмат еканини таъкидлади. [10:48–11:15]

3. Устоз Аллоҳ Таолонинг бандаларига таъқиқларини нима сабабли беришини таъкидлади?
   - a) Бандаларнинг кучини синаб кўриш учун
   - b) Бандаларнинг ғофиллигини ошириш учун
   - c) Бандаларнинг еътиқодини бузиш учун
   - d) Бандаларни имтиҳон қилиш учун — correct
   - Why: Устоз Аллоҳ Таоло бирор нарсани таъқиқлагани шу ишни қилиш имконияти борлигини ва буни синов учун берилганлигини кўрсатишини айтади. [15:34–16:07]

4. Устоз Аллоҳ Таолонинг Ал-Мухаймин исмига оид Қуръондаги таърифини қандай изоҳлаган?
   - a) Аввалги китобларни тасдиқловчи ва устида гувоҳ бўлган — correct
   - b) Бошқа китобларни бекор қилувчи ва ўрнини босувчи
   - c) Фақат мўминларни қўриқловчи ва ҳимоя қилувчи
   - d) Фақат Мусо ва Ҳарун алайҳимас саломга нозил бўлган
   - Why: Устоз Қуръоннинг ўзидан олдинги китобларни тасдиқлагучи ва улар устида гувоҳ (муҳаймин) бўлганини таъкидлаган. [20:01–20:29]

5. Устоз подшоҳларнинг халқига муносабатини нима билан боғлаган?
   - a) Бандаларнинг Аллоҳга итоати ёки осийи билан — correct
   - b) Подшоҳларнинг шахсий характерига
   - c) Халқнинг иқтисодий ҳолатига
   - d) Давлатнинг ташқи сиёсатига
   - Why: Устоз ҳадис қуддусийга иқтибос қилиб, подшоҳларнинг қалблари бандаларнинг Аллоҳга итоати ёки осийига қараб юмшоқ ёки қаҳргин қилинишини таъкидлади. [24:48–25:35]
