MMaviza
Ҳаж, умра ва рўзаТекширилган39 daq

Бир йиллик гуноҳларга каффорат рўза | Ашуро куни

Маҳмуд Усмон · Фиқҳ, молия ва тарбия дарслари

0:00
39:01
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббил аъламин. Вассолат вассаламу ала саййидина унабина муҳаммадинг ва ала алиҳи ва соҳиби ажмаи. Аллоҳумма илмдан майин, фа уна ваун фаъна би маъалламтана. Ўзийдин аълман ва амланин. Я арҳамар роҳимин. Аллоҳ таоло ўзига маълум бўлган ҳикмат ва сабабларга кўра, баъзи жойларни бошқа жойлардан кўра муборак қилди. Масалан Маккани, Мадинани дунёдаги енг муқаддас жойлардан бирига айлантирди. Байтул мақлисни, шунга ўхшаб баъзи вақтларни бошқа вақтлардан кўра хослаб қўйди. Масалан Рамазон ойини бошқа ойлардан кўра фазл ва баракотлар кўпроқ ойга айлантирди. Худди мана шундай муборак ва муқаддас кунлардан бири бўлган Ашоро кунига Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, саноқли кунлар қолди. Ашоро куни, Муҳаррам ойининг ўнинчи куни бўлиб, Ашоро куни ҳақида келган ҳадисларни ҳозир ўрганамиз ва у кунда қандай ибодатлар қилишимиз, у кунни қандай ўтказишимиз кераклиги ҳақида баъзида фиқҳий ва бошқа тарбиявий масалаларни муҳокама қилган бўламиз.

Имом Бухорий ва Имом Муслим роҳима моҳиддин ўзларининг саҳиҳларида ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганлари айтилади. Айтиладики, фарру ал яҳудат асуми явма ашура. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам яҳудлар, Мадинадаги яҳудлар ашура куни рўза тутаётганларини кўрдилар. Ма ҳа да, бу қандай рўза деб сўрадилар, бу ешиклар нима деб сўрадилар. Қолув, ҳа да йўмун нажжаллоҳу бани исроил мин адувиҳим фасонаҳу муса. Бу шундай кунги унда Аллоҳ Таоло Бани Исроилни уларнинг душманларидан демак қутқарди. Бани Исроилга Аллоҳ Таоло нажот берди. Шунинг учун Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутардилар. Деб айтишди, яъни Мусо алайҳиссалом рўза тутардилар, шунга биз ҳам тутамиз дейишди. Қоли алайҳиссалоту вассалом, фана ҳаққубий мусо минг кум фасон маҳу ва амру бис гамиҳи ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен Мусога сизлардан кўра ҳақлироқман дедилар. Ва ўша куни рўза тутдилар ва рўзага саҳобаларини буюрдилар. Имом Муслимни ривоятларидан, мана авла бемус аминкум деб келади. Ва демак, маъноси бир ўша мен мусоага сизлардан кўра ҳақлироқман, сизлардан кўра яқинроқман деб, ўша куни рўза тутадилар.

Ўша куни. Рўза тутишга. Буюрадилар. Уламолар айтадики, ашура куни рўза тузиш исломни бошида. Фарз бўлган, вожиб бўлган. Ва ўша кун рўза тутишга буюрилган мусулмонлар кейинчалик рамазон рўзаси вожиб қилингандан кейин ашуъаро рўзасида ким хоҳласа тутсин, ким хоҳласа тушмасин деганлар ўша билан ашуъаро рўдаси мустаҳаб ўлароқ қолган ва суннат рўзаларидан ҳисобланади. Ашуъаро куни қайси кун деган савол пайдо бўлади.

Е, аксар уламолар, тўрт мазҳаб уламолари ва аксар жумҳур уламолар ашура куни муҳаррам ойининг ўнинчи куни деб айтишади. Бундай дейилишининг сабабларидан бири ўша ибн аббос розияллоҳу анҳу дан ривоят қилинган ҳадисда расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан айтиладики, амр расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳ ва салама бесавумий йўми ашъуроқ, йўмил ашъир деб келади. Амр расулуллоҳни соллаллоҳу алейҳи васалламма бесавумий йўм и ашъуроқ, ёвъмил ашъир. Деб келади. Имом Термизий бу ҳадисни ривоят қилганлар ва ҳадис, ҳадис ҳасанун соҳиҳ деганлар. Ҳасан соҳиҳ ҳадиси, енди соҳиҳ ҳадис деб айтганлар мана шу ҳадисда ўнинчи куни рўзани тутишга буюрадилар ва уламолар ва ҳадисни соҳиҳ деганларлар. Лекин баъзи хилофлар бўлган, хилофларнинг сабаби шу Имом Термизий ривоят қилганда бошқа бир ривоятда Набий розияллоҳу анҳу ашуроқ кунини рўзаси тўққизинчи куни, ўнинчи кун емас яъни, деб айтадилар. Буни ҳам Имом Термизий риоя қилганлар, лекин луғат жиҳатдан ҳам ўзи ашура дегани шу ўнинчи кун маъносида бўлиб, ўшанга ашура кунининг рўзаси ўнинчи кун бўлиши тўғрироқ бўлади.

Ашура кунининг фазли ўзи аслида олдиндан мусулмонлар учун маълум бўлган. Ашура кунини Қурайш аҳли ўша кунда ҳам рўза тутадиган бўлган. Ва ҳар йили ашура куни бўлганда Каъбатуллоҳни кисвасини, ўша устига ёпиладиган ёпинчиғини алмаштирадиган бўлганда Қурайш учун шунақа одати бўлган. Лекин Қурайшликлар буни билмаган, нимага бундай қилишаётганини. Улар фақат одат ўлароқ Иброҳим алайҳиссаломдан, ескидан даврдан қолиб кетган одат ўлароғ ўша кунни улуғлашган. Ўша кунни рўза тутишгани ва ўша куни яъни мушриклар, мушриклар, яъни Қурайш мушриклари ҳали исломдан олдин ўша кунни розаси тутишгани ва шу куни гапини ёпинчиғини алмаштиришган ва ўша куни улуғлашган, лекин ўзлари билишмаган. Мадинага келишгандан кейин яҳудлардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраб, ўшандан кейин бу кунни демак, ибодат қилиб ибодат куни ўлароқ беклаб қўйганлар. Шу жойда савол пайдо бўлади. Хўп, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу куннинг фазлини яҳудлардан ўрганганмилар деган. Албатта, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳ васаллам бу кунининг фазлини ўрганиш учун яҳудлардан сўраганлари. Бу қайсидир маънода буни ортида бир ҳикмат борку, бу ҳикмат исроилиятлар билан муомала қилиш деган ҳикмат. Биз буни иншааллоҳ мана шу мажлисимизни охирида муҳокама қиламиз. Мана шу ҳикмат сабабли ҳам Аллоҳ таъала мулоқ айтяптики, Расулуллоҳ аллоҳу алайҳи вассалом олдин яҳудлардан буни билдилар.

Кейин буни ўзлари демак иқрор қилдилар ва шу билан бу нарса бизнинг шариатимизнинг бир қисмига айланиб қолди ва бу толиб илм кишилар шарий илмларни ўрганмоқчи бўлган талабалар яхши билишади. Бу усули фиқҳда ҳал шаромакан, анақа облана, шаромлана деган бир масала бор. Яъни биздан олдинги умматларнинг шариатлари бизнинг шариатимиз ҳисобланадими йўқми деган масала бор. Уламолар бунда ихтиро қилишган. Ва уламоларни ихтилофларини хулосаси шундаки, агар биздан олдингиларнинг шариатлари бизнинг шариатимизда бекор қилинган бўлса, у бизнинг шариатимиздан ҳисобланмайди. Масалан биздаги, биздан олдингиларининг шариатларидаги баъзи нарсалар бизнинг шариатимиздек бекор қилинган. Масалан, Марямни оналари Марямни Аллоҳ учун назр қилади. Лекин фарзандни назар қилиш бизнинг шариатимизда йўқ. Шунинг учун бу нарса бизнинг шариатимиздан бир қисми ҳисобланмайди. Ёки Давуд алайҳиссалом даврларида келадики, бир одам опа сингилларни иккита опа сингилга уйланиб, битта пайтни ўзида уларни бир никоҳда жамлаши мумкин деган қоида бўлган ва бизнинг шариатимизда бу нарсага рухсат берилмаган. Яъни нимаки олдингиларнинг шариатида бўлса ю, бизнинг шариатимизда у нарса бекор қилинса, унда у бизнинг шариатимиздан ҳисобланмайди. Нимаки олдингиларининг шариатида бўлиб, бизнинг шариатизда у нарса тасдиғини топса, унда у бизни шариатимиздан ҳисобиаланади, лекин олдингиларнинг шариятидан бўлгани учун емас, лекин бизнинг шариатимизни тасдиғини топгани учун мана шу ашуъаро бунга енг яхши мисол бўлади.

Яъни олдингиларнинг шариаида ашуъарони, демак, олдинги умматларда ашуъарони бир ўзини тутиши бўлган. Лекин Расулуллоҳ саллаллоҳ соҳа салом ва сўму антум деб Имом Муслимнинг ривоятларида, бу мусъал шарийдан ривоят қилинган ҳадисда айтадилар, сизлар ҳам рўза тутинглар ўша куни деб айтадилар. Мана шу буйруқлари билан бизнинг шариатимизда бу демак, ибодатга айланиб қолди. Ва енди учинчи ҳолат қоладики, агар уларнинг шариатларида бир нарса бўлса ю, бизнинг шариатимизда у ё инкор қилинмаса ё тасдиқланмаса, унда у бизнинг шариатимиз бўладими, йўқми деган масала. Бу демак усул илмий илмида ўрганиладиган масалалардан бири. Биз унга ҳозир тўхталиб ўтирмаймиз.

Демак, шунга кўра ушбу масалада, демак яҳудлардан сўрашлари, қайсидир маънода, демак яҳудларидан исроилиятлар ўлароқ воқеалар, демак бирор маълумотни ўрганишни билишнинг зарари йўқлиги, фақат унинг аслини билдириб қўйиш кераклиги ва бошқа ҳикматлар бор ва ҳикматлардан ўша бири демак илмни кимдан бўлса олиши мумкинлиги ва муҳими Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч бир ишни ваҳисиз айтмайдилар. Демак у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам яҳудлардан буни сўраганлардан кейин Аллоҳ, Аллоҳнинг ваҳий ваҳийлиги билан бу нарса тасдиғини топгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу рўзага буюрдилар ва бу рўзани ўзлари ҳам тутдилар. Хўп, бу куни рўза тутишнинг нима фазли бор дейиладиган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Муслим мурожаат қилган ҳадисда айтдилар: сиям у ёми ашуъро, инний аҳдаси би ала аллоҳи ан юкаф феруз санат алиллати қобла ҳу дедилар. Яъни ашуъро кунида тутилган рўза, мен Аллоҳ Таолодан демак ихтисод қиламанки, Аллоҳ Таолодани сўрайманки, ўша куни тутилган рўзада бир йил олдинги, бир йилдан бери қилинган барча демак гуноҳларни демак каъб учун кафолат бўлади. Дедилар. Имом Навоий, Имом Наҳажари ва кўплаб Имом Айний ва кўплаб уламолар ушбу ҳадисни шарҳида ва бу билан боғлиқ бунга ўхшаш ҳадисларда айтишадики, яъни гуноҳларни кафолат қилиши.

Кафолат қилиш дегани ўзи асли ўчириш дегани. Хўп, гуноҳларни ўчириш нима деганда, уламолар айтадики, бундаги гуноҳларнинг ўчирилиши кичкина гуноҳларнинг ўширилиши, катта гуноҳларни емас, дейишади. Ва бунақа ҳадислар кўп. Мана жума куни қилинган ибодатлар, демак кафолат бўлади гуноҳларга. Ашу ўро куни мана кафолат бўлади. Яна Зулҳиджада Арафа куни демак тутилган рўза гуноҳларига, бир йил олдинги ва бир йил кейинги гуноҳларга кафолат бўлади. Мана ҳозир кўрдик, Ашуроқ бир йил олдингги гуноҳларга кафорат бўлади'. Бу кичкина гуноҳлар учун демак кафолат бўлиши назарда тутилган. Ва кичкина гуноҳларни учун кафолат бўлишингиз назарда тутилганини ешитганимизда, биз иккита нуқтани яхшилаб тушуниб олишимиз керак. Биринчи нуқта шундаки, бу катта гуноҳларга емас, яъни гуноҳ киберларга емас, кичкина гуноқларгагина кафолат бўладиган бунинг фазли демак оддийроқ екан дегани емас. Емас. Чунки кичкина гуноҳларнинг енг кичкина кўрингани билан одамзод қабрда азобланиши мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қабрнинг олдидан ўтаётганларида шу қабрнинг егалари азобланаётганини айтдилар ва уларни бирлари шу бавулдан покланмасди дедилар. Ва ўша ўзи гуноҳ ўзи аслида камера гуноҳлардан ҳисобланмайди, поволдан покланмаслик. Лекин шунинг учун ўша қабрнинг егаси қабрдан азобланарди. Демак, гуноҳларнинг ўзи аслидаги кичкинаси бўлмайди бу маънода оладиган бўлсангиз ва ҳар қанақа гуноҳнинг кечирилиши ва кафолат қилиниши бу жуда ҳам катта нарса.

Айниқса бир йил давомида одам қилган барча гуноҳнинг кечерилиши, бу албатта бу буюк бир раҳмат ва буюк фазил. Ўша ўша учун ҳам бу кунни рўза тутишни албатта одам, демак бу бу кунни рўзада тутишга албатта одам харис бўлиши керак ва бу кунни асло ўтказиб юбормаслик керак, ғанимат билиш керак. Енди катта гуноҳлардан иккинчи нуқтани агар ўрганадиган бўлсак, катта гуноҳларни кечирмаслигининг сабаби шундаки, катта гуноҳлар каби яна гуноҳлар ўзининг табиатига кўра одамдан тавбани талаб қилади. У гуноҳлар улуғ жиноят бўлгани учун, у гуноҳлар учун тавба қилиш керак бўлади.

Ва тавба билан у гуноҳлар кечирилади. Ва иншааллоҳ тавба ҳақидаги дарсларимизда, тавбанинг қандай шаклда бўлиши кераклигини ҳали батафсил ўрганамиз, иншааллоҳ. Кейин уламолар айтадики, ашуқроқ куни рўзиб тутган одам тўққизинчи кунни ҳам қўшиб тутишга ҳаракат дейди. Бунинг далили ибн аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда айтиладики, ҳайна сўма расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам йўқман ашуқроқ ва амма робби суямиҳи қолу я расулуллоҳ иннаҳуу явман туъаъввим ҳул яҳуд.

Иннаҳу йўмун таъзим ул яҳудва насоро. Фақол расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам файда кам дал амул муқбил иншааллоҳ суммнал йўмул таъсир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам шуъро кунни рўза тутганларида ва саҳобаларига рўза тутишни буюрганларида ва саҳабалар келиб айтишди, е расулуллоҳ, бу кунни яҳудлар ва насронийлар улуғлашади дейишди. Шунда расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, кейинги йил бўлса, тўққизинчи куни ҳам тутамиз дедилар. Ушбу ҳадисни муҳокама қилаётган пайтда, мен бир фойдага ишора қилиб ўтишни хоҳлардим. Ҳадисни давомида айтилади фаламга атил ҳамул муқбил ҳадда туф я расулуллоҳи соллаллоҳу алиҳи васаллам. Имом муслим ривоят қилган ҳадис бу. Яъни кейинги йил бўлгунча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот топдилар деб айтилади. Ушбу ҳадисда бир фойдага ишора қилиб ўтмоқчи едимки, агар еътибор берсангиз, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалам ҳадисда айтадилар, суннал йўмит таъсир дейдилар. Кейинги йилбўлса тўққизинчи куни тамиз дейдилар. Ва ҳадисни зиёд охирига қараган одам ўйлайдики, демак ўрнини тутмаймизда, тўққизлик тутамиз деб ўйлаб қолади. Ҳадисни матнига қарасангиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнинчи куни рўза тутдилар ва саҳобалар келиб бу кунни яҳудлар ва насронийлар улуғлашади деб айтишди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалом кейинги йил бўлса тўққизинчи куни тутамиз дедилар.

Ўзи охирига қараган одам, демак ашуроқ тўққизинчи куни тутиларкан, чунки ҳадисда шунақа деб келади, деган хулосани олади. Шунинг учун ҳам уламолар ва фуқаҳолар айтадики, одам ўзидан ўзи бир ҳадисни ўқиб, ҳадисдан ҳукм олиб кетмаслиги керак. Балки ҳадиснинг зоҳирига қараб ҳукм олган одам адашиб қолади. Бояги бошқа ҳадисларни жамлаши ва бу ҳақида фуқаҳолар нима деганини кўриш керак. Бизнинг асримиздаги одам, ҳатто кучли олим бўлса ҳам, барча ҳадисларнижамлаши ва фиқҳ ҳукмларини ўша ҳадисларнинг ўзидан олиши жуда ҳам қийин. Шунинг учун у ўз ўзидан олдинги имомларга, олдин қадимда ўтган буюк фақиҳларга, Имом Абу Ҳанифа, Имом Шофи, Имом Молик, Имом Аҳмад каби буюк уламоларга еҳтиёжи бўлади. Шунинг учун ҳам бизни асримизда шу интернетдан масалан бирорта ҳадисни қидириб топиб, сахий екан деб шунга амал қилиб кетавераман дейдиган одам, албатта адашиб кетади. Мана ҳадисни зоҳирни айтяпти, кейинги йил бўлса тўққизинчи кун тутамиз деяптилар. Лекин агар шу ҳадисни олиб, уламолар демак тўққизин чи кун тутамиз деган еканми десангиз, йўқ. Барча уламолар айтадики, йўқ, ўн билан тўққиз тутилади, деб айтишади. Хўп, у қайердан олдинглар, ўн деб айтмаяпти ку ҳадисда десангиз, у ҳадисни улар, уламолар жамлашади. Жамлашадики, худди мана шу мазмундаги ҳадисни Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда айтадилар, ростдан ҳам, фосуму ёвман қоблаҳу ва ёвман бағдаҳу дейдилар.

Ау деб келади имом аҳмадда, яъни бир кун олдин ёки бир кун кейин тутинглар деб келади. Имом Бҳақий ривоят қиладиган ҳадисда, бир кун олдин ва бир кун кейин деб келади. Табиийки бу ҳадисларни баъзи уламолар заиф екан, лекин бу фадоийл амал, яъни демак, яхши ишлар, хайрли ишлар, қўшимча бир ишлар бўлгани учун, бу яхши ишларда, демак, ҳаром, ҳалол масаласидаги ишлар бўлингани учун, бу ишларда заиф ҳадисларга ҳам амал қилинади. Ўшанинг учун аксар уламолар мана бу ҳадисни бошқа ҳадислар билан жамланган ҳолда ҳукм қилиб айтишганки, тўққизинчи куни ҳам, ўнинчи куни ҳам демак, тутилади. Шунга кўра, ашўракунни рўза тутмоқчи бўлган одам, ашўракуни ўнинчи куни екан муҳаррамни, тўққизинчи куни ҳам тутади, ўнинчи куниям тутади, ўшанда суннатга амал қилган бўлади.

Хўп, тўққиз кунни қўшишнинг ортида қанақа ҳикматлар бор? Ва бунга ўтишдан олдин яна бир мисол келтирмоқчи едим. Мана ҳадисда келади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: ла яққи бало лаҳни фолати, ҳайъилун илла биҳинур деб келади. Яъни Аллоҳ Таоло ҳайъизли, ҳаъил дегани ҳайъизли дегани. Аллоҳ Таоло ҳаййизли аёлнинг рўзасини қабул қилмайди, ило рўмол билан. Рўмол ҳижоб ўраган ҳолда деб келади. Мана шу ҳадисни у зоҳирни ўқиган одам нима деб ўйлайди? Демак одам ҳайз кўраётган бўлса, ҳижоб билан рўза намоз ўқиш керак екан. Демак ҳайз кўрмаётган бўлмаса, ҳижобсиз рўза намозни ўқиш керакан деган маъно чиқиб қолади. Агар зоҳирга қарайдиган бўлсангиз да, табиийки унақа маъно емас. Чунки биринчидан ҳайзли аёл ўзи аслида намоз ўқимайди. Иккинчидан ҳайзсиз аёл ҳам ҳижоб билан намоз ўқиши керак. Ҳижобсиз намозни аслида қабул бўлмайди. Хўп, ҳадисни маъноси нима? Ҳадисни маъно бу йерда ҳаъилдан мақсад бу балоғатга йетган аёл деган. Лекин ҳаъил сўзини зоҳир зоҳир маъноси балоғатга йетган аёл емас, зоҳир маъносида ҳайз кўраётган аёл деган. Лекин мана шу ҳадисдаги маъноси балоқатга йетган аёлда деган. Ва агар киши ҳадисни тушуниш учун фақиҳларга, ҳадисни риояси билан, уни фаҳми билан демак шуғулланган уламоларга, уларнинг фаҳмларига қайтмаса, албатта мана ҳадисни зоҳирни ўқийди ва ундан ботир бир маънони тушуниб олади ва албатта адашиб кетади ва бошқаларни адаштириб қўяди.

Енди кейинги масаламизга ўтадиган бўлсак, тўққизинчи куннинг, тўққиз кунни қўшишнинг ортаги ҳикмат нима? Ундан олдин айтмоқчи едикки, ўн биринчи кунни ҳам қўшиш, айтганимиздек ҳадисларда келган, имом аҳмад ривоят қилган ҳадисда айтганимиздеки, фосому ёвман қоблаҳу ва ёвман, а у ёвман баъдаҳуҳу деб келади. Ёки имом байҳақий ривоят қиладиган ҳадисда сўму ёвман қаблаҳу ва ёваман баъдаҳуҳу де келади. Бир кун олдин ва бир кун кейинги кунларни ҳам қўшинглар деб келади. Шунга кўра, демак, рўза тутмоқчи бўлган одам тўққизинчи куни ҳам, ўнинчи куни ҳам, бир минг биринчи куни ҳам тутса, енг яхши, енг комил ҳолат мана шу ҳолат бўлади. Хўп, буни ҳикматлари нима деса, бунда кўп ҳикматлар бор. Ҳикматлардан бири, масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шанба куни рўза тутишдан қайтарганлар. Ҳадисда айтадилар: Ла айтасизуми йўқми сабди дейдилар. Ла айтасизум йўқми сабти, ила фимоқто лидо алайкум дейдилар. Яъни шанба куни руза тутманглар, илло нимаки фарқ бўлса тутинглар деб айтадилар. Ва узр, сиздан савол пайдо бўлади. Шанба куни рўза тутманглар деб айтиляпти ҳадисда. Иложи рўза фарз бўлган нарса бўлса деб айтиляптики. Зоҳир маъносида. Шунга кўра ва бу ҳадис соҳиб ҳадис, яъни Имом Аҳматов ва Имом Ҳаким ривоят қилганлар ва Имом Ҳаким бу ҳадисни Имом Бухорийнинг шартларига кўра соҳиб илгари қилади. Хўп, шу ҳадисга кўра ҳозир шанба куни рўза тутиб бўлмайдиган деб олсак, масалан, шу ҳадисни саҳиҳ деб, ўша ҳадисга амал қиламиз деб олсак, унда ашукуро куни шанбага тўғри келиб қолса, нима қиламиз деса, ўша бир кун олдин тутилган ва бир кун кейин тутилган, қўшиб тутилса, чунки жума куни рўза тузманглар дейилган ҳадисда айтиладики, бир кун олдин, бир кун кейин қўшинглар

Деб келади. Шунга кўра бир кун олдин,бир кун кейин қўшилса, албатта мана шу ҳадисда қайтарилган нарсадан одам қайтган бўлади. Умуман ўзи шанба куни роза тутиш, агар бир одамни одати бўладиган бўлса, масалан бир одам Давуд алайҳиссалом розасини тутса, Давуд алайҳиссалом рўзаси бир кун тутардилар, бир кун тутмасдилар. Шунақа роза тутса, ўша шанбага тўғри келса. Ёки бир одам, демак, шаввол ойини розаларини тутмоқчи бўлса, ва шанбага тўғри кеса. Ёки бир адам мана шу ашуароқ мана розасини тутмоқчи босиб, ва шанбига тўғри кетса, албатта уламолар айтадики, у одамнинг бу кунда роза тутишлигидан мутлақо зарари йўқ. Аллоҳ ҳали.

Шундай қилиб мана биз Ашура кунининг фазлини ўргандик, бугун роза тутиш кераклигини ўрганди. Ашура куни Муҳаррам ойи ҳисобида ойининг демак ўнинчи куни ҳисобланади. Муҳаррам оя ҳижрий оиланинг биринчи ойи ҳисобланади. Ва демак Муҳаррам ойе кирди дегани бу янги йил кириб келди дегани. Мана ҳозир биз бир минг тўрт юз қирқ бешинчи йилга кириб келдик. Ва йилларни ҳисобланиши исломда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратлари билан бўлган. Қадимда арабларда йилларни ҳисоблашнинг бирор бир тартиби бўлмаган. Бирорта каттароқ воқеа бўлса, шу воқеадан келиб чиқиб туриб йилларни ҳисоблашган. Масалан, фил воқеасидан олдин, беш йил олдин, фил воқеаси дан беш йил кейин, фил воқеа йигирма йил кейин деб масалан машҳурроқ воқеа бўтса, ёки масалан кимдир вафот қилса, масалан мудор вафот қилдими, мудорнинг ўлимидан шунча кейин, ёки масалан машҳурро жанг бўлса, масалан, фалон жангдан йигирма йиллик кейин қилиб ҳисоблашган. Бирорта машҳурроқ вохияни танлаб, ўша воқеа воқеадан кейин олдин қилиб ҳисоблашган, то ундан машҳур қанақа битта воқеа бўлмагунча. Шу воқеа бўлсин, ундан ҳисоблашган. Шу тартибда давом етган. Ва Умар розияллоҳу анҳу халифалик даврларида у зотга, у зотни олдига бирор бир ҳужжат олиб келади. Ҳужжатда бир қарз ҳақидаги ҳужжат бўлади ю, шабонда пулини бериш керак деб ёзилган бўлади. У зот сўрайдилар, бу шабон, қайси шабон дейдилар. Олдинги йил шабоними, бу йилги шабоними, кейинги йил шабонними?

Дейдилар. Ва шундан кейин иждиҳод қилиб, мана шу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижриятларидан бошлаб йилларни ҳисоблашни тартибини йўлга қўйилади. Ва шу тартиб бўйича демак ҳижрий ойлар билан ҳисобланади. Ҳижрий ойларнинг ўзига хослиги ҳижрий ойлар бу қамарий ойлар дейилади. Қамарий ойилар дейилишини сабаби бу ойлар ойига қараб егланади, ойнинг ҳолатига қараб. Ҳар сафар ой, демак, янги ой шаклида, ҳилол шаклида пайдо бўлса, янги ой пайдо бўлган бўлади. Янги ой кирган ҳисобланади. Ва то ўша ой, демак, тўлишиб, тўлишиб тўлишиб бориб тўлиқ бўлганда ойнинг ўртаси бўлади. У бадр дейилади. Янги ой ҳилол дейилади, кейин у бадр дейлар, тўлганда. Кейин қачонки ой тугаган пайтда, яна шу кичкина бир, демак, қавс шаклида бўлиб, гўёки шу билан кўринмай қолади, шу билан ой тугаган ҳисобланади. Ой ё ўттиз кун ё йигирма тўққиз кун бўлади доим. Ва қамарий ойларнинг ўзига хос ажойиб томонларидан бири қамарий ойилар ҳисоблаш, қамарий оилани ҳисоблаш учун қанақадир алоҳида календарлар керак емас. Масалан, кимда ким биз бизни диёрларимизда машҳур бўлган ўша милодий ойлар билан, масалан григорян ойлар дейдими, шу ойлар билан агар яшамоқчи бўлса ва бир оролга тушиб қолса, масалан, у ўтириб ойларини ҳисоблаши керак бўлади. Агар адашиб кетса бўлди, у билмайди қайси кундалигини.

Ҳозир февралми, мартми, масалан, март бўлса, ўнинчи мартми, ўн биринчи мартми, у билолмайди. Лекин қамарий ойлар унақа емас. Қамарий ойда битта ойга қарайди ва янги ой пайдо бўлдими, биладики, фалончи ой кириб келди. Ўшанга уни ҳисоблаш анча осонроқ бўлади ва Аллоҳ Таоло хоҳлади, бандаларнинг ибодатларини мана шу ойлар билан боғлаб қўйди. Ва ойларнинг тўрттасини Аллоҳ Таоло муҳаррам ойлар қилди. Инна идда та шуҳури индаллоҳи исна ашара шаҳрон фи ита биллаҳи ё мақола қилса маввати ва арбо минҳа арбаътун ҳурун дейди Аллоҳ Таоло Қуръонда. Яъни Аллоҳ Таоло осмонларни ва йерни яратган пайтда ойлар ўн иккита ой, ундан тўрттаси демак муҳаррам ойлар дейилади. Шу муҳаррам ойлардан бири шу номи муҳаррам бўлган ой бу биринчи ой. Бу бу ойлар ҳаром ойлар дейилада. Ҳаром ойлар дейлашининг сабаби нимада? Бизда ҳаром дегани нима дегани? Ҳаром сўзи, демак, уни тажовуз қилиб бўлмайдиган, унда бир унинг еҳтироми, ҳурмати бўлган маъносида. Нимага баъзи нарсалар ҳаром дейилади? Чунки ўша Аллоҳ Таолонинг ҳудудлари, уни тажовус қилиб бўлмайди. Ўша ҳудудлардан ўтиб бўлмайди. Шунинг учун ўша нарсалар ҳаром деб дейилади. Шунга Макка ва Мадина иккита ҳаром дейилади. Мана икки ҳаром деб айтилади, ҳаромайн деб айтилади. Нимага? Чунки Макка ва Мадинани ҳудудларида, демак, гуноҳ ишлар қилиб бўлади. Демак, ўзига бировларга зулм қилиб бўлмайди ва у ҳудудларга мусулмон бўлмаган кишилар кириши мумкин емас.

Шунинг учун шу ҳудудлар ҳарамлар дейилади. Худди шунга ўхшаб бу ойлар тўрт ой, ҳаром ойлар ёки ҳаром ойлар дейилади, ҳаром ойлар дейлишининг сабаби, демак, ҳаром ойлар деб дейишининг сабаби бу ойларда жанг қилиш, одамларга зулм қилиш ва бошқа гуноҳлардан қайтарилади. Ўзи аслида бу урушлардан тақиқлаш учун пайдо, демак, белгиланган. Ҳаром ойлар ражаб ойи, зинқаъда зулҳидча ва муҳарром ойи. Мана шу тўртта ой бўлади. Мусулмонларни ойларини еслаб қолишимиз керак. Демак, муҳарром ойе бу биринчи ой, кейин сафар, кейин робиюл аввал, кейин робий ул ахир, кейин жумаидул аввал, кейина жумаидул ахир. Мана буларни шерик қилиб ёдлаб олса бўлади. Муҳарром сафар иккаласини билиб олсангиз, кейин робийл аввал, робиюл ахир, жумаидул авв, жумаидул ахр бўлади. Демак, бир бирига шерик. Кейин учта кетма кет ой бўлади. Шаҳбон ражаб, шаҳбон рамазон. Рамазон тўққизинчи ой. Ундан кейин демак шаввол рамазондан кейин, ундан кейин зулқоди зулҳиджи. Шу билан ўн иккита ой бўлади. Мана шу ўн икката ойдан тўрттаси ҳаром ойлар ҳисобланади. Ҳаром ойлар дегани демак ўша унда гуноҳ қилиб бўлмайдиган, унда жанг қилиб бўлмайдиган, демак, бошқа ойларда ҳам ўзи аслида албатта гуноҳ қилиб бўмайди, лекин бу ойларда айниқса демак, бу оилани еҳтироми, ҳурмати баланд бўлган ва айнан жанг қилишдан, уруш қилишдан қайтарилган ойлар бўлиб, бу оилалар айтганимиздек, демак ражаб ойи, кейин зинқаъда зулҳиджа ва муҳаррам оилалари.

Зинқаъдада зулҳиджа, муҳаррам чунки ҳожилар демак шу оилада сафар қилишади ва ражаб ойи белгиланган. Ва бу кўпроқ ўша пайтдаги демак қурайишни ва бошқа арабларни савдолари ва бошқалари демак тинч ҳолатда амалга ошиши учун белгиланган оила. Ва бу нарсани ортида кўплаб ҳикматлар бор. Агар буни ҳикматларини одам тадаббур қиладиган бўлса, сон саноғи йўқ. Шу ҳикматлардан бири шундаки, ўша пайтда араб қабилалари бир бири билан доимий равишда жангда бўлган. Бир бири билан доимоий равишда ж анг қиладиган, урушадиган бўлган. Ва мана шу оила белгилаб қўйилганки, ҳеч бўлмаса шу оилада урушмай туринглар. Шу оилада савдо бўлсин, бошқа бўлсин, одамларни фаолияти, демак, ҳаёти, ижтимоий ҳаёти, иқтисодий ҳаёти тартибда бўлсин, бировлар қариндошларини тайёрат қила олсин, ҳаж қилиб ола олсин, деган маънода шу оилалар белгиланган. Ва аллоҳ таоло хоҳлаганки, мана шу дин билан мана шу арабларни бир бирига муҳаббатли қилган. Ва нафақат арабларни, кейин араблар ортидан бошқа миллатларни бу араблар билан бир қавмга, бир миллатга айлантирган ва бир бирига муҳаббати қилган. Ва бу мана шу муҳаббат сабабли кейинчалик бу оилаларга ўзи аслида еҳтиёж қолмаган. Чунки бу оиласиз ҳам ўзи аслада бир бири билан жанг қилиш ҳаром бўлиб, бир бири билан демак жанг қилишни асло мусулмонлар тасаввур қилмайдиган ҳолига келган. Ва бу оилаларнинг еҳтиёжини ҳозир бизни асримизда ҳам кўришингиз мумкин.

Мана бизни асримиздаги кўрасизки, баъзи жойларда урушлар бошланади, мана ўн йиллаб, беш йиллаб давом етади. Ва бир кунга, икки кунга тинчлик коридорлари, бир тинчлик, демак, кунлари, соатлари белгилаб турайлик, сал бир ёрдамлар кирсин, дори дармон, озиқ овқат кирсин десангиз, шунга еришиш қанақа қийин бўлади. Ва мана бундай оилаларнинг белгилангани ўша пайтда олдиндан бу инсонларнинг ижтимоий ҳаётини Аллоҳ Таоло мана шу тартибда тартиблаб берганига далолат қилади. Ва юқоридаги ҳадислардан ва умуман аксияларга оид ҳадислардан оладиган ҳикматларимиз ва фойдларимиз жуда ҳам кўп. Улардан баъзиларини демак хулосалар оғзига қиладиган бўлсак, енг катта хулосаларимиздан бири, демак биз билдик, тўртта ҳаром ойи ва Аллоҳ Таоло еҳтиром қилиб, демак ҳурмат мусулмонларга ҳурмат ва еҳтиром қилиш, ўша ойда бировга зулм қилмаслик учун белгилаб қўйган тўртта ойи борлигини биз билдик. Шу ойлардан бири муҳарром ойи еканини билдик ва муҳарром ойи ҳижрий ойларнинг биринчиси еканлигини билдик ва унинг ўнинчи куни ашуворо куни енг муборак кунлардан, муқаддас кунлардан бири еканлигини билдики ва бу кунда рўза тутиш ва бу кунни бир кун олдинги ва бир кун кейинги кунлари билан бирга рўза тутиш динимизни суннатлигини, олдинги ва кейинги кунлар мустаҳаб еканлиги шу кунларда рўза Тутиш кераклигини билдик. Ва бу кунда тутилган рўза бир йил олдинги барча гуноҳларни, демак, гуноҳлар учун каффорат бўлишини билдик.

Илло ка берак гуноҳлар учунгина биз тавба қилиш керак бўлади дедик. Ундан ташқари ҳадисдан оладиган фойдаларимиз кўп. Бу фойдалардан бири бу Аллоҳ Таолонинг неъматларини улуғлаш. Еътибор беринг, Аллоҳ Таоло Мусо алайҳиссаломни ва у зотнинг қавмини Фиръавннинг зулмидан қайтарди, сақлади. Қанчадан қанча ҳолат бўладики, бир одамга касаллик келади. Касаллик келади, Аллоҳ Таолодан шифо сўрайди. Аллоҳ Таолога айтади, менга шифо бергин, менга тузалишим насиб қилгин дейди. Ёки бошига бир қарздорлик келади, ё бир қийинчилик келади, Аллоҳъдан дуо қилиб сўрайди. Кейин Аллоҳ Таоло унга қийинчиликка йечим беради. Вой касалликдан тузалади, ёки ўша касодга учраган тижорат юриб кетади, ҳолати жойига тушиб кетади. Лекин у енди уни есламайди. Нафақат ўша кунни, балки Аллоҳ Таоло унга қилган яхшилигини ўша еҳсонни есламайди. Мусо алайҳиссалом қавмига қилинган еҳсонни унутмадилар ва рўза тутилар ва нафақат Мусо, ундан кейин қанчадан қанча узоққа ерган, шунинг учун қавмлар рўзани тутди. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муаммолар тутди ва ҳозирги кунгача ўша рўза тутилади. Бунда бу билан нимани кўрасиз? Мана Фиръавн қачондир, нечидир, нечидир асрлар, асрлар олдин Мусо алайҳиссаломга ва узоқ билан бўлган мўминларга кўрсатган фазли ва марҳамати сабабли биз ҳозиргача ўшанинг учун шукрини қилиб узатишга берилганмиз. Хўп, бизнинг ўзимизга ҳаётимизда қилинган фазл марҳаматни унутиб қўйишимиз тўғри бўладими?

Шу маънода одам Аллоҳ Таоло унга бир неъматлар берса, албатта бу неъматларни шукронасини қилиш керак. Албатта учун рўзалар тутиши, ибодатларни кўпайтириши, садақалар қилиши, Аллоҳ Таолонинг унга қилган яхшилиги, унга кўрсатган фазл ва марҳаматини асло унутмаслиги керак. Яна бир ҳадисдан оладиган фойдамиз, барча муаммолар бир уммат ва бир миллат екан. Еътибор беринг, Мусо алайҳиссалом ва Бан Исроилда Аллоҳ Таоло Фиръавннинг балосидан қутқарди. Бан Исроил бу яҳудлар. Лекин уларнинг дини мўминлар. Улар ўша пайтда Мусо алайҳиссалом албатта мўминлардан мўминки, узод ла илаҳа иллаллоҳ деганлар. Узод Аллоҳда бошқа илоҳ йўқ деганлар. Ва ҳозирги яҳудларни динида бўлмаганлар, балки узод намоз ўқиганлар, Аллоҳ таолога ибодат қилганлар ва фақат Аллоҳга иймон келтирганлар. Ширк қилмаганлар. Ва яҳудлар қанақадир алоҳида миллат, мўмин бўлса ҳам бошқа бошқа миллатлар яҳуддан паст демаганлар. Шунга кўра у зот яҳудий ёки насроний бўлмаганлар, балки тавҳий аҳлидан, мўминлардан бўлганлар ва у зот билан бўлганлар, мўминлар бўлганлар.

Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен Мусога сизлардан кўра ҳақлироқман деганларида мана шу маъно назарда тутдилар. Барча олдин ўтган пайғамбарлар тавҳид аҳли бўлганлар. Ла илаҳа иллаллоҳнинг аҳли бўлаганлар. Ва шунга кўра Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалам ўша нажот топган Мусо алайҳиссалом ва у киши билан бўлган кишиларни билан бир уммат деб ўзларини кўрдилар ва шу сабабли мана шу кунни рўзасини тутдилар. Шунга кўга биз мана шу куннинг рўзасини тутамиз.

Сабаби у ўша миллатлар билан, ўша қавм билан, ўшани нажот топган қавм билан ва Мусо алайҳиссалом билан биз бир умматмиз. Енди ўйлаб кўринг. Агар бир неча аср олдин нажот топган, Фиръавндан нажот топган, бир неча асролдин яшаган бир мўминлар билан биз бир уммат бўлсак ва бир миллат бўлсак ва уларнинг нажот топгани учун биз рўза тутадиган бўлсак, қандай қилиб, ўзингиз ўйлаб кўтринг, қандай қили бугунги кунда, кунимизда, бизнинг асримизда яшаб турган мўминлар биламиз бир миллат, бир уммат бўлмаймиз. Шунинг учун ҳам мусулмон одам қайерда бўлмасин, у Америкада бўлсин, у Британияда бўлсин. У Хитойда бўлсин, ў Ҳиндистонда бўлсин, бу Тожикистонда бўлсун, Қирғизистонда бўлсини, Ўзбекистонда бўлсина. Ҳар қанақа мўминни ўзининг биродари деб билади. Унинг қувончини ўзининг қувончи деб билади ва унинг қайғуси ўзининг қайғуси деб билади. Шунинг учун ҳам асрлар олдин яшаган бир мўминлар умматининг нажот топгани бизнинг нажотимиз деб кўриляпти. Бизга берилган неъмат деб кўряпмиз. Ўшанинг учун биз рўза тутяпмиз. Шундай екан, бизнинг асримизда яшаб турган ҳар бир мўминнинг кўрилган, ҳар бир қувончи бизнинг қувончимиз бўлади ва уларнинг қайғуси бизнинг қайғумиз бўлади. Шунинг учун расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мўминлар бир тана бир тан еканлигларини башорат қилдилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ Таоло барча муаммолар бир бири билан ака укадир, дедилар. Шундай екан, бизнинг асримизда бошқа киши, бошқа миллатлик учун, сен масалан ўзбексан, сен қорақалпоқсан деб мана фитналар қиладиган тоифалар бор.

Ёки Қирғизлар билан тожиклар, ёки Қирғизлар билан ўзбеклар, бошқа миллиард, иккита миллатга айланиб олиб, бир бири билан жанжаллашиб қолишини, фитналарини чиқарадиган тоифалар ҳам бор. Ваҳоланки, қандай қилиб биз агар мунсо саломнинг қавми, асрлар олдин яшаган бир қавм, биз билан бир уммат бўлса, бизнинг пайтимизда яшаб турган бизнинг биродарларимиз қандай қилиб биз билан бир миллат, бир халқ, бир уммат бўлолмайди? Шундай екан, мўмин одамлар барча иймон аҳлини ўзларининг ака укалари деб биладилар, ўзларининг бир тани ва бир жони деб биладилар. Уларнинг қувончлари билан қувонадилар, уларнинг қайғулари билан қайғуга қайғу чекадилар. Яна ҳадисдан оладиган фойдаларимиздан фойдаларимиздан бири, бу шундаки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яҳудларга ўхшамаслиги учун бир кун олдин тўққизинчи куни рўза тутишларини айтдилар. Кейинги йилга агар қоладиган бўлса, тўққизин чи куни ҳам тутаман дедилар. Ва у султон соллаллоҳу алайҳи васаллам кейинги йилда вафот етдилар. У кунга йетиб бормасдан. Ва демак, бу рўзани тута олмадилар, лекин кейинги йилгача кунга қолсам, рўза тутаман, тўққиз куни ҳам тутаман, дедилар. Енди ўйлаб кўринг, агар яҳудларга биз мана шундай бир хайрли ибодатда ўхшамасак, қандай қилиб биз бошқа нарсаларда ўз тоифаларига ўхшашимиз мумкин? Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа бир ҳадисда айтадилар, Имом Бухорий ва Имом Муслим роҳат қилган ҳадисда латта табиунна сананам ман қоблақум шиброн би шиброн, зироан би зироан.

Яъни сизлардан олдинги қавмлар, умматларга сизлар ергашиб юрасизлар ва латта ва латта табиунно, яъни таҳдид билан. Яъни албатта уларга ергашасизлар. Қаричма қарич, зирома зирор. Яъни қанча улар нима қилса, ўшани орқасидан қилиб юрасизлар. Қадамма қадам ергашиб юрасизлар. Ҳаттолаву даҳолаву яклаву салаку жўхорабоббин ласалак туму ладаҳол туму дедилар. Ҳатто агар улар бобнинг инига кириб кетишса, сизлар ҳам шуни орқасидан кириб борасизлар дедилар. Боб дегани бу ўша калтак кесакдан сал каттароқ, ўзи ҳам калтак кесакга ўхшаган бир араб диёрларида бўладиган бир ҳайвон. Бир агар боб деб агар кимда ким қидирса, ёки ўша бир лизардни бир тури дейди, инглиз тилида. Мана шу ҳайвон агар кўрсанглар бир каттароқ бўлади. Мана шуни инига кирса кирасизлар деб бир чиройли ташбеҳ қиладилар. У ташбеҳ ҳам жуда ажойиб ташбеҳки, бу демак, биология, бу зоология бўйича мутахассис одамлар айтишадики, бу добни ини дейди жудаям тор бўлади дейди. Ва тор бўлганда ҳам кирган сари торайиб торайиб бораверади дейди. Шу добни зўрға ҳамма ёғи тегиб туради инга дейди. Ва уни орқасидан биттаси кирадиган бўлса, қайтиб чиқиши ҳам имконсиз бўлиб қолади у ёқдан кейин дейди. Хўп, қаранг, қанчалик қийин бўлса ҳам ўшаларга ергашасизлар демоқчилар да.

Яъни яҳуд билан насронийлар ва бошқа бир қавмлар, мусулмон бўлмаган қавмлар бир тўйлар қилади. Уларнинг тўйларига енди тақлид қилиш керак бўлади. Уларнинг тақлидларига ер хотин расмларига тушиб, ириб қўяди масалан тўйхонасига. Мусулмон ҳам шу расмга тушириб қўйса керак бўлади. Улар бир дунё пулга қанақадир очиқ сочиқ бир кўйлаклар кийиб келади. Мусулмон ҳам ўшанақа кўйлак кийиш керак бўларди. Улар бир мусиқа қўяди, мусулмон ҳам шунақа мусиқани қўйиш керак бўлар. Улар яъни нима улар қилса, субҳаналлоҳ ўшани мусулмонлар қайтариш керак бўладилар ҳозир. Одамларни кўрасиз, бизни асримизда кўрасиз шу нарсани. Шу нарсани айтяптиларки, ўшалар нима қилса шунга ергишасизлар деяптилар расулуллоҳу аъзам. Ва саҳобалар сўрайди ўша пайтда. Ал яҳудов ва насарро деб сўрайди. Яъни яҳудлар ва насаррога шуларга ергишамизми деб сўрашади. Масалан, мен йиғаман дейдилар. Бўлмасам, аман дейдилар. Бўлмаса ким, кимга ҳам бўларди бўлмаса дейдилар. Енди мана бизни асримизда шу нарсани бугун кўрасизлар мана насронийларга ва бошқа умуман қавмларга тақлидда, ўзини тўйларида, ўзини одатларида, ўзин ишида, ҳар бир нарсасида ўшаларга тақлид қилаётган қавмларни кўрасиз. Ўзига тақлид қилиб ётган мусулмонларни кўраси. Ўзи мусулмон, намоз ўқийди, ла илаҳа иллаллоҳ дейди. Лекин хатти ҳаракатларида, ҳар бир ишида, тижоратида, яъни кийинишда, юриш туришида ҳаммаси ўшаларга тарқатилаётганини кўрасиз. Албатта, баъзи тақлидлар бошқачалик жиддий қаралмайди.

Баъзи тақлидларга кўз юмилади. Масалан, баъзи кийимларда уларнинг ибодат кийими бўлмаса, мана кийимларда уламолар кенглик қилади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ямандан келган ўша бир бурданикий келганлари келади, бир Румдан келган бир кийимни кийганлари келади. Агар уларнинг ибодати кийимлари бўлмаса либосларда масалан кўз юмилада одатда. Лекин баъзи либослар бўладики, мутлақо мўмин одамни либосига ўхшамайди. Кўринишидан, ҳалиги либосни кийинишидан, кўринишидан юз фоиз ўшаларга тақлид бўлган. Масалан ҳозир мана Америкаларда пайдо бўлган кенг кийимлар бўлсин, ёки баъзи масалан шунақа ёш болалар кийиб оладиган, масалан, кийимларни баъзида ҳатто Субҳаналлоҳ аҳли илмлар кийиб олганини кўриб қоласиз ҳозир. Ваҳоланки, бу мутлақо бизнинг мусулмонларнинг табиатимизга, бизнинг одобларимизга ярашмайдиган нарса.

Ва енди тақлид ёмонроқ аҳволга келади, агар у маросимларда тақлид бўса. Ҳар хил байрамларда, уларнинг байрам қийнасларини байрам қилиш, мана ҳозир Ҳелловингга ўхшаган, бошқага ўхшаган мана янги йилга ўхшаган, уларнинг байримларини байрам қилиб. Уларнинг маросимларига ўхшаб маросимлар қилиш, мана тўйларда ҳозир мана уларда бир аёл кишини бир еркак киши олиб юриб, олиб бориб қўйишса, ҳозир шу нарсага ҳам хато тақлид қилишлар бошланди мана ҳозир. Мана тўйларда, бошқа маросимларда қилиш. Булар енди ёмонроқ бўлиб бораверади ва е ким қайси қавмга ўзини ўхшаса, у ўша қавмдандир дейдилар роҳсупаллоҳ. Ассалому алайкум алайкум алайҳи васаллам. Шундай екан, мусулмон одам ўзининг хатти ҳаракатларида яҳудлар ва насронийларга ва бошқа умматларга ва қавмларга ўхшамасликка ҳаракат қилиш керак. Балки улардан ажралиб туришга ҳаракат қилишкерак. Ё мусулмон одам ўзининг ўзи бошқалардан ажраб турадиган хусусиятлари билан фахрлана олиши керак. Чунки у тавҳид аҳли, чунки у Аллоҳ Таолонинг асл дини бўлган буюк дин, тавҳид дини. Ла илаҳа илаллоҳ деган диннинг давомчиси ва ўша динни байроғини ушлаб турган киши ҳисобланади. Енди қолаверса, ҳадисдан оладиган фойдаларимиздан бири бу қадимгиларнинг демак, ҳикояларидан ва қиссаларидан, қадимда ўтган, тарихда ўтган қиссалардан ибрат олиш. Мана мен Ўзбекистондалигимда мендан биров савол сўраяпти, айтяптики, нимага дейди, Библия дейилган китобда келган баъзи воқеалар Қуръонда ҳам келган дейди.

Ўша воқеалар ўртасидаги ўхшашликнинг борлиги, муштаракликнинг, бир хилликнинг борлиги, Қуръон ўша китоблардан олганига далил бўладими? Деб баъзи даҳликлар биздан сўраяпти. Шунга нима деймиз? Деб бир киши мендан сўради. Бу воқеалардаги баъзи ўхшашликларнинг борлиги иккала китобнинг ҳам ўзи асли ҳақиқатда лоқийликда бўлган нарсалар еканлигига далолат қилади. Яъни Библияда ҳам Давуд алайҳиссаломнинг ҳикояси келган, Қуръонда ҳам. Мусонинг ҳикояси кеган, қуръонида ҳам алайҳиссалом. Иброҳим алайҳиссаломни қиссаси келган, Қуръонда ҳам. Ва бу қиссаларнинг бир бирига умумий жиҳатдан ўхшаши, ундаги исмлар, ундаги воқеаларнинг муштараклик нуқталари борлиги, яъни умумий нуқталари борликни иккаласини ҳам ҳаётда бўлганига далолат қилиб. Ҳа, муштарак нуқталар бўлса, алҳамдулиллаҳ, бу аслида Қуръоннинг ўша воқеаларни ҳикоя қилувчи ҳақ бир китоб еканлиги ва Аллоҳ Таолодан нозик қилинган ваҳий еканлигини давом ет қилади. Лекин сиз муштарак нуқталарга еътибор қаратманг. Мен доим шунга чақираманки, сиз фарқли нуқталарга еътибор яратинг. Мусо алайҳиссаломнинг ҳикоясини қиссасини Қуръондан олинг ва Мусо алайҳиссалом қиссасини ўша Библия дейилган китобдан олинг ва таққослаб кўринг. Давуднинг қиссасини у ёқдан олинг ва Давуднинг қиссаси бу ёқдан олинг. Лутнинг қиссасини уёғидан олинг ва лутнинг қиссасининг бу ёқдан олти ва қиёслаб кўринг қуръонда ҳар сафар набийларнинг қиссалари келган пайти у қиссаларда тавҳидга чақирилади.

Одобга, енг гўзал ахлоқларга чақириладир. Ва Аллоҳ Таолодан қўрқишга, яхшиликларга чақирилди. Ва уларнинг бошларига тушган кўплаб синовлар ва улар у синовларга бардош бериб, сабр билан турганлари ва охирида ўша сабрлари ва бардошлари ва Аллоҳ Таолога қилган таваккуллари сабабли мукофотланганлари келади. Библияда еса баъзи Қуръондан фарқли нуқталарида ақлоқсиз воқеалар, асло набийларга нисбат бериб бўлмайдиган нарсалар ва бошқа хунук хунук воқеаларни учратасиз. Лут алайҳиссаломни қизлари дейди, Лут алайҳиссаломни маст қилиб қўйиб, кейин оталари билан зино қилди дейди масалан. Ана шу қанақа қилиб бу воқеа билан бу воқеа битта девласи? Асло унақа емас. Биз Лут алайҳиссаломни қандай ахлоқли, қандай карим ва Аллоҳдаан қўрқадиган ва Аллоҳнинг солиҳ бандаси еканлигини айтамиз. Улар еса нима айтади? Давуд алайҳиссалом ҳақида хунук қиссалар айтишади ва бошқа пайғамбарлар ҳақида бир биридан хунук нарсалар воқеалар айтишади. Шунга биз айтамизки, сиз муштарак бир хил томонларга қараманг. Сиз фарқли томонларга қаранг. Фарқли томонларда қаранг, қайси бири нимага чақиряпти? Ва қайси бири қандай воқеани ҳикоя қиляпти? Ва қай бири пайғамбарларга ва солиҳ кишиларга ярашган воқеалар у, қайси бири асло оддий одамга ҳатто муносиб бўлмаган воқеалар? Шунда сиз тушуниб йетасизки, Қуръон ўша қиссаларни енг чиройли шаклда, енг енг тўғри шаклда ва одамларга енг ибратли шаклда бизга йетказиб берган ҳақиқий чинни воҳий ва Аллоҳ Таолонинг китобидир.

Ва Аллоҳ Таолонинг каромидир. Аллоҳ Таолодан сўраймиз Аллоҳ Таоло Муҳаррам ойини. Ва Муҳаррам ойи билан биргаликда кириб келган бир минг тўрт юз қирқ бешинчи ижрий йилни биз учун баракотли қилсин. Ашуъро куни ва ундан олдинги ва ундан кейинги кунларда рўза тутишимизни биз учун Аллоҳ Таоло осон қилсин, хайрли қилсин. Ва ўша бу кунда тутадиган рўзаларимиз сабабли бизнинг олдинги йилда ўтказилган барча гуноҳларимиз кечирилишига Аллоҳ Таоло бизни муваффақ қилсин ва муяссар қилсин. Ва Аллоҳ Таоло олдинги йиллар, олдинги Ашуъро йилидан бу йилгача ёки олдинги йилларда қилган гуноҳларимиз орасида кабира гуноҳлари бўладиган бўлса, ўша гуноҳлардан тавба қилиб, қутулиб олишимизни бизга осон қилсин, хайрли қилсин. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш