MMaviza
Фиқҳ асослари ва мазҳабларТекширилган18 daq

1- дарс. Фиқҳ илмига муқаддима дарси кимлар учун? нима учун керак?

Маҳмуд Усмон · Фиқҳ, молия ва тарбия дарслари

0:00
18:15
Ўзгаришлар тарихи

Аллоҳу акбар. Аллоҳу акбар. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин. Вассолату вассаламу ала набийни ав расулина муҳаммадин ва ала алихий ва соҳиби ҳир ажмаъин. Аллоҳимма алимла майин фағуна, фаънавий маъаллам тана, возидна илма. Я арҳамар роҳимин.

Мана иншааллоҳ, бугун биз фиқҳ илмига муқаддима дарсни бошлаш арафасида турибмиз. Ва дарсни бошрашдан олдин учта саволга жавоб бермоқчи едик. Биринчи савол, фиқҳ илмга муқаддима нима учун керак? Бу биринчи савол. Иккинчи савол, фиқҳ илмига муқаддима ким учун керак? Яъни ким ушбу дарсдан фойдаланиши мумкин? Яъни биз ешитиб турган одам шу дарсни бошида ўзи учун қарор қила олиши керак. Шу дарс учун кераклими, йўқми? Шу маънода. Учинчи савол, бу дарсдан биз нима оламиз? Иншааллоҳ. Бу дарсни охирида биз нимага еришишимиз керак? Деган савол. Биринчи савол, фиқҳ илмига муқаддиманойга кераклигини биз ўтган сафар бир суҳбатимизда қисқачароқ айтиб ўтдик. Фиқҳ илмга муқаддима кераклигининг сабаби, ўзи аслида барча илм учун муқаддима керак, ҳар бир илм учун нуқаддима керак. Лекин айниқса фиқҳ илмига муқаддима кераксизлигининг сабаби, фиқҳ илми жуда ҳам катта. Бизда мана кўпчиликка маълум маълум бўлган нарса, тўртта фиқҳий мадраса бор. Ва ҳар бир фиқҳий мадрассани ичида ўн минглаб, балки юз минглаб китоблар ёзилган. Ва ҳар бир фи қий мадрасада юз минглаб уламолар яшаб ўтган.

Ва турли хил фикрлар бор. Ундан ташқари мадрасаларни бирлаштирувчи китоблар бор. Мадрасалар ўртасидаги фиқҳий ихтирофларни таҳлил қилиб берувчи китоблари бор. Фиқҳнинг қадимдаги ва бугундаги ҳолатлари ва бу ҳақдаги бу маълумотлар жудаям кўпки, баъзида одам мен фақиҳ бўлмоқчиман, мен динни тушунмоқчиман деса, ўзини бир уммондаги кичкина бир қайиқчада турган одамдек ҳис қилади. Қаёқдан бошлашни билмайди, қанақа қилиб фиқҳ илмига кириб олишни билмайди. Шу маънода бу муқаддима иншааллоҳ биз умид қиламизки, бизни тинглаб турган ва шу муқаддимани Аллоҳ учун яхши ният билан бир чеккадан ешитиб чиқиб, ундан фойдаланмоқчи бўлган биродарларимиз учун мана шу илмга кириб олишларида иншааллоҳ бир маёқ вазифасини ўтайди ва мана шу илм йўлини улар учун ёруғ қилиб, осон қилиб беради деб умид қиламимиз иншааллоҳ. Фиқҳ илмига муқаддима фанини муҳимлигини мен ўзимни танамда ҳис қилганман. Буни ўша суҳбатда ҳам айтгандим. Ва ҳозир яна такрорлайман. Мен ҳалиям еслайман биринчи марта фиқҳ илмини ўқигани, устозимни олдига борганимни. Менга бир китоб берилди ва биз китобни очдик ва китоб битта хорада бошлаб кетдик. Ва аксар шу мажлисда ўтирган толиб илмларда ҳолат шунақа бўлади. Китобни очади, китобни бир чеккадан китоб битта хори деб, бабел мия деб бошлаб кетади да, сувлар бобо деб.

Ва у ҳали билмайди у фиқҳ ўзи нима, нима мавзулар ўтилади бу илмда. Биз нимага масалан айнан шу китобни ўтяпмиз, бу китоб бизни қўлимизга қаёқдан йетиб келган. Бу китобгача қанақа китоблар ёзилган? Бу китобдан кейин қанақа китаблар ёзилган? Нимага биз устозимиз мана шу китобни айнан танлади? Нимага бу китоб ҳанафий мазҳабида ёзилган ва биз нимага ҳанафий маззабини ўқияпмиз масалан? Бошқа мазҳабларни ўқисак нима бўлган бўларди?

Ўзи умуман мазҳаблар нима ўзи аслида? Ва бу китобнинг расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ташлаб кетган илм билан тўғридан тўғри муносабати қанақа? Бу китобнинг ёки биз ўқимоқчи бўлаётган масалаларнинг ислом таълимоти ва Аллоҳ Таоло жўнатган ваҳийнинг ўша бир уммонидаги ўрни ва мақоми қанақа биз ўрганмоқчи бўлган илм. Мана шу саволларга жавоб бермасдан туриб одам фиқҳни бошласа, албатта бу фиқҳни бишлаш, бу муқаддима, фиқҳ илмига бундай кириш кўпинча самарали бўлмаслиги мумкин. Бир одам бир илмни бошлайман деб келса, ўша илмни ўрганмоқчи бўлмаса, ёки ҳар қанақа бир китобни ўқимоқчи бўлмаса, мана олдимизда мана шу китоб бор екан, Алихонтуро Сўғуний роҳимаҳуллоҳ. Шу китобни ў қимоқчи бўлсам масалан, биз доим айтамизки, ўша китобни биринчи иши бунда режасини очсин деймиз. Ўшанга менга жуда ҳам ёқадиган нарса ғарбда одат араб адабиётларда ҳам кўпинча одат мундарижалар китобни бошида бўлади. Ўша яхшироқ. Китобни биринчи мундарижасини очасиз да, кўриб чиқасиз, бу китобда нима мавзулар ўқирканман, қаёқда бошланаркан, қаёқда тугаркан. Кейин ўшанга сиз тайёр бўласиз ва кейин китобни очиб ўқиётганингизда адашиб қолмайсиз, қаёқда турганингизни билиб турасиз. Ва шу маънода бу муқаддима иншааллоҳ фиқҳ илмини ўйлайманки, бизни тинглаб турган одамлар учун осонлаштиради деб ўйлайман.

Ва бу муқаддимани аҳамияти яна бир нуқтадаки, фиқҳ илмида пайдо бўлган саволлар жуда ҳам кўп. Бу саволлардан биттаси енг муҳими бизни асримизда, нимага бизда тўртта мазҳаб бор? Нимага бизда турли мадрасалар бор? Ахир. Нимага бизда турли мадрасалар бор? Ахир Аллоҳ Таоло бизга битта шариатни жўнатмадими? Аллоҳ Таоло бизга битта динни жўнатмадими? Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир хил намоз ўқиганмилар ёки тўрт хил намоз ўқиганмилар? Агар бир хил намозни ўқиётган бўлсалар, нимага тўртта масхаб, тўрт хилнамоз ўқишни бизга ўргатяпти ю, қайси бири ўша ўқиётгандан озимиз расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаламга ҳақиқий иқтидор бўлади? Бу масалалар жуда ҳам муҳим масалалар ва бу масалалар айниқса бизда ёшларни кўп қийнайди, чунки ёшлар Аллоҳ Таоло уларга берган соғлом ва соф фитрат сабабидан савол сўрайди ибодат қилишдан олдин. Ва бу саволни баъзида ёши катталар бу саволларга нисбатан салбий қараши, нимага сен бунақа савол сўрайсан, ота боббинг сўрамаган, индамасдан бошқа ўрганиб ўтиб кетурмайсанми дейиши мумкин. Аслида бу нотўғри емас. Аслида уларни сўраётган саволлари тўғри. Аслида динни савол сўраб, тушуниб, кейин унга амал қиладиган одам, албатта, динга кўр кўрона тақлид қиладиган ва кўр кўра одатларга ергашиб кетадиган ва динни одатга айлантирадиган одамдан кўра албатта яхшироқ. Чунки дин одат емас, дин бу Аллоҳ Таоло билан банд ўртасидаги боғлиқлик. Мана шу боғлиқлик енг ишончли, енг синалган ва енг тўғри йўлда бўлишини ҳар битта одам хоҳлайди, ҳар битта одам қалби ўзи қилаётган ибодатдан ихтино қилишини, яъни қониқ бўлишини хоҳлайди, яъни ўша қалби ўзи қилаётган ибодатдан қониқишини хоҳлайди.

Шу маънода ўйлайманки, бу муқаддима мана шу саволлардан аксарига жавоб беради, Аллоҳ Таолонинг тавфиқи билан ва ўйлайминки, иншааллоҳ шу муқаддимани ортидан кўп саволларга жавоб бўлади ва агар мабодо қанақадир саволларга жавоби бўлмаса ҳам, енг муҳими ўша саволларга жавобсизликни қайердан топиш мумкинлиги ҳақидаги умумий бир, демак, тасаввур. Мен ўйлайманки, ешитувчида пайдо бўлади. Яна бир муҳим нуқта, бу илмга киришдаги яна битта муҳим нуқта муқаддима фиқҳ илмининг ҳозирги ҳолатини тушунишга ёрдам беради. Масалан ҳозирда одам кўпинча ешитиб қоласиз мажмалфиқил исламий дейди, роббиддин ал мусламий дейди, ёки масалан мана аёфий дейди баҳрайндаги, ёки байтир қувайт, байтир закадул қувайт дейди. Ҳар хил муассасаларни ешитасиз ва билмайсиз қайси бирини фатвосини оламан, қайси биринифатвога ергашаман, бу фатволарни қаёқда жамланади, қайси китобдан топаман. Мана мавзу ал қувайтга биз ўзбек тилида таржима қилиняпти ҳозир мана.

Хўп, бу мавзу ҳақида қанчалик фойдаланаман? Шунга ўхшаган, яъни фиқҳ адабиётларини тушуниш ва у адабиётлардан тўғри фойдаланишни ҳам иншааллоҳ бу муқаддима осонлаштиради деб умид қиламиз, иншааллоҳ. Демак, бу биринчи савол. Нимага бу демак, муқаддимани аҳамияти. Демак, бир жумла билан жуда содда қилиб айтадиган бўлсак, бу муқаддима фиқҳ илмига тартиб билан тўғри шаклда кириб олишга ёрдам беради, иншааллоҳ? Енди бу муқаддима ким учун деган муҳим савол. Бу муқаддима биринчи ўринда толиб илмлар учун. Яъни толиб илм учун, Аллоҳ Таоло учун мен илм талаб қиламан, шариат илмларни ўрганаман деган одам учун. Ва толиб илм учун деганимизда биз фақат масалан мақадларда, Ислом университетларида ўқийдиган кишини назарда тутмаяпмиз. Чунки илмни талаб қилиш бу ибодат. Ва ибодатни Аллоҳ Таоло бир тоифа учун хослаб қўймади. Енди баъзи ибодатлар, масалан, бир еркаклар учун, баъзи ибодатлилар аёллар учун бўлиши мумкин, лекин умумий шаклда айнан ўша ибодатларнинг енг буюклардан бўлган илм талаб қилиш ибодатини Аллоҳ Таоло бир таофа учун чеклаб қўймад. Шу маънода кимда ким илм толиби деган мақомни хоҳласа, бу муқаддима у учун албатта ёрдам беради.

Сабаби мана шу муқаддима орқали айтганимиздек, ўша шаръий илмлар ичида енг муҳимларидан ва енг шўнгъиш, бехатар бўлганларидан биттаси бўлган фиқҳ илмига кириб олишни, демак, у толибидимга, демак, осонлаштирилгани учун ўйлайманки, ўша толиб илм мақомини хоҳлаган ҳар бир киши учун иншааллоҳ бу фойдали бўлади. Енди ўз ўзидан савол пайдо бўлади, нимага мен толиб илм бўлишини хоҳлайман деган савол. Яъни нимага менга шу мақом керак? Масалан, мен Ислом университетида ўқимасам масалан, ёки бир мақтаб талаба бўлмасам, менга толиб илм деган мақом керакми? Деган савол бўлади. Толиб илм дега мақом бу шундай мақомки, агар бу мақомнинг ҳақиқатини ва бу мақомнинг фазлини ва буюклигини ва Аллоҳ азиз ва жаллод даргоҳидаги бунинг олийлигини тушунганимизда, ҳар биримиз, мана шу видеони ешитиб турган, кўриб турган ҳар бир одам ўйлайманки, бу мақомни хоҳлаган бўларди. Бу мақомни буюклигини баъзи ҳадислар орқали одам тасаввур қилиб кўрса бўлади. Масалан, Аллоҳ азза у жалла жаннатни яратган пайти, еее, Жабрур алайҳиссаломга жаннатни кўришни буюради. Ва у жаннатдаги неъматларни, жаннатда Аллоҳ таоло бандалари учун уни ақли тасаввур қила олмайдиган ва уни хаёлига келмайдиган гўзалликларни кўрганда, Аллоҳ таолога айтадики, бирорта одам қолмайди, албатта бу жаннатга киради деб.

Чунки киришни хоҳлайди ва ҳар қанақа нарх бўлса, бу учун ўтайди. Шунда Аллоҳ таоло жаннатни атрофини баъзи одамларнинг нафси учун, ҳавоси учун ёқимсиз бўлган нарсалар билан ўраб қўяди. Кенжибой Раҳмон ака айтади, енди бориб кўр, дейди. Бориб кўргандан кейин, ҳа, дейди, кўпчилик кира олмайди шекилли деб қолади. Ҳадисда. Ааа, демак, жаннатнинг атрофи одамлар учун ўша машаққлар дейди, яъни машаққатлар билан ўралган бўлса, шу машаққатларни бизга ким осон қилиб бера олади? Биз айтамизки, Аллоҳима ла саҳлама жаъл таҳу саҳла. Аллоҳ Таоло осон қилмаган сизлар, ҳеч ким ҳеч нарсани осон қила олмайди. Ва Аллоҳ Таоло айтяптики, мен салака, е, толейқон ялтами суфийҳи илман, ялтами суфийи илман, са ҳалаллоҳу беҳи толейқон ила жаннат деяпти. Кимда ким бир йўлга тушса ю, шу йўл билан Аллоҳ Таоло учун илм хоҳласа, Аллоҳ Таоло мана шу хоҳлагани учун, мана шу илм сабабли, е, унга жаннатнинг йўлини осон қилиб қўяди деяпти. Демак, агар биз ҳар биримиз жаннатни хоҳлаймиз ва шу жаннатга тушишни осон бўлишини хоҳласак, биз нима қилишимиз керак? Биз толибайнун деган мақомни ушлашимиз керак. Яъни биз биламизки, шу тўғримизда жаннат. Биз шу жаннатгага бориб бормоқчимиз. Биз биламизки йўлда машаққатлар бор ва биз биламизки бизга йўлни осонлаштирувчи восита керак ва енг яхши восита, агар билсанглар, баъзи парклар, шунақаларга дам олиш жойларига борсангиз, одам кўп бўлади да, навбатда кутиб турган бўлади.

Кейин бир тоифа одам бўлади, навбат кутмайди да, алоҳида йўли бўлади. Қўлида бундай нарса тақиб қўйган бўлади да. Ўшани кўрсатиб туриб, секин навбат кутмасдан ўтиб кетаверади. Вип одамлар дейилади. Сиз мана жаннатга шунақа осон йўл билан бормоқчисиз. Сиз алоҳида мақомингиз бўлишини хоҳлаяпсиз. Сиз анави машаққатли йўлдан юрмоқчи емассиз. Сизга Аллоҳ Таоло осон йўл беришини хоҳлаяпсингиз. Аллоҳ Таоло айтяптики, илм йўлини танланг деб.

Айтмаяпти, университетга киринг демаяпти, ёки бошқа демаяпти, лекин Расулуллоҳга ўша ваҳий орқали бизга йетказган Аллоҳ Таолонинг ваҳиси, чунки ҳадис ваҳий. Аллоҳ Таоло бизга айтяптики, демак, Расулуллоҳ алайҳиссалом бизга Аллоҳ Таолонинг ваъҳисини йетказяптиларки, демак, агар биз толиба илм мақомини олсак, бизга иншааллоҳ мана шу йўл осон бўлади ва биз иншааллоҳ ўша жаннатга иншааллоҳ осон кириб оламиз. Бу бир сабаблардан бири. Ёки яна битта ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтяптиларки, инна толиб илм илайҳи астағфируллоҳу ман фиссамаватига ман фил ардуҳаттал ҳидан ва фил ма деяптилар. Яъни толиб илм учун осмонлардаги ва йердаги барча нарсалар истиқфор айтади деяптилар. Осмонлардаги деганда фаришталарни агар оладиган бўлсангиз, фаришталарнни адади шунчалик кўпки, ҳар доим йерга ҳар кунда фаришталар тушади, кейин кўтарилади, бошқа тушмайди. Чексиз фаришталар, шулар истиқфор айтади толиб илмга. А бу мақомга еришмаслик қандай бахтсизлик бўлади? Еее агар сиз толиб илм бўлсангиз, оз оздан бўлса ҳам, ўзингизни қудратингиз миқдорида, сиз ҳар қанақа касбингизни қиляпсиз, ишингизни қиласиз, лекин бўш вақтингизда кам камдан илм олиб турсангиз, ўша билан сиз толиб илм мақомини ўзингизда сақлаб турсангиз, яъни қўлингиздаги ўша боғич мисолида биз метафора қилдик, мажоз қилдик, ўша қўлингизда боғичдаги толиб илм ма қомини ўзингиза ушлаб турсангиз, тасаввур қилинг, барча

Сизга осмондаги фаришталар ва барча йердаги махлуқлар, ҳатто сувдаги балиқ сизга истиғфор айтса, Аллоҳ Таоло бояги яроб мана шу бандингни кечирган, шу истиғфор дегани, ғафўра дегани тўсиш дегани. Гуноҳларни тўсишни истиғфор дейилади. Яъни Аллоҳ Таолога айтсаки, шуни гуноҳларини тўсишгин, шунақа гуноҳларини тўзгин деб турса. Бу қандай саодат? Бу қандай бахт? Ўша бахт учун мен ўйлайманки, толиб илм мақомини олишга ҳаракат қилиш керак. Ўша маънода бу дарс ким учун деса, мен айтаманки, бу дарс мана шу мақомни хоҳлаган ҳар бир мўмин ва мўмина учун иншааллоҳ фойдали бўлади деб ўйлайман. Шу жойда бир савол сизларга. Шу бизни мажлисимизда иштирок етиб турган биродарларимизга, ҳадисда айтилдики, ҳатто ўша сувдаги балиқлар толибий унга истиғфор айтаркан. Хўп, сувдаги балиғлар, ҳайвонлар, уларга толибий унга истиғдор айтишдан нима наф?

Ҳа, машаллоҳ. Бу битта зўр, мана бу битта зўри ҳадисни тушуниш. Мана бу фиқҳ дейилади. Фиқҳ дегани, ҳали иншааллоҳ мана фиқҳни ўзига келганимизда яна бирини шарҳлаймиз. Фиқҳ деягани биринчи ўринда бу дақиқа фаҳм деган. Нимага толибидуний ҳайвонлар аллоҳ таолонинг адолати бўйича ҳар бир нарса дунёда мезон билан бўлади? Яъни мезон билан дегани сиз нимадир қиласиз, сиз нимадир, унга мукофот оласиз. Нимага ҳайвонлар толиб илмга масалан истиғфор айтади? Нимага дарахтлар, бошқалар? Сабаби толиб илм расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни меросухури бўлиб, у зот бизга туширган, йетказган аллоҳ таоло ўз зотига юборган жисолани толиб илм жамиятга йетказади. Ва жамият ислоҳ бўлса, жамиятни устидан бало кўтарилади. Жамиятниустидан бало кўтаррилган пайтда, бало ҳайвонлар устидан ҳам кўтарилади, буни енг катта намунасини сиз нимадан кўрсангиз бўлади? Нуҳ алейҳиссалом қиссасидан кўрсангиз боради. Нуҳ алейҳиссалом қиссасида жамиятнинг фасоди, жамиятнинг бузилиши ва жамиятнинг қабоҳати сабабли инсоният устига келган бало ҳайвонларга келдими, келмадими?

Ҳайвонларга ҳам келди. Минг кунлик завжини стайди деди Аллоҳ Таоло. Ҳар битта ҳайвонда фақат иккита иккитадан олинди. Қолганлари нима бўлди? Нуҳ алейҳиссалом кейфимизга ҳамма ҳайвондан оз оз оз олдилар. Қолганлари нима бўлди? Ҳалок бўлди қолганлар. Нимага ҳалок бўлдик? Чунки инсониятнинг жиноятлари сабабли инсоният устига туширилган бало ҳовли қуруғини ёқди. Ўша маънода ҳайвонлар ёки бизни атрофимиздаги ўша ҳайвонлар у, балиқлар у, булар ҳам толиб илмга истиғфор айтишининг сабабларидан биттаси. Шу толиб илм кўтариб юрган рисоланинг баракаси ва хайри ўша ҳайвонга ҳам еътибор еди. Йетиб боради иккита сабаб билан. Биринчи сабаб шу жамиятда жиноятнинг камлиги, жамиятда ёмонликнинг камлиги ва истиғфор ва хайрнинг кўплиги уларга баракотлар келтиради. Ва иккинчи сабаб, улар тўғридан тўғри толибини жамиятда одамларга, ҳайвонларга озор бермасликни, золимли бўлмасликни ва бошқани ўргатади. Буни ҳадислардан жуда ҳам кўп мисоллар билан кўришингиз мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳайвонларга қанчалик меҳрибон бўлганлари, еее. Ва ўша ўзини туясини азоблаган одамга қилган муомалалари ва бошқалардан кўришинглар мумкин албатта. Демак биз билдик, фиқҳга муқаддима илма бизга нима учун керак екан, бу илмга кириб олиш учун.

Фиқҳни демак тартиб билан тушуна олишимиз учун. Ва биз билдикки, бу муқаддимадан ҳар бир демак ешитувчи фойдаланса бўлади. Албатта толиб илм бўлиб, агар мутахассис маъносида шу фиқҳни мутахассис маъосида ўрганмоқчи бўлган одам бўлса, кўпроқ еътибор бериб, тинглаб фойд ланиш керак бўлади. Лекин бошқалар бўлса, бирровга ешитади. Ешитган пайтида ҳали дарс давомида кўплаб исмлар, кўплаб китоблар номлари, кўплаб йиллар ва бошқа маълумотлар ўтиши мумкин. У маълумотларни кўпини еслаб қололмайсиз. Бу табиий ҳолат. Бу ўша йиллар давомида одам шу китобларни ушлаб кўрган пайтда, китобларни номларини еслаб қолишни бошлайди. Улардан фойдаланган пайтда ва есдан чиқиб кетишини зарари йўқ. Муҳими, ўша қолганини ўзи иншааллоҳ кўп фойдали бўлади ва фиқҳ ҳақида умумий тасаввур пайдо бўлишига ёрдам беради. Енди учинчи биз айтадиган ўша кўтарган нарсамиз, бу илмни ҳозир мана шу дарсни охирида биз нимага еришишимиз керак? Яъни шу дарсниохирида нима билан қолсак, биз айта оламиз, шу дарсдан биз нимадир фойда олдик ва шу дарсни демак биз самарали ўтказа олдик, дарсни ўртасида чалғиб қолмадик деб айта оламиз.

Агар шу дарс охирида биз билсак, фиқҳ нима дегани? Шариат нима дегани? Фиқҳ сўзи Қуръонда суннатга келганда нима маънони билдиради? Ва фиқҳ илми деганда биз уни қанақа таърифлаймиз? Қанақа нима деб биламиз? Фиқҳ илми қанақа масалаларни ўрганади? Бу илм саҳобалар пайтида, тобеилар пайтида тўртта мазҳаб шакллангани ва асрлар давомида қанақа ҳолатда бўлган? Бугунги ҳолатда бу фиқҳ илмини ҳолати қанақа? Ва бу илмга ташқаридан ва ичкаридан бўлаётган таҳдидлар қандай? Ва бу илмни ҳозирги пайтда биз бизга йетиб келган буюк бир ҳолатда ушлаб қолишимиз ва ривожлантиришимиз учун нималар қилишимиз мумкин? Агар мана шу саволларга жавоб топа олсак, демак, иншааллоҳ шу муқаддимани биз демак тўғри тушуниб, ундан тўғри фойдаланиб йетган бўламиз. Иншааллоҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш