Масалан, Саудия Арабистонини ўзида ҳам улар Саудия Арабистонини қонунлари, қонунчилиги шариат асосида қилинган қонунчилик деб қаралганда ҳам, лекин агар судга мурожаат қиладиган бўлсангиз, суд биринчи бўлиб сизни ҳакамлик, ўша кенгашлардаги, яъни арбитражга ва бошқага жўнатади. Айтадики, ўша босқичда ҳал қилайди. У хусусий ташқи ширкатлар асосида ишлайди уларда, яъни улар давлат ташкилотлари емас. Бунақа кенгашлар ҳозир Йевропада ҳам кўп. Англияни биргина Англияни ўзида олтмиш дан ортиқ бунақа ширкатлар ҳозир фаолият олиб боряпти. Ширкатларнинг асосий фаолиятини учта йўналишга бўлиб олишади. Биринчи фаолияти улар шарий аудит билан шуғулланади. Яъни бирорта ширкат келиб уларга мурожаат қилса, мана фаолиятимни аудит қилиб беринг деса, у боради да ўша шариатни, ўша ширкатнинг молиявий, демак, транзаксиялари, муомалалари, шартномалари қанчалик шариат қоидаларига тўғри келишини текшириб, хулосасини ширкатга беради. Бу шарий аудит дейилади. Иккинчи уларни фаолияти бу шарий маслаҳат. Мана шарий маслаҳатл фаолияти ҳам ўша ширкатсини бориб, фаолиятини, контрактларини, бошқаларни кўриб чиқади да, кейин унга маслаҳатлар беради. Ва бу учун ширкат у билан шартнома тузиши мумкин. Шунинг учун шарий аудит бўйича шартнома тузилиши мумкин. Ҳар уч ойда, олти ойда аудит ўтказиб берасиз деб. Ёки шарий маслаҳат бўйича шартнома тузиши мумкин, доимий равишда шарий маслаҳат олиб турамиз сиздан деб. Учинчи фаолиятда кейин ўша ҳакамлик. Ҳакамликка кўра кейин уларни олдига ўша ширкатлар қанақадир низолар пайдо бўлган пайтда келади ва бу ташкилот ўртада ҳакам бўлиб, уларни фаолиятини демак, қанчалик демак, шартномаларга амал қилишганини ва шартнома ким томонидан бузилганини бошқани аниқлаб, ўзини хулосасини томонларга беради.
Ва табиийки, бу ҳакамлик, ҳакамлик, шу маҳкаманинг ҳакамлик кенгашининг қарори томонлар учун мажбурий бўлмайди. Лекин томонлар ўша қарорга амал қилиши ҳақида олдиндан ваъдалашган ҳолда ҳакамликка мурожаат қилади. Ва бу давлат учун жуда ҳам фойдали бўлади. Биринчидан бу судлардан ўша босимни камайтиради. Масалан, судларга мурожаат қилиб, шу одамларга камайиш натижасида судлар фақат ҳакамлик ва арбитраж босқичида ҳал бўлмаган ишларнигина ўргангани учун, уларни яхшироқ ўргана олади ва қайсидир маънода судларнинг фаолиятини осонлаштиради. Бу одамлар ўртасидаги низоларни судгача ҳал бўлишини тезлаштирганини сабабли ва ундан олдинги ўша айнан аудит ва маслаҳат босқичи ҳам бўлганини сабабли, низоларни ўзи аслида камайтиради. Шу маънода бу ижтимоий ва бошқа жиҳатдан кўп демак фойдали ҳисобланади. Ўзбекистонда ҳам шу маънодада қанақадир мустақил ҳакамлик кенгашлари ёки ёки мустақил ўша шарий маслаҳат бўйича, озит бўйича кенгашлар агар тузилса, бу ўйлайманки, ҳам исломий молия муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиришда ёрдам беради ва низоларни камайтиради. Ҳам давлатни ўша давлатнинг демак, суд ва бошқа органларга мурожаат қилишлар сонини камайтириб, ўша органларнинг фаолиятини осонлаштиради. Қолаверса, мана бундай кенгашлар олдин ҳусайн суҳбатни бошида айтиб ўтганларидек, бу жуда ҳам яхши нуқтани зикр қилдилар.
Бу кенгашлар диний ташкилот ҳисобланмайди. Чунки булар қанақадир масалан диний еътиқодни тарғиб қилиш, диний таълим бериш билан шуғулланмайди. Лекин булар юридик ва молиявий хизмат кўрсатувчи ташкилот ҳисобиалланади ва буларнинг фаолияти фақат ўша муайян шарт шартномадаги шартларнинг ислом ҳуқуқшунослигига телексаудиядаги, қатардаги, кувайтдаги ёки бошқа давлатлардаги ёки умуман бирор давлатда белгиланмаган, лекин назарияда турган ислом қонунчилигига қанчалик мувофиқ ёки мувофиқ емаслигини айтиб бериш билангина кифояланади. Шу маънода булар диний ташкилот емас, кўпроқ ҳуқуқий ёки молиявий маслаҳат берувчи ташкилотлар сифатида қаралиши тўғрироқ бўлади.