Maviza
—Қоралама1 soat 7 daq

(Мамуржон Домла) Ислом Одоблари 1-дарс кириш

Маъмуржон Домла · Маъмуржон Домла маърузалари

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
67:06
Ўзгаришлар тарихи

Бу дунёда бугун борман, ертам гумон, ертам гумом. Охиратни ўйлаб бугун қўрқдим ёмон. Қўрқтим ёмон. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Вала ақибату лил мутақин. Вала удвана илла ала золимин. Ва аш ҳадван ла илоҳи иллаллоҳу ваҳдаҳлала шарикала. Ва ашҳадо анна муҳаммадин абдуҳу ва расулуҳ, амма баъд, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Аллоҳ субҳанаҳум ва таолонинг фазли ва марҳамати билан бугун шанба куни мана шу масжидда одоб ис адабил исламия, ислом одоблари тўғрисидаги китобдан биринчи дарсликни бошламоқчимиз. Биз бу дарсимизни бошлашликдан аввал аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг гўзал исмлари ва буюк сифатларини ўртага қўйган ҳолатда сўраймизки, бу дарсимизни аввало ўзимга вақола берса, мана шу йердаги дарс мақсадида келган барча биродарларга манфаатли бўлишлигини ва давомий бўлишлигини аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан сўраймиз. Биз бошқа масжидларда солиҳлар бўстони риёд солиҳий деган имом навоийнинг китобини бошлаганлигимиз туфайли ва гуноҳи кабиралар деган китоблардан дарс ўтказганлигимиз сабабидан бу йерда барчаси бир хил дарс бўлмаслиги учун ислом одоблари тўғрисидаги дарсга тўхталмоқчимиз.

Дарсимиз иншааллоҳ хуфтонгача давом етади. Саволлар бўладиган бўлса, шу аснода ёзма равишда берсанглар хуфтон намозидан кейин саволларга баҳодиржон жавоб берамиз. Биз нима учун ислом одоблари деган дарсликни ихтиёр қилдик?

Аввало мана шу савол ҳар бир мўминнинг зеҳнига келадиган саволки, ҳозир қайерда кундалик ҳаётингизни оладиган бўлсангиз, енг аввало инсон роббиси билан муомала қилади.

Иккинчи бўлиб, хонадонидагилар билан хоҳласа ва хоҳламаса муомалада бўлади. Учинчи бўлиб, қўни қўшнилар билан хоҳламасангиз ҳам муомалада бўлласиз. Тўртинчи бўлиб, ташқарига чиқиб маошингиз, ризқингизни тераётган вақтида жамий инсонлар билан муомалада бўласиз. Мана шунинг учун биз ўзимизни мусулмонмиз деб иддао қилаётган кимсалар ислом одоблари бизда кўриниб туришлиги керак. Биз мусулмонмиз деп туриб, бошқа кишилар каби бозорга чиққан вақтимизда бозор одами бўлиб қолмаслигимиз керак. Кўчага чиққан ва қтимизда кўча одами бўлиб қуолмаслигимиз керакс. Масжидга кирган вақтимизда мусулмон бўлиб, бошқа жойда еса мусулмончилигимиз есимиздан чиқиб қолмаслиги керак.

Шунинг учун бу жуда ҳам муҳим инсоннинг ҳаётида енг муҳим мавзу бўлганлиги учун биз ислом одобларига тўхталмоқчимиз. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашдилар. Я расулуллоҳ иннафулана ва зукират минкофирати солатиҳа васиямаҳа фалончи аёл унинг кўп намоз ўқишликлари, рўзани кўп тутишликлари ҳақида Пайғамбар саллаллоҳ алайҳи васалламдан сўрашдилар. Бир аёл жуда кўп рўза тутади ва жуда кўп намозларни ўқийди, лекин қўшнилари билан муомала қилишлик одобини билмайди. Қўшниларига азият йетказади. Бунинг ҳукми нимадур, ё расулуллоҳ деб сўраганларида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўйланиб, мен уни бир текшириб кўрай, намоз ўқийдими, рўза тутадими, муслима еканда у, демадилар. Фаҳия финнар, у дўзахдадир, дедилар.

Яна бошқа бир аёл ҳақида сўрашдилар, намозни кўп ўқимайди, баъзи фарз намозларидан бошқа нафл намозларини топмайсиз. Ва рўзани ҳам фақат фарз рўзаларини тутади, нафл рўзалар тутмайди. Лекин қўшнилари билан жуда яхши муомала қилади деганларда, фаҳияфил жанна, бу аёл жаннатий аёл екан дедилар. Шунда маълум бўляптики, бу ҳадисда биз кўп намоз ўқишлигимиз билан фахрланиб қолмаслигимиз керак. Кўп рўза тутишлигимиз билан фаҳрланиб қолмалигимиз керак. Модомики бизда ислом одоблари топилмайдиган бўлса, у инсонни жаҳаннамга олиб борадиган амаллардан бири бўлиши мумкин. Шунинг учун биз ислом одобларига тўхталмоқчимиз. Мана бу ҳозирги қўлимиздаги китоб, ислом одобалари деб исмланган китоб, мана шу китобга кучимиздан келганича ҳар дарсликларда бир одобдан тўхталамиз. Аммо бугун биз одобний ва унинг фазиллари ҳақидаги мавзуга тўхталиб ўтамиз.

Қоли ҳабибул жаллаб саъл ту ибн ал муборак махайру маъут ял инсан. Мана шу ҳабиб деган киши Абдуллоҳ ибн Муборакдан сўрадим дедилар. Абдуллоҳ и бин муборакдан сурадим. Бу кишини биласизлар. Туркманистонлик муҳаддисларимиздан Марв шаҳридан чиққан олим муҳаддис кишилардан бири Абдуллоҳ ибн Муборак.

Мана шу кишидан сўрадим дедилар. Инсонга берилган нарсанинг енг яхшиси нимадир? Инсонга берилкан нарсанинг енг я хшиси нимадир деб сўраганларда ғазирату ақл деди. Ақлининг кўплиги деди. Ақли кўп инсон деди. Ҳар қандай муаммолардан чиқиб кетишга қодир бўлади, ақли кўп бўлса дедилар. Хулти файинлам якун, агар ақли кўк бўлмаса чи деди. Хушни адаб дедилар. Гўзал одоб билан муомала қилса, шу муаммолардан қутилади деди. Файинлам яккун, агар гўзал одоби ҳам бўлмаса, ақли ҳам тўлиқ кўп бўламаса, нима қилади деганларда маслаҳатлашадиган меҳрибон биродарлари бўлса, унга насиҳат бериб, холисона маслаҳат айтади дедилар. Агар шу ҳам бўлмаса чи деганларда сомтин товел жим туришлик дейди. Ўзига сукут сақлаб турсин. Гапирмасин ҳам, бировга ақл ҳам ўргатмасин, жим турсин дедилар. Агар у ўша нарса ҳам, тўртинчи сифат ҳам топилмаса, нима қилади деганларда, мавтун ажил, агар тўрт нарса топилмаса, унга тезда ўлгани яхши дедилар. Демак, ақл бўлмаса, гўзал одоб топилмаса, меҳрибон дўст топилмаса ва жим туришликни билмайдиган бўлса, унга ўлгани йўқ дедилар.

Шунинг учун инсоннинг дунёдаги бахт саодати деганлар бу инсоннинг одобига боғлиқ бўлади деди. Инсоннинг одобига боғлиқ бўлди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло биз мисол келтирамиз. Ота онанинг ҳаққини, одобини адо етган, роббил аламиннинг ҳаққини, адобини адо етган ва бир инсонни бир бири билан қилган вақтида муомала қилса, савдо сотиқ қилса, мана шунда одобни тўлиқ адо етганларни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ғор асхобил ғор, мана шу уч киши мана буларни Аллоҳ таоло офатларидан сақлади.

Буни уч киши Бани Исроилдан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам зикр қилган ҳадисда, уч киши ғорга кирдилар. Шунда ёмғир ёғиб, бир ғорни нимасига, катта харсанг тош тушиб, ёпиб қўйди. Булар умрим қутилишликни ҳеч имкони йўқ. Фақатгина биз солиҳ қилган амалларимизни ўртага қўйиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан сўрасагина, Аллоҳ бизга нажот берса қутиламиз дейишди. Солиҳ амалларни. Шуни билишимиз керакки, мана шу ҳадисни шу жойида аҳамият беришимиз керак, инсон ўзининг ҳаёти дунёсида қилган солиҳ амалини ўртага қўйиб, ё Парвардигор, мен шундай амални сени розилигинг учун қилдим, мана шу сабабли менга сўраган нарсамни бер деб сўрашлик мумкин екан. Лекин ўтиб кетган авлиёларни, ўтиб кетган, ўлган одамларни обрўсини ўртага қўйиб сўрашликдан қайтарилган. Инсон ўзи тириклигида қилган амалини ўртага қуйиб сўраса бўлади.

Шу ўринда биз ўзимизни шу кишиларнинг ўрнига бир солиб кўрайлик. Агар шу йерда биз бўлиб қолганимизда, ҳаёти мобайнимизда қилиб ўтган солиҳ амалимизни ўртага қўйиб сўрамоқчи бўлсак, солиҳ бир амал топилармикан ҳаётимизда? Ё Парвардигор, мен Сен учун мана шу амални, буюк амални қилдим дейдиган амал бизни ҳаётимизда топилармикин?

Мана бу уч киши, буларнинг учаласида ҳам шундай солиҳ амал топилди. Булардан бири айтдики, Ё Аллоҳ, мен қўй боқиб узоқ жойларга бораман ва шу йердан келгунимча болаларимни қоринлари очиб кутиб ўтиришади. Мен қўйни олиб келганимдан кейин уни сутларини соғиб, то ота онамга бермагунимча фарзандларимга луқма ҳам бермайман ундан. Ота онам ичганидан кейин фарзандларимгага бераман. Бир куни қўйларини узоққа ҳайдаб кетдим да, келгунимча ота онам ухлаб қолибди деди. Шунда мен уни сутини соғиб, то тепасида ота онамни уйғонгунча кутиб турдим. Тонг отган вақтида ота онам уйғонди. Мана шу вақтда ота онамга сутни бердим ва улар ичганидан кейингина фарзандларимга бердим. Агар мана шу амални Сени розилигинг учун қилган бўлсам, Сен биз бўлиб турган машаққат ва мусибатни кўтаргин деганда, тош озгина очилди да, чиқишга имконият бўлмайдиган даражада очилди.

Демак, ота она билан бўлган одобни мукаммал адо ета билган екан ўшалар. Улар ўша одобни билишган. Ота онани одобини, ҳаққини адо етишган еди. Шунинг учун сўраган вақтида Аллоҳ Таоло уларни бўлиб турган мусибатидан қутқарадиган бир нажот берди. Иккинчиси ҳам сўради. У иккинчисининг одоби Роббил Аломин билан бўлган одоб, Аллоҳ Таоло билан бўлмаган одобни мукаммал адо етган еди. У мени амакимни бир қизи бор еди. Мен уни жуда ҳам яхши кўрардим. Қачон бир ўшандан имконият топсам деб юрардим у, у ўзига ўзини менга яқинлаштирмас еди деди. Ошлик даврлари бўлганида мендан пул дирҳам сўраб келди деди. Шунда мен беришлик евазига, пулни беришлик евазигача ундан имконият топтиришликни сўрадим дедилар. Шунда ўша нарсага кўнди, чунки ошлик вақти еди деди. Мен ўша ҳолатда бўлиб турганимда, у қиз айтдики, Иттақиллоҳ, Аллоҳдаан қўрққин. Бу узукни ўзининг ҳаққи билан олгин деб айтдилар.

Шунда мен ўрнимдан туриб кетдим. Зино амалини, фоҳиша амалини қилмадим. Ё Парвардигор, мана шуни Сенинг учун қилган бўлсам, биз турган мусибатдан бизни қутқаринг, деди. Тош озгина очилди, яна чиқишга имконият бўлмайдиган даражада бўлди. Бу одоб, бу кишиники Аллоҳ Парвардигор билан бўлган одоб еди. Аллоҳ Таоло ҳаром қилган нарсалардан инсон ўзини сақлашлик одобини мукаммал тута олган еди. Учинчиларнинг қилган одоби у ужара дейди, ажрга, пулга ишлайдиганлар билан, уйингизга хизмат қилдираётганлар билан бўлган одоб.

Бир кишини уйимда ишлади ва у ўз ҳаққини олмай кетиб қолди, деди. Шунда уни ҳаққига мен қолган маблағга қўй олиб келиб қўйдим. Ва у қўйлар кўпайди. Бир водий қўй, бир водий сигир, бир водий туяга айланди. Неча йиллардан кейин бу киши келди ва ей фалонча, сенда мени ҳаққим қолган еди деб айтди. Шунда ҳа, мана шу кўриб турган водий, қўйлар, сигирлар, туялар, сени ҳаққингдан, ол деганимда мени масхара қилмагин деди. Ишонмади. Шунда мен масхара қилмаяпман, сен ташлаган маблағингга мана шу йил давомида шунча кўпайди деди. Шундан кейин биронтасини қўймасдан олдига солиб, олиб кетди дедилар. Агар мана шу қилган амалим сени розилигинг учун қилинган бўлса, биз турган мусибатдан бизни қутқаргин деди ва тош шу йерда пастга қулаб, бу учиси ғордан қутилди. Мана бу учинчисини қилган одоби уйда ишлатган хизматчиларнинг ҳақларини тўлиқ адо етишликдаги бўлган одоб еди.

Мана бу одоблар биздан йўқолганидан кейин, биз мусулмонмиз деётган кишиларда бировнинг ҳаққини тўлиқ адо етиб бермаслик, Аллоҳнинг ҳаққини турлиқ адо етиб бермаслик, ота онанинг ҳаққини туриқ адо етиб бермашлик кўпайганидан кейин, одамларни динга даъват қиладиган бўлсак, бизга айтадиган сўзлари намозхоннинг фалончамиди? Отасини қақшатяпти ю, намозхон намозга чақирасан намозхоннинг тугунчамиди, фалончани ҳаққини йеб кетди ю, ҳажга даъват қиласан ҳажга бориб келган фалончамиди?

Уни мен бунақа қилаётганини кўряпман у, деган динга бўлган илтиҳомлар мана шу бизни одобимизни камлиги сабабли динимизга шундай гапларни олиб келяпмиз. Шунинг учун биз агар одобни тўлиқ ушлай билганимизда еди динимизда, мана шунақа гаплар бизни динимизга айтилмаган бўлар еди. Шофи раҳимаҳуллоҳ айтган еканлар, ман аҳад ба ан яфта аллоҳу қалбаҳо фа алайҳи бил ҳалва. Ва қиллатил акил. Кимники Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло қалбини нурлиқ қилиб қўйишни хоҳласа деганлар, у Аллоҳ билан ёлғиз муножот қилсин, Аллоҳга ялинсин, ялворсин ва камроқ йесин деганлар. Ва таркил мухолатати суфаҳа аҳмоқ кишилар билан аралашиб юришликни камайтирсин деган еканлар.

Бизда ҳозир баъзи кишиларни кўрасиз, намозга зўрға олиб келиб, намоз бошлаганидан кейин, бир ой намоз ўқийдими йўқми, яна кўчада намозни ташлаб юрганини кўрасиз. Буни сабаби, ўша ески дўстларини қўймаганлигидан шайтон уни ўзларига дўст қилиб олиб кетиб қолади. Шунинг учун аҳмоқ биродарларини ташласин деб шуни келтирди. Ва буғдой аҳли ил илмулладин алайҳиссалом аъмин инсофум ва ала адаб инсофи ҳам бўлмайдиган, одоби ҳам бўлмаган аҳли илмларни ёмон кўрсин деган еканлар. Инсофи бўлмаган, одоби бўлмаганаҳли илмларни яхши кўрсин деканлар. Шунинг учун илм талаб қилаётган инсон биринчи бўлиб туриб, дин илмини талаб қилаётган киши биринчи бўлиб деб туриб ўзида одобни нима қилишлик керак, жойлаштирган бўлишлиги керак.

Бу йерда уламоларни жуда кўп гаплари келган. Уларни баъзисига тўхталиб ўтамиз. Ҳабиб ибн Шаҳид ли ибн ҳи Ҳабиб ибн Шаҳид ўғилларига айтганда, ис ҳабил фуқаҳа вал улама ва таъаллам минҳум фақиҳларга, олимлар билан бирга юринг деган екан ўғлига айтиб, насиҳат қилиб. Ва улардан таълим олинг ва уларни одобини ўрганинг деганлар. Фа иннадалика аҳаб илайя мункатҳир минал ҳадис ва уларни одабини ўрганишлигингиз менга кўп ҳадис ёдлашингиздан кўра яхшироқдир деганлар.

Кўп ҳадисни ёдлаб олса ю, одоби бўлмайдиган бўлса, уни мезонда ҳеч қанақа қадри бўлмайди. Балки у ислом шариатимизга, динга бир олиб келадиган тош, отиладиган тошга сабабчи бўлади. Ана олимларингдан фалончалармиди деб туриб айтиладиган бир сўзларга сабабчи бўмолиб қолади. Шунинг учун уламолар айтганки, сиз кўп ҳадис олишингиздан кўра, одобни ўрганганингиз биз учун яхшидир деди. Шунинг учун, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Мусо алайҳиссалом Аллоҳ Таолога айтдики, сени бир висолингни кўрсам япарвардигор деганларда, фалон тоғга келгин деганлар. У Мусо алайҳиссаомга таълим беришдан аввал Аллоҳ Таоло унга одобни таълимини бердилар. Одобни таъламини берди. Биринчи айтган гаплари ўша жойга келганларда айтдики, ихла ана алайка иннака билва дил муқаддасий тува. Пастда ли ма юҳа иннани аналлоҳ ла илаҳиллани фабудний. Аллоҳ Таоло биринчи айткан гапи ихла ана алик ей Мусо, бу оёғингиздаги кавушингизни йечиб йечинг дедилар.

Илм таълим оладиган киши одоб сақлаши керак. Демак, ўша кавушларни йечирди Аллоҳ Таоло. Фасда ли ма ю ҳа, ваҳий қилинаётган нарсага деди иккинчи одоб қулоқни яхшилаб тутиб туришлик. У ёқ бу ёққа қараб, дарс бўлаётган вақтида бефарво бўлиб, Аллоҳнинг каломи ўқилаётган вақтда бепарво бўлишлик, бу унга зид бўлган нарса. Шунинг учун Аллоҳ Таоло таълим бериб туриб айтдики, сиз сизга ваҳий қилинаётган нарсага қулоқ тутинг дедилар да. Ана ундан кейин Аллоҳ Таоло таътилини бера бошлади. Иннанй аналлоҳ ла илаҳиллана фабудний мен Аллоҳман, мендан бошқа илоҳ йўқ, менга ибодат қилгин деб тавҳид калимасини ўргатдилар. Намоз ўқинг, Аллоҳни ягона деб билинг дейишди аввал. Нимани бердилар? Одоб ўргатдилар. Одобни ўргатди Мусо алайҳиссаломга.

Ҳола баъдуссалоф ли ибн ҳия я буная ли ан та таъаллама бабам минал адаб. Аҳаб бўйлайя мин ан та таъалламасабъи ина бабам мин абу абул илм. Шунинг учун баъзи ўтган олимларимиз айтар еканки, ўғилларига қараб, ей ўғилчам, сен одоб тўғрисида бир масалани ўрганишлигинг йетмиш масала ўрганганингдан кўра яхшироқдир деганлар. Ҳадисда йетмиш масалани илм бобида йетмиш масални ўргангандан кўра одоб тўғри тўғрисидаги бир масалани ўша ўрганишларинг мен учун яхшидир дейди. Шунинг учун бу уламоларнинг гаплари ҳақ. Улар ҳақиқатдан ҳам одобни билганлар. Шунинг учун улар биринчи одобни ўрганиб, ана ундан кейин илм олишга ҳаракат қилган. Бизда буни тескариси бўлиб кетган. Биз одоб, шариат одобларини ўрганишдан аввал, брошюра чиққан ўзбекча китобларни қўлимизга оламизда, ўқиб оламизда, бир ойдан кейин катта бир олим, аллома бўлиб қоламиз.

Келиб, таълим бераётган кишиларга хатоларини топишга ҳаракат қиламиз. Хатоларини айтиб, мана бу китобга тўғри келмаяпти, биз ҳам ўқиганмиз, домла, деб секин секин ҳаракат қиламимиз. Шундай жуда кўп одамларни, керак бўлса давлатларда юриб, узоқ узоқ жойларга даъват қилиб юрган кишиларни шундай кўпларини кўрдикки, ислом одобидан жуда орқада қолиб кетган. Енг аввало, ислом одабларидан бири йейиш одобини билмайди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам беҳикордан бекорга бизга ўргатма дейди. Ўнг қўлинг билан йегин ва ўзингга яқин жойдан йегин. Бисмиллаҳ деб йегин деб ўргатдилар. Йеётган вақтда инсон бисмиллаҳ деб ўнг қўли билан ўзига яқин жойини йейди. Ҳалиги бир ой ўқиб олган киши, адобсиз киши, у даъват қилиб домлалар билан талашади ю, ўзи чап қўли билани йеб ўтиради. Буни жуда кўп жойларда биз мулоҳаза қилдик.

Таҳоратхонага киришдаги айтиладиган дуо одобини билмайди. Таҳоратхонадан чиққандан кейин айтиладиган дуо одобини билмайди. Аёли билан бўлган вақтидаги ўқиладиган одобларни дуоларини билмайди. Ва яна ўзини катта олим екан деб тасаввур қилади. Шунинг учун уламолар аввалги, уламолар билан бизни фарқимиз, улар йетмиш ҳадис ўрганишдан аввал бир одоб ўрганишлик афзал деб билишган. Шунинг учунги одобни кўпроқ ўрганган. Биз еса бирор бир одобни, Пайғамбар алайҳиссаломдан келган одобларни билмаймиз у, лекин ҳадисларни ўқиб оламизда, уни маъноларини ҳам, тафсирларини ҳам, шарҳларини билмаган ҳолатга кейин тортишувларга сабаб бўлади. Шунинг учун ҳозир одамлар ҳайратга тушиб қолган, ажабланиб қолган. Ана домлангиз бунақа деяпти, буниси бунақа деяпди, қайсинисига енди юришимизни ҳам билмай қолдик дейди.

Мана шунинг сабаби биздаги кўп гапирадиган одамлар илмсиз ва одобсиз бўлган одамларнинг сабабидан мана шу динимизнинг одамларини биз нафратлантириб қўйяпмиз. Уламолар айтадики, и ва са катаман ла яриф қўллал ихтилоф. Агар билмайдиган кишилар деган, динни тўлиқ билмайдиган кошкилар сукут сақлаб туришганларида еди дедилар. Ихтилоф умматни ичида камайган бўларди деди. Ҳозирги кундаги ихтилофларни кўринг.

Арзимаган масала билан масжидда бўлаётган ихтилофлар, арзимаган масалалар билан бир бирини ёқасини олишгача шунчалик даражада келяпти. Аммо кўчада намоз ўқимай юрган одам билан еса қучоқлашиб бемалол кўришади. Биз намоз ўқимаётган одамни бемалол қучоқлашиб, муомала қилиб юрамиз у, лекин масжидга келиб намоз ўқиб турган бир одамни еса арзимаган масала билан ёқасидан ушлаб бўғишамиз. Буни сабаби, биз ҳали айтганимиздек, ислом одобини умуман мутлоқ билмаганимиздан келиб чиқади. Шоҳи раҳимаҳуллоҳ бир киши билан дин масаласида гаплашдилар.

Шунда шофий раҳматуллоҳнинг ажойиб гаплари бор. Қачонки мен аҳли илм билан ўтириб, бир масала талашадиган бўлсам, албатта унга ғолиб келаман деганлар. Йенгаман деганлар. Чунки илми кучли еди. Лекин бир жоҳил билан ўтирип масала талашсам, мен ҳаргиз йенгиламан деганлар. Жоҳилга ҳеч қачон тушунтириб бўлмайди. Ўзи илми йўқ, ҳеч нарса билмайди. Лекин ўзиникини ҳақ деб тураверади. Мана бу одобсизлик шариатга бўлган аллоҳга ва пайғамбарига, қуръон ва ҳадисга одоб сақламаган кишининг ҳолати шундай бўлади.

Шунинг учун бу киши бир киши бир одам билан талашган вақтларида айтдики, шофёр раҳимуҳуллоҳ айтдиларки, бугун талашдилар, ертаси чиқсалар, масжидда ҳалиги киши сал бошқачароқ. Инсонни рангидан, туришидан, юришидан биласиз. Бошқачароқ турганларда Шофий раҳматуллоҳ шундай бордиларда, қўлларидан ушлаб туриб, ей биродар, ассалому алайкум дедилар. Биз динда масала айтиб, бир биримизга тушунтиришлигимиз, бизни динда биродарчилигимиздан ажратиб ташлашлиги керак емас дедилар.

Динда бир масалани мен тушунмаган бўлсам, сиз келиб, ҳадисда шу масала бор екан десангиз, алари ўйсин а, бошимни устига деб туриб, шу масалани қабуллашим, ё бўлмаса мен айтсам сиз қабуллашингиз, бу биздаги биродарлигимизни, масжиднинг иттифоқлигини, бир бирига бўлган маҳаббатни буриб ташлашликка сабаб бўлмаслиги керак. Шайхул ислом ибни Таймия раҳимаҳуллоҳ бир киши билан масала талашардилар. Доим шу софиз бўлган бир киши билан масала талашиб, у киши бу Шайхул исломга раддиялар, китоблар раддия қилиб чиқарган еди. Унинг нималарига қарши қилиб китоблар ёзиб чиқарган едим. Ҳаттоки Шайхул исломни туҳмат қилиб, уни қамалиб кетишигача сабаб бўлди. Қамалиб кетганларидан кейин, қамоқда ўтирганларида бир шогирди келдилар. Шайхул исломни зиёрат қилишга. Келдилар да, абшир я шайх дедилар. Абшир дегани хурсандчилик хабарини олиб келдим сизга. Хурсанд бўлинг дедилар. Нима бўлди деганлар да, ҳа фалончи сизни қаматган киши ва сизга раддиялар ёзаётган киши вафот етди.

Ўлим ажал йетди унга дедилар. Шунда Шайхулислом нима дедилар? Қамоқда ўтирибди. Шу киши шу Шайхулисломни қаматган. Шунда айтдиларки, ат в баш ширу бий мавти муслимин, бир мусулмоннинг ўлими билан менга хушхабар олиб келдингизми? Деди. Би исат таолиб анта, сиз қандай ҳам ёмон тааллуқсиз? Дедилар. Ёмон мусулмонсиз сиз? Деди. Сиз бир мусулмоннинг. Ўлими бил ан хушхабар қилиб келдингизми. Мени қаматган бўлса, қаматибди, лекин у одам мусулмон еди ку, дедилар. Қамоқдан бўшалиб чиққан вақтларида уйларига келмай туриб, биринчи бўлиб туриб шу кишини хонадонларига бориб зиёрат қилдилар да, фарзандларига қараб айтдики, я буни, я, ей ўғилчаларим деди. Мен сизларга отангларни манзили манзилатидаман деди. Отанглардан нимани талаб қилмоқчи бўлсанглар, мендан талаб қилинглар, мен тайёрман сизларни хизматингларга деди. Ўзини қаматиб, шунчалик даражага олиб келган одамга қилаётган муруввати ва қилаётган саховатини кўрдингизми? Буларнинг динда бўлган ихтилофлари буларни биродарчиликдан айириб ташламаган еди. Динда ихтилоф бўлган, лекин бу ихтилоф инсонларни бир биридан айириб ташлашга сабаб бўлмаслиги керак.

Шунинг учун бу ўтган олимларимизнинг гаплари тилла сувлари билан ёзишга арзийдиган биз одоб ҳақидаги бир ҳадисни ўрганишлигимиз масалалардан йетмиш тасини ўргангандан яхшироқдир дегани мана шундай. Тушунарли бўлса керак а?

Хўп, муҳаммад ибн ҳусайн ли ибн муборак наҳну ила кафирин минал адабий аҳвож минна ила кафирин менал ҳадийф. Мухаллад ибн ҳусайн ибн муборакка қараб айтган гапларида, биз дедилар, одоб масалаларига деди, ҳадисдан кўра кўпроқ муҳтожмиз дедилар. Одоб тўғрисида келган ҳадислар, одоб ҳақида келган оятларга биз масалаларни ўрганишдан кўра муҳтожроқмиз деди.

Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шунчалик даражада келтирдиларки, одоб бўлмаган кишиларни мен умматларимдан деб ҳисоблашдан покман, мени умматим емас дедилар. Одоби бўлмаган кишиларни Пайғамбар саллаллоҳу алайҳ ва саллам уммат деб ҳисобламайман деганлар. Мана бу ҳадис келдики, лайса минна маннам южила каби юрана. Вой арҳамсоғирона, вой ариф ли ўламаин а ҳаққа ҳу. Бизни кекса ёшдагиларни ҳурмат қилмайдиган, кичкина ёшдагиларга раҳм шафқат қилмайдиган олимларимиз, дин олимларимизга ўзини ҳақларини ўрнига қўйиб, олимларни ўз манзиллатларига қўймайдиган кишилар, улар биздан емас дейди Пайғамбар алайҳиссалом.

Биздан емас дейдик. Енди биз ҳозирги кунда бўлаётган енг катта бир муаммога, мушкулага назар соладиган бўлсак, ёш йигитларга насиҳат десак бўлади. Озгина китобни ўқийди. У ҳам бўлса араб тилида маъносини билишмайди.

Қуръондан таталаб ярим вароғини ўқийди, кейин ўзини катта олим еканман дейди да, катта ёшда келган бўлса, сиз нимани биласиз, ўтиринг дейди катталарга. Кичик ёшда келганларни ҳам аямайди, сен мендан кичикмайсан, ўтир дейди. Олимлар ҳақида гапирса, у олим адашган, нимани билади у олим дейди. Демак, бу одам олимга итоат қилмаса, каттани ҳурмат қилмаса,кичкина иззат қилмайдиган бўлса, кимга итоат етяпти бу ўзи? Демак, биз шу нарсани билишимиз керакки, катталарни ҳурмат қилмайдиган, ёшларга раҳм шафқат қилмайдиган олимларимизни ўз ҳақларини адо етмайдиган кишилар биздан емас деди. Шунинг учун илм уч табақадан иборат дейишди уламолар. Илм уч табакадан иборат деб. Биринчи намозга кирган кунингизни есланг.

Намозга биринчи қадам қўйган вақтингизда айтасизки, жуда адашиб юрган еканмизда дейсиз. Шунча умрни зоя қилибмиз дейсиз. Бу бари лаззат мана шу йерда екан, мен бутун ўтган ҳаётимга тавба қилдим деб жудаям очиқ қалб билан Аллоҳ Таолога илтижо қиласиз. Илм деса, илм мажлисларига интиқ бўлиб борасиз.

Нима деса динда қабуллайсиз? Мана бу енг яхши марҳала, биринчи марҳала, бирйинчи босқич, мана шу босқич. Иккинчи босқич, енг расво, енг ёмон босқич. Илм мартабаси босқичининг енг иккинчиси. Иккинчи босқич бир ой, узоғи уч ой ўтгандан кейин, масжидлар сизга таниш бўлиб қолади. Бу масжидга кирасиз, у масжидга курасиз, у дарсга борасиз, бу дарс, дарслар ҳаммаси таниш бўлади. Таниш бўлгандан кейин, уч тўрт ўзбекча брашура, китоблар қўлингизга тушади да, бирор нарса ўқигандай бўлиб, шайтон сизга келиб айтадики, мана сен енди уч ойдан бери ўқиб аллома бўлиб қолдинг, енди ҳеч кимга сўз бермасдинг, гапиришга ҳақлисан дейди. Ўтирган мажлисда олим келами, бошқа келами, унга гап бермай иложи борича ўзингизни кўрсатишга ҳаракат қилиб, бирор масалалар чиқариб, талашиб ўша масалаларда бировни йенгиб чиқишга ҳаракат қила бошлайсиз. Мана бу енг расво босқич. Бу шайтон билан бирга дўст бўлган кишиларнинг илми шунақа бўлади. Учинчи босқич, илмни ўн йиллаб, йигирма йиллаб ўқиганингиздан кейин, кейин мен бу илмни охирига йета олмас еканман. Мен ўқиган нарса денгизга бир қатра сув томизилганча нарсани олдим дейсиз.

Ҳеч нарса ўқимабман деб ўзингизни ожиз еканлигингизни биласиз. Мана бу учинчи босқиш олимлар босқичи бўлади. Шунинг учун баъзи уламолар бир араб тилида мисол келтирган. Даҳал тул жамиъати жаҳилан мутаводий а ва хараж туъминал жамиъати жаҳлилан мутакбир а деган. Мен айниқса бир университетларга ё бир мадрасаларга ё бир араб давлатларига сафар қилиб, бир жамияларга, университетларга кириб, келган йигитлар, баъзилари ўқимай қайтиб келганлари бўлса, шулар ҳақида гапирилинган. Мен улар келганидан кейин халқни наздида қандай назда бўлади? Ўқиб келган деган наздида бўлади. У қандай илм олганлигини халқ уни қанчалик миқдорда олганлигини мезонга қўя олмайди. Шунинг учун ким бир бориб келса, ўқиб келгин деган нарса бўлаверади. Шунинг учун шундай одамларга қараб айтиладики, жомияга кирганимда деганлар, жоҳил едим, ҳеч нарсани билмас едим, лекин тавозулик билан кирдим деган. Мутавози бўлиб, ўзимни паст тутиб, ҳеч нарса билмайман мен, шундай ўша йерга бир илм олсам деган ниятларда ўзимни пас тутиб кирдим дейди.

Жамиятдан чиққан вақтимда битириб дейди, шу жоҳиллигимча қолдим, ҳеч нарса олмадим у, лекин мутакам бир бўлиб чиқдим деганда. Ҳа деса, бизда диплом бор, фалон жойни дипломи, сизда нима бор дейди. Мана шу гапни айта билади холос, лекин шариатдан ҳеч нарсани билмайдиган ҳолатда чиқдим деганда? Мана бу, мана шундай одамларнинг мисолини келтиришган.

Уламоларнинг ҳаққини, ҳаққидан яна бири, олимларни ҳурмат қилмаганлар, ўз манзилатига қўймаган кишилар биздан емас дедилар Пайғамбар алайҳиссалом. Биз ҳозир ўзимизни ҳолатимиз билан олимларнинг ҳолатларига назар соламиз. Анмуъад ибн саид қоли кунна енди оти ибн абирабоҳ фата ҳаддата рожунун би ҳадийфин фаътир адалаҳуу охир тий ҳадди фиҳи. Фақолар ато субҳаналлоҳ, ма ҳадихил ахлоқ, ма ҳадихил охлоқ. Иннанялар асма ул ҳадифа минал ражул ва ана аламу биҳи фауриҳи аннанялар уҳ сину минҳу шайъа. Бир киши айтяптики, муаллиф ибн саид деган киши, ато ибн абирабоҳ деган табиийинлардан бўлган енг катта олим киши. Шуни ҳузурида ўтирган едик дедилар. Бу ато ибн рабоҳ даврини енг олими, унга йетадиган олим чиқмаган. Маккада, Каъбада дарс берган кишилардан бири. Мана шу кишининг ҳузурида ўтурган едим дедилар. Шунда бир киши бир масалани айтди. Бошқаси еса дарров турди да, йўқ бу масалага бунақа жавоб бўлади деб туриб, дарров ҳалигинга нима қилди, кўпчиликни орасида меҳнатхоначилик қилди.

Дарров жавоб берди. Шунда Ато ибн Абирабоҳ айтдиларки, Субҳаналлоҳ, Субҳаналлоҳ бу қандай ахлоқ? Бу қандай ахлов дедилар? Шу ҳам ахлоқми дедилар? Мен дедилар. Ато енг катта муҳадислардан. Мен дедилар, бир кишидан бир ҳадис айтади менга дедилар. Мен ундан ешитаётган вақтимда мен ўзимни унга худди шу ҳадисни бундан биринчи марта ешитаётгандай, гўё бу ҳадисни ундан аввал ешитмагандай, шундай еканми, деб туриб қулоқ соламан дедилар.

Мана бу олимларни одобларидан бири шундай бўлган. Олимлар дарров чиқиб туриб ўртадан бошқа гапираётган вақтда ўртадан чиқиб туриб, уни гапини бўлиб, ўзини билимдон еканлигини кўрсатиб, яна ҳам ўзини, уни хатоларини кўпчиликни ичида яна далиллаб берса, қалби бир роҳатланади да. Енди ҳозир бизни замонимизда олимлари.

Лекин бир мажлисда ўзини хатоси айтилиб қоладиган бўлса, жуда ҳижолат бўлиб, шу куни шу хатоси ҳақ бўлса ҳам, қабуллагиси келмай, бориб китобни ютади. Китобни ахтариб, иложи бўлса ўшанга бир жавоб топиб қолсам деб боради. Мана бу умуман биз динимизда ахлоқсиз еканлигимизга далолат қилади. Ўзимизни илмимизни еса одамларга кўрсатиш учун, Аллоҳ учун емас, одамларга кўшатиш учун ўқиганлигимизга далолатлади. Мана шу нарсалардан сақланиш керак. Бир илм оладиган бўлсангиз, қўлингизга бир китоб оладиган бўлса, мана бу нарсаларни ўқигандан кейин, бир ойдан кейин олим бўлиб, кўчада, масжидда, у йерда, бу йерда талашилинмаслиги керак.

Хоҳла, вакани ал қодир, аҳмад ибн иброҳим, ибн ҳаммодил малики, маъаковнихи кабирул қудод, илла аннуҳу канага тараддуд ила имом, абижафир таҳови ал ҳанафий. Мана бу ҳозир Абу Жаъфар Таҳови Ал Ҳанофий, Таҳови Ҳанофий мазҳабида Таҳови ақидасини ёзган кишилардан бири Абул Азиз Ал Ҳанофий бўлган. Абу Жаъфар мана бу киши ўзини замонасида олим бўлишига қарамасдан, лекин қозиқ, ҳукм чиқариш мартабасида бошқа бир киши бўлган. Бошқа бир иши. Унинг исмлари Аҳмад ибн Иброҳим деган киши бўлганда. Бир куни бу киши ҳозир Абу Жаъфарнинг ҳузурларига келиб, китобларидан, бу киши ёзган китобларидан таълим олиб турарди. Уйларига келиб таълим олиб сурарди. Шунда иккиси ўтирган вақтида бир киши келиб қолдилар да, масала сўради. Масала сўраганларида Абу Жаъфар ҳозиргин кўра илми кучли. Лекин шу йерда нима қилди? Мен айтдики, бу киши айтдики, мен бу масалада дедилар, бу масалада ҳолалаҳутта ҳаъвий мадҳабул қодий айядаҳуллоҳ кадовакада дедилар.

Бу масалада ҳозирларимиз ҳазратларининг фотолари мана шундай, мана шундай бўлган деб айтдилар. Шунда ҳалиги киши айтдики, мен ҳозирнинг фотвосини сўраш учун сизнинг ҳужраингизга келмадим деди. Мен сизнинг шахсиян фикрингизни билмоқчиман шу масалада деди. Деганларидан кейин ҳам айтдиларки, йўқ, бу масалада ҳози ҳазратларининг фикрлари мана шундай, ана шундай дедилар. Ана ундан кейин ҳозир айтдики, боя Абу Нимага, Жафарга, Таҳовига айтдиларки, сиз ўзингизни фикрларингизни айтинг деганларда, мана енди ҳозир ҳазратлари изн берган еканлар, мен бу масалада ўзимни фикримни ва далилларимни айтаман деб туриб, ана ундан кейин далилларини келтирдилар ва шу масалага фатво бердик. Ҳалиги кишини ҳурмат, еҳтиром қилиб, бир масалада бошқа нарсани бу киши бошқа фикрда бўлса ҳам, лекин мен бунда мана шундай, мени далилим манақа манақа, мен қозини бир тинга олмайман бу йерда, мени далилим турибди олдимда, деган масалани айтмади. Бу масалада ҳазрат қозини фикрлари мана шунақа дедилар. Ихтилофга олиб бормайдиган йўлни тутдилар. Ва у кишини ҳурматларини, ўша аҳли илмни одобини ўз ўрнига қўйди.

Мисол, Абдуллоҳ ибн Аббос билан, Усмон радияллоҳу анҳу билан, Абдуллоҳ ибни Масъуднинг мазҳаблари ҳажда икки хил бўлган. Ҳажга борган киши, хўп, нима қиладилар, қаср қилиб ўқийди. Бу ўша нимани мазҳаблари бўйича е, Усмон радияллоҳу анҳу мазҳаблари бўйича. Лекин Абдуллоҳ ибн Масъудни мазҳаблари бўйича қаср қилмайди дейди. Тўлиқ ўқийди дейди. Минода турган вақтида. Минода пешинни икрака туғийди. Бу кимни фикри бўйича? Усмон родияллоҳни бўйича? Абдуллоҳ ибни Масъуд еса нима қилади дедилар, тўлиқ ўқийди дедилар. Лекин шогирдлари билан келган вақтида Усмон радияллоҳу анҳу намозида турганларда Абдуллоҳ ибн Масъуд қўшилдилар. Қўшилдилар-да, кейин намоз икки ракатдан кейин салом бериб туриб кетдилар. Ўзлари тўлиқ ўқийди деганлар. Тўлиқ ўсиш учун яна икки ракатни нима қилиш керак, зиёда қилиш керак еди. Қилмадилар. Шунда шогирдлар айтдики, бу нима қилганингиз таъсир дедилар. Ҳа сиз бизга тўлиқ ўқийди деб ўргатдингиз. Бу йерга келган вақтда деди, ҳа бу икки ракат қилиб кетдингиз ку деганларида, биз дедилар, бу модомийки шу имом ўтяптими, уни далили борми, биз шунга ихтидо қилдикми дедилар, биз шуни масабида бўлаверамиз деди.

Биз ихтиро чиқармаймиз деганлар. Бир имом далили билан масалани йечяптими? Биз шу имомга иқтидор қиламиз ва биз ўзимиз билган далилни олиб келиб, мана далил, мен уйга бориб мен китобни олиб келай деб туриб бир китобни кўтариб, уни олдига келишни ҳожати йўқ. Тушунарли а?

Мана бу одоблардан бири, бизга шариат ўргатган одоблардан бири шу. Холи суфян ас таврий кон ружул идҳо арода ин яктуб ал ҳадис таъдаба ва таъаббада қобла залика арбаъи инна сана. Суфян ас таврия айтадиларки, ўша даврларда, ўтган олимларнинг замонларида биздан биронтамиз ҳадис ёзмоқчи бўладиган бўлсак деганлар таъдаба ва таъдбада одоб ўрганардик биринчи. Ва ибодат қилишликнинг Аллоҳ билан Аллоҳга боғланиб, Аллоҳга илтижо қилиш одобларини ўрганардик йигирма йил деганлар. Ана ундан кейин ҳадис ўрганардику деган екан.

Йигирма йилл одоб ўрганишади. Ва шу борада йигирма йий нима қилади, ибодат қилични ўрганади. Ана ундан кейи ҳадис ўргандик деганлар. Биз бугун алифбени оламиз қўлимизга, ертага олим машайх бўламиз.

Одоб, ухлашлик одобини айтинг десак, ҳозир шу йерда кўпчилик хижолат бўлиб қолади. Тўғрими? Таҳоратни одобини айтингдесангиз, яна шундай. Шунинг учун биз одобларга жуда ҳам муҳтожмиз. Шариатимиз ўргатган одобларига жуда ҳам муҳтожмиз.

Ан абий ҳурайра таъана расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мақола қолаллоҳу азза ва жал ман а дали валиян фақат а дан туҳу билҳарб. Абий ҳурайра радиаллоҳу анҳу айтган ҳадисларда ким менинг дўстларимга душманлик қиладиган бўлса, дедилар, мен унга уруш еълон қиламан, дедилар. Шунда имом моликнинг гаплари ва абу ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг номон ибн табибнинг гапларига асосан, бу аллоҳнинг дўстлари улар уламолардир, деган екан. Олимлар аллоҳни дўстларидир, деган. Ким қайси олимлар ҳақида, қайси аҳли илм ҳақида гапирадиган бўлсалар, уларни хатоларини айтиб, кўпчиликни ичида фош қилиб, ана шундай қиладиган бўлса, буларга деган еканлар аллоҳ субҳанот олом мен уруш еълон қиламан деган.

Малик ибн динарнинг айтган гаплари бор. Кафай билмар ишаррон, алла якуну солиҳам ваҳуа яқа уфис солиҳин. Бир кишининг енг бадбахт еканлигига кифоя қилади деган. Бир кишини енг бадбахт, ярамас инсон еканлигига кифа қилади. Ўзи солиҳ бўлмай туриб, солиҳлар ҳақида гапиради деган. Ўзи шу одамни қилаётган ибодатини қилмайди, шу одамни қулаётган даъватини қилмайди. Шу одамни динга қилаётган ҳаракатини биронтасини қилмайди ю, лекин шу одамни оёғини тортишга ҳаракат қилади. Мана бу кишига бадбахтликда шу нарсани ўзи кифоя қилади деган. Шунинг учун еҳтиёт бўлишлик керакки, аҳли илмлар ҳақида ва олимлар ҳақида гапириб, фалончи бундай екан, тугунча бундай екан, деб гапиришликдан инсон ўзини тилини жуда ҳам сақлашлиги керак.

Иккрема раҳимаҳуллоҳ айтадилар, ияким ан тузу аҳадим минал улама, фа иннама а да алиман фақат а да расулуллоҳ. Сизлар олимларга азият йетказиб қўйишликдан еҳтиёт бўлинглар. Ким олимларга аcият йетказадиган бўлса, у Пайғамбарга азият етказган билан баробардир, дедилар. Бир олим ҳақида гапирсангиз, шахсияти ҳақида гапирсагиз, уни даъват қилган даъвати ҳақида гапирсангиз, ёки ундан бир хато топиб гапирсангиз, баъзи кишилар бор, атайлаб масжидларга келадида, бир одамнинг гапираётган гапидан хато топишга ҳаракат қилади. Ва ҳадисларни ахтариб, шу ҳадислардан хато излашга ҳаракат қиладилар. Мана мана шундай одамлар, булар азият йетказишни ҳаракат қилганлар Пайғамбарга азият йетқазган билан баробардир дедилар.

Иккинчи одоблардан, одамларнинг ва илм талаб қилишдаги одоблардан иккинчиси, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизга ўргатган одоб. Аллоҳ таоло Қуръонда айтдики, вала тужали лу аҳл ал китоб илла биллатиҳига аҳсан. Аҳли китоблар билан, аҳли китоб носоро ва яҳудлар билан талашган вақтингизда дедилар. Сиз улар билан талашгунингизда жуда ҳам гўзал муомалада бўлинг деди. Енг гўзал талашни, енг гўзал услуби билан талашинг деди. Ҳасан демадилар, яхши услуб демадилар. Аҳсан бу ортиқроқ яхшиликни ифодалайди. Исмут тафаввил дейишади. Ортиқроқ, жуда ҳам қўлингиздан келган енг охирги яхши муомалада бўлиб талашинг дейди. Мадомики дейишади уламолар, агар биз аҳли китоблар билан шундай муомалада бўсак, талашган вақтимизда, мўмин мусулмонлар билан талашганда қандай ҳолатда бўлишимиз керак деганлар. Бизнинг ҳаётимиз ҳозир одоб бобида гапиряпмиз. Биз мўминлар билан шундан енг ёмон талашда талашамизда, аҳли китобларга борган вақтимизда енг гўзал хулқимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Меъминларга енг ёмон хулқимизни користиришга ҳаракат қиляпмиз. Икки одамни бир масалада талашиб қолганини кўринг масжидда.

Мана бу икки одам, иккиси икки ёққа бурилиб кетади. Баъзилари шу масжидда намоз ўқимаганим бўлсин деб қасам ҳам ичиб кетади. Мана бу енг расво ҳолат. Бизга шундай буюрган. Аллоҳ таоло енг гўзал талашликни айтди. Ан муслим ибн ясар қолай, иякум вал миро, фаинна ҳаса ату жаҳлил алим, ва би ҳа я битиғи шайтон заллатаҳу. Муслим ибн яссар айтган еканларки, сизлар талашишлик деган нарсадан сақланинглар деган. Ўқиб олиб, бир нарса ешитиб олиб, ўша нарсани талашиш учун биз ўрганмаймиз. Биз ўқиган илмимизни Аллоҳ учун ўрганамиз. Биз ешитган илмимизни Аллоҳни учун ўртанамиз. Хонадонимизга келиб, татбиқ қилиш учун ўерганамиз. Ҳозирги кунда талашаётган кишиларни жуда кўпларининг хонадонига бир назар солинг. Агар шу келиб, масжидда талашаётган қишини аёлига қарасангиз, ё аёли намоз ўқимайди, ё ўғли намоз ўқима еди, ё келинни намоз ўқими еди, ё бўлмасам, кўпчиликлари ҳижобсиз юрган хонадонлар бўлиб чиқади. Ёки бўлмаса баъзилари еса буткалар очиб олиб, ароқ сотиб турган буткаларни егалари бўлиб чиқадилар. Мана булар келиб масжидда аҳли илмлар билан талашади.

Бу нима деган гап? Енди биз сизлар талашиш деган нарсадан сақланинг дедилар Пайғамбар алайҳиссалом. Чунки талашишлик олимнинг енг жаҳолатда бўлиб турган соатлардан деб ҳисобланади дедилар. Илм аҳлини енг жаҳолатда бориб турган соатлардан бири талаш дейди. Чунки шайтон мана шу вақтда уни адаштиришликни умид қилиб туради деган екан. Адаштиришиликни умид қилиб суради. Ҳақиқатдан ҳам бир одам билан талашадиган бўлсангиз, у одам саҳиҳ, Пайғамбар алайҳиссаломдан ворид бўлган ҳадисни, мана Расулуллоҳдан шу ҳадис келибди деса, ҳадисингни бошингга ур дейди.

Мен дейди, брашура китобни ёнидаги тарафда мана бу китобда кўрганимни амал қиламан дейди. Нимага? Иззати нафс ўзининг нафсини Аллоҳ учун сал тушириб, дуруст шу ҳадис келибди, мен оламан дегиси келмайди. Шунинг учун айтганки, агар бир нодонни кўрсангиз деган, сиз билан талашмоқчи бўлиб турган бўлса, агар у сиз айтаётган ҳадисни қабуллайман дейдиган бўлса, унга айтинг, агар қабулламайдиган одам бўлса, сиз унга гапирманг деган Ажуури раҳимаҳуллоҳ. Чунки деган унга сиз ҳадис келтирасиз, бу одам шу ҳадисни нафси учун инкор қилади да, шуни инкор қилганлигида гуноҳкор бўлади, сиз шунга сабаб бўлиб сиз ҳам гуноҳкор бўласиз деган.

Шунинг учун енг олимнинг адашадиган вақти талашаётган вақти. Ва шунингдек одамларнинг барчаси ҳозир бизни шу диёрларимизда нима қилишадилар, кичкина бир китобларни ушлаб олиб келиб туриб талашликка сабаб қилади. Ва кўп тафриқалар ва кўп ёмон, бир бирини ёмон кўришликларга олиб келадиган амаллар қилади. Маъруф ул тарихий айтганлар, ифо ародуллоҳу би абдиншоран ағлақа анҳу бабал амал ва фатаҳа алайҳи бабал жадал. Аллоҳ Таоло бир бандага ёмонликни хоҳлайдиган бўлса деганлар, бир бандани енг ёмон расво ҳолатда тарғиб қилиб қўйишни хоҳласалар, унга нимани очиб қўяди? Муноша қилиб, тортишиб юрадиган ешикни очиб қўйди. Қачон қарасангиз, бир масалани кўтариб олиб, мана домлага келади. Бу домла тўғри уни кўнглидагидек айтмаса, иккинчи домлага бориб сўрайди. У ҳам кўнглидаги айтмаса, учинчи домлага бориб сўрайди. То ўзи излаётган савол жавобини топмагунча шу саволни кўтариб юраверади.

Енди шуни айтдики, унга нима толашиш ешигини очиб қўяди да, амал ешигини ёпиб қўядида. Шунинг учун кўп талашаётган одамларга қарайдиган бўлсангиз, у намозини ҳам зўрға ўқийдиган масжидларга ҳам келмайдиган одамлар, баъзи вақтда рўзаларда, масжидларда пайдо бўлиб қолиб туриб, кейин талашишни бошлайди. Ёз вақти келадиган бўлса, намозларни йиғиштириб, жайнамозни тахлаб қўйиб, видолашиб, далаларга чиқиб кетадиган одамлар бўлади. Аллоҳ таоло уларга амал ешигини ёпиб қўйган, талашиш ешикларини очиб қўйиб.

Булар ҳеч қачон нажот топмайдиган бир тоифалардандир. Ан жаъфар ибн муҳаммад қола иякум вал ҳусумафиддин, таъиннаҳа туш ғилқул қолбу ва туварри тун нифоқ. Жафар ибн муҳаммад айтганларки, сизлар динда хусуматлашишликдан, динда талашликдан сақланинглар. Чунки бу қолипларни бир бирларига қўполлаштириб юборади. Бир бирларидан қолиплар узоқлашиб кетади. Бир бирларини биродар дегиси келмайди. Бир сафда турса ҳам, бир бирларига ёмон кўз билан қараб турадиган бўлиб қолади. Ва бу шу билан бирга нифоқни, мунофиқликни мерос қилиб қўяди деганлар. Мунофиқ бўлиб қоладиган инсон деганлар. Кўп талашадиган кишилар шундай ҳолатга тушиб қолади.

Ан ибни умар розияллоҳу анҳу ва ман хосима фии ботилин ва ҳуа яъламу ла мия зал фии сахотиллаҳи ҳатта янзил. Ким ботил нарсада талашаётган бўлса деганлар, жуда кўп одамлар ўзи талашиб турган нарсани ботил еканини яхши билишади. Ўзи олиб келиб талашаётган нарсани ботул еканини билади. Қуръонни олиб келганингиздан кейин, ҳадисни олиб келганиздан кейин, барча нарсани олиб келганингингиздан кейин енди ўзини нафси учун фотаво излаётган бир киши бўлиб чиқади. Яқин кунларда бир киши музикани ҳаромми, ҳалолми деб сўради.

Сиз нима дейсиз? Дедим. Деган едим, жуда кўп домлалар ҳаром деб айтди. Деди. Лекин деди, мен шу йўл билан маош ризқланяпман деди. Мен айтдимки, сизга мен оят ва ҳадислардан далил келтирмайман. Сиз енди шу йўлдан пенсияга чиқиб, бу ишни ташлагандан кейингина қабуллайсиз дедим.

Унгача енди оят ҳадисни қабулламайди. Дурустми десам, тўғри айтдинг деди. Уларга оят ҳадисни далиллаб, муно харом екан, муно ҳалол екан дейишликка ҳожати йўқ. Чунки у ўзини нафсидаги нарсани ташлай олмайди. То ўзини нафисидаги нарсани топгунича домлама домла айланиб юраверади. Шунинг учун айтдики, сизлар ботир нарсада талашманглар. Яхшиси шу нарса хато екан деб индамай бўйсиниб, биров билан талашмасдан ўтган енг яхшиси. Ботир нарсада талашадиган бўлсанглар, уни ўзинглар шуни ботил еканлигини билиб туриб талашадиган бўсанглар, сизлар то шу нарсани ташламагунингларча Аллоҳнинг ғазабини тагида турасизлар деган. Аллоҳ Таоло шу одамга шу амални сен ботир нарсада талашаяпсан деб ғазаб кўзи билан қараб турар екан. Ғазабини тушириб турар екан. У одам агар шу ҳолатда ўладиган бўлса, Аллоҳнинг ғозобига учраган ҳолатда ўлади. Шунинг учун еҳтиёт бўлишлик керак, талашаётган одамлар хато масалаларда кўтариб келиб талашликни тўхтатишлиги керак.

Ва минал адабий ан ла ясал, илмаса илиллат ила файл атафийҳи ва яксуфий ҳил ғолиб. Ва олимлар билан фотоват сўраётган вақтда тўрт ёки учинчи одоблардан бири кўп фойдаси бўлмайдиган масалаларни ва у кўп хатолар учрайдиган масалаларнни ушлаб олиб туриб, шу масалаларни йигирма йилнинг буёғига сўраб юраверишлик ҳам бу одобга тўғри келмайди. Буларга бизлар мисолларни келтирамиз. Бизлар ўшанга мисол келтириб ўтамиз. Авзаи раҳимаҳуллоҳ айтган еканки, идҳа ародуллоҳу ан юҳрима абдуҳу баракат ал илмий алқо алалисан ҳил ағолид. Агар Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бир бандани илм баракатидан маҳрум қилмоқчи бўлса, илмлик одам бўлса, шуни илмини, баракасини йўқотиб юбормоқчи бўлмаса, унинг тилига деган ағолид ўша фойдаси йўқ масалаларни гапириб, одамларни ичида шуҳрат топишлиқни ният қиладиган қилиб қўяди деган. Мисол учун, бир масалалар келади, ўша масалалар бизни халқимиз ешитмаган масалалар бўлиб чиқади. Шу масалаларни мана ҳадисда келган екан, нимага шу кунгача домлалар шуни айтмаяпти?

Мен ҳадисни айтяпман, бунга ким қараш чиқа билади деб туриб, ҳадисни кўтариб чиқиш ҳам бу нотўғри ҳисобланади. Бир ҳадисни кўриб қолсангиз, шу ҳадис бу дерларда, диёрларда айтилмаган бўлса, шуни халқ кўтара олмайдиган бўлса, у ҳадисни югуриб, мана мен саҳиҳ ҳадисда топдим деб халққа кўтариб чиқиш, бу нодонликдандир. Бундай айтганда, у одам илмни нашр қилиб тарқатиш емас, илм бобини ёпиш учун бир инсон бўлади ва ўзини бундай айтгандай, реклама қиладиган одам бўлади. Одамларга янгилик кўтариб чиқадиган бир одам ҳисобланади. Бунга мисол, бу ҳадисларни ешитган вақтда ҳаммасини айтавермасликка далил, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Аиша онамизга қараб туриб айтганларки, Аиша онамизг а қараб туриб айтинглар, лаулам я кун қувме ҳадифа аҳдимул куфр ла ҳадам тул каъба ва банай туҳа ала асаси иброҳим деганлар. Агар қавмим янги исломга кирган бўлмаганида деганлар, исломни енди қабуллаб, янги исломига кирмаганида, мен Каъбани бузиб ташлай, тамомий бузиб ташлаб, уни Иброҳим алайҳиссаломнинг асоси бўйича, фундаменти бўйича қурган бўлар едим дейди.

Ҳажга борганлар билади, Каъбани ёнида бундай бир нима туради, бир фундамент қурилган жойи бор. Мана шу Иброҳим алайҳи ассаломнинг даврларида нима қилинган, асос қуринган. Кейин уни бузиб, ҳалол пул билан қурилган вақтида маблағ йетмай қолганлиги учун буяхрахдан қилиб қурилиб қўйилган. Енди шуни бориб агар Пайғамбар алайҳиссалом шу вақтда бу Каъбада турган ҳеч нарса йўқ, бузиб юборамиз да, Иброҳим алайҳиссаломни қурган асосий нимасида қурамиз деганларида, уни айтардики, ана Муҳаммад шунча ёлғон нарсаларни олиб келди, енди Каъбани бузишга ҳам келди мана, деб туриб тошбўрон қилиб юборган бўларди. Шунинг учун ҳар нарсани халқ кўтара олмайдиган нарсани югуриб келиб, мана ҳадис топдим деб айтиш ҳам нотўғри бўлади.

Ва Али радиаллоҳу анҳунай айтган муборак сўзларига каллимун наса бима яқилун, ат туридуна ин юкад либуллоҳ ва расулуҳу. Одамларга ақллари кўтара биладиган ҳадисларни айтинглар, ривоят қилинглар. Аллоҳ ва Расулини ёлғонга чиқариб юборишини хоҳлаяпсизларми деган. Одамлар кўтара олмайдиган ҳадисларни олиб келиб туриб, мана бунақа ҳадис бор екан десангиз, йўқ, у ҳадислар йўқ. Биз ота боболаримизнинг кўрмаганмиз бу ҳадисни. Йўқ, қандай бу деб туриб, одамларда ихтилоф чиқармаслик керак.

А Муслимда келган Абу Ҳурайранинг ҳадислари ўзи кифоя қилади. Мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан икки идиш тўла, икки қоп тўла ҳадис ёдладим дедилар. Мен шунинг бир қопини оғзини очдим дедилар. Бир қопини оғзини очдим. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган енг кўп ҳадислар шу киши ривоят қилган. Шу киши айтяптики, мен бир қопини огизини очдим. Агар иккинчи идишни оғзини очганимда, мана бу халқум кесилишлигидан қўрққанман деган.

Шунинг учун бир қоп яна тўла ҳадисларни ривоят қилмай кетган. Шунинг учун биз ҳам билиб қолган ҳадис бир жойлардан топиб олиб, югуриб келиб халққа таратиш учун, ўзимизни кўрсатиш учун ўрганмаслигимиз керак. Агар шу ҳадисларни айтишда маслаҳат бўлса айтилади, маслаҳат бўладиган бўлса айланмаслиги бу ҳадис айтаётган кишининг одобларидан ҳисобланади. Енди ҳалиги айтганимиздек, фойдаси йўқ нарсалар ҳақида сўраб юрадиган кишилар бор. Баъзилари йигирма йилдан буёғига ма масъиқ ҳақида, пайпоққа масъиқ қилса бўлами йўқми?

Амин деса бўлами, йўқми? Мана шунга ўхшаган ҳадислар не, боринг ҳадисда келган екан, деб шуларни олиб келиб юради. Мен шулардан бирига айтдимки, ҳадисда жуда кўп нарсалар келган. Барчасига амал қилдингиз келяптими дедим. Амин дегани фаришталарнинг амени шуни аминига тўғри келсак гуноҳи кечиради деган ҳадис келган.

Тўғри келади йўқми, уни сиз билмайсиз. Тўғрик келиб қолса, шуни гуноҳи кечирасиз деган ҳадис келганда. Биз уни инкор қилмаймиз. Лекин, бошқа мен бир ҳадисни келтирдим, ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, кун чиққунча шу масжидда ўтирган жойидан қўзғалмаса, кун чиққандан кейин шунгача зикр қилиб, Аллоҳни нима қилиб ўтириб ўтирса. Кейин кун чиққанидан кейин Аллоҳ тақдир қилганча намоз ўқиса, икки ракатми, ўн ракатми намоз ўқса, унга тўлиқ умра ва ҳажнинг савоби берилади, тўлиқ умри ҳажнинг савоби герилади, тўлқ умри ҳажни савоби берилади деган Пайғамбар алайҳиссалом. Мен айтдимки, ихтилоф чиқмайдиган ҳадислардан ва савоби еса тоғдан ҳам катта бўлган ажрлик бўлган ҳадис, мана шу ҳадис, шунга амал қилинг биродар дедим. Лекин шу кишини мен бирон марта масжидни топганим йўқ ундан кейин. Чунки одамлар амал қиладиган нимадан, амаллик бўлган нарсадан қочишади. Шайтон уларни олиб қочади. Лекин ихтилофлар чиқиб, орада душманчиликлар пайдо бўладиган масалаларни уларнинг тиллари билан олиб юради. Шуни яхши билишимиз керак. Мен баъзи бир мисоллар билан шу тўхтатамиз.

Уламолар аввалги, биз ҳозирги замонда бўлаётган масалаларга тўхтадик, аввалги замонда ҳам уламоларга савол берилган екан. Саъл ал ражулун шабий, али яжузулил муҳрим ал яҳҳукка баданаҳуҳ. Шабий раҳимаҳуллоҳдан бир киши сўрашган екан. Муҳрим дегани ўша ҳажга борганда еҳром кийимини кияди я. Еҳром кийимида турган одам атир сурмайди, сочини юлмайди, боя соқолларни юлмайди. Мана шунга ўхшаган шартлари бор. Шу турган вақтида деган қашинса бўлами деган еканлар. Қашинса бўмами деса, ҳа бўлади қашинса дебди. Енди бўлади дегандан кейин бўлди да, у ёғига ҳеч ҳожат йўқ, қашинса бўллами деди, бўлади деди. Лекин миттаров укам дебдилар. Қанча миқдорда қачон қилса бўлади деган еканлар. Енди қанча жой енди, қанча миқдордан қачон қилсак бўлади десалар, айтибдики, ҳатто суягинг кўрингунча қачон юр деганлар. Енди нима дейди, нима деб жавоб берсин енди? Биз фойдаси йўқ масалалар сўрашади. Фойдаси йўх масалаларни сўрашади'. Иккинчи, амиш раҳимауллоҳдан ражулун атар ражулун шаби, амиш раҳмонуллоҳ айтадики, бир киши шабини олдига келдиради. Шунда айтган еканларки, ма исму имронати иблис деган еканлар. Иблиснинг аёлини, иблиснинг аёллини исми нимадир деганлар. Шунда нима деб жавоб беради?

Аёлини исми нима деб? Буни динимизга ҳам фойдаси йўқ, ахиратимизга ҳам фойдасий йўқ, дунёйимизга ҳам фойдаса йўқ. Енди фақат шу йерда бир одам ҳозир шундай ичимиздан чиқиб туриб, маъмуржон, иблисни аёлини исми нимадур? Деб туриб, бир ўчириб қўяйчи деб ҳам савол беради да. Шунда бу киши айтган еканларки, мен бу тўйда қатнашмаганман дебдилар. Аёлини исмини билмайман деган еканлар. Нима деб жавоби беради енди? Фойдаси йўқ нарсалар ҳақида одамлар сўрашади. Яна бир киши Абу Ҳанифанинг олдиларига келдилар. Келдилар да айтдики, ида наза ат ю тҳияби вадахал тун нахр ихтасал ағитасил деганлар. Кийимимни йечиб қўйдим, кейин денгизга тушдим. Денгизга тушиб ювинаяпман деган еканлар. Юзимни қиблага қаратаманми, қиблага қаратма, бошқага қаратаманми деганларда, Абу Ҳанифа айтибдики, юзингизни кийимингизга қаратиб туринг, биров ўғирлаб кетмасин дебдилар.

Шундай жавоб берган. Бошқа нима дейди? Юзингизни, кийимингизга қуратиб туринг, бироқ ўғирлалаб кетмасин деган еканлар? Мана шунақа одамлар ҳозир айтсак кулгилик бўляпти. Лекин уларнинг ўзини замонида шуни бир масала деб келиб олимларни сўрашган да. Ҳозирги кунда келиб сўраётган адолат

Кейинги дарсни тинглашМамиржон домла (Пайғамбарлар тарихи) 16-қисм Шуайб А.С