MMaviza
НамозТекширилган8 daq

Ҳар бир қадам учун бир йиллик савоб

Маҳмуд Усмон · Фиқҳ, молия ва тарбия дарслари

0:00
8:05
Ўзгаришлар тарихи

Мен ушбу бобни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган бир гўзал ҳадисни шарҳлаш билан тугатмоқчиман. Ушбу ҳадисда амал қилмоқчи бўлган одамлар учун жуда ҳам гўзал демак ибратлар бор ва жуда ҳам гўозал ажр учун жуда ам катта буюк имкониятлар бор. Ан авсинет сақофийе розияллоҳу анҳу анна расулуллоҳи соллаллоҳу алалайҳи васаллам мақол мен ғоз салайю умал жумаати ва ғит асал. Син ма баккара ва битта кар. У емаша олам яркаб. У да номинал имами фаста ма аввалам яллиғу. Ва ансод битта вазир айтди. Ка налаҳ у бекулли хутватинг ажру амалий санатинг суямаҳа ва қиямаҳа. Маҳаллисини шарҳлашни орқасидан бошламоқчиман.

Токи биз шарҳлаётган нарсани нимага шарҳлаётганимизни билишингиз учун. Кимда ким мана бу, бу, бу, бу ишларни қилса деб Расулуллоҳ бир қатор ишларни санаяптилар, ишларни ҳаммасини адо қилса, унга нима савоб бўлади деса, жумагага борган пайтда, ҳар бир қадами учун бир йиллик ибодатни тўлиқ савоби берилади ҳар битта қадам учун. Суяму ҳаво, қияму ҳаво, ўша бир йиллик ибодатларни намозлари ю, рўзалари ю, ўша демак таҳажжудлари ю, ўшаларни ҳаммасини савоблари берилади деяптилар. Бу қанақа буюк ажр. Қанақа буюк имконият? Яъни бир одам бир масжидга юриб борадиган бўлса, юз қадам ташлайдиган бўлса юз йилнинг демак рўзаси ва намозининг ибодати савоби берилади у одамга дейиляпти. Минг қадам ташладиган бўлса минг йилнинг ибодати савоби бела деяпти. Бир ака ука бўларди, бу ҳадисга ўтишдан олдин мана шунга ишора қилмоқчиман. Бир ҳадисда келади, бир ака ука бўлди. Бирлари ибодатда мустаҳкам бўлади. Бирлари ибодат сал заифроқ бўлади. Ибодатда мустаҳкам шаҳид бўлиб вафот қилади. Шаҳид бўлади. Ибодатда заифроғи бир йил орадан ўтиб вафот қилади. Оддий бир ҳолатда вафот қилади. Саҳобалар иккаларни зикр қилаётган пайтда, иккалаларини муноқашҳа қилаётган ҳайтда, балки бу ҳадисни бир алоҳида дарс қилиб бир кун ўтармиз. Саҳобалар айтишадики, бу яъни бу олдин вафот қилгани яхшироқ еди деб мақтаб гапиришади.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки, қизсизлар дейдилар, биринчи вафот қилганни иккинчидан кўра яхшироқ демоқчи бўляпсизлар а, дейдилар. Ҳа, албатта дейишади. Нимага у ибодатларда яхшироқ бўлган, ибодатларни мустаҳкам, чиройли шаклда амал қилиб бажарган ва шоҳид бўлиб вафот қиладиган. Иккинчиси ибодатларда ҳам ўртача бўлган. Кейин ўлими ҳам оддий ўлим бўлган дейишади. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки, Абу Биродар ўлгандан кейин бир йил яшамадими? Дейдилар. Яшади дейишади. Бир йил давомида қайердан биласизлар буни намозлари, рўзалари, буни қанақа мартабаларга кўтариб юборди дейдилар. Ўшанга бир йил яшаган одамнинг ўша бир йиллик ибодати, бу ҳалиги ибодати чиройли бўлгандан кўра анча уни олийроқ мартабага кўтариб юриши мумкин екан. Енди ҳар бир қадамингизда ўша бир йилнинг ибодатини олишни сабаби, ўйланг қанчалик катта неъмат бўлади. Шунга албатта бу амални қилишимиз керак. Ҳар жумада, ҳар битта қадамимизда бир йилнинг савобини ишлайдиган имкониятга қанақа еришамиз? Келинглар шу ҳадисни биргаликда мукаммал ўрганиб чиқамиз ва ундаги ҳар битта нуқта анақа бажариб кўрамиз, токи кейин шундан кейин қадамларимизни санаб кўрамиз. Қани нечта қадам билан масжидга борар еканмиз ва ўша қадамларимизнинг йилларига ҳисоблаб, қанча савоб Аллоҳ Таолодан умид қилишимизни билиб оламиз.

Осил ҳозир ҳам айтяптилар, мен ғоссалар йўқ мен учун айтаю, вақтда сал. Ғоссалар, баъзи жойларда ғоссалар. Маъносини уламолар учта маънодан биттаси дейди. Ё дейди, бошини яхшилаб ювади маъносида. Йиғдасалар дегани, ғуссини қилади дегани. Ғоссалар нима? Ғоссалар вақтда сал деб келди. Тўртта тахминан мана уламолар айтади. Ғоссалар ва ғитассални баъзи уламолар айтадики, ғақ ғитассалар бу ғусл қилиши, ғоссалар бу бошини йеб ушлаб, демак бошини яхшилаб йеб туриб, кейин ғусл қилса, мана шу амалга оширган бўлади дейди. Баъзи уламолар айтадики, йўқ, ғоссалар бўлиб келиши, ёки ҳатто ғоссалар ҳам, бу бировни ғусл қилдириб қўйиш маъносини билдиради. Шунга кўра ғоссалар вақтида сал ака, ғоссалар ва қотасан дегани, бу бировни ғусли қилдириб қўйиб, кейин ўзи ғусли қилиши дегани. Хўп, қанақа қилиб бировни ғисли қилдириб юборади? Агар уйланган одам бўлса, аёли билан яқинлик қиладиган бўлса, айнан у ҳам ғусли вожиб бўлади. Енди у аёли ҳам ғусли қилиб юборади. Шунда у одам бировни ғисл қилдириб қилиб қўйган бўлади дейди. Бу нарса ўзбекларни одатларида бор. Ўзбеклардан қадимдан одатларида ўша пайшанба тунда одамлар аёлига яқинлик қилиши яхши нарса деб айтилади. Мана шу пайшанба туни жума куни деган. Чунки бизда шариатда кун шомдан бошланади. Ва бу нарса ўзи аслида бизни ота боболаримизга маълум бўлган одат. Мана ғоссалар ва ғитассал деган, демак шу маънода. Учинчи маънони уламолар айтадики, ғоссалар бўлиб келганда бу тавоббўа маъносида дейди, ҳақиқий шу маъно яхшироқ деб айтадиларки, демак тавоббўа, яъни кимда ким кичкина уду қилиб қилиб кейин ғусл қилса дейди ва биз буни ўша ғуслни суннатларидан деб ҳозир мана дарсимизни бошида ўтдик.

Демак, тўртинчи маъно баъзи уламолар айтадики, бу муболаға маъносида, яхшилаб ғусл қилиш маъносида келган деб айтишади. Тўрттала маънони ҳам жамлаб туриб одам қила олади, айниқса уйланган одам бўлса бемалол қила олади. Нима қилади, уйланмаган бўлса ўзи аслида ундан соқит бўлади бу. Унга айб бўлмайди, қўлдан келганини қилади одам. Демак уларга одам бўладиган бўлса, мана бошини яхшилаб, демак биринчи ғуду қилса, кейин бошини яхслаб юрса, кейин ундан олдин ўзи аслида аёли билан демак яқинлик қилган бўлса, унда мана шу вазифани бажарган бўлади. Ҳадиснинг биринчи қисми шунда амалга ошган бўлади'. Мана ғоссалар ва ғитаса. Сумма баққара ва битакар. Баққара ва ботакарни ҳам маъносида уламолар ўша тақид маъносида, муболаға маъносида, ерта борса деб айтишади. Баққара вабутакар деган демак ерта жума намозига бор. Борса, у емаша, у пиёда борса, машина миниб бормаса, ўлам ёриб келиб мана, бирор нарса минмаса. Ё машина минмайди, ё велосипед минмайди, ё от минмайди, ё ешак минмайди, ё бошқа нарса минмайди. Пиёда боради. У да номинал имами ва имомга яқинлашга олганча яқинлашади. Имомга яқин жойда ўтиради. Яъни хутба қиладиган жойини топиб, ўша йерга яқин ўтиради. Фастамаъа. У имомни яхшилаб қулоқ тутиб ешитади. Истамаъа, самиъа ешитмоқ. Фастамаъа диққат билан ешитмоқ. Валам ялиқув ва лағув қилмайди. Бир ҳадисда келади, бир тошни қимирлатиб қўйиш лағув бўлади дейди.

Биз асримиздаги лағулардан бири сув ичиш масалан. Жумида хитоб ўқиладиган пайтда олиб сув ичади, бу лағув. Телефонини ўйнаши лағув бўладими, ёнидаги билан гаплашиши лағув бўланади. Бировга ҳей гапирма деса, у ҳам лағув бўлар дейилади. Ўшанга ҳеч нарса қилмасдан жим туради. Ҳатто уламоларимиз айтадики, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номлари зикр қилинган пайтда қалби билан саловат айтади, тили билан емас дейди. Ҳатто шу даражада сукут қилади дейди фуқароларимиз. Демак фаста маъаввулам ялғу. Вой имомни яхшилаб диққати билан ешитса, вой лағвул қилмаса. Ва шу жойда тугади. Енди буёғига ажр савоб келяпти. Демак, еътибор беринг, ғоссалар, демак биз айтдикки, демак уйланган одам бўлса, ҳалол бўлган, ўзини жуфт ҳалолига аёлига яқинлик қилиб, бошини яхшилаб ювиб, демак, ундан олдин ғуду қилиб, бошни яхшилашга ғуслини чиройли қилса, ғуслини чироқли адо қилгандан кейин, ерта борса ва пиёда борса, ва ҳеч нарса минмаса, демак велосипед, машина, бошқа нарса пиёда борса ва имомга иложи борича яқинроқ ўтирса ва Имомни ешитса ва лаҳоу қилмаса. Мана бўлди шу саккизта шарт тахминан айтиляпти, шу нарсалар топилса, ганаҳ лаҳоу бекулли кҳутавотин. Уни савоби бўлади. Ҳар битта ташиган қадами учун ажру амалий сана. Бир йилнинг, демак ажра бир йилнинг савоби бўлада. Суямуа ва қиямуа, намозлари билан, рўзалари билан дейиляпти.

Шунга мен бу нарсани сани демак биз ешитиб турган одамларга таклиф қиламан, бир шуни қилиб кўринг мана. Кейинги келаётган жума куни, жума кунига саноқли кунлар қолди. Ерталаб туриб, мана шу шартлар, айтилган шартларни ҳаммасини бажаринг, пиёда масжидга бориб кўринг ва қадимларингиз санаб кўринг тахминан. Минг қадам бўлдими, икки минг қадам билдими? Хўп билинг, иншааллоҳ минг йил, икки минг йилнинг савобларини тўлиқ иншааллоҳ ишлаган бўласиз. Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз. Аллоҳ таоло бизни барчамизни фойдали ва буюк амалларга ҳимоя муваффақ бўлмаяссар қилсин ва Аллоҳ таоло бизни динда фақиҳ қилсин. Фиқҳни билган одам, динда фақиҳ бўлган одам ўзининг амалларини енг фойдалиларини танлаган ҳолда қилади ва амалларда оддий бошқа бир амал қилаётган одамдан кўра кўпроқ савоблар ишлаб олишга муваффақ бўлади. Шунинг учун Аллоҳ таоло бизни ва бизнинг зурриётларимизни фақиҳлардан, фиқҳга муҳаббатли бўлган кишилардан қилсин. Васаллаллоҳ таоло васалламу алайҳи ва алайҳи ва ас соҳиби ажмоғи ва ақируда ҳавани алайҳи алҳамдулиллаҳи роббил аламин.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш