Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инна алҳамдулиллаҳи нархматуҳу онас таъинуҳу онас тафируҳ. Ва наъулубиллаҳи мин аш ғурур яънфу синаҳ ва мин саййиъати амалина. Май яҳдиҳиллаҳ у фаламу биллаҳ ла, воман юғдиҳлиҳ у фалаҳа дея ла. Ва нашқадаҳ ла илаҳа иллаллоҳу ваҳидаҳул ла шарикала ва нашқадуҳ анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Аммабад, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъал ва баракату.
Аллоҳ субҳанаҳ ва таолонинг гўзал исмларидан биродарлар асноли ҳусно силсила дарсларидан роббимиз субҳанаҳ ва таолонинг ал муҳаймин исмини ўқиётган едик, бугун охирги дарсимиз. Ал муҳаймин. Ҳаймана деган сўзни маъноси еҳтиёт қилиш, ғамхўрлик, парвариш, биров ҳақида қайғуриш, назорат қилиш, кузатиб туришлик, бошқариб туришлик маъноларини билдиради. Роббимиз субҳанаҳ таоло ал муҳаймин бўлган зот. Мана ўтган дарсимизда охирги айтган нарсамиз, аллоҳ таоло мусо алайҳиссаломнинг онасига ваҳий қилди.
Агар қўрқсанг, болингни сувга солгин, оқизгин. Албатта биз уни сенга қайтариб берамиз ва уни пайғамбарлардан қиламиз. Аллоҳ азза ва жалла Мусо алайҳисса саломни ўзининг ҳайманасига олди. Аллоҳ ал муҳаймин бўлган зот ўзининг ҳай манасига олди. Мўсо алайҳиссаломда қатл қилишликка, чархланган қиличлар, пичоқлар чопишни ўрнига Мўсо алайҳисса саломни хизматини қиладиган қилиб қўйди. Аллоҳ таоло. Шунинг учун Аллоҳ таоло ўзининг ҳай манасига олган бандасини ҳеч қачон ташлаб қўймайди.
Алмуҳаймин. Муҳаббат, шафқат ва раҳмат ғамхўрлиги. Парвариш қилиши, еҳтиёт қилиши. Демак, ал муҳаймин исмининг маъноларидан, сўровларидан раҳм шафқат ва муҳаббат. Касал бўлиб қолган уч яшар болани тасаввур қилинг, онаси боласини устида парвона бўлади. Йерни капалак бўлади. Ухламайди. У ёққа югуради, бу ёққа юради. Ҳали иситмасини ўлчайди, ҳали дорига юради. Мана шу ғамхўрлик онани мана шундай боласига ғамхўри бўлишлиги ҳаймана дейилади. Шафқат ва муҳаббат ғамхўрлиги.
Ал муҳаймин сақловчи бўлган зод. Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломни, чақалоқ Мусо алайҳисса саломни қандай сақлаб қўйганига мана гувоҳи бўлдик. Аллоҳ таоло Қуръонда марҳамат қилади астайрибиллар. Соллаллоҳу хойрун ҳайфидҳо воҳивоҳ алҳамур роҳимин. Зотан Аллоҳ енг яхши сақлагучидир. Ва у зот меҳрибонларнинг меҳрибонроғидир.
Мана биродарлар, ҳаммамиз ҳам бола деб чақа қидириб юрибмиз. Болаларим деб чақа қдириб юрибмимиз. Тирикчилик деб юрибмиз! Бизни фарзандларимизга қилаётган ҳай манамиз бу. Улар ҳақида қайғураётганлигимиз, улар ҳақида ғамхўрлик қилаётганлигимиздан да бу.
Асарларда келтирилади, қиёмат кунида Аллоҳ Таоло бир бандага айтади. Ей бандам, мен сенга кенг мол у дунё берганман. Бой қилиб қўйган. Нима иш қилдинг шу бойлигингни устида? У банда айтади, фарҳодгор, мендан кейин бола чақаларим камбағал бўлиб қийланиб қолишмасин деб у пулдан инфо қилмадим.
Аллоҳ Таоло айтади, ахир мени қувват егаси еканлигимни, мени раззоқ еканини билмаганмидинг? Сендан кейин, сен қўрққан нарсани фарзандларингни устига туширдим. Аллоҳ Таоло ўзини ҳайманасига олганида, ўзини ехҳотасига олганида парваришига олганида, бу фарзандларни камбағал бўлиб қолмас еди. Ота ўлганимдан кейин қийналиб қолмасин болаларим деб туриб сарфламади дунёсини, Аллоҳ розилигига олган. Лекин камбағал бўлаверди. Яна бир бандага айтади: ей банда, сенга бойлик бердим, нима иш қилдинг? У банда айтади: Парвардигор, Сен раҳмлийларнинг раҳмлироқ еканига ва енг яхши сақловчи еканига ишончим сабабли муаллимни муҳтож ва мискинларга нифоқ қилдим, дейди. Биринчи бой ҳам ўлди, бахил бўлса ҳам, иккинчи бой ҳам ўлди, саховатли бўлса ҳам. Аллоҳ Таоло айтади: Сендан кейин болаларингни сақловчи Ўзимман. Каъф сурасига қайтамиз.
Ҳизр алайҳиссалом, Мусо алайҳим ассалом, иккала пайғамбар. Бир деворни тикка қилиб уриб қўйишди. Нимага урдик бу деворни тиккақилдик, егасини топиб хизматдан қила олмаймизми деганида, мусо алайҳиссалом. Ҳизр алайҳиссалом айтди: Бу девор иккита йетим болани девори еди. Остида хазина бор еди. Бу ёш болалар ҳозир, агар девор яна нураб йиқилса, хазина очилиб қолади. Хазинасини ҳимоя қилишлик болаларни имкониятида емас. То балоғатга йетиб, ўзлари кавлаб олгунга қадар, деворни тикка қилиб қўйишлигини Аллоҳ амир қилди деди.
Нима учун деса, факана абуҳума солиҳ. Бу иккита йетим болани ота оналари дейди, яхши одамлари дейди. Ана, Аллоҳда тақво қилган солиҳ банда ўтиб кетгандан кейин, бунақа солиҳ бандани фарзандларини Аллоҳ нима қилмас екан? Зойи қилмас екан. Ҳамма иш Аллоҳнин қўлида. Чунки Аллоҳ Таоло ал муҳаймин бўлган зон. Юсуф алайҳиссаломнинг акалари. Нима қилишди бу укаси? Қудуққа ирғитишди, ўлиши учун. Ўлдими? Йўқ. Нима учун ўлмади? Ал муҳаймин бўлган Аллоҳ Таоло ўзининг ҳай манасига олган еди Юсуф алайҳиссаломни. Чунки соллаллоҳу хайрунуҳу ҳафидон. Енг яхши сақловчи бу Аллоҳ Таоло еди. Оқибат нима бўлди? Мисрнинг вазирига айландими? Шунинг учун биродарлар Аллоҳда қолмайлик. Отамизни пули Аллоҳ билади бизга қоладими йўқми. Аллоҳ билади тақдиримизга ёзганми йўқми. Аллоҳда қолмайлик.
Мана шу Юсуф алайҳиссалом қиссасида Аллоҳ Таоло айтади: астайду биллаҳ ва аллоҳу ғолибуни ала амриҳи ва лаакинна актарона села я аламун. Аллоҳ ўз ишида ғолибдир. Лекин одамларни кўп уни билмайди. Акалари нима ҳийла қилишди? Аллоҳни айтгани бўлди.
Ҳали туғилмаган Мусо алайҳиссалом чақалоқни ўлдиргани Фиръавн ўзини замонасидаги енг кучли подшоҳ. Ҳаракат қилди. Манусроилдан туғилган ҳар битта чақалоқ қатл қилинди. Лекин валлоҳу ғолибуни ала амриҳи, Аллоҳ ўзини иш устида ғолиб. Нима бўлди? Ана шу Фиръавннинг ҳалокатига сабаб бўладиган Мусо алайҳиссалом Фиръавнни саройида катта бўлди. Чунки Аллоҳ айтгани бўлади да.
Енди мусулмон киши Аллоҳ Таолонинг мана шу гўзал исмларидан ўзига улуш насиба олишлиги керак. Сиз, сиз раҳмли бўлсангиз, махлуқотларга, мана шу амалингиз билан ар роҳим бўлган аллоҳга яқин бўласиз. Агар сиз адолатли инсон бўлсангиз, мана шу ишингиз билан ала адил бўлган роббингизга яқинроқ бўласиз.агар ҳикмат билан иш тутадиган бўлсангиз ал ҳакин бўлган роббизга яқин бўтасиз. Валиллаҳи асма ул ҳусна фадоҳу биҳа. Мана шу гўзал хулқларга ега бўлиб, шу гўзол хулқларни ўзимизда пайдо қилишлик биз учун васила. Бизни Аллоҳга яқин қиладиган васила бўлади. Астайду биллаҳ. Я айюҳаълла дина а ман буттоқуллоҳа ва бутоқ у илайҳил василата. Ей мўминлар, Аллоҳдаан қўрқингиз ва унга яқин бўлиш йўлини излангиз. Василан излангиз.
Мана шу гўзал исмлардан ўзимизга улуш оламиз. Ана шу хулқларни ўзимизда пайдо қиламиз. Шу амалимиз, шу хулқимиз бизни Аллоҳга яқинлаштирадиган васила бўлади. Мўмин банда, мусулмон банда Ал Муҳаймин бўлган роббисидан бошқаларга қараб юзланмаслиги керак. Агар сиз роббингизни қандай улуғ зот еканлигини, уни Муҳаймин еканлигини биладиган бўлсангиз, бошқаларга суянмай қўясиз. Бошқаларга суянмайсиз, ишонмайсиз, умид боғламайсиз, қўрқмайсиз.
Мана шу жойда биродарлар, иккита бир нозик маъно бор. Аллоҳни гўзал исмларидан олган улушинг билан ўзингни безайсан, иккинчиси, фақатгина уни ўзига иқбол қиласан. Аллоҳ Таоло Ал Муҳаймин бўлган зот. Бандалари, махлуқотлари ҳақида илми комил.
Раҳбар бўлган, бошлиғи, бошқарувда бўлган бир одам мана шу бошқаруви тўғри, муваффақиятли бўлиши учун қўл остидагилар ҳақида қўлида тўлиқ маълумоти бўлиши керак. Тўғри информатсияси бўлиши керакс. Хўп, ота оилани бошқаряптими? Демак, оила аъзолари ҳақида тўлиқ муаммога ега бўлиши кераки.
Оиласи, фарзандлари ҳақида, қаёққа боряпти, қаёққа келяпти, ким нима билан машғул? Ўғлини дўстлари ким? Кимлар билан муомала қиляпти? Нимага уйга келишга қайтяпти? Агар фарзандлари ҳақида, оиласи ҳақида мана шу маълумотлари тўғри бўлмаса, уларни усти юргизадиган сиёсати ҳам тўғри билмайди. Биз бу йерда ҳалиги бўйин сўндиришлик, қаҳр қилишлик, назоратини айтмаяпмиз. Меҳрибонлик, раҳм шафқат, муҳаббат назоратини айтяпмиз, биродарлар.
Демак, оилани тўғри идора қилишликда, фарзандларни тўғри тарбия қилишликда қўлимизда маълумотларни саҳиҳ бўлишингиз жуда ҳам муҳим. Чунки сизга нотўғри маълумот келиб қолган бўлса, текширилмаган нотўғри маълумот қол қолса, сизни қабул қиладиган қарорингиз ҳам нотўғри бўлади. Шунинг учун айтяпмиз, раҳбар одам, ота одам тўғри маълумотларга ега бўлишлиги керак бўлади.
Мана Сулаймон алайҳиссаломни олдига худхуд қуши учиб келди. Сабаа мамлакатидан. Кели фалон фалон фалон ҳолатда екан. Уларни маликаси бор екан, катта арши бор екан, Аллоҳни қўйиб қуёшга сиғинишар екан деди. Маълумот келди. Сулаймон алайҳи салом дарров ишондими? Нима деди? Қоласан анзур. Кўрамиз. Асадоқда, амкун та минал ка адабийин. Сен рост сўзла дейми ёки ёлғончилардан бўл дейми? Ҳа ҳам демаяпти, ишонибдору, йўғ ҳам демаяпти ишонмасдан. Балки кўрамиз деяпти. Шунинг учун ота ўзини оиласида, раҳбар ўзини корхонасида, муаллим ўзини синфида, тўғри маълумотларга ега бўлишига жуда ҳам муҳим.
Ал муҳаймин исмидан олишимиз керак бўлган муҳим нуқталардан биттаси мана шу. Ҳикматли бошқарувда маълумотларнинг аҳамияти қанча муҳим еканига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётидан битта мисол. Бадр кунида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мени амаким Аббосни қатл қилманглар" дедилар.
Бўлди. Мана Бадр ғазодининг аввалида мубораза бўлди. Муборазада Утуба ибн Робия, Шайба ибн Робия, Валидовни Утуба. Бу уччаласи қатл қилинди, муборазага чиқиб. Бу уччаласи мусулмонларнинг сафида турган Абу Ғузайфанинг отаси, укаси ва амакиси еди.
Учта жигаридан ажраб турган Абу Ғузайфага Расулуллоҳнинг буйруғи келди. Расулуллоҳнинг амакиси Аббосни ўлдирмаймиз екан. Бояги аламда турган саҳоба аччиқ устида ҳа нима, биттамизни отаси, иниси, амакиси қатл қилинади ю, Аббос қатл қилинмас еканми? Ва аллоҳи, агар пешонамдан чиқса, юзига қилиб тушираман деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруғига очиқ қарши гапирди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилиб кетганларида Маккадан Мадинага, Аббосиддин Абдулмутолиб Маккада қолган еди. У мусулмон еди. Расулуллоҳнинг буйруғи билан қолган еди, Макканинг хабарларини, Қуришнинг хабарларини Расулуллоҳга йетказиб турар еди. Агар кураш билан бирга келмаса Бадрга, сир ошкор бўлиб қолар еди. Шунинг учун бирга келган еди. Шунинг шу Пайғамбаримиз айтган еди, амаким ўлдирманглар деб. Амаким ўлманглар, у мусулмон деса, яна сир ошкор боиб қолади. Ўлдирмангилар демаса, мусулмонлар қатл қилиб қўйиши мумкин. Шунинг учунга ўлдирмангларни деди. Мана енди ҳамма ишлар томонига йетиб, тафсилотлар маълум бўлгандан кейин, Абу Ҳузайфа розияллоҳу анҳу айтган сўзига қаттиқ пушаймон бўлди.
Чунки келган маълумотни тўлиқ текшириб, сирини, ҳақиқатини билмасдан туриб, гапириб юборган еди. Фалончи анақа екан десанглар дарров ҳукм қилиб юбормаслик керак да. Расулуллоҳ айтганлар, сени олдинга битта одам, бир киши битта кўзи ўйилиб келса, мени кўзимни фалончи ўйди деса, наригини устидан ҳукм чиқармагин. Шошилмагин. У ҳам келсин чи, еҳтимол уни иккала кўзи ўйилгандир.
Шунинг учун шошмайлик, акалар, укалар. Демак, моҳир раҳбарнинг қўлида текширилган аниқ маълумотлар бўлишлиги керак. Болангизни юриш туриши ўзгариб қолди. Қўпол бўлиб қолди. Гап қайтаряпти. Намозларга бепарво. Бирданига қўлида пул пайдо бўлиб қолди. Тўсатдан катта катта машина миниб қолди. Қайси пул деган? Тўсатдан катна бизнесга киришиб кетди. Қайердан?
Уйига кеч келяпти, озиб кетди, семириб кетди ва ҳоказо. Яна раҳбар буйдиган буйруғини амалга оширишлигини назорат қилишлик керак. Агар буйриса ю, буйруғига амал қилинмаса, буйруғи бажарилмаса, бунақа буйруқда қадр бўлмай қолади. Мана шу ривожланган мамлакатларни қарайдиган бўлсак, нимани кўрамиз?
Жуда кўп сабаблар бор ривожланишига, уларни. Шулардан биттаси, буйруқ чиқарилдими, ҳамма бажаради. Ёқса ёқмаса, бажаради. Шунинг учун улар ривожланиб кетди. Берган буйруғингизни назорат қилиб, уни куз. Бажарилишини таҳқиқ қилишлигингиз ҳам мана шу ҳаймананинг маънолардан биттаси екан.
Яна раҳбар одам, биродарлар, раҳбарларга тегишли нарсалардан, ўзи бошқараётган одамлардан устун бўлиши керак. Агар уста бўлса ҳунарида, илм бўлса илмда. Агар устун бўлмасангиз, уларни ҳаймана қила олмайсиз. Мактабни директори. Агар илмий савияси қўлидаги ўқитувчилардан баланд бўлмайдиган бўлса, муаллимлар уни тўхтатмайди.
Шунинг учун раҳбар одам, бир жамоатда бошқараётган одам, ўзини соҳасида, қўл остидагилардан устун бўлишлиги керак бўлади. Яна, муаммоларни ҳал қилиш қобилияти доминант одамнинг муҳим хусусиятларидан. Муҳаймин инсонда мана шу ҳаймана қўлида олиб бор бўлган инсонда мана шу муаммоларни ҳал қилишлик қобилияти ҳам бўлишлиги керак. Бунақа қудратни иккита шарти бор. Биринчиси илмий қисми, иккинчиси амалий қисми.
Муаммони ҳал қилишлиги учун аввал муаммо ҳақида илмингиз бўлиши керак. Енди бу муаммони ҳал келгани стратегиянгиз, режангиз бўлишлиги келинг. Акс ҳолда, бу одам ўзи бошқараётган жойини вайрон қилади. Яна раҳбар одам, бошлиқ одам қўл остидагиларнинг талабларини қондира олиши ҳам керак. Агар қондира олинмайдиган бўлса, бу раҳбарнинг қуввати кетиб қолади. Масалан, ота оилада.
Агар ишламаса, бекорчи бўлса, ночор бўлса, ялқов бўлса, оила аъзоларининг еҳтиёжларини қондира олмайдиган бўлса, ёки шахсияти заиф бўлса, сиёсати йўқ бўлса, фарзандлар итоат қилмай қўяди. Фарзандлар кимнинг итоатига ўтиб кетади? Бадавлатроқ, уйларга кўпроқ фойда келтира оладиган томонга оғиб кетади. Унга таъсир ўтказадиган томонга ўтиб кетади.
Аммо отани биз айтаётгандек, топиш тутиш ўрнида бўлса, сиёсати қаттиқ юргизса, ўзи маҳкам мустаҳкам шахсият бўладиган бўлса, итоат қилинади. Енди, биродарлар, бу йерда биз пул топмаётган отани болалари қулоқ солмайди, отасига демоқчи емасмиз. Камбағаллиги икки хил бўлади.
Тақдир камбағаллиги, ялқовлик камбағаллик. Тақдир камбағаллиги тушунарли. Аллоҳ таоло ҳар қанча ишламасин, ҳар қанча ҳаракат қилмасин, фақир деб ёзиб қўйгани учун бойимаяпти. Биз бу камбағалликни айтмаяпмиз. Биз ялқовлик билан камбағал бўлмаган отани айтяпмиз. Тушунарлими? Хўп, пул топмаяпти, катта пул топмаяпти ота. Лекин тақволий, шахсияти кучли, сиёсатини маҳкам ушлаган одам бўладиган бўлса, пул топиб олса ҳам болалар қулоқ солади.
Чунки бунақа ота, Аллоҳни танитса болаларига, Аллоҳни таниган болалар отасини пули бор йўғлигига қарамайди. У мени отам дейди, жаннатимни битта ешиги дейди. Тирикчилик билан шуғулланмасдан доим масжидда ўтирадиган бир одам, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга, ҳалиги йигитга, сени ким боқади? Деб сўрадилар.
Ҳалиги йигит акам деди. Деганида, ахука абадумингка, аканг сендан кўра ибодатлироқ екан дедилар. Тушунарлими? Демак, ота фарзандларига, ота оилага гапни ўтиш учун мана шуни бир шахсият бўлишлиги керак. Муҳаймин раҳбар бўлган иши қўл остидагилар билан қилаётган муомаласида шафқатли, меҳрли бўлишлиги келди. Агар шундай бўлмайдиган бўлса, ҳеч қачон уларни қалбига ега бўла олмайсан, уларни иҳота қила олмайсан.
Мана шу Америка дунёдаги енг кўп машиналар ишлаб чиқарадиган мамлакатлардан еди. Тарихда бир давр бўлди. Американи ўзида минилаётган машиналарни олтмиш ёки йетмиш фоиз Японияда ишлаб чиқарилян машиналарлиги аниқ бўлиб қолди. Дунёдаги енг кўп ишлаб чиқарадиган машинани, давлатда Японни машинаси кўпайиб кетди. Бу Японни машинани, Американи машинасидан афзаллиги, техник томонларидан устунлиги емас екан сабаб. Сабабни қидириб қарашса, Японияда ишлайдиган ишчи келажакка кафоланган екан. Ишида худди директорни куёви дақа ҳис қилар екан ўзини. Компаниянинг даромадига бир қисмига шерик екан. Ўшанинг учун уни ўзини ишига бўлган муносабати бошқачароқ екан.
Ана шу Япониялик катта машина компания директори ишчилар билан бирга ўтириб овқатланар екан. Орада меҳр бор екан. Ишчиларни пухталиги, ишига виждонан ёндашишини сабаби шу еди. Натижани шунга яраша бўлди. Сизни яхши кўриб, сизга ҳурмати, ҳайбати бўлиб туриб бўйни суриш битта нарса, сиздан қўрқиб, ишдан ҳайдаб юборишингиздан, ойлигини қирқиб қўйишингиздан, ишлашдаги бойни суришнинг иккинчи нарса.
Шунинг учун атрофимиздагилар, биродарлар, раҳбар бўлсак, ўзларини биз билан бирга бўлганда фойда кўришларини ҳис қилиш керак. Шунда бизга фидоий бўлади, хизматда қойим туришади. Бу нажаҳл ҳаймана, муваффақиятли бошқарувнинг белгиси дейилади. Ал муҳаймин бошқарувчи инсонга уни қўл остидагилари яхши ишларда тақлид қилишса, ана шу раҳбарга улардан ҳам улуш бўлади.
Чунки ота намозида доимлигини фарзандлар кўрса, ҳаромдан тақво қилаётганлигини кўрса, фарзандлар албатта отага тақлид қилади. Қўш, ана шу яхши тақлид учун ота ўзи иш ўша яхши ишни қилиб туриб савоб олса, унга тақлид қилиб юборган фарзандлардан савоб ҳам отасига албатта ёзилади.
Агар буни тескариси бўладиган бўлса, ота ишса, чекса, намоз билан иш бўлмаса, фарзанд шу нарсани тўй кўриб тақлид қила оладиган бўлса қанақа бўлади? Отага, бунақа отага тақлид қилган осий фарзандларни ўзи ҳам гуноҳкор, мана шу йўлни кўрсатиб берган ота ҳам гуноҳкор бўлади. Хулоса, аллоҳ таолонинг ал мухаймин исмидан қандай улуш оламиз?
Сен биродар ота сифатида, муаллим сифатида, раҳбар сифатида, қўл остингдагилар устида Мухаймин бўлишинг керак. Бу нима дегани? Уларда ҳолатдан хабардор бўлиш, уларга шафқатли, муҳаббатли бўлиш, уларни ҳидоятда бўлишига харис бўлишинг дегани. Чунки қиёмат кунида ҳар биттамиз қўл остимиздагилар ҳақида масъул бўламиз. Расулуллоҳ айтганлар куллукум роин ва куллукум масъулун ар рўйи йетти хий. Ҳар биринглар бошлиқсизлар ва ҳар биринглар қўл остидагилар ҳақида ҳам масъулсизлар.
Ақулу холи ҳаъда ва астағфируллоҳу ливалакум. Инналлоҳу ва малака таҳу юсаллуни ала набий, я юҳалладина анъанаву соллаллоҳу алайҳи васаллиму таслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ.