Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Соҳиб Муслимда келган ҳадисда, Соҳиб ҳадисда айтадилар, еда маъта, е, еда маътал абду инқота амалуҳу дейдилар. Бир банда вафот қилса, амаллари кесилади дейдилар. Яъни одамнинг амаллари ёзилиши унинг ҳаёти билан боғлиқ. Бу одамнинг ҳаёти жуда ҳам қисқа. Шунчалик қисқаки, одамзод ўзи уни қиёматда асифлаган пайтда саъа таъминан наҳар деб айтади. Ерталабдан бир бир лаҳза деб айтади. Саъа деган лаҳза деган араб тилида. Билсанглар ерталабки вақт жудаям тез ўтади. Ерталаб мана уйғонасиз, соатга қарайсиз, масалан бешми, олти, бир чой ичган бўласиз, бир кийимингизни олиб кийиб қарасангиз йетти бўлган бўлади. Бир пастда ўтиб кетиб қолади вақт. Ўшанга ўша вақтдаги бир лаҳзага ўхшатади одамлар вақтиники, жуда тез ўтиб кетиб кетиб қоладида вақт.
Ерталабда. Ҳаёт ҳам шунақа. Ҳаёт жуда тез ўтади. Ва бир одам бир ҳаёти давомида қанча ҳаракат қилса ҳам, яъни хайрли амаллари қилиши мумкин бўлган хайрли аммалларнинг еҳтимоли чекланган. Ўлади ва ўша хайрли амаллар кесилади. Лекин бир одам ўша ҳаётини, демак, давомийлигини узайтирмоқчи бўлса. Ким билади ораларингда Имом Навоий неча йил яшаганлар?
Ҳа. Ким? Қирқ уч йил. Имом Навоий қирқ уч, қирқ тўрт йил шунақа тақрибан яшаганлар, валлоҳу аълам. Лекин агар кимда ким Имом Навоий, қирқ уч йечганлар деса, у жуда катта хато қилган бўлади. Имом Навоий ҳозир ҳам ҳаётлар. Нима билан ҳаётлар? Дунёни қайси масжидига борсангиз, қирқ ҳадис турган бўлади? Дунёни қайиси уйига борсангиз масжидига борса, бир мусулмонни уйига борсангз, Риёзи Солиҳий турган бўларди. Қайси шофийдан фиқҳни қаёқдан ўқидинг деса, Навоийдан, Навоийнинг китобларидан, Минҳаждан, бошқадан ўқидинг дейди. Ким Соҳиби Муслимни тушунмоқчи бўлса, Имом Навоийнинг шарҳига қайтади.
Кейинги ёзилган барча шарҳлар Навоийдан фойдаланади. Яъни Навоий ҳаёт, ҳозиргача ҳар битта одам Риёзи Солиҳийнинг ўқийди, унга амал қилади ва Имом Навоийга савоб ёзилиб турилади. Демак ҳали дафтар ёпилмади. Тириклик ўзи нима билан ўлчанади? Агар тириклик одам йўқ бўлиб кетиши билан ўлчанадиган бўлса, Имом Навоий бор, қабрида тирик. У зотни руҳи бор, неъматланиб турибди, иншааллоҳ. Хўп, агар тириклик савоблар ёзилиши билан ўчанадиган бўлсак, ва шу тўғрироқ ўлчов, Имом Навўий тирик, чунки савоб ёзилиб турибди.
Ўша маънода Имом Навоий бизни орамизда йўқ деган Имом Навоий ўлик дегани емас, Имом Навоий тирик ва у зотга савоб ёзилиб келиб турибди. Енди орамизда битта одам мана шу нарсага ҳавас қилса, Имом Навоийга ўхшамоқчи бўлса, бошқа узоқдан олдин ўтган саҳобалар ва тоғбеклар ва бошқа имомларга, Имом Абу Ҳанифага, Имом Шофийга ва бошқа имомларимизга ўхшамоқчи бўлса. Узоқдан кейин ўтган бошқа олимларга Ибн Ҳажар бўлсин, Ибн Айний бўлсин, бошқа олимларга ўхшашмоқчи бўлмаса, ёки мана яқин тарихимиздан Шайх Муҳаммад Содиқ бўлмаса Раҳматуллоҳга ўхшаб, бу кишиларга ўхшар, ўзидан бир меросни қолдирмоқчи бўлса, у мерос одамларнинг қалбида ва амалларида ва ҳаётларида бор ва савоблар ёзилиб турибди. Шу ишни қилмоқчи бўласиз. Қандай қилиб қилади? Шу ҳадис айтадики, еда матл на адам ёки еда матл абду амалуҳу банди вафот қилса амаллари кесилади. Илла ҳан ихдат салат. Енди учта нарсадан бошқа бирор нарсада бўлсин, у амаллари кесилди, келмайди унда. Бошқаларнинг ҳаракати билан келиши мумкин, ўзининг ҳаракати билан шу учта нарсалардан келади. Нима шу учтаарса?
Биринчиси садақа жария. Биринчиси садақа жария ва садақа жария, мана шу ҳадисни шарҳида уламолар айтадики, садақа жария бу вақф дейди. Садаққа жамоани шарҳлари кўп, шулардан биттаси енг машҳури садаққа жалрия бу вақиф дейди. Биринчиси бу вақф, садаққо жария. Ёки бошқа турдаги садаққа дория. Шунга биз айтамизки, иложи борича вақф қолдиришга ҳаракат қилиш керак. Иложи борича вақф қолдиришга ҳаракат қилиш керак. Вақф нима дегани? Вақф бу сиз гўёки ун садақа қилмаяпсиз да, тегирмон ясаб қўяпсиз да, тегилирмонни садақа қиляпсиз. Натижада доимий равишда ундан ун чиқиб туради ва доимий равишдда одамлар ундан фойдаланади. Ва тегилирмон жойида қолади. Мана бу вақф дегани. Шунга садақа жорияни вақф деб номер одамлар тушунгани сабаби у давомий бўлади. Асрлар оша одамларни олдида, одамлардан сақланиб қолади. Қолган иккитасини ҳам вақфга ўзи аслида боғласа бўлади. Иккинчиси воладун солихун ядуъу лаҳу деб келади. Яъни солиҳ фарзандики, унга дуо қилади. Солиҳ фарзандни қолиши жамиятнинг ўзи расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандлари ўғил, яъни фарзандлари йўқ.
Лекин ҳаммамиз саллаллоҳу алайҳи васалламга фарзанд деймизки, ҳаммамиз ота онамиздан кўра кўпроқ ўз отимиз саллаллоҳу алейҳи васаллам еслаймиз. Ўшанга бу иккинчи томони ҳам яхшики, вақф қилиб қолдирилган нарса кейинги авлодни ҳаётига таъсир қилади. Ва уларни маърифатли бўлишига бошқага ёрдам беради. Масалан биров вақфни илм учун қилиши мумкин. Биров вақфини айнан илмни йўналишлар учун қилиб қўйиши мумкин. Масалан фиқҳ учун вақф қилиб қувиб қўйсангиз бўлади. Ким фиқҳ ўқимоқчи бўлса, мана шу уйимда турсин дейсиз масалан. Ёки шу уйим ижарага берилсин да, уни фойдаси ким фиқҳ ў қимоқчи бўлсин, ўшанга йўналтирилсин дейсиз. Ким масалан дейсиз, мана ҳамилини ёки фототурларни ёдласа, ўшанга шу уйимни ижарасидан пул берилсин дейсиз дейсиз. Ёки учинчиси, илмун юнтаф аърубий, енг яхшиси шу учаласидан. Фойдали илм. Чунки илм кесилмайди.
Ва фойдали илм, бу енг яхши қолдиришингиз мумкин бўлган нарса. Бу дин сақланиб қолиши аниқ қиёматгача, чунки бу нарса бизга башорат қилинган. Ва дин сақланиб олиши нима билан бўлади? Илм билан бўлса, чунки дин ўзи илм. Дин ўзи илми, унга амал қилиши, ундан бошқа нарса емас. Яъни дин ўзи илим ва унга амал қилса, амал еътиқодий бўлади, бошқа бўлади, шунга еътиқод шунча киради. Лекин дин умумий шаклда илм ва унинг амали. Ва диннинг сақланиб қолиниши аниқ. Демак, бу илмнинг сақланиб олиши аниқ ва бизнинг вазифамиз ўша илм сақланиб қоилиши аниқ бўлган илмнинг занжирида битта халқига айланиб олиш. У халқага айланиб олиш доим ҳам илм ўрганишга ўргатиш билан бўлмайди. Бунга енг яхши мисоллардан бири бу Татархон деган киши. Ким ешитган Татархон дегин одам?
Ешитмаганмиз Татархонни. Фатаво Татархония деган китоб ешитганмисизлар? Мана Фатаво Татархоний енг енг енг яхши китоблардан. Мутлақо фиқҳ илмида, қолаверса Ҳанафийларда. Шу Фатаво Татархоний, яъни ёзган зотни олдига ўша Татархон келган. Татархон бир катта подшоҳ бўлмаган, султон бўлмаган , олим бўлмаган. Оддий бир ҳоким бўлган. Бир жойни кичкина бир минтақани ҳокими бўлган. Унинг устида подшоҳ бўлган. Лекин у бир минтақанинг ҳакими бўлган. Татархон шу фатаво татархониясининг соҳибини олдига келиб айтади.
Мен дейди, сизни пул билан қўллаб қувватлайман. Ҳамма ҳожатларингизни мен кўтараман. Сиз битта китоб ёзинг, токи шу умматга шу китобингиз билан бир хизмат қилинг дейди. Ва китобнинг соҳиби ўтиради уйида, фақат шу китоб ёзиш билан шуғулланади. Бирорта фатаво татархонияни ўқиган одам биладики, у асосий моҳиятни Самоҳидул Бурҳанийдан олган. Самоҳидул Бурҳаний унга керакми? Бу олиб келиб беради. У пайтда китоб қиммат. Айниқса Самоҳидул Бурҳаний ўша енг катта китоблар қиммат.
Қолаверса фатава татархонига уч юз дан ошиқ китобдан фойдаланган, китобга ёзишда. Ва ҳар биттасини олиб келиб беради. Қодихондан фойдаланган, уни олиб келиб берад, яъни кўп китоблардан олиб келиб берарди ва ундан у муаллиф ўтириб фойдаланиб, бошқа нарсага чалғимасдан, ризқини, рўзғорини, бошқа ризқини ўйламасдан ёзади китобни. Ва енг қизиғи, воқеани енг ажойиб томони, китобни тугатмасдан ҳоким бўлиб вафот қилади.
Ҳоким вафот қилади. Ва енди ҳалиги келаётган ризқ кесилади. Китобни бўлса шуҳрати дунёга тарқаб кетишни бошлайди. Ҳали китоб тугамаган, лекин мужалладлар тугаган китоб ўша пайтни ўлчови билан қирқ мужалладдан ортиқ. Ҳозирги пайтдаги чоп қилинган нусхаси ўзи бир ўттиз йигирма неча мужаллад бўлиб чоп қилинган Ҳиндистонда, девманд олимлари томонидан.
Ҳа, кейин султон келади олдига. Мен дейди, шу китобга ҳомийлик қилайлик деди султон. Мени исмимни қўйгинда мен ҳомийлик қиллайлик деди. Шу пайтда китобим муаллифи йўқ дейди. Қиз кесилган, ҳоким ўлиб кетган, йўқ дейди, мен ўша одамга ваъда қилганман, шу одамга вафо билан қоламан дейди ва китобни фатавот татархония деб атаб, ўша ҳокимга айтади, мен ҳозир тўғриси фатавот татарххонияни доим ўқиб юрадиган одам, ҳозир китобни муаллифини исмини билмайман, лекин татарххонни биламан мен.
Исми есимдан чиқиб қолди яъни. Лекин татархонни есидан чиқмайди, чунки тепасига ёзилган. Мана бу одам ўша илмнинг битта ҳалқасига айрила олган, ўзи олим бўлмаса ҳам, чунки Татархон олим бўлмаган. Ҳоким бўлган, сиёсатчи бўлган. Хўп, шу маънода сиз мана шу учала босқичда ҳам агар тирик қолмоқчи бўлсангиз, садақа жория вақф екан. Фойдали илм қолдиришни енг яхши йўллардан бири вақф екан, табиийки, яна битта енг яхши йўли бу илм олиб, илм ўргатиб қолдириш, лекин у анча тер тўкиш керак у учун. Ва ҳаммани ҳам соҳаси емас. Лекин бир одам бўладики, бир фойдали илм бир мактабани вақф қилиб қолдира олади. Мен ўзимни мадинада мактаб ҳам бор, мингдан ошиқ вақф китобим бор. Мен қўлимни имконим борича китоб сотиб олсам, ё вақф қиламан, ё ўзимга қолдираман. Аксар ҳолда вақф қилиб кўяман, ўзимни номимдан, бошқалар номидан. Вақф қолдираман. Мана битта китоб, мактаб билан вақф қилиб қолдирсангиз бўлади.
Ўшанга, бу маънода, шу маънода ўша ҳадисда айтилган фойдали илм, орқангиздан қоладиган, дуо қиладиган солиҳ фарзанд, баъзида у сизни фарзандингиз бўлмайди, лекин ортингиздан дуо қилади. Ва учинчиси, садақа жорий. Учаласи ҳам вақфни атрофида жамланади, яъни вақф учаласини ҳам сизга таъминлаб бера олади. Шунинг учун демак, биз тарғиб қиламиз, иложи борича вақф қолдиришга ҳаракат қилиш керак.