Устоз, сиз Мадинавий Мунаввардаги Ислом университетида бакалавриатда, Шарий факултетда таълим олгансиз, Шариат факултетида ва мана ҳозирги кунда магистратурада ҳам фиқҳ бўлимида таҳсил оляпсиз, давом еттиряпсиз. Шу соҳада таҳсил олган инсон сифатида шарият, фиқҳ тушунчаларини оддий содда тилда ўқувчиларимизга, бизни кузатиб турганларга бир тушунтириб бера оласизми? Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббил аламин. Вассалату вассаламу ала расулина муҳаммадин ва ала алиҳи ва соҳиби ҳий ажмонин. Амма баъд. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Авваламбор сизларга шу муборак масканга мен таклиф қилганлар учун миннатдорчилигимни билдираман. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Сиздан ва бу ёқда хизмат қилиб турган барча биродарлардан Аллоҳ рози бўлсин, сизларни ишингларга баракотлар берсин. Сизларни барча яхшиларга сабаб чиқсин.
Кейин бизни кузатиб турган барча мўмин, муслим, мусулмон биродарларимизга ўзимни саломларимни, дуоларимни йўллайман. Саволингизга келсак, бу кўпчиликда бўладиган аслида савол, фиқҳ ўзи аслида нима ёки шариат ўзи аслид нима деган савол. Е ва бу афсуски бизни асримизда ҳатто арабларни ўзида ҳам баъзида кўрасизки, фиқҳни шариат ўрнида, шариатни фиқҳ ўрнида ишлатиш, ёки ҳатто масалан, биз кейинроқ мана иншааллоҳ суҳбатимиз давомида муҳокама қилмоқчи бўлганимиз, шаръий стандартларни шаръий деб номланиши, бу нарса ўша шариат ва фиқҳ сўзини яъни бир бирига аралаштириб юбориш яъни афсуски бор.
Шу маънода мен бир ойдинлик киритиб, соддароқ тилда тушунтирадиган бўлсам, шариат бу Аллоҳ Таоло бизга юборган дин. Ва шариатни ичига ақидий ҳам кириб кетади. Аллоҳ Таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали бизга юборган ислом дин ҳаққа дин, мана бу шариат. Ва бу динни юборилиши шарра, ю шарра офилидан масдаруллоҳ ташрият дейилади. Яъни ташрият мана шу динни кам кам кам камдан ваҳий ўлароқ Расулуллоҳга саллаллоҳу алайҳи васаллам юборилиши. Бу шариат. Мана шу дин шариат. Фиқҳ еса ўша динни фуқаҳолар тушуниши, яъни муждаҳид олим, киши ўша шариатни тушуниши ва ҳаётга тадбиқ қилиши учун ўйлаган ўзини иштиходи натижасида келган ҳукми бу фиқҳ дейилади. Ўша ҳукмлар илми яъни фиқҳ дейилар. Шу маънода шариат ўзини бино бўлиши, барпо бўлиши ва мукаммал ҳолатга йетиб келиши росталлоҳни ҳаётларида содир бўлган. У киши вафот қилганлари билан, у киши росталлоҳни вафот қилгилари билан шариат тўхтаган. Енди шариатни астағфируллоҳ шариатни юборилиши тўхтаган. Шариат мукаммал ҳолга келган бўлди. Ва шу маънодашариат маъсум, шариатда хато бўлмайди. Лекин фиқҳ бу росталлоҳни васватларидан кейин ҳам давом етувчи ва то қиёматгача давом етувчи иштихон жараёни бўлиб, фиқҳ дегани бу фуқаҳолар ўша шариатни ўқиб, ўрганиб, тушуниб, уни ҳаётга татбиқ қилиши учун қилган иштихонлари натижасида келган ҳукмларнинг мажмуаси фиқҳ дейилади.
Демак, шу маънода биз тушуниб олдикки, шариат бу аллоҳ таоло юборган маъсум дин ва фиқҳ бу динни фуқаҳолар ёки мужтоҳидлар, олимларнинг тушуниши ўша динни. Ўзи фиқҳ сўзи аслида араб тилида фақиҳая фуқов сўзи англамоқ маъносини билдиради. Енди фаҳима, тушунмоқ маъносинибилдиради. Араблар бирор нарсани дақиқ фаҳмлашни фиқҳ дейди. Яъни агар оддий тушунадиган нарса бўлса, фиқҳ демайди ю, лекин агар чуқурроқ тушунадиган бўлса, фиқҳ дейди.
Биз ўрганадиган илмни фиқҳ деб аталишини номи ёки умуман шариатни ўрганишни фиқҳ деб оталишини номи ва у фиқҳ сўзи қуръонда, суннатда бир неча жойда келади. Буни аталишини нома сабаби ўша шариатни чуқур англаб тушуниб йетиш бизга фиқҳни самара самаралироқ бизга фиқҳини беради. Ўшанинг учун демак шариат Аллоҳ юборган дин ва фиқҳ ўша динни тушуниш учун инсонлар келган иштихонлар мажмуа қилсак дейилади.