Раҳматун раҳим. Инна алҳамдулиллаҳи наҳаммадуҳу анастаъинуҳу анастаъфируҳ. Ва наъудҳу биллаҳи мин сурур яънфусина ва мин саййиъати амалина. Ман яҳдихиллаҳи фалаҳ мудъиллала, ва ман юдҳилиху фалаҳ ҳадияла. Ва нашхадвал ла илоҳи иллаллоҳу ваҳдаҳлала шарикала. Ва нашхаъда анна муҳаммадан абдуҳу расулуҳ. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракатуҳ.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг асмуал ҳусно, гўзал исмлари силсила дарсимиздан, биродарлар, ал холиқ исмини бошлаган едик. Давом етказамиз. Ал холиқ исмининг шарҳи бор бўлган оятлар. Биринчи оят. Астайду биллаҳ аллоҳу лазее холақа сабаа самаа ва тин ва минал арди митлаҳун. Ятаъна залул амру байнаҳунна лета аламу анна аллоҳу ала кул нишайин қодир ва анна аллоҳу қадаҳ ҳатто бекул нишайин илма. Талоқ сўрасин.
Аллоҳ йетти осмонни ва йердан ҳам ўшаларнинг мислини яратган зоддир. Аллоҳнинг амри, фармони уларнинг ўртасида нозил бўлиб тарқалиб турур. Токи сизлар Аллоҳнинг барча нарсага қодир еканлигини ва Аллоҳ барча нарсани ўз билими билан ихоти қилиб олганини билишларингиз учун, у зот сизларга юқорида зикр қилинган нарсалар ҳақида хабар берди. Яъни литаъламу. Бу осмон йерди Аллоҳ Таоло нима учун яратди? Билиб олишингиз учун.
Осмон йерни яратилишигидаги асосий мақсад бу Аллоҳ Таолонинг илмини ва қудратини бандалар билиб олишлиги. Литаъламу анна аллоҳа ала кулл ишаин қодир. Аллоҳ ҳар нарсага қодир еканлигини билиб олишларингиз учун. Араб тилида бу йердаги литаъламу ломи, ломи таълил дейилади. Бу ломи таълул илмни баёни учун келтирилади. Ютуққа еришишлиги учун меҳнат қилиш керак, ўлиб қолмаслиги учун овқатланишлик керак. Яъни мана бу нарса учун мана бундай нарса бўлишлиги керак. Енди бу борлиқни яратишдан кўзланган мақсад, бу коинотни яралишидан мақсад, бандалар Аллоҳнı таниб олишлиги.
Инсон бу борлиқдаги енг мукаррам, азиз, юқори мартабадаги махлуқ. Осмон ҳам махлуқ, фаришталар ҳам махлуқ, жинлар ҳам махлуқ, тоғу тош ҳам махлуқ. Инсон ҳам махлуқ. Яъни яратилган. Ана шу махлуқларнинг енг азиз, мукаррами инсон, нима учун?
Омонатни кўтарганлиги учун. Дин, шариат деган омонатни кўтаргани учун. Астадибиллар. Инна роднал аманати ала самавати вал арди вал жибал. Фа абайна яхминлаҳа ва ашфақна минҳа ва ҳамма алаҳал инсан. Албатта биз бу омонатни дейди Аллоҳ Таоло. Нима еди бу омонат? Шариат Исломиядаги тоат ибодатлар. Аллоҳга қувчилик қилишлик. Мана шу омонатни осмонларга, йерга ва тоғу тошларга кўндаланг қилиб арз қилганидек, уни кўтаришдан бош тортишди ва қўрқишди.
Ихтиёри билан бўйни синиш ёки мажбурий бўйни синаш. Сиз билан биз мажбурий бўйин синган жойимиз бор Аллоҳ Таолога. Масалан, нафас олишимиз мажбурий. Овқат йейишимиз мажбурий. Ухлашимиз мажбурий, чунки Аллоҳ шунақа қилиб яратди, мажбур бўйсуняпмиз қонунига. Енди ихтиёрий бўйсуниш бор. Демак, одамларнинг ҳаммаси мажбурий суратда Аллоҳга бўйн синади, Аллоҳнинг қонунларига бўйн егади. Аммо ихтиёри билан бўйн синишлик фақат мўминларда бўлди.
Мана шу дин деган, тоат ибодат деган омонатни инсон зиммасига олганидан кейин, мана шу махлуқотларни ичидаги енг азиз махлуққа айланди. Тушунарлими? У фигураси учун, қоши, кўзи учун емас. Ва саҳқор ала қумман фиссама ваъти ва ман фил арт жамият минҳу.
Биз ана шу омонатни кўтарган инсон учун, Аллоҳ ўз томонидан бизга осмонлардаги ва йердаги бор нарсани бўйин синдириб қўйди. Инсон Аллоҳни омонатини қабул қилган пайтда золим ва жоҳил бўлмади. Аммо қабул қилгандан кейин амал қилмайдиган бўлса, шунда золим бўлади, шунда жоҳил бўилади. Диндан хабардор бўлди, қиёмат куни қайта тирилиш борлигини билди, ҳисоб китоб борлигини билди. Лекин буларга итоат қилмади, амал қилмади. Мана енди жоҳил бўлди. Оятни давомида инсон омонатни қабул қилди, ва ка на волуман жаҳула, дарҳақиқат у ўзига зулм қилгувчи ва нодон еди.
Омонатда қабул қилгани учун золим, омонатда қобил қилгани учу нодон бўлмади. Бу оятни икки хил тушунишим мумкин. Агар шу омонатни кўтармаганида золим, жоҳил бўлар еди. Енди омонатни кўтарди, залуман жаҳула, золимликдан ва жоҳликдан қутулди. Тушунарлими? Шу омонатни қабул қилувдик, биз золим ҳам бўлмадик, жоҳил ҳам бўлмадук. Иккинчи маъноси, омонатни қобил қилиб туриб, амал қилмади. Мана енди золим ҳам бўмди, жоҳил ҳам бор еди.
Инсонни улуғлиги, маконоти мана шундан бўмди. Чунки ихтиёри билан бўйни синди. Муродалар, малойикаларда ақл бор, лекин шаҳват йўқ. Хоҳиш истек йўқ. Ҳайвонларда, ҳайвонларда ақл йўқ, лекин шаҳват, хоҳиш истек бор. Инсонда ақл ҳам бор, шаҳват ҳам бор. Мана шу шаҳватини ақли билан синдириб, ақли билан екса, Аллоҳни ҳукмига бўйин сўнтирса, малойикалардан ҳам баландроқ мартабада бўлади.
Агар ақлини ишлатмасдан шаҳватини гапига келадиган бўлса, ҳайвонлардан ҳам пастроқ ҳолатга тушиб қолади. Инсон ўзини ақли билан, ихтиёри билан омонатни қабул қилди. Шунинг учун Аллоҳ Таоло айтяпти, лита аламу билишинглар учун, нимани билишимиз учун, нимени билишимиз керак еди? Ҳамма яхшилик Аллоҳни тоатидан. Дунёни саодати Аллоҳни тоатида. Инсонни саломатлиги бу дунёда. Омонлиги Аллоҳни тоатида. Дунёни жаннати Аллоҳни тоатидан. Охиратни жаннати ҳам Аллоҳнинг тоатида еканини билишимиз учун.
Бизни дунёга келишдан мақсадимиз Аллоҳни танишиш учун. Инсон қачон Аллоҳга итоат қилади, биласизларми? Ҳамма яхшилик Аллоҳни қўлида еканлигини, ҳамма яхшилик Аллоҳни қўсида еканлигини билганида. Аниқ ишонса, шунда итоат қила олади. Аллоҳ Таоло айтади, лита алам у анна Аллоҳ алакул лишайин қодир. Аллоҳ ҳар нарсага қодир еканлигини билишлигилар учун.
Биз қачон Аллоҳни яхши кўрамиз? Қачоники танисак, қудратидан хабардор бўлсак, ҳамма нарсага қодирлигини билсак ва доим бизни кўриб туришини билсак, шунда уни яхши кўрамиз, шунда унга осий бўлишликдан қўрқамиз. Мисол. Чорраҳада бир одам машинасида ўтирибди, светофорада қизил чироғи ёниб турибди.
Светофорда ана шу чорраҳада нима турибди, миршаб турибди. Уни кўрди ҳайдовчи. Нандароғида мототсиклни устида ўтирибдилар яна битта миршаб. Мототсиклни остида ўтирибдим. У ҳам йетмаганда камералар турибди, чорраҳани тўрт томондан олиб. Мана енди айтингчи, шу ҳайдовчи қизил чироққа юрадими машинаси билан? Йўқ. Нимага юрмайди?
Кўриб турибди да. Иккита миршаб тутиб юрибди, кўриб турибдида, камерани кўриб турибда. Шуни билгани учун, шуни билгани шу юрмайди. Енди билмаса чи? Демак, сизни машинангизни, радар, ўша фотокамераси суратга олаётганлигини билсангиз, секин юрасиз. Агар билмасангиз, юраверасиз, чегара, чегара келганда нима қилади? Яхшигина пулингизни олади. Дубайга бориб, биздан битта бир шунақа бир шумахир бор екан, қўштирноқ ичидаги. Янги машинани ижарага олган, ҳайдаворган. Билмаганда бу қонунда. Наққини беш минг доллар тўлаган чегарадан чиқиб келяпти.
Бир умр есдан чиқолмайди бу дарсда енди у. Чунки неча пулга олди бу дарсни? Мен нима учун айтяпман бўлардим? Аллоҳни танисангиз яхши кўрасиз, Аллоҳни қудратидан хабарингиз бўлса, Аллоҳда қўрқасиз. Ҳамма нарса Аллоҳни қўлида екан деган еътиқодингиз комил бўлса, шундагина ҳокимида турасиз. Маъқулми?
Демак, инсон Аллоҳни танимаса, унга итоатсизлик қилади, исён қилади. Шунинг учун гуноҳ маъсулотларда муқим бўлиб турган атрофимиздаги одамлар сабаби нима екан бу ишини? Аллоҳни нима қилмас екан? Танимас екан. Мана омонатни кўтариб, Аллоҳни таниб, диндан хабардор бўлиб, динни ҳукмларини ҳаётида татбиқ қилган инсон, йер юзида яшаётган махлуқотларнинг енг афзали. Далил астайду биллаҳ инналладина аману ва амиру солиҳати ула ака ҳум хойрул бария.
Албатта иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар, ана ўшалар яралмиш жонзотларнинг енг яхшисидир. Тирик яратилган, яъни тирик жониворларнинг енг яхшиси мўминлар. Енди қаранг, давомини. Инналладина кафаромин аҳлил китаби вал мушрикина фии нари жаҳаннама холидина фииҳа, ўла ака хум шаррул бария. Албатта аҳли китобдан ва мушриклардан бўлган кофир кимсалар жаҳаннам ўтида бўлади. Ўша жойда менга қолади, ана ўшалар енг ёмон махлуқлардир. Демак, инсон тирик жониворларнинг енг яхшиси бўлиши ҳам мумкин екан, енг ёмони бўлиши ҳам мукин екан. Иймон еътиқодда турганлар енг яхши махлуқлар екан, жониворлар, куфрдагилар енг ёмони. Демак, биродарлар, биз Аллоҳ Таолони Ал Холиҳ исмини дарс қиляпмиз. Юқоридаги оятда лит аъламу деди. Билишингиз учун. Нимани билишингиз учунг? Аллоҳни ҳукми сени устингда жорий. Биласанми, билмайсанми, ҳукми ўтади. Тан оласанми, олмайсанми, Аллоҳни ҳукими ўтади устингда.
Қаранг. Масалан, адолат қойим қилинган жойда ўсиш бўлади. Ҳақлар берилса, ҳаммани ҳаққи адо қилинса, зулм қилмаса, шу юрт ўсади деган Аллоҳни қонуни бор. Бу қонунда мусулмон тадбиқ қилса, юртни юксалаверади, копир тадбиқ қилсаям юксалаверади. Яъни Аллоҳни мана шундай қонуни бор, у қонунда ким амалга оширса, юксалаверади? Гарчи копир бўлса ҳам. Енди зулм бўлса, адолатсизлик бўлса, ҳақларини поймол қилишлик бўладиган бўлса, у юртни чўкиши бор. Бу ҳам қонун, бу ҳам жорий. Сиз уни биласизми, билмайсизми, тан оласизми, йўқми, ишлайверади.
Ғарб дунёси, дунё майдонида нима учун биздан ўсиб кетди? Ана шу биз айтаётган ўсишликка сабаб бўладиган адолатни қойим қилишди. Бир кашфиётчи янги нарсани ўйлаб топади, патентини олади, шу нарсани чиқариб сотганлар уни ҳаққини беради. Сотган ҳар битта нарсасидан. Ўшанинг учун у яна янгилик қилишликка, кашфиёт қилишликка ошиқ бўлади. Ҳаққа адо қилиндими? Табиий бу юртни ўсаверади.
Демак, юқоридаги оятдан, биродарлар, осмонлар йерни яратилишидан мақсад нима еканлигини билиб олдик. Лита аламу. Билишингиз учун, Аллоҳни танишлигингиз учун. Иккинчи оят. Истадибулла. Ва лайлийди яғушар, ва наҳарийди тажаллар. Ва ма холақод закоравал унса, иннасааякум лашадда.
Борлиқни ўз зулмати билан ўраб келаётган кечага қасам. Ёришиб кўринган кундузга қасам. Еркак ва аёлни яратган зотга қасамки, шак шубҳасиз, сизларнинг саё ҳаракатларингиз хилма хилдир. Инсон тирик екан, кўчага чиқар екан, ҳаракат қилади.
Чунки у уни табиатида бор, ишлаш керак йўқ. Ана шу кўчага чи қиб, ҳаракатни бошлар екан, ҳар битта инсонни кўзлаган мақсади бор. Бири ҳалол йўл билан мақсадга йетаман дейди, бири парво қилмайди ҳалол ҳаромга. Бири савоб амалда қилади, бири гуноҳ амални қилади. Демак, саъя ҳаракатларимиз нима екан? Турли екан. Мана енди йер юзида йетти миллиардми, саккиз миллиардми, қанча одам бўлса, ҳаммасини мақсади бор.
Мана шу дунёда яшаб, саъй ҳаракат қилаётган одамлар икки хил бўлади. Мўминлар ва кофирлар. Мўминлар. Булар ўзини жаннат учун яралганга ишонади. Бу дунё имтиҳон ҳовлиси еканига ишонади. Мукофотмас, таклифотлар холис еканига ишонади. Бу дунёни вақтинча еканлигига ишонади. Шунинг учун нима қилади? Оллоҳга осийлик қилмайди. Тақвога интилади, чунки ўзини жаннат учун яралганлигига ишонади . Шунинг учун бунақа одамлар ҳаётини ато қилишлик устига қуради. Олишлик устига емас.
Қайтариб айтамиз, мўмин ҳаётини ато қилишлик устига қурган. Пули бўлса пулини беради. Илми бўлса илмини беради. Маслаҳати бўлса маслаҳатини беради. Енг камида табассумини ҳадя қилади биродар екан. Мўмин ато қилувчи бўлади. Чунки Аллоҳни таниганда. Аллоҳдан қўрқадида. Шариат манҳачи нима қилганини ишлайди? Ахлоқини гўзал қилади. Шунинг учун икки дунёда саломат бўлади ва саодатли бўлади. Иккинчи тоифа. Бу кофирлар. Булар ўзини шу дунё учун яралганман деб ўйлайди.
Ўлимдан кейин ҳеч нарса бўлмайди деб ўйлайди. Бир марта яшайман деб ўйлайди. Енди мана шу тушунча билан юрибдими? Енди бу одамга ҳеч нарсани фарқи йўқ. Мумкин, мумкин емас деган тасаввур йўқ. Хоҳлагандақа яшайди, ўлимдан кейин ҳаёти йўқ. Енди бунақалар ҳаётини нимани устига қуради?
Бундайлар ўзларини ҳаётини олишлик устига қуради. Шунинг учун мўмин билан кофирни ўртасида осмон билан йерчалик фарқ бор. Мўмин ҳаётида ато қилишликни умид қилиб яшайди. Кофир фақат олишликни. Шунинг учун одамлар ё анбиоларга ергашган бўлади, ё мансаб егалари, қувват егалари бойларга ергашадиган бўлади. Пайғамбарлар ато қилишган. Мансабдорлар мулк егалари олишган. Анбиё пайғамбарларни одамлар яхши кўрган ва мақташган, борида ҳам, йўқида ҳам. Аммо мансабдорлардан қувват егаларидан қўрқишган, мақташган фақат боридан.
Амбиёлар одамларнинг қалбларига ега бўлишган. Мансабдорлар, золимлар, мулкдорлар еса одамларда бўйинларига ега бўшган. Иннна сааякум лашатта. Албатта сизларни қиладиган сайр ҳаракатларинглар хилма хил. Мана биз жумада ўтирибмиз ҳозир. Ҳамма ишни ташлаб келдик. Чунки жума вақтида қилинган тижорат ҳалол бўлмаслигини билардик да.
Я айю ҳалладина, а ману, ида ну деяли солати мин я умил жумъати фас ав ила дикри ла ватарул байъа. Ей мўминлар, деди Аллоҳу. Агар жума куни намозга нидо қилинса, фас ав ила дикилилар. Аллоҳни зикрига шошилинглар, яъни масжидга шошилинглар, савдони қўйинглар. Ана буйруқ. Ана битта қайтариқ. Намозга шошил, буйруқ, савдони қой, қайтариқ!
Енди кимдир ўтирибди дўконида. Қўшнилар нима қилишди? Қаёққа кетишди? Жумага кетди. Енди нима қилиб оламан ўзим? Чунки бериги жумага кетганлар аниқ ишонишади. Нимага? Ризқ Аллоҳни қўлида. Ҳозир савдо қилсам ҳалол бўлмай қолади. Аллоҳ ёзган ризқимни оламан. Агар қолсам, гуноҳкор бўламан, хорам қилиб оламан, бебарака қилиб оламан. Енди жумага борадиган бўлсам, Аллоҳ у ризқимни бировга бериб қўймайди. Баракалик қилиб беради, ҳалол қилиб беради деган еътиқоди борлиги учун жумага келиб ўтирибди.
Демак инсонлар икки хил бўляпти. Ё Аллоҳни таниб, уни манҳачига бўйни синган мўминлар, ё Аллоҳни танимасдан ўзи хоҳлагандай қишаган кофирлар. Астадбириллаҳ. Фа амма ман атоватдақо ва соддақо белҳусна. Ана енди ким? Камбағал бечораларни ҳаққи бўлган садақа еҳсонини ато қилса ва Аллоҳдан қўрқса ҳамда гўзал оқибатни тасдиқ етса. Жаннатни тасдиқлатса. Ўзини жаннат учун яралганлигини билса, тақво қилиш устига ҳаётини, ато қилиш устига хурса. Нима бор бу одамга? Фасоно ясиру ҳу лид юсро. Биз уни бас, биз уни осон йўлга муяссар қилавермиз.
Нима учун яралганди инсон? Қайси жой учун яралганганди? Жаннат учумми? Демак, жаннатга олиб борадиган ишларни осон қилиб қўямиз деяпти. Биз билмаймиз кимни жаннати, кимни дўзахи еканлигини, аниқ билмаймиз. Аммо Аллоҳ Таоло яхши кўрган, жаннатий қилиб қўйдиган бандаси жаннатга олуб борадиган ишлабни қилиши жуда ҳам осон бўлади.
Е, сизлар осон деб ўйлаяпсизларми бомдодга туришни, биродарлар? Осон емас бомдодга туриши. Сизлар Саратонда рамазон рўзасини тузишлик осон ишда бўляпсизларми? Бу осон емас бу. Сиз топган пулингизни икки ярим фоизини закот қилиб бериб юборишликни осон ишдабўляпсизлар ми? Осон емас бу, агар Аллоҳ осон қилмаган бўлса.
Енди Аллоҳ бизга осон қилиб қўйибдими? Ўшанинг учун осонлик билан қиляпмиз. Ўн тўрт соат ишласа йемай юрасизларми дейди. Йўқ. Сув ҳам ичмайсизларми дейди. Йўқ. Ақлига сиғдира олмайди бу. А сиз учун уч куни озгина машаққат олади, кейин нима бўлиб қолади? Роҳат бўлиб қоладими? Бу нимани белгиси екан? Аллоҳ сизга осон қилиб қўйганлигини белгиси. Бомдодга туриш осон емас, биродарлар. Жумауга келиш ҳам осон емас. Дўконда ёпиб қўйиб.
Рамазонда ошхонасини ёпиб қўйиш ҳам осон иш емас, биродарлар. Ўша кафеларни, ресторанларни хўжайинларини рамазонда кафесини ёпиб қилиб еканлиги ҳам осон ишмас, ўйлаб кўрингларда, чакана пулдан қоляптими? Лекин осонлик билан ёпа оляптими? Демак, Аллоҳ осон қилибди. Агар Аллоҳ осон қилмаса, биз намоз ҳам ўқий олмаймиз, рўза ҳам тута олмаймиз, тасбеҳ таҳлил ҳам айта олмаймиз. Аллоҳ осон қилсин.
Саломат бўлиш учун яралганмиди? Саодат топиш учун яралганниди? Жаннат учун яралганганниди инсон? Аллоҳга иймон келтирган мўминни Аллоҳ мана шу ишларга нима қилиб қўяди йўлини? Осон қилади, муяссар қилиб қўйди. Иккинчи тоифа. Во амма ман бақила вастағна ва кад забабил ҳусна. Енди ким? Бахиллик қилса ва ўзини Аллоҳда беҳожат билса, яна гўзал оқибатни, жаннатни ёлғон деса, яъни кофир бўлса, ўзини махлуқ еканлигини, қул еканлигини қабул қилмади. Жаннат учун яралганини тан олмади. Дунёда маишат қилиб қолиш керак, деган еътиқодда яшади. Тоатни рад қилди. Ҳалол ҳаромни танимади. Мумкин, мумкин емасга еътибор бермади, хоҳлаганини йеди, хоҳлагани билан йеб ичиб ўтириб турди. Қайси йўл билан бўлса ҳам олганини фойда деб билди. Ато қилмади, фақат олди ва мана шуни ютуқ деб билди. Ва мана шуни оқиллик деб билди. Бошқаларни қийнаб ўзига хизмат қилдирди, аммо ўзи ҳеч кимга хизмат қилмади халойиққа. Ҳамма нарса уники бўлиши керак, бошқаларга ҳеч нарса бўлмаслиги керак.
Жаннатни инкор қилди. Енди бундай инсонга нима бор? Енди бундай инсонга нима бор? Жаҳаннам бор. Қаранглар. Жуда бир ҳикматли нарса. Аллоҳ Таоло бу дунёга айтди. Мени хизматимни қилганини сен хизматини қилгин.
Сенга хизмат қилганини қийнагин. Қайтараман. Мени хизматимни қилганини сен хизматини қилгин. Сени хизматингни қилганини қийнагин хизматга солгин. Ҳадис бор, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳиҳ ҳадис. Ким ҳамма ғамларни битта ғамга алмаштириб олса, Аллоҳ қолган ҳамма ғамларга ўзи кифоя қилади. Биз ишонамиз бунга.
Ҳамма ғамни битта ғамга алмаштир, Аллоҳни рози қиламан деган ғам, биринчи ғаминг бўлсин, қолган ишингни Аллоҳга ташлаб қўй. Биз иймон келтирганмиз бунга. Фасону яс серугҳу лили осро. Бас, биз уни дунё ва охиратда бахтсиз бўладиган оғир йўлга муяссар қилурмиз. Бунақа одам жаҳаннамга олиб борадиган ишларни жуда осонлик билан қилади. Юқорида айтдик, мўмин қийин бўлса ҳам, жаннатга олиб борадиган ишларни осонлик билан қилади. Бояги ишларни, намозни, рўзани, закотни.
Енди агар кофир бўлса чи, дўзахга олиб борадигани ишларни осонглик билан қиларди. Қўрқмай туҳмат қилади. Қўрқувмай ёлғон гувоҳлик беради. Қўлқмай зулм қилади. Ҳеч нарсани рўйхатини, андишасини қилмайди. Унга бу иш осон. Унга мана шу иш осон. Енди ана шу итоатсизликни, мана шу маъсулиятларни нима деб қилувди? Пул деб, моли давлатни дебми? Мана шу моли давлатга, бойликка бўлган истакларини, шаҳватларини қондириш учун қилувдими? Катта иморатни пулга олар еди. Янги машинани пулга олар еди, гўзал, аёлга йетиш ҳам пул билан бўлар еди. Пули билан кеккаямиди? Мана шу пул деб юрганмиди? Ҳа, шу пул деб юрганди.
Вома уйғуний анҳу маълуҳ и да таротда. Ва дўзахда ҳалок бўлган вақтида моли дунёси унга фойда бермайди енди. Ажойиб да. Одамларни ҳаққидан қўрқмасдан, зулм билан, ҳаром билан, қарғиш билан дунёни тўплайди, тўплайди, топлайди, гуппи ўтиб ўлиб қолади. Гуноҳ маъсулиятни олиб кетди, тўплаб қўйган ҳаром моли бола чақасига қолди.
У моли дунёси унга фойда қилмайди. Сўрам давом етказамиз. Иннна алайна алал ҳуда. Шак шубҳасиз ҳидоят қилиш ҳам бизнинг зиммамиздадир. Шак шубҳаасиз охират ҳам, дунё ҳам бизники. Агар Аллоҳ Таолонинг лафзи жалоласи Аллоҳ билан ала лафзи бирга келадиган бўлса, илзоми зотийни назарда тутилади. Яъни Аллоҳ ўзини зиммасига олди шу нарсани. Шак шубҳасиз охират ҳам, дунё ҳам бизники ва ҳидоят қилишлик ҳам бизни зиммамизда.
Фан зартукум наърон талабзо ла ясла ҳа иллал ашқо алладий каззаба ва тавалла. Бас, ей инсонлар, мен сизларни ловуллаб ёниб турган оловдан, дўзахдан ойўлантирдим. Унга фақат ҳақни ёлғон деган ва иймон еътиқоддан юз егилган бадбахт кимсагина кирур. Ўзи покдомон бўлиб, моли давлатини яхшилик йўлида сарфладиган тақводор зот, у дўзахдан йироқ қилинур.
Ақули ҳовли ҳаъда ва астағфируллоҳ или валакум. Инналлоҳи ва малакати ҳу юсаллуни ала наби. Я юҳалладина аману соллаллоҳу алайҳи васаллиму таслима.