MMaviza
Ҳаж, умра ва рўзаТекширилган10 daq

Ҳаж - умрага келганлар учун 10 еслатма. 1- қисм.

Маҳмуд Усмон · Фиқҳ, молия ва тарбия дарслари

0:00
9:58
Ўзгаришлар тарихи

Ва атим мулҳажжаваллоҳ умратталиллаҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Вассолату вассаламу ала саидина ва набина, муҳаммадин ва алайҳи ва соҳиби ҳикмат.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Биз бугун бу биринчи марта уйимизда видео олиш учун тест ўлароқ бу видеони оляпмиз. Лекин шу тест ўларо қ олинса ҳам савобли иш бўлсин. Бирорта фойдали нарса айтиб қолайлик деган маънода. Енди яхшироқ тайёргарликсиз бўлса ҳам, баъзи бир муҳим нуқталарни зикр қилишга ҳаракат қилдик. Ва ушбу видеони умрага ва ҳажга келган зиёратчилар учун ўнта фойдали еслатма деб атаймиз. Умид қиламизки, ўнтага йетиб боради ва ундан ошиб кетмайди.

Ва бу еслатмаларни тартиб билан қўймадик. Мен ҳозир ўтириб ўзимча қоғозга ёзиб чиққан бўлдим. Ўнта нарсани. Ва шуни бир чеккадан сизларга ўзим демак кўп учраган нарсаларни еслаганимча ҳозир ёздим. Шуларни баён қилиб бераман. Иншааллоҳ фойдали бўлса керак. Биринчи нуқта бу бизни болалигимизда агар кимда ким мени ёшимда ёки юқорироқ бўлса, ўттиз тўрт ўттиз беш ёшдан юқорироғи бўлса яхши есласа керак. Бизни болалигимда ишдан олар шимлар киндигидан бўларди. Киндикдан бошлаб келар еди, ишдан олар еди. Мусулмонда кофирда шунақа бўлар еди. Кейинчалик шу тўқсон бешинчи йилларданми, икки мингинчи йилларданми шунақа одат бўлдики, иштонлар киндикдан емас, анча пастроқдан ҳалиги белни иккита ушлаб турадиган суяги бор, ўша жойдан кийиладиган бўлиб қолди. Ҳамма шимлар ҳозир шунақа чиқади. Ҳатто ўзимиз оладиган шимлар ҳам шунақа бўлади. Бу одамлар нимагадир пастда кийиладиган кийимлар шунақа кийилиши керак деган тушунчага ега бўлиб қолд. Ва еҳром либосини ўраган пайтда сизда иккита парча бўлади. Пастдагиси изор дейилади, тепадагиси радо дейилади. Изорни ўраган пайти кўп мусулмон олиб ўша жойдан ўраб олади. Ўраб олади да, кейин устидан ридосини ташлайди. Ридо енди очилади, ҳаракат қилади, изоҳ пастда туради. Натижада киндиги билан ўша суягигача бўлган жой одатда очилиб қолади, жуда кўп одамларда. Ўша жой аврат ҳисобланади, уламоларни ижмоси билан. Яъни мен киндикдан паст бўлган ўша мана шунча жойни аврат емас деган бирорта қовулни билмайман.

Аллоҳ таълим уч тўртта мазҳабни қовули ва бошқа барча уламоларни қовули мен билишимча аллоҳ таълим ижмо билан. Ана шу жой аврат ҳисобаланади ва у жойни очиб юриш гуноҳ бўлади, ҳаром бўлади, еркакка ё аёлга уни кўрсатиш ҳаром бўлади. Ҳаққинақа одамга или одам ўзини аёлига уни кўрсатиши мумкин. Ва буни агар еҳромда қилса ва буни агар ҳаромни ҳудудида қилса, у гуноҳ яна ҳам юқорироқ ва олийроқ бўлади. Демак, бу биринчи нуқта, бунга еътибор беришимиз керак. Хўп, иккинчи нуқта, еҳром кийган пайтингизда, табиийки аврат бу киндикдан тиззани пастигача. Бизни мазҳабимизда ва бошқа жумҳурлар мазҳабида. Демак киндикдан тиззани пастгача тўсдингизми? Демак авратни тўсдингиз. Хўп, ўз ўзидан савол пайдо бўлади. Бу дегани юқорини очиб юрса бўладими? Мен еслайман, бундан саккиз йиллар олдин мен биринчи марта шу Мадинага келган пайтимда, бир баъзи талабалар билан ҳали енди талаба илмини бошлаган баъзи талабалар билан бирга умра қилдик. Шунда талабалардан бири ошхонага овқатлангани ўтирди. Ошхона енди биласизлар, ҳарамни олдидаги ошхоналар жуда ҳам гавжум бўлади, аёллар, еркаклар. Ўша жойда тепасидаги ридосини йечди да, ёнидаги курсига қўйиб қўйиб, шунақа ялангъоч бадани билан ўтириб овқат йейди. Кейин бир араб келди да, мен деди, бу ёқда аёлим билан, қизларим билан овқатланиб ўтирибман. Фаросатини ишлатгин, устига кийиб олгин деса, талаба айтяптики, сен фиқҳни билмайсан, мана авратимни тўсиб турибман деяпти.

Мана шу иккинчи нуқтада мен айтмоқчиманки, фиқҳ бу бир нарса, оддий фаросат бу бошқа нарса. Ўша маънода ҳеч қачон унутмаслик керак. Фиқҳ жиҳатдан бирор нарсани ҳаром емас дегани, бу ўша нарсани қилса бўлаверади дегани емас. Чунки урф бор, одат бор, фаросат бор, инсонийлик бор. Ўша маънодан, масалан, битта мисол билан айтсам бўладики, кўп уламолар, масалан, кўп уламолар айтадики, аёл кишини юзи авратмас дейди, лекин сфина бўлмасин деб ёпиб юрсин дейди, масалан. Ёки шунга ўхшаб еркак кишини дейди, масалан, танасини шу қисми аврат бўлмаслиги мумкин, лекин ёпиб юрсун дейди. Чунки бу оддий ахлоқ. Ўша маънода айтаманки, еҳром ўраган пайтда, агар ҳозир масалан еҳромингизни юқорини, ридосини ташладингиз да, масалан. Сал бир томонга узоқроқ қилиб туриб, бир бу томонни калтароқ қилиб туриб, калтароқ томонни белингизга қистириб, узунроқ томонни устингизга ташласангиз, еҳром сизни тўлиқ ёпади да, сизни қанақадир рақобат билан бир чиройли бир кийимда бўласиз. Агар шуни очиб худди битта иккита буклаб, йелкангизга битта ташлаб олсангиз, ҳаммомдан чиқиб келаётган одамга ўхшаб. Унда киндигингиз очилиб, кўкрагларингиз очилиб, иккита томонингиздан сочиқ қўйса тепангизга туради да, сизни кўрган одам бу дейди, ҳаммомдан чи қиб адашиб қолиб шекилли деб ўйлайди. Ўша маънода яъни айтамизки, фиқҳ бир нарса, фаросат бошқа нарса ва иложи борича ибодатларни чиройли намойиш қилиш керак. Ва бу нуқта яна ҳам муҳим бўлади.

Агар сиз еҳром билан сафар қилаётган бўлсангиз. Масалан, одамлар еҳром билан сафар қилади да, дейлик Дубайда еҳромга киради. Дубайни, Дубайни аеропорти халқаро аеропорт. У ёқда бутун дунёдан одамлар бўлади. У ёқда немис бўлади, инглиз бўлади, франсуз бўлади, хитой бўлади. Ғайратдин одамлар бўлар. Ва улар битта мусулмон одам, агар шунақа мен айтганимдек, еҳромни чиройли танасини ёпиб турган бир ёққорда кўрса, қанақа чиройли дин екан дейди. Аксинча, агар сиз ҳозир шунақа қилиб тепангизга радоангизни ташлаб олсангиз, жуда ҳам хунук кўринса, унда табиийки одамларга бу бало келади. Бу иккинчи нуқта. Хўп, учинчи нуқта айтмоқчи бўлганимиз, оппўйла деган нарса, яъни йелкани очиб юриш. Бу тавофни суннатларидан бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, енди биз видео узун бўлиб кетмаслиги учун иложи бўлса қисқароқ қилишга ҳаракат қиламиз. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салам умрага келган пайтларида асбоблар билан Маккаб учликлар тоғларга чиқиб, уларни кузатиб туришган. Шунда улар мусулмонлар заиф екан, бошқа деб журъат қилиб, уларга тушиб уруш фитна бошламасин деган маънода, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳ ва салам йелкаларини очиб, югуриб юринглар деганлар. Почтаги учта тавофни, йетти тавоф йеттита бўлса, почтаги уч та тавофда ўшанга ромил қилинади. Яъни сал югуриш билан югуриш ўртасидаги ҳаракат билан сал сал йенгил югурилади ва ўша йеттита тавоф давомида йелка очиқ бўлади. Бу нарсани кўпчилик мусулмонлар билади ва қилади. Лекин хато қайерда содир бўлади кўпинча? Ўша йелка очиқи ҳолда, ундан кейин икки ракат намоз бор ку, тавоф намоз, шуни ўқийди.

Бу мумкин емас. Бу макруҳ, яъни буни ўша намоз ўқиётган пайт йелкани ёпиб олиш керак. Қолаверса, саида ҳам йелка очиқингизда турмайди. Саидаганда бу ўша Сафо билан Марв ўртасида бориб келиш йетти марта. Унда ҳам йелкани ёпиб олиш керак. Енди йелкани очиш, мана шу ўнг йелкани очилиш, бу фақат ва фақат тавофга хос. Тавоф тугадими? Йелкани ёпа, рекорд номер ўқийсиз, кейин бориб сай қиласиз, сайда йелка ёпиб туради. Бу учинчи нуқта. Хўп, тўртинчи айтмоқчи бўлганимиз, кўпроқ Мадина билан боғлиқ. Мадинада ва астағфируллоҳ, бу айтмоқчи бўлганим сиз Маккада ҳам Мадинада бўладиган нуқта екан тўртинчиси. Бу битта муҳим нуқта мен айтмоқчи едимки, бизда бизни мазҳаб уламолар ва фуқаролар айтадики, фарз намозини ўқисангиз, фарз намозига салом бергандан кейин туриб дарров суннатни ўқиб олинг дейди. Лекин Саудияда фарз намозидан кейин жаноза ўқилади. Агар сиз туриб суннатни бошлаб юборсангиз, у жаноза намози бошланиб қолади, натижада сиз жанозадан қолиб кетасиз. Мана шу муаммо бўлмаслиги учун мен доим тавсия қиламан. Агар фарзандни ўқидингизми, бироз кутинг. Ўша тасбеҳларни айтиб, кутиб туринг, токи кутинг, жаноза борми йўқми. Агар ас солату ала аму ат ёки ас солату ала ма йетук деб айтса, билингки жаноза бор. Кутиб туринг. Жанозани ўқиб олинг, кейин суннатни ўқисангиз яхшироқ. Жанозани қилганингиздан кейин бир дақиқа пойласангиз, ўзи кетадиганлар кетдирмай бўлади. Сизни биров безовта қилмайди. Ва шу маънода намойингизни, суннатингизни жаноза билан қарама қарши бўлиб қолмайди.

Лекин туриб, агар дарров суннатни бошлаб юборсангиз, унда сиз суннатни тугагунича жаноза бошланиб қолади. Жаноза бошланса, кейин жанозага қўшилсангиз, уни ҳукмлари бор. Иншааллоҳ фиқҳ дарсларини баён қиламиз. Масалан, имом Аллоҳ акбар деб жанозани бошлади. Аллоҳ акбар деди, бошлади. Ундан кейин Аллоҳ акбар деб иккинчисига ўтди. Ҳар битта такбир жанозада рукн ҳисобланади. Иккинчисига ётгандан кейин у одамлар қўшилади да жанозага, Аллоҳ акбар, Аллоҳ акбардан икки уч марта айтиб туриб қўшилавермоқчи бўлади. Араблар ҳам қилади бу нарсани, кўпчилик хато қилади. Бу фиқҳни билмасликдан бўлади. Нимага? Чунки сизни имомни иккинчи такбир айтиб бўлган бўлса, имом гўёки жанозани иккинчи ракатида, иккинчи рукнида турибди, яъни рукнида. Ва сиз ўша иккинчи рукндан қўшдингиз у, қўшилдингизми? Енди биринчисини сиз қазо қилишингиз керак. Иккинчида турган ҳолда битта иккита такбир айтиб туриб қўшилиб бўлмайди, яъни у пойга емас сиз унга такбир айтиб йетиб оладиган. Хўп, мана шу ҳукмларни билмасангиз, иншааллоҳ ҳали биз фи дарсларда буни баён қиламиз. Лекин сизга айтадиганимиз, иложи борича суннатни кечиктиринг, олдин жанозани ўқиб олинг, жанозадан кейин суннатни ўқинг. Ўшанда мана шу қарама қаршилик бўлиб қолмайди, иншааллоҳ. Бу тўртинчи нуқта. Бешинчи нуқта. Бу ўша тўртинчи билан қайсидир маънода боғлиқ биз айтдикки, ўша жаноза пайтида ёки умуман шошилиб, суннат ўқиб юборса, одамлар, олдингиздан одамлар ўтади деб. Олдингиздан одаммлар ўтиши ҳарамда бор нарса. Бунга уламолар фатво берган. Чунки ҳарамда тиқилинч бўлгани учун, одамлар кўп бўлгани шу, мана шу жойдаги уламолар шу зарурат ўлароқ, демак, демак, бу нарсага рухсат берган. Абдурурот, туби хил мақдурот деган, яъни зарурат ҳаром бўлган ёки тақиқланган бўлган нарсаларни га айлантиради деган қоидага кўра.

Лекин бу қоидани доим битта шарти бор. Шарт нима? Заруратлар ўзининг ҳожати, ўзининг ўша миқдоридагина демак, мубоҳ бўлади деган қоида. Адорат у қадар би қадр иха деган қоида бор. Шу қоидага кўра, агар масалан, олдиндан олдидан ўтишга фатво беришган бўлса, бу фатво ўша зарурат доирасида бўлади. Баъзида шунақа бўладики, ҳеч қайерда ҳеч қанақа олдингизда одам йўқ. Аслида ҳамма йўқ бемалол, ҳарамда ҳам одам камайиб қолган. Намоз пайти емас да, сиз намоз ўқиш олдингиздан бири ўтади. Мана шунақа нарса бўлса, у мумкин емас. Лекин шунда ҳам сизнинг вазифангиз уни тўсиш емас. Сиз тўсмайсиз, сиз намойингизни ўқиверасиз, иложи борича олдингизда бирорта тўсиқроқ, ёпилганроқ, стура бўладиган жой бўлса, ўша йерда ўқисангиз, шу суннат. Ва олдингиздан биров ўтиб қолса, унда сиз уни тўсишга ҳаракат қилиб, бошқа қилмайсиз. У ўтган одам гуноҳкор бўлади. Сиз бўлмайсиз ва сиз ўзингиз иложи борича бировни олдидан ўтманг. Сабаби бировни олдидан отиш гуноҳ бўлади. Бу ишни қилмаслик керак. И иложи агар зарурат бўлса, айтганимдек, зарурати ўламолар рухсат берган. Ва тин мулҳаж жавалламу рўталиллаҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш