Замонавий психология билан яъни яшаган ва у билан қўлқатор ва кечинмаларга жавоб қидиришга ҳаракат қилаётган одамга айтинг, қандай қилиб уч тўрт ёшли чақалоқнинг саратон касаллигидан ўлишини тушунтириб бера олади. Ахир ўлимни охирги нуқта деб кўради. Хўп, бир ёш бола уч тўрт ёшда саратонда вафот қиладиган бўлса ю, шу билан олиб бориб берга қўйиладиган ва чириб кетадиган бўлмаса, унда бу дунёда қандай тартиб бор, қандай интизом бор? Нима маъно бор унда? Ва бу маъносизликни сизга ягона ҳақиқат деб турган одам қандай қилиб кейин биз киммиз, нимага яратилганмиз деган саволларга жавоб топиб бера олади? Исломий психология ундай кўрмайди. Исломий псиҳология ўлимни бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга кўчиш деб қарайди. Бу йерда туғилишда сиз онанинг қорнидан дунёга кўчганингиздек, вафот қилиш сизни дунёдан барзах ҳаётига кўчиришини, унинг оқибатида бошқа ҳаёт борлигини ва ана у жойда мана бу йердаги ишларнинг, кўпларнинг ҳисоб китоби борлигини кўрсатиб беради. Оқибатда бу дунёга, у дунёсиз қарасангиз кўринаётган хаос, тартибсизлик, адолатсизлик, ҳисоб китобнинг йўқлиги, золимнинг мазза қилиб яшаши, мазлумнинг баъзи ҳолатларда бечора бўлиб қолиб кетиши каби нарсаларнинг оқибати, ҳисоб китоби ва оқибати ва жавобгарлиги йўқ екан деб қараш сизни мана шундай бир хаос билан чегараланиб қолишга ва мана шуни қабул қилишга мажбур қилади.
Бу қабул қилиш ҳеч қачон одамни салбий ниятга олиб бормайди. Ҳеч қачон қалб хотиржамлигига олиб бормайдир. Бироқ шохсиз қўйга, шохли қўйдан ўч олиш имконияти берилади. Шохсиз қойига шох берилади ва у шохли қўшинни сузиб, ўзининг ҳисоб китобини қилиб олади, деб еътиқод қиладиган одам мана бу дунёдаги ҳар қандай бош бошдоқлик, ҳар қандай зулм, ҳар қандай адолатсизлик ёки ҳар қандай тасодифлар, жумладан ўша тўрт беш ёшли қизнинг саратондан авлод қилиши ортида бўладиган мукофотлар, жавобгарликлар, ҳисоб китоблар ва жазоларни кўра олади. Ва бу воқеликни ана ўша кутилаётган воқелик билан бирлаштириш оқибатида унинг ҳаётида ҳамма нарсанинг интизомли еканлиги ҳақидаги еътиқод пайдо бўлади. Мана шу еътиқод сакинатнинг, қалб хотиржамлигининг ва саодатнинг ягона, ягона, ягона ретсепти, гўёки масаллиғи бўлади, Аллоҳу Акбар. Психология нима деб агар ғарб психологларидан сўрайдиган бўлсангиз, билингки, ҳозирги бизни диёрларда бўлсин, бутун дунёда бўлсин умумий шаклда мавжуд психология илмининг асосини ғарб психологлари ва ғарб психиатргия олимлари қуриб берган. Яъни улар асосан шакллантириб берган. Ва мана бу манбаларда психология нима десангиз, сизга айтадики, хулқ қатор ва руҳий жараёнларни ўрганиш илми дейди.
Психология нима илм деса айтадики, хулқатвор, хулқатвар дегани хатти ҳаракатларингиз, қиладиган ишларингиз, амалларингиз хулқатвор ва руҳий жараёнлар дегани бу ўша хафалик, хурсандлик, бир нарсани хоҳлаш, бир нарса ният қилиш, унга интилиш, ғазаб, қўрқув каби руҳий ҳолатлар ва маънавий ҳолатлар. Мана шу маънавий ҳолда, руҳий ҳолатларни мана бу хатти ҳаракатлар билан ўзаро муносабатини ўрганадиган илм, бунинг унга таъсири, унинг бунга таъсири. Хулқатварнинг руҳий ҳолатларига, руҳий ҳолатлар ларнинг гуруҳ қаторига таъсирини ўрганадиган илмни замонавий психология, психология илми деб атайди. Шунга психология, замонавий псиҳология нуқтаи назаридан нима десангиз, қўл қатор ва руҳий жараёнлар ўрганиш илми. Шунга фан сифатида психология қандай саволларга жавоб беришга ҳаракат қилади? Биз киммиз деган саволга жавоб бериб беришга ҳаракат етилади. Асл табиатимиз қандай? Яъни аслида биз яхшимизми, аслида биз ёмонмизми? Деган саволгажавоб беришга еркат қилади. Ва фикрларимиз, ҳис туйғуларимиз ва ҳатт ҳаракатларимиз қайердан келиб чиқади? Деган саволига жавоб беришга ҳаракат қилади. Ўзимиздаги бу жиҳатларини қандай ўзгартиришимиз мумкин? Яъни агар хулқатворимизни ўзгартирмоқчи бўлсак. Агар хафаликдан хурсандчиликка чиқмоқчи бўлса, агар ўзимиздаки дангасаликни кетказмоқчи бўласак, яъни ўзимизни ўзгартирмоқчи бўсак, хулқатворларимизни ёки ҳиссиётларимизни қандай ўзиятирсак бўлади деган саволга жавоб беради. Бу нарсаларга қандай қилиб жавоб беради?
Емпирик йўллари билан, кузатиш билан. Яъни бир одам кузатади, иккинчи одамни кузатади, у кузатиш кузатиш билан тўртта нарсага олиб келади. Инсоннинг қул қатори ва маънавий ҳолатини тавсифлаш, яъни сифатлаш, васфлаш яъни. Иккинчиси унинг ўша ҳолатини тушунтиришга ҳаракат қилиш, нимага ундай, нимага хулқатвор бундай, нимага ҳаракатлар бундай деган нарсани тушунтиришига ҳаракат қилиш. Васфлаш ва тушунтириш орқали уни енди келажакда қандай бўлишини олдиндан айтишга ҳаракат қиш, яъни нимага олиб боради, қандай бўлишинг мумкин? Е оқибатда нима бўлади деган нарсани олдиндан айтиб ўтишга ҳаракат қилиб ва уни бошқаришни, назорат қилишни ўргатиш. Қандай қилиб хулқатвор назорат қилса бўлади? Қандай қилиб руҳий ҳолатни назорат қилса бўлади? Умумий шаклда психология мана шу мақсадларда, шу тўртта мақсадни амалга ошириш учун мана бу усуллар билан емпирик усул билан кузатиш, ўрганиш, лаборатория яъни илмий исботлаш, замонавий илмда исботлаш ҳисобланган ўша емпирик йўллар билан қуйидаги саволларга жавоб беришга ҳаракат қилади. Биз киммиз? Асли табиатимиз қандай? Нимага фикрларимиз бунақа? Нимага хулқатворимиз бунача? Фикрларимиз, туйғуларимиз, хулқатворларимиз, хатти ҳаракатларимиз қайердан келиб чиқяпти? Буни қандай қилиб ўзгартирсак ёки бошқарсак бўлади?
Агар шундай бўладиган бўлса, замонавий психология буни қарасангиз жуда зўр, жуда ҳам фойдали. Хўп, нима камчилиги бор? Нимага замонавий психологияни биз танқид қилиб, унинг ўрнига муқобил психологияни таклиф қиламиз? Замонавий психологиянинг енг катта камчилиги у руҳни тан олмаслиги. Ва у инсоннинг борлиғини емпирик йўл билан аниқлаш мумкин бўлган ҳақиқатларга чегаралаши. Емпирик йўл билан деганда масалан қаранг, лабораторияда исботлай оладиган, кўриб кўз билан исботлай оладигон, ушлаб исботлай оладигани мана бу нарсалар бор ку, мана шулар емпирик йўл биландан исботланадиган нарса дейилади. Агар мана шунга инсонни чегараласангиз, айтасизки, инсон ўша миядан иборат, ҳиссиётлари фалон фалон гормонларни бошқариши билан бўлади. Унинг фикрлари, хатти ҳаракатлари фақат унинг биологик жараёнлари билан чегараланган дейсиз ва инсониятнинг ҳамма бутун дунёсини биологик борлиққа кўриб турганингиз нарсага чегаралайсиз. Ва қалб, руҳ, илоҳий таъсирлар, буларнинг барчасини воқеасидан чиқариб ташлайсиз. Мана шу учун замонавий психология заифликка яъни учраганки, у йечим бера олмайди. Чунки у инсоннинг борлиғининг асосий қисми бўлган унинг руҳини истисно қилиб ташлайди, чиқариб ташлайди.
Руҳ йўқ дейди, қалб йўқ дейди. Бор нарсанг шу мия дейди. Миядаги гормонлар ва шу ҳаракатлар дейди. Мана шу сан сан дейди. Ва уни охиратга бўлган ишончни олиб ташлайди. Аллоҳга бўлган инсонни олиб ташлайди. Қадрига бўлган ишончни олиб ташлайди. Натижада у сизга ҳам хотиржамлик, ҳам сакинат, ҳам келажакка бўлган ишонч, ҳам ўтмишни тушунишга бўлган ижобий омилларнинг барчасини унутиб, қалбингизни ва руҳингизни мавзудан чиқариб, бир биологик бир мавжудот сифатида сизга қаратиб, кейин мана шу биологик мавжудот деб қарашни мана шу биологик мавжудот қобиғининг ичида муаммоларни ҳал қилишга чақиради. А сиз биологик мавжудот қобиғида руҳий муаммоларни ҳал қила олмайсиз.
Ва бу масаладаги ажойиб, яъни, субҳаналлоҳ, ирони дейди инглиз тилида, ирония дейди ю руслар. Ҳалиги ғайритабиийлик ва ғалатилик шундаки, психология сўзи сайкий сўзидан олинган. Сайкий енди логия, логида, бу логияси илм маъносида. Сайкий деган руҳ деган. Психология ўзи аввал биринчи марта фалсафадан ажраб чиқиб илм сифатида шаклланганда у руҳ ҳақидаги илм деб айтилган.
Лекин кейинчалик ғарбда насронийликдан юз ўгириш пайдо бўлиб, насронийлик билан боғлиқ баъзи хатолар, бошқалар сабабли унда юз ўгуриш пайдо бўлиб, оқибатда секин секин секин атеизм ва диндан узоқлашиш ва динга ишонмаслик деган нарса илм фан жамиятида, илм фан ҳамжамиятида устунлик қила бошлагач, аксар психология олимлари ўз ўзидан динга қарши ёки динни тан олмайдиган одамларга айланиб қолган. Ва улар Аллоҳга ишонмайди. Улар Яратувчи борлигига ишонмайди. Уларни руҳларига ишонмайди, улар қалб деган тушунчани тан олмайди. Улар жинлар, шайтонлар каби хорижий омилларнинг барчасини инкор қилади. Натижада улар фақат қарайди ва психология деганда мана шу биологик қараб турганингиз, мавжудот ўзининг мияси ва гормонлари ва бошқалари билан мана шу дейди. Ва шунинг доирасида фақат йечим топишга ҳаракат қилади ва шуни фақат ўрганишга ҳаракат қилди ва барча қўл қаторлар ва маънавий кечинмалар ва ҳис туйғулар ва маънав и жараёнларни мана шу биологик воқелик билан чегаралаб, шу воқелик призмаси, шу воқеалик чегараси ва шу воқеалар қайсидир маънода линзаси билан кўришга ҳаракат қилар. Натижада туйнуги билан, шу воқелик туйнуги билан кўришга ҳаракат қилади. Натижада у воқеликни, натижада у инсоннинг ҳақиқатини тўлиқ кўра олмайди.
Тўлиқ ко тўлиқ кўтара олмайди. Мана шунинг учун ҳам секуляр психология йечим бўлмайди, балки у муаммо пайдо қилади. Бир одам психологик жараёнларни англамоқчи бўлса, бир одам ўзининг кечинмаларини назорат қилмоқчи бўлмаса, бир одам ўсининг хулқ атворларидаги дангасалик ёки қўрқув, қанақадир фобиялар, ёки қанақадир ўзидаги изтироб, қалб изтиробларини йечмоқчи бўлса ва у шу бўйича қалбни ва хулқатворни ўрганадиган мутахассиснинг олдига борса ва у мутахассис биринчи бўлиб, Худо йўқ, Яратган йўқ, бу сени ҳамма кечинмаларинг фақат биологик, сенда қалб деган Тушунча йўқ, Руҳ деган тушунчоқ йўқ, Шайтон деган нарса йўқ, деса да ҳамма бошқа омилларни чиқариб ташлайсан. У одам енди нима қилади? У одам барча муаммоларни енди фақат ўзидан кўради. Натижада у барча йечимларнинг йўллари ёпилган ҳолда, яъни бор муаммоси икки баробар бўлиб қайтиб чиқиб кетади. Шунинг учун замонавий психологиянинг енг катта камчилиги, психологияни биологик жараёнларга чегаралаши ва руҳни инкор қилиш. Ё бу айтганимдек, бу ирония, ирония. Нимага бу ирония? Нимага бу ғайритабиийлик? Сабаби ўзи психология, психия руҳий ўрганадиган илм сифати пайдо бўлган. Ва руҳни ўрганадиган илмнинг асосий дарғалари, ушбу илмда асосий китоблар ёзувчи Зигмунд Фрейдга ўхшаган у, бошқага ўхшаган одамлар руҳни инкор қилувчи одамлар бўлган.
Бўлиб қолган яъни, кейинчалик. Оқибатда психология ўзининг дастлаб пайдо бўлган ҳақиқатидан янги бир нарсага айланиб кетган. Учун учун бу психологияни биз бугунги дарсимиздан бошқа ҳамма дарсларимизда баъзида замонавий психология ёки тўғрироқ шаклда секуляр психология деб атаймиз. Ва буни оддий статистикалардан кўрсангиз бўлади. Психологлар аҳолига қараганда диндорлиги камроқ. Мана Америкада бир статистика ўтказиб кўришган. Америкада психологларнинг мана Аллоҳ таолога ишонасизми? Умуман Аллоҳга деган мусулмон маъносида емас, Яратганга, Худога ишонасизми деган саволга жавоби оддий аҳолининг Худога ишонасанми деган жавобидан икки баробар негативроқ бўлган. Яъни икки баравар динсизроқ бўлиб чиққан оддий аҳолидан кўра психологлар. Ва психологларнинг дин инсоннинг ҳаётида муҳим емас дейиши уч баравар кўпроқ бўлган оддий аҳолида. Мана оддий аҳолидан дин муҳимми йўқми деб сўралганда ва психологдан бу нарса сўралганда, психологларнинг дин муҳим емас деган жавоби оддий аҳолини йўқ деган жавобидан кўра уч баробар кўпроқ бўлиб чиққан нисбати, яъни психологлар нисбати. Ва психологларда Худога ишонишни инкор етиш еҳтимоли беш баробар кўпроқ бўлган. Оддий аҳолининг беш фоизи Худога ишониб ишонишни инкорд қилган, психологларининг йигирма беш фоизи Ходога ишонишниинкор қилган. Оддияҳолидан сизнинг ҳаётингизда диннинг аҳамияти қанчалик?
Сизнинг ҳаётингизда дин аҳамияти қанчалик деган нарсага йетмиш икки фоиз аҳоли менинг ҳаётим динга асосланган, яъни диний аҳамияти бор ҳаётимда деган ва психологларнинг фақат ўттиз беш фоиз менинг ҳаётимда диний аҳамият бор деган. Бу нимага далолат қилади бу рақамлар? Бу рақамлар психология бўйича ўтилаётган дарслар, ёзилаётган китоблар, билдирилаётган фикрлар, ёзилаётган мақолалар, ўтказилаётган илмий ўзгариш, илмий изланишларнинг барчаси аксар ҳолатларда аҳолидан кўра динсизроқ бўлган томонлар қўлида бўлиб қолгани, ўз ўзидан бу руҳни инкор қилиш деган нарсанинг яна ҳам кучайиб кетганига далолат қилинади. Биз мусулмонлар айтамизки, инсоннинг психологияси, унинг хулқатори ва унинг ички кечинмалари ва ички маънавий жараёнлари мувозанатда ва тўғриликда бўлиши учун енг муҳим омил бу Аллоҳ Таолога ишониш. Енг муҳим омил, бу биргина Яратувчи, биргина яратган Зот, бизни яратганига ва ўша Зот бизни доимий равишда ҳаётимизда бизни мурожаат қилиб туришига иймон келтириш. Мана замонавий психология қуйидаги тўртта асосга қурилган бўлади. Замонавий психологик китобларни кўп ўқийдиган бўлсангиз, секуляр психология, қуйидаги тўрттасини кўрасиз. Биринчи асос, биз бу дунёга келтирилиб, ҳеч қандай илоҳий аралашувсиз ўз ҳолимизга ташлаб қўйилганмиз дейди.
Яъни биз шундай ташлаб қўшилганмиз ва ўз ҳолимизда шундай қоламиз, деган еътиқод. Ва мусулмон одам бунинг ғирт мутлақо тескарисига иймон келтиради. Мусулмон одам айтадики, Аллоҳ Таоло унинг ҳар бир ҳаракатини кузатиб туради. Ҳар бир ишида Аллоҳ Таоло уни кўриб туради. Аввал қоҳиру фалқо ибадиҳи ва юрсилу алайкум ҳафа вах деди Аллоҳ Таоло. Улар банди Аллоҳ Таоло бандлар устидан қоҳир, яъни ҳамма нарсани устидан назорат қилиб туради гўёки, ҳамма нарсаниустидан у подшоҳ Аллоҳ Таоло. Йўқ, юр, силу алайкум, ҳаф ава ва сизларга сизларни сақлаб турувчи фаришталарни жўнатади. Юр, силу алейкум, ҳаф авва икки хил тафсири бор. Биринчиси, савоб гуноҳларни ёзиб турадиган, у ҳам мавзуйимизга алоқадор. Иккинчиси, сизларни асраб турадиган, турли касалликлардан, ёмонликлардан, умумий шаклда сиз доимий равишда Аллоҳнинг муҳаббати, Аллоҳнинг сизни асраши, Аллоҳнинг раҳмати билан иҳота қилинган бўласиз. Ўша маънода мусулмон одам доимий равишда Аллоҳ Таолонинг муроқабасида бўлишингни билади. Ва замонавий, секуляр психологияни тарғиб қилувчи шахс еса, яъни аксар ҳолатларда уларнинг манбаларида. Биз дунёга шундай келиб қолганмиз, яъни ё улар Худога ишонса, Худо келтирган дейди, ё ишонмаса биз шундоқ келиб қолганмиз дейди ва биз шундоқ ташлаб қўйилганмиз дейди. Мана бу биринчи асосий нуқта.
Ва мусулмон одам нафақат Аллоҳ Таоло унга хато қилиб туришини билади. Балки у бу нарсани Аллоҳъдан сўрайди. Ўшанинг учун Расулуллоҳ таоло сизлар нима дедилар? Айтдиларки, Аллоҳиммā я вал жалал илҳом, я Ҳайю, я Қайюм, Аллоҳнинг исмлари бўлар. О исмул Аввом дейилади, енг катта исмлари дейилади, айни Аввом, буюк исмлари дейлади. Бераҳматика астағфирук, мен сенинг раҳматингдан сўрайман. Раҳматингдан ғойис сўрайман, бир ёрдан бир нафс сўрайман, ёмғир сўрайман, неъмат сўрайман. Бераҳматика астаъғфирук, аслиҳ ли шаъний кулла, мен учун менинг ишларимнинг барчасини ислоҳ қил ва аламин ғийим нуқта мана шу мавзуга оид. Вала такилни ила нафсир тор фатаҳинг дейди. Тўртфа дегани бу кўзни бир юмиб очиш. Бу кўзни юмиб очиш ҳазарчалиги ҳам. Мени ўзимга ташлаб қўймади дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Ҳа, бу нарсани Фотимага ўргатадилар. Фотимага, қизларига, Фотимани жуда қаттиқ яхши кўрганлар, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалом. Ҳатто Фотима кириб келсалар, ўрнидан турардилар. Ўрнидан туриб кутиб олардилар, қизларни қаттиқ яхши кўрганлар ва қизларга ўргатадилар. Шу дуони қилгин қизим деб ўргатардилар. Ва ла такилни ила нафсир, пор фатағайн. Мени бир лаҳзага, бир кўзимни юмиб очгунимча бўлган лаҳзагача ҳам мени ўзимга ташлаб қўймагин дейдилар. Иккинчи асосий секуляр психология билан исломий психология ўртасидаги фарқ, секуляр психлогия Аллоҳ Таолонинг ҳаётимиздаги таъсирини инкор қилади.
Ёки ўша таъсирни иккиламчи деб билади. Яъни мутлақо Аллоҳга ишонмаса, Худога ишонмаса, фақат кўрган нарсасини шу материалистик бўлиб, мана шу кўрган нарса фақат ишонадиган бўлса, у бўлди. У Аллоҳ Таоло ўзи асли йўқ дейди. Ёки баъзида ишониши мумкинда деизмга ўхшаган. Айтадики, қанақадир дейди, Худо бор, қанақадирдир ташқи куч бор дейди, лекин уни менинг ҳаётимда уни таъсири йўқ дейди, дейди. Бу ўз ўзидан нимага олиб келади? Бу бўлаётган воқеалар ва жараёнларни тасодиф ва таус деб ўйлашга олиб келади. Яъни бир касал бўлдими, тасодифан касал бўлдим деб ўйлайди. Бир муваффақиятга еришдим, омадим келиб муваффаққиятга ерашдим деб ўйлаяди. Лекин агар бир инсон Аллоҳ Таолонинг унинг ҳаётига бўлган таъсирини еътироф етиб тушуниб турса, у учун барча нарсалар олдиндан мўлжалланган бир низом остида бўлаётгани аниқ бўлади. Ва мана бу низомга ва у низомнинг ортида туриб уни ўша танзим қилган, уни мана шундай ҳолга келтирган зотнинг ар роҳман ва роҳим зот еканлигига иймон келтирса, унинг борлиққа қараши мутлақо бошқача бўлади.
Шунинг учун ҳам азизлар, агар ўйлаб кўрсангиз, фарзанди ўлган одам нима дейди, мана ҳадисда келади. Лиллаҳи маъаҳода, валлоҳу маъа аъло ва куллу шайъин инна индаҳу бимиқдор дейди. Иллаҳи ма аҳова, ниманики олган бўлса Аллоҳникки. Ва лаҳумар апо, ниманики берган бўлса у ҳам Аллоҳникки, яъни меники емас. Олгани Аллоҳникки, бергани Аллоҳникки. Яъни ҳаммаси Аллоҳникидир. У кул ўша ининг даъвби миқдор. Барча нарса ўлчов билан. Барча нарсанинг ўлчови бор. Ўша учун ҳеч нарсадан ҳайрон қолмайди. Ҳа ўлчов бор, буни ҳисоби бор, буни қадари бор. Бу ҳамма нарса олдиндан тузилган низом билан бўляпти деб еътиқод қилади. Нафақат олинган нарса нафақат берилган нарса Аллоҳникидир деб еътиқод қилади, балки унинг ўзи Аллоҳникидир деб еълон қилади. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиоҳун дейди. Инна лиллаҳиҳ. Биз ҳам Аллоҳникимиз дейди. Яъни йўқотиб қўйган молини фақат Аллоҳникидир демайди, топиб олган молини фақа Аллоҳникидир демай, у ўзини Аллоҳникидир дейди. Ўшанинг учун буларнинг барчаси унинг қалбида мутлақо дунёга ва ундаги бўлаётган воқеалар ва жараёнларга қарашни ўзгартиради. Биринчи тоифа дунёга хаос деб қараса, иккинчи тоифа дунёда тартиб билан, низом билан, ҳикмат билан, адолат билан ва оқибати бор ҳолатда, ҳисоб китоби бор ҳолатда тузилиб қўйилган мукаммал бир тизим деб қарайди.
Ва воқелик шунга далолат қилади. Осмоннинг яратилиши, йернинг яратилиши , тоғларнинг яратилиши сувларнинг яратилиш ёки кўзингизнинг нафас олиш тизимингизнинг яратилишдаги мукаммаллик қолган барча жараёнлар ортида, у жараёнлар ҳатто бизнинг кўзимизга бош бошдоқлик хаос кўринса да, қандайдир низом бор еканлигига далолат қилади. Фақат у низомни биз ҳикматимиз йўқлиги учун кўра олмаймиз. Лекин қиёматда барчаси тайин бўлади ва тафаккур билан дунёда барчасини ҳикматли одамлар кўра олади. Учинчи фарқли нуқта.
Замонавий психология бизни бир жисмоний тана ва бир биологик бир мавжудот сифатида кўради ва бундан у ёғини кўрмайди. Ва исломий психология, бизни руҳ деб кўради. Асли руҳ деб кўрад. Ўшанинг учун одам вафот қилади, тана йерга кўмилади, у тирикликда давом етади. Ва унинг ўзидаги қалб деган, нафс деган тушунчаларни бир биридан ажратади. Қалб дейди, нафс дейди. Нафснинг вазифаси, қалбнинг вазифаси, нафсни қандай қилиб поклаш, қалбни қандай қиб ислоҳ қилиш ва руҳ нима еканлиги ва жасад ўша руҳ учун либос еканлигини тушунади. Оқибатда у замонавий психология, секуляр психология кўраётган нарсанинг ортидаги каттароқ нарсани кўра олади. Уни ислоҳ қилишга чақиради. Шу шу учун ҳам таъбир жоиз бўлса айтса бўладики, замонавий псиҳология, шамоллаган, қанақадир бактерия юқтирган одамни даволаш учун унинг симптомларини йўқотувчи дорини таклиф қилади. Паратситамол ичкандайдир, иситманг кетади. Иситмангиз тушади, масалан, ва тузалдим деб ўйлайсиз. Симптомларни оғриқ қолдирувчи сизга беради. Оғриқ қилдирувчи оғриқларни йўқотади, касаллик ичингизда ривожланаверади.
Чунки у симптомларнигина кўра олади. Симптомлар ортидаги ҳақиқий сабабларни кўра олмайди. Исломий психология ўша сабабларни ўрганишга чақиради. Ўша сабабларда ислоҳ қилишга чақиради. Ўша учун ҳам сабабларни ислоҳ қилган одам ўз ўзидан унинг оқибати ва натижасини ислоҳ қила олади. Ва тўртинчи асосий нуқта, секуляр психология ўлимни ҳаётнинг якуни деб кўради. Исломий психология еса ўлимни имтиҳоннинг якуни деб кўтаради. Ва ҳисоб китобнинг бошланиш нуқтаси деб кўтаради . Оқибатда замонавий психология учраётган муаммоларнинг жавобларини топа олмайди. Замонавий психология билан яъни яшаган ва у билан қўлқатор ва кечинмаларга жавоб қидиришга ҳаракат қилаётган одамга айтинг, қандай қилиб уч тўрт ёшли чақалоқнинг саратон касаллигидан ўлишини тушунтириб бера олади. Ахир у ўлимни охирги нуқта деб кўради. Хўп, бир ёш бола уч тўрт ёшда саратондан вафот қиладиган бўлса ю, шу билан олиб бориб берга қўйиладиган ва чириб кетадиган бўлмаса, унда бу дунёда қандай тартиб бор, қандай интизом бор? Нима маъно бор унда? Ва бу маъносизликни сизга ягона ҳақиқат деб турган одам қандай қилиб кейин биз киммиз, нимага яратилганмиз деган саволларга жавоб топиб бера олади?
Исломий психология ундай кўрмайди. Исломий психология ўлимни бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга кўчиш деб қарайди. Кунда туғилишда сиз онанинг қорнидан дунёга кўчганингиздек, вафот қилиш сизни дунёдан барзах ҳаётига кўчиришини, унинг оқибатида бошқа ҳаёт борлигини ва ана у жойда мана бу йердаги ишларнинг, кўпларнинг ҳисоб китоби борлигини кўрсатиб беради. Оқибатда бу дунёга, у дунёсиз қарасангиз кўринаётган хаос, тартибсизлик, адолатсизлик, ҳисоб китобнинг йўқлиги, золимнинг мазза қилиб яшаши, мазлумнинг баъзи ҳолатларда бечора бўлиб қолиб кетиши каби нарсаларнинг оқибати, ҳисоб китоби ва оқибати ва жавобгарлиги йўқ екан деб қараш сизни мана шундай бир хаос билан чегараланиб қолишга ва мана шуни қабул қилишга мажбур қилади. Бу қабул қилиш ҳеч қачон одамни салбий ниятга олиб бормайди. Ҳеч қачон қалб хотиржамлигига олиб бормайдир. Бироқ шохсиз қўйга, шохли қўйдан ўч олиш имконияти берилади. Шохсиз қойига шох берилади ва у шохли қўшинни сузиб, ўзининг ҳисоб китобини қилиб олади, деб еътиқод қиладиган одам мана бу дунёдаги ҳар қандай бош бошдоқлик, ҳар қандай зулм, ҳар қандай адолатсизлик ёки ҳар қандай тасодифлар, жумладан ўша тўрт беш ёшли қизнинг саратондан авлод қилиши ортида бўладиган мукофотлар, жавобгарликлар, ҳисоб китоблар ва жазоларни кўра олади.
Ва бу воқеликни ана ўша кутилаётган воқелик билан бирлаштириш оқибатида унинг ҳаётида ҳамма нарсанинг интизомли еканлиги ҳақидаги еътиқод пайдо бўлади. Мана шу еътиқод сакинатнинг, қалб хотиржамлигининг ва саодатнинг ягона, ягона, ягона ретсепти, гўёки масаллиғи бўлади, ўғли ҳали. Енди шу нуқтада бир бир муҳим нарсани билишимиз керак. Бу ўша натурализм ва емпиризм нималиги. Натурализм бу кўриб турганингиз мана шу жараёнларни борлиқнинг ягона билиш асоси деб кўриш. Ва емпиризм, емпиризм, яъни емпирик ёндашув дегани бу лаборатория билан исботласа бўладиган нарсанигина тан олиш. Ва натурализм ва емпиризмнинг ижобий томони бор. Ижобий томони нимада десангиз, унинг ижобий томони ноодатий, ғайритабиий воқеликларни истиснолашга ёрдам беради. Масалан бир одам айтсаки, ман деса, қанақа касал олдимга келиб оғзини очиб турса, бир туфлаб туриб тузатиб қўяман деса, емпирик ёндашув унинг ёлғон еканлигини исботлаб бера олади. Ўша маънода унинг ижобий томони бор. Лекин унинг асосий салбий томони, у ўзининг имкониятлари йетмайдиган, яъни нуқталарни, ўзининг чегараларининг ортида бўлган ҳақиқатларни инкор қилади. Хоҳлайманки, у ҳақиқатлар, унинг нуқта, унинг кучи йетмайдиган ҳақиқатлар улар инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқиқатлар.
Емпирик йўл билан исботлай олмайдиган қанчадан қанча воқеликлар бор. Ўша учун емпирик йўлни яхши тушуниш, тўғри тадбиқ қилиш билан биргаликда унинг чегараларини англаш ва унинг чегаралари ортидаги воқеликнинг бор еканлигини еътироф етиш, билиш ва еътиқод қилиш мана шу мукаммал еътиқодни, дунёни борлиқни мукаммал тушунишни таъминлаб беради сизга. Шунинг учун мусулмон одам емпирик йўлни инкор қилмаган ҳолда, унинг ортидаги ғайб оламини исбот қилади. Айтадики, мана бу дейди емпирик йўл билан исботлаб бўладиган ўша кўринадиган олам, унинг ортида ғайб бор дейди. Уни ўртада ғайб бор дейди. Худди масалан, бир ҳашарот бўлса ю, у ҳашарот фақат одамларга ўхшаб олтита сих сенсе, фиве сенсес дейди ку, шу бешта ўша ҳиссиёт органлари емас да, иккита ҳиссиёт органи бўлса уни. Дейлик у иссиқлигини, совуқлигини била олса, у ҳаракатлангандан баъзи нарсаларни била олса, лекин уни кўзи бўлмаса. Кўзи йўқ ҳашарот ҳеч қачон рангларни англай олмайди. Унга сиз қизил, яшил, кўк денг, у у нарсаларни тушунмайди. Лекин у овозларини ешитмаса, у овозларинини ешитмаган, дейлик масалан, Абдулбосит деган қорининг қироатини тушунмайди, чунки ўзи учун ўзи асли овозлар йўқ.
Ўша учун унинг имкониятлари, унинг дунёга бўлган қараши, унинг имкониятлари билан чегараланган бўлади. Шунинг учун нима дейди, арабларнинг машҳур гапи бор. Ал ҳукм ал шайъин фаррун мин тасаввурихи дейди. Бир нарсага бўлган ҳукм уни тасаввур қила олишнинг устига қурилади. Тасаввур қилолишнинг самараси бўлади. Тасаввурни чегараланган нуқтада ҳукм чегараланади. Ўша учун тасаввури билан ҳукмни чегаралаган одам, албатта ва албатта чала ҳукмга ега бўлади. Чунки у фақат шуни тасаввур қила олади. У шу билан фақат ҳукм қилмоқчи. Лекин кимда ким ўзи тасаввур қилоладиган ҳудудлар, чегараларнинг ортида бор нарсаларни ғайбга қайтарса, ана у одам саломат қолади. Ва мана бу нуқтада бир муҳим нарсани билиш керак бўлади, азизлар. Бу нарса нима? У шундай нарсаки, киши емпирик йўл билан била оладиган чегарадан ортидаги ҳар бир нарсани ғайб деб кўради. Ва ғайбнинг киши учун ягона, тўғри, ишончли, мастари бу ваҳий бўлади.
Ваҳий билангина ғайбни била оласиз. Қуръон билан, суннат билан. Ваҳий билан. Оқибатда, агар унга нисбатан бирорта даъво келадиган бўлса, шу даъвони ё емпирик йўл билан кўриб чиқади. Ёки Қуръонни ва суннатда кўради. Унда ҳам, бунда ҳам бўлмаса даъвони қабул қилмайди. Жумладан ҳалиги мисолга қайтамиз. Бир одам айтсаки, оғзингизни очиб туринг, мен туфлайман, тузалиб қоласиз раккасалдан деса масалан. У биринчи сўрайди, емпирик йўл билан бунда битта исботлаб бера оласанми дейди. Йўқ, мен буни емпирик йўл билан исботлаб бера олмайман. Лабораторияга қўйиб, туфлаб, кейин тупурган тупрукни акром акмулла таъсирини танада ўрганиб чиқиб, уни танадаги масалан касаллик муайян вируслар ёки бактерияларга таъсирини лабораторияда кўриб, аппаратларда исботлаб бера олса, мана бу емпирик йўл бўйича исботлаб бера олди, илмий йўл билан яъни. Исботлаб бера олмаса, бўлди, бу ешик ёпилди. Демак, ягона ешик қолди, ғайб ешиги. Ғайб нима билан билади? Қуръони ва суннат билан.
Қуръонда бирорта оят борми дейди бу туфлаб тузатишинг бўйича? Йўқ. Бирорта ҳадис кичиги борми дейди, фалончи одам қачондир умматинда келади, кимга тупласа ўша тузалади деганга ўхшаган ҳадис борми дейди. Йўқ, унақа ҳадис йўқ деса, айтадики, демак сиз ёлғончисиз дейди. Демак бу ёлғон дейди. Ё бу йўл билан, ё бу йўлни билан исботлаб олиш керак бўлади. У айтиши мумкин, йўқ, у ҳам емас, бу ҳам емас, лекин Қуръонда суннатда валийларнинг каромат деган нарса бор. Мен валийман ва бу менинг кароматим дейиши мумкин табиийки. Аҳли сунна, яъни суннат аҳли бўлган бу уламоларнинг барчаси валийларнинг караматларини исбот қилади. Лекин барчалари валийларнинг сифатларини ва кароматларнинг яъни сифатларини айтиб беради.
Валийлар кўриниши ўзи бир диндорлигида шубҳа бўлган ва каромат деб пул топадиган одамлар бўлмайди. Ҳеч қачон ислом тарихида кароматига пул топиб, пул ишлаб юрадиган валий бўлмаган. Ўшанинг учун айтиладики, кечириб қўясиз, валийларнинг кароматларига биз иймон келтирамиз. Бироқ сиз кўринишингиздан валийга ўхшамаяпсиз ва кароматлар одатда пулланмайди дейди. Бунақа инсонлар пул топиб юрмайди дейди. Ўша маънода бу ешикни очиб, бу ешикдан фойдаланишига рухсат бермайди.
Шу билан биргаликда еътиқод қиладики, Аллоҳнинг валийлари бўлади ва уларнинг кароматлари бўларди ва улар у кароматларни яширади. Баъзида у ёқда бу ёқда зоҳир бўлиб қолади. Ва у жуда нодир бўлади. Ва у зотлар ўзини юзларидаги нур билан, илми билан, тақвоси билан, парҳезкорлиги билан, Аллоҳда қўрқиши билан ва ўзларидаги барча яхшиликни Аллоҳга қайтариши билан ва бошқа кўп сифатлар билан ажраб туради. Табиийки Аллоҳга қайтариш деган нарсадан ҳам фойдаланса бўлади. Айтиши мумкин, масалан, ҳа мен ўша туфлаганимда Аллоҳ тузатади, мен тузатмайман дейиши мумкин, масала. Лекин бу нарса билан ҳам мусулмон одам алданмайди. Мусулмон одам яна айтади, Қуръонда борми? Йўқ. Суннатда борми? Йўқ. Валий деган гап бизга биз ишонмаймиз дейди. Сиз валий бунақа пулланмайди ишини дейди, ўзини бунақа реклама қилиб юрмайди ва валий бунақа бўлмайди дейди. Валий деганингизда илми бўлади, тақвоси бўлади, одамлар уни динини билади дейди. Империяга билан ислоҳотланмайсизми? Демак, сиз фирибгарсиз дея олади. Бу менимча тушунарли. Ёки масалан бир одам айтиши мумкин, мен сизни генингизни тозалаб бераман дейди. Айтадики, сизни генингизда қанақадир кирлик бор, чунки сизни нечанчи йилдир бобойингиз қанақадир ёмон иш қилган, шу генингизни мен сизга тозалаб берама дейди. Днкингизни тозалаба бераман дейди. Кейин ўша савол, айтасиз, Қуръонда днкни тозалаш бўйича бирорта оят борми? Йўқ. Ҳадислар борми шу бўйича? Йўқ. Табиийки у айтиши мумкин. Қуръондаги масалан Алиф Ла Миммни маъноси шу дейиши мумкин.
Ҳа, яъни айтаверади. Лекин сиз айтасизки, Қуръонда бирорта шунга далолат қиладиган оят бормики, мўтабар муфассирлар сиз тушунгандек тушунган. Ҳадисда шунга бирорта далил бормики, мў'табар муҳадис олимлар сиз тушунгандей тушунган. Йўқ деса бўлди, бу мавзу ёпилди. Енди МПДК йўлига ўтади. Хўп, лабораторияда исботлаб бера оласизми? Мана бу ДНК, мана бу қаранг, бу жойда озгина доғ бўлиб қолибди. Ҳозир мана бу йўл билан мен уни тозалайман. Йўқ, исботлаб бера олмайсизми? Бўлди. Демак, нега кечирасиз, сиз фирибгарсиз дейди. Ишонадиган. Мана шу билан билингки, яъни исломий психология ва ҳар қанақа илмлар мана шу билан тартибга тушади, интизомга тушади. Ё ваҳий, ё ғайб ва ваҳий билан қувватланган бўлади. Ё воқелик, яъни ғайбдан кўринадиган олам, воқелик демайлик, кўринадиган олм ва бу нарса емпирик йўл билан, яъни лаборатория йўли билан ёки кўриш йўли билан, мантиқий йўллар билан исботланган бўларди. Ё у, ё бу. Валлоҳу аълам. Ва мусулмон одамнинг еътиқоди мана шунинг устига қурилади. Мусулмон одам айтади, яратиш ва ҳукмронлик Аллоҳники деб билади. Биринчи дарсимиз психологияга кириш ва бу дарсда биз психологиянинг умумий таърифини ўрганамиз, психология ва Аллоҳ Таолонинг бирлигига, борлигига бўлган ишонч ўртасидаги муносабатни ўрганамиз. Ва секуляр психология, яъни ҳозирги пайтда машҳур бўлган мана бу секуляр психиология билан исломий психологиянинг муқоясаси, бир бирига бўлган бир биридан бўлган фарқлари ва ўхшаш жиҳатлари ҳамда еса кундалик психологиянинг заиф томонларини гаплашган бўламиз.
Исломий нуқтаи назардан психология нима еканлигини, билимнинг мандаларини сикуляр психология тан оладиган билим манбалари, яъни илм фан ва илмий метод, ўша емпириc метод ва ҳамда исломий нуқтаи назардан илм ва билим манбаларининг демак, қандай бўлишини ўрганамиз. Мана бу биринчи дарсимиз бўлади. Иккинчи дарсимизда биз сизлар билан инсоннинг ҳақиқий табиати, яъни фитрат нима еканлиги, фитратнинг қандай бўлишингига далиллар, уларнинг шарҳи, улар бўйича уламоларнинг гаплари, ҳаётдан мақсад нима еканлигига, нимага инсон дунёга келганлигига ҳақида ва иймон билан психология ўртасидаги муносабатлар, Аллоҳга бўлган иймон ва Аллоҳга бўлган муҳаббат, бу муҳаббатнинг психология, инсон психологиясида аҳамияти, охиратга бўлган иймон ва бу иймоннинг инсон психологиясини шакллантиришдаги ўрни, Иймоннинг демак кучли ва кучсиз ҳолатлари, яъни инсон иймонидаги нурнинг кучайиши ва заифлашиши нуқталари, руҳнинг табиати, руҳ нима еканлиги, нафс нима еканлигига, руҳнинг сирлари, яхшилик ва ёмонлик мезонлари руҳдаги ва нафсдаги ва қалб нима еканлигиги ва қалбнинг яхши ва ёмон еканлигига далолат қилувчи белгилар нима екан ҳалиги қалб касалликлари, ирода, ироданинг еркинлиги ва нафсни поклаш ва қалбни ислоҳ қилиш билан
Боғлиқ масалаларни кўриб чиқамиз. Учинчи дарсда шахсият, характер нима еканлиги, мўминнинг шахсияти қандай бўлиши кераклиги, ижобий шахсият ва ижобий шахсииятнинг сифатлари бўлган меҳрибонлик, ростгўйлик, камтарлик, сабр, адолатпарварлик каби ҳолатлар ва позитив психология деб ҳозирда аталадиган нарса нима еканлигига ва позитив псиҳологиянинг ҳозирги пайти тарқалган ўша Фреуднинг, яъни Зигмунд Фрейд дейди ўзбеклар руслардан олиб, ўша Фреудининг психологияси у томондан машҳур қилинган психология билан фарқли нуқталари Ва исломий психологиянинг позитив психологияга яқинлик нуқталари ҳамда салбий характернинг белгилари бўлган кибр, риё, кўз кўз, ўзини кўз кўзи қилиш, мунофиқлик ва шу билан боғлиқ сифатларни кўриб чиқамиз. Кейинги дарсимизда қалб руҳга таъсир қилувчи кучларни, илҳомни, мотиватсияларни ва ижобий ва салбий демак одамга таъсир қилувчи кучларни кўриб чиқамиз. Бешинчи дарсда тўлиқ мотиватсиялар ҳақида бўлади. Маънавий мотиватсиялар, физиологик мотиватсиялар, психологик мотивлар ва ўша рақобатлар, мукофот ва жазо ва моддий майллар ва тажовузкорлик билан боғлиқ майллар ва бошқа шу каби инсонда пайдо бўладиган майллар ва ўша майлларни қандай қилиб назорат қилиш ва яхшиликка йўналтириш билан боғлиқи нуқталарни ўрганган бўламиз. Олтинчи, кейинги дарсимизда ҳис туйғуларни кўриб чиққамиз.
Муҳаббат, қўрқув, умид, нафрат, ғазаб ва бошқа ҳис туйғулар, бу ҳис туйғуларнинг қайердан келиб чиқиши, уни ижобий ёки салбий бўлиши, уни ижобийликка йўналтириши ва уларни бошқариш билан боғлиқ нутқларни кўриб чиқамиз. Кейинги дарсимизда интеллект, ақл ва ҳикмат билан боғлиқи нарсаларни кўрибчиқамиз. Ақл нима еканлиги, интеллект нима еканлигига, ҳикмат нима еканлигиги, илм нима еканлигигига ва ақлни ва ўзидаги маълумотларни ва илмни ҳикматга йўналтириш қандай бўлиш масалаларни кўриб чиқамиз. Ундан кейинги дарс бизда ўрганиш, илм олиш ва намуна олиш билан боғлиқ, яъни боланинг, умуман шахснинг ўзи шахсият шаклланишидаги намуна олишнинг ўрни билан боғлиқ нусхаларни ўрганган бўламиз. Кейин ҳаётнинг синовлари ва мусибатлар ва мусибатларнинг одамга таъсири ва мусибатларга одамнинг муносабати қандай бўлиши кераклигини ўрганиб чиқамиз. Ундан кейингисида онг, уйқу, туш билан боғлиқ масалаларни йенгил ўрганган ўрганамиз. Ундан кейингиси инсоннинг умр бўйи ривожланиш ҳолатлари, чақалоқлиги, катта бўлиши билан боғлиқ ҳолат. Лар, ёшнинг ўтиши, яъни ва қариши билан боғлиқ ҳолатлардаги психологик жараёнларни ва ўлим ва ўлим билан боғлиқ жараёнларни муҳокама муҳокама қилган бўламиз. Ундан кейинги дарсимизда ижтимоий психология ҳақида гаплашамиз, ер хотинлик муносабатлари, жамиятдаги муносабатлар, ота онанинг фарзанд билан муносабатларлари, умуман жамият психологияси билан боғлиқув баъзи нуқталарни кўриб чиққан бўламиз.
Кейинги дарсда шайтонлар, жинлар ва уларнинг инсонларга таъсири ва шайтонлар ва жинларнинг атрофингиздаги сиз сиз билан биргаликда яшашининг сизни ҳаётингизда қандай ўрни бор еканлиги ва нималарни ҳисобга олишингиз кераклиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқамиз. Ундан кейинги мавзуйимизда, демак, абнормал, яъни нормал бўлмаган психология ва руҳий касалликлар билан боғлиқ ҳолат, ўз жонига қасд қилиш ва ўша яъни руҳий стабилники ва хотиржамликка еришиш билан боғлиқ баъзи нуқталарни кўриб чиққан бўламиз. Ундан кейинги дарсимизда қисқача психологик маслаҳатлар ва психотерапия ва унинг ўрни ҳақида гаплашган бўламиз ва диний психотерапия қанақа ва руҳиялар нима ва ўша Қуръондан ва зикрлардан ва умуман уламоларнинг суҳбатлари ю, мана бундай дарслардан қандай фойдаланиш фойда олиш мумкинлиги билан боғлиқ кўпроқ нарсаларни гаплашган бўламиз. Ва ундан кейинги дарсимизда хотиржамлик ва осойишталикка еришишда ибодатларнинг ўрнини муҳокама қиламиз. Намознинг, дуонинг, Қуръон ўқишнинг, рўза тутишнинг, закотнинг, ҳажнинг, тавба қилишнинг, Аллоҳга таваккул қилишнинг, тафаккур ва мулоҳаза қилишнинг инсоннинг қалбида хотиржамлик пайдо бўлишидаги ўрни ва аҳамиятни гаплашган бўламиз. Ва охирги мавзуйимизни Аллоҳнинг бандига берадиган ёрдами, Аллоҳнинг бандига кўрсатадиган мадади ва ўша маънавий руҳнинг, баракотнинг бўлиши ва унинг гўзал ҳаёт яратишдаги аҳамияти ҳақида гаплашамиз ва мана шу билан исломий психология билан боғлиқ дарсларимизга якун берган бўламиз.
Мана шу мавзуларни иншааллоҳ сизлардан кейинги бир неча дарслар давомида, бир неча ойлар давомида балки суҳбатлашиб ўрганган бўламиз. Аллоҳ Таоло ушбу дарсларимизни биз учун фойдали қилсин, манфаатли қилсин, қалбимизга, юзимизга нур берсин, бизга қалб хотиржамлигига берсин, бизга кучли шахсият бўлишимиз, енг яхши хулқ атворларига ериша олишимиз ва енг хотиржам ва сакинатга еришган қалбни егаси бўла олишимизни Аллоҳ Таоло бизга насиб қилсин ва бу нарсада ушбу дарсларимизни сабабчи қилсин. Тўйиб, биринчи дарсимиз. Биринчи дарсимиз демак психологияга кириш. Психология исломий нуқтаи назардан нима деган масалани кўриб чиқамиз. Ушбу дарсда бошида айтганимиздек, психологиянинг умумий таърифини ўрганамиз. Психология ва Аллоҳнинг ягоналиги бўлган ишонч ўртасидаги боғлиқликни ўрганган бўламиз. Демак, дунёвий психология ёки секуляр деб атаймиз биз. Секуляр психологиянинг заиф нуқталарини ўрганган бўламиз, яъни сиз одатда кўрган, билганингиз психологиянинг. Исломий нуқтайи назардан психология нима еканлигини таърифини ва ўша дунёвий психология билан фарқли нуқталарни кўриб чиқамиз. Кейин билим манбалари, билимнинг асоси нимадан келиб чиқиш. Ўша замонавий психология нуқтаи назаридан, яъни секуляр психология нуқули назаридан қандай, ҳамда исломий психология нутқ назаридан қандайдиганлигини кўрамиз ва исломий нуқтаи назардан илм ва билиш нима еканлигини муҳокама қилган бўламиз.
Аввало билиш керакки, азизлар, ислом инсонни тўлиқ иҳота қилувчи, уни тўлиқ қамраб олувчи тизим. Яъни ислом қандайдир масжидга бориб ибодат қиладиган ёки баъзида зикр қилиб ёки дастурхоннинг охирида дуо қилиб қўядиган бир қанақадир баъзи одатлардан иборат ҳаёт тарзи емас. Балки ислом шундай ҳаёт тарзики, у инсоннинг маънавий, руҳий, ҳиссий, моддий, ижтимоий, жисмоний, барча, барча,барча жабҳаларни қамраб олади. Ва ҳар бир ҳаётининг жабҳасида ва ҳар бир ҳаётидаги нуқтада унга нима нимадан кўра яхшироқ еканлиги, қайси йўл тўғри еканлиги ва қайси йўли хато еканлигини ўргатади ва таълим беради. Биз моҳиятан яратувчимиз Аллоҳ билан боғлиқ алоқани ўрнатишга ва бу алоқани доимо асраб келишга муҳтожмиз. Яъни ҳар қандай бандда билингки, ўзининг саодати даражасини Аллоҳ Таоло билан қанчалик боғлиқ еканлигини таъминлай олиши билангина белгилайди. Агар Аллоҳ билан боғлиқлигингизни таъминласангиз, саодатга ериша оласиз. Агар Аллоҳ Таоло билан боғлиқликиз, Аллоҳга қалбингизнинг боғланиши камайса, мана шу нарса камаяди. Шу маънода ислом Аллоҳ Таоло билган инсоннинг қалбини ва қалб орқали бутун вужудини ва ҳаётини боғлаб туради.