MMaviza
Қалб ва тарбияТекширилган3 daq

Танангиз сизники емас!

Маҳмуд Усмон · Фиқҳ, молия ва тарбия дарслари

0:00
3:09
Ўзгаришлар тарихи

Одамзод билиш керакки, жисм уники емас. Мана ҳозир кимда паспорти бўлса қўлида, кўрса мана паспорт меники дейсиз. Ким паспорти бўлсин, меники дейсиз масалан. Лекин паспортни енг охирини очсангиз ёзиб қўйган бўлади. Бу Ўзбекистон Республикасининг мулки деб қўйган, давлат мулки деб қўшган паспорт сизники емас, давлатники ҳисобланади ўзи аслида. Ва сиз унга фақат бериб турилган шахсингизни аниқлашингиз учун гўёки. Сиз уни сотиб олгансиз аслида, лекин барибир сизники ҳисобланмайди. Тана шунақа, танани сиз сотиб олмагансиз ҳам. Тана Аллоҳникиси ҳисобланади. Ўшанинг учун одам уни хоҳлаганча ўзгартира олмайди. Мана ҳозир биз асримизда кўпайган жаҳолатлардан бири танасига ҳар хил татировкалар қўйиш, ҳар хил нарсалар ёзиш танасига. Баъзиларини кўрасиз, танасини бир бадбашарақ қилиб юборади бир нарсалар ёзиб. Ёки у ёғини оператсия қилиб, буёғини оператсия қуриб, бир жойини каттароқ, бир жойини кичкинароқ қилиб, ҳамма ёғини ўзгартиришга ҳаракат қилиш. Мана буларнинг барчаси мусулмон одамга жоиз бўлмаган амаллар. Ёки мана бир жаҳолатдан бири, мана енг катта фожеалардан бири, бир жигарини ёки буйрагини ё бир нарсасини сотиш, сотиб шуни пулга машина олмоқчи бўлади, телефон олмоқчи бўллади, субҳаналлоҳ. Яъни бу уни мулки емас. Ёки ўзини ўлдириш, ёки мана тамаки чекиш, масалан. Тамаки чекиш. Тамаки чекиши, тамаки чекишни барча табиблар инсонга зарарли еканлигига иттифоқ қилганлар. Шунинг учун барча фавқулодда ҳолатлар ўша зарарни табиблар, докторлар англатгандан кейин, барча фавқулийлар айтади, сигарет ҳаром.

Е уни чеки йейиш мана у бутун танани ўлдиради, у сизни танангиз емас. Агар чеккаётган одамга айтсангизки, е бунақа қилмагин десангиз, ўзимни танам дейди, ўзим ўзим хоҳлаганимни қиламан дейди. Йўқ, сени танинг емас. Аллоҳ таоло буни сенга омонат қилиб берди. Ва уни сен аллоҳ таолони йўлида сарфлашинг учун, яхшиликка сарфлашинг учунг, еҳтиёт қилишинг учун, уни ибодатга сарфлашинг учунинг учун берди. Шунинг учун еътибор беринг, Аллоҳ Таоло бандани фитратни яратади, туғилган пайтда мукаммал, комил бўлади. Кейин у билан уришиб бурнини синдиради, бу билан уришиб тишини синдиради. Носоғлом нарсалар йейиш билан демак, бутун тишларини масалан тўкиб ташлайди, семиради, бошқа бўлади. Яъни бутун танасини Аллоҳ Таоло уни чиройли қилиб яратган. Яъни аксар одамлар Аллоҳ Таоло чиройли яратган бўлади. Ва ило баъзи одамларга Аллоҳ Таоло баъзи нуқсонларни синовчи бериши мумкин. Лекин Аллоҳ Таоло бандани мукаммал тарзда яратган. Мукаммалликни битта оддий кўз билан ёки битта оддий қулоғини қанақа ишлашини ҳозир ўтириб, ўзингиз одам анатомияси билан боғлиқ китобларда, илмий китобларда ўқисангиз, таажжубдан, ҳайратдан ёқангизни ушлаб қоласиз. Мана шунақа мукаммалликда Аллоҳ Таоло бандан яратди, енг чиройли ҳолатда яратди. Ва кейин у уни олиб бориб бир жойини сотиши, ёки бир спиртли ичимликлар ичиб ёки тамаки чекиб ёки бошқа нарсалар билан ўзини саломатлигини ўлдириши, носоғлом овқатлар йейиш билан, носоғломп ишлар билан ўзининг ўзи танасига зарар йетказиши, буларнинг барчаси Аллоҳ Таоло ҳаром қилган ишлар.

Шунинг учун менда у ҳақида сўралади, у ан жисмиҳи фи мабла. Баъзи ривоятларда келди, у ан шабабиҳи деб келади. У анча баб иҳи иф и афнақ деб келади. Яъни ўзининг йигитлигини нимага сарфлади? Енг ўзининг кучли қувватли пайтини нимага сарфлайди? Шуни Аллоҳ Таолонинг тоатига, яхшиликка сарфладими? Ёки исёнга ва бузуқликка ва ёмонликларга сарфладими? Бундан сўралади дейилади.

Билимни синаш

1 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш