MMaviza
Ҳадис ва Қуръон шарҳиТекширилган8 daq

Субҳаналлоҳ сўзининг маъноси

Маҳмуд Усмон · Фиқҳ, молия ва тарбия дарслари

0:00
8:00
Ўзгаришлар тарихи

Субҳаник нима дегани? Субҳан, ғуфрон, булар исми масдар дейилади. Булар ўша тасбеҳ деган бир масдарни ўрнига исм масдар бўлиб ишлатилади. Бунинг маъноси феълинга далолат қилади. Яъни субҳанак дегани, усаб беҳук дегани гўёки. Тушунарли а? Лекин масдарни усаб беҳукдан чуқурроқ маъноси бор. Масалан, мен айтсамки, мисол сифатида келтираман. Мен айтсамки, фалон ишни қиламан десам, бир марта қилишимни билдиради. Лекин фалон ишни қулмоқ деганга ўхшаган бир умумийроқ бир феълни ишлатсам, ўша ишни доимий равишда қилинишини билдиради. Шу пайтда масдар бирор нарсани кенгроқ, маънода доимий равишдай қилинишини билиргани учун, субҳанани, демак, саббеҳудан яхшироқ. Чунки унда вақт билан чегараланмаган, у доимий равишд.

А, Субҳанна сўзи, Субҳаналлоҳ ёки Субҳанак деган сўзни ўзбек тилида таржима қилган пайти кўпинча поклайман деб таржима қилинади. Кўп китобларда шунақа ўқийсиз. Поклайман деб ўқийсиз ва бу албатта таржимонни ихтиёри ва таржима бу одамни гўёки ўша масалада қилган ўзини бир кичкина иждиҳоди, яъни ўша масалани кичкина қилган ўзин бир қарори. Лекин мана шу таржимага мен унчалик қўшилмайман, бу таржимани мен маъқулламайман. Сабаби шундаки, ўзбек тилида покиламоқ дегани, бирор нопок нарсани поки қилиш деган маънони билдиради. Ёки бирор нарсадан бир кирни кетқизиш ва уни поклашни билдиради. Поклаганингизда бирорта бир нарса бўлади да, сизнинг поклагишингиз натижасида ўша нарса ўзгаради. Тушуняпсизми? Лекин Аллоҳ Таолога тасбия айтишингиз, бу билан сиз Аллоҳни покламадингиз. Балки сиз ўзингизни қалбингизни покладингиз, ўзингизни лисонингизни покладинг, ўзингизнинг феълларингизни покладинг. Ёки айтяпсизки, Аллоҳим мен ўзимни ширк қилишимдан покладим. Мен ўзимнинг қалбимни покладим. Ўша маънода субҳанак дегани мен сенинг ўша шеригинг борлигидан ва бошқа бошқа бошиқа нуқсонлардан поклигингни еътироф қилдим дегани тўғрироқ бўлади. Тушунарли а? Шу таржима яхшироқ. Таржима сал чуқурроқ, узунроқ бўлиб қолиши мумкин. Яъни поклигингни еътироф қилдим деганда покладимдан кўра кўпроқ сўз билан ифодаланяпсиз.

Лекин бунинг зарари йўқ. Муҳими покладим, тозаладим маъносидаги сўзлар ишлатгандан кўра, мен поклигингни еътироф қилдим дегани яхшироқ. Чунки покликни еътироф етироф қилганингизда сиз ўша Аллоҳнин пок еканлигига ҳеч қанақа ўзгариш киритишни даъво қилмадингиз. Лекин сиз ўзингиз ўша покликни еътироф қилганингизни айтдингиз. Ўзингизнинг еътирофингиз билан ўзингизнинг қалбингизни ва лисонингизни ва ҳаракатларингизни гўёки ислоҳ қилдингиз. Ўша маънода мен Аллоҳнин покладим. Субҳаникаллоҳимман, мен субҳаналлоҳ Аллоҳнин покладиман дегандан кўра, субҳаналлоҳни Аллоҳнин поклигини еътироф қилдим деб таржима қилган еҳтиётга яқинроқ. Биров айтиши мумкин, ҳа лекин покладим сўзини ҳам икки хил тушунса бўлади, бунақа тушунса бў, бунақа тушунча бўлади. Биз айтамизки, аввало покладим сўзи кўпроқ, демак сиз ўша тозаламоқни оласиз, тушунасиз. Қолаверса, Қуръонда муъминларга Аллоҳ Таоло роғина деманг, унзурна деб айтинг деди. А? Нимага? Чунки ўша айнан иккита маъноси бор еди. Битта маъноси ёмонроқ маъно еди. Ўша ёмонроқ маъмо борлиги учун, ўшанга тушиб қолмаслиги учун ва ўшандан қанақадир қалбида мараз бор одамлар фойдаланмаслиги учунча Аллоҳ Таоло бизга айтдики, унверна деган ўшанақа иккита маънони билдирмайдиган сўздан фойдаланинг деди. Биз шундан келиб чиқиб туриб айтамизки, демак, покладим дегандан кўра Аллоҳнинг поклигини еътироф қилдим деган яхшироқ. Ўшаларга субҳанак деган деганда покладим субҳанак деганда субҳаналлоҳ билан бир хил.

Субҳаналлоҳ деганда Аллоҳнинг поклигини еътироф етдим деяпсиз. Субҳанак деганда сенинг поклигингни еътироф етдин деб Аллоҳ Таолога айтяпсиз. Бунинг буюклиги нимада? Бунинг буюклиги шундаки, сиз азон айтганингизда, такбир айтганингиз да, бошқада ла илаҳа иллаллоҳ дедингиз, ҳайя ала салоҳ дедингиз, аллоҳ таолони аллоҳ деб зикр қилдингиз. Лекин Аллоҳу Акбар деб мақомингиз ўтгандан кейин, Субҳанак деб Аллоҳ Таолога Сен деб мурожаат қилдингиз. Ва мана шу мақомда сиз енди тўғридан тўғри Аллоҳ Таолога мурожаат қиляпсиз, тўғридан тўғри Аллоҳ Таолога муҳожжаат қиляпсиз. Мана шу сизнинг намозингиз қандай буюк еканлигига далолат қилади яна бир марта. Ва сизнинг қандай буюк мақомда еканлигингизни еслатади. Чунки сиз Робил аламин бўлган бутун оламларни яратган Зотга тўғридан тўғри мурожаат қиляпсиз.

Ўшанга сиз Субҳаналлоҳ демаяпсиз, Субҳанак анта деяпсиз. Ей Аллоҳ, мен Сенинг поклигингни еътироф қилдим деб Аллоҳ Таолога мурожаат қилаяпсиз. Субҳанак Аллоҳумма. Субҳанака Аллоҳумма дегани Субҳанак ва Аллоҳумма лафзлар. Аллоҳумма дегини биз айтдикки, я Аллоҳ дегани. Ей Аллоҳ дегани дегани. Демак сиз айтяпсизки, мен сенинг поклигингни еътироф қиламан, ей Аллоҳ деб Аллоҳ Таолога тўғридан тўғри мурожаат қиляпсиз. Мана Навойингиз қандай гўзал бошлаяпсиз.

Субҳанак Аллоҳумма. Ва беҳандик. Аллоҳ Таолонинг барча нуқсонлардан пок еканлигини еътироф қилар екансиз. Нуқсонлар қайси нуқсонлар? Аллоҳ Таолонинг фарзанди бор деди насронийлар. Аллоҳ Таолонининг қизлари бор деди мушриклар. Аллоҳ Таолонинг, еее, Аллоҳ Таолога бу ширк, ширк келтирди. Ҳар хил нарсалар билан бошқа бир тоифалар. Бир тоифа айтдики, фалончи дунёни яратган деди. Бир тоифа аитдики, сигир дунёни яраткан деди. Бир тоифа айтйдики, осмон бизга ризқ беради деди. Аллоҳ таолонинг раззоқ сифатига кимнидир шерик қилди. Бир тоифа аитйдики, фалон қабр егаси менга фарзанд беради деди. Аллоҳни таолонинг сизга фарзанд беради деган сифатига ўша қабрдаги одамни шерик қилди, ҳар хил тоифалар, ҳар хил нуқталарда ёки умумий барча аллоҳнинг сифатларида ёки аллоҳнинг баъзи сифатларида аллоҳ таолога ширк келтирди. Сиз айтяпсизки, буларнинг барчасидан сенинг пок еканлигини мен еътироф қиламан деяпсиз. Фақат сен илоҳсан, фақат сен маъбутсан, фақат сен раззоқсан, фақат сени холиқсан, фақа сен яратдинг, фақа сен ризқ берасан, фақа сен менинг ҳаётимни тадбир қиласан, фақа сан менинг тақдиримни белгилаб берасан ва буларнинг барчасини сен комил равишда қиласан, сенинг барча сифатларинг комил ва сенинг сифатларингга ҳеч бир нақс йўқ деган нарсани айтдингиз.

Ўшанинг учун субҳанак сўзи шундай буюк сўзки, агар уни ўзини шарҳласангиз, ўнлаб, йигирма лаб мужаллад китоб ёзсангиз бўлади. Йигирма том китоб ёзсакиз бўлади да. Аллоҳ таолонинг қайси нуқсонлардан пок деган екансиз ва қайси асосларга кўра пок деган екансизи қуръондан ҳам ўз суннатидан жамлаб чиқсангиз, ўзи юзлаб, юзлаб, юлдузлаб оят ва ҳадислар бўлади. Шуларнинг барчасини сиз бир сўз билан айтасизки, мен сенинг барча нуқсонлардан пок еканлигини еътироф етаман, субҳанак дейсиз.

Субҳанака аллоҳумма, мен сенинг пок еканлигини етироф қиламан, ей аллоҳ, ва би ҳамдик орқасидан кейин сиз аллоҳ таолога ҳамд айтасиз. Олдин барча нуқсонларни Аллоҳ Таолодан пок еканлигини еътироф қилиб, ўзингизни қалбингизда ўша нуқсонлар ҳақидаги ҳар хил ғуввас васвасалари ва бошқалардан поклайсиз, кейин ҳамдни ўрнига олиб келиб, ҳамдни зикр қиласиз.

Ҳамд нима дегани? Ҳа, ҳамд дегани бу барча мақтовлар дегани. Мақташ деганда маъдаҳ сўзи ҳам бор. Маъдаҳ сўз билан ҳамд сўзини нима фарқи бор? Мадҳ сиз билан ҳам сизни биринчи фарқлардан бири масалан. Мадҳ кимнидир мақташ бўлиб, ўша унга муносиб бўлиши ҳам мумкин, муносиб бўлмаслиги ҳам мумкин. Аксар ҳолда, аксар маддоҳлар муносиб емас одамлардан мақтайди. Аксар ҳолдан муносиб емас бўлади. Лекин мадҳ мана шу. У мадҳни нуқсони бор одамга ҳам мақташингиз мумкин. У ёлғон бўлиши ҳам ҳам мумкин. Лекин хант бу ҳақиқий буюк, комил мақтовларнинг барчаси Аллоҳ Таолонинг еканлигини зикр қилишингиз.

Ўшанинг учун хантларнинг барчаси мақтовнинг ҳақли егаси Аллоҳ Таоло. Шунинг учун субҳанака, аллоҳумма, мен сенинг поклигингни еътироф етаман, ей Аллоҳ, ва беҳамдик ва сенга ҳамдлар айтаман. Сенга ҳамд синга ҳамдир айтганим ҳолда поклигингни еътироф етаман. Ва ана бу жойда баъзилар мана иқтидорона билдиради дейди. Ва баъзи уламолар илтимосни билдиради дейди, яъни ўша ёнма ён бўлиш маъносида ва умуман демак маъноси Аллоҳ Таолонинг поклигини еътироф етасиз ва Аллоҳ Таолога ҳамд айтасиз.

Билимни синаш

4 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш