# 94-дарс Ал-Хоолиқ (4-қисм): Асма-Ул-Ҳусна

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Асмоул ҳусно](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno.md), lecture 97 of 110
- Section: Ал-Холиқ
- Duration: 15 min
- Original title: 94-ДАРС АЛ-ХООЛИҚ (4-ҚИСМ) / АСМА-УЛ-ҲУСНА
- Review status: reviewed
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/97
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/3BG1LpwjvlI.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=3BG1LpwjvlI
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/96.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/asmaul-husno/98.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Иннал ҳамдилиллаҳи наҳмадуҳу онас таъинуҳу онас даҳлҳируҳ. Она удубиллаҳи мин сурури ампусина ва мин саййиъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ мудиллала. Ва ман юзли илҳиф фалаҳа деяла. Она шуҳратуллоҳ илоҳи иллаллоҳу ваҳда ҳувла шарикала. Она шуқрату анна муҳаммадан абдуҳу расулуҳ. Амма баъд, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аллоҳ азиз ва жаллоҳ ал холиқ бўлган зон.

[0:43] Тўғри йўл ва инсонга жойлаб қўйилган шаҳват. Аллоҳ томонидан бўлмайди ёмонлик. Аллоҳ томонида фақат яхшилик бўлади бандага. Лекин банда ўзи ёмонликка сабаб бўладиган ишни қилиб, ёмонликни сўраб олади, Аллоҳ унга яратиб беради шу ёмонликни. Инсон зоти дин деган омонатни қабул қилгандан кейин, Аллоҳ Таоло унинг табиатига шаҳватларни жойлаб қўйди. Хоҳиш истаклар. Ана шу шаҳватни, хоҳишларни синдиради, шуни натижасида Аллоҳ Таолога яқин бўлади. Бандага дунёга келганда манҳажни берди. Динни берди. Яна ихтиёрни ҳам берди. Хоҳласа динга амал қилиб яшайди, хоҳласа билганини қилади. Агар мана шу манҳажга динга амал қилса, саодат топади. Шу дунёда ҳам, охиратда ҳам. Агар Аллоҳ берган бу манҳаждан чиқиб кетиб, хоҳлагандай яшаса, бу одам бадбахт бўлади. Икки дунёда ҳам. Буни мисоли.

[1:49] Инсон дунёда бахтсиз бўлаётган бўлса, машаққатга қолаётган бўлмаса, ҳаётида ҳузур ҳаловат бўлмаётган бўларса, бу фақат ўзининг айби билан. Чунки у яшаётган замонда, у яшаёткан даврда бошқа одамлар яшаяпти. Улар бахтли, саодатли бўлиб яшаяпти ю. Фарқ нимада? Бахтли бўлганлар Аллоҳнин манҳажини ушлаган, бахтсиз бўлганлар ундан узоқ бўлган. Буни мисоли шундай бўлади. Бир одам машинаси билан перевалга чиқиб кетяпти. Тоғли йўл перевал. Ана шу йўлда қонун қоидалар, йўл ҳаракати қоидалари, белгилари илиб қўйилган. Мана бу йерда қирқ юр, мана бу йерда йигирма юр, мана бу йердаги секин юр, а? Шу қоидага риоя қилган одам, есаламан, перевални ошиб ўтиб, юртига боради. Енди иккинчи одам шу қоидага роя қилмайди, жанникка қулаб ўлади. Енди айтингчи, уни жарликка қулаб ўлишига, шу перевалга асфалт солганлар айбдорми?

[2:50] Ким айбдор уни бу ҳалокатига? Ўзи. Ҳа ундан бурунги одам қонун қоидага риоя қилувди, есонлама ўтиб кетдими? Ҳа ана. Ли ла илҳ илмат алал ала, ҳаётда муаммоингиз тугамаётган бўлса, қалбингизда ҳеч ҳам хотиржамлик бўлмаётган бўлмаса, ҳаётингиз меҳнат машаққат ишида ўтаётган бўлсангиз, буни сабаби бор биродарлар. Бир балоси бўлмаса, шудгорда қўй. Домла закотни бераман, садақани қиламан. Ҳамма ишларни қўлим, ҳеч барака бўлмаяпти дўконимдан. Шунақа бўляптими, сенга ёқмайди, демак бир сабаби бор, қидир.

[3:28] Ҳалол тақиб олишга савдогарман деган одамни сўранг да. Савдо фиқҳини, савдо илмини ўқиганмисан десангиз, йўқ дейди. Унда қайердан сиз савдогар бўласиз? Икки томон рози бўлса, ҳалол бўлаверамиз. Қанақа қиляпти? Мендан пул, ундан меҳнат. Фойдаси ҳам, зарари ҳам тенг. Мана, тўғрими? Ҳалол бўладими шу? Агар икки томонда рози бўлиши билан улар ҳалол бўлаверса чи, қиморбозлар ҳам рози ўртага пул ташлаганда.

[3:57] Агар икки томон рози болсанглар ҳалол бўлиб қолаверса, буларни ҳеч қайсини ҳалол дея олмаймиз. Пул топаётган биродарлар, бир ўйлаб қўйинглар шу нарсани. Сиз қилаётган тижоратни қилган битта одам барака топяпти, еҳсон ҳам қиляпти, кўпайяпти, кўп йеяпти, мазза қилиб яшаяпти. Сизда шу нарса йўқ. Бир сабаби бор, қидиринг.

[4:21] Демак, бояги одам, биттаси переволдан ўтиб кетди, қонун қоидага риоя қилгани учун, иккинчиси жанникка қулаб ўлди, қоидага риоя етмагани учун. Демак ҳаётда сиз билан биз Аллоҳ Таолонинг манҳажини ушласак, барака топамиз, акс ҳолда йўқ. Шунинг учун Пайғамбаримиз айтадилар, вашшар у лаиса илайк дуоларида, Парвардигор, ёмонлик сендан емас. Ёмонлик сендан мас. Банда ўзи сўраб Аллоҳ Таолодан ёмонлигини тилаб олади.

[4:53] Аллоҳ Таоло Қуръонда айтади, астайдубиллаҳ, вомон адол лу минман итта ба ҳава ҳу беғойри ҳудан миналлоҳ. Аллоҳ томонидан ҳидоятланмаган ҳолда, ўз ҳавойи нафсига ергашган кимсадан ҳам йўлдан озғинроқ кимса оламан. Ўзи ҳалиги айтяпмиз ку, иккита маърузи бўлса бўлди, ҳалол кетаверади. Қани ҳидоят? Қани Аллоҳ томонидан йўлланма? Домладан сўрамайсан бориб. Ей, шунақа тижорат қилаётганлар бор ишинглардан. Пул мендан, меҳнат ундан. Фойда зиёни тенг. Музораба деб қўяди бу гапини яна. Музораба емас у.

[5:32] Икки томон рози ва улар музорабага кўнишди, бўлди, шунинг учун улар музораба. Ўшанинг учун барака бўлмаяпти. Хоҳлагандай яшайди, манҳажи йўқ, шаҳватини нима талаб қилса қондиради. Шунинг учун бу одам бахтсиз бўлади. Аллоҳ Таоло айтади, истадибиллаҳ, омон аъродан зикри фа инналлоҳу маъин шатандонка. Ким дейди Аллоҳ Таоло? Менинг еслатмамдан юз ўгирса, бас унга танг ҳаёт бўлур. Аллоҳни еслатмаси, дини, шариатидан узоқми? Юз ўгуриб чеккага суриб қўйганми динни? Хоҳлагандақа яшаяптими ҳавойи нарсага қараб? Бу одамни ҳаёти танг бўлади дейди Аллоҳ Таоло. Бой бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам. Соғ бўлса ҳам, касал бўлса ҳам. Мусофир бўлса ҳам , муқим бўлса ҳам бу одам хор бўлиб яшайди. Ҳаёти танг бўлади. Чунки Аллоҳни еслатмасдан юз ўгирди. Ва ли ла ила асма ул ҳусна фадўуҳу биҳа. Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари бор. Бас уни улар ила чорланглар. Аллоҳ таолони ал холиқ исмини ўқиймиз.

[6:41] Ал холиқ. Ал ҳолиқ бўлган роббимиз сиз билан бизга яккалик, фардия сифатини ҳам берди. Ўзи якка ягона бўлиш Аллоҳ таолога хос. Қул ҳу аллоҳу аҳад. Айтинг, у Аллоҳ ягонадир. Агар битта десак, кейин иккита, учта, тўртта деган маънода битта емас. Иккинчиси йўқ битта деган маъноди.

[7:09] Инсонга ҳам мана шу яккалик, индивидуаллик сифатидан берди. Бу нима дегани? Ҳар бир инсон ўзичасига ягона. Йер юзида унга унга мутлақо ўхшаган биронта одам йўқ. Кўз ранги, қош қовоғи, тери ранги, тана ҳиди, бармоқ излари, демак, ҳар битта одам ўзичасига якка, ўзичасида ягона, индивидуал. Шунинг учун аеропортларга борганда бармоқизни қўйинг дейди. Чунки бармоқизни бировга ўхшамайди. Айрим қаттароқ теширадиган жойда кўзингизни қўй, мана лазерга дейди. Сечатка глаза дейди, кўз тўғри. Сизни паспортингизни, сизни номингизни бошқа бола ишлатиб қўймаслиги учун мана шундай қилиб теширади. Демак, Аллоҳ хоҳлаган екан, ҳар биттамиз ўзимизчасига ягонамиз яккамиз. Индивидуалмиз. Бизга ўхшаган бошқа бир инсон йўқ. Мана шу билан икром қилди Аллоҳ бизни.

[8:16] Яна, Аллоҳ бизни икром қилди. Нима билан? Ихтиёрни берди. Ихтиёрни дерди. Холинг амал қилинг, холинг амал деманг. Холинг тақводор бўлинг, холинг фосиқ кофир бўлинг. Фаман ша афал юмин, оман ша афал якфур. Аллоҳ Таоло айтади, хоҳласин, иймон келтирсин, хоҳласин кофир бўлсин инсонлар. Бу дегани бўлаверар екан деган маънода емас, бу таҳдид бу. Яна, инна ҳадайнаҳус сабийла инна шаакирон ва инна кафурон. Дарҳақиқат биз инсонни хоҳ у шукур қилувчи мусулмон бўлсин, хоҳ кўр нима кофир бўлсин, тўғри йўлга ҳидоят қилдик.

[9:03] Ҳар қандай инсонга ҳидоят ас қилинди, қабул қилган мўмин бўлди, қабул қилмаган кофир бўлди. Демак бизда ихтиёр бор. Аллоҳ Таоло инсонга икром кўрсатди. Уни якка ягона қилди ҳар биттасини ўзини ҳолатида. Унга ихтиёрни берди ва инсонга ижодкорлик сифатларидан ҳам ато қилди. Ижодкор инсон. Ижод қилади. Яъни кашфиёт қилади, илмий изланишлар қилади. Кашф қилади бир нарсаларни. Мана шу ҳам Аллоҳ Таолони берган нимасидан?

[9:39] Икромидан. Мана шу халқларни қарасангиз, ҳар битта йер юзида яшаётган миллат елатларини бошқа халқлардан ажратиб турадиган бир сифати бўлади. Мана шу немисларни ижодкор халқ дейман да менчи. Японларни. Биз ҳам шунақа едик. Ижод қилиш, кашфиёт қилиш, илм фанда олдида бўлишлик, мусулмонларни қўлида еди. Динини маҳкам ушлаганда ана шу ижодкор халқ биз едик. Медитсинаси бўлсин, астрономаси бўлсин , алгебраси бўлсин биз едик.

[10:10] Динимизни чеккага суриб қўйганимиздан кейин бу естафета таёқчаси ўтиб кетди. Яна Аллоҳ Таоло инсонга икром кўрсатиб илм берди. Вала ю ҳайту на бишай иммена илмиҳи илла бимаша. Ва улар Аллоҳнинг, у Зотнинг илмидан фақат ўзи истаган нарсаларнигина биладилар. Демак, Аллоҳ Таолони ҳузурида инсонни каромати бор, азизлиги, қадри қиймати бор. Шунинг учун унга иштиход қилиш, изланишли, кашф қилишлик қудратини берди. Мана биродарлар Қуръон оятлари. Қуръон оятлари мана далил. Далиллар қатъий бўлади, зонний бўлади. Далолати қатъий, далолати зонний. Агар Қуръондаги ҳамма оятларнинг далолати қатъий бўлганида, Қуръонни устида изланиш бўлмас еди. Муштоҳидларга иш қолмас еди.

[11:03] Аммо айрим оятларни Аллоҳ Таоло далолатини зонний қилди, муштоҳид иштиход қилсин, излансин, кашф қилсин. Мисол. Агар фалончига бир ярим минг сўм бер дейилса, тушунарли. Бунга иштиходни кераги йўқ, бунга фиқҳни кераги йўғи. Бир ярим минг сон олиб бориб берасиз. Аммо бу буйруқ бошқачароқ айтилса чи? Масалан, фалончига минг сўм ва уни ярмини бер дейилди. Енди нима иш пул бўлади у?

[11:36] Бир ярим минг сонда деганда аниқ еди. Енди минг сўм ва унинг ярмини бер деди. Агар ана шу ярим сўзи мингга тегишли деб қаралса, бир ярим минг сўм бўлади. Агар ярим сўзи сўмга тегишли бўлса, еллик тийин бўлади. Ана. Далолати зонли бўлган буйруқ. Фалончига минг сўм ва уни ярмини бер деди.

[12:00] Шу йерда муштоҳид изланади да, ҳақиқатни топади. Бахил одам бир минг еллик тийин деб тушунади буни? Сахий одам бир минг беш юз сўм деб тушунади буни. Демак, инсонга Аллоҳ Таоло икром кўрсатди. Унга ягоналикни берди, ихтиёрни берди, ижодкорликни берди, илмни берди. Мана иштихон деган нарса, изланишлик, кашф қилишлик. Муштоҳид деган одам бор. Мана шариатимизда мана шу Қуръон оятлари, Пайғамбаримизнинг ҳадисларидан иштиход қилиб, ҳукм чиқариб берадиган одам.

[12:41] Демак, иштиход далолати қатъий бўлмаган оятлар устида бўлади. Хўп, мана Аллоҳ Таоло яна ваъа туз заката деди. Закотни ато қилинглар деди. Тамом. Бошқа гап йўқ. Енди қанақа қилиб берамиз закотни фақирга? Пулми ё буғдойми? Масалан. Ўйлантирадиган масала. Уламолар ихтилоф қилишади мана шу йерда. Нима учун? Қишлоқда яшайдиган одамга бир қоп будок берсангиз закот деб. У тегирмонни бориб, бориб ўшандан ун қилиб йейди.

[13:13] Шаҳардаги фақир одамга бир қоп будок берсангиз нима бўлади? А бу муаммо бўлади, ана. Кўрдингизми? Демак, муштоҳид мана шу ишларни ҳал қилиб беради. Демак, бу оятни далолати зонли, қатъий емас. Бу ўринда закот қилиб бу дейди, ўзини берса ҳам мумкин бўлади, қишлоқдаги одамга, шаҳардаги одамга шу буғдойни нимаси берилади? Пулини берса ҳам бўлади.

[13:39] Бу оятларни устида фақиҳалар изланади. Я ёханнасу, у ободу роббаку мулладий холахакун. Ей инсонлар, сизларни яратган парвардигорингизга ибодат қилингиз. Аллоҳни шариатига итоат қилиниши керак. Шариатни таълимотларига ергашлик керак, чунки вала юнаб биюкка митҳду қабир. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, дунё охиратида ҳеч ким сизга хабардор зот, Аллоҳ каби хабар бера олмас. Инсонни икки дунёда саодат топишлиги фақат Аллоҳ ва Пайғамбарининг берган буйруқларига итоат қилиш, қайтарган қайтарилардан тийилишлиги билан бўлади.

[14:23] Аллоҳ азза ва жалла ана шундай бир саодат топган бандалардан қилишини тавфиқини сўраймиз. Ақули қувли ҳаъда ва астағфируллоҳ ливалакум. Инналлоҳи ва малакати ю соллуни ала наби. Я ю ҳалладина аману соллу алайҳи вас саллиму таслима. Вассалому алайкум.

## Quran and hadith quoted in this lecture

- [0:02] Hadith: Sahih Muslim, 868 (grade: Sahih)
  - Said in the lecture: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Иннал ҳамдилиллаҳи наҳмадуҳу онас таъинуҳу онас даҳлҳируҳ.”
  - Arabic: إن الحمد لله نحمده ونستعينه من يهده الله فلا مضل له ومن يضلل فلا هادي له وأشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له وأن …

## Self-check quiz

Generated automatically from the lecture; not reviewed by a person.

1. Устозга кўра, савдо қилишда фақат икки томоннинг розилиги билан ҳаракат қилишнинг асосий камчилиги нима?
   - a) Савдо фойдаси камайиб қолади
   - b) Бу қимор ўйинига ўхшаб қолади — correct
   - c) Рақиблар билан рақобат кучаяди
   - d) Мижозлар сони камаяди

2. Устозга кўра, Аллоҳ инсонларни бир-биридан фарқлаш учун қайси хусусиятни берди?
   - a) Барча одамларнинг бармоқ излари бир хил бўлиши
   - b) Ҳар бир инсоннинг ўзига хос ягона бўлиши — correct
   - c) Инсонларнинг кўз ранги бир хил бўлиши
   - d) Инсонларнинг жисмий жиҳатдан бир хил бўлиши
   - Why: Дарсда Аллоҳ ҳар бир инсонни ўзига хос, ягона ва индивидуал қилиб яратгани, шунинг учун бармоқ излари ва кўз ранги орқали фарқланиш мумкинлиги таъкидланган. [7:09–8:15]

3. Устозга кўра, Аллоҳ инсонларга ихтиёрни бериш орқали уларни нима билан икром қилган?
   - a) Ихтиёр бериш орқали — correct
   - b) Мол-мулк бериш орқали
   - c) Куч-қудрат бериш орқали
   - d) Узоқ умр бериш орқали
   - Why: Дарсда Аллоҳ инсонларга ихтиёрни бериши уларга қилинган икром сифатида таъкидланган. [8:16–9:01]

4. Устозга кўра, Қуръондаги баъзи оятларнинг далолати зонний бўлишининг асосий сабаби нима?
   - a) Муштоҳидларга изланиш ва кашф қилиш имконини бериш учун — correct
   - b) Қуръони каримни ўқишни қийинлаштириш учун
   - c) Шариат қоидаларини ўзгартириш учун
   - d) Аллоҳнинг илмини чеклаш учун
   - Why: Дарсда айрим оятларнинг далолати зонний қилингани муштоҳидларга иштиход қилиш ва ҳақиқатни кашф етиш имконини бериш учун еканлиги таъкидланган. [11:03–11:34]

5. Устозга кўра, закотни пул ёки буғдой шаклида бериш масаласида уламолар ихтилоф қилишининг асосий сабаби нима?
   - a) Закотни фақат пул шаклида бериш шарт
   - b) Закотни фақат қишлоқда бериш мумкин
   - c) Фақирнинг яшаш шароити ва еҳтиёжи фарқ қилади — correct
   - d) Буғдой бериш ҳарамдир
   - Why: Устоз қишлоқдаги ва шаҳардаги фақирнинг еҳтиёжини мисол келтириб, шароитга қараб закот шаклини танлаш кераклигини таъкидлади. [13:13–13:37]
