Заколат ҳақида маълумот берсангиз. Яъни бирор нарсани ёки мулкни сотиб оламан деб заколат берилади. Агар сотиб олмаса, заколат сотувчида қолади. Аксинча, агар сотувчи бошқа одамга сотув юборса ёки сотмайдиган бўлиб қолса, заколатни икки баробар қилиб қайтариш керак дейишади. Шу тўғрими? Яъни сотмай қолса икки баробар қилиб ҳа, агар масалан сотувчи айниб қолса, сотмайдиган бўлиб ёки бошқа одамга сотиб юборадиган бўлса, у заколатни берган берилган заколатни икки баробар олиб қайтариши керак екан, шу тўғрими? Ҳа, бу ёқда иккита нарса сўралган. Биринчиси ўша заколат деётгани шариатда ўша орбон орбул масаласи жумҳур уламолар, ҳанафийлар, шофийлар, молийкилар наздида жоиз емас. Лекин ҳанбалилар жоиз деган муассир уламолар, айниқса шу меъёрлар соҳиблари шу қовулни олган. Шу қовул бўйича фатво беришади. Лекин биз ўзимиз масалан бировга тавсия қилганимизда ҳам иложи борича айтамизки, ўша жумҳур уламоларни қовули билан қовуриш керак деймиз. Орбул масаласи ўша демак, Умар одилуллоҳнихуни Маккадан уй олишлари билан боғлиқ ҳадис ривоят билан шариатда бу нарса келган. Яъни масалан сиз бир маҳсулотни олмоқчисиз, бир маҳсулот олмоқчисангиз, дейлик масалан ўн минг долларга бир маҳсулот олмайсиз. Сиз айтасизки, мен шу маҳсулотни олдим дейсиз, мана шу минг доллар ҳозир сизда пул қолдираман дейсиз масалан.
Шу рубон бўлиб қолсин дейсиз. Мен тўққиз минг ни масалан фалончи кунгача олиб келсам, мана шу м билан бирга ўн минг бўлиб, ўша нарса меники дейсиз. Агар олиб кела олмай қолсам, шу минг сизга қолади дейсиз. Ўша минг ўшанда орбун дейилади шариатимизда, арбун, орбун, орбун бир нечта номлари бор. Ва буни айтганимиздек, биз имомимиз имом охуниф роҳимаҳуллоҳ ва имомолик имом шофий жумҳур уламолар жоиз емас деган. Сабаби ўша мингни нима учун олади деган масала чиқади да. Евазий йўқ учун. Ҳа, ҳа, евазий йўқув учун. Ва воқеликда ҳам кўрасиз, субҳаналлоҳ, агар воқеликда кузатсангиз, аксар одам шундан рози бўлмайди. Ўша мингдан олиб қолгандан кейин, енг камида, майли, келишгандим, шунга олиб қоляпсан дейди ю, кейин қайтиб ўша одам билан кўчада кўрса ҳам гаплашмайдиган бўлади. Тушуняпсизми? Ваҳоланки шариатда, фиқҳул муомалада биз асосий еътибор берамизки, аҳкомларни ҳаммаси низо бўлмаслигига қаратилади. Одам ўртасида низо бўл маслиги. Ўшанга баъзи уламолар буни чиройли муолажа қилишга ҳаракат қилади. Маъсул уламолар айтадики, ўша урғун сифатида мингни олиб қолмасин да дейди.
Ундан кўра дейди, зарарни олиб қолсин ўша мингни ичидан дейди. Бу асли ҳамма айланиб қовул емас да. Лекин ҳамма айланибни қовули билан жумҳурни қовулини гўёки бир жамлаган ўхшаган қовул. Айтадики, масалан дейлик, шу одам сизга ўн минг долларга шу нарсани сотмоқчи еди. Сиз минг доллар бериб қўювдингиз ўша пайтда орбон қилиб, яъни сиз заклад деганингиз ўша пулни, минг доллар бериб қувдингиз. Кейин тўққиз минг айтилган вақтда олиб келолмадингиз. Енди бу одам буни бозорга олиб чиқиб сотди да, тўққиз миллион беш юз га сотди. Ваҳоланки сизга ўн миллионга сотмоқчи ю. Ўша пайт ўн минг га бошқасига ҳам сотса бўларди масалан. Хуллас бу одам ўша пайтлар бир беш юз зарар кўрди масалан дейлик. Шу беш юз ни дейди, шу бундан чиқариб олсин деганга ўхшаган бир фикр айтади.
Яъни бу ҳар қалай ўртадаги бир ўртадагироқ қовул, лекин биз айтамизки, ўша иложи борича жумбўрлик қовули билан қолиб, мана шу пулни олмагани яхшироқ. Агар мабодо оладиган бўлса, ҳеч бўлмаса шу воқеий ўзи кўрган зарари ҳисоблаб туриб, қанча зарар кўрди мана шу ақид бекор бўлиш оқибатида, ўшани олиш керак. Баъзида зарар кўрмайди чунки. Баъзида ўша кўчага олиб чиқади, ўн бир мингга сотиб юборади. Ҳам зарар кўрмади, аксинча фойда ҳам кўриб олди. Ҳам уни масалан, урибурни йеди. Енди у одам субҳаналлоҳ қиёматда қанақа жавоб беради? Нима учун у олди биродарини пулини? Бу масалан биринчи томони. Енди иккинчи томони, агар сен бошқасига сотиб юборсанг, менга ўша берган минг, икки минг қилиб қайтариб берасан дегани бу албатта ҳаром. Бунақа шарт мутлақо қўйиб бўлмайди. Лекин айтса бўлади, масалан, агар мен сизга сотаман деб ваъда берган бўлса, ўша ваъдага кўра бу одам нимадир иш қилиб қўйган бўлса. Дейлик масалан, ҳа, шу масалан сизга сотаман деди, бир ойдан кейин масалан бир нарсани олишга келишди. Ўша бир ой ичида масалан бу одам нимадур ижарага олди, бошқа қилди, шунга ишониб шу. Шу воқеий бир зарар кўрган бўлса, шу зарарни қоплаб берасан деса бўлади. Лекин бунда ҳам ҳаммасида бу масалан савол ҳозир бу ёқда жуда мавҳум да. Буни ўтириб муҳокама қилиш керак. Ўзи аслида бай ўша келишган пайтда тамом бўлдими ёки у ваъда шаклида қолдими? Ҳа. Бу биринчи нуқта. Бай тамом бўлди ми ваъда шакли. Чунки агар бай тамом бўлган бўлса, у заклад орбон дейилади шароитда. Агар ҳали бай тамом бўлсин ваъда шаклда бўлса, унда у ҳамишил жиддий дейилади.
У ҳамишил жидияни ўзини ҳукми бор. Урғундан бошқа ҳукми бор. Шунга билиш керак. Ва умуман мен ҳар битта ўша бу бунақа масалани сўрайдиган одамларга айтаманки, битта шарт ақидни ҳаром қилиб юбориши мумкин. Ўшанача бўлмаслиги учун ақидни иложи борича қанақа қилиб ҳалоллигини кафолатлайсиз, айниқса бунача ҳалиги замонавий ақидлар тузаётган бўлсангиз. Оддий мусулмонча бу пулни олиб, мана буни бер дейдиган бўлсангиз, алҳамдулиллаҳ осон. Лекин сиз бир шартлар қўйиб, бир нарса қилиб, мураккаброқ ақид қилмоқчи бўлсангиз, буни ҳалоллигини таъминлаш енг яхши йўли мен айтаманки, олдин ёзиш керак. Иккала томон ҳам ҳамма шартларни ёзади. Ўшанда ҳамма нарса қоғозга тушгандан кейин, буни фаҳмлаш осон бўлади. Кейин шуни олиб бориб бир аҳли илмга кўрсатиш керак. Ва ўша аҳли илм билан муҳокама қилиб, ҳар битта шартни битталаб ўрганиб чиқиб, қайсики шарт шариатда тўғри келмайдиган бўлса, ўша шартни олиб ташлаб, кейин ақл тузиш керак. Ўшанда иншааллоҳ ҳалоллик таъминланган бўлади. Ва мен шу жойда айтиб кетмоқчи едим. Иншааллоҳ шунга биз ният қилдик. Яқинда фиқҳ дарсларини бошлаймиз. Мана фиқҳга муқаддима дарсларни биз тугатдик, иншааллоҳ еълон қилинади. У дарслардан кейин биз фиқҳ илмий асар қилиб, олдин битта фиқҳга йенгил кириш дарс бошлаймиз ва бу дарс ҳар қанақа ешитувчи учун мўлжалланган бўлади. Ўзбек тилида бўлади. Майдалаб, шарҳлаб, соддалаштириб тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Фиқҳда ибодат қисми ва муомалалар қисми бўлади, иншааллоҳ. Ва бу дарслар тугагандан кейин, биз дарсларни иккита қисмга бўлмоқчимиз.
Биринчи қисм бундан буёғига тадарроч қилиб фиқҳ ўрганмоқчи бўлган толиб илмларга, у қисм енди араб тилида бўлади. Демак, биринчи фиқҳ университетлари йенгил фиқҳни ўзбек тилида тугатганимиздан кейин, енди буёғига мен фақиҳ бўлмоқчиман деган одамга шу араб тилида фиқҳ дарслари қиламиз. Ва иккинчи, иншааллоҳ, иккинчи қисми айнан муомалаларга оид бўлади ва буни иложи борича ўзбек тилидан қилиб, ўзбек тилидада ўша фикр муомаладан дарслар қилиб чиқамиз иншааллоҳ. Биринчи оддийроқ бир йенгил муомалалар, шарий асосларда. Кейин сал мураккаброқ замонавий транзаксиялар ва уларни ҳукмлари ва кейин ўша шарий меъёрлар шу учта босқичда қиламиз. Иншааллоҳ буни ҳаммасига режа туздик. Аллоҳ таолодан тавфиқ сўраган ҳолда, иншааллоҳ яқинда шунақа дарсларни қиламиз. Шу айниқса ўша муомалот масалаларини ўзбекча қилинса яхши бўларди, чунки одамлар китоб ўқишга ериниб қолган ҳозирги замонда, шу кўриб, ҳеч бўлмаса кўрсатувини билиб, кузатиб, маълумот олишади ва ишларни, тижоратларни мана ҳалол шаръий асосга кўра қуришади да, иншааллоҳ. Шунга катта бир ёрдам бўларди. Иншааллоҳ ва ва таъкидлайман, иложи борича, яъни бу дарсларни ҳаммасини иложи борича чиройли, сифатли ёзиб, одамларга тақдим қиламиз ва ҳаммаси иншааллоҳ бепул бўлади ва ҳаммаси иншааллаҳ ҳатто биз реклама ҳам қўймасликка ҳаракат қиламиз. Иложи борича ҳар битта одам ҳеч қанақа рекламаларда, бошқалардан демак, озор кўрмаган ҳолда бепулга шу илмларни бемалол олиш учун шароит яратамиз иншааллоҳ.
Аллоҳ таоло қодир қилгинча.