MMaviza
Ал-ЖабборТекширилган26 daq

95-ДАРС АЛ-ЖАББАР (1-ҚИСМ) АСМА-УЛ ҲУСНА

Абдуллоҳ Домла · Асмоул ҳусно

0:00
26:18
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наъҳмадуҳу онас таъинуҳу онас тануфуруҳ ва наъудҳу биллаҳи мин аш суруриян ҳусина ва мин саййиъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳ ҳу фалаҳ муздилала ва ман юзилил ҳу фалаҳ ҳадияла. Вана шуҳратулло ила ила ила аллоҳу ваҳда ҳула шаръи иккала. Вана шуҳрат анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Аммавот, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракатуҳ. Аллоҳ субҳанаҳ ва таолонинг гўзал исмлари асма ул ҳусно силсила дарсларидан биродарлар, бугун Аллоҳ Таолонинг Ал Жаббар исмини суҳбат қиламиз.

Валиллаҳи л асма ул ҳусна фадўуҳу биҳа деган Аллоҳ Таоло. Аллоҳ Таолонинг гўзал исмлари бор, асмо ул ҳусно. Бас Аллоҳга уларинглар дуо қилинглар. Аллоҳни уларинглар чорланглар. Аллоҳ Таолонинг Ал Жаббар исми. Бу исм Қуръонда бир ўриндагина зикр қилинган. Астайдубиллаҳ.

Ҳу аллоҳу ла дейла илаҳа илла ҳувал маликул қуддусус саламул муъминул муҳаймин ал азизул жаббар. Қуръонда битта ўриндагина зикр қилинган. У Аллоҳ шундай зотдирки, ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат унинг ўзи бордир. У подшоҳдир. Ҳар қандай айб у нуқсондан пок саломандир, омон қилгувчидир. Кўриб, кузатиб тургувчидир, қудрат соҳибидир, бўйин синдиргувчидир, ал жаббар, бўйин синдиртгувчи. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида ҳам бу исм зикр қилинган. Расулуллоҳ айтадилар, ал жаббар бўлган Аллоҳ осмонларни ва йерни қўли билан ушлайди, қўли билон қафза қилади. Сўнгра дейди, мен ал жаббарман. Жабборлар қани? Мутакабрлар қани? Мана Ал Жаббар исмини суҳбат қиламиз.

Ал Жаббарнинг бир қанча маънолари бор. Биринчиси, бу сиғайи муболаға. Ғофирун, Ғаффарун, Розиқун, Роззакун каби. Жаббарун, Жабир сўзини сиғайи муболағаси. Сиғайи муболағаси. Жабирун, Жаббарун. Жабирун дегани Ал Жабр деган сифат билан сифатланган. Ал Жабр дегани мажбурлаш дегани.

Аллоҳ Таоло бутун махлуқотларини ўзини хоҳишига, ўзини ҳукмига мажбуран бўйин синдиради. Ҳеч ким уни ҳукмидан қочиб қутила олмайди. Ал жабр, яъни бир нарсани кучи билан тузатиш, мажбуран ислоҳ қилиб қўйиш. Масалан, Аллоҳ фақирга жабр қилди деса, биз зулм қилдини тушунамиз. Бу нотўғри.

Аллоҳ фақирга забр қилди дегани, уни мажбуран бойитиб қўйди дегани. Ҳолини тузатиб қўйди, дегани. Аллоҳ касалга жабр қилд и, деса, уни тузатиб қойди. Унга шифо берди деган маъно бўлади. Аллоҳ зиёнкарга жабр қилди деса, демак уни зиёнини йўқ қилиб, ўрнига еваз ато қилди бўлади. Демак Аллоҳга нисбатан жабр қилди деган пайтда бу уни ҳолатини мажбурий суръатда тузатиб қўйди дегани бўлади бу.

Иккинчи маъноси. Ал жаббарнинг иккинчи маъно маъноси, махлуқотлардан олинг. Ҳаммасининг устида. Уларни устида ўзини ҳукмини ўтказади, Аллоҳ ўзини иши амрида ғолибдир. Ла муоққийбали ҳукмихи. Аллоҳни ҳукмини текширувчи бўлмас.

Аллоҳ айтдими, бўлади. Аллоҳ хоҳларми? Албатта содир бўлади. Инсонлар ҳам ўзаро муаммоларини ҳал қилишликда, муаммоларини, мушкулаларни судга мурожаат қилишади. Суд иккала томонни даъволарини ешитади ва қарор қабул қилади. Фалончи ҳақ екан, унга берилсин. Енди мағлуб бўлган томон нима қилади? Апелятсияга беради.

Кейин бу ҳукмда қайта кўришга чақирилади, текширилади. Республиканский суд, верховний суд ва ҳоказо. Одамларни чиқарган ҳукми ўтмай қолиши мумкин. Лекин Аллоҳ ҳукм қилдими? Тамом. Уни ҳукмини текширувчи бўлмайди, у доим ғолиб. Ла муоққийбали ҳукмихин. Аллоҳни ишини ҳеч ким текшира олмайди.

Ма ша аллоҳу кана, ва маълам яша, илм якун. Аллоҳни мани хоҳлаган бўлса бўлди. Енди мани хоҳламаган бўлса, бўлмади. Шунинг учун сен манда ким билан биргасан? Ал жаббар бўлган Аллоҳ билан биргами? Иродаси доим ўтадиган, доим ғолиб бўлган зот билан биргамисан? Аллоҳ таоло айтади, истади билла, валлоҳу ғолибуни ала амриҳи, Аллоҳ ўз ишида ғолибдир. Яъни ҳеч ким ман қила олмайди. Бошқа оятда фаълу лима юрийд. Аллоҳ ўзи истаган нарсасини амалга оширувчидир.

Бир киши туриб Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам олдида Аллоҳ хоҳлаган ва сиз хоҳлаган нарса содир бўлди деди. Аллоҳ ва сиз хоҳлаган наса бўлди деди деди. Пайғамбар саллаллоҳу алейҳи васаллам, нақадар ёмон гапирдинг а? Сен мени Аллоҳга тенгладингми? Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади, бандаси хоҳлаган емас. Гарчи у Пайғамбар бўлса ҳам. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳудда мағлуб бўлишни хоҳламасдилар. Лекин Аллоҳ хоҳлаган екан мағлуб бўлишни.

Чунки ма шааллоҳу кана ва ма лам яша лам якун. Агар сен банда ал жаббар бўлган аллоҳ билан бирга бўлсанг, сен ғолибсан. Келажагинг бор. Ишларинг ривож топади. Чунки Аллоҳни хоҳиши доим бўлади. Ҳеч ким ва ҳеч нарса уни ҳукмига қарши чиқа олмайди. Ўзини ҳукмига ҳаммани Аллоҳ бўйнини синдиради. Унга еса ҳеч кимни ҳукми ўтмайди.

Демак, ал жаббарнинг биринчи маъноси тузатиб қўяди, мажбуран. Иккинчи маъноси, ҳаммадан олий ҳукмини ўтказади. Учинчи маъноси. Ал жаббар, жабарот, маликал мулки ва малакут каби. Мулк деганда биз мана шу оламни мулкини тушунамиз, бу дунёйимизни мулкини. Малакут деганда кўзимиздан тўсилган ғайб оламининг мулкини тушуна. Пайғамбаримиз айтганлар: Субҳанадил Жабарут и wал Малакут, вал Кибрия и вал Абома. Жабарут, малакут, кибриё ва улуғли егаси бўлган Аллоҳ ҳар қандай абу нуқсондан покдир.

Учинчи маъноси. Ал Жаббар, аттанзим, атта азим ва аттан зих. Улуғлаш ва поклаш исмларидан. Аллоҳ Таолонинг гўзал исмларида бўлинади биродарлар. Зотини исми бор, сифатини исми бор, феълини исми бор. Яна поклаш исмлери ҳам бор. Мана шу Ал Жаббар исми Аллоҳ Таолони улуғлашлик исмларидан ҳисобланади.

Аллоҳ азиз ва жалла ҳадис ҳудудида айтади: ал кибрия у ридайи ва ал аромат у изари. Фама наза ани воҳидан минҳума қодав туҳу финна. Мана ўзини катта оладиган, ўзини бойлиги билан, мансаби билан кибрга кетадиган инсонларни яхшилаб ешитиб қўйсин. Аллоҳ таоло айтади: кибриё менинг ридоим. Ридоси. Улуғлик азамат, менинг изорим. Бу иккаласини ким мен билан талашса, уни мен жаҳаннамга улоқтираман. Кибр фақат Аллоҳ Таолога хос. Кибр ҳақ егасини, ҳаққини бермаслик ва одамларни менсимаслик. Мана шу сифат иккита, шу иккита сифат кимда бўлса, шу одам мутакам бир инсон дейилади. Чиройли кийинса, ҳашаматли уй соса, қиммат машина менса кибрли дегани емас.

Ҳаққа кўнмайди, одамларни менсимайди. Бу камбағал ҳам шунақа бўлиши мумкин. Гоҳида Аллоҳ Таоло ўзининг душманларини ҳам кучли қувватли қилиб қўяди да, шу билан бандаларини синайди. Имтиҳон қилади. Бояги Аллоҳ томонидан куч қувват олган, Аллоҳни душмани бўлган инсонлар хоҳлаган гапини гапиради, хоҳлаган ишини қилади, қилади. Буёғдеклар, ҳеч нарса дея олмайди, ҳеч нарса қила олмайди.

Шунда бу имтиҳондан ўта олмаган, иймони заиф инсонлар уларни ўзларига илоҳ қилиб олишади. Буни қўлидан ҳамма ёқ келади. Бу ундоқ қилиб юбора олади, бу бундоқ қилиб юборай олади. Уларни олдида ўзини хорлайди. Ваҳоланки, Аллоҳ Таоло кибр ёни, жабаротни махлуқатларидан биронтасига беришни хоҳламайди. Аллоҳ ўзини Ал Қоҳҳар исмини ҳам, Ал Азиз исмини ҳам бировга бериб қўймайди.

Бояги ҳаддидан ошганлар бир кун каро албатта хор бўлади. Аллоҳ уларни синдиради. Фақат пешоналарга ёзилган, тақдирда битирган куни бор, умри бор, соати бор. Шуни яшаб ўтишлиги керак улар. Валикулли умматинг ажал. Ҳар бир уммат учун, жамоат учун ажал бор. Белгиланган вақт бор. Айтяпмиз ку. Дунёга келмасдан аввал фалончи йил умр кўради деб ёзилганми? Фалончи нарсани йейди деб ризқига ёзилганми? Шу ризқи билан сувини тугатмагунича яшайди улар. Ҳа, ризқи суви тугагандан кейин, Аллоҳ Таоло уларни хор қилади.

Ҳаддидан ошса, туғёнга келса, вақт соати келгандан. Ҳа, бунга ҳам бир давр келибди, дада, қўйинг. Ундан бурун қанчалар келиб кетди, фалончи, фалончи, фалончилар. Нима ишларни қилувди халқ, халойиқни устида? Зулм қилувди, қўлидаги қуввати билан одамларга бир жабр қилган еди, хор қилган еди одамларни. Кейин нима бўлди?

Демак, ал жаббар исмининг маънолардан таъзимлаш, улуғлашлик. Агар Жаббор деб Аллоҳ айтилса, бу улуғлашлик бўлади, комиллик бўлади, қувват бўлади, буюклик бўлади. Агар Жаббор деган сўз одамга нисбатан айтилса, у одам золим еканлиги маълум бўлади. Қаранг. Жаббор деган маъно Аллоҳга нисбатан ишланса, бу мақтов, бандага нисбатан ишлатилса, буни акси. Аҳмад Жаббор инсон дейилдими? Демак, нуқсон бу. Одамларга зулм қилар екан.

Аллоҳ таоло бандаларни ҳам жаббор деган. Астайдубиллаҳ, када алака ядиба аллоҳу ала кулли қолби мутакабиринг жаббар. Аллоҳ ҳар бир мутакаббир ва жабборнинг қалбини мана шундай муҳрлаб қўяр. Тушунарли екан? Аллоҳни жаббор деганимиз бу мақтов, бандани жаббор деганимизда бу нуқсон.

Банда бандадир, роб еса робдир. Бандани иши муҳтожлик, ожизлик. Ҳатто инсониятнинг пешвоси бўлган пайғамбарлар ҳам қанақа бўлган? Ожиз бўлган, банда бўлган, аллоҳга муҳтож бўлган. Ла яъқулуна тўаъма ва ямшуъна фияҳ асwақ.

Бозорларда юрган ҳамма дақа, овқат йеган ҳамма дақаа. Ўзларини бор бўлишида мана шу улуғ инсонлар ҳам Аллоҳни қўллашига, қўллашига муҳтож бўлишган. Юриш туриши, йеб иши, ҳамма ишларида Аллоҳга муҳтож бўлган. Чунки улар банда, Аллоҳ еса робб еди. Мана енди, жабария деган бир фирқа ўтган, Исломимизни тарихида. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам яҳудийлар йетмиш бир фирқага, насронийлар йетмиш икки фирқага бўлинди, мени умматим йетмиш уч фирқага бўлинади деганлар. Ана шу умматда йетмиш уч фруқага бўлинишлиги содир бўлди. Ҳар хил тоифалар чиқди. Шулардан биттаси залолатга кетган, адашган жабария тоифаси бўлган. Бу ақида бузуқ ақида еди. Жабария бузуқ ақид егалари еди. Уларни тасаввурича, Аллоҳ бандаларни қилаётган ишларига мажбур қилади, деб еътиқод қилишган. Яъни гўёки уларни гапига қараганда, бандада ихтиёр йўқмиш. Шунинг учун жабария, мажбурлаш дейишган.

Уларни айтишига кўра, инсон бу дунёда қиладиган ишлари, инсон шомонни ешигига ташлаб қўйилган қушни патига ўхшайди дейишган. Битта барг оқиб турган сувни устига тушди, тамом, у баргда ихтиёр йўқ. Сув қандай ёпкаса, шундай кетади. Инсонлар ҳам шунақа дейишган. Шулар ҳам ўзларини ақиясини Қуръон ояти билан, Пайғамбарнинг ҳадиси билан исботламоқчи бўлган.

Лекин Алҳамдулиллаҳ, роббилар аламин, аҳли суннавал жамоа уламолари бор еди. Уларни бу еътиқодлари нотўғри еканлигини одамларга тушунтиришди. Аллоҳ бир бандани бир ишда қилиш ёки қилмасликка мажбур қилса, бу иш Аллоҳнинг комиллигига тўғри келмайди. Ахир қанақа қилиб жазоласин уни кейин?

Ўзи гуноҳ қилишга мажбур қилиб қўйиб туриб, банда қилса шу гуноҳни, кейин қандай жазоласин? Ўзи бир савобли ишни қилишга мажбур қилиб қўйиб туриб, кейин шу савобни қилса, қандай мукофотласин? Қарангларда, масалан Аллоҳ Таоло қиёматда бизни нимага еркак киши бўлгансан деб ҳисоб қилмайди. Чунки бизни мажбур еркак қилиб қўйди. Аёлларни аёл қилиб беради да. Нимага сен аёл киши бўлган сан демайди, чунки бу ишда мажбурмиз.

Нимага мана бу юртда яшагансан, нимага мана бу замонда яшагансан деб имтиҳон қилмайди. Чунки бизни ихтиёримиздан ташқари еди бу. Аммо бу бузуқ еътиқод егалари бандани қиладиган аммалари ҳам Аллоҳни мажбур қилиши билан бўлади дейишган. Яна қайтариб айтаман, бу фирқалар ҳаммаси далил ҳужжати бўлган, ўзича. Истайди билла. Саёқулулладина ашроку лауша аллоҳу ма ашрокна ва ла аба уна ва ла ҳаромна мин шай.

Аллоҳ Таоло ана шу аввал кофир бўлиб ўтган қавмларни тилидан айтади. Ҳали мушрик бўладиган кимсалар дедилар. Агар Аллоҳ хоҳлаганида биз ҳам, ота боболаримиз ҳам на мушрик бўлган ва на бирон нарсани ҳаром қилиб олган бўлар едик. Келинг. Кадҳалика кадҳабалладина мин қоблиҳим ҳатта дақуб асана. Улардан аввалгилари ҳам то азобимизни сотгунларича мана шундай ёлғончилик қилганлар. Қул ҳал айнаку мени илмийим фа туҳру жуҳу лана ин татта вияъуна илла зон ва ин антҳум илла тақрусун. Айтинг е Муҳаммад алайҳиссалом. Ҳузурингларда бизга кўрсатадиган бирор ҳужжатинглар борми?

Сизлар фақат гумонга ергашяпсизлар, сизлар фақат ёлғонсиз деяпсизлар. Яъни улар айтяптики, биз мушрик бўлган бўлсак, Аллоҳ бизни мушрик қилиб қўйди деяпти. Аллоҳ бизни мушли қилиб қўйди деб Аллоҳга тўнгаяпти. Ўзларидаги мусулмон ёки кофир бўлиш ихтиёрини рад қилишяпти. Инсонда ихтиёр бор. Агар ихтиёр деган нарсани йўқ десак, унда савоб билан гуноҳни ҳам йўқ деган бўламиз.

Инсонда ихтиёрни йўқ десак жаннатни ҳам, дўзахни ҳам бекор деган бўлам биз. Омонатни кўтариш ҳам бекор бўлиб қолади. Таклифотлар ҳам бекор бўлиб қолади. Ваҳоланки Аллоҳ Таоло айтиб қўйибди. Астадиби ла, фа ман шаъафал юмин ва ман шаъафал якфор. Бас, хоҳлаган киши иймон келтирсин, хоҳлаган киши кофир бўлсин.

Ихтиёрми шу? Бошқа оятда инна ҳадайнаҳус садийла имма ша кером ва имма кафуро дейди. Дарҳақиқат биз уни, инсонни, хоҳ у шукур қилгувчи мусулмон бўлсин, хоҳ кўр нимай кофир бўлсин, тўғри йўлга ҳидоят қилдик. Яна бири ҳаққа ергашиб, мўмин бўлди. Бири нонкўр кофир бўлди. Лекин иккаласига ҳам ихтиёр берилган. Иккаласига ҳам ҳидоят келган. Бири хоҳлаб муъмин бўлди, бири хоҳлаб кофир бўлди. Бошқа оятда во лекулнинг вижиҳатун қува муваллиҳа фасстабиқул хайрият дейди.

Ҳар кимни ўз юзланадиган тарафи бор, бас яхши ишларга шошилаймиз. Яхшилаб билиб олайлик биродарлар. Ла икироҳа фиддин. Биродарлар, динга зўрлаб киритиш йўқ ҳеч кимни. Динда зўрлаш, мажбурлаш йўқ.

Агар қайтариб айтамиз, мажбур қилинадиган бўлса, у дин бўлмайди. Танлаш имконияти бор. Тоатга мажбурласак, савоб бекор бўлади. Гуноҳга мажбур қилинаётган бўлса, жазо бекор бўларди. Шунинг учун Аллоҳ ихтиёрни берди, огоҳлантирди. Таклифотларни йенгил қилди, озгина қилган амалимизга чандон чандон зиёда савобларини ваъда қилди.

Енди Аллоҳ инсоф берса, биз ҳам тўрт йил юриб қолармиз, деб туриб, Аллоҳ инсоф бермаяпти менга, демоқчи бўлади айрим одамлар. Аллоҳ хоҳласа ташлаб юборамиз шу ароқни дейди. Бор а? Нима, сени оғзингдан биров мажбур қўйяптими аравни?

Ўзини фискини, фужурини, ўзини нафсига мағлуб бўлиб қолганлигини Аллоҳни тақдири билан ҳал қилмоқчи бўлади. Умариддин хаттоб розияллоҳу анҳойим айтар еди лас тубел хобъей валал хобъу яхда унинг. Мен ҳийлакор емасман. Лекин ҳийлакор мени алдай олмайди дейди.

Ўғрини олиб келишди халифани олдига. Ё амирал мўминий деди, жазони қўлланглар деди. Ё амирал мўминий, Аллоҳ Таоло мени тақдиримга ўғрилик қилишни ёзган бўлса, мени нимага жазолайсиз деди. Сен ўғирлик қилган бўлсанг, тақдирингга ёзилган бўлса, сени тақдирингга қўлимни кесишини ҳам ёзилган деди.

Ароқхўрни олиб келишди. Халифа хатни қўллайлар деди. Бояги ароқхўрт худди ўғрини сингари, ей амирал мўминий, мени тақдиримга шу нарса ёзилган екан, деди. Халифа айтди, икки марта дарровни, икки марта жазони қўллайлар, деди. Яъни хатни икки марта қўллайлар деди. Биринчиси ароқ ичгани учун, иккинчиси Аллоҳга туҳмат қилгани учун деди.

Сенга вой бўлсин деди. Умаруни хатто бу кишига. Албатта Аллоҳнинг қазоси сени ихтиёрдан мажбурликка олиб чиқмайди деди. Яъни тақдирга нима ёзилганини биламизми биз? Билмаймизми? Ичиш, ичмаслик олдимизда турибдими? Намоз ўқиш, ўқимаслик ихтиёримизда турибдими? Биз ўзимиз билан ихтиёр қилдикми? Шу ихтиёримиз учун савоб ёки бўлмасам жазо оламиз бўлади. Бандада ихтиёр бор.

Жабариларни нотўғри еътиқодига кўра, улар, бандалар қилаётган ишлари тақдирни мажбурияти билан бўлади. Шунинг учун унга савоб ҳам, гуноҳ ҳам йўқ дейишган. Бу нотўғру еътиқод. Биз айтамиз, аллоҳ таоло ал жаббар бўлган зот, ўзини ҳукмига ҳаммани бўйнини синдиради, лекин бандаларни қилаётган ишларини ўзларини ихтиёрларига беради. Улар ихтиёри билан бажаришади.

Демак, Ал Жаббарнинг маъноси, биринчиси, тузатиб қўяди. Иккинчи маъноси, ҳаммадан олий. Учинчи маъноси поклашлик маъносида, енди тўртинчи маъноси. Ал Жаббар олий яъни унга йетиб бўлмайди. Луғат китобларида айтилади, на хлатун жаббару, баланд хурмо дарахтга йетиш қийин. Ёки на хотун жаббару,баланд туяки миниш қийин. Демак, Ал Жаббарнинг яна битта маъноси, у олий, унга йетиб бўлмайди.

Иннафиҳа қоман жаббарин. Албатта у йерда жаббор, зўравон одамлар бор. Қайтарамиз. Жаббор деб инсон айтилса, нуқсон бўлади. Ўзини катта олиш, ўзини улуғ санаш, кибр, бировга қулоқ солмаслик. Агар Аллоҳ Жаббор дерса, бу мақтов бўлади.

Мўмин банда ал жаббар бўлган аллоҳ билан бирга бўлади. Шунинг учун у қувватли, шунинг учун бу Азиз. Инсон зоти ўзини табиатидан келиб чиқиб туриб, кучлилар билан бирга бўшишини хоҳлайди. Кучлиларни ёнида бўлишни хоҳлайди. Мўмин у қувватли, кучли. Уни қувватини, кучини сири ўзини Аллоҳ билан биргаликда билишидан.

Мўмин билади. Мўмин аниқ билади. Нимани билади? Ҳамма Аллоҳни қўлида. Подшоҳ ҳам, гадо ҳам, бой ҳам, камбағал ҳам, еркак ҳам, аёл ҳам. Истисносиз Аллоҳ Таолони қўлида, Аллоҳни қабзасида. Шунинг учун у кучли. Ким айтгани бўлади дейди? Осмонда ташлаб юбормайсизми дейди. Қўлингизда бўлса. Агар биродар сен. Аллоҳ билан бирга бўлсанг, кимни кучи йетади сенга?

Агар Аллоҳ сенга қарши бўлса чи, кимни фойдаси тегади сенга? Мўмин Аллоҳга таваккур қилади, Аллоҳга суянади. Шунинг учун у кучли. Шунинг учунга ўзини хор қилиб қўймайди у. Шунинг учунинг учун азиз у. Худо алайҳиссалом нима деди хонага? Факийду ни жамиям суммала тун зирун. Ана енди ҳамманглар йиғилиб келиб, кечга сурмасдан менга қарши билган ҳийлаларни қилинглар. Инний таваккал ту алаллоҳи робби ва роббику. Мен фақат менинг ҳам, сизларнинг ҳам парвардигорингиз бўлган Аллоҳга суяндим. Ма мин даббатин илла ҳу ва аҳидун бинаси йетиха иннна робби ала сиротинг мустақийин. Ўлмалаган нарсаки бор, ҳаммаси Аллоҳнинг қўл остида. Парвардигорим шак шубҳасиз, тўғри йўлдан.

Қўлингдан келганини иш қил, хоҳлаганингни қил. Мен Аллоҳга таваккал қилдим. Ҳаммамиз Аллоҳни қўлидамиз деяпти. Биродарлар, мана шу кунларда айниқса сиз билан биз шу еътиқодга қанчалар муҳтож бўлиб турибмиз а? Роббимиз билан ўзимизни азиз билишимиз, Роббимиз билан бўлган алоқамизни тузатиб олишимиз, Уни буйруғига қайтишимиз, Уни ўзига суянишимиз, мана шу нарсага қанчалар муҳтож ҳозир Уммати Муҳаммадийева.

Шунда биродарлар муаммоларни ҳаммаси ҳал бўлади. Душманлар хор, биз азиз бўлардик. Аллоҳ Таоло айтади: ана енди зонни абдиби фалязун набий ма ша. Мен бандамни гумонидаман. Мен бандамни гуманидаман. Бас, мен ҳақимда дейди Аллоҳ, хоҳлаган гумонини қилсин.

Аллоҳ мени қўллайди. Аллоҳга таваккал қилдим, Аллоҳ ишимни тўғрилайди деб туриб гумон қиласиз, Аллоҳ қўллайди! Аллоҳ мени қопламайди. Аллоҳ мени ешитмади. Аллоҳ мени ташлаб қўйди деб гумон қиласангиз, Аллоҳ сизни ташлаб қўллайди дейди. Ақули қовли ҳаъда ва астағфируллоҳ алайҳи баракум. Инналлоҳ ва малака таҳуи саллуна ала набий. Я ю ҳалладина аъману соллу алайҳи ва саллим мутаслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълими баракам.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш