MMaviza
Қалб ва тарбияТекширилган20 daq

Оилавий ҳаётнинг тўрт босқичи.

Маҳмуд Усмон · Фиқҳ, молия ва тарбия дарслари

0:00
20:23
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳ, алҳамдулиллаҳ, вассалат, вассалама ала расулиллаҳ. Оилавий муносабатлар одатда тўрт босқичда ўтади. Одатда деганимнинг сабаби, ҳар бир одамда бундай бўлиши шарт емас. Қолаверса, баъзиларда шу тўрт босқинч бўлади ю, мен қуйида тасвирлаган шаклда бўлмайди. Балки мен тасвирлагандан қисқароқ ёки оддийроқ кўринишда бўлади.

Хуллас ешитиб кўринг. Сизда ундай бўлмаса айбга буюрмайсиз. Мен ўқиганим ва кузатганларимдан пайдо бўлган хулосани ёзяпман. Ёзганларим мутлақо тўғри деб даъво қилишдан жудаям йироқман. Давом етамиз. Демак, оилавий муносабатлар одатда тўрт босқичдан ўтади. Биринчи босқич асал ойи босқичи. Мен буни шартли равишда асал ойи босқи чи дедим. Бу босқичда тўйдан кейинги хурсандчиликка тўла пайтлар бўлади. Ундаги янгиликлар ва хурсандчиликлар кўплиги сабабидан асал ойи деб лақабланади. Айни инглиз тилида гўёки ҳоней моон босқичи. У кунлар, ҳафталар ёки ойлар давом етиши мумкин. Мен тахминан бир йилга йетиб боради деб ўйлайман максимум. Бир йилдан ошмаса керак одатда. Лекин кунлар, ҳафталар, ёки ойлар давоми етиши мумкин. У одатда учта асосга шаклланади. Мана шу босқич учта асосига қурилади. Биринчиси, жуфтини ўзи орзу қилган қолибда кўриш.

Изоҳлайман. Икки томоннинг ҳам тасаввурида улар олдиндан орзу қилган образ ёки бир қолиб бўлади. Яъни олдиндан тасаввур қилади. Мен масалан, қанақа бола яхши бўлади деса, идеалний демак, ер қанақа бўлади десам, бунақа бўларди дейди. Ёки енг яхшики, сенга масалан маъқул бўладиган аёл қанақа бўллади деса, бунақа бўллади дейди. Ўша қолибни мияси шакллантириб олади. Афсуски улар янги турмуш ўртоқларини аслида борича емас, ўша қолибнинг, ўша образнинг тимсоли ўлароқ кўришни бошлайдилар.

Масалан, қиз саховатли, сабрли ва кучли йигитга турмушга чиқишни истаган. Ёки йигит мулойим, ақлли ва епчил қизга уйланмоқчи бўлган. Иккаласи ҳам ана шундай одам билан турмуш қуришни тасаввур қилган. Тўйдан кейин шунга ўхшаш сифатларни ижобий назар билан қидира бошлагани учун, жуфтларида шундай сифатлар бордек туюлаверади. Араблар айтади ман жадда вой жададир, яъни қидирган нарсасини одам топаверади. Ўша нарсани қидиргани учун кўзига ўша нарса борга ўхшаб туюлади.

Ва уларда мана шу айнан мен истаган одам екан деган хулоса шакллана бошлайди. Мана шу жараён реал ҳаётдаги одамларни тасаввурингиздаги образларга мослаб олиш дейилади. Енди реал ҳаётдаги оламнинг ўзининг реал, демак, ҳақиқий воқеаи кўринишини унутиб, уни ўзингизни тасаввурингиздагилар ва хаёлларингиздаги одамга алмаштириб қўйиш босқичи гўёки. Мана шу жараён, реал ҳаётдаги, одамларни, тасаввурингизда, образларга мослаб олиш дейиладида. Табиийки, уларнинг жуфтлари чиндан ҳам шундай сифатларга ега бўлиши мумкин. Яъни улар хоҳлаган бешта, олтита сифатлардан битта, иккита, учтаси ёки бир нечтаси ўша жуфтада ростдан ҳам бўлиши мумкин. Лекин одатда, реал одам улар тасаввур қиладиган образга юз фоиз мувофиқ бўлиши жудаям қийин. Жудаям нодир. Бироқ жуфтларида одатда бу сифатларнинг баъзилари топилади. Яъни бештадан учтаси ёки юз тадан иккитаси.

Баъзи ҳолларда еса афсуски, бу сифатларининг бирортаси ҳам бўлмаслиги мумкин. Аллоҳ осон қилсин. Иккинчи ҳолат, яъни бу биринчи босқичнинг асоси бўлган иккинчи нуқта, жуфтидаги ижобий сифатларни биринчи марта кўришнинг таажжуби. Яъни бирор одамда бирорта ижобий сифатни биринчи марта қилганингизда, сизга ёқади, таажжубланасиз, шунақа бўларкан а дейсиз. Ўша таажжуб. Табиийки, ҳар бир одамда озми кўпми ижобий сифатсизликлар бўлади. Биров яхши тингловчи бўлади, бошқа биров яхши ошпаз бўлади. Биров чиройли гаплар айтишни билади, бошқабиров ўз ишини устаси, кимдир гўзал ибодат қилади. Биринчи марта бирга яшай бошлаган кишилар мана шу нарсаларни илк бор бошқа кишида кўрганларида, уларнинг муҳаббатлари ва ўзаро ҳурмат, еҳтироми зиёда бўлади. Ҳа, зўр ибодат қиларкан а, дейди. Яхши кўришни бошлайди. Ёки чиройли куларкан а, дейди, яхши кўишни бошлайдилар. Биринчи марта машина ёки велосипед минганингизни, ёки биринчи марта бирор чиройлироқ жойга борганингизни есланг да. Ёки бирор янги ишда ёки ўқишда ўтказган биринчи кунларингизни, ўша муассасанинг ижобий томонларини кўрсангиз, қандай қатирлагансиз? Оилада ҳам шундай бўлади. Биринчи марта ўқув юртига қабул бўлганингизда қанақа ҳаяжонланиб боргансиз? Икки йилдан кейин, бир йилдан кейин масалан, душанба куни ерталаб турган пайтингизда, е, яна боришим керак шу жойга дейсиз.

Иккаласи бир хил бўлмайди. Шунга ўхшаб биринчи марта ўзбеклар буни нима дейди, янги кўза суви тоза дейди. Мана шу фикрлаш. Бу биринчи босқичнинг учинчи нуқтаси ўзига хос томони. Бу орзу ва умидлар. Орзу ва умидларни дедим, сабаби шу сўзни инглиз тилида ёки араб тилида яхшироқ сўз топа олдим, ўзбеклар топа олмади. Ўзбек тилида бунга ўхшаш сўз топа олмадим, инглиз тилида ехпеcтатионс деган бўлардим. Араб тилида табақоатлар деган бўларди. Табақоат. Бу яъни балки орзу дегандан кўра ҳали ҳаммаси олдинда дея яхши гумон билан кутиш деб атасам бўлар. Яъни жуфтида чиройли емас ибодатларни кўради. Ёки чиройли кулмаслигини, ёки яхши овқат қилмаслигини кўради. Лекин ҳали орзу умидлар бор, айтадики, ҳа бу яхши бўлиб кетади ҳали дейди. Ҳали ҳаммаси олдиндада дейди. Ҳали ўзгаришлари мени кутяпти дейди. У ўша келажакда нималардир уни кутаётганини, еее, гўёки, еее, араблар табақо, яъни ехпеcт қилиб, гўёки кутиб, ўша кутиш билан ўзини олиб ўтади.

Асабий босқичнинг асоси бўлган яна бир нарса мана шундай орзу умидлар. Табиийки икки тарафда ҳам ҳали бундай қиламиз, ундай яшамиз деган умидлар бўлади. Қолаверса, янги жуфт бир бирида кўришни истаган баъзи сифатларни топмагач, ҳали вақт бор, енди буниси ҳам бўлади деган ўйда бўлади. Мана шу орзу ва умидлар бу босқичда учраган баъзи камчиликларга кўз юмишда ва ўша камчиликларга қарамасдан кўтаринки руҳда бўлишига ёрдам беради. Қарабсизки, кўз олдингизда бир бирининг ижобий хусусиятларини биринчи марта кўриб, бундан таъсирланган. Бир бирини орзу қилган шахс образида кўриб, меҳри ошган ва орзу умидларига тўла жуфт бор. Бу яъни гўёки бахтли бўлиш учун тўлиқ пакет яъни. Ҳамма нарсасиз шартлари бор бахтли бўлишингизда. Табиийки бошқа ташқи салбий омиллар устун келмаса, бошқа ташаққий устунлар, яъни оиладаги бошқа аъзолар, бошқалар, бошқа учрайдиган муаммолар келмаса, улардан бахтли жуфт йўқ. Асал ойи босқичида иккаласи дунёдаги бахтли одам. Оилавий ҳаётнинг мана шу босқичини асал ойи босқичи деб атаса бўлади. Ўзбекларнинг бу каби ҳолат учун мақоллари бор. Шу боя айтганим, янги кўза, суви тоза.

Кейин иккинчи босқич бошланади. Иккинчи босқинчини мен зерикиш ва чарчаш босқичи деб атаган бўлардим. Бу босқичда юқоридаги уч асосни таҳлил қилиб кўрамиз. Яъни юқорида биз учта нарса биринчи босқичда зикр қилдик. Биринчиси, жуфтида ўзи орзу қилган, жуфтини ўзи орзу билан образ ўлароқ кўриш. Ҳақиқий воқеликда емас, ўша образда кўриш. Иккинчиси, жуфтидаги ижобий сифатларни биринчи марта кўрганда пайдо бўладиган таажжуб. Учинчиси, орзу ва умидлар.

Яъни келажакда бўлиб қолади деб кутиш. Хўп, шу учаласини бирма бир таҳлил қилсак. Биринчиси, жуфтини ўзи орзу қилган қолибда ёки образда кўриш. Бу босқичга йетиб келганда, яъни иккинчи босқичга йетилиб келганда, икки тараф ҳам турмуш ўртоғи у ўйлаган образдаги одам емаслигини тушуниб йета бошлайди. Бундай бўлиши табиий, зеро реал ҳаётдаги одам, ҳаёллардаги образдан фарқ қилади. Мана шу сабабдан уларнинг бир биридан озми кўпми ҳафсаласи пир бўла бошлайди.

Иккинчи ҳолат, жуфтидаги ижобий сифатларни биринчи марта кўриш таажжуби. Бир бирида илк бор кўриб ёқтирган ижобий сифатларга бу босқичда, иккинчи босқичда улар кўникиб қоладилар. Яъни чиройли куларканми? Енди чиройли кулишини ҳар куни кўрдими? Енди унга кўринмай қояди. Ёки ширин овқат қилар еканми? Ўрганиб қолади. Бир нарсани кўраверсангиз, уни қадрламай қўясиз. Мен Маккада яшайдиганларнинг Замзам бўлоғи олдида Cоcа Cола ичиб юрганини кўп кўрганман. Самсамга кўникиб қолган у. Ўша жойда дунёда енг сариқли нарсани ҳам ичиб ўтираверади, замсам ичмасдан. Худди шунинг каби томонлар илк кунларда уларнинг кўзларига қувонч бағишлаган ёқимли сўзлар, ёки ширин таомлар, чиройли юз ёки ақл фаросати каби ижобий нарсаларга кўникиб, улар кўзларига одатий нарсадек туюла бошлагач, бу нарсаларга парво қилмай қўядилар. Яъни бу кўзларга ёқадиган нарсалар енди кўп ҳам фойда қилмай қўсяди. Муносабатларнинг ижобий томонда бўлишига. Учинчи нарса орзу умидлар, яъни енди ўзгариш бўлиб қолар деган кутишлар. Орзу ва умидларга келсак, секин аста ҳали вақт бор, ҳали ўзгаради, кейинги сафар яхшироқ ҳадя беради, тузукроқ муомала қилади каби ижобий нарсаларни кутишлар ескира бошлайди.

Яъни уларни салоҳият муддати ёки амал қилиш муддати тугашни бошлайди. Яъни ехпирй дате келишни бошлайди . Уларнинг ўрнида енди бир умр шундай яшайман, бунинг бори шу деган хулоса егаллайди. Бу босқичда оилавий муҳитда юқоридаги учаласи оқибатида ҳафсаласи пир бўлиш, ижобий нарсаларни қадрламаслик ва но умид бўлиш, ижодий ўзгаришлар ва суюнчиларни кутмай қўйиш каби бир ҳолат ҳукмрон бўлади. Иккинчи босқичда. Аксар ажралишлар, қалбда учмас из қолдирувчи жароҳатлар мана шу босқичда рўй беради. Кофир ва ҳосил одамлар мана шу бос қишда ўз жуфтларига хиёнат қилиб, зино қилиб, бошқа ишларга йўл қўяди.

Ва аксар ҳолатларда мусулмонларда ҳам, ғайридинларда ҳам, демак, оиланинг бузилиши мана шу босқикга тўғри келади. Бу босқичнинг яна бир ўзига хос томони, енди тарафлар бир бирлар, бир биридаги салбий нуқталарни кўпроқ кўра бошлайдилар. Ва нега шуни олдин кузатмаганман деган савол остида яшай бошлайдилар? Уйланишдан олдин кўзингни қайерда деганга ўхшаб ёки турмушга чиқишдан олдин нимага ўйламагандинг деб.

Мен ҳазиллашиб айтардим баъзиларга, тўйдан олдин истихора қилганда, таҳоратими, тўғри қилганмиканман деб деб ўйлашни бошлайди яъни. Бу босқич баъзида йиллар давом етиши мумкин. Иккинчи босқич. Аллоҳ сақласин. Агар бу босқичдан кейингиларига ўтиб олинмасалар, одатда ё ажраб кетадилар, ё ўта бахтсиз ҳаётда яшаб юраверадилар.

Агар томонлар мана шу босқичдан сабр билан ўта олсалар, кейинги учинчи босқич қанақа босқич? Учинчи босқинч кўникиш ва одатланиш босқичи. Бу босқичда томонлар бир бирларига кўникиб ўрганиб қоладилар. Бир бирларининг салбий одатларига еътибор бермайдиган бўлиб қоладилар. Бир бирларини яхши кўрмасликлари мумкин. Умматнинг доҳийси Умар розияллоҳини айтганларидек, аксар оилалар муҳаббатга қурилмайди. Бироқ бир томон, бир том остида яшашни ўрганиб оладилар.

Бир бирлари мослашиб, қолганларидан бир бирларига озор беришлари камаяди ёки мутлақо йўқолади ва ҳаётларида хурсандчилик кўпайиб, бир бирларини қадрлай бошлайдилар. Агар иккинчи босқичдан ўтиб бу босқичга йетиб кела олсалар, енди ажралиш еҳтимоли анча камаяди. Аксинча, оила мустаҳкам бўлиб қолган бўлади. Агар бу босқичда улардан жуфтинг билан бахтлимисан ёки жуфтингни яхши кўрасанми? Деб сўрасангиз ва уларга бундай самимий суҳбат қила оладиган даражада яқин бўлиб олсангиз, уларни юқори еҳтимолига кўра озроқ иккиланиш билан шикоят қилмайман ёки бўлади, ёки ёмон емас каби ижобийга яқинроқ жавоб берган бўладилар. Самимий равишда, яъни ижобий, лекин яхши кўраман деган шаклда емас. Лекин шунақа жавоб уларда одатда топилади. Айнан мана шу жавоблари уларда пайдо бўлаётган ҳақиқий муҳаббатдан дарак беради.

Зеро унутмаслик керакки, муҳаббат яхши кўриш дегани бир аниқ ҳиссиёт емас. Муҳаббат дегани ҳиссиёт йўқ ўзи аслида. Биз муҳаббат деб атайдиган нарса аслида бир неча ҳиссиётларнинг қоришмаси. Соғиниш, ўрганиб қолиш, ҳурмат қилиш, турли шаҳватлар ва бошқа кўплаб ҳиссиётлар. Шунинг учун ўрганиб хоҳиш, кўникиш ва қисман муҳаббатнинг бир кўриниши ҳисобланади. Иккаласи ҳам муҳаббатнинг қисман бир кўриниши, кўриниши ҳисобланади. Шунинг учун ўрганиб, хоҳиш, кўмак иш ҳам қисман муҳаббатинг бир кўриниши исобланади. Валлоҳу аълам. Бу босқичдан кейин тўртинчи босқич келади. Ва бу босқичга ҳамма ҳам йетиб бора олмайди. Тўртинчи босқич истиқрор, яъни оилавий стабиллик босқичи. Мен буни араб тилида истиқрор деб атаган бўлардим. Агар учинчи босқичдан ўтиб, бу босқичга йетиб бора олсалар, енди улар ҳаётларини бир бирларсиз тасаввур қила қилишлари жуда ҳам қийин бўлиб қолган. Бир бирларига қаттиқ ўрганиб қолган бўладилар. Уларда кўплаб ширин хотирлар йиғилиб қолган бўлади. Еслайсам, фалонлар бунақа бўлган, еслайсам, бунақа бўган деган кўп хотиралар бўлади. Бу босқичда улар бир бирларини кўп синаган, яхши ёмон кунда қандай йўл тутишларини кузатиб билган ва буни қабул қила олган бўладилар. Ва мана шу нуқта енг муҳими. Яъни бир бирларини уларнинг камчиликлари ва ютуқлари ва одати қиладиган ишлари ва одатлари билан қабул қила оладилар.

Бу босқичда енди ҳафсала пир бўлиш, имконсиз нарсани кутиш кабилар анча камаяди. Одатда. Балки иккалалари ҳам бир бирларининг ижобий ва салбий жиҳатларини яхши биладилар, танийдилар ва бир бирларини ана ўша сифатлари билан қабул қилган, яхши кўра олган ёки ҳеч бўлмаса ҳурмат қила олган бўладилар. Ва ҳурмат қилиш ҳам муҳаббатнинг бир кўриниши ўзи аслида. Мана шу босқич оиланинг енг ширин босқичи. Кўп йиллик баланд паст йўллардаги сабр ва меҳрнинг самараси бўлади. Мақола бошида шошқалоқ, сарлавҳани ўқиб ҳам изоҳ ёзишни яхши кўрадиган, тез югуртириб, тузукроқ мулоҳаза қилиб кўрмай изоҳ ёзишини яхши кўрадиган, тортишни яхши корадиган ва бошқа шу каби дўстларим учун ҳали гап бошламай туриб еслатиб ўтганимдек, бу менинг психологияга доир китоблар ўқиб ёки одамлар ҳаётини кузатиб олган хулосаларим холос. Баъзиларда бу тўрт босқич бўлмаслиги мумкин. Мен ўзим биринчи босқичдан тўғри тўртинчи босқичга ўтиб кетганман деб умид қиламан. Баъзилари бир умр биринчи босқишда қолиб, кетишлари, бошқалар ўз табиатларига кўра биринчи босқинчида бир ҳафта ўтиб, кейин еллик йил иккинчи босқичда бақизиб яшашлари мумкин.

Бироқ одатда нафақат оила, балки янги иш, янги жойга кўчиб бориш, илк бор фарзандли бўлиш, илк бор машина сотиб олиш каби буларнинг ҳаммасида ҳам шу тўрт босқич бўлади. Агар таъмир қилиб кўрсангиз. Масалан, ишни олинг. Биринчи босқичда айтасиз, янги ишим зўр, ишхонам жуда ҳам ёқимли, ҳамкасбларим қандай ҳам яхши дейсиз. Иккинчи босқичда, орадан бир ой ўтиб, икки ой ўтиб ёки кўпроқ вақт ўтиб ёки камроқ. Ишим жонимга тегди, ҳафсалам пир бўлди, яхши деб ўйлаган фалончи одам бундан ҳам баттар екан, фалончи одам жуда ҳам ёмон екан, яхши деб йўқ деб ўйлаганим ҳамкасбим жуда ҳам пасткаш одам екан, унақа екан, бунақа екан деб ёмон кўришни бошлайсиз.

Учинчи босқич келади кейин. Ишимга ўрганиб қоляпман дейсиз. Одатланиб қолдим, яхши бориб келяпман, унча чарчамаяпман. Фалончи ҳам келишиб кетса бўладиган екан дейсиз. Ва тўртинчи босқич ишимни яхши кўраман, шунча йил хотираларим бор ичхонамда дейсиз. Ўша тўртта босқич ишхонасида ҳам бўлиши мумкин. Бу босқичлар ҳақида ёзишни ўйлаганимнинг сабаби шуки, кўпчилик ёшлар биринчи босқичдан ўтиб, иккинчисига йетиб келганда ажрашишни истаб қолишини кўраман. Менга келган шахсий саволлардан, ўзим кузатган нарсаларимдан. Бу еса тўғри қарор емас. Шундай ҳолларда ёши катта, тажрибали, ҳикматли кишилар уларни сабрга чақирсалар, бу босқич муваффақият екани, вақтинчалик екани. Кишининг қалби тез тез ўзгариб турадиган қилиб яратилгани кабиларни еслатсалар, кейинги босқичга ўтиб олишлари учун ёрдам бўлади.

Шу нуқтада еслатиб ўтиш керакки, баъзида ажрашиш енг тўғри қарор ва кўплаб яхшиликлар учун йўл бўлади. Енди ажрашиш доимо ёмон нарса бўлмайди. Баъзида енг яхши иш шу ажрашиш бўлади. Буни ҳам унутмаслик керак. Бекорга Аллоҳ Таоло бу йечимни бермаган шариатда. Мен бир видеода бир домланинг талоқни ҳаром ва жирканч нарсадек тасвирлаётганини кўрдим. Асли еса ажрашиш доим ҳам салбий қарор бўлавермайди. Баъзида енг ёмон қарор бўлса, баъзида енг яхши қарор бўладими? Хўш, ундай бўлса, иккинчи босқичдаги муваққат тушкунлик сабабидан ажрашиш билан асосли ҳолларда тўғри қарор ўлароқ ажрашишнинг фарқи нимада?

Қачон мен иккинчи босқичдаги муваққат салбий ҳиссиётлар асосида ажрашаяпман у, қачон тўғри қарор қилиб ажрашаяпмен деган нарсани одам қайердан билади? Фарқ. Менинг ўйлашимча, ажрашиш қарори ҳиссиётлар емас. Ўйлаб кўриш, солиҳ ҳикматли кишилар билан маслаҳатлашиш, истихора намозини ўқиб, Аллоҳда ҳидоят сўраш билан бўлса, жиддий сабаблар ва асосларга кўра ва тақво билан боғлиқ бўлса, ўша ажрашиш шариат изн берган, балки баъзи ҳолларда шариат амр қилган ажрашиш бўлади. Яъни шариат амр қилинган ажрашишни содда қилиб айтадиган бўлсак, иккита қаноти бўлади. Битта қаноти истихора, Аллоҳ Таолодан истихора қилиб, тўғри йўлга бошлашни дуо қилиб сўрайди. Иккинчи қаноти истишора. Истишора, яъни одамлар билан маслаҳатлашиб, ҳикматли, ақлли, диёнатли кишилардан маслаҳат сўраб, у одамларнинг маслаҳатини инобатга олиб ҳаракат қилади.

Агар ажрашишга ҳиссиётлар оқибатида, айниқса никоҳдан кейин ҳали ҳеч қанча яшамай, ҳеч бир ақлли, ҳикматли, ёши ёки тажрибаси бор кишилар билан маслаҳат қилмай қарор қилинса, унда юқори еҳтимолга кўра, шу иккинчи босқичдан ўтишга тузукроқ ҳаракат қилмасдан ажрашиш бўлади. Ва одатда бунда ажрашиш надоматга олиб боради. Агар ўша ажрашиш ғазабга қурилган бўлса, ҳиссиётларга қурилган бўлса, истиқора қилиб кўрмаса, одамлар билан маслаҳатлашиб кўрмаса. Сабр қилмаса ва шариат берган босқичлардан ўтишга ҳаракат қилиб кўрмаса. Бу босқичларни иншааллоҳ балки оила фиқҳ дарсларимизда баён қилармиз. Яна бир муҳим нуқта. Кофир ва фосиқ кишилар яшайдиган жамиятларда одамлар мана шу иккинчи ёки учинчи босқичларда биринчи босқични қўмсаб, ўша биринчи босқичдаги янгилик ҳиссиётларини қумсагани сабабли хиёнатлари ва зино ва бошқа ишларга ҳаракат қиладилар.

Исломий жамиятда еса, ерлар мана шу босқичда, яъни иккинчи босқичда, биринчи босқишни қумсаб, иккинчи, учинчи, тўртинчи аёлларга уйланадилар. Албатта иккинчи, учинчи, тўртинчи аёлларга уйланиш шариатини рухсат берган ва аксар расулуллоҳнинг биринчи ўрнида ва аксар саҳобаларнинг йўли бўлган нарса ва аксар уламоларнинг. Бироқ, модомики мана шу босқичлардан ўтишни ўрганмаган еканлар, неча марта уйланмасинлар, кейинги аёллар билан ҳам яна шу ёқимсиз босқичларга келиб, яна янги уйланишни қўмсайверадилар. Яъни агар одам биринчи аёли билан ёки иккинчи аёли билан, ёки ҳозирдаги оиласи билан мана шу иккинчи босқичдан ўтиб, учинчи, тўртинчи босқичга йетиб олиб, саодатга ериша олмаса, унда иккинчи оила унга баъзи саодатни бермайди. У фақат муаммосини икки баробар, уч баробар кўпайтирганда қолади, холос. Шунинг учун доимо таъкидлайманки, бир оиласидан зерикиб, бахтли оила қура олмаган одам, унинг устига яна бир оила олиш билан ўша муаммони йечишга ҳаракат қилмаслик керак. Сабаби у йечим емас, у фақат муаммони кўпайтириш бўлади холос.

Аллоҳ таолодан ал вадуд, ар роҳим, ар роҳман исмларини васийла қилиб сўраймизки, барчамизга оила саодатини насиб етсин. Жуфтларимиз ва фарзандларимизни кўз қувончимиз қилсин. Ва мана шу босқичлар агар бизнинг ҳаётимизда кўринаётган бўлса, баъзиларда айтганимдек ойлар, баъзиларда ҳафталар кўринишида бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло мана шу биз ҳозир кўрган, ўқиган мақоладан ижобий фойдаланиб, мана шу биз учун ёқимли бўлган босқичларга, биз учун ёқумсиз бўлган бос қишлардан сабр ва ҳикмат билан ўтиб олишимизга аллоҳ таоло насиб қилсин ва осон қилсин. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш