MMaviza
Ҳадис ва Қуръон шарҳиТекширилган6 daq

Шайтоннинг асл кўриниши қандай?

Маҳмуд Усмон · Фиқҳ, молия ва тарбия дарслари

0:00
6:06
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳ, алҳамдулиллаҳ, ва алайҳ ва саламу ала расулиллаҳ. Навбатдаги биз тадаббур қилиб кўрмоқчи бўлган оят, Каф сурасининг елликинчи ояти бўлиб, Аллоҳ Таоло унда айтади. Оят қулни алил мала, икатингиз жудулий, адама фаса жаду ила, иблис екану минал жинний ва фасақан амри робби. Биз фаришталарга айтдикки, сажда қилинглар. Одам учун сажда қилганингизни таъзим қилинглар маъносида. Сажадия улар ҳаммаси сажда қилди. Илла иблис. Илла иблислик сажда қилмади. Канеминал жин, у жиндан еди. Фасақан амри роббиҳ ва роббининг амрига фосиқ бўлди, амридан чиқди. Енди Аллоҳ Таоло айтяпти, ана нима бўлиб иблис Аллоҳ Таолонинг тоатидан чиқди. Ва Аллоҳга душманга айланди. Нима бўлиб бу нарса бўлди? Айнан одамга сажда қилишни хоҳламаганидан бўлди. Айнан бизга, бизнинг бобомиз Одам алайҳиссаломга, яъни Одам сизларга душманлиги сабабли бўлди. Енди Аллоҳ Таоло биздан сўраяпти. Афатат тақидунаҳ ва зурриятаҳу авлия аминдуний ва ҳум лакум аду.

Енди сизлар ўшани ва унинг зурриятларини ўзингларга дўст қилиб оласизларми? Улар ахир у сизларга душманку деяпти Аллоҳ Таоло. Яъни у ўзи аслида Аллоҳга исён қилишининг сабаби сизлар единглар. Аллоҳ Таоло сизларни олий қилгани учун, сизларнинг бобонгизни олий қилганингиз учун, у Аллоҳга исён қурувди. Ва сизларга душманлиги сабабли ўзи аслид Аллоҳ Таоло унга ғазаб қилувди. Енди сизлар Аллоҳни қўйиб, ўшани ўзингларга дўст қилиб оласизлар.

Қаранг, бу қанақа мантиқсизлик бу? Шайтонни ўзига дўст тушиш қандай ақолсизлик ва мантиқсизлик еканини мана шу оятни ўқиган пайтингизда амр қилиб кўринг. Мана ҳар жума кафестурасини ўқийсиз. Ўйлаб кўринг шу нарсани. У шайтон иблис ўзи аслида Аллоҳ Таолонинг ғазабига учрашининг сабаби ўзи аслада у бизга душманлиги еди. Бизни кўра олмагани, бизга ҳасад қилгани, бизнинг бобомизга ҳасад қилгани. Одам алайҳиссаломга ва Одам наслига душманлиги учун Аллоҳ Таоло уни устидан ғазаб қилувди. Ўша душманлик Одамга бўлган ҳасади учун у Аллоҳ Таолога исён қилувди. Енди биз ўша иблисни ўзимизга дўст қиламизми, у иблисдан бизни ҳимоя қилаётган Аллоҳ Таолони ташкил ишлаб. Бу қанақа ақилсизлик бўлади? Ўшанга аввало айтяптики, афадаттақ ҳизунаҳ у ва зуррия таҳ у, авлия аминдуний ва ҳукм ла кум аду.

Иблисни ва унинг зурриётларини мени ўрнимга ўзингларга дўст қилиб оласизларми деяпти Аллоҳ Таоло. Ахир улар сизларга душман ку. Бесалил золимийна бадала. Золимлар учун қанақа ҳам ёмон бадал бу. Қанақа ҳам я ёмон бадалки, Аллоҳ Таоло сизни яратган, сизга раҳмати ва фазл ва неъматини яратган, сиз учун жаннатларни яратган, сизни шунақа чиройли сурати бу дунёда яшашингиз учун, сизга бутун ризқларингизни бериб қўйган. Аллоҳ Таолони ва сизни иблисдан ҳимоя қилмоқчи бўлган, сизни яхши кўрадиган, у сизни иблис адаштириб қўймаслик учун сизга мана бу буюк Қуръони ва у билан бирга суннатни юборган Аллоҳ Таолони ташлаб, сизни жаҳаннамга олиб киришни ўзига мақсад қилиб олган, шу учун ҳаракат қилаётган, шу учин Аллоҳ Таолони ғазабига учрагани учун, шунгина яшайдиган иблисни ўзингизга дўст қилиб оласизми? Бунинг оқибатини қаранг. Аллоҳ Таолонинг ўзига дўст қилиб олган одам, ҳаётда саодати билан яшайди. Намоз ўқийди, садақа беради, одамларга яхшилик қилади, ота онасига меҳрибон бўлади, иблисни ўзига дўз қилиб олган одамси дунёда ҳамма фасодларни қилади. Одамларга зулм қилади, ўзига зулм қилади. Ўзини бахтсиз қилади, бировларни ҳам бахтсиз қилса, дунёни фасодга тўлдиради, исрофга тўлдирадида, йер шарини мана екологиясини, ҳамма ёғини расвосини чиқаради, бутун дунёда қон тўкади, урушлар қилади.

Қилаётган иши ўзи қанчалик ёмон? Яъни дўстини қандай унга ҳақиқий дўст бўлган Аллоҳ Таолони, уни яхши кўрадиган роббисини ташлайди. Ва унга ҳақиққий душман бўлган иблисни ўзига дўст қилади. Ва ўзига қанчалик яхши бўлган саодат йўлини ташлайди ва қандай шақоват ва бадбахтлик йўлини ўзига тутади. Бесталик влони минна бадал. Золалар учун қандай ҳам ёмон бадал. Қандай ҳам ёмони алмашиш бу. Нимани қўйиб, нимани олаётганимиз. Ўшанинг учун биз Аллоҳ Таолодан сўраймизки, биз Аллоҳ Таолонинг вали даридан, Аллоҳ Таолонинг муҳаббат қўйган бандаларидан бўлишимизни, Аллоҳ Таоло бизга муваффақ қилсин, осон қилсин ва шайтонни Иблисни билишимизни бизга Аллоҳ Таоло осон қилсин. Иблис ҳақида билишингиз керак бўлган енг муҳим нарсалардан бири, мен буни бир неча йил олдин ижтимоий тармоқларда ёзгандим. Буни бошқа баъзи саховатларда ҳам буни зикр қилишади. Иблис ҳақингардаги енг хато тушунчалардан бири, бу Иблисни бир одамзод ўзининг ҳаётида яъни шайтонни бир хунук нарса шаклида кўриши. Одам ўйлайдики, шайтон дейди, бир қанақадир масалан, ҳозир шайтонни чизиб бер десангиз, оддий бир болага ҳам, оддий бир одамга ҳам нима қилади, иккита шохи бор, бир тишлари бор, хунук бир қўрқинчли нарса чизиб беради. Иблис ўзи аслида шунақа, бу Қуръонда ҳам келади Иблиснинг ўзи аслид шунақа хунук еканлиги. Лекин сизнинг ҳаётингизга Иблис кириб келган пайтда, шайтон ҳаётингизга кириб келган пайти қўрқмишингиз нарса шаклга кириб келмайди.

Буни есингиздан чиқарманг. Сизнинг ҳаётингизга шайтон кириб келган пайтда, у шохлари бор, тишлари хунук, қўрқинчли бир башара сифатида кириб келмайди. Ҳаётингизга шайтон кириб келган вақтда енг чиройли суратда кириб келади. Сиз енг яхши кўрган нарсалар шаклида кириб келади. У бир чиройли аёл шаклида кирилиб келиши мумкин. У бир катта бойлик шаклида, мазали таом шаклида кириблиб келиши мумкин, лекин сизнинг нафсингиз хоҳлаган, яхши кўиган, ёқимли, чиройли нарсалар шаклда кириб келади. У мусиқалар шаклида кириб келиши мумкин, ешитиб мазза қиладиганингиз ва сизни Қуръондан узоқлаштирадиган. Лекин сизга мана шунақа чиройли шаклларда кириб келади. Шунинг учун ҳаётимга иблис кириб келса, мен ундан ўзимни сақлайман дер екансиз. Қанақадир ёмон нарса кириб келишини кутманг. Билингки, у сизга енг чиройли суратларда кириб келади. Лекин унинг оқибати ёмон бўлади. Унинг қанақа ёмон нарса еканлигини унинг оқибатига қараш билан тушуниб оласиз. Шунинг учун Аллоҳ Таолодан сўраймиз. Аллоҳ Таоло бизни иблисдан ва унинг фитналаридан, унинг зўриятларидан ва шайтонлари ва улар олиб келадиган ёмонликлардан сақласин. Ассалому алайкум. Ассалому ала муҳаммадин ва алайҳи ва саҳбий ажмоғий ва ахируда аввал алайҳи алҳамдулиллаҳ роббил аламин.

Билимни синаш

3 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш