Maviza
—Қоралама34 daq

Киёмат Аломатлари 5-дарс (Мамуржон домла)

Маъмуржон Домла · Маъмуржон Домла маърузалари

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
33:47
Ўзгаришлар тарихи

Бу дунёда бугун борман, ертам гумон, ертам гумом. Охиратни ўйлаб бугун қўрқдим ёмон. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг гўзал исмлари, олий сифатлари билан бугунги жума айёмини Аллоҳ Таоло барчамизга мубораклик қилишини сўраймиз. Аллоҳ Таоло қадамларимизга ҳасанотлар битсин. Аллоҳ Таоло жумаъани қилган гуноҳларимизга кафолат қилган бўлсин. Биз Қиёмат аломатлари мавзусини давом етаётган едик. Ва шундан бешинчи ёки олтинчи Қиёматнинг аломатларидан бўлган Саҳобий киромларни вафот етишлиги ҳам Қиёматнинг бир аломати деб Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг айтиб ўтган ҳадисларига келиб тўхтаганмиз. Саҳобийларнинг вафоти Қиёматга қанақа қилиб аломат бўлади? Чунки дунёга келган ҳар бир инсон дунёдан ўтмоғи бор. Унга ажр битилган. Нима учун Саҳобийларнинг ўлими у Қиёматга қанақа аломат бўлиши керак деса дейди.

Чунки Пайғамбар алайҳиссалом айтади, бу Қиёмат дейди. Яд ҳабус солиҳун ал аввал фал аввал, фатақу мусо ала широлил халқ. Солиҳ кишилар бирдан кейин бири ўтиб кетаверади ва солиҳларнинг енг афзали Пайғамбар алейҳиссаломнинг даври. Шунинг учун Пайғамбар аййиҳасулоҳ айтган хайрул қуруний қорнинг замонларнинг енг афзали мени замоним деган. Фин миллатина ялунаҳум, кейин Пайғамбар алайҳиссалом замонаси ўтиб, саҳобалардан кейинги замоним, саҳобани кўрган кишиларда, улар ҳам яхши афзал замонлар деган. Асрлар ва ундан кейин, сун малладина ялунахум, сун малладина янунахум. Шу, ундан кейингиси шундай бораверади ва одамлар бузилиб кетишлиги, саҳобийлар, тоби инларни замонасидан кейин нима бўлади? Халқнинг ичида бузуқлик кўпайиб бораверади ва қиёмат кейин яхши кишиларнинг кетиб, ёмон кишиларнинг қолган вақтида шуларнинг устига қойим бўлишлигини айтган. Шунинг учун енг афзал кишилар Пайғамбар алайҳиссалом саҳобийлари бўлган бўлса, шуларнинг кетишлиги биринчи қиёматни аломати ҳисобланар екан.

Пайғамбар али алайҳиссалоту вассалом мана абий мусал ашъарий розияллоҳу анҳунинг ҳадисида биз шунга тўхтаганмиз. Ан нажом аманатун лиссама. Юлдузлар осмоннинг омонат, амана дегани амин, сақлаб тургувчиси деган. Ва ифа тҳе ҳабатин нужум атасама маътуат. Юлдузлар кетадиган бўлса, осмонга ваъда қилинган нарсалар келади, яъни қиёмат.

Осмондаги юлдузларнинг кетиши билан қиёматни келиш. Ва ана амана тунли ашабий, мен саҳобийларнинг, саҳобларнинг ичида омон лик бўлиб турадиган кишиман мен деди. Яъни Пайғамбар алайҳиссалом мадомий кетдик екан. Нима бўлмайди? Ихтилофлар, Аллоҳ Таоло ваъда қилган нарсалар бўлмайди. Азоб бўлмайди. Пайғамбар алйҳиссаломнинг кетишлиги деди, кетишинг билан деди, асхобларимга ваъда қилинган нарсалар келади деди. Ихтилофларнинг келишлиги, орасидаги фитналарнинг чиқишлиги ва бошқа азобларнинг келишлигига бошланади. Ва ашабий амалий уммати, менинг асхобларим умматимнинг омонати деди. Яъни сақлаб тургувчиси деди. Саҳобийлар. Саҳобиларнинг кетишлиги билан умматнинг ичига ваъда қилинган нарсалар келади, деди. Бу Имом Муслимнинг ривояти екан. Юлдузлар ҳадисни бошига тўхтаймиз. Юлдузлар осмонни сақлаб турғувчиси деяпти. Омон сақлаб турадиган нарсаси. Нимадир. Қанақа қилиб омон сақлаб туради, амина бўлади осмонни деса, Аллоҳ Таоло юлдузларни бир неча ҳикматлар, муайян маълум бир сабаблар учун яратди Аллоҳ Таоло.

Мана Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло юлдузларини яратишда бекордан бекор юлдуз, қуёш, ой, мана шу нарсаларни осмонга бекордан бекор яратмади. Бир оятларда зина қилиб зийнат қилиб яратдик дейди. Аллоҳ Таоло. Ҳақиқатдан ҳам осмонда юлдузни бўлишлиги, ойнинг чиқишлиги, мана бу нарсалар зийнат. Йерга ёруғлик беради. Бир оятларда шунақа келади. Демак, бекордан бекор яратмади. Қуръонда фақавоҳун насаба асамаавот фий явмеин. Икки кунда йетти қават осмонни Аллоҳ Таоло яратди дейди. Ва авҳа фий кулл ли сама ин амраҳа. Ҳар бир осмонга ўзининг қиладиган ишини Аллоҳ вай қилди, яъни буюриб қўйди. Субҳаналлоҳ ҳар бир осмон, осмон демоқчиман, ҳар бир юлдузлар, ҳар бир мана шу нималар, қуёш, ой, ҳар бирини Аллоҳ Таоло ўзини нимасини буюрди, қиладиган ишини буюрди. Бекордан бекор чиқиб, бекордан бекор батавермайди. Ва заянна сама дуня бемасобиҳ дунё осмонини деяпти Аллоҳ Таоло. Биз кўриб турган осмон. Бу осмонни дейди Аллоҳ Таоло айтади, чироқлар билан зийнатладик. Юлдузлар, ойлар билан зийснатладик. Ваҳифзо.

Демак, чироқ, яроқлик, зийнат ва иккинчи ҳикмати ваҳифзо ва сақлаб турадиган қилиб қўйди бу осмонни деяпти Аллоҳ Таоло. Залика тақдирул азизил алим бу билгувчи бўлган, кучли қудратлик зотнинг Аллоҳнинг тақдири билан бўлиб турган нарса. Қандай сақлайди? Осмонни биз ўша нарсаларни яратдик ва ҳивзо нима учун? Зийнат ҳам ва ўша юлдузлар, ойлар, қуёшлар нима екан? Сақловчида еди. Сақлашлиги деяпти. Уламолар айтган еканки, қанақа қилиб сақлайди деса, ҳар бир юлдузларни Аллоҳ Таоло ўрнатганда, бир бирига магнитний, бир бирини тортиб турадиган куч билан яратиб қўйди Аллоҳ Таоло. Агар шу бир бирини шу куч билан тортиб ушлаб турмаганда, ҳар бири ҳар қаёққа сочилиб кетган бўларди да, осмон қулаган бўларди йерга деяпти. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ҳар бир юлдуз магнит билан ушлаб турибди. Мана икки магнитни оладиган бўлсангиз, кучли, катта магнитни, ўртага темирни қўйиб туриб шундай қилсангиз, темирни тикка ҳеч қанақа нимасиз ушлашингиз мумкин. Иккита магнитнинг кучи билан. Агар қай бири яқинлашса, темир ўша тарафга қараб бориб ёпишади, ўша магнитга. Осмоннинг юлдузларини, қуёшларини Аллоҳ Таоло шундай қилиб ва қуёшнинг енг катта ушлаб турувчи жозибали куч қилиб яратди, дейди. Ва қиёмат бўлган вақтда Аллоҳ Таоло шу жозибани йўқотади екан.

Осмонлар чочилиб кетади екан. Осмонлар чочилиб кетадий. Ҳар бири бир бирини тотиб туриш кучини йўқотиб юборади аллоҳ таоло. Шунинг учун мана қуёшнинг нури, қуёшнинг кучи камаяди, дейди қиёматда. Камайишлиги билан бутун ҳамма юлдузлар, ҳамма нарсалар нима қилади? Ўзидаги кучни йўқотиш натижасида осмон, йер, қиёмат, қойим содир бўлади, дейди. Аллоҳ Таоло Қуръонда ва иззан нужуми, нужуми тумисад, дейди. Қиёматни айтганда юлдузлар нужум, юлдузлар. Туминсат ўзининг нурини йўқотган вақтида деяпти Аллоҳ Таоло. Демак, йўқотишлиги билан ўзининг жозибали тортиш кучини йўқотиши билан қиёмат содир бўлишлигини Пайғамбар алайҳиссалом айтган екан.

Саҳобалар бу умматнинг сақлаб тургувчи, яъни амонат, бу уммат модомики саҳобалар бор екан, бу умматга ихтилофлар ёки бўлмаса ёмонликлар келишлиги узоқ бўлади деган. Қачонки саҳобалар кетадиган бўлса, бу умматга ваъда қилинган нарсалар келаверади деди. Саҳобийлар Пайғамбар алайҳиссаломни кўрган ва замонасида яшаган ва иймон келтирган кишилар. Пайғамбар алейҳиссаломни замонасида яшиган бўлса ҳам, агар иймон келтирмаган бўлса, у саҳобий дейилмайди екан. Аллоҳ Таоло Қуръонда буларни мақтади. Ўша саҳобийларни мақтаб вас сабиқунал аввалун минал муҳажирийни вал ансор. Муҳожирлар Маккадан кўчиб келган, ансор, Мадинада ёрдам берган аввал собиқ исломга биринчи ўтган кишилар, валладина табауҳун беҳсан ва уларга яхшилик билан ергашганлар, радия Аллоҳ анҳум ва роду анҳу. Аллоҳ улардан рози бўлди. Улар ҳам Аллоҳдан рози бўлди деб, Аллоҳ Таоло улардан рози бўлганлигини айтди. Демак, улар саҳобийлар шундай кишларки, улардан Аллоҳ рози бўлаган кишларидек, уларнинг замонасида модомики саҳобалар бўлар екан, уларга ваъда қилинган нарсалар келмас еди. Саҳобийларнинг кетиши билан қиёматнинг ҳам келишлиги биринчи аломати бўлиб ҳисобланар екан.

Пайғамбар аллоҳ субҳаналлоҳ таоло в қуръонда муҳаммад расулуллоҳ валладина маъҳу ашидда алал куфр руҳама байнаҳум. Аллоҳ Таоло Пайғамбар Алайҳиссаломнинг атрофидаги бўлган саҳобийларни яна бир сифатлар билан мақтади. Мақтаганида Муҳаммад Соллаллоҳу Алайҳи Васаллам Аллоҳнинг елчиси деди. Унинг билан бирга бўлган кишилар, Муҳаммад Алайҳиссалом билан бирга бўлган кишилар кофирларга қаттиқ қўл бўлади деди. Ўзлари орасида раҳмдилдир деди. Демак, мўмин кишининг бир сифатини айтди. Саҳобийлардаги бир сифатини Аллоҳ Таоло келтириб ўтди. Демак, Пайғамбарга иймон келтирган кишилар, кофирларга қаттиқ қўл ва ўзлари орасида раҳмдилдир. Мусулмон бир бирига бўлган хатони, камчиликни, нима қилади? Кечира олиш керак.

Ўзидаги бўлган камчиликларни хатоларини, бир биридан бўлган хатоларни мусулмон киши кечириб юборишлик керак. Қалбигагина адоват сақлаб, ана шу билан яшашлик керак емас. Масжидларда баъзилар, баъзиларга аччиқ қилганлиги сабабли шу масжидларга келиб намоз ўқимайдиганлар ҳам бор. Улар ҳам ўзларини мусулмонмиз дейишади. Нимага келмаяпсиз деса, фалончи масжидга келмаса мен бораман дейди. Уни масжидга келиши учун бир одам масжидга келмаслиги керак. Бизни мусулмонларда унақа сифат бўлмаслиги керак, хато бўлган вақтида ҳам, агар бошқа киши хато бўлиб турган бўлса ҳам, ундан узр сўрай билишлик кибрнинг йўқлигига далолат қилади. Сиз тўғрисиз, лекин бошқа кишиси нотўғри бўлиб турибди. Шу вақтда шундан узр сўра олишлигингиз сизни қалбингиздаги кибрнинг йўғлигига далолат бўлади. Баъзида ўзимиз хато бўлиб турсак ҳам, узр сўрашликка ҳаво ё нафсимиз, обрўйимиз, мансабимиз рухсат бермай қолади. Ёки пулимизга ишонганликдан. Ана шунинг учун бировдан узр сўраши биз учун жуда ҳам оғир бир масала бўлиб кўринади. Руҳама байнаҳум, мусулмонлар ўзлари оро раҳмдил. Тароҳум рукка ан суджада. Уларни кўрасиз рику қилган ҳолатда, сажда қилган ҳолатида.

Я батағу нафот ва миналлоҳи ва ридвония аллоҳнинг фазлини, розилигини умид қилишиб туриб шу ишларни қилади деди. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом саҳобийларни кўп ҳадисларда мақтаб ўтди. Аллоҳ таолонинг саҳобийлар ҳақида айтган гапларини айтдик. Пайғамбар алайҳиссалом ҳам саҳобийлар ҳақида кўп яхши гапларни айтган.

Пайғамбар алайсалом ансорлар ҳақида айтяпти ла юҳиб буҳим илла мин ва ла юбғий дуҳим илла мунофиқ дейди. Ансорларни дейди, фақат минг киши яхши кўра олади дейди. Ансорларини мадинадаги пайғамбар алейҳиссаломга ва саҳобийларга ёрдам берган, кўмакчи бўлганларни уни мўмин киши яхши кўради. Мунофиқ киши еса уларни бўғиз қилиб ёмон кўради дейди. Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисда ла тасуббу ашаби менинг саҳобийларимни сўкмангиз дейди. Фа валладий нафси биядий ҳийла анна аҳадакум анфақа мифла уҳид ваҳабан ма адрока мин мудда аҳадиҳим ва ла насифа. Агар Аллоҳга қасам ичиб айтаман дейди, сизларни битталаринглар Уҳуд тоғича олтинни садақа қилса ҳам дейди. Уҳудни тоғича, жуда катта. Бир тоғ олтинни садоқат қилса ҳам, саҳобийларнинг бир ҳовуч қилган садақасига тенг келмайди дейди. Ва насиф, насиф дегани бир рўмолни садақа қурса, бир рўмолчани, битта саҳобий. Шунга тенг келмайди сизни Уҳуд тоғича қилган садақингиз деган екан. Демак, саҳобийлар жуда ҳам улуғ кишилар бўлганлигини айтади. Ойшанимиз замонасида саҳобийларга тил тегизадиган кишилар вужудга келди.

Саҳобийларга тили тегизадиган қишлар вужудга келти. Ҳатто Абу Бакрни, Умар родияллоҳу анҳумога ўхшаган, Аллоҳ рози бўлган, жаннат билан хабар берган кишиларни адашган кишилар дейдиган ва уларни тоғия деб, Аллоҳ сақласин, ёмон хунук гапларни гапиришлик бошланди. Шунда Ойшанамизга келиб дадангиз ҳақида, Умар родияллоҳнинг ҳақида мана шунақа гаплар айтяпти деганда, Ойшанамиз айтган еканки, инна ақваман, ясуббу набаба кирва умр фаолат инна аллоҳқа таъа маъруҳ ва лам яша аллоҳ аниқта амалаҳум. Аллоҳ Таоло уларни умрини бу дунёда кесди, яшайдиган умрини яшаб ўтди. Аллоҳ шуни умрини кетишини хоҳлаган бўлса ҳам дейди, дунёда яшамаслигини хоҳласа ҳам. Лекин уларни қилаётган амалини тўхтамаслигини хоҳлади Аллоҳ Таоло деган екан. Қандай амал тўхтамайди? Бир одам уларни сўкишлиги билан уларнинг гуноҳлари каффорат бўлиб, гуноҳлари кечирилиб тураверади. Бир одамлар уларнинг сўкишлигига билан, уларнинг савоблари унинг устига олиб берилаверади ва амаллари қиёматгача тўхтамаслиги хоҳлади деган екан. Демак, саҳобийларнинг бу дунёдан ўтишлигининг ўзи қиёматнинг бир аломати дейди. Йеттинчи аломати зуҳурул касрату зуҳурул фитан би анваиха.

Жуда ҳам кўп фитналар, тур тур фитналарнинг зоҳир бўлиб кўпайиб кетишлиги қиёматнинг йеттинчи аломатий екан. Фитналарнинг кўпайишлиги. Усома радияллоҳу анҳу айтади, ана набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ашрафа ала атамин атамин мадина тҳум мақол, ҳелтароунама аро. Бир куни Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом Мадинанинг бир чакалакзорининг устидан, Мадинанг бир чекка жойига чиқиб, баланд жойдан пастга қаради. Дай бошларини чўзиб қарадида, Мадина шаҳри кўриниб турадиган жойга келиб туриб қарадида айтдики, мен кўраётган нарсани сизлар ҳам кўряпсизларми? Деди. Мадина шаҳрининг ичида. Кўраётган нарсамни сизлар ҳам кўряпсизларми деб саҳобилардан сўради. Кейин ўзлари айтдики, инний аро, мавоқий ал фитан ҳилалабую тикум камавоқ ил қатор. Мен шунақа фитналарни кўряпман уйингларни ичларида. Ҳилалбую тикум, ичида уйларингларни ичига кириб кетган фитналарни кўтаряпман. Худди осмоннинг томчи, осмондан йиғаётган ёмғирнинг томчиси тушмаган жой қолмайди, тўғрими? Қайер бўлса ёмғир тушиб тегади да, ҳўл қилади. Фитна шунчалик кўплигидан ёмғирни томчисига ўхшатяпти пайғамбар алайҳиссалом.

Осмондан тушаётган ёмғирлар томчиси қанақа кирса, сизиб кириб кетаверади а? Ана шунақа даражада фитна сизларни уйингларга сизиб кираётганлигини кўряпман деди. Субҳаналлоҳ ҳозирги вақтимизда йўқ деган одамни, фитна мени уйимда йўқ дейган одамни ўзи йўқ. Спалнийингизга битта телевизор қўйиб олгансиз. Буни ўзи фитна. Ҳеч яхшиликни бераётгани йўқ. Бутун мана сериаллар, кинолар, енди уятасиз ҳалигиларни.

Болаларингизни хонасига биттасини қўйиб беряпмиз. Яна болаларимизга нималар, компютерларни ушлатиб қўйиб, яна қанақа нарсалар кириб кетяпти. Фитна кирмаган хонадон жудаям мустасно, жудаям кам бўлиб қолган. Ана шу фитналар Пайғамбар алайҳиссалом айтган фитна замони бўлиб қолди. Вала тақум са ҳаттат ҳир ал фитан, вояк турул кадиб, ва тақора бил асвоқи, воя тақора бил заман, вояк турул ҳарж. Қиёмат қойим бўлмайди, ҳатто дейди, фитналар зоҳир бўлмагунча дейди. Бурунда фитналар яшириниб қилинган екан, фитналар. Одамларга кўрсатилмай, яшириб, беркитиб қилинган е кан. Биров бузуқ кино кўрадиган бўлса, яшириб. Ҳа? Мана шу бўлувурумларда бир бузуқ кино қўйиш учун яшириб қўйишган. Уни давлат тарафидан ҳам тақиқланган. Енди ҳозирги вақтимизда у кинолар оддий дада, бола, келин ўтириб бемалол кўрадиган нарсага айланиб қолди.

Бу зоҳир фитналар зоҳир бўлди деди. Фитналар деди нима бўлди? Ҳатто фитналар очиқчасига зоҳир бўлмагунча қиёмат бўлмайди. Ёлғон кўпаймагунча қиёмат бўлмайди деди. Рост гапирадиган киши деди, ҳаётда яшаш мумкинми деб ўйлайди. Ёш, рост гапириб, тўғри сўз билан ҳаётда яшаб мумкинми? Бировнинг қарз оладиган бўлсанг ҳам, бир йилга ўшани қарзни бир йилда ё олти ойда қайтариб беришингиз мумкин. Лекин келасизда йигирма кунга жуда ҳам зарур бўлиб қолди деб оласиз, ёлғон гапириб. Кейин бир йилдан кейин еплаб сеплаб амаллаб олишади. Ёлғон гапирмасангиз ҳаёт яшашликнинг ўзи қийин бўлиб қолд. Пайғамбар алайҳиссалом қиёмат бўлмайди, ҳатто ёлғон гапирлишликлар кўпаймагунча дейди. Ва таққа раббул асвоб, бозорлар бир бирига яқин яқин яқиндай йерларда бозорларни кўпайишлиги. Мана.

Ҳозирги кунимизни қаранг, ҳамма икки уйни ёнида бозор, магазин, бозор магазинларини очилишлиги. Тақаро билан ошвоқ. Ва замонлар жуда ҳам тез ўтишлигида еди. Бугун тонг оттиряпсиз, ерта кеч бўляпти. Тонг оттиряпсиз кеч бўляпди. Қарасангиз бир ой тугаган. Яна бир кўзимизни очиб юмсак, бир йил ўтиб кетиб қоляпти. Жуда ҳам тез ўтишлиги. Қилаётган ишингизни уддасидан чиқа олмаяпсиз. Бурунларимизда масалан қарайдиган бўлсангиз, ешакда юриб, бориб, бировнинг тўйини ўтказиб, бошқасини ўтказилиб, уйига келиб, ишларини қилиб, кийиш бўлгунча, бир неча ишлар қилган. Ҳозирги кунда телефонда бормайсиз, телефонда айтасиз, яна бораман десангиз машина бор, тез бориб келасиз. Шуни ҳаммаси тез, қанча тез нарсаларни вужудга келиши билан бирга, ишингизни уддасидан чиқа олмаяпсиз. Бир кунда битирадиган ишингиз битмаяпти. Татақор Абу Заман, замон қиёмат кунида шунақа тез ўтишлиги, Пайғамбар алайҳиссалом хабарини берди. Вояк турул ҳарж, ҳарж кўпаяди дейди. Саҳобийлар ҳарж сўзи араб тилида емас еканда. Харж деган тушунмадида сўрашди. Нимадир бу харж дегани деганида, ал қатл дейди. Ўлдиришлик дейди. Аввал ўлдириш деган гапни ешитиш жуда ҳам кам бўларди.

Ҳозир ҳар кунига ўлдириш сўзини ешитадиган бўлиб қолдик. Ана бир кафеда ўлдириб кетибди. Мактаб ўқувчилари бир бирини отиб қўйибди. Анави бўлибди, мана бу ўлим ўлдириш лик оддий нарсага айланиб қолди. Қиёмат бўлмайди, ҳатто ўлдиришликлар ҳам кўпаймагунча еди. Пайғамбар алайҳиссалом айтадики, фитналарнинг кўплигини. Қиёматда шунақа фитналар кўпаяр екан, ла тақум мусо а, ҳатта ямур рож ул беқобр, рож ул фаяқул, я лайтани макана. Қиёматда, шунақа фитналар кўпайиб кетган вақтида, бир одам бир қабрни олдидан ўтиб кетаётиб, шу қабрга бундай қарар еканда, е, шунча фитнада бу мусулмон одамда. Мусулмон бўлмаган одам унга фитнани кўпайгани яхши. А? Бузуқликни кўпайгани яхши, ароқни кўпайган яхши. Мусулмон одам қалбида иймони бор одам бунақа бир жамиятнинг ичида яшашлиги унга жудаям оғир бўлади да у фитналарда. Иймонини сақлайман деса, қўли кўяди. Ҳалиги худди чўғни қўлида ушлаб турган кишига ўхшаган замонлар келади дейди Пайғамбар алайҳиссалом. Агар ташлайдиган бўлса, чўғини ташласа иймонни ташлагандан иймонини ажрайди. Чўғини ушлаб тураман деса, қўли куйяпти деди. Худди шунга ўхшаган қийин бир замонлар келганда қабрни олдидан ўтиб кетаётган киши қабрга қараб туриб айтар еканки, қанийди шуни ўрнида мен аввал ўлиб, шуни ўрни ўрнида, мен қабрда бўлганимда, шу фитналарни кўрмаганимда еди, деб орзу қиладиган замонлар бўлади деди.

Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом айтадики, бади рубел амал фитананка қил тайиллайлил мудлим. Сизлар дейди, қоп қоронгъи, ой йўқ, қоронгъи зулматли кечаларга ўхшаганда дейди, фитналар келишлигидан аввал яхши амалларга ошқинглар дейди. Шунақа фитналар келиб қолар еканки, мусулмон одам бирисидан қутилса, иккинчисига тутилиб қоладиган вақтлар бўлиб қолар екан. Енди иймонимни сақлаб зўрға мана шундан аранг ўтдим деса, бошқа бир фитналар келиб қуоладиган замонлар бўлиб қолар екан. Шундан шунақа замонлар келишидан аввал яхши амалларга ошқинглар деди. Юз беҳруҳ ро жўлу, муъминан ва юмсик кафиро. Бир киши мўмин бўлиб тонг оттиради, мўмин ҳолатда тангъатилади. Кечга боргунчаинг кофир бўлиб боради дейди да. Кечга борганча шунақа замонлар келиб қолади, кечга боргунчаинг кофир бўмиб қолади. Ва кеч пайт мўмин бўлиб ётадиган бўлса, тангъаттиргуничаинг кофир бўданг тангъаттирадиган. Шунчалик замонлар бўлади, мусулмон одам бир пастни ичида нима иймонидан айрилиб қоладиган вақтлар бўлади. Бу фитналарнинг ва я би у динаҳубе ародименя дуня, динини дейди пайғамбар алайҳиссалом арзимайдиган дунё матосига алмаштириб юборади, сотиб юборади дейди.

Мусулмон киши динини арзимайдиган, дунё матосига нима қилиб юборадиган замон бўлади? Дунё матосига алмаштириб юборган, сотиб юрадиган замонлар бўлади дейди. Енг катта фитна Аллоҳ ўзи асрасин, фитналарнинг енг ёмони, Пайғамбар алейҳиссалом бундан паноҳ тилаган фитналар, инсоннинг динида фитналар ишлайди. Фитналарни кўпайишлиги, динда инсоннинг фитналанишлиги.

Ҳозир биз айтдик, Пайғамбар алайҳиссаломнинг гапларини, яъти замон ала уммати ал қобид ала диника, қобид ала жамроҳ. Шундай замон келадики, динини маҳкам ушлаб турган киши дейди, чўғни ушлаб турганга ўхшаган замонлар келади дейди. Ҳа, мана шу бир замонлар ўтди, ҳайит намозларини ўқитмаган замонлар ўтди. А? Рўзадорларни мактабларда, бошқаларда сувлар олиб кириб ичириб, текширган замонлар ўтди. Намоз ўқийдиган кишиларни, намоз ўқияпсанми деб орқаларидан одам қўйиб туриб, текширилган замонлар ўтди. Мана шунақа катта бир фитналар ота боболаримизга бунақа синовлар келди. Лекин улар иймонларини сақлашди улар. Шундай фитналик замонда. Шунақа фитналик замонларда сақлашди. Араб мамлакатларидан бир устозлардан, шайхлардан бири, бу мустақилликни олгандан кейин, Қозоғистон, Ўзбекистоннинг мустақиллигидан кейин, бир Бухоро шаҳарларини кўриб керак, бу йерлардан катта алломалар, Имом Бухорий, Имом Термизий, Насоий деганга ўхшаган катта алломалар чиққан, шу диёрларни кўриб керак деб сафар қилдим дейди.

Енди шунақа олимлар чиққан. Бурунги вақтда бизни диёрларимиз Мовароуннаҳр диёри Қиблатул Улама, олимларни қибласи деб аталган екан. Каъба мусулмонларни қиблаши бўлса, бу диёрлар олимлар қибласи. Нимага? Бутун олимлар мана шу диёрлардан чиққан екан. Бутун катта олимлар бизни диёрлардан чиққган екан. Шунда шу киши мана шу олимларни китобларини ўқигандан кейин у кишиларнинг яшаб ўтган жойларини кўришни хоҳлаганда, мустақилликни олгандан кейин келдим дейди. Лекин келган вақтимда ўйладимки, бу одамлар шунчалик йетмиш йилнинг зулмининг остида Аллоҳ деган калимани унутган бўлса керак. Ла илаҳа иллаллоҳ деган калиманни унутган бўлмаса керак деб келсам дейди. Шунақа одамларни кўрдим дейди, турса ҳам, ўтирса ҳам Бисмиллаҳ, Аллоҳ дуо, дуо қилинг деб дейди, дуо қилганларини кўриб дейди, йиғладим дейди. Шунчалик қийин даврларда, фитналик замонларида динини сақлаб ўтган ота боболар бўлган. Демак, Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом енг катта фитна диндаги фитна. Шунинг учун Пайғамбар алейҳиссалом дуоларида вала таж ал мусибат ана фий динина деб дуо қиларди. Ей Аллоҳ, агар бир мусибат берадиган бўлсанг, динимда мусибат берма дерди.

Динда мусибат бермагин дерди. Нимага? Динда мусибат, дунёда мусибат берса, дунёингиз ёниб кетади. Ўрнига Аллоҳ Таоло раззахзод ризиқни бераверади. Фарзандингиз ўладиган бўлса, Аллоҳ раззахзод фарзанд беради. Лекин динингиз кетадиган бўлса. Дунёингиз ҳам, охиратингиз ҳам барбод бўлади. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссаломни қилган дуоси, ей Аллоҳ, мусибат берсанг динимда бермагин дерди'. Кўп қиладиган дуолари аллоҳумма аслиҳланади инаналлоҳ де ҳува исмату амри ина. Ишимизнинг тутқичи бўлган динимизни ислоҳ қил ей Аллоҳ, динимни сақлагин дерди. Пайғамбар алайҳиссалом доимо динда собит туришни нима қиларди, дуо қиларди. Шаддод ибн авс розияллоҳу анҳой айтади, бир куни пайғамбар айтди, ей шаддод ибнавс дейди. Идаро айтаннас, қод иккита назур заҳаба вал фидо. Факниз ҳа улар ил калимат. Ей шаддод дебди Пайғамбар алайҳиссалом. Агар одамларни тилло, кумушни ҳазина қилиб, ҳазина қилиб тўплаётганини кўрсангиз деган екан. Яъни дунё тўплаб ётганини кўрсангиз, сиз дунё тўплашга қизиқманг. Сиз мана бу калималарни ҳазина қилиб олинг деган екан. Шу калимани кўп айтингсиз, ўша вақтда деган екан. Мана шу калима сиз учун бойлик бўлади.

Бунга йетадиган бойлик йўқ деганда. Шунда Аллоҳимма инний ас алука тҳабат фил амр. Вал азимата ала рушд. Ва ас алука мужибати раҳматик. Ва аза ин мағфиратик. Ва ас алука шукронематик. Ва ҳусна ибадатик. Ва ас лука лисанан содиқа. Ва қалбан салима. Аъудҳибика мин шарри ма таълим. Ва ас алука мин хойри ма таълим ва астағфирука мин ма таълим иннакан танлам ул юб деган. Дуони ўргатди. Ҳамма дунё йиғса, сиз мана шуни айтинг, мана шу сиз учун дунёдир деди. Ей Аллоҳ, ишимда собитликни, сабод мустаҳкам динимда туришни сўрайман. Бир одамлар бор, бир пастда намозини ҳам сотиб юборади, иймонини ҳам сотибворади, ҳамма нарсани сотибворадиган кишилар бўлади. Дин унинг учун бир ўйинчоқ. Хоҳлаган тарафга қараб оқади, хоҳлаган тарафга қораб шамолга ўхшаб есадиган одамлар бўлади. Дин унақа нарса емас. Дин мустаҳкам устун. Уни қимирлатишга бўлмайди. Қимирлатадиган бўлсангиз, у томингиз ҳам, ҳамма нарсангиз қулайди. Шунинг учун бу динда амр, шу ишимда собитликни сўрайман. Ва рушт ҳидаятда барқарорлик сўрайман. Сенинг раҳматларингни олиб келувчи барча нарсаларни сендан сўрайман.

Сени мағфиратларингни сўрайман. Сенга неъматингга шукур қилишни сўрайман, гўзал ибодат қилишни сўтрайман, ей Аллоҳ. Содиқ тилни бергин менга, тўғри гапирадиган тилни бергин, чунки бировлар динни буриб, ёлғон ўзини фойдасига ишлатадиганлар бўлади. Билиб турибди у нотўғри еканлигини. Шунда ҳам динни бурмалайдиган, ёлғон тиллар бўлади. Ва икки юзламачи юзлар бўлади. Юзи иккита бўлади уни. У динда бир гапиради, ўзининг мансабига ё ўзининг фойдасига қараб бир гапирадиганлар бўлади. Шунинг учун пайғамбар алайҳиссаломни дуолари жавоми ҳамма нарсани ўз ичига олган дуолар, динимда дейди, содиқ тўғри тилни сўрайман деди. Тўғри ҳақни гапирадиган тилни сўрай ман. Ва ас ала каминхой ва қалбан салима саломат қалбни сўрай ман деди. Сало инсонни қалби саломат бўладиган бўлса, сизнинг зиёнингизга бўлиб турган нарсада ҳам ҳақ шуми? Пайғамбар алайҳиссалом айтган, аллоҳ таоло бизга буюрган нарса шуми? Бўлди қабул қиламиз деб қабул қила олади. Лайю мино аҳадукум ҳатта якуна ҳаво ҳу таба ал нима жеетубиҳи. Пайғамбар алайҳиссалом айтдики, сизлар мўмин бўмайсизлар.

Ҳатто сизларни ҳаво ю нафсингиз, хоҳишингиз, пайғамбар алейҳиссалом олиб келган нарсага ергашмагунча деди. Пайғамбир алайҳиссалом олиб кеган нарсагини бизни зиёнимизга бўлса ҳам, ҳа бўлди шуни қиламан, деб биз шуни ушамасак, биз ҳали тўлиқ мўмин бўмаган бўлар еканмиз. Шуни айтяптики, биз пайғамбар алайҳиссалом қалбан салим, саломат қалбни сўрайман деди. Сен билган нарсаларнинг ҳамма ёмонликларидан паноҳ тилайман, билган нарсангни яхшиликларини сўрайман ва сен билган нарсаларини, Аллоҳ Таоло гуноҳларни ҳаммасини билувчисан, сен истифор айтаман. Аллоҳ Таоло сен ғайбни билгувчиз отсан деб Пайғамбар алайҳиссалом дуо қилган екан. Мана шу дуоларни Шаддод ибн Авусга ўргатган. Демак, диндаги фитналанишликдан инсон енг ёмон фитна диндаги фитна. Бунда жудаям инсон иймонини сақлашлиги қийин бўлади. Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломни олдига Ҳаббоб ибн Арт радиаллоҳу анҳу келди.

Мана бу йерда Бухорий ўзининг ҳадисида келтирган Ҳаббоб радиаллоҳу анҳудан ибн Арт келди. Пайғамбир алайҳиссаломни олдига келди да айтдики, я Расулуллоҳ, биз деди, енди Исломни биринчи вақти еди. Заифлик, ҳали мусулмонларга енди иймон келтирган кишиларга азият йетказиб, азоб бериб турган давр еди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом молдек келди, ё Расулуллоҳ бир дуо қилмайсизми деди. Ё расулуллоҳ деди, дуо қилмайсизми, ала таъттансиллана, ала таътулулана, нусрат сўраб, Аллоҳда биз, бизга бир ғалаба сўраб, Аллоҳда сўрамайсизми сиз пайғамбар сиз қилган дуойингиз ижобат бўлади дейишганда пайғамбар алайҳиссалом Каъбанинг деволига суяниб ўтирган еди. Ўринларидан турди юзлари қизариб кетди пайғамбар алейҳиссаломни. Ўринларида турдида айтдики, нима бўлди сизларга бугун деди. Динингларга озгина мусибат келган еди деяпти. Динда озгина мусъибат келган едий. Мусъибатни ўзи қанақа бўлган? Ҳу бал деб айтасанми? Ёки Аллоҳ деб айтасанми деган синов бўлган. Аллоҳ ла илаҳа иллаллоҳ деб айтасан ми? Ё бизнинг вотларимиз ҳиббал деган вотларимизни исмини айтасанми деб азоблашган еди. Оммар ибн Ёсурнинг дадаларини бўғиб ўлдирди.

Оналари Сумаяни қоринларига найзаларини тиқиб, ичларидан болаларини тириклай чиқариб ўлдирди, ва яна саҳобийларни қиздирилган ўтларни олиб келиб темирларни босиб, ҳатто ўша қизиб турган чўғни таналаридан чиқаётган ериб тушаётган ёғ ўчириб қўйгунча енди ўтни қўйди. Бу тасаввур қиладиган синов емас. Бизга ҳозир унақа синовлар Аллоҳ ўзи асрасин. Унақа синовилар йўқ. Саҳобийлар шундай даврда шунақа нарсани кўргандан кейин келиб, Пайғамбар алайҳиссаломга дуо қилма, исми ё Расулуллоҳ деган еди. Пайғамбар алейҳиссаломни жавобини қаранг. Диндаги саботлик, динда фитна келганда қандай туришини айтди да. Ка наррож ул фийман, қобулакум юҳфар лаҳуфил арт фаюж аллаҳуфийҳи фаюжа убил миншар фаюза ала рас. Сизлардан аввалгилар деди. Сизлар нима бўлди? Озгина фитнага динингларни ташлаб кетмоқчилисизлар деяпти. Сизлардан аввалгилилар деди. Шундай олиб келинарди, сен Аллоҳга иймон келтирганмисан дерди. Ҳа деса, йерни ковлаб туриб, йерга бир устунни қозиқни қоқарди да, қўли билан шундай ҳалигини қўлини орқага қилиб, ҳалиги устунга боғлаб қўярди да, ҳалиги одамни кўмиб қўярди. Мана шу кўкрагигача кўмиб қўсярди. Кейин аррани олиб келарди да, сен Аллоҳга иймон келтирганмисан?

Деб сўрарди. Ҳа деса, бошинингни қоқ ўртасига қўйиб аралаб ташарди деди. Мана шу вақтда ҳам динидан қайтмади деди. Ва юмашату би амшатил ҳадид мадуна лаҳмихи ва авме ва темир тароқларни олиб келиб туриб, қиздириб ҳалигини. Терисини шундай тараган вақтида терисини, гўштини, ёғини, бўлак, суягини, бўлак ажратиб ташларди. Шунда ҳам улар динидан қайтмади. Сизларга нима бўлди бугунги кунда? Озгина нарсага имтиҳон бўлганингларда, динингларни қайтасизларми? Дейди Пайғамбар есон. Демак, енг қийин фитналарнинг нимаси, бу динда фитналанишлик. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло пайғамбар алайҳи салом дуо қилган дуони айтамизки, бўлади ҳаж ал мусибата нафий динина. Бизни фитналар келган вақтда динимизда фитналамагин, динимизда мусибат бермагин деб. Иншааллоҳ келгуси жумада яна давом еттирамиз. Аллоҳ насиб қилган бўлса, нималарга дарсларимиз тўхтаб қолди. Касал бўлиб, озгина даволанишлик сабаби билан, лекин алҳамдулиллаҳ мана ҳозирги даврда давлатимизда тинчлик, осойишталик, намоз масжидлар очилган, жамоат, жамоат, одамлар намоз ўқишлигига имкониятларни яратиб қўйган. Аллоҳ таоло рози бўлсин.

Муфтиёт тарафларидан ҳар масжидларда дарс қилишликларга рухсатлар бериб қўйилган, қуръон ўргатиш ва бошқага. Иншааллоҳ биз ҳам дарсларимизни яна давом еттирамиз. Бу ертага шанба емас, келувс келаси шанба. Келадиган шанба куни дарсимиз иншааллоҳ давом етади. Субҳанак аллоҳумма биям дашшадвала алайҳи ла илаҳа иллатуҳу ва ато бийлак. Аллоҳумма тақаббул минна иннакантас саъмин алий ва ато балайна иннакентат таво ва би роҳим раҳмат. Аллоҳу акбар.

Кейинги дарсни тинглаш(Мамуржон Домла) Ислом Одоблари 6-дарс (Мазхаблар билан болган одоб 2-кисм)