Биринчидан, бизда агар одамлар ўртасида ўзингиз мустақил статистика ўтказадиган бўлсангиз, ўзингиз сўровнома қилиб кўрадиган бўлсанг, биласизки, одамлар қўлларида кўп ҳолларда пул бўлади ва у пулни умумий Ўзбекистондаги бозорга жалб қилишнинг янги инструментларга ҳожат борлиги шубҳасиз. Сабаби кўплаб одамлар кўрасизки, банкка пул қўймайди. Ва буни акси ҳам борки, баъзида банкларда пуллар бўлади, у одамлар улардан фойдаланмаётганини кўрасиз. Шу пайтда мана шундай ташкилотлар ўзларининг фаолиятида ҳеч бўлмаса иккита йўналиш асосида қилиб, исломий молия ва исломий ҳуқуқ асосида демак фаолият олиб борувчи кишилар учун ҳам бир муқобил вариантни яратиб қўйса, унда кўпроқ мижозлар демак чақиришга яна яна бир имконият пайдо бўлади. Бу нарсани ҳар бир демак йўналишларда мисол келтиришингиз мумкин. Шунга банклар агар масалан кредит йўналишидан ташқари, таксит йўналишини йўлга қўя олса ва дейлик масалан бирорта бир маҳсулот олмоқчи бўлган одам хоҳласа банкдан пул олиб ўшани фоиз евазига осиб агар хоҳласа уни еътиқоди бунга йўл қўймайдиган бўлса, унда банкка мурожаат қилсин, банк у нарсани унга олиб берсин, масалан. Айнан бу исломий жиҳатдан буниси тўғрироқ бўлади. Бўлиб тўлаш евазига, масалан. Мана шундай демак, алтернатив муқобил сифатида ислом молиясининг борлиги ҳам одамларнинг банкка мурожаати кўпайтиради.
Ва одамлар қўлларидаги пулларни банкларга ва умуман бозор иқтисодий иқтисод тизимига жалб қилишга ёрдам беради. Ҳам банклардаги пуллардан одамлар кўпроқ фойдаланишга чақиради одамларни. Ва ўша маънода бу ҳам банклар фаолияти га ижобий таъсир кўрсатади деб ўйлайман.