MMaviza
Ислом молияси ва савдоТекширилган13 daq

Қонун лойиҳасига таклифлар

Маҳмуд Усмон · Фиқҳ, молия ва тарбия дарслари

0:00
12:45
Ўзгаришлар тарихи

Ҳа, қонун лойиҳасини биз бир гуруҳ ҳуқуқшунослар билан, иқтисодчилар билан ва вапше соҳада мутахассис бўлган кишилар билан кўриб чиқдик. Ва айнан ҳозирги пайтда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган банк бошқарувидаги демак, шахслар билан ҳам бу қонун лойҳаси ҳақида баъзи фикр алмашган бўлдик. Қонун лойиҳадаги баъзи нуқталар ҳақида умумий шаклда айтиш керакки, қонун лойиҳа асосининг борлиги, бу масала устида ишлаб чиқил. Ишланаётгани, бу масалага алоҳида пул ва еътибор ажратилгани бу катта нарса. Бу қонун лойиҳани биз умид қиламизки, Ўзбекистонда ислом банклари пайдо бўлиши учун ҳали жуда яхши бир замин яратади. Шу билан биргаликда қонун лойиҳаси ҳали қонунга алмаш. Айланишидан олдин ундаги баъзи нуқталарни биз ўйлайманки, муҳокама қилиб, ҳам исломий ёки умуман анъанавий банклар фаолияти, банкларда фаолият олиб бораётган кишилар, ҳам шу соҳада мутахассис бўлган кишилар билан маслаҳатлашган ҳолда баъзи ўзгаришлар киритилсак яхшироқ бўлади деб ўйлайман. Масалан, қонун лойиҳасида мен еътиборим тортган нарсалардан бири литсензия масаласи. Қонун лойиҳасида айтилганки, исломий банкларга исломий банк литсензияси берилиши керак. Бу литсензия учта фаолият учун талаб қилинади. Исломий банкалар учун, исломий дарчалар учун, яъни ўзи анъанавий банк, лекин исломий дачаси бўлса, ёки исломий анъанавийбанк бўлса ҳам исломий молия шартномалари тузмоқчи бўлса.

Мана шу учала ҳолда литсензия олиш талаб қилинган ва мана шу литсензияни Марказий банк беради деб ёзиб қўйилган қонун лойиҳаси да. Ва бу баъзи бир мулоҳазалар пайдо қилиш мумкин одамда. Аввало бу соҳа Марказий банк томонидан назорат қилиниши мутлақо салбий нарса емас. Албатта бу ижобий нарса, чунки Марказий банк бошқа банкларнинг фаолиятини назорат қилиш керак. Лекин бир нуқтани инобатга олиш керакки, банкнинг банклик билан боғлиқ фаолияти бор ва унинг исломийлик сифати бор, ўлчови бор. Ва унинг исломнийлик ўлчовини агар Марказий банк белгилайдиган бўлса, Марказий банк ана шу ўлчовни белгилашга, демак, лаёқатли бўлган кадрлари ва ўша ўлчовнни белгилашга демак, асос бўладиган меъёр идорларни олдин ишлаб чиқишга тўғри, ишлаб чиқишингга тўғир келади. Бўлмаса, масалан, Марказий банкдаги банк билан боғлиқ фаолиятга масъул бўлган киши бирор нарсани исломий ёки исломий емаслигини қарор қилиши тўғри бўлмай қолиши мумкин. Шу маънода, масалан, агар ҳозир худди шу исломий банкларни оддий, масалан, ишлаб чиқарувчи ресторанлар, бошқаларга бир қиёс қиладиган бўлсангиз, бирорта ресторан ўзининг фаолияти тўғри ёки нотўғри еканлигини давлат органлари белгилаб берса, унинг маҳсулоти ҳалол ёки ҳалол емаслигини давлат органарининг назорати остида бўлса ҳам, лекин мана шу ҳалолликни белгилашга мутахассис бўлган кишилар белгилаб беради. Ҳа, қиёслайдиган бўлсак, шундай. Худди шунга ўхшаб, агар дейликки, исломий банк биз ташкил қиладиган бўсак у, исломий банкинг унинг банк ўлароқ фаолияти тўғри еканлиги, унинг шартномалари ва унинг фаолияти Ўзбекистондаги банкчиликка мувофиқ еканлигини исломий Марказий банки белгилаб берса ю, лекин унинг шартномалар исломий ёки исломий емаслигини, айнан исломий ёкий исломий емасклигини ўлчайдиган қанақадир шариат билан боғлиқ кенгаш белгилаб берса, ўйлайманки, шундай тўғрироқ бўлган бўларди.

Яъни исломий банкларга исломий деган сифатни берувчи литсензияни бериш Марказий банкнинг фақат ваколати емас, балки ё Марказий банкдан ташқари қанақадир шаръий кенгашнинг ёки шаръий кенгаши билан Марказий банкнинг биргаликда олиб борадиган изланишнинг натижаси бўлиши керак деб ўйлайман. Қонунчиликда яна битта одам ўйлаб кўриши керак бўлган ҳозир яна мана ҳозир шариат кенгашлари ҳақида гапириб ўтириб, қонунчиликда яна бир, демак, у мулоҳазага чақирадиган нуқталардан бири, бу шариат кенгашининг аъзолари, яъни банк ўзи тузган шариат кузатув кенгашининг аъсолари Марказий банк томонидан тасдиқланиши шарт деган, демак, демак, қоида белгилаб қўйилган. Бу нарса ҳам баъзи муаммоларга сабаб бўлиши мумкин деб ўйлайман. Биринчи, ўзи умуман бизга ҳаммамизга маълумки, банклар бу аксионерлик жамиятлари. Яъни бу банклар бу қонунда ҳам аксионерлик жинояти шаклида ташкил топилган. Енди банкларга қўйилган қонундаги шарт бу ўша банклар аксионерлик жамоат сифатида тузилиши керак. Хўп, аксионерлик жанобларида ҳиссадорларнинг мажлиси бу жамиятнинг асосий бошқарув ташкилоти бўлиши керак. Ва мана шу мажлис томонидан ташкил қилинган қарорлар модомики шу қарорлар қонунга мувофиқ екан, шу аксиядорлик жамиятининг ичида ҳукм ҳукм сурувчи асосий, яъни мустақил қарорлар бўлиши керакс.

Ва мана шу қоида, бу қоиданинг борлиги қайсидир маънода аксиядорлик жиноятларининг мустақиллигини таъминлайди. Ўзининг мустақил корпоратив бошқарув борлигини таъминлайди. Ва ҳозирги пайтда агар мана биз банк, турли банк вакиллари билан бу масалани айнан маслаҳатлашиб кўрдик. Ҳозирги пайти ҳар бир банкда кузатув кенгашлари бор. Шу кузатув кентгашларини аъзоларини тайинлашда ёки банкдаги бошқа бир муҳим лавозимларини тайинлашди. Аксар банклар айниқса мен еътибор қаратмоқчи едим, хусусий банклар билан мен бу масалада гаплашиб кўрдим. Хусусий банкалар ўзи мустақил қарор қабул қилади. Яъни бу учун бориб, демак марказий банкдан рухсат олмайди. Енди, енди, енди шу жойда шунақа савол пайдо бўладики, ё банклар ўзининг ҳар бир кузатув кенгашининг ҳар бир аъзосини, ўзида кузатув кенга бор ку, шуни аъзоларини марказий банкдан тасдиқлаш керак бўлади. Бу нарса ҳам қонунчиликнинг баъзи моддалари кўрсатилган. Агар лекин амалиётда бунақа бўлмаяпти ҳозир. Агар шунақа деб айтадиган бўлсак, унда агар ўзининг бошқа анъанавий банк ҳам ўзининг кузатув кенгашининг ҳар бир аъзосини марказий банкдан тасдиқлаш керак бўлса ю, кейин исломий банк ҳам ўзинининг шаръий кузатув кентгача аъзосини маркази банк томонидан тасдиқлаши керак бўлмаса, унда муаммо йўқ. Унда тенглик бўлади. Лекин бу яна бир муаммо пайдо қиладики, мана шу молиявий муассасаларнинг мустақил корпоратив бошқарувига бу ҳалал бўлади, яъни корпоратив бош қарувига қанақадир тўсиқ бўлади, ҳа.

Ёки биз айтишимиз керакки, иккаласи ҳам демак бир хил фаолият олиб бориш керак деймиз, токи дискриминатсия ўртада бўлмаслиги керак. Лекин биз айтсакки, анъанавий банклар ўзининг оддий кузатув кенгашлари аъзоларини марказий банкдан тасдиқлаш шарт емас. Лекин исломий банклар ўзининг шаръий кузатув кентгача аъзоларинимарказий банкдан тасидқлаш керак десак, бу ўз ўзидан биринчидан қонунда иккала демак банк бир хил фаолият олиб бораётган иккала банкнинг қоидалари бир бирига тўғри келмасдан гўёки бир дискриминатсияга ўхшаган нарса пайдо бўлади. Бу биринчи нуқта. Иккинчи нуқта бу ўша исломий банкнинг мустақиллиги ва ўзининг фаолиятини еркин олиб боришига қайсидир маънода тўсиқ бўлади. Ва учинчи яна битта нуқта, бу қанақадир қийинчиликлар пайдо қилади. Масалан, баъзида банклар ўзининг ичалик кенгашига ташқаридан мутахассислар йўллаши мумкин. Бу айниқса бизни ҳолатимизда воқеликда шу яъни тўғрироқ нимага? Сабаби ичкарида мутахассислар йетарли емас. Маълумки шарий кенгаш аъзоларига қўйилган шартлардан бири, у айнан шариат соҳасида мутахассис бўлиши керак. Ва бизда афсуски, ислом банк, яъни исломий банк деган тушунча ўзи янги бўлгани учун, шариат соҳасида муҳтожларнинг кўплари банкчилик соҳасида мутахассиси емас. Масалан бизда ҳозир Ўзбекистондаги шариат бўйича мутахассис бўлган университетлар, институтларни ўрганадиган бўлсангиз, аксаридаги, масалан айнан ислом ҳуқуқи ёки биз фиқҳ деб атайдиган, фиқҳ илмини мутахассисларини аксари, масалан ҳидоя ва шунга ўхшаган қадимги китоблардан илм олади.

Ва бу китоблар албатта буюк ва бу китоблардан албатта илм олиш керак. Лекин шу билан биргаликда қўшимча замонавий транзаксияларни ўрганган ва замонавий ислом банкчилиги билан боғлиқ, масалан дейлик Аё Финн шариат стандартлари ёки Малайзия стандартлари ва бошқа замонавий демак ислом молиясига оид ҳужжатларни у ўқув юртларида талабаларга ўргатилмайди. Балки ўргатувчи мутахассисларни ўзи йетарли емас. Шу маънода ҳозир сиз шариат кенгашини қураман десангиз, Ўзбекистонни ичида шариат кенгашни қурадиган мутахассислар сизга йетарли топилмай қолиши мумкин. Айниқса бизда ҳозир агар ўнлаб банклар ўзларига шариатарчилар очаман деса, ва ҳар бир демак кенгашда енг камида учта аъзо бўлиши керак қоида бўйича. Учта аъзони ҳар биттаси учта одам топиши керак бўлса. Унда бизда ҳозир шунақа ҳолат пайдо бўладики, енг камида бизга ўттизта, қирқта, елликта ёки ундан кўпроқ шариат кенгаши аъзолари керак. Ёки ҳамма балки бир хил одамни шариат кенгашига аъзо қилиб чиқиши керак бўлади. Ва иккала ҳолатда ҳам барибир Ўзбекистонни ичидаги мутахассислар йетарли бўлмасдан ташқаридан мутахассис жалб қилишга тўғри келади. Ва ташқаридаги мутахассисларни ҳам кейин олиб бориб, уларни масалан Марказий банкдан ўтказиш ва бошқалар яна ҳам демак, осонроқ протсессни қийинлаштириши мумкин деб ўйлайман. Албатта. Тушунарли. Қонунчиликда яна баъзи енди қўшимча қилиши мумкин бўлган нуқталар бор. Бу нуқталардан аввало билиш керакки, ислом молияси деганда, мен бу ҳозир айтадиган баъзи тушунчаларимни ва умуман бугунги суҳбат ҳукуматимизни билиш учун мен ҳар бир тингловчига айтиб ўтмоқчи едимки, ислом молияси, ислом молия бу тақиқланмаган нарсалар бор бўлган анъанавий молия.

Агар содда қилиб айтадиган бўлсак. Яъни сиз кундалик қиладиган ҳар қанақа фаолият исломий бўлаверади, унда баъзи тақиқланган белгилар бўлмаса. Мана бу нарсани биз ўша ислом ҳуқуқида ёки фиқҳда асл деган қоидамиз бор бизда. Масалан айтамизки, масалан шу жойда чой бўлса, асл қоида шуки, шу чой ҳалол. То кимдир келиб унинг аксини исботламагунча у ҳалоллигича қилаверади. Асл қоида исломий қонуниятда сиз масалан бирорта айбловдан, демак, айбловдан узоқсиз. Сизга бирорта айблов қўйиб бўлмайди, то уни аксини исботлама гунча. Худди шунга ўхшаб асл қоида шундаки, молиявий муносабатларнинг барчаси ҳалол, то унинг акси исботланмагунча. Бу шариатдаги муҳим қоида. Шу қоидага кўра, то биз бирорта бир молиявий фаолиятда қанақадир тақиқланган елемент борлигини исботламаганимизча, у молиявий фаолият ҳалол бўлиб қолаверади. Бу шариатнинг енг муҳим қоидаларидан биттаси. Шунга кўра, ҳар қанақа одамлар ўртасида бўлаётган молиявий транзаксиялар, яъни олди берди ва бошқа муносабатлар ҳалол деган демак, умумий ҳукмни остида бўлади. То биз унда баъзи елементларни топмагунимизча. У елементлар нималар? Рибо, рибога олиб борувчи шартлар, ғарар, ғарарга олиб борувчи шарлар, ва бу ва бу нарсаларни алоҳида мутахассис сифатида ҳали масалан баъзи дарсларда, бошқаларда ўрганаримиз ёки бу бўйича китобларда, бошқаларга ўрганишимиз мумкин бизни тингловчилар. Лекин билингки, мана шу елементлар бўлмадими, демак молиявий муносабат исломий бўлиб қолаверади.

Шунга кўра енди савол пайдо бўлади. Агар биз ҳозир бирорта банкнинг фаолиятини исломий ёки исломий емаслиги бўйича бир унинг транзаксиялари учун бир низом қоида ишлаб чиқмоқчи бўлсак, у ҳозир қонунчиликда бўладими ёки қонуности ҳужжатларда бўладими? Қонунчиликда ёки қонун ости ҳужжатларда борадиган бўлса, иккала ҳолатда ҳам, ана шу қоидаларни ким ишлаб чиқади? У қоидаларни муайян марказлаштирилган шариат кенгаши ишлаб чиқадими? Ёки банкларнинг шароит кенгаши ишлаб чиқадими? Ёки марказий банк ёки бошқа қонунчилик ташкилотлари ишлаб чиққадими? Ҳозир масалан биз мана бу қонун лойиҳасида битта жуда яхши бир ислоҳот таклиф қилинган. Бу муробаҳа учун берилган бир имтиёз. Муробаҳа дегани, бу исломий банк бирорта товарни сотиб олади, маҳсулотни сотиб олади. Маҳсулот уники бўлгандан кейин, уни мижозга сотади. Ва баъзида баъзи маҳсулотларни сотиболиб, ўзини мулкига айлантириб, кейин сотишида мулк ҳуқуқи олдин банкка кейин мижозга кўчгани учун икки марта солиқ солиниши мумкин бўлади ва икки марта солиғ солиш ўша маҳсулотни нархини ошириб юборади. Қонунчиликка шунга йечим таклиф қилинганки, мана бу муробаҳа шартномаси асосида маҳсулот олиб, кейин сотилган пайтда, маҳсулотни олишдан мақсад унга егалик қилиш емас, келажакда сотиш бўлганини инобатга олиб, мана шу жойда қонунчиликда солиқдан имтиёз берилиши таклиф қилинган. Ва бу жуда ҳам яхши қоида. Лекин мана шу жойда ўз ўзидан савол пайдо бўлади.

Енди бу олиб, мулкига, ўзини мулкига айлантириб, кейин сотшида, яна битта шариатни қоида бор, қабз деган, яъни унинг маҳсулотнинг жавобгарлик ҳуқуқига кўчиши керак. Жавобгарлик ҳаққи қай тарзда кўчади? Маҳсулотни олиш ва уни расмийлаштириш қай тарзда бўлади? Бу қоидалар шарий қоидалар ҳисобланади ва бу қоидалар муҳим. Шу қоидалар ҳозир қонунда белгиланадими, қонун ости ҳужжатларида белгиланадими? Ўйлайманки, мана шу нуқталарни аниқлаш керак бўлади. Лекин шу билан биргаликда айтиш керакки, қонун лойиҳасида баъзи бир жуда ҳам муҳим, жуда ҳам ижобий нуқталар бор ва бу нуқталар кўп, жуда ҳам кўп. Мен буларни енг яхши, ўзимга ёққан бирини ҳозир айтиб, шу билан бу саволга жавобини якунламоқчи едим ва хусусий имконият бермоқчи едим ўзларини фикрларини айтишлари учун. Мана бу нуқта менга жуда ҳам маъқул бўлган нуқталардан биттаси. Бу исломий банк ёки исломий деган атамани қўллаш учун ўша банкда ёки у муассасада литсензия бўлиши керак деган қоида. Лойиҳада мана шу қоида таклиф қилинган ва бу жуда ҳам муҳим. Нимага? Чунки бизни асримизда, бизни ҳозирги ҳолатимизда ўзини исломий деб атайдиган муассасалар жуда ҳам кўпайиб кетди. Фаолиятини агар ўрганиб чиқсангиз, фаолияти рибо ёки масалан исломда тақиқланган фаолият бўлади да, лекин ўзини масалан ислом ёки исломий ёки иймон ёки шунга ўхшаган номлар билан атайди. Ва бу натижада одамларни қайсидир маънода мижозларни алдашга ўхшаб қолади. Ва табиийки давлат бу пайтда шу мижозларни ҳимоя қилиш учун ана шу компаниялар ростдан ҳам ўзи қилаётган даъвога мувофиқми фаолияти деб бу нарсани давлат ўрганиб бериши керак бўлади.

Ва мана шу қонун агар демак амалга ошса, бунда ўша исломий деган атамани олиш учун литсензия талаб қилинади ва литсензияни қўлга киритиш учун унинг фаолияти олдин ўрганиб чиқилади. Ўша маънода исломий декан атамани суиистеъмол қилиш учунга ўта олинади бу ҳолат.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш