# Киёмат Аломатлари 3-дарс

- Teacher: [Маъмуржон Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/mamurjon.md)
- Course: [Маъмуржон Домла маърузалари](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/mamurjon.md), lecture 167 of 181
- Section: —
- Duration: 52 min
- Original title: Киёмат Аломатлари 3-дарс (Мамуржон домла)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/mamurjon/167
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/tz12TNc-QJM.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=tz12TNc-QJM
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/mamurjon/166.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/mamurjon/168.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Бу дунёда бугун борман, ертам гумон, ертам гумом. Охиратни ўйлаб бугун қўрқдим ёмон. Қўрқдум ёмон. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Вала ақибату лил муттақин. Вассолату вассала муалла расулиҳи муҳаммад ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Амма абад. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг гўзал исмлари, олий сифатлари билан бугунги жума кунини Аллоҳ Таоло ҳаммамизга мубораклик қилишини сўраймиз. Аллоҳ Таоло гуноҳларимизга кафолат қилсин. Қадамларимизга Аллоҳ Таоло ҳасанотлар битган бўлсин. Биз жума кунидаги маърузаларимизда қиёматнинг аломатларининг, қиёмат аломатлари ва унинг белгилари ҳақида ашрату саъа мана шу мавзуда гаплашаётган едик.

[1:06] Ва шулардан биз тўртинчи аломати, қиёматнинг бўлишлигидан аввал Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом айтиб кетган, бизга хабар берган, қиёматдан аввал бўладиган белгилар шу белгиларнинг тўртинчиси, мавтан, яҳуд, фикум, кақуъа, силғанам, сизларнинг худди молларга ва ҳайвонларга, қўйларга тегадиган касаллик, уларга келиб туриб, уларни тезда ўлдирадиган, шундай тез касаллик, шунга ўхшаган касаллик сизларнинг ичингларда бўлади ва сизларни, деди саҳобийларга айтяпти буни, фикум. Шу саҳобийларнинг ичида шу касалликнинг тарқалишлиги ва саҳобийларнинг шу касаллик билан жуда кўпининг вафот етишлиги ҳақида Пайғамбар алайҳиссалом хабар берган еди. Пайғамбар алейҳиссалоту вассалом хабар бергандақа ўша касаллик саҳобийларнинг учида бўлди.

[2:07] Мана ўн йетти ёки ўн саккизинчи ҳижрий йилида Шом шаҳрида мана шу касаллик бўлиб ўтди ва буни таун амавос, амавос ўша шаҳар қишлоқнинг, Шомдаги қишлоқнинг жойи деб айтдик. Ўша жойда шу таун касали, вабо касали, юқумли касал вужудга келди. Ва бу касалликнинг сабабли йигирма беш минг ва ундан ҳам зиёда одамлар ҳалок бўлганлиги ҳақида хабарлар келади. Ва биз булардан Умар родияллоҳу анҳунинг шу касал тарқаган вақтида Шомга борганлик воқеасига келиб тўхтаган едик. Умар родияллоҳни ҳу Шомга қараб ўзининг одамлари билан бирла Шом шаҳрига чиқди. Шомга йетишга озгина қолган вақтида Шомннинг ташқарисига саҳобийлардан Абу Убайду тибни жарроҳ чиқиб турган еди. Шунда Умар родияллоҳу анҳуга йўлиқдилар да. Умар родияллоҳни ҳукуга айтдики, Шомга вабо касаллиги тарқалётган вақтини енди бошланганлигини хабарини берди. Шунда Умар родияллоҳу анҳу ундай бўладиган бўлса, биз бу шаҳарга кирмаймиз. Шомга касал тарқаётган жойга кирмаймиз. Биз орқамизга қараб қайтамиз, деди.

[3:24] Шунда Умар Абу Убайдубни Жарроҳ айтдиларки, ё Амирул мўминин, афироран мин қодиринглар. Аллоҳнинг тақдиридан қочиб қутилмоқчимисиз? Агар шу касаллик, вабо Шомга кирсангиз, ёқади. Кирмасангиз ҳам Аллоҳ тақдир қилган бўлса, қайерда бўлсангиз ёқаверади да у касаллик. Нимага енди Аллоҳни тақдирига бўйин егиб, қайерда бўлса Аллоҳни бу тақдир деб, киравермайсизми деган сўзни гапирган еди. Умар радиаллоҳу анҳу Абу Убайдага ғазаб кўзи билан қараб, ей Абу Убайда, агар шу сўзни сиздан бошқа одам айтганида ўзим билардим уни нима қилишди, дедилар. Яъни бу жаҳлни гапи. Бир жаҳл келадида, ҳамма нарса дейди, ей мусулмонлар, бу Аллоҳ Таолодан ҳа, ҳамма нарса бу Аллоҳ Таолодан деб айтасизлар. Шундайми? Ҳа, ҳамма нарса Аллоҳни тақдири билан деб айтас. Ҳа ундай бўладиган бўлса, Аллоҳни тақдир бўлса, тепадан ўнинчи етаждан ўзингни ташлашай.

[4:32] Аллоҳ хоҳлаган бўлса ўласан. Хоҳлаган, хоҳламаган бўлса, ўлмайсан деса, биз айтамиз сен жоҳилсан деймиз. Аллоҳ таолони биз тақдирдан деб синаб кўрмаймиз биз. Бизга Аллоҳ таоло ақл, идрок, фаҳм, фаросатни берди. Шунга олиб борадиган сабабларини, еҳтиёт бўлишликни Аллоҳ таоло ўргатди. Аллоҳ таоло шуни сабабларини ўргат. Демак, тақдиридан екан деб туриб нима қилишлик, ўша шаҳарга киришлик бу ҳикматдан емас еди. Шунинг учун Абу Убайдаги Умар радияллоҳу анҳ шу гапни гапирдилар. Аллоҳ таоло бу кишилардан рози бўлсин. Нафир рўмин қодириллай ила қодириллай. Абу Убайдага шу тушунмаётган жойини Умар радиологни тушунтирдилар. Ей Абу Убайда деди. Аллоҳ Таолонинг тақдири, агар кирсак, шу жойда касаллик бизга йетишлиги, Аллоҳнинг тақдири. Кирмасдан бошқа соғ жойига борадиган бўлсак, касал йўқ жойга қайтадиган бўлсанг, у жойда соғлом қолиш ҳам Аллоҳни тақдири. Демак, биз Аллоҳнинг тақдиридан, Аллоҳ Таолонинг тақдирига қочамиз дейди. Ва яна баъзи ривоятларда айтадики, агар сенинг қўй боқиб, қўй подасини ҳайдаб чиқадиган бўлсанг, ҳайдаб кетаётганингда дейди, йўлнингнинг бу тарафида майсазорлар бўладиган бўлса, иккинчи тарафида дейди, ҳеч қанақа ўт чўпи йўқ бир қуруқлик бўлса, адирдашт, қайсинисида қўйингни ўтласасан дейди.

[5:57] Шунда айтдики, албатта майсазорга киргизиб ўтлатаман қўйимни. Нимага деди, даштга қараб ҳайдамайсан? Ҳа бу ҳам деди, Аллоҳнинг тақдири деди. Демак биз ўша жойда ихтиёр қиляпмизми яхшиси қайси еканини? Яхши тараф биз учун қайси еканлигини ихтиёр қила оляпмиз. Аллоҳ Таоло бизга шу ихтиённи берди. Шунинг учун бу жойларда ҳам Аллоҳнинг яхши қадарини танлашлик ихтиёри берилган екан.

[6:24] Шунда демак касалликнинг юқиш юқмаслиги ҳақида мана ҳозирги кунимизда жуда ҳам кўп нима бўлади. Бу касаллик аслида инсонга юқадими касаллик ё юқмайдими бу касаллик? Кўп одамлар баъзида жуда ҳам еҳтиёт бўлади. Бир одам билан, касал одам билан саломлашиб қоладиган бўлса ҳам қўлларини ювиб, совунлаб жуда еҳтиётини кўради. Баъзилар унинг тескариси. Ей касал ҳеч қаёқчадан йўқмайди, мен унга ишонмайман деб айтади. Бизни шариатимиз нима дейди бунга? Касаллик ўтадими, еҳтиёт бўлиш керакми, ё у нарсага аҳамият қилмаслик керакми? Нима дейди? Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтади ла адуа ва ла тия раввала ҳамма вала сафар. Бир ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом айтадики, касаллик йўқмайди деган ҳадис келади. Ла адуа адва дегани касалнинг бир касалдан иккинчи касалга шу ўсишлиги. У оғиздан чиқаётган нималар сабабидан ё қўл билан ё бошқа шу касалнинг микрофларни иккинчи касалига юқтиришлик. Пайғамбар алайҳиссалом айтдики, ла адва дейди, касаллик ўтмайди, бир касалдан ичингизга кўчмайди ва туяроқ бу масалалар бошқа бобга алоқадор.

[7:40] Шумланишлик ҳам дуруст емас бизни шариатимизда дейди. Инсон доим шумланаверади масалан. Шумланишлиг мисол олдидан ёмон мишиқлар ўтиб қоладиган бўлса, қора мишиқ, бўлди мени ишим чапақай бўладиган бўлди дейди. Ана шунга ўхшаган шумланишликлар ҳам йўқ дейди. Ва ҳамма ҳалиги қушлар бор. Ҳа, у келиб ҳалиги бир дарахтни устига келиб, уйингизни тепасига келиб, сайрайдиган бўлса, бой ғиз деймиз мана. Шуларни сайрашини ёқтирмайди, а дейди, бу дейди, яхшилик олиб келмайди, бахтсиз қуш дейди. Ёки бўлмаса бу дейди, бу қуш дейди, нима қилади? Ўлим олиб келади дейди. Бу ўлим Аллоҳни ажал белгилаган Аллоҳникига. Қуш ўзи Аллоҳнинг бир махлуқи. Демак, ҳамма бу ўша арабларнинг замонасида, Пайғамбар алайҳиссалом замонасида бўлиб ўтган воқеалар екан. Ҳа. Кунимизгача бизни ичимизда ўша ирим сиримлар, шунга ишонадиган одамлар бор. Пайғамбар алайҳиссалом шу вақтда айтиб кетди. Бу нарса дуруст емас. Қуш ўлим олиб келмайди ўзи, қуш бир жойларда ўлиб қоладиган нарса бўлса, деб вавала ҳамма дейди. Вавала сафар мана сафар ойида турибмиз. Сафар ойи дейди, бу ойда яхши ой емас дейишади баъзилар, сафар ойини. Бизда ҳам ўша оилани ўзи белгилаб қўйишади. Бу ойда дейди қиз чиқаришга бўлмайди. Бу ойда никоҳ қилишга бўлмади, бу ойда тўй қилишга бўлмайди, деган масалалар Пайғамбар алайҳиссалом шунга чек қўйиб қўйди шу ҳадис билан.

[9:00] Демак, бу нарсалар дуруст емас деган нарсани айтди. Шариатимизда ва бизнинг еътиқодимизда касаллик ўтишлиги масаласи қандай? Касал кўчами, кўшмайми деганда, жавоб ал адуа мавжуда. Касал ўтишлиги шариатимизда бор. Касал бировнинг касали ўша микроблар орқали ва бошқа нарсалар орқали иккинчи одамга ўтишлиги, шариатимизда ва бизни еътиқодимизда бор. Ундай бўлса, нима учун Пайғамбар алайҳиссалом ҳозирги айтган ҳадисда касаллик ўтмайди, деяпти. Тепада ўтган ҳадисимизда ла адва, касаллик ўтмайди дейди. Ҳа бизни шариатимизда касаллик нима қилади деяпмиз? Ўтади деяпмиз. Бошқа ҳадисларда келади, ла юрод мумридун ала мусих деган екан. Пайғамбар алайҳиссалом. Еее мумрид ала мусих декан касал туя боқадиган одамларни айтган екан. Енди у вақтларда арабларда енди асосий нима? Туя. Саҳровий жойлар бўлгандан кейин, улар туя боқади, бизга ўхшаб қўй, мол емас да. Шунинг учун шуни мисолини киритади. Туя, касал, туяни қараётган киши деяпти, мумри. Соғ, туяси бор кишининг уйига келиб аралашмасин деяпти.

[10:19] У касал, туяни айтмаяпти, туяни егаси келиши билан ўтиши мумкин деяпти, шунчалик даражада. Туя касал туяси бор одам, мисол, ҳалиги уйингизга биров келиб қолса, бизда ҳозир мана моллар овсул бўлиб ётса, ҳалигина овсул молни егаси келиб қолса келиб кирманг дейди. Кирманг сиз ҳозир молхонага десангиз бошқача бўлади да. Ўша туяларни бир бирига қўшилишини Пайғамбар айтсам қайтади. Нимага деса, наригининг касали бунга нима қилади деди? Ўтиш еҳтимоли бор. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом касалнинг ўтишлик еҳтимолидан тўсиб, ўшани тўхтатяпти. Пайғамбар аслан бошқа ҳадисда фирруҳ минал мажзуми, фирор ака минал асад деди. Мажзум ёқимли касаллик. Жуда ҳам қаттиқ ёқадиган муаддин мусра деди, тез ўтиб кетар екан касал, иккинчи одамга. Шунақа касалга йўлиқган одамни кўрганингда деди, шеърни кўргандек ғашиб кетгин деди. Демак бу дегани бориб, унга суйкалашланиб, уни касалини ўзингга юқтириб олмагин деяпти. Демак шариатимизда, бизни динимизда касалликлар бир нима билан иккинчи одамга касалликнинг ўтишлиги мумкин екан. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом бу йерда нима дейди? Сабаблари ўша касалликнинг ўчиш сабаби шундан вируслар орқали тарқаши мумкин, шундаги микроблар орқали бир бирига тарқаши мумкин.

[11:37] Лекин касал ўз ўзидан таъсир бирини кўрсата олмайди. Биз шу нарсани билишимиз керак, касал ўз ўзидан вужудга келмайди касал. Аллоҳни изни билан келади касаллик. Лекин ўртадаги таъсир қилаётган сабаблар орқали иккинчисига ўтишлиги мумкин. Булар сабаблари. Шунинг учун агар бир одам еса йўқ, касаллик ўз ўзи дан ёқади, ўз ўзу дан таъсирини кўрсата олади деса, унда бизни ақидамизга тескари бўлади. Мусулмонларни ақидасига. У Аллоҳ изн беради. Аллоҳ Таолонинг изни билан ана шундан кейин бориб ўша сабаблар орқали нима қилади у, йўқол. Бир одам айтмайдики, мен ўз ўзимдан қорним тўяди демайди. Ҳеч ким айтмайди. Мен йемасам ҳам, ичмасам ҳам, нафас олиб юравераман, қорним тўйяди деб ҳеч ким айта олмайди. Аллоҳ сабабини қилган, йейсан, кавшайсан, ютасан, ундан кейин қорнинг тўядиган қилиб қўйган. У сабабсиз, Аллоҳни қўйган сабабисиз ҳеч кимнинг нимаси чиқа олмайди. Бу қонун қоидаси Аллоҳни. Ана шунга ўхшаган масалалар екан. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссаломлар адуа бир ҳадисда айтдики, касаллик йўқмайди деб тепада айтган ҳадис. Шунга ўхиаган гапни гапирганида, саҳобийларнинг ичидан биттаси турди да, ё Расулуллоҳ дейди.

[12:53] Ал ибл такун, ал ибл такуну саҳиҳата митла дҳабба фаяд ҳулу ҳал жамалул ажраб фатажраб. Ё Расулуллоҳ касаллик юқмайди деяпсиз. Бу қанақаси деди. Тушунмай қолди. Айтдики, биз гоҳида кўрамиз деди, бир туяларимиз деди, сопқо соқ туради деди. Кейин деди, бир касал туя аралашиб қолади ичига деди. Шу касал туя киргандан кейин, ҳалиги соғ туямиз ҳам оғриб қолади, ўшани касали билан деди. Буни дейди биз тажрибада кўряпмиз. Ё расулуллоҳ деганидек, пайғамбар айтди, ҳа дуруст. Айтаётганинг дуруст, касаллик ўз ўзидан ёқмайди. Аллоҳ изн берди, ўшанга ёқяпти. Ана енди сен қара деди. Фаман аъдал аввал шу биринчи касал туя қаёқдан касалланди деди. Агар аллоҳ шуни бермаса шу касални, аллоҳ изн бермаса, ўз ўзинидан касал биринчи туяга қаёқдан келди деди. Аллоҳ таолони изни билан бўлади ва йўқишлиги ҳам аллоҳни изни билан ва булар бир сабаблар деб пайғамбар алайҳиссалом айтди. Фалон маърожа умар ибн хаттоб минашам, умар родияллоҳни шомни ешигига келди да, шу воқеани ешитгандан кейин орқасига қайтди. Мадинага қараб кетди. Мадинага келди. Абу убайдуъат ибн жарроҳ биз ўтган жумада айтган едик, шомда ўша жойда амир бўлиб қолган еди абу убайдуъдат ибн жарроҳи.

[14:15] Шунда умар радияаллоҳу анҳу бу касалнинг ёқган, йўқаётганлиги, касалнинг тарқаганлигини билганидан кейин, абу убайда ибн жарроҳга йўқишлигидан қўрқди. Агар бу вабод ёқадиган бўлса, ундан қутилиш мумкин емас еди. У билан ҳалок бўлади. Шунинг учун, ассалому алайкум. Шунинг учунги учун Абу Убайда ибни Жарроҳидан қўрхтики, Абу Убайдага Умар радияаллоҳни у кўп ишларда суян оладиган ишончли катта бир улуғ саҳобийлардан бири еди. Шунинг учун Абу Убайдуллага муҳтож, еҳтиёжи борини билиб, Умар радиаллоҳни ҳу Абу Убайдулли шундай чақирадиган бўлса, тепада айтган гапи Умар радиаллоҳнини билиб турибди. Ей Умар Амирул Мўминин, Аллоҳнин тақдирдан қочиб кетяпсизми деган гапни айтган одам, ўзи қочиб келмайди да у одам. Мен ўтираман шу йерда, дейдиган одам у. Аллоҳ йўлда шу йерда ўлиб кетаман дейдиган одам. Шунинг учун Умар радиаллоҳний ҳу бу йерда бир еҳтиёл қилди. Яъни сал ҳийла ишлатиб туриб, ей Абу Убайда, мен Амирул Мўминнинг Умар ибн Хаттопман. Шунақа бир зарур бир иш чиқиб қолди. Шу хатим қўлингга тушиши билан ҳеч у ёқ бу ёққа қарамасдан учиб Мадинага йетиб келгин деган хатни ёзди. Абу Убайдага шу хатни юборди. Абу Убайда ҳалиги хат келиши билан хатни олдида мактуб ўқиди. Қараса Умар радияллоҳуни ҳалиги гап. Секин кулдилар да, айтдики, ҳа, Амирул мўмин, сизни қастингизни билиб турибман.

[15:33] Мени шу йердан қутқариб чиқиб кетмоқчисиз, деди. Вабо тарқалаётган жойда ҳалок бўлмаслиги учун олиб чиқиб кетиб қолмоқчи бўлиб турибсиз. Сизни мақсадингизни мен билиб қўйдим, деди да. Умар радияаллоҳу анҳуга Абу Убайда мактуб йўллади. Мактуб йўлладида, мен сизни қастингизнни билдим. Аллоҳ Таоло рози бўлсин, фаафийни мени маъфият айтинг, айтинг дейди. Яъни мени кечиринг дейди. Сизни мана шу гапингизга итоат қила олмадим дейди. Мана шу нарсага мени кечириб қўйинг деб хат ёзиб юборди. Умар розияллоҳ анҳу Абу Убайдани хати келгандан кейин, Абу Убайда у йердан чиқмагандан кейин билди, бу касаллик қайерга кирса қўймайди, ўлдиришлигини билди да, Абу Убайдага йиғлади. Хатни ўқиб йиғлаганида, Умар розияллаоҳни уни атрофидагилар қаради да, ей Амирул мўминнинг Абу Убайда ҳалок бўптими, ўлибдими? Деди. Деганидек Умар радияллоҳни айтдиларки, катта ан ихтиро дейди. Ҳа, ўлимига яқин турибди деди. Шунақа бир қариш жойида турибди ўлимига дейди. Шунда Умар радияллоҳ иккинчи еҳтиёт чорасини қўллади да, иккинчи мактуб юборди Абу Убайдага. Мактубни юборди да айтдики, ей Абу Убайда, мана шу агар келишликдан бош тортадиган бўлсангиз, ақалли шай ҳеч бўлмаганда сабабларини ушланг.

[16:51] Ва сиз деди баланд шу Шом шаҳрининг баланд жойига чиқинг деди. Баланд жойига чиқинг, одамлар билан бирла ўша жойга чиқинг деди, касаллик тарқаётган вақтда. Нимага? Нимагаки паст жойда ҳавонинг айланишлиги жудаям нима бўлади ва у йерда ҳаво нима айнайди. Бир хонани ҳамма ешикларини, деразасини ёпиб ўтирсангиз, у йерга сасиб кетади. Худди пастлик жойлар, ана шунга ўхшаб ҳавонинг айланиши қийинлашади да, кейин касаллик ҳали бир бирига тез ўтади, касаллик. Ва айниқса, ҳалиги чивин пашшалар ҳам ўша жойларга қўниб, ўша жойлардан одамларга ҳалиги касалликни юқтиришга сабаб бўлади. Шунинг учун тепа жойга чиқадиган бўлса, шамолнинг нимаси билан, ескичилиги билан касални у ёқ бу ёққа ҳайдайди да ва ҳалиги пашшаларни ҳам у ёқ бу ё қа учириб кетади деган мақсадда умар радиологий шуни буюрди. Абу Убайдага Шом шаҳрининг енг тепароқ жойига чиқишликни буюрди. Абу Убайда хатни олгандан кейин, Абий Мусо Ашъарийга қараб айтдики, ей Або Мусо Ашъари, одамларга хабар беринг, тепалик Шом шаҳрининг тепасига чиқамиз. Енг тепа жойига бугун чиқиб шахта бўламиз енди, деди. Деди да, Умар Абу Убайду радияллаҳу анҳу отларини тайёрлаб, шаҳарнинг ташқарисига чиқишлик учун отнинг нималарига, тизгинига оёғини қўйган вақтида, деди.

[18:11] Қараса, таъун у кишига йетган екан. Бошланган екан. Таъун касал, вабо касалини аломатини кўрди. Ўзида ўша вабо касал шу жойда йетди. Абу Убайду радияллоҳу анҳу мана шу касал билан Шом шаҳрида вафот етди. Абу Мусул Ашарий одамларга бақириб қўйган еди. Абу Мусул Ашарий югуриб уйига келдилар, аҳлини ҳам олишлиги учун шундай кирсалар, аёлида таъун касали вабо бошланган еди. У кишининг аёлларда нима қилган, бошланиб қолган еди. Мана шундай таъун амавос, ўша шаҳарда Пайғамбар айтган таъун, вабо касаллиги, Пайғамбар алайҳиссаломнинг содиқилмасдуқ хабарларни айтади, ёлғони бўлмайди, айтган хабарини Аллоҳ тасдиқловчи зот, Пайғамбара алайҳиссалоту вассалом айтганидақа воқеалар ва қиёматнинг аломати содир бўлди саҳобаларнинг ичида.

[19:04] Таун амавос ўша бўлаётган воқеа ам рамада, рамада йилига тўғри келди дейди. Рамада йилига туғри келди. Рамада йили нима? Рамада йили деб қайси йилни айтилинган? Рамада йили демак, таълим ўн йетти ўн саккиз ҳижрий йиллар бўладиган бўлса, шу йилларда очарчилик, рамада очарчилик даври дейди, қаҳачилик даври. Ўша йилга Шомдаги касаллик билан Мадинадаги очарчилик иккови тўғри келиб қолди дейди. Шомда касаллик бўляпти, Мадинада бўлса, очарчилик бўляпти. Бу уч йил Мадинада ёмғир ёғмади дейди. Одамлар кўчаларга, саҳроларга чиқиб кетди. Осмонга тикиларди, сув йўқ, қаҳатчилик бўляпти, очарчилик бўляпти. Кўчага чиқиб осмонга қараса, осмон худди ёнаётган бир ўт нималарда кўзга кўринади. Шунинг учун ом рамада деб исмланган еди. Умар радия аллоҳ анҳу у ёққа, бу ёққа нималарни ёзди, хатлар, мактублар юборарди. Мисрдаги подшоҳ Амр ибн Осга мактуб юбориб, Мадинага таом юборинглар, Мадинага буғдой юборинглар, унум юборинглар. Бу йерда очарчилик, одамлар очарчиликдан ўляпти деб мактублар йиборади. Шомда бўлса одамлар ўзи билан ўзи овора, бу нима билан, вабо билан касалланган еди. Умар радия аллоҳу анҳу очарчилик вақтида қоринларига тошни бойлаб, қоринларини маҳкам қисиб, тош билан маҳкамлаб бойлаб юрарди.

[20:28] Ҳатто ка набат нуҳу юқори қир у мин шиддат ил жу' дейди. Қорни қаттиқ нима қилгандан, очарчиликдан ғуруллаб, қорни ғулдураган товушлар чиқарарди. Умар радиаллоҳу анҳу айтардики, қир қир авла туққир қир валлолати шба ҳаттайиш би ғилма нул муслимин дейди. Умар радиаллоҳни анҳу айтардикки, халифа, Мадинанинг подшоҳи, қанча мамлакатнинг подшоҳи бўлиб турган зот, айтаётган сўзини қарасангиз чи. Очарчилик вақтида енг кимнинг қорни тўяди? Очарчилик вақтинидаги тепада ўтирган одамларни қорни тўйди биринчидан. Халқнинг қорни оч бўлса ҳам. Лекин Умар родияллоҳу анҳ айтадики, қарқир авлат қарқир. Ей ғул дурайсанми, қулдурайсанми дейди. Ей ғул дирамайсанми. Аллоҳга қасам ичиб айтаман дерди, қарнига айтяпти да. Аллоҳга қасам икиб айтаман, мусулмонларнинг болалари тўғри менагин ўчайин, сен қорин тўймайсан, сенга ҳаром тўйиш дерди.

[21:28] Субҳаналлоҳ Умар радиаллоҳу анҳ шу гапни гапирар еканда. Гулдурасанг ҳам, гулдурамасанг ҳам, менга у хабар берма, қоринни очганлигидан, учакларини ёпишиб қолгандан хабар бермай қўя қол. Мусулмонларнинг, болаларининг қорни тўймасдан туриб, сенинг қорнинг тўйишлик сен учун ҳаром дерди Умариддин анҳу. Аббос ибн Абдулмутталиб радияллоҳу анҳу айтадики, бир куни кечасида дейди, кечасида Амирул Мўминун Умар ибн Хаттоб радияллоҳу анҳу бир зиёрат қилиб келиш учун кечаси чиқдим дейди. Йўлда шундай кетяпсан дейди, йўлда кетаётган едим, бир устиларига ескириб кетган яктакларни кийган, ямақлардан иборат, гўё бир шаҳарнинг ташқарисидаги қишлоқдан келган аъробийнинг суратида бир киши менга рўбарў бўлди, кетётган едим дейди. Юзини еса бундай нимаси билан беркитиб олган екан, юзини ҳам ўраб олган дейди. Танинмаслиги учун. Шунда ҳалиги киши ўтиб кетаётган еди, секин мени нимамдан ушлади да, кийимимдан менга қарадилар, ей Аббос деб айтди дейди. Шунда қарасам бу Амирул Мўминин Умар ибн Хаттоб радияллоҳу акам деди. Тюндаси уйга боряпса, у киши келётган екан. Ушлади да айтдики, юр мен билан деди. Қайерга борамиз деган едим, бу Мадинанинг маҳаллаларини айланамиз, одамларнинг ҳолидан хабар оламиз деди.

[22:47] Ўша воқеалар бўлаётган вақт. Мадинага бордик, шаҳарлар, шаҳарнинг нималарни, кўчаларни, ораларини айландик дейди. Бозорларни айландик. Кечасида ҳар бир уйларни олдидан ўтамиз дейди. Текшириб юрибди. Умар родияларни. Тушундим деди, Мадинанинг ташқарисига, о ташқари анча узоқлаб Мадинанинг таш қарисига чиқиб кетдик деди. Мадинанинг ташхарисига чиққан едик, йўлда кетаётганимизда узоқдан бир чодир кўринди деди. Шу чодирга яқинлашган едик, у чодирда бир чироқ ёқилган. Битта чироқ ёқиб қўйган ва шу чироқнинг атрофида бир болалар йиғлашиб, у ёқдан бу ёққа йиғлашяпти. Ва у йерда бир аёл, кампир аёл қозонни ё нима қилиб, тагига ўт ёқиб, қозонни аталаб турибди. Ҳалиги болалар таом, овқат беринг, овқат буринг деб йиғлаяпти. Умар радиаллоҳанҳу анча тикилиб турди деди. Шунда Аббос радиаллоҳуни айтадики, ей Амирул Мувминин, ҳа йетар енди, буни овқати пишиб, овқатини болаларга белгича тураверамизми бу йерда? Ҳа кетдик яна, йўлимизда давом етамиз деганидек, Умар радиаллоҳ айтдики, Аллоҳга қасам, ей Аббос, шу аёлнинг таомини пишириб, болаларига бермагунча ўрнимда жилмайман деди.

[24:04] Қараб турибди. Шунда анча турдик. Аёл еса болаларига ҳали таомини берадиган емас деди. Шундан деди, Умар родияллоҳу анҳу секин борайликчи, нима воқеа деб ўша жойга келди деди. Шунда келганида, Умар родиялоҳу анҳу шундай кирганидек, ассалому алайкум, ей холажон деди. Шунда ҳалиги аёл айтдики, ва алайкум ассалом, келинглар деди. Умар родияллоҳни юзларини бекитиб олган, таниладиган шаклда емас. Шунда айтдики, нима бўлди, бу болаларингиз йиғлаяпти деди. Деганида ҳалиги аёл айтди, ҳа булар қорни ош деди. Очарчиликдан йиғлаяпти. Ўша амр рамада йили бўлган вақт. Очарчиликдан йеғлаяпти деганида Умар радияллоҳу анҳу айтдики, ҳа қозондаги овқатингиздан бермайсизми деди. Деганида ҳалиги аёл жилмайди да, Умар радияллоҳнига қараб, ей болажим, ҳа бу қозонимда овқат бўлганда берардим у, қозонимдаги овқат йўқ да деди. Унда нима дерди да, умар радия аллоҳнинг секин қозонга келиб қараса, ичида майда майда тошларни солиб қўйган, сув билан қайнаб ётибди. Нима бу ҳолат дерди. Ей, ана холажон, нимага бунақа қиляпсиз деган. Ҳа нима қилай, болаларни енди еплаб, бир нарса қилиб, буларни ухлатиш керак, овутиш керак. Шу овуниб ухлаб қолсин деб мана шуни қиляпман да дейди. Шунда умар радия аллоҳни ҳу оёқлари қалтиллаб ўзимни ушлай олмай қолдим дейди.

[25:20] Қўрқувдан, даҳшатдан, қиёмат кунида шулар ҳақида сўралишлик кўзини олдига келганидан Умар радияллоҳу анҳу ўзимнинг оёқларим кўтариб туролмай қолди дейди. Шунда айтдики, ей онажон дейди, ҳа сиз бу ҳолатингизни Амирил мўмининга йетказмадингизми дейди. Амирил мўмининга йетказмадингизми деди. Ҳалиги она айтдики, мени деди, ҳеч кимим йўқ менга ёрдам берадиган. Қариндошим ҳам йўқ, ерим ҳам йўқ. Бева бир қолган, болалари билан қолган аёлман. Ҳеч ким менга ёрдам бермадиган йўқ. Амирул мўминингга келадиган бўлсак, у киши менга зулм қилди деди. У киши менга зулум қилди деди. Умар радиаллоҳу бу гап палигиндан ҳам қаттиқ ботди умар радиаллоҳуга. У киши зулм қилди, зулм, қиёматда зулматлар бўлади дейди пайғамбар алайҳиссалом. Бу зулмнинг катта кичиги бўлмайди зулмни. Шундан умар радияаллоҳни ҳуқуқ қўрқиб кетди. Нима зулм қилди ей онажон деди. Қанақа зулм қилди умар радияаллоҳу ва ҳоланки умар сизни ҳолатингизни билмаса, сизни ҳолатингизини билмаса, а сиз бориб умар радияаллаҳонига шу ҳолатингизни айтганингизда умар радияаллаҳо сизга ёрдам берарди деди. Деганида ҳалиги аёл айтдики, йўқ деди. Умар родияллоҳни менга зулм қилди деди.

[26:35] Чунки амин, раи деди. Бошқариб турган халифа деди. Халқнинг устида бошқариб сурган халифа омонатдор бўладиган бўлса, Аллоҳъдан қўрқадиган бўлса. У халқнинг ҳолидан кунига юриб хабарини олади. Ким нима нарсага муҳтож еканлигини хабарини оладади деди.

[26:59] У деди, бу халифа менга келиб деди, хабаримни олмади деди. Шунда Умар радияллаҳу анҳу айтдики, ей холажон, Амирул мўминни бундан бошқа минглаган ишлари тиқилиб ётибди. Ҳа сиз келиб бир оғиз шу халифага, Умарга бир оғиз айтганингизда, ундан кейин сизни ҳолатингизни тузукламаса, ё сизни айтган аризангизни қабул қилмаганида, унда сизга зулм қилган бўларди деганидек, аёл айтдики, ҳей болам деди. Ей болажоним деди. Бу халқ устида турган халифа деди. Унга бу ёқдаги камбағал одам, бечора бева одам, мискин, қўли калта одам, унга боришликдан кўп нарса уни мен айтади деди. Унга боришликдам биринчиси унинг ҳаёси мен айтади. Уялади, бориб нима деб айтаман? Кунимни кўра олмадим деб айтаманми? Биринчиси бу бу мен айтади деди, деди. Иккинчиси деди, уни олдига борганда унга киришлик учун қанча посбонлар уни ман етиб ташлайди деди. Унга йетиб бормайди ҳолат деди. Шунинг учун деди, ҳақиқий халифа у халқ келиб унга арзини айтишмас, халқнинг устига чиқиб туриб, уларнинг ҳолатини текшириш керак еди деди. Дегандан кейин Умар раддияллоҳу анҳу бошларини йерга егдида, садақти деди.

[28:17] Ҳақни айтдингиз деди. Ҳақни айтдингиз. Халифа Умар родияллоҳу анҳу аҳамият бермаган, хаёлига келтирмаган бир ҳақиқатни сиз бугун гапирдингиз деди. Субҳаналлоҳ, халифа бўлса, унинг олдида бир мискин, бева, бечора, кунини кўра олмаётган аёлнинг ҳақиқатни қўрқмасдан айта олишлиги, бунинг ўзи катта нарса. Бу аёл учун жасорат емас, бу умар родияллоҳни унинг адолати. Аёлнинг гапини тинглаб туриб ва унинг айбини айтгандан кейин тўғри ҳақиқатни айтдингиз деб қабуллай билишликнинг ўзи катта адолат. Ҳозирги кунда бизни юзимизга қараб туриб, баъзи бир айбимизни айтадиган бўлса, биз айтамизки, е сен мени айбимни айтмай қўяқа деб туриб, ўзимизни айбимизни мўйнимизга оғзимиз келмайди. Биз халифа ҳам емасмиз. Биз ҳеч ким емасмиз.

[29:14] Лекин бу Умар радияллоҳу анҳу дака халифа бўлиб турган кишининг шаҳар аралаб туриб, бир аёлнинг бунга қилаётган дўхи ва бунга қилаяптиган зулмларини санаб беришлигини бемалол қабуллаб, буни адолат билан тинглаб ешитишлиги. Умар родияллоҳни у айлаги аёлга қарабди, айтдики, ҳақиқатни айтдингиз деди. Лекин озгина мени кутинг деди. Озгина вақтдан кейин мен сизни олдингизга келаман деди да, ей Аббос юр деди. Югурганича Мадинанинг ичига келдик деди. Анча масофа еди оралиқ. Мадинанинг олди. Келиб байтилмолга кирдик. Байтилмол, мусулмонларнинг жамғармаси турган жойга кириб, у йердан бир қоп унни менга орқалатгин деди. Бир қоп унни орқалабдим деди. Йелкаларига ташлади. Мана бу ёғни бергин деди. Ёғни бердим. Кейин овқатга керакли ҳожатларни ҳаммасини устига юклаяпти. Кўтарадиган жойи қолмади. Шунда аббос радияллоҳу анҳу раҳмим келиб кетди да, ей амирул муминин, беринг мана бу қопдаги унни мен кўтарай, ёғни сиз кўтаринг деган еди. Умар радияллоҳу анҳу орқалаганча букилиб туриб, аббосга қарадида, ё аббос деди. Қиёмат кунидаги гуноҳимни, зулмимни ҳам сен йелканга оласанми деди.

[30:30] Қиёмат кунидаги зулмларимни, қиёмат кунидаги гуноҳларимни ҳам сен орқалай оласанми деди. Қуйгин ўзимга деди. Валлоҳ деди, ей Аббос. Валлоҳи ей Аббос деди, ана шу аёлни ҳозир ҳолатини кўрганимда деди. Унинг бу ҳолатини кўрсангиздан кўра, менга мана бу тоғ. Ва унинг тоғининг оғирлигини менга юкласа, бу йенгилроқ еди деди. Тоғ ва тоғининг оғирлигини мени устимга юклаганда, бу мен учун йенгил еди, бу аёлни мана бу ҳолатда кўришликдан кўра деди. Субҳаналлоҳ. Ҳалигини орқалаганича Умар радиаллоҳни айтса бўлади. Чақиринглар. Ҳазина кашний. Бир қоп унни фалон жойга ташлаб юборсин. Бир қоп, бир ёғни фалон жойга йетказиб юборсин деса бўладиган. Лекин амирул мўминнинг. Улар Пайғамбар алайҳиссаломнинг мадрасасидан чиққан халифалар улар. Улар Пайғамбар алайҳисса таълимини кўрган. Уларга тириклик вақтида Жаннатни, шунинг учун Аллоҳ Таоло хабарини берган. Улар Адил, Умар Одил зотлар, Хаттоб роҳдаяллоҳу анҳулар улар. Шунинг учун унақа бировга манманлик қилиб ўзининг гуноҳини ҳам бировнинг йелкасига қўйиб қўядиган зотлар емас еди улар. Шундан Умар радияаллоҳу анҳун ҳалигини орқалаганича нимага йетиб келди?

[31:49] Ҳалиги кампирнинг уйига келди. Келганида худди молни ё отни югуртирганингда, ҳарсиллаган товуш чиққандай Умар радияаллоҳни унинг ишларидан ҳарсиллаб товуш чиқиб турарди деди. Ҳалиги нарсани кўтариб югурганича тўхтамасдан шунча масофага олиб келиш ўзи бўлмайди. Ҳалиги жойга келгандан кейин нарсаларни йерга қўйди. Югуриб бориб қозонни тагига қараса, ўт ўчай деяпти. Ўтни пуфлади дейди. Соқолларининг ораларидан тутун чиқиб турар еди дейди. Амирул мўминин. Аллоҳ таоло у кишилардан рози бўлсин. Ризволуллоҳу алайҳим ажмаъин. Шунда Умар родияллоҳу анҳ ҳалигини тагини ёқди. Ўтни оловни алангалантирди, кейин қозонга ёғни солди, овқатларни пиширди. Ана ундан кейин бориб, болаларга овқатни сузиб берди. Болалар овқатни йейишди, қорни тўйишди, ўйнашди, ухлади. Ана ундан кейини келди да, аёлнинг олдига келиб айтдики, ей, холажон, деди. Сиз ертага иморага амир турадиган, халифа турадиган жойга келинг, деди. Шу жойдан сизга маош қилинади, ой сайин олинадиган ва болаларингиз учун йемиш берилади шу жойда. Ой сайин бориб шу жойдан олиб турасиз деди. Умариддин ялонгъу. Чиққандан кейин айтдики, ё аббос деди.

[33:05] Валлоҳ инних, хийна, хийна ро айтул ажуза таъалла туаллилоси бията ҳа биҳ асо ҳасипту аннал жибал қуд зул зийлат ва тақаррут ала зоҳирий. Ей аббос, мен аёлни кўрганимда деди. Болаларини қозонга тош солиб, болаларини овутиб ўтирганини кўрганда, худди тоғ зилзилага келди да, мени устимга қулагандай бўлди деди. Ва кейин болаларини йедириб ичириб, қорни тўйиб ўйнагандан кейин бориб, шу тоғ менинг бошимдан, устимдан кейин кетди. Менинг устимдан кейин олингандақа бўлди деб умар одилона айтди. Демак, амр римада йили, очарчилик йили мана шу нимага тўғри келди? Таун амавос йилига, ўша вабо шомда бўлган йили мадинада очарчилик йилига тўғрикелди. Таом билан ўлган кишилар, шу касал билан касалланиб ўлган кошлар, шаҳидлар нимасида, даражасида бўлди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳобийлар сўрадики, маш шаҳид, ва набий закарли мақил, я расулуллоҳ маш шаҳид. Шаҳидлар кимлар я расулуллоҳ деб сўраганида, саҳобийлар ўйлашардики, шаҳидлар фақат Аллоҳнин йўлида ўлдирилган киши деб ўйларди. Шунда Пайғамбар алайҳиссаломга саҳобалар шуни айтди. Биз шаҳид деб шуни биламиз деганда, Пайғамбар алейҳиссалом айтди, ифан иннаҳ шуҳада, ифан фий умматила қолил.

[34:27] Агар фақат Аллоҳнин йўлида ўлдирилган шаҳид бўладиган бўлса, унда умматимда шаҳидларнинг сони камайиб кетади деди да. Пайғамбар али алайҳиссалом бир неча турдаги кишиларнинг ўлими шунақа ўлган одам, бунақа ўлкан одам, булар шаҳид деб санаб берди. Шуларнинг ичида таъун шу вабо касали билан ўлган кишини Пайғамбар алайҳиссалом шаҳид дейди. Ва қорни оғирлиғи билан ўлга кишини шаҳид дейди, сувга ғарқ бўлиб ўлган кошини шаҳид дейдик. Бирор нарса босиб қолиб, томнинг тагида ё бирор нарсанинг остида ўлган киши шаҳид дейдику. Аёл киши ҳайъизлик вақтида боласини туғаётган, нифослик вақтида, боласини туғлаётган вақтида ўладиган бўлса, буни Пайғамбар алейҳиссалом шаҳий деб ва шунга ўхшаган бир неча шаҳидларнинг сонини Пайғамбарм санадилар. Муоз родияллоҳу анҳу ҳам Шом шаҳрига келган еди. Муоз родияллоҳ анҳу бу Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг енг севикли саҳобийларидан бири еди. Пайғамбар алейҳиссалом видолашаётган вақтида хабаримиз бор, яманга юбораётган вақдида аҳли китоблар билан муноқаш қилиб, уларга динни ўргатишлик учун муоз родияллоҳни танлади. Нимага? Чунки муоз родияллаҳи анҳу енг илмли, билимли киши еди. Шунинг учун пайғамбар алайҳиссалоту вассалом кимга қайси ишни қила олади, шу ишни юклатарди.

[35:48] Бир одамни қўлидан даъват қилиш келади. У кишига пайғамбар аъласи ҳам даъват йўлини юкларди. Бир киши уруш нималарини яхши билади. У холид ибн валийд. У кишига ўша урушнинг нарсаларини топширади. Ва бир киши ким нима нарсага ҳунарманд бўлса, нима нарса қўлидан келса, шу нарсани пайғамбар алайҳиссалом топширади. Шунга ўхшаган бўлишлик керак, бизни ҳозирги вақтимизда ҳам. Кимнинг қўлидан келадиган бўлса, шу ўзини қўлидан кетадиган ишини қилиш керак. Бир одам бор, ҳеч нарса билмайди, лекин келади да масжидга имом бўлади. У ҳамма жойни бузади у. Бироқ одам бор қўлидан ҳеч нарса келмайди, бошқа ишни қилади. У ҳам ҳам. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалом айтганки, қиёмат қачон деганда, айтганки, изаус нидал амру ила ғойри, аҳлиҳи фантазири саа, ишлар ўзининг аҳли бўлмаган кишиларга топширилганда, қиёматни кутавер деган. Ўзини аҳли емас. Шу ишни бошқарадиган киши емас, шуларга шу ишлар берилган вақтида қиёматни нима дейди? Куткун деган Пайғамбар алайҳиссалом. Пайғамбар али алайҳиссалоту вассалом шунинг учун ҳар бир ишни ўзининг аҳлига топширган еди. Муози ибн Жабал розияллоҳу анҳу бу енг илмли саҳобийлардан еди. Шунинг учун қиёмат кунида дейди, қиёмат кунида одамлар тирилган вақтда олимлар, одамларнинг олдида пешволари олимлар.

[37:07] Чунки улар Пайғамбарларнинг меросхўрлари. Ва у олимларнинг олдида бўлса, кўзларининг йетган жойигача қараса, енг олдида бошқариб кетаётган Муоз ибн Жабал бўлади дейди. Муоз ибн Жабали шунчалик жойда унинг мартабаси, унинг илмлиги, билимлиги шунчалик нимасини мақталган екан. Шу Муоз ибн Жабани Яманга юборган вақтида Пайғамбар есон шоядга, ей Муоз, сиз қайтган вақтингизда мени топмаслигингиз мумкин. Қабримни зиёрат қилиб ўтарсиз деб гапирган ёки масжидимни зиёрат қиларсиз деган гапларни айтганда, Муоз ибн Жабал йиғлаган еди. Ҳақиқатдан Муоз Мадинага қайтиб келганда Пайғамбар алайҳиссалом вафот етган еди. Шу Муоз ибн Жабал Шом шаҳрида еди. Таун амавоси ўша вабо тарқалаётган вақтида Шом шаҳрида еди. Муоз бундай қарасалар бир куни сонларида ўша бир ҳабба дейди, кичкина нима бўлиб туриб бошланар еканда бу таун. Ярага ўхшаб. Ўша кичкина бир ярача чиқибди сонларига. Муҳожир адияллоҳни билдики, бу нима билан, таун билан, вабо билан касалланганлигини билди. Касалланганлигинибилди да, кейин нима қилди? Бизда рак бўлиб қопсан деса, юрагимиз ёрилиб кетиб, икки кунда озиб кетамиз. Вой мен рак еканман, деб овқат йемай қўямиз.

[38:27] Овқат йемай қуямизда, вой деймиз, мен рак бўлиб қолибман деб енди ваҳимага тушиб, қайғуриб, ғамгин бўлиб, ҳамма ёқ ҳаловат кетади да. Ҳозир радиаллоҳнинг субҳаналлоҳи, улар саҳобийлар да. Улар ҳар бир нарса мусулмон учун яхшиликдир деган ҳадис ўзи йетади. Мусулмоннинг иши ажаба дейди Пайғамбар алайҳиссалом. Унинг ҳамма иши яхшиликдир. Агар ёмонлик келадиган бўлса, сабр қилади, унинг учун яхшиликдир дейди. Яхшилик келадиган бўлсак, шукур қилади, унунинг учун яхши дир дейди Пайғамбер алайҳиссалом, ҳатто бир тиконак мусулмонга тикон кирмайди, кирса ҳам Аллоҳ ун билан гуноҳини кафолат қилиб юборади. Гуноҳини кафолати қилиб юборад. Шунинг учун, шунинг учун нима? Убай ибн Каъбра дея Аллоҳ анҳу Пайғамбар алайҳиссалотув ва саломни олдига келганларида ҳароралари, иситмалари кўтарилиб кетиб, Пайғамбар айтиш саломни олдига келди. Я Расулуллоҳ, шу қаттиқ иситмалаяпман, мана шу иситмага бир дуо қилсангиз, бир тузалиб кетсам деганида, Пайғамбаримиз алайҳиссалом қилса, шифоланиб тузалиб кетадигандек. Лекин Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтди, ма асоби мин муслимин мин васобин вала, васобин вала ҳам минвала ғам мин бир мусулмонга дейди бир касаллик йетмайди, қийинчилик йетмайди, қайғу, ўй, бир нарсага тушиб қолар екансиз да, ўйланасиз.

[39:44] Қандай қилсам екан деб ўй, шу ғам, ғамни ўзига дейди, Пайғамбар есонларида айтади, унинг Аллоҳи гуноҳларни кафолат қилиб юборади дейди. Келаётган бир ғам, ғмам келса, шу ғаммга тушсак, биз мусулмонлар, Аллоҳ Таоло шу билан бизни нима қилар екан, гуноҳларимизни Аллоҳ Таоло кечириб юборар екан. Шунда у мен каби Расулуллоҳ дейди, дуо қилманг дейди. Дуо қилманг, бўлди. Мени гуноҳларимни шу нарса ювиб турган бўлса дуо қилманг деди. Шунчалик турдики, бу киши саҳобийлар айтади, ёнида турганимизда ундан чиқаётган иситмасига биз қизиб кетардик, туролмас ёнида дейди. Шунчалик даражада дейсизми? Муҳожир ибн Жабалга ўша вабо йетганида бундай сонини очиб қараса, кичкинагина ҳадба пайдо бўлибди. Кичкина ярача пайдо. Шунда айтдики, Аллоҳимма иннака тубарику фишай исоғир, ҳатта якуна кабиироқ дейди. Ё Аллоҳ дейди. Сен кичкина нарсани баракасини берасан, бу барака берсанг кўпайиб кетади. Баракасини беравер буни дейди. Субҳаналлоҳ, шифо бергин Аллоҳ, йўқ. Кичкина нарса. Барака берасан, бу баракани қилганингда катта бўлиб кетади у шунчалик даражада. Баракасини беровергин деб дуо қилди Муозобний Жабил. Субҳаналлоҳ шу нарсада ўлишликни ўзи ҳам бир шаҳид деган Пайғамбар алайҳиссалом, шунинг учун бу кишилар бу нарсаларни тўғри қабул қила олган екан. Шунчалик даражада вабо Шом шаҳрида вабо касаллари кирди, хонадонларга, одамлар бирдан кейин бир ўларди, ҳатто бир хонадон комил, тўлиқ бир хонадон ўларди.

[41:09] Енди уни кўтариб чиқиб олиб бориб кўмишлик учун, уни ювунлаб кафанлашликка нима бўлади? Бошқа одамга ҳам йўқишлиги мумкин еди. Шунинг учун нима қилишди? Келди да ўша хонадонни шундай атрофидан лой билан сув олиб, ешик деразаларни сув олиб қабрга айлантириб қўя қолди. Шунчалик даражада бўлиб ўтди. Бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиёмат аломатларининг, саҳобийларнинг ичида шу касалнинг бўлишлиги ва шу касал бўлиб ўтишлиги ҳақида хабар берган еди. Пайғамбар алайҳиссалом айтгандек, бу воқеалар бўлиб ўтди.

[41:45] Қиёмат аломатларининг бешинчиси, қиёмат аломатилари, қиёматдан аввал бўладиган аломатларнинг бешинчиси инший қоқил қамар, ой иккига бўлинишлик аломати. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вақтида бўлган, бу қиёматнинг аломати ойнинг иккига бўлинишлиги ҳаққи. Пайғамбарсаллоҳ алайҳи васаллом маккада даъватларини бошлаганида, маккада даъватни бошлади. Бугун буниси Исломни қабул қиляпти. Ертага буниси Исломни қабул қиляптий. Макканинг ташқарисидан келаётган кишилар ҳам секин секин Исломни қобил қила бошлади. Буни кўрганидан кейин кофирлар, Маккада турган кофирлар, дин Исломни йўқ қилишга ҳаракат қилиб ётган кофирлар нима қилди? Чўчиб қолишди. Шундан секин ўзларининг пешвоси бўлган, кофирларнинг пешвоси бўлган Валид ибн Мунгъиро деган бир кишини олдига келди. Чунки бу киши ёши катта еди. Ёши улуғи, қабилани бошқарадиган ва ақллиси еди. Кимнинг бошига бир нарса тушадиган бўлса, шу кишидан бориб маслаҳат сўрашарди. Шунинг учун кофир макканинг қурайш кофирлари шу кишини олдига келишди да айтдики, сени хабаринг бор деди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

[43:02] Бу киши деди, одамларни деди, дарров ўзига оғдириб, динга чақиряпти, кўп одамлар қабуллаб қўяпти деди. Шуни тўсишлигимиз керак ўшандан деди. Бу хабар Маккадан ташқарига чиқмаслик керак, ё Макканиинг ўзида ҳам одамларни бир нарса билан ишонтиришимиз керак, унинг ёлғон еканлигига деди. Шунда ҳалиги киши айтдики, хўп, нима демоқчисизлар, қанақа йўл тутмоқчисизлар? Қани айтингларчи деди.

[43:27] Сизлардан бир тинглаб кўраман деди. Шунда улар айтишдики, биз деди, коҳин десак деди, фолбин, ромчи. Бу фол очади. Келажаҳларни айтиб бериши мумкин. У қилиш мумкин, бу қилиш мумкин деб, коҳин деган нарсани, фолбин деган нарсани айтиб, гап тарқатсак деди. Деганида валид ибн ал мунгъира айтдики, йўқ, бу гап бўлмайди деди. Чунки Пайғамбарни, Муҳаммад алайҳиссаломни биз коҳинлар ҳақида биламиз, уларнинг ишлайдиган ишларни биламиз, лекин бу кишида бу нарсалар йўқ деди. Бу билан деди, бизнинг айтаётган гапимиз ёлғони очилиб қолади деди. Унда нима деймиз деганида, унда деди, мажнун жинни бўлиб қолганда, бир кечаси жинни бўлди, мана шу гапларни ҳар хил гапларни гапиряпти деб айтамиз деди. Улар айтишдики, йўқ деди. Бу жинни кишининг ҳам белгиси емас, жинниларни кўряпмиз деди. Бу соппа соқ одам. Қанақа буни жинни деб айтамиз? Деди. Ундай бўлса деди, буни шоир, шеърлар тўқиб айтади деб айтамиз, деди. Қуръонни шеър демоқчида. Шунда улар айтишди ки, Валидий бин Мунгъир айтдики, йўх, шеърларни биламиз, деди. Тўқималарини биламиз шеърларни. Қуръон бу шеър емас деди. Қуръон буни ўқиётгани, Қуръон еди Пайғамбар алайҳиссаломни, лекин у шеър емас дед. Шеър емас дейди. Шунда айтишди, нима деймиз унда деганда, ичидан бири турибди сеҳргар деб айтамиз деди.

[44:46] Сеҳрлаб қўяпти. Шу келасан, олдига келганингдан кейин айтади, айтган гаплари шундай, қалбингни сеҳрлайди, еркак билан аёлни ажратади, она билан отани болани ажратади, бунинг гаплари, шунақа деб гап тарқатамиз деди. Вали ибн Мувира қараб турдида, сизларни айтаётган сўзингларни ичида енг ҳақиқатга яқинроқ мана шу гапни айтсанглар одамлар ишонади деди. Сеҳргар деб сеҳргар деб айтсак деди, шундагина деди, одамларни ишонтира олишимиз мумкин деди. Лекин шунда ҳам деяпти. Валидий ибн Муъғирани сўзини қаранг. Инна лиқав лиҳила ҳалава ва инна ислаҳу лаъидиқ дейди. Бунинг гаплари дейди ҳаловатли дейди. Қуръонни айтяпти. Барибир шеър емас у дейди. Шеър емас. Унинг гапи ҳаловати бор. Унинг гапида бир мазали бол бор уни гапида. Қуръонда деяпти да. Кофирлар буни билишган. Қуръон инсонни гапи емас еканини. Қуръон Аллоҳни гапи еканини билишган. Лекин нима бу? Ҳидоятдан тойилишлик бу. Ҳидоятдан Аллоҳ Таоло тойдирган киши ана шу Қуръонга қарши уруш қилади, динга қарши уриш қилади. Шунда булар мана шу нарсага келишди да, сеҳргар деган гапни айтишга келишди да, бутун Маккадагилар ва Маккагидан Маккага ташқаридан келаётган арабларга ва нимага Каъбагага келаётган одамларга сеҳргар деган гапини тарқатиб юришди.

[46:15] Пайғамбар алайҳиссалом қайерга бориб даъватини бошлайдиган бўлса, бу кишининг орқасида юриб, Абу Лаҳаб лаънаҳуллоҳ билан ўзининг амакилари. Абу Жаҳл ўзининг амокилари орқаларида юриб, нима қилишди? Е ишонманглар, бу ўзимнинг жияним бўлади, лекин кеча сеҳргар бўлиб қолиб, мана шунақа иш қиляпти, ишонманглар деган гапларни тарқатишди. Субҳаналлоҳ. Шундай бўлар екан, динни, ҳақиқатни, Қуръонни даъват қилиб кўринг. Ана шу вақтда содиқ билан козиб ўзи ажралиб кетади. Ҳақда турган киши билан ноҳақда турган қиши ўзи ажралиб кетади. Дин учун хизмат қилаётган киши билан, нафс учун овора бўлиб юрган кишилар ажралиб кетади, сиз агар ҳақни даъват қилган вақтингизда. Ҳақни даълат қилиб кўринг, ҳаммани елакдан нима қилиб елаб ўтказиб юборасиз, ҳақни гапирган вақтингиздан. Кимлар динда содиқ турганларни биласиз, кимлар мунофиқлар еканини биласиз, кимларни сизни қадамингизга болта урётганларни билисиз, динни ҳақиқатини гапирганингизда. Лекин нафси учун юрган одам даъват қилиб, у одам буни ажрата олмайди. Нафси учунга даъват қилиб юрган одам буларни ажрата олмайди у одам. Унга озгина пул берадиган бўлса, ҳамма нарсани гапиради ва ҳамма нарсага рози бўлиб кетади у одам.

[47:34] Мана Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломни қаранг. Динни гапирганида ўзининг туққан амакиларига ёқмади. Ей ёлғон сеҳргар дейишди, билиб турибди, бу Муҳаммад алайҳиссалом сеҳргар емас екан. Сеҳргар емас екин деб билиб турибди. Лекин шундай бўлса ҳам, Аллоҳ Таоло тақдир қилган ҳидоят. Аллоҳ кимни ҳидоятлайман деса, уни ман етувчи йўқ. Кимни Аллоҳ адаштирса, уни ҳидоят қилувчи йўқ, Пайғамбар, Аллоҳ Таоло кимни ҳидоятлаяпти? Бутун йер юзи йиғилмайдими ки, уни ҳидоятдан тўсиб қололмайди. Секин секин иймон келтира бошлади. Барибир одамлар динни қабуллашди. Аллоҳ Таоло Қуръонида юридун ал ютфи у нур аллоҳи би афваҳим, валлоҳу мутинму нуриҳи валав коре ҳал кафирун. Улар оғизлари билан Аллоҳнинг нурини ўчирмоқчи бўлишди. Макканинг мушриклари уяга бориб сеҳргар, сеҳргар дейишди. Ва ҳоказо ҳозирги кунда ҳам кимлардир Аллоҳнинг нурини, динини ўчираман дейди. Гапларини тарқатади. Лекин Аллоҳ Таоло ўзининг нурини тамомига йетказади. Агар мушуриклар, агар кофирлар буни ёмон кўрса ҳам деяпти.

[48:46] Палам маро куффари қурайиш, қурайиш кофирлари Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломга одамлар иймон келтиряпти, сеҳргар деган туҳматни ёғдирди. Адашган, ешитишга бўлмайди уни, боришга бўлмади деган гаплар ҳам тарқалаверади. Лекин Аллоҳ ҳидоят қилган кишилар ешитаверади. Шу Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломга иймон келтириб, Пайғамбар алейҳиссаломга иймон келишганлар кўпаяверди. Шунда Қурайиш, кофирлар яна ҳам даҳшатга тушди. Е нима қиламиз, қайси йўл бор енди буни тўсишга деди. Бошлиқлари, раислари, кофирларнинг бошлиқлар и қабиланинг енг катталари йиғилди да Пайғамбар алайҳиссалом олдига келишди. Инкун татат луббиҳиҳ маълан жамаъан алака маъла маълан такумбиҳиҳ актарман. Агар деди ей Муҳаммад дейишди. Соллаллоҳу алайҳи васаллам. Сен деди бу айтаётган гапинг билан деди. Мол дунёни хоҳлаётган бўлсанг деди, биз деди сенга мол дунё йиғиб берайлик, ичимизда енг бойига айлантириб юборамиз сени деди. Во субҳаналлоҳ. Субҳаналлоҳ, кимлардир шу йўл билан мол дунё йиғаман дейди да.

[49:53] У одам бир дақиқада кўзни очиб юмгунча йин диндан чиқиб кетади. Чунки унинг мақсади мол дунёми? Одамлар уни йўлини оздириш жуда ҳам осон бўлади. Мол дунё йиғдириб беради, бўлди, нимадан ажрайди у диндан. Пайғамбар алайҳиссалом олдига келиб туриб айтяпти. Агар сен дунё хоҳлаётган бўлсанг, шу йўл бил ан, биз сенга дунё йиғиб берайлик. Енг бойимизга айлантириб юборамиз деди. Вой инқинтатурийд у шараф, кимлардир бу динни шараф учун ўрганади. Ей қуръон ўқиб, ҳў тепаларда, мартабали жойларда ўтираман деб ўйлайди. Йўқ. Дин орқали шарафли бўлиб кетманг сиз.

[50:33] Дин билан шарафли бўлиб кетманг сиз. Обрўли бўлманг. Аллоҳ учун динни ўрганинг. Айтяптики, агар шарафли, биз деди, енг ичимизда енг сени шарафли қилиб, бошлиқ қилиб оламиз да, қанақа нарса бўлса, сенсиз масала йечилмайди. Шунақа шарафга сени кўтарамиз деди. Инкун та турийди мулкан маллакнак алайна. Агар сен бу билан подшоҳликни хоҳлаётган бўлсанг, Макканинг подшоҳига сени танлаймиз дейишди. Ин каъна ҳа ва яъфий катта абминал жин. Агар деди тўртинчиси, ихтиёр беряпти Пайғамбар алайҳиссаломга. Бу сендаги нарса бу жинларми, бир нарса теккан бўлса айтгин. Ҳа бу касал бўлсанг кўрсатайлик кабибларга тузаласан дейишди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдики, бу дингларми деди айтадиганингларни. Ҳа бўлдик деганидек, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мени Пайғамбар қилиб юборди, менга Аллоҳ китоб туширди, мен сизларга Надир ва Башир, Жаннат билан хабар бераман, Дўзахдан огоҳлантираман. Мен сизлар айтаётган нарсаларингларни қабуллайдиган киши емасман деди. Яна хато жойга келдинглар. Иншааллоҳ келаси жумада мана шу аломат ой ёрилишлиги, ойнинг иккига бўлинишлик, қиёматнинг бешинчи аломатларини давом еттирамиз.

[51:49] Аллоҳ насиб қилган бўлса. Субҳанак Аллоҳим ва беҳамдек аш ҳадван ла илаҳа илла анта астағфируллоҳу атубу илайк. Бу йерда жаноза бор а?
