# Киёмат Аломатлари 4-дарс

- Teacher: [Маъмуржон Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/mamurjon.md)
- Course: [Маъмуржон Домла маърузалари](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/mamurjon.md), lecture 168 of 181
- Section: —
- Duration: 54 min
- Original title: Киёмат Аломатлари 4-дарс (Мамуржон домла)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/mamurjon/168
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/uRiqXttzQt0.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=uRiqXttzQt0
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/mamurjon/167.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/mamurjon/169.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Бу дунёда бугун борман, ертам гумон, ертам гумом. Охиратни ўйлаб бугун қўрқдим ёмон. Аллоҳ именно шайтон ражим, бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Вал ақибату лил муттақин. Вассолату вассала муалла расулиҳи муҳаммад. Ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Ҳаммабад ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракату.

[0:34] Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг гўзал исмлари, олий сифатлари билан бугунги жума кунини аллоҳ таоло мубораклик қилишини сўраймиз. Аллоҳ таоло қадамларимизга ҳасанотлар битиб, гуноҳларимизга кафолат қилган бўлсин. Биз жума дарсликларимизда қиёмат кунининг белгилари, аломатлари ҳақида суҳбатлашаётган едик. Шу қиёмат белгилари, қиёмат аломатларининг кичкина аломатларининг бешинчиси иншиқоқул қамар ойнинг иккига бўлинганлигига келиб тўхтаган еканмиз.

[1:24] Ойнинг иккига бўлинган лиги. Кофирлар Маккадаги кофирлар Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг даъватлари кундан кунга тобора кучайиб бораётганлигини кўришганидан кейин, улар Пайғамбар алейҳиссалоту воссаломни даъватларини тўсадиган бир ҳийлаларни ўйлашга киришди. Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломни даъватларини тўзишлик учун ҳаракатга тушиб қолди. Ишда маъқуффару Қурайш билвалий дебни илмуғиро.

[2:03] Қурайш кофирлари ўзларининг енг улуғи бўлган, ёши улкан ва ичида енг ақлли деб бирор иш қиладиган бўлса маслаҳат соладиган кишилари бўлмиш. Валид ибн Муғиранинг олдига келишди. Валид ибн Муғирани олдига келди. Ва унга ўша шаҳардаги, Маккадаги бўлаётган ҳодисаларни, Пайғамбар алайҳиссаломни даъватларини кундан кунга кучайиб кетаётганлиги ва шуни тўхтатишлик учун бирор бир чора кўришлик керак еканлигини айтишди таклифларини. Шунда Валид айтдики, хўп, нима демоқчисизлар? Қанақа таклиф қўясизлар? Деди. Токи Пайғамбар алайҳиссаломни даъватларини тўхтатиш учун қандай таклиф берасизлар деганида, улар айтишдики, сеҳргар деб айтсак қанақа бўлади?

[3:03] Полбин десак, полбин десак қанақа бўлади? Деди. Шунда Валет ибн Мухир айтдики, йўқ, бу сўз ўхшамайди деди. Чунки полбинларнинг очадиган, пол очадиган сўзлари, пол очишни аввал айтадиган сўзлари, пол очишлик учун ишлатадиган нарсалари, мана кимлардир тасбеҳларини ишлатса, кимлардир нўхат ишлатади, пол очиш учун. Кимлардир карта билан пол очади. Кимлардир ва бошқа нарсалари пичоқлар билан, кимлар чирманда чолиб пол очади, кимлар сухурнай чолиб пол очади. Шунга ўхшаган нарсаларни шайтоннинг бир нимаси бўлишлик, шайтонга тақарруф қиладиган бир амални қилишлик натижасида пол очади. Лекин Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом ҳеч бунақа нарсаларни ишлатмасди. Аллоҳнинг каломини тиловат қилишлиги билан инсоннинг қалбига иймон кириб келса, Аллоҳ Таоло ҳидоятласа, у мумкин бўлиб қолаётган еди. Шундан айтишдики, йўқ, бу ўхшамайди деди. Чунки Пайғамбар алайҳиссаломни айтишдики. Бунинг ишлаётган нарсаси уларникидан фарқи бор.

[4:09] Унда нима деймиз дейишди. Шунда жамоат айтдики, унда шоир деб айтайлик, чунки у Қуръон ўқияпти. А бу шеър, Пайғамбар алайҳиссаломни замонасидаги енг кучли нима шеър, нима айтишлик бўлган. Шунда айтишдики, бунинг ҳам айтяпгани шу шеърнинг бир турида. Шоир деб айтамиз дейишгандек, Валид ибн Муғир айтдики, йўқ деди. Сизлар шеърни, уни тўқилиш ва уни услублари, ҳоказо, байтини, бошқасини биласизлар. Бу шеър емас деди. Агар шеър дейдиган бўлсак, ешитган одам уни шеър билан бошқани ажратади, фарқига боради. Ва бизни айтган сўзимизни ёлғон еканлиги билиниб қолади деди. Унда нима деймиз деганда, мажнундо шу жинни оғзига келганини гапиряпти деб айта қоламиз дейишди.

[4:56] Валид ибн Муғир айтди, йўқ деди, мажнун одамнинг оғзидан чиқадиган гап емас, буни айтаётган сўз дейди. Қуръон бу бир ақлидан оғзи қолган кишининг айтган сўзи емас, бу Қуръон. Бу Қуръони керак бўлса, менман деган шоирлар ҳам Қуръонинг тизимида, Қуръонинг услубида шеър келтира олмайди, деди. Унда нима деймиз деганидек, шу айтаётган сўзларингларни енг ҳақиқатга сал яқинлашадигани сеҳр илмини билади, сеҳргар деб айтайлик дейди. Чунки бу гапирганда одамлар сеҳрлаб қўяди шу гапи. Қуръони айтмоқчида. Шу Қуръони ешитсанг сеҳрланиб қоласан деган сўзни айтсанглар шу дуруст бўлса керак дейишди.

[5:44] Булар шу нарсага келишди. Маккадаги кофирларнинг ҳаммаси Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни сеҳргар деган гап тарқатишликка, халқни ичида шу гап билан туҳмат қилишликка, иттифоқ қилишди. Макка жоҳилият даврида ҳам каби Аллоҳ Таолонинг уйи тавофдан, зиёратдан холи бўлмаган еди. Шу жоҳилият даъврида ҳам Иброҳим алайҳиссаломдан буёғига каби тавоф қилинган. Шунда Байтуллоҳни тавоф қилишлик, зиёрат учун келадиган, ташқаридан келадиган одамлар Маккада Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламни даъватларини ешитиб, Исломни қабуллай бошлаётган еди. Улар ўша одамларга, ташқарордан келаётган одамларга орқаларида пойма пой, изма из юриб, бу Муҳаммад деган киши чиққан бизни қишлоғимизда Маккада. Уни гапларига ешитиб, қулоқ солиб ўтирманглар овора бўлиб. У киши сеҳрлайди. У сеҳрлаб қанча одамларни, еркак билан аёлни орасини ажратди, ота билан болани орасини ажратти, деган сўзларни айтишди. Ҳақиқатдан ислом динини тушунган вақтда агар қаранг, аёл билан еркакни оладиган бўлсак, еркак динни тушунди.

[7:11] Намозни тушунди, аёли билан ўзгача бўлиб қолади. Унга намоз ўқимаётган аёл, Аллоҳни таъатида юрмаётган аёл, унга ғалати туюладиган бўлиб қолад. Ота болани ораси ҳам худди шундай. Бола динни тушунса, дада динни тушунмаган вақтда динни тушунган бола учун енг қийин вазият шу вақт бўлади. Дада ўтириб олиб туриб, бор болам ароқ олиб кир, борам ароқни қуй деб турган вақтда, бола Аллоҳнинг амрини қиламанми, дадамникини қиламанми деган талвасага тушиб, дадасига йўқ отажон, бўлмайди буни қилишлик деган вақтда ҳа сени ўрганган дининг сен отага итоатсизликни ўргатяптими? Сен кимда бориб ўрганиб келяпсан бунақа нарсани, ундай бўлса борма ўша жойга, ўқувма деб туриб боласини тўсади кейин.

[8:02] Ҳақиқатдан ҳам динни чинини ўрганган вақтда иккиси икки тарафлама бўлиб қолади, пайма пай кавушга ўхшаб. Ҳа лекин дада ҳам динда бўлса, бола ҳам динда бўлсин, унда икки хиллик бўлмайди. Ҳамма икки қолиб бир хил бўлади. Биз неча йиллар замонида динсизлик билан ўтиб келдикда, бугун болаларимиз динни тушунгандан кейин, бу ҳаром еканда, бу дуруст емас еканда деган вақтда, фарзандларимиз ўзимизга ёқмай қоляпти да. Шулнихдим, боя нима бўлади? Бир бирини ўртасини, ота болани ўртасини бу ажратяпти деган сўз шундан келиб чиқиб кетди. Микшуликлар, кофирлар боотни қўйиб қўйиб туриб, мана шу боот бизга нажот беради, мана шу боот сизга яхшилик олиб келади деб, ертаман артиб бориб таом қўйиб кўяди оралиғига ва устуларни артиб, суртиб, кейин ертасига келиб таом йейилмайди. Шундай у таомни оладида, бошқа таом олиб келиб қўяди. Иймонни билгандан кейин пайғамбар алайҳиссалом исломни қабул қилган ана шу бу тарас бўлган, мушрик бўлганларнинг фарзандлари исломни билгандан кейин, ей отажон, бу дуруст емас екан. А бу бутларни қўлимиз билан ясаб олсак, ёғочдан, хурмодан, тошдан, нима учун буни шундай қиламиз деган вақтида дада билан бола иккисининг йўналиши, йўли икки хил бўлиб қолаверди да.

[9:26] Шунинг учун пайғамбар алайҳиссаломни фарзанд билан отани ўртасини ажратиб юборадиган сеҳр олиб келди дейишди да. У сеҳр емас, иймон. Инсонни қалбига кирганда ўзини кучини кўрсатади. Ажойиб нарсалар кўрилади, иймон. Ҳажга ва ёки зиёратга, Каъбагага келган одамларга шу гапларни тарқатишди.

[9:49] Шундай қилса ҳам Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламни керак бўлса ўша вақтда Пайғамбар алайҳиссаломга енг яқин бўлган кишилар, Абу Лаҳаб, Абу Жаҳл, амакилари Пайғамбар алейҳиссаломни, амакилари, Пайғамбар айбдор алайҳиссаломни орқасида туриб, юриб, одамларга даъват қилган вақтда, ҳей одамлар, бу даъват қилаётган киши менинг акамнинг боласи бўлади. Бу ҳақиқатдан сеҳргар бўлиб кетди, ергашманглар деб амакилари айтди.

[10:19] Даъват қилганингизда, динни ҳақиқатини гапирганингизда, керак бўлса, бегонадан келадиган зарар емас. Ўзингизни қавми қариндошингиздан ҳам келар екан зарарлар. Ўзига ёқмаётган вақтида ўзингизни, қариндошингиз ҳам айтар екан у нарсани. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом даъватларини тўхтатмадики, Абу Лаҳаб, Абу Жаҳл мени шундай деяпти, орқамда изма из юриб қўймаяпти деб туриб даъватини тўхтатиб қўймади да Пайғамбар алайсалом. Даъватларида давом етаверди Пайғамбар али салом. Ҳидоят Аллоҳ Таолони қўлида. Биз даъват қиламиз. Бизни даъватимиз билан одамлар ҳидоятланаётгани йўқ. Аллоҳ қалбига ҳидоят солади, шунда ҳидоятланади. Қулоғига микрофонни қўйиб юз марта, минг марта бақирсангиз ҳам бировни ҳидоятлай олмайсиз. Пайғамбар алайҳиссалом ўзини енг яхши кўрган амакиси Абу Талибни ҳидоятлагани йўқ.

[11:18] Пайғамбарни алайҳиссаломга Аллоҳ Таоло оят туширди: иннакалатаҳ дейман, аҳбиб таъвалакин Аллоҳ яҳдеҳман яша. Сиз хоҳлаган кишингизни ҳидоятни қалбига солиб қўя олмайсиз. Аллоҳ хоҳлаган кишини ҳидоятлайди деди. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом, демак, даъватда юрган киши, Аллоҳни динини тарқатаётган киши, мана шу жойда шу сабоҳни олиш керак екан.

[11:45] Даъват қиласиз, одамларни ергашмаганини кўрган вақтингизда, ҳеч ким ергашмаяпти деб ташлаб кетмайсиз екан. Савобни даъват қилганлигингиз учун савобни олар екансиз. Пайғамбар алайҳиссалом амаким Абу Лаҳаб, Абу Жаҳл менга қарши гапириб турганда, ким мени тасдиқлайди дегани йўқ. Даъватларини давом еттираверди. Аллоҳ Таоло битта, иккиталаб мусулмонлар қалбига иймон солган мусулмонлар Пайғамбар алалайҳиссалоту вассаломга ергашликда давом етишди.

[12:18] Буни кўрган кофирлар яна тинч ўтиришмадилар. Енг кофирларнинг катталари, мушрик кофирларнинг котталари Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломни ҳузурларига келди да, Пайғамбар алейҳиссаломни даъватларидан тўсишлик учун, шу динни гапирмаслиги учун баъзи бир талабларни Пайғамбар айюсаломни олдига қўйди. Ўша қўйган талабларидан биринчиси, ей Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, агар деди сен шу қилаётган даъватингга деди, даъватинг учун, буни орқасида бир мол дунё йиғаман деган мақсадинг бўлса деди, уни яширма, енди очиқ айта қолгин енди деди. Бир нарсага келишайлик енди, шу даъват қилиб юриб, шуни орқасида пул топаман деган бўлсанг деди, енди очиғини айтгин деди.

[13:10] Қийналиб юрмагин деди да. Биз мол дунёни йиғиб, сенга бериб қўя қолайлик ва Маккадаги енг бой кишига айлантирайлик сени деди. Ҳаммамиз йиғамизда сени енг бой кишига айлантирамиз дейишди. Субҳаналлоҳ кимлардир динни орқасида дунё топаман деб ҳалиги ҳаракат қиладиганлар бўлар екан. Кимлардир диннинг орқасида ҳа, бир шуҳрат топаман деб ҳаракат қиладигандлар бўлар е кан. Кимлардир диний ана шу бир одамни ёмон кўрганлиги учун, шу одамни гапини ешитмаслик учун, шуни йўқ қилишлик учун динни орқасида ҳаракат қиладиганлар бўлар екан. Динни орқасидан жуда кўп нарсалар. Мана булар динни олиб келишди да, айтишдики, сени айтаётган нарсанг шу мол бўлса мол берайлик деяпти.

[13:59] Мол бўлса, мол йиғиб берайлик дейди. Ўзинглар нима учун исломни қабул қилмаяпсизлар унда? Сизлар нимага ислом қабул қилмаяпсизлар? Нимага лайла ила аллоҳ муҳаммад расулуллоҳ деб, сизлар бу ёққа кириб қўя қолмадингларми деса, улар айтдики, йўқ, биз ота боболаримизни динларини маҳкам ушлаймиз, уларникини ҳеч нарсага алмаштирмаймиз деди. Ота боболаримиз қайси динни ушлаган бўлса, шуни маҳкам ушаймиз дейишди. Енди қаранг.

[14:27] Суҳайбир румий, суҳайбир румий маккада кофирлар айтишдики, е бу суҳайб дейди, маккалик ҳам емас, ўзи румдан келган дейди. Маккага келиб деди, буни деди тумшуғи тепага кўтарилиб қолди деди. Бой бўлиб кетди деди. Ҳа бу яна бой бўлгани йетмагандай, бизни шаҳримизда бир келгинни бойиб туриб, бойиб туриб, яна бу одам деди, бизни боболаримизни динини ташлаб, муҳаммадга ергашиб олганига ўласанми деди. Е буни деди бир обжағини чиқариб қўямиз деди суҳайибни деди да. Суҳайибни ўлдиришликка хийла қилишди. Буни билган суҳайиб бир румий шу куниёқ ҳамма нарсасини ташлади да, отини минганича мадинага қараб қочиб кетди. Бунинг уйидан қочиб кетганлигини хабари йетган маҳканинг кофирлари орқасидан от чопарлар билан қувлади. Қувиб келганида бир қирқ га яқин кофирлар битта одамни қувиб келяпти. Қувиб келган вақтида Суҳайиб тоғга қараб кўтарилиб кетди. Тоғга қараб кўтарилди да, шундай камонини чиқарди да айтдики, ей Макканинг мушриклари деди. Ей Макка кофирлари деди. Биласизлар деди, мен деди, енг қаттиқ камон отадиган кишиман деди.

[15:43] Отган ўқим хато қилмайди деди. Енди отса тегар еканда. Биласизлар буни деди. Сизларга иккита таклиф деди. Агар дунё керак бўлса, мени дунёйим деди, айтаман дунёйимни қайерда еканлигини, олинглар, мени тек қўйинглар деди. Тинч қўйинглар мени. Агар деди, йўқ, мени ҳақиқатдан ўлдиришлик мақсадинглар бўлса, сизлардан енг озида ўн кишини ўлдирмасдан мен ўлмайман деди. Бир кишига ўн киши деяпти. Бир мени ўлдириш учун ўн одам ўлади деяпти да. Деган едик, маҳканинг мушриклари ҳалиги жойда, бизни илоҳларимизни сен бош тортдинг, бизни ота бобомизни динидан бош тортганинг учунгина биз динимиз учун қалбимизни фидо қиляпмиз деб турган кофирлар пулни ешитгандан кейин, нима қиламиз дейишди бир бирига, пичирлашиб. Е, ўн одам ўлгандан кўра, дини учун ўлиб кетиш ёмон да. Ўн одам олгандан кўра. Ҳа, пулини олайлик, қўйиб юборайлик, нима қиламмиз дейишди. Кейин айтишдики, ҳа дуруст айтяпсан деди. Ақлинг жудаям сени ақлингга балли. Шу деди, айтётган фикрингни ана шу биринчисига қўшиламиз деди. Дунёйингни айтиб қўя қолгин, қайерда еканини. Ана шуни олайлик, сен ҳам сенга ҳам омонлик деди. Кетаверасан, қаёққа кетсанг чақа деди.

[17:01] Ҳа, қаранг. Ҳалитдан бери нимага уришаётган единглар? Динимиз, динимиз деб уришаётган одамлар дунё келган вақтида динини сотиб юборишди. Дунё дунёни айтишган вақтида динини сотишди. Пайғамбар алайҳиссаломга дунёни айтган еди. Пайғамбарни алайҳиссалом айтдики, йўқ деди. Агар деди, бу даъватинг билан деди, бошлиқликни хоҳлаётган бўлсанг деди, бир бошчиликни деди, биз деди, сени қурайишнинг енг катта бошчилик қилиб олайлик ўзимизга, танлайлик бош қилиб деди. Агар подшоҳлигини хоҳлаётган бўлсанг, ўзимизга подшоҳ қилиб олайлик сени деди.

[17:41] Агар деди, мабодо сени айтаётган сўзинг бир жинлар тегибми касалланган бўлсанг, табиб олиб келайлик, сени ўқитайлик, қаратайлик, сенга ёрдам берайлик, тузал шундан деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга мана шу нарсаларни улар кўндаланг қилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қарадида айтдики, ма би ма тақулун деди. Сизлар айтаётган нарсани биронтаси менда йўқ деди. Мени қалбимда, юрагимда дунё ҳам йўқ, бошчилик бўлиш ҳам йўқ, мулк ҳам йўқ, жиннийлиг ҳам йўқ. Мен деди, Аллоҳ Таоло менга мени Пайғамбар қилиб юборди ва менга Китоб туширди ва мени сизларга Жаннат билан хабар берадиган, Дўзахдан огоҳлантирадиган елчи қилиб юборди деди. Мен Аллоҳ Таолони сизларга рисолатини йетказдим деди. Бу гапларни ешитгандан кейин кофирлар умиди узилди. Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломни ўзларнинг йўлига юргизишлик ва айтаётган динини, даъватини тўхтатишликдан умидлари узилди.

[18:52] Кейинги чорага ўтишди. Қанақа қилсак енди тўхтатамиз. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан Пайғамбар алайҳиссаломни ожиз қиладиган талабларни талаб қиламиз, сўраймиз. Пайғамбар алейҳиссалом қўлидан келмайдиган, биз сўраган нарсани қила олмайдиган талабларни сўраймиз, Пайғамбар алайҳиссалом жавоб бера олмайди. Ана ундан кейин енди даъват қилмагин. Сен бизни талабимизга жавоб бера олмадинг деб айтамиз дейишиб, ожиз қиладиган талабларни қўйишди. Бу талаблари ей Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дейишди. Пайғамбар алайсаломни олдига келишиб, агар сен бизни айтаётган талабларимизни қабул қилмасанг, унда деди, биз сендан сўраётган нарсаларни бизга ишлаб бер чи деди, қил чи деди. Пайғамбар алайҳиссалом айтди, нимани сўрайсизлар?

[19:52] Нимани сўрайслар деганидек, саллана роббака юсайир анна ҳа дал жибал аллатидҳий йиқат алайна деди. Биринчи сўрайдиган нарсамиз деди, мана Каъбани, Маккани кўряпсан, ҳамма тарафи тош деди. Бир тошнинг ўртасига водийга ўрнашилган бу Каъба Макка деди. Ҳа бу тошлардан деди, бундай ташқариларни кўриб яйраб, мазза қилолмаяпмиз деди. Бу ёққа қарасак ҳам тоғ, бу ёққа қурасак ҳам тоғ деди. Роббингдан сўрашчи деди. Ана шу тоғларни деди, суриб юборсин деди. О нарёққа деди. Теккис қилиб ташласин. Маккани деди, теккис қилиб берсин бизга деди.

[20:29] Вой обсуд лана биладана, шаҳримизни кейин қилиб берсин. Қани роббингдан сўратчи деди. Вой уфажжирлана фиҳа анҳарака анҳар ишам вал ироқ. Бизга деди Каъабда, мана Маккада деди, анҳарлар оқиб ётган ариқлар, сувлар йўқ чашмалар. Бизга шунақа сувларни оқизсин, Шом Ироқда шунақа сувлар оққанга ўхшаган сувларни о қизсинчи роббингдан сўра деди.

[20:55] Ундан кейингиси биздан аввал ўлиб кетган одамларни тирилтириб олиб кетиш олдимизга дейди. Биздан аввал ўтган одамларнни тирилтириб олб кетиш олдимизга ва шу тирилганларнинг ичида дейди, Субҳаналлоҳ, ичида Ҳусайй ибн Килоб бўлсин дейди. Ҳусайй ибнкилоб пайғамбар алайҳиссаломнинг нечинчи боболари? Ҳусай ибн Килоб шуларнинг ичида тирилиб чиқсин деди. Агар ҳаммани тирилса десанг ҳам, биз иймон келтирмаймиз ичида Ҳусай тирилмаган бўлса деди. Ҳусай ибн Килобни тирилтир деди. Кейин деди, улар тирилиб келгандан кейин сен сўра деди шулардан деди. Ҳа қиёмат, мен айтаётган нарсалар ҳақиқатми деб сўрайсан. Ана улар ҳа деса, ундан кейин биз сенга иймон келтирамиз деди. Агар улар ҳа демаса, унда шу ёлғончи бўйича қолаверасан дейди. Субҳаналлоҳ қаранг. Тирилиб келган вақтида шуни кўрсак ҳам иймон келтирмаймиз деяпти да. То улар ҳа демагунича деяпти. Субҳаналлоҳ, қалб, Аллоҳ Таоло нимага айлантириб юборади екан а қалбни а? Мағирлаб ҳам кетар екан. Ашадди қосва, тошдан ҳам қаттиқ қўполлашиб кетди деган қалблар мана шу қалбларида.

[22:12] Солиҳ алайҳиссаломга, ей Солиҳ, тошдин мана шу бизлар кўрсатган тош, ҳамма тош емас, мана шу бизларга кўрсатаётган тошни ичидан туя чиқаргин. Туганинг нимаси жуни бир қариши бўлсин, ранги сариқ бўлсин ва уни ичида ўн ойлик боласи бўлсин, чиққандан кейин туғсин деганда. Субҳаналлоҳ, қаранг. Солиҳ алайҳиссалом дуо қилган еди, туя чиқди. Жуни бир қариш. Сариқ, боя айтгандек ўн ойлик боласи бор, чиққандан кейин туғди.

[22:46] Лекин шунда ҳам ёлғон дейди Салиҳни. Шунда ҳам ишонишмайди Салиҳ алайҳиссаломга. Ҳей, серда дейишди. Бўлди. Пайғамбар алайҳиссалотув ассалом бу қиссаларни биларди, аввалги пайғамбарларга келган нарсаларни. Агар шу нарсани сўраб, Аллоҳ Таолодан сўраса, берарди Аллоҳ Таоло. Лекин баъзи ривоятларда айтган екан, ей Муҳаммад алайҳиссалом, агар сўрасангиз бераман шуни деган екан. Агар шундан кейин қавмингиздан бир одам иймон келтирмаса, мен уни шунақа азоблайман, бирон бир умматда азоб бўлмаган азобни азоблайман деган еканда. Шундан кейин Пайғамбар ясани сўрамаган екан. Бўлмасак, ҳа бу Маккани тоғларини Аллоҳ Таоло йезиб юбориб, ўрталаридан анҳорлар аққизиб юбориб туриб ва боя айтгандай, одамларни тирилтириб ичида Ҳусайн ибн Килопни тирик чиқариб қўяман деган еканда. Лекин шундан кейин бир одам иймон келтирмай қолса, аввалги ўтган умматларда биронтаси кўрмаган азобни кўради, умматингиз деганига. Пайғамбар алайҳиссалом умматига раҳм қилиб сўрамади. Бошини куйиси олдида индамай, мен бу нарсалар мабиҳада, буъитту илайкум, мен бу нарслар учун юборилмадим сизларга деб қўйғойди.

[23:56] Кейин, идан сал роббак. Ундай бўлса деди, иккинчиси хурсанд кофирлар. Пайғамбар алайҳиссалом олиб кела олмади. Хурсандлигидан кофирлар енди ҳаддидан ошаб бошлайди. Раббингдан сўраши деди. Я баът ма ака малакан юсоддий қўка бема тақул.

[24:19] Биринчи сўрайдиганинг сен билан бирга осмондан бир париштани тушурсин да, биз кўриб турайлик осмондан тушиб келаётганини. Тушсин да, сенинг ҳақ еканлигини тасдиқласин деди. Субҳаналлоҳ. Тоғига қовимда. Ҳаддидан ошган қовим. Сенинг ҳақ еканлигингни осмондан тушиб келаётган фариштани кўриб турайлик, тепадан тушсин у. Ва уни биз нима қилайлик? Кўргандан кейин сени тасдиқласин. Вояжал лака жинанам ва қу сура ва куни ўзи минза бин вафид зоҳидна рифат лака ва минзалат укамир роббик. Ва кейин деди, ей Муҳаммад, соллаллоҳу алайҳи васаллам, роббинг деди, сенга деди, шунақа бир боғларни яратиб берсин деди. Маккада ҳеч қанақа боғ йўқ, кўкат йўқ жойда, шунақа боғларни яратиб, сенга шундай қасрларни ва шу қасрларинг олтин кумушлардан иборат бўлсин. Йиғишлари олтин кумиш бўлсин. Биз кўрайликчи деди.

[25:20] Олтиндан, кумушдан қасрингни кўрайлик. Ана шунда ҳақиқатдан сенинг Раббинг сени яхши кўрар екан, Аллоҳни ҳузурида сени манзилатингни биз биламиз шунда сени. Сенинг даражангни биламиз дейишди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам маъана билладее йес ал роббаҳо ҳада иннама бу ит ту баширов ва надҳиро. Мен деди бу сизлар сўраётган нарсалар учун юборилмадим. Мен яхшиликни, жаннатни башоратини бериб, дўзахдан огоҳлантириш учун юборилдим дедим.

[25:54] Кофирлар кулишди. Кулишди да айтдики, ичидан яна биттаси иплос еди енди. Бошини кўтарди. Шунақа вақтда ўзи қўшиладиганлар қўшилиб кетаверади. Бир жойда дин масхараларини ясаса, бир одам масхаралар қўйса, иккинчи одам қўшилади, учинчи одам қўшилади. Шундай қўшилиб қолаверади ўзи. Ҳалиги бир бошқаси бошини кўтарди да айтдики, иван асқит алайна сама аки сафа фа иннала лу минлака илла ан тафъал бўлмаса дейди. Бизларни қўрқитяпсан, қачондан бери, ҳей иймон келтиринглар, аввалгиларга келган азоб келиб қолади, осмон сизларнинг устингларга тошларни ёғдиради деяпсан. Е бизни осмонни деди, бизни тепамизга бўлиб бўлиб парчалаб тушурчи, биз кўрайлик деди. Осмонни бўлиб бўилиб бизни тепамимизга ёғдириб юборчи, биз кўрай лик, шунда сенга иймон келтирамиз дейишди. Осмонни парчалаб тушаётганини. Субҳаналлоҳ.

[26:55] Бу сўзлар аввалги пайғамбарларга айтилган вақтда, Аллоҳ Таоло у пайғамбарларни умматларини ҳалок қилиб ташлаган. Лекин бизни пайғамбаримизга шунча сўзлар айтилди, бизни пайғам баримиз дуо қилмаган еканда Аллоҳ Таолога. Е Аллоҳ сўраяпти мана шуларни ҳалок қил деб юбормаган еканда. Тоифга чиқди, Пайғамбар алайҳиссалом Маккадан қувилиб, мана шу гаплардан кейин Маккадан чиқиб кетди. Маккада жой қолмади, яшайдиган жой қолмади. Йер Пайғамбар алайҳиссаломни кўтармади. Пайғамбарни, Аллоҳни Пайғамбарини йер сиғдирмаяпти. Шаҳар сиғдирмаяпти. Тоиф деган жойга саксон юз км маккадан чиқди да, шояш шу йерга борсам бир жой топарман деб чиқди да, ўша йерга бориб, ким менга жой беради деб сўради. Ҳали даъват қилгани йўқ. Жой сўрагани да, ҳа, маккадаги ҳалиги одамларни бузаётган сабаби динини ташлаб бошқа динга ўтиб кетган дейишади да. Айши келиб қолдими деди да, болларни йиғди. Бутун Тоифни болларини йиғиб Пайғамбар алайҳиссалом тошбўрон қилдирди. Бошлари ёрилган, Пайғамбар аясул алайҳиссалом тишлари синган, қон юзларидан ақиб турибди. Кайфая янжу қувман. Пайғамбарини юзларини қонга белаган қандай нажот топади? Пайғамбарининг юзларини қонга белаган қавм қандай нажот тапади деб Пайғамбар алейҳиссалом бир жойга келиб ўтирди.

[28:12] Аллоҳ Таоло Жабаройил алайҳиссаломни дейди, бошқа бир нималарда тоғ паришчаларини юборди дейди. Келиб туриб Пайғамбар алайҳиссаломга, ей Муҳаммад алайҳиссалом, Аллоҳ Таоло мени сизга юборди. Агар буюрсангиз, Макканиинг икки тарафдаги тоғ билан, Макканиинг устига шундай олиб ёпиб қўя қоламан Маккани. Одамларни қириб ташла. Шундай олиб, шундай ғарқ қилиб йўқ қилиб қўя қоларман дейди. Пайғамбар алайҳиссалом шунақа ҳолатда туриб ҳам дуо қилмади. Айтдики, йўқ деди. Мен умид қиламан, мана шундай кофирларнинг сулбудин деди, Аллоҳ ялғиз Аллоҳга иймон келтириб ибодат қиладиганлар туғилади. Шуни умид қиламан деди. Қаранг, қандай Пайғамбар алалайҳиссалом айтди, алам яълам роббука анна на натлуминка ма талабнал ан фаю аллимика ма туражи анна беҳи. Ҳой, Муҳаммад дейишди, соллаллоҳу алайҳи васаллам. Раббинг деди, сени ешитмаяптими деди. Субҳаналлоҳ. Қаранг. Раббинг сени ешитмаяпти ми? Шунча нарсаларни сендан талаб қилсак, бизга бир жавоб қайтарадиган нарса ўргатмадими, Раббинг сенга деди.

[29:21] Раббинг сенга нарса ўргартмадими, шунча нарсаларини сендан талаб қиляпмиз биз деди. Субҳаналлоҳни. Ўлимни сўраб олиш да. Дўзахни сўраб оличлик. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам индамади. Кофирлар айтдики, балағана ан норожулан филияма ман исмуҳур раҳман деди. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганда, раҳмат, раҳим. Аллоҳ деганда ешитганмиз. Лекин раҳмат раҳим ким дейишди? Шунда айтдики, ёмонми деган жойда деди, бир Раҳман деган исмлик бир шайтон чиқибди деди. Шу одам сенга келиб ўргатаётган еканда бу нарсаларни. Аввора бўлма, биз Раҳманга иймон келтирмаймиз дейишди. Субҳаналлоҳ, Пайғамбар алайҳиссаломга айтяпти, биз Раҳмонга ҳаргиз иймон келтирмамиз дейишди'. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан турди, бошларини куй солди, секин мажлисдан чиқаётган еди. Пайғамбар алайҳиссаломни олдига ўзининг аммасини ўғли, пайғамбар алайсаломни аммаси атика и бинти абдулмуталиб, аммасини ўиғли, пайғмар алайҳиссалом абдуллоҳ ибн абий умайга келди.

[30:27] Секин Пайғамбар ассаломни олдига келди да. Валлоҳ ла умин бика, ҳатта татта ҳидай ила шама, суллама тҳурма тарқофи. Аллоҳга қасам дейди. Ҳаммасини ўғил айтяпти. Аллоҳга касам ичаман. Сенга иймон келтирмайман деди. Ҳатто осмонга шоти қўясанда деди. Осмонга чиқасан деди. Осмонгага чиқиб деди. Татима ака арба амин ал малайка яшадуналак тўртта париштани шоти билан олиб тушасан. Тўртта осмондан билла тушганини кўриб тураман. Тўртчисига вақтга ўтади. Ҳа бу Пайғамбар деб ўтгунича деди. Иймон келтирмайдими деди.

[31:07] Субҳаналлоҳ. Ўзининг туғишганларини айтаётган сўзи. Тўрт парижда келади. Шулар келиб, сенга гувоҳликка ўтса, ундан кейин иймон келтиришим мумкин. Унгача иймон келтирмайман деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам индамасдан мен бу нарсаларга юборилмаганман деди да, қавмига дуо ҳам қилмади. Аллоҳдан, ей Аллоҳдан, мана шу нарсаларни кўрсатам демади. Аллоҳ қодир еди уни кўрсатишга. Аллоҳ учун бу қийин нарса емас. Бир кунда пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламни масжидул байтилмақтисга олиб бориб, байтилмақтисин нимага, мирожга кўтарган аллоҳ, осмонга кўтариб, жаннат дўзахни кўрсатган аллоҳ, пайғамбарни ёнида тўртта фариштани туширишга қодир емасми деб, аллоҳ қодир етди. Пайғамбар алайҳиссалом сўрамади. Аллоҳ Таоло худди шу ўтган воқеани, кофирларнинг айтган воқеаларини Қуръонда бизга суратини келтирди. Қуръонда зикр қилди. Ва қолувлан ну минал ака ҳатта тафужуран ана минал арзиямин буъа. Ав такунал ака жаннатун минна қийнию вайнабин фатуф ажжирал анҳар. Фатуфат жирол анҳар оҳилалаҳа ташжиро.

[32:29] Ав тузқитас сама акамаза анта алайнакий сафа. Ав таътия биллаҳи вал мала икати қобила. Ав якун алака байтун мин зуҳруфин ав тарқофиз сама. Валанноминали руҳийка ҳатта туназили алайна китабанна қора ур. Субҳанар роббий ҳалкун тўилла башара расула.

[33:07] Пайғамбар алайҳиссаломни жавоби шу айтган ҳамма сўраган талабларига охирги айтган жавоби субҳанаҳ роббий, Аллоҳни поклайман. Аллоҳ пок, Раббим пок. Ҳа енг ҳал кун туъилла башара расула мен фақат башар инсонман сизларга ўхшаган, лекин Пайғамбарман. Расулман деб жавоб берди. Худди бошқа нарса айтмади.

[33:37] Ундан кейин Макконинг кофирлари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам даъватларини давом еттираверди. Даъватларини даъвом еттирар екан, Макконинг кофирлари ҳам тинч юрмади. Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломга енди ундин ҳам кучлироқ нарсаларни далил қилишлиги керак, даъватини тўсишлик керак, динни тўхтатишлиги керак. Ана шу ҳаракатга тушишди. Кофирлар Назур ибн ал-Хориф ва Уқуба ибн Аби Муъайт деган иккита кишини ўзининг ичидан Мадина шаҳрига, Ясриб дейиларди. Шу жойга яҳудлар яшарди. Яҳудлар уларнинг китобларида, Тавротда Пайғамбар алайҳиссаломнинг сифатлари ҳақида гапирилган сўзлар бор еди. Яҳудларнинг олимлари, Ахборлар, шуларнинг олдига бориб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг сифатларини, ҳақиқий Пайғамбарми, йўқми? Агар у Пайғамбар бўлмаса, қанақа нарсаларга қодир емаслигини ҳақида сўраб, фақат Пайғамбар алейҳиссаломга зиён тарафларини ўрганиш учун, Пайғамбари алайҳиссалом давлатини тўхтатишлик йўлини ўрганиши учун, ўша Мадинага яҳудларни ҳузурига юборди.

[35:06] Боринглар. Муҳаммад алайҳиссалом ҳақида сўранглар. Сифатларини айтинглар, айтаётган сўзларини баён қилинглар, даъватларини айтинглар деди. Улар Мадинага келишди. Мадинага келганидан кейин, Мадинадаги енг буюк яҳудларнинг олими бўлган Ахбордан шу Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳақида сўрашди. Улар яҳудлар ўзларининг китобларида ўрганган охирги замон пайғамбари хотамин набийн ва саййидул мурсалин ҳақидаги хабар, ўзларинингкитобида нима дейилган? Шу ҳақда келган иккита елчига ўргатиша бошлади. Учта нарсани сўранглар дейди. Учта нарсани сўранглар деди. Агар шу учта нарсани жавоб берса, у ҳақ пайғамбар, унга ергашинглар деди. Агар учта нарсана жавоб бера олмайдиган бўлса, у ёлғончи деди. Учта нарсага жавоб бера олмаса, у ёлғоннчи, унда уни амрини, ишини нима қилиш, ўзингларни ихтиёрингларда ўлдирасизларми, бошқа қиласизларми, ўзинглар билганингларни қилинглар дейишди. Шунда учта нарса нима деб сўрашган еди. Биринчиси, ў ўтган замонларда, аввалги бир замонларда деди, бир тўда йигитлар ёш, йигитлар шаҳридан чиқиб кетган.

[36:31] Уларнинг хабарларини ҳеч ким билган емас. Шулар хабарлари нима бўлган? Ҳеч ким билмаган хабарни сўранглар деди. Иккинчиси деди, бутун машириқ мағрибни айланиб кезиб чиққан бир киши бор. Бу киши ким ва унинг амри нима еканлиги ҳақида сўранглар деди. Учинчиси деди, руҳ ҳақида сўрайлар, руҳ деди. Булар хурсанд бўлиб кетди. Ҳақиқатдан мана бугун биз енди Мадинадан Маккага қайтиб келсак, Муҳаммадни, соллаллоҳу алайҳи васалламни, оғзини очолмайдиган нарсаларни топиб келдик. Буларни ўртага ташлаймизда, уни бундан кейин оғзини очмайдиган, гапирмайдиган қилиб, бирор инсон унга ергашмайдан қилиб қўямиз деб хурсанд бўлиб Маккага келишди. Субҳаналлоҳ, кимлардир шундай нарсани хоҳлаб туради. Динни тўсишлик учун динни гапирмайдиган қилиб қўйишлик учун, шунақа фурсатларни топади да, шу фурсатни топган вақтда унинг қалби яйраб кетади.

[37:36] Ана Маккага келиши билан Маккаликлар уларни кутиб олди. Кутганда айтдики, абиширу, субҳаналлоҳ, қаранг. Пайғамбарга қарши чиқишлик башорат деб билишган. Пайғамбаргаҳ қарши чиқиклик, башорат, яхшилик деб билган. Биз сизларга енг яхшиликни олиб келдик дейишди. Модомики улар енг ёмон нарсада юришган еди. Енг яхши нарсани олиб келдик дейишди. Шунда айтибки, топдингларми бирон нарса деган еди, ҳа, учта нарсани топдик. Унга жавоб бера олса пайғамбар, бера олмаса пайғамбар емас дейишди деди. Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломни олдига келишди. Макканинг кофирлари, катталари ва шулар билан бирга Назр ибн Холис, Уқба ибн Абимоид келишди да, Пайғамбар алейҳиссаломга учта саволни қўйишди. Агар сен чин пайғамбар бўлсанг дейди. Рост пайғамбар босанг, бизнинг учта саволимизга жавоб берасан дейди. Пайғамбар алайҳиссалом ҳа, айтинглар. Уч саволни қўйишди. Вой аввалги замонларда бир чиқиб кетган, шаҳридан чиқиб кетган йигитлар хабари қанақа бўлган? Қайерда улар? Нима бўлган? Деб сўрашди.

[38:42] Иккинчиси деди, машириқу мағрибни айланиб кезиб чиққан киши ким у? Учинчиси деди, руҳ ҳақида бизга хабар бер деди. Пайғамбар алайҳиссалом ертага хабарини бераман деди. Ертага хабарни бераман деди. Аллоҳ таолодан ваҳий кутди. Аллоҳ таол одан хабар кутди. Лекин ертасига хабар келмади. Конхорлар йиғилиб келганда, Пайғамбар алейҳиссалом, бугун хабар йўқ, ҳеч нарса айта олмайман деди.

[39:11] Ертасига яна келишди. Пайғамбар алайҳиссалом ҳеч нарса хабар айта олмади. Учинчи кун, тўртинчи, бешинчи, ўн беш куни айтди орадан. Кофирлар хурсанд бўлиб, қарсак чалиб байрам қилишди. Мана Муҳаммад ёлғончи каззоб еканлигини биз исботладик дейишди. Ва ҳатто айтишдики, Муҳаммадга келаётган шайтони бугун уни воз кечиб ташлаб кетди дейишди. Осмондан хабар келарди деярди. Хабар емас, хабар емас у шайтон еди. Шайтони бугун воз кечиб ташлаб кетди деди. Баъзилар айтди, Раҳмонга иймон келтирган еди, Раҳмон ундан воз кечди деди. Пайғамбар алайҳиссалом йиғлади.

[39:52] Пайғамбара алайҳиссалом ёғлади. Аллоҳ таоло пайғамбарини тарбиялади. Аллоҳ таоло пайғамбарни тарбиялади, нимага? Шу вақтда айтишга қодир еди Аллоҳ таоло. Ертага айтаман деган еди, иншааллоҳ, Аллоҳ хоҳласа демади да. Аллоҳ хоҳласа айтаман, Аллоҳъдан демади, ўзига суяб қўйди ишни. Ертага қилиб юбораман у ишни, индинга қадр бераман деб юборамиз ку.

[40:16] Аллоҳ таоло пайғамбарини ўн беш кун шунақа вазиятда тарбиялаяпти. Иншааллоҳ демаганлиги учун. Ўн беш кундан кейин Аллоҳ таоло ваббу ҳа, валлайли ида, сажа. Ма вада ака, роббука ва ма қола. Аллоҳ таоло зуҳаога қасам ичиб, валлайл ида яхши кечаси қоронгъи бўлгин, кечага қасам ичиб туриб, Аллоҳ қасамки сенинг раббинг деди. Сени ташлама деям деди. Ва ма қола, вада ака, ташлаб юборма деям. Ва ма қола. Сендан воз кечиб кетгани йўқ деди. Шайтонни воз кечибди, Раҳмонни воз кечибдидек айтган еди кафирлар. Аллоҳ Таоло ваддуҳани тушурди. Воз кечгани йўқ, сени Парвардигоринг дейди. Кейин хабарни бирма бир Аллоҳ Таоло баён қилди. Хабарни енг шу хабар жума куни ўқиладиган, жума куни Каъф сураси, жума куни оқилинишлиги ўзи мустаҳаб амал. Шу сурада Аллоҳ Таоло баян қилди. Сўраётган бир тўда йигитлар чиқиб кетиб, ҳеч ким хабарини билмайди. Аллоҳ Таоло Қуръонда хабар бермагунча, хабарини ҳеч ким билган емас екан.

[41:31] Шу бир тўда ягитлар, уни ададини Аллоҳ билади дейди. Бировлар олтита, йеттинчиси еди, саккизта, тўққизинчи еди. Аллоҳ уни ададини билади дейди. Кофир золим подшоҳнинг қўлидан қочиб, бир ғорнинг ичига кирганда, Аллоҳ Субҳаналлоҳ уларга уйқу берди. Салати, меъати синина, вазда ету тиса. Аллоҳ Таоло айтади, уч юз тўққиз йил ухлади дейди. Уч юз тоққиз йил ғорнинг ичида ухлади. Ва нуқалли буҳим зата лъямин и ва зата шимал. Ва кал буҳим ба ситун зироиҳи бил васиҳит. Ла витталати алайҳим. Ла валамул иътаминҳум рўба. Аллоҳ Таоло айтади, улар биз чириб кетмасин, бир тарафда ётиб, чириб кетмасин деб, ўнг тарафга, чап тарафга айлантириб турдик дейди. Субҳаналлоҳ, чеваризод а, Аллоҳ Таоло. Ётиб бир жойда ҳалиги ухлаб ўзидан кетиб қолган одам чириб кетмасин. Шуни чиритмасдан Аллоҳ Таоло ўнгга, чапга биз айлантириб урдик. Ва итини ҳам чириб кетмаслиги учун, оёғини бундай чўзиб, оёғини устига ухлатдик дейди.

[42:38] Агар уни кўрсанг, қўрқ. Қалбинг қўрқувга тўлиб кетарди, шундай кўрганинглар дейди. Ҳеч ким унга тега олмаган еканда. Ваҳший нарсалар келиб ҳам йетиб кетмаган екан. Кўрса қўрқиб қочиб кетаверган еканда. Уч юз тўққиз йил ухлади. Уч юз ўн тўққиз дан кейин Аллоҳ Таоло турғизди уларни. Қанча турди ухладинглар деганда, ҳа ярим кун ухлаб қолибмизми, бир кун ухлабмизми дейишган. Ярим кун ухладингми, бир кун уухладингми дейишган еканда. Аллоҳ Таоло шуни қиссасини баён қилди. Пайғамбар алайҳиссалом қиссан айтди. Ҳоп, иккинчисида ешитди. Иккинчиси Зулқарнайн, Искандар Зулқарнайн дейди. Машриқу мағрибни егаллаган Искандар Зулқурнайн дейди. Учинчиси руҳ деган еди, Аллоҳ Таоло Исроил сурасида. Яс алунаканин руҳ, қули руҳи мин амри робби ва маъутий тун минал илми ила қолинглар. Сиздан руҳ ҳақида сўрашади. Айтинг, бу руҳ Аллоҳнинг иши. Унга аралашга ҳаққимиз йўқ. Руҳ Аллоҳнинг иши. Инсоннинг жасадга руҳ киргизиш, уни руҳни чиқариш, уни еркак қилиш, аёл қилиш Аллоҳнинг иши, Аллоҳни ишига биз аралашга ҳаққимиз йўқ.

[43:51] Аллоҳнинг амри дейди ва мен ўтки тун минан илминглар қолинглар. Сизларга берилган илм аллоҳ таоло айтяпти да, миянгга сиғган нарсани яхши сен еплаб олсан чи деяпти. Миямиз йетмайдиган нарсаларга бош қотиришимиз кераги йўқ еканда. Ундай бўлса нима бўлади, бундай бўлса, нима бўлада? Ҳозир Хитойлар шундай нарса чиқарибди, заказ қилсанг заказга ўғил ясаб берётган екан, заказ қилсам заказга қиз ясаб беряптган екан, шундай аппаратлар чиқибди деган миянг йетмайдиган нарсага аралашма деяпти Аллоҳ Таоло. У Аллоҳни иши руҳ.

[44:25] Ва сизларга берилган илм деяпти Аллоҳни. Ҳозирги илмни кўриб биз дўппимиз бошимиздан тушиб кетиб, оғзимизни сўлагимиз ақиб қоляпти. Вой компютерми, вой технологиями деяптиз а? Бу илақалил. Жудаям оз илм берилган сизларга деяпти. Жудаям ози илм берилган бу технологияларинг, нимадир у деяпти. Аллоҳ сенга берган бош билан шуни топяпсан а? Аллоҳни бериб қўйган мияси кичкина бир бир пиялача мия билан шуни топаяпсан. Шу технологияни. Аллоҳ Таоло шу миянгни яратган Аллоҳ. Ундан ҳам кучли нарсаларга қодир Зот У.

[45:05] Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буларни жавобини бергандан кейин кофирлар иймон келтирмади. Кофирлар ҳа ҳаққа айтдингиз, бўлди, ҳақ демади. Баъзи вақтларда бировлар келади. Домла, савол. Ҳа айтинг, савол беради. Саволдан далил, далил билан оятнинг нечинчи оятда турибди, ҳадисни қайерда турибди, далиллаб жавобни бериб бўлганингиздан кейин барибир олмайман деб кетаверади.

[45:31] Шундай одамлар жуда кўп учрайди. Саволни беради, далиллаб, оятларни айтиб, ҳадисларни айтиб бериб бўлгунингиздан кейин, барибир дейди, менинг ўйлаб турган нарсамни сен айтмадинг, шунинг учун мен уни қабулламайман барибир дейди да, кетиб қолади. Кофирлар, маҳкани кофирлари, Пайғамбар алайҳиссаломга худди ҳозирги муомаласи шундай бўлди. Жавобни Мадинага бориб беш юз кмдан олиб келишди. Саволни Пайғамбар алейҳиссалом йетти қават осмондан нозил бўлган ваҳий билан жавоб берди, лекин қабулламади. Қабуллашмади. Кейин айтишдики, енди нима қиламиз дейишди кофирлар. Нима қилсак буни тўхтатамиз?

[46:11] Қанақа қилсак динга бировлар бўлар екан, динни қандай ривожлантирсам екан, Аллоҳни олдида ажримни савоб, халтамни кўпайтирсам екан деб бош қатирса, бировлар ўтириб олиб, шу динни қанақа қилсам, йўқотсам екан, шу масжидни болаларини қанақа қилсам, қувсам екан деб бошингни қатирадиган нарса шунақа бўлар еканда. Ким бунақасига бош қатирилса, ким бунақасига ҳам бош қатирадиганлар бўлади екан. Кофирлар ўтириб айт, Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломни нима қилсак тўхтатсак бўлар екан дейди. Кейин айтишдики, яна сўраймиз дейди. Нима кетибди биздан? Сўрайверамиз да дейди. Келишди да, Пайғамбар алайҳиссаломга айтдики, ей Муҳаммад дейишди. Ўтиб кетяпса ҳам масхара қилишарди. У ёққа ўтяпса ҳам масхора қилишарди. Шундан кейин Пайғамбар алейҳиссалоту воссаломни олдига кетди да айтдики, ҳей Муҳаммад дейиши.

[47:01] Дурас енди ўтган кунингги нарсаларни жавоб бердинг дедилар. Барибир биз қониқмаяпмиз у нарсаларга. Лекин деди биз енди кўзимиз билан кўрмагунча ишонмаймиз деди. Нима қил. Нима сўрамоқчисизлар деганда. Мана шу тепада ойга қараб турибмиз. Шу ойни деди иккига бўласан деди. Иккига бўламан деди. Бир бўлагини деди.

[47:23] Жабал Абий Қубайис, Абий Қубайис тоғи, Маккадаги Абий Қубайис тоғидан чиқарасан. Иккинчи бўлагини дейди, Қуайқиъан, Қуайқиъон тоғидан чи қарасан. Мана йердан бири, бу ёққа мана йердан чиқади дейди. Иккига бўлиб берсанг дейди, шунда дейди, биз сенга дейди, ишонишимиз мумкин дейишди. Пайғамбар алайҳиссаломдан сўраган нарсаси шу бўлди.

[47:46] Пайғамбарни соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолога дуо қилди. Аллоҳ бир мўжиза бергин еди шу. Қавмим иймон келтирсин деб дуо қилди. Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссалом шу мўжизани берди. Тоғни, ойни иккига бўлди. Бир бўлагини шулар сўрагандай, ҳалиги айтган Абий Қубайн тоғига, иккинчисини Қуайқиъан деган тоғни тепасига икки тарафга бўлиб кўрсатди.

[48:13] Кўрсатгандан кейин ҳалигилар айтдики, я мен кучли сеҳргар екансан а дейишди. Ёмон кучли сеҳргар екансан а дейишди. Айтувдик ўзи, сеҳр еркак билан аёлни ажратади. Ота билан болани ажратади деб айтган едик, ҳақиқатдан ҳам ойини ҳам бўлиб юбординг а, ажратиб юбординг дейишди. Пайғамбар алайҳиссалом айтди, йўқ, бу сеҳр емас. Бу сизлар сўраган мўжиза, Аллоҳнинг қудрати бу, мени қўлимдан ҳеч нарса келмайдиган нарса бу. Деган еди, йўқ, бизда деди, кўзимизни сеҳрладинг деди. Биз кўзимизни сеҳрладинг деди. Шундан кейин ташқаридан, шомдан, Ироқдан, бошқа жойлардан Маккага келаётган одамлардан сўраймиз деди. Агар улар ҳам деди шу ёқларда ойни иккига бўлинганлигини кўрса, ундан кейин мумкин тасдиқлаймиз дейишди.

[49:07] Чунки бизда ҳозир шу шаҳарда сен сеҳрлаб қўйдинг дейишди да. Кейин бошқа мамлакатлардан келган одамлардан сўрашди. Шомдан, Ироқдан, бошқадан, Ямандан келган одамлардан, сизлар ҳам ойни палон куни, палончи вақтда, ойни шундай иккига бўлинганлигини кўрдингларми дейишди. Деган еди, улар ҳам айтишдики, ҳа деди. Биз кўрдик, ойни иккига бўринган деди. Биз кўрдик, ойни икки га бўлинган деди. Лекин маҳкани кофирлари айтдики, ҳа, Муҳаммаднинг сеҳри то ўша давлатларга ҳам таъсир қилибди дейди.

[49:45] Аллоҳ таоло вақтар абадий соа ва иншаққал қамар ва ин яраву аятан юъри дув ва яқулу сеҳри мустамир. Қиёмат яқинлашди. Ой иккига бўлинди. Агар улар қайси мўжизани, оятни мўжизаларини кўрса ҳам, ундун юз ўгиришиб, бу сеҳр жудаям қаттиқ ўтимли, бир бирига ўтиб кетадиган давлатларга ҳам таъсир қилиб кетадиган сеҳр дейишди улар, деди Аллоҳ таоло. Демак, бу жойдаги аломат, қиёматнинг аломати, кичкина аломатлардан деб ўтяпмиз. Ойнинг иккига бўлинишлиги. Қиёмат аломати. Аллоҳ Таоло иқтар абадий саъа вансаққал қамар, қиёмат яқинлашди деди. Унинг белгиси, қиёматнинг яқинлашганлигини белгиси, ойнинг иккига бўлинганлиги деди. Ойнинг иккигабўлинганлиги дейди.

[50:47] Хўп, бу бешинчи қиёматнинг бешинчи аломатларини айтдик. Аллоҳ насиб қиладиган бўлса, иншааллоҳ келгуси жумада олтинчи қиёмат аломатларини олтинчисини айтамиз. Қиёматнинг аломатларининг олтинчиси саҳобий ил, ридвонуллоҳи алайҳимларнинг вафот етишлиги, дунёдан ўтишиб, инқирозга саҳобийларнинг даврининг инқирозга учрашлиги, саҳобийларнинг. Демак, саҳобийларининг даврини ўтиб кетиши, саҳобийларни дунёдан ў'тишлиги, қиёматнинг аломати деяпмиз. Қандай қилиб саҳобийнинг дунёдан ўтиши, уларнинг даври, уларнинг авлоди, ўша саҳобийлар замонасининг ўтишлиги аломат, қиёматга аломат бўлади. Ахир ҳар инсон дунёга келгандан кейин у ўтади дунёдан. Саҳобийлар ҳам шундай, табиий аллоҳнинг қонуни асосида улар ҳам дунёдан ўса ўтади. Буни қандай қилиб қиёмат учун аломат қилиб санаймиз? Нимаси аломат деса, пайғамбар алайҳиссалом айтган еканки, бу саҳобийларнинг ўтишлиги ҳақида ва уни аломат бўлишлиги ҳақида айтган еканки яд ҳа бу солиҳовнал аввалу фал аввал фатақу мусо а ала ширарил халқ.

[52:10] Яхши одамлар биридан кейин бири ўтади, бир замондан кейин иккинчи замон ўтади. Бир авлоддан кейин иккинчи авлоддаги яхши одамлар ўтиб кетаверади. Қиёмат енг ёмон халқнинг устига қойим бўлади деган екан. Шунинг учун енг яхши авлод ва енг улуғ инсонлар Пайғамбар алайҳиссаломнинг кейин Саҳобаи икромлар. Саҳобаи икромларнининг дунёдан ўтишлиги, демак Қиёматнинг бошланишлик аломатидан бири ҳисоблашган екан. Қиёматнинг бошланиш аломатларидан бири ҳисоблаган екан. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисда ан нажму амана тун лиссама, юлдузлар, осмонларнинг омонлиги деган екан. Амана сақлаб турадиган омонлик деган. Ва ифа wаҳабатун жум атасама аматуъат. Агар юлдузлар осмондан кетадиган бўлса, осмонга ваъда қилинган азоблар келади. Яъни осмон чилпарчин бўлиб, осмоннинг қиёмати, ваъда қилингган куни келади деган екан. Ва ана ва ум ва ана амана тунли ашаби фаи дҳа ҳиб то ата ашаби ма ю адун. Мен саҳобаларнинг ичида омон, яъни омонман деган. Саҳобаларнинг ичига Пайғамбар алайҳиссалом турар екан, ёмонликлар бўлмайди.

[53:29] Қачон мен кетадиган бўлсам, саҳобийларга ваъда қилинган нарсалар келади деган саҳобийларнинг ичида ихтилофлар, шижоларнинг чиқишлиги бошланди. Ана саҳобалар еса бу умматимнинг омони деди. Бу умматнинг омони саҳобийлар қачон саҳобийлар бу умматдан кетадиган бўлса, бу умматга ваъда қилинган азоблар, оқибатлар, қиёмат мана шу умматни устига қойин бўлади, деган Муслимнинг, Имом Муслимнинг ҳадиси екан. Иншааллоҳ келаси жумайда шу ҳадисни давомини нима қиламиз, чархлаймиз. Субҳанака аллоҳимма беҳамни яшайдан ла илаҳа иллан тасаввур қуръавот қублай аллоҳумма тақоб бал минна иннакентас самюн алайҳи мотуб алайна иннакентата ва бир роҳим аллоҳум махсина ақибат ана фил умур кул ли ҳаво жинна мин хизид дуня ва адабийл охиру. Ва соллаллоҳу алан абинаҳ муҳаммад ва алайҳи садоқатуҳ ажмаъин. Раҳмат. Аллоҳу акбар.
