Бу дунёда бугун борман, ертам гумон. Охиратни ўйлаб бугун қўрқдим ёмон. Инна алҳамдулиллаҳ, наҳмадуҳу анас таъинуҳу анас тақфируҳу анаудҳ биллаҳи мин сурурий анфусина ва мин саййиъати амалина май яҳдиҳиллаҳи фаламудиллаллоҳ ва май юдлин фалаҳадиялоҳ ва ашъаду ан ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳлоҳу ла шарикалоҳ ва ашъадуҳ анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Амма абад. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.
Бугун шанба куни иншааллоҳ ислом одоби дарслигини давом еттиряпмиз. Лекин янги масжидда жоме масжидида давом еттиряпми. Буни кўп одам ешитмади. Тасодиф кечаги жумаида еълон қилинди шу масжидда бўлишлиги. Шунинг учун мана бизни микрофонлар қўядиган акаларимиз ҳам ўзи хабарсиз бўлиб қолди ўхшайди. Лекин кейинги дарсларга иншааллоҳ ҳаммаси тартиблаштирилади деган умиддамиз. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодин бу дарсликни давомий бўлишлигини ва енг аввало ўзимга манфаатлик ва қолаверса ҳаммамизга аллоҳ таоло манфаатли қилишлигини сўраб дарслигимизни бошлаймиз.
Бугунги айтмоқчи бўлган дарслигимиз, биз ваъдобики, одоблар ҳақида кетяпмиз. Одоб, фиқҳ масалалари ё бошқага емас. Одоб бобида кетяпмиз. Лекин яна бир еълон қилиб қўйиладиган нарса, биз шанба куни одоблар бўладиган бўлса, яна қўшимча дариз мана шу масжидда шомдан кейин бўлади. Нима куни? Сешанба куни, иккинчи кун, шомдан кейин фиқҳ бўйича бўп ҳам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳ Имом Аъзамни ал фиқҳул ҳанафийя ва адилла туҳа фанафий мазҳабидаги фиқҳ ва унинг далиллари деган китоб бўйича нима қиламиз, масалалари, Абу Ҳанифар Аҳмадуллаликнинг масалаларини ўтамиз.
Қатнашаман деганлар унга ҳам, шу дарсига ҳам келиши мумкин. Бугун бизни айтмоқчи бўлган одоб, биз тўхталмоқчи бўган одоб ҳаммага керак ва ҳаммамизга зарур. Бўлган одобларни бири. Икки одамнинг бири ҳозирги вақтда шу масала билан мубтало бўлган. Икки одамни бири. Ҳеч мен шу масалага кирмайман десангиз, иложи йўқ, барибир ҳам нима қилади, айланиб келиб кириб қоласиз ҳаётингиз мобайнида. Бу қарз масаласи.
Қарз одобларига тўхтамоқчимиз. Қарз. Қарз одоблари Қуръон Каримда енг узун оятларнинг бири, енг узун оятларнинг бири Бақара сурасида келган бир оят. Жуда ҳам узун оят. Шу қарз ҳақида гапирган. Бир бет Қуръонинг бир бетини тўлдириб, қарз ҳақида Аллоҳ Таоло гапирди. Агар у қарзни аҳамияти бўлмаганда динимизда, агар шу қарзни одоблари бўлмаганда Аллоҳ Таоло шунчалик узун оят гапирмаган бўларди.
Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло бандаларга ибодатни қандай қилишни ўргатган бўлса, бир бирлари билан муомала қилишни ҳам аллоҳ таоло шундай ўргатди. Бир биримиз билан муомала. Бу муомалага киради, қарз. Олди берди, бир бирига қарз берди, қарз олди, мана шу муомала боб. Шунинг учун Аллоҳ Таоло бизга шундай нарсани ўргатди. Бу енг аҳамиятли еканига ва жуда ҳам муҳим еканлигига далолат қиладиган бир дарслик бўлганлиги учун шунга тўхтаяпмиз. Иккинчидан, бунга тўхташлигимизни сабаби, жуда кўп одамлар бу бобда қарз, олди берди, қарзда еътиборсиз бўлиб кетган. Одобларини риоя қилинмайди. Қарз одобларига риоя қилинайди. Бировдан қарз олиб қўйгансиз, ҳалиги бечора адою тамом бўлади қарз берган одам. Ололмайди қарз берган одамс. Қарз сўраган одамнинг дейди, бир юзи бир марта қизарса дейди, қарз берган одаминг юзи минг марта қизаради дейди да. Ҳали қарз олаётган одам бир марта қизариб, юзини қалин қилиб келиб, қарз бериб турсангиз деб, ҳамаллаб олиб кетади.
Қарзни берган одам келаверади, келаверади, охири уялиб қолади. Охири телефонда ҳам айта олмай, енди телефон қилиб айтишга ҳам уялгандан кейин енди нима қилади? Совшения юборади. Биродар, омонатни қачон берасиз деб совшения йеб юборади. Шунчалик аҳамияти йўқ бўлиб кетганда бизларда. Бировни олиб олсак бўлди. Олиб олгунча енди еплаб сеплаб, олиб олганимиздан кейин бўлди, уни танимаймиз. Шунинг учун бизлар бу дарсликда қарз анақасига тўхтамоқчимиз. Мен аввалда айтдимки, жоҳилият даврида ҳам, жоҳилияти даврида ҳам қарзнинг қаттиқ қўрқишган. Қарзнинг қатти қўрқиши.
Бадр жангидан кейин, бадр жангидан кейен, Умаир ибн Ваҳид билан Абу Суфён бир тошни тепасига чиқиб ўтириб, шу Бадр ғазотида бўлган мусибатларини бир бирига айта бошлади. Е, отам ўлди деса, акам ўлди, бум ўлди, у ўлди, бари мусибатларни айтишяпти. Шунда Умайр айтдики, валлоҳи, агар деди, мени мўйнимда юкланган қарзим бўлмаганида, бўйнимда йикланган қарзимбўлмаганида ва бола чақам ёш. Ҳозир мен ўлиб кетсам, улар зоя бўлиб кетади, кўча кўда қолиб кетади. Шу нарсани ўйлашлик мени ҳаёлимда бўлмаганда деди, мен тўғри Мадинага бориб, Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломнинг олдига киришликка деди, йўл топардим деди. Қандай йўл топасан деса, мени ўғлим уни қўлида деди, асир тушган еди деди. Шунга келиб, баҳона қилиб кириб, Пайғамбарни деди ўлдириб келардим деди.
Енг катта адоват, душманлик билан нима қиляпти? Бориб ўлдиришгача нима тайёр турибди, фақат нима тўсяпти уни? Қарзим деди. Қарзимни тўлайдиган одам йўқ деди. Қарзни шунчалик даражада нима қилишган? Ушлаганда. Кейин Абу Суфян шу йерда фойдаланиб айтдики, ей Умар деди. Қарзингни деди, мен тўлайман деди.
Бола чақанг деди, мен бола чақамни қандай асраган бўлсам, шундай асраб катта қиламан деди. Сен мақсад қилган нарсангни охирига йет деди. Шунда қиличини тақиб, Умаир Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурига Мадинага келди. Мадинага келиб, келаётган вақтида, кириб келаётган ва қтида масжидда умар ибн хаттоб розияллоҳу анҳ турган еди ешикни олдида. Умерни кўрди да айтдики, бу шайтон бир ёмон мақсадда келяпти. Бу ҳеч қачон яхши мақсадда келмайди деди. Келган вақтида маҳкам қиличини ушлаб, нима учун келдинг деди. Айтдики, мени ўғлим сизларда, Пайғамбар билан кўришмоқчиман деди. Пайғамбар алайҳиссаломга айтган еди, киргизинглар уни деди. Умар ибн Хаттоб қиличини маҳкам ушлаб олган. Олиб кирди. Ўзини я Умаир деди. Ей Умаир, яқинроқ кел деди.
Яқинроқ кегандан кейин нимага келдинг деганда, ей Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, сиз биласиз, мен ҳеч бир мақсадда келмадим, фақат ўғлим сабабли келиб турибман деди. Унда деди, ўғлинг сабабли келсанг, қилишни нимага тақиб келдинг деди. Бир нарсага фақат жанг учун чиқсагина қилиш тақилар еканда. Лекин оддий бир зиёрат учун, ўғлини кўриш учун ё бир нарса масала сулҳ учун борса, қуролсиз бориларди. Шунда айтдики, қаббаҳ аллоҳу ҳаза саиф дейди. Ҳа бу қилишни аллоҳ юзини юзта фан қилсин. Шу жангимизда деди, фойда бермаган енди фойда берармиди деди.
Бу фақат йўлда бирор нарсалар нима қилмасин деб тақиб келганман, уни ҳеч унақаси йўқ деди. Ёлғон гапиряпти. Устиқ йўқ, умайр, ей умайр, тўғри гапир деди Пайғамбар алайҳиссалом. Тўғри япир деганларида айтдики, тўғр айтяпман деган еди. Йўқ, ёлғон айтяпсан деди. Аллоҳ Таоло хабар бериб қўйган еди. Пайғамбар алейҳиссаломга ваҳий орқали хабар берган еди. Сен ва бусён фалон тоғда ўтириб мана шундай, мана шундай воқеани ҳаммасини Пайғамбар алайҳиссалом айтиб берди. Айтиб берганда Умайр айтдики: валлоҳи бу осмондан хабарлар келиб туради деса ишонмасдик. Енди мен бу нарсага ишондим. Аш ҳадван ла илаҳа иллаллоҳу, анна муҳаммадур расулуллоҳ деб исломни қабул қилди.
Исломни қобил қилди. Бу енди айтишимизнинг мақсад, жоҳилият даврида ҳам, жоҳилият даврида ҳам қарз деган нарсадан қўрқишган. Қарзни адо етишлик, ўлимнинг олдин қарзни, ўзи ўлса, Пайғамбанни ўлдириб ўлса, жаҳаннамга тушади. Яна бу қарзни ўйлаяпти у одам. Қарзни ўйляпти.
Шунинг учун бугун шу қарзни одобларига тўхталмоқчимиз. Биринчи қарзни одоблари уч қисмга бўламиз. Биринчиси, ада бун та тааллиқу бил муҳтарид, қарз олаётган одамга тааллуқли бўлган одоблар. Иккинчиси, қарз бераётган одамгага тааллуқли билган одоблар. Учинчиси, умумий ҳаммасига тааллуқли олган одоблар.
Биринчи одоби, қарз олаётган одамнинг одоби. Қарз олаётган адам. Биринчиси, адамул иқтирод иллали дарура. Фақат зарур бўлиб қолганда, жуда ҳам муҳтож бўлган вақтдагина қарз сўрашлик. Жуда ҳам зарур бўлган ва қаддагина қарз сўлаш.
Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадики, ли ан яҳуда, аҳадукум ҳаблаҳу тинмаят ил жабил фаяти би ҳазматин мин хатабин аладоҳ роҳи фаяби уҳа фаякуф ҳу би ҳавожи ҳуҳай рунлаҳу мин ан яс ала насъату ҳуав манауҳу деган екан. Бир одам инсонни юзининг суви бўлади деймиз. Юзини суви дейди. Яъни ўзининг ҳурмати юзида, инсоннинг юзида ҳурмати. Шу ҳурматини паймол қилиш бўлар екан. Бировдан сўрашлик, бировдан хоҳ тиламчилик қилиб сўранг, хоҳ қарз сўранг, шу нарсага ётади дейди. Шунинг учун инсон юзини сувини кетказмаслик керак. Бўлар бўлмасга югуриб бориб қарз сўраверишлик шу нарсага ёқади деган. Пайғамбар алайҳиссалом айтади, сизларни битталаринглар арқон кўтариб, о тоғларга чиқиб, тоғларда дарахтларни кесиб, ўтин қилиб олиб келиб, уни шаҳарда сотиб, кунини кўришлиги бировдан сўраб яшагандан кўра яхшироқдир дейди. Бировдан сўрасанг бир кун беради, бир кун хоҳласа беради, хоҳламаса бермайди дейди. Пайғамбар алайҳиссалом шунинг учун инсон ўзининг юзининг сувини бўлардим бўлмасга кетказишликдан қайтарганлар.
Шунинг учун жуда ҳам зарур бўлсагина қарз сўраса, бўлар екан. Қарз сўраса. Чунки шариат унга рухсат берган, аммо бўлардим бўлмасга ҳозирги кунга ўхшаб бировлар уйида йейдиган нарсаси ҳам бор, минадиган машинаси ҳам бор, ҳамма нарсаси бор. Саройда йигирмата моли бўлса, шуни елликта қилиб қўяй деб қарз сўрайди.
Қаноат йўқлигида. Қаноат йўллигидан ҳалиги нима қилишлик учун қарз сўрайдилар. Иккинчиси, одобларнинг иккинчиси қарз олаётган одамнинг адоби, қарз олаётган вақтда шу қарзни албатта тўлайман, адо етаман деган мақсад билан олишлик.
Тўлайман, адо етаман шу қарзни, мени бўйнимга омонат деган мақсади билан олишлик'. Ҳаммалаб олиб олсам, у ёғини қўяверинг деб қўйишади ю. У ёғини қоаверинг. Ҳалиги жуда кўп нимага? Бири қарз олса келиб, ҳалиги нима сўрайди еканда.
Қарзимни бермайсанми деб. Қарзимни гермайсанми деб сўраб, роса нима қилса, берадиган нарсам йўқ дебди да. Нимани бераман? Берадиган нарсами йўқ. Нима қилсангиз шу қилинг деса. Мисол ўттиз минг берган бўлса, майли, ўн мингини кечирдим, йигирма минг бера қолчи дебди да. Деса, майли, кейин бир ҳафтага рухсат беринг, бир ҳафтадан кейин ҳам амаллаймиз дебди. Кетиб, бир ҳафтадан кейи яна келиб бермайсан деса, ҳеч нарсам йўқ. Нимани бераман дер еканда. Е, сени деб, яна ўн мингини кечдим. Енди иш бўлмаса ўн мингни бер, номард деса, нимча ачинасиз, мана секин секин тўлаяпмиз у дебди.
Секин секин мана кечиб боряпти да, ўн мингин кечдик, кейингисида ўн минг кечдик. Енди ўн минг қолди да, ҳалиги ўттиз минг олган еди ю. Яна бир икки марта келсангиз қутулиб қўямиз деяпти да. Ана шунақа мақсадда олинмас керак қарз. Ҳаммалаб кечиб юборамиз деб а? Қарз олаётган вақтимизда шуни ўрнига бера оладиган шу қарзни ишлатиб туриб, ундан кейин масалан уч ойга олдингиз бир йилга, бир йилдан кейин шуни ўрнини босадиган нарсангиз бўлса, ё шуни ишлатгандан кейин шуни чиқариб берадиган бир нима бўладиган бўлса, шунақа нарсалар билан мўлжаллаб туриб олиниши керак.
Қарзни тўлашлик мақсадида. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом айтадики, ман аҳада амуала наси юриду адааҳа аддаллоҳу анҳу ва ман аҳадаҳа юриду итла фаҳа атлафаҳуллоҳу. Ким одамлар дин одамларнинг молини қарзга оладиган бўлса, олса, уни адо етиш мақсадида қарз олган бўлса, Аллоҳ Таоло шунга ёрдам беради, шуни адо етишига ёрдам беради дейди. Ким одамларни молини итлоф қилиб, йўқ қилиш учун, молини йеб кетиш учун, қарз қилиб оладиган бўлсак, Аллоҳ Таоло уни талофатига йетказади. Уни тўлай олмай ўтиб кетар екан. Бошида мақсад бузилса, охирида шу бўлади. Бошида мақсад тўғри ният билан олинса, Аллоҳ Таоло унга нима қилади? Ёрдам беради дейди. Биз бир кишини, омонатгўй кишини ҳаётига кичкинтай тўхталсак. Жуда ҳам омонатгўйский киши. У киши ҳақиқатдан ҳам келинг давоми. Алайкум ассалом.
Одамларнинг ҳаққини адо етишлик мақсадида қарз олишлик, йеб кетишлик мақсади емас. Қарз олишнинг мақсад уни адо етишлик дейлик. Шунинг қаторида биз бир кишининг ҳаётига кичкина тўхталамиз.
Бу киши Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг саҳобаларидан ва Пайғамбар алейҳиссалоту воссаломнинг куёвлари енг яқин кишиларининг бири ким у куёвлари? Али?
Усмон? Яна ким? А? Аллоҳ рози бўлсин. Абул ас ибн роббий, Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг куёвларидан Абул ас ибн рабби радиаллоҳу анҳунинг ҳаётига тўхталамиз.
Бу киши Ҳадижа оналаримиз, Ҳадижа оналаримиз Абул оснинг холалари бўлади. Ҳадижа онамиз Абул осни холаси бўлади. Пайғамбар алайҳиссаломнинг аёли Абул Оснин холисаси. У кишининг ҳунарлари ҳам тижорат билан шуғулланган.
Кейин жуда омонатли, жуда яхши тижоратчилардан бири еди. Шунда Ҳадича онамиз Пайғамбар алайҳиссаломга маслаҳатлашиб, қизлари Зайнабни шунга никоҳлаб беришликни маъқул кўрди. Абул Озга Зайнабни никоҳлашни.
Зайнабни Абул Озга никоҳлаб беришди. Кейин Пайғамбар алайҳиссалату вассалом Пайғамбар бўлиб ва Ҳай келиб Мадинага кўчиб кетдилар, ҳижрат қилиб. Маҳкадаги мушриклар, кофирлар пайғамбар алайсиссалоту воссаломга ҳар қандайқасига зарар йетказишга ҳаракат қилди.
Шунда улар ўтириб Маккадаги кофирларнинг бошлари ўтириб, маслаҳатлашиб айтдики, қандай зарар йетказсак. Бу киши деди, бизни ичимиздан чиқиб кетиб деди, бемалол юраверадими деди. Биз деди, бутун юртга шарманда бўлиб деди, бир кишини еплаб нима таъдиб қилиб, одобга солиб қўймасак деди. Келинглар деди, иттифоқ қилайлик. Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари Маккада.
Мушрикларнинг қўлида. Иттифоқ қилайлик, дедилар. Ким Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизига уйланган бўлса, шунинг хонадонига бориб, қизларини қўйдириб юборамиз, талаб қўяди, дейди. Бундай айтганда, ўзбекчалаб мен, ўрчалаб мен, моралний езиш дейди ю.
Ҳамма учала қизи бирданига ажрашиб келса, учала қизи талоқ олса, шунда бир қизлари Абу Лаҳабда, бир қизлари бошқада, боришди. Ўғлинг, Пайғамбарнинг қизларини талоқ қўйсин. Мол дунё деса, биз йиғиб берамиз. Қиз деса, енг маҳканинг, чиройли қизларини олиб келиб берамиз дейишди, талоқ қўмиди. Наригисига борди, талоқ қўйди.
Абулазизга келиб айтганларида, хотинингни талоқ қў,йди. Биз Маккадаги енг гўзал қизларни танлаб олиб берамиз. Мол дунёда йиғиб берамиз, уй жойда қилиб берамиз, деганларида йер юзини, сизлар Маккани айтяпсизлар, йер куррасини барчасини жамлаб менга таклиф қилсанглар ҳам, аёлимни талаб қўймайман дейди.
Пайғамбарнинг қизини ўзи мушрик бўлсалар ҳам талаб қўймайман дедилар. Мана ҳақиқий адолат. Кунлардан бир куни Бадр ғазоси бошланган вақтларида Бадр ғазоти бошланган вақтларда, мажбуран Маккадаги мушриклар одамларни мажбурлаб чиқишга, чиқмасга қўймай, Бадрга олиб чиқди.
Чиқмаганларга сен чиқмасанг ўрнингга одам чиқарасан дейишди. Ўзинг чиқмасанг ўшанга одам, бир одам чиқарасин. Шундай қилиб чиқди. Шунда мажбуран Абулоз шу жангга ғазотга чиқдилар. Шу ғозотда асрга тушганларнинг қаторида у ҳам асрга тушди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом кофирлардан асрга тушганни нима қиламиз деб саҳобалар билан маслаҳатлашди. Нумариддин хаттобни биласизлар, у киши доим қўлида қилич киши. Айтдики, бўйнига урамиз қилич билан дейди.
Бошқаси айтдики, Абу Бакр айтдики, йўқ дейди. Биз ҳозир моддий тарафга муҳтожмиз. Мол шундай нарсаларга муҳтожмиз. Ҳар бир киши асрларни айтдики, фалон миқдорда фидия тўлайди, пул тўлайди дейди. Тўласин, кетаверсин дейди. А пули йўқлари ўқиш ёзишни биладиган бўлса, мусулмонларнинг болаларига ўқиш ёазишни ўргатсин дейди.
Яъни маслаҳатлик нарсани талаб қилди. Шунга кўнишдилар. Шунда Зайнаб Маккада еди. Куёвларини, Абул Осни дадаларини қўлидан чиқариб олишлик учун оналари Хадижанинг Хадижа оналаримизни куёвга тегаётган вақтларда ўзининг тақинчоқларини берган екан, ўша тақинчоқни Пайғамбар алайҳиссаломга жўнатди.
Адолатни кўряпсизми? Одилликни кўряпсузми? Ҳа, мен дадам у ҳозир чиқариб оламан мен, бир оғиз гапим билан демади. Пайғамбар алейҳиссалом ҳам куёвим екан у, қўйиб юборинглар демади. Шунчалик адолат. Қизлари фидиями, фидя? Келишимми келишим?
Юбордилар. Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг олдиларига ҳалиги нимани кўтариб келганларида тақинчоқни. Пайғамбарни алайҳиссалом кўрдилар да, Ҳадижа онамиз тақиб юрган вақтлари кўз олдига келди. Кўзларидан ёш жавдиради. Чунки енг яхши кўрган аёлларнинг бири Ҳадижа еди. Пайғамбар алайҳиссалом Ҳадижа ўлиб кетганлардан кейин ҳам жуда кўп йиллар еслаб юрган.
Шуни кўнгиллари чидамади да, ҳалиги топинжонни кўргандан кейин саҳобаларни чақириб айтдики, менинг қизим Зайнаб куёвларини озод етиш учун Ҳадежанинг тақинчоқини жўнатибди. Агар шу тақинчоқ олмасдан ҳамманглар рози бўлсанглар, шундай қўйиб юборсак. Агар йўқ десанглар, тақинчоқни олиб қўйиб воринглар деди. Тақинчоқнини олинглар мусулмонларни байтилмолига мусулмонларнинг йиғилаётган маблағлар унақасига ташлайсизлар деди. Шунда саҳобалар айтдики, йўқ ё Расулуллоҳ, биз тақинчоқни олмасдан қўйишга розимиз деб қўйишиб юборди.
Шундан кейин Пайғамбар алайҳиссалом кетаётганларида айтдики, сен бориб ҳам қизим Зайнабни менга жўнатиб юборасан деди. Бу киши ҳам ҳақиқатдан вафодор киши едилар. Маккага келганларида, тўғри келдилар да, укалари Амр ибн Робияга, Амрга айтдики, сен Зайнабни туяга мингизиб, фалон жойга олиб борасан, шу йерда Муҳаммад алайҳиссаломнинг одамлари турибди, шуни қўлига топширасан деди. Куппа кундуз куни туяга мингизиб Зайнабни олиб чиқиб кетаётганларда Қурайш кофирлари, Макка кофирлари олдига чиқди. Чиқиб, Зайнаб радияллоҳу анҳога ҳамла қилишиб қўрқитишди. Баъзи бир ривоятларда ҳомиладор едилар, шунчалик қаттиқ қўрқганлардан ҳомилаларни ташлаб қўйди дейди. Шунда Амр.
Бу ҳам ўзи кофир киши. Камонини кофирларга қаратиб айтдики, агар биттангиз яқинлашсангиз, шуни кўкрагингизга санчиб қўяман деди. Деган вақтларида уни олдига Абу Суфён келди да айтдики, ей бола деди. Бир дақиқа, мени гапимга қулоқ сол деди.
Камонингни йерга қарат деди. Шунда айтдики, сен ақлинг борми? Зайнабни биз Бадрда ўзи шунча шарманда бўлдик. Бутун йер юзи бизни ешитди шармандалигимизни. Енди бўлади ҳам Муҳаммад алайҳиссаломнинг қизи Зайнабни бизни ичимиздан кўппа кундуз куни олиб чиқиб кетишинг бизни шарманда қилиб бутун йерга расво қилишмасми деди. Ҳеч бўлмаса деди, ҳозир қайтиб кетиб, туюндаси махфий олиб чиқиб келмайсанми деди.
Обрў сақлаш. Обрўсини сақлаб қолмоқчи да енди. Шунда биз гап тарқатамиз, тунда қочиб кетибдилар, гап тарқатамимиз дейишди. Майли дедилар, уйга кундуз куни олиб келиб, тундаси олиб чиқиб кетдилар. Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломдан олдига олиб келди. Фотиҳ маҳкани Пайғамбар алейҳиссалоту воссалом фатҳ қилишидан аввал Абулоз ўзининг касби ҳунари бўйича Макканнинг ҳамма одамлари нимани берарди Абул озга, мол дунёсини беришарди. У киши яхши тижорат қиларди, яхши фойда қиларди, бировга хиёнат қилмасдан олиб келиб берарди. Шунда шомга чиқаётган вақтларда юз туя билан варижалуҳу найифуна алами авасарун юз йетмиш киши билан Шом шаҳрига тижоратга кетди. Бу жудаям катта карвон деган еди. Юз туя ҳозирги кунда юз вагон десангиз, юз камаз денг. Ана енди кейин ўзингиз тасаввур қилиб кўринг. Шунча маблағ билан юз йетмиш киши билан Шом шаҳрига нима қилди?
Сафар қилди. Йўлда кетаётган вақтларида яна мусулмонларнинг қўлига тушибди. Мусулмонларнинг қўлига тушди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом айтдики, бу киши биласизлар, менинг қизим Зайнабнинг куёвлари бўлади деди. Олгин карвонинглар, уни қўлимдан олганинглар, хоҳланглар, қайтариб беринглар, хоҳланг лар, Аллоҳ сизларга ризқ берган нарса йенглар, ўзинглар биласизлар деди. Деганида мусулмонлар айтдики, йўқ ё Расулуллоҳ, биз унга қайтариб берамиз дейди. Шунда келишиб айтдики, алам мажал алих диҳи қол у лаҳ у яъа абал ас инна кафий шарофин мин қурайш ва анта ибна амми расулуллоҳ ва сеҳри фаҳл лакан туслим ва наҳмундан зилакаҳа анҳа дилмар кунли. Шунда ҳалиги молини олишга келган вақтларида мусулмонлар ушлаб қўйган молни олишга келганда, мусулмонлар айтдики, ей Абулоз, Пайғамбар алайҳиссалом шунчалик сенга яхшиликлар қиляпти. Исломни қабулламайсанми? Дейди. Агар Исломни қабулласанг, шу ҳозирги ҳамма юз туя бир сенинг ўлжанг бўлади ва сенга қолади, дейди.
Чунки у мусулмонларни қўлига тушган нарса ўлжа бўлиб қолди. Енди бу деди, битта сен ўзинг ҳақли бўласан деди. Ва шунча неъматларни ичида ғарқ бўлиб қоласан деди. Шунча бойлик деди. Ҳам мусулмон бўласан, ҳам шунча неъматларни ичида қоласан деди. Деган вақтда Абулазиз айтдики, бесама даъвут муни ан абду адин ил жадид беғодира. Сизлар мени даъват қилаётган нарсанглар мунча ҳам ёмон дейди. Сизлар мени даъвит қилаётган насанглар мунча ҳамм ёмон.
Мен янги динимни хиёнат билан бошлайинми? Дейди. Янги динга ўт деяпсизлар, Исломни қабулла деяпсизлар. Яна мана бу мол дунёларни ҳаммаси сенга деяпсизлар? Янги динимни, хиёнат билам бошлайми? Дейди. Йўқ, деди да, Исломни, қабулламайман деб. Карвонни йетаклаб, юз тияни ҳаммасини олиб, Маккага келди. Маккага келиб, Маккада ҳар бир одамга ип у игнасигача қўлига топширди. Топшириб, ей аҳли Макка деди. Менда сизларни бирор бир ҳаққинглар қолмадими деди.
Деганларда йўқ, ҳеч қанақа ҳақ қолмади сенда. Барибир адо етдинг, деганларда енди ешитиб олинглар, аш ҳадвал ла илаҳина ла ванна муҳаммадир расулуллоҳ мен исломни қабулладим дейди. Йеб кетишмас. Бировни икки тушиб қолибди қўлга, олиб кетиш емас.
Ҳақни ҳақ қилиб нима қилишлик? Кўришлик. Ўрнида адо етишлик. Шунча мол сеники деб турса ҳам йўқ олиб бориб егаларига топшириб, ана ундан кейин нима қилди? Исломни қабул қилдилар. Учинчи одобий қарз олаётган кишининг учинчи одоблари анията ҳаррал иқтирода мин рожерўн солиҳ. Қарз олмоқчи бўлсангиз, солиҳ кишиларни танлашлик.
Яхши, солиҳ, ишонишлик, кишини нима қилишлик керак? Қарз олаётган вақтда шундай кишиларни танишлик. Чунки фосиқ кишини олдига борсангиз, қарз бераётган вақтида ё протсентга қарз беради, устига қўшиб берасан дейди.
Ёки бўлмаса, қарз берганидан кейин бир вақтга белгилашиб, бир вақтни белгилаб олган бўлсангиз, вақти тугамасдан сизни нима қилади, харажга солади, қийинчиликка солиб қўяди. Қарзни бермайсизми деб аввалдан телефон қилаверади. Ёки бўлмаса, сизга хиёнат қилиши мумкин.
Солиҳ киши деб қарз олмасангиз, қандай хиёнат қилиб қилиши мумкин? Бозорда бир кишини кўрдим. Мол сотар екан. Мол бозорда да. Бу масжиддагилар ҳаммаси мол бозорда юради. Бошқача юрмайди. Мол бозорда мол сотар екан. Ўнта, йигирмата молни олиб келиб туриб, пулингиз бўлмаса, бир ойгача қарзга бериб юбораверар екан молни.
Бераверасиз. Бир ойда берсангиз ҳам бераверинг деб сотиб юборавераркан. Иккитасини масалан юз мингга олсангиз ё юз еллик мингга иккитасини олсангиз, яна иккитасини шундай қарзга ҳам бериб юборар екан. Биродарлардан бири шундай қарзгага олди. Икки ҳафтадан кейин пулини олиб келиб берадиган бўлди. Юз минг қарз қолди. Қолганини ҳаммасини тўлаган. Икки ҳафтадан кейин юз мингни кўтариб келса, қанақа юз минг? Юз еллик минг қолган еди деяпти. Юз еллик мин қолган еди деб дод фарёд қилиб, ҳалигини бўйнига юз еллик минга қўйиб, юз еллик мини шу йерда олди.
Фосиқ кишидан олсангиз, мана шунақа хиёнат қилиши мумкин. Шунинг учун еҳтиёт бўлиши керак. Қарз олаётган киши солиҳ кишиларни танлаши керак бўлади. Тўртинчи одобий аняқта сирафил ихтироли ала маялзамуҳу. Қарз олаяётган вақтда, қарз олаёткан киши ўзига кифоя қиладиган, ўзига йетарлик даражадаги маблағнигина қарз олишлиги. Сизга икки юз минг танга муҳтож бўлсангиз, шу икки юз минг тагагинигина олишлик.
Уч юз минг қилиб олаверайчи, ё тўрт юз минг қиб олаверайчи деб туриб, тахминан қилиб кўпайтириб олмасдан, шу сизга керак бўлиб турган маблағинигина қарз олишлик. Бешинчи, қарз олаётган кишининг бешинчи одоби ал вафа у биддайни фимоидийҳи ва адамил муотала. Қарз олаётган одам шу қарзни белгиланган куни адо етишлик, уни чўзиб юрмаслик. Қарзни белгилаган куни адо етишлиги ва уни чўзиб юммаслиги. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом айтдиларки, матрул ғанийе зулмул. Қодир бўлиб турган одам бермасдан чўзиб юрса, шу зулм ҳисобланади. Зулм, бир биродарга зулм қилаётган бўласиз.
Бизда қарайди, бойлардан олинади ю ўзи қарз. Диришми? Камбағал одам қарз бера олмайди. Бойлардан қарз олиб олади да айтадики, юз мингга қараб қолибдими дейди. Топиб ёқибди ю, юз мингга қараб қолибдими дейди. Мени берадиган юз ми, нима дейди? Сабр қилиб юрсин дейди.
Қодир бўлиб туриб бермаяпсангиз, у одам муҳтож бўлмаса ҳам, шу юз мингга, сиз белгиланган вақтини ўтказиб юборганингиз учун, шунга зулм қилаётган бўлиб ҳисобланаверасиз. Шунга зулм қулаётган бўлиб, ҳисобланавераси, гуноҳкор бўлаверасиз. Бешинчи, олтинчи одоблари ҳуснул қадо. Ҳуснул қадо дегани қарз ўтаётган вақтда нима қилишлик, жуда чиройли, яхши қилиб қарзни адо етишлиги. Ҳеч бўлмаганда қарзни олиб бориб берган вақтингизда Аллоҳ молингизга, жонингизга, фарзандларингизга баракаатлар берсин деб чиройли дуолар билан бериш. Бўлмаса, ундан ҳам чиройли гўзаллигини беришлиги. Мисол, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам нима қилдилар? Бир туя олдилар бир кишидан. Қарзга. Бераётган вақтида худди шундай туя бўлмади, ундун афзалроқ, ундун каттароқ, ундун ёши ҳам катта бир туя бўлди. Шунда саҳобалардан бири келиб айтдики, ё Расулуллоҳ туяларни ичида худди сиз олгандақаси йўқ екан.
Ҳаммаси катта катта екан деганларида, шуни бериб юбораверинглар дейди. Ҳой Рукм, сизларни яхшиларинглар қарзни адо етаётганда ортиғи билан ўтагани яхшидир дедилар. Иштаров фа атаҳ уя фаин наҳайракум аҳсанукум қабоған дедилар. Сизларнинг енг яхшиларинглар қазо ўтаётган вақтида ортиғи билан ўтагани яхшидир деди.
Енди бир масала келиб чиқади. Бир одам қарз олди. Минг доллар қарз олдингиз. Бир йилга. Бир йилдан кейин минг доллар билан, минг долларни олиб келдингизда мана, мана бу шайхга бердингиз қарзни. Егасига бердингиз да. Кейин бир соатми, бирор нарса яна қўшиб табриклаб қўйдингиз. Бўладими йўқми?
А? Бўладими? Ҳа. Ҳозир айтганимиз бўйича, сизларни яхшиларинглар ўтаган вақтида яхшироғи билан, ортиғи билан ўтагани яхши дейди. Бошида агар шартлашмаган бўлсангиз, бошида шарт қилмасангиз, бошда қарз олаётганда, менга минг доллар беринг, Аллоҳ насиб қилса, яхшилаб қайтараман десангиз, бўлмайди.
Ё минг доллар бераётган вақтимда яхшилаб қуайтарасиз десам, бўлмайд. Ҳалиги протсентга дея олмаймизда. Нимага? Мусулмонмиз, соқол бор, ҳозир уяламиз, буни айтишга. Енди бизлар бунақа қоғозга ўраб гапирамиз. Бақувват қилиб қайтарасиз деймиз. Минг доллар ўзи, минг долларни қандай бақувват қиб қайтаради? Бақувват қип қайтарасиз деганда бир нарса қўшиб берасиз деганида. Бўлмайди. Индамасдан минг доллар берсангиз, минг доллар бердик, қайтараётганда минг долларга қўшиб, нима қилди? Бирор нарса ҳадя қилса ё бир нарса берса, орада иттифоқсиз, ҳеч нарсасиз бу дуруст бўлаверади. Бу дуруст бўлади. Тушунарлими?
Олтитасини айтдик, қарз нима қилаётганларга тааллуқли, олаётганларга. Қарз олаётган. Яна бирини қўшиб қўямиз. Қарз олувчига иккитасини қўшамиз. Қарз олаётган киши, қарз олаёткан киши.
Қарзлар вақтида жуда ҳалиги нима қилади? Қарзлар вақти да намоз ўқиш бўлади, қарзлар бўлиб қолса, ибодат қиғиш бўлиб кетади. Жуда худо жой бўлиб қолади. Қарзни ўтаб бўлганидан кейин масжид қайердалигини билмай қўяди.
Мана шу енг ёмон одоби шу. Енг ёмони шу. Биз қарз олсак ҳам, қарзимиз бўлса ҳам, бўлмаса ҳам, Аллоҳга доим ибодат қилишимиз керак. Аллоҳнинг қарзимиз. Аллоҳдан қарзмиз. Бандаларни қарзи учун нима қилмаслик керак енди? Бандалар қарзи учунда қарзлар бўлиб қолдим. Ерта менда бомдодда келяпти, ҳа. Бомдод ўқиса яхши екан, қарзлар бузилиб кетар екан.
Доим ибодатда туришлик. Бу бири. Иккинчиси, қарз олган вақтда ҳам, қарз олмаган вақтда ҳам Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом ўргатган қарздин сақлаш сақланиш дуосини ўқиб юриш. Қарздин сақатланиш дуосини ўқиб юришлик.
Аллоҳумма кофина беҳалаликан, ҳарамик ва ағни нафратиканман, суъат аллоҳимма қадай аннат дайна ва ағни наъмин ал фақир. Аллоҳ минна одибика минал куфри вал фақир вал жумини вал бухил валар ад дайни ва қоҳир режал. Деган дуоларни озон кийиш, доимо қилиб юриш. Баъзи биродарлар бор, қарз бўлиб қолса, қарз дуоси бор екан у, қайердадир дейди. Сен бир икки кун қарз олган кунинг ўқиб қўйсанг, қарздан қутулиб кетасанми? Кейин келади да айтади, бир ой ана шу қарз вақтимда ўқидим, фойдаси бўлмади ҳали дуони дейди. Астағфируллоҳ.
Бизга у бировлар келади, бозорни юргизиб юборадиган дуо бор екан. Бировлар келади. Унақа емас. Бу дуолар доим ўқилиб юриш учун нима қилинган? Ҳозирдин ўқиб ўрганавериш керак. Бой бўлсангиз ҳам ўқийверинг ўша қарз дуосини. Бой бўлсенгиз ҳам. Йетти пуштимга йетадиган дунё бўлса ҳам, қарз дуосини ўқийвер.
Бу йеттинчи, саккизинчи одоб десак, тўққизинчиси, яна баъзи биродарлар, бу енг ёмони. Биров билан ўтирса, бировни роса ғийбат қилишади. Ёмонлайди, у қилади, бу қилади да. Кейин ҳалиги одам фурсат топади, ҳалиги ёмонлаб ёмонлагандан кейин иккисини уруштириб қўймоқчи бўлса, ҳалигини олдига келади да. Ассалому алайкум. Ва алайкум ассалом.
Бировнинг саломи ҳам қарз, алаги ҳам қарз деб бошлайди. Бировнинг салом ҳам қарз, алиги ҳам қарз. Шу фалонча сиз ҳақингизда бундай, бундай, бундай гапларни айтди, шуни сизга айтиб қўймасам бўйнимда қарз дейди. Иккисини йетмиш қилиб кетади.
Уруштириб кетади. Бундай нарсалар қарз деб ҳисобланмайди. Бу нарсалар балки у биродарингизга йетказмаганлигингиз сиз учун ва у учун яхши вақтдир. Сиз учун ва ун учун яхшироқдир. Шунинг учун биров, бировни ёмонлаб ёмонлаб йетказиб қўй деса, югуриб бориб йетказавермас керак, қарз екан деб.
У қарз деб ҳисобланмайди у нарса. Бизники яна иккинчи қисм дедик. Иккинчи қисми ада бун тааллоқу бил муқрий. Қарз бераётган одамга тааллуқли бўлган одоблар. Қарз берайетган одам. Бизлар боя қарз олаётган одамни айтдик. Енди қарз бераёткан одамни ҳам одоблари бор, қарз бераёткаган одамни.
Биринчи қарз бераётган одам, қарз бераёткан вақтда яхши ният, солиҳ ният, дуруст ният қилишлик. Қарз бераётгандан вақтда яхи ният билан беришлик. Савоб, тажриба мақсадида беришлик. Бизда қариндош учун, таниш, уят, шунақа мақсадлар бир нималар туради биринчи бўлиб. Савоб ажр енг охирида туради. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом айтдиларки, мен ақарода вариқам марра тайна еканака адли садоқатинг марра. Ким бир дирҳамни икки марта садақат қилсалар деди, қарз берса деди, икки марта қарз берсангиз.
Мисол учун, бир марта бировга минг доллар қарз бердингиз. Бир ойдан кейин қайтариб олиб кетди. Яна бири келди да яна сўради. Яна минг доллар қарз бердингиз. Икки марта бердингиз. Иккинчи марта берса, худди шуни бир марта садақа қилган савобини олади деди. Яъни минг долларни шундай садақа қилиб юборган савобини олади дедилар. Яна баъзи бир ривоятларда сихати қанчалик еканлигига тўхталмасак ҳам, айтадики, Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом осмонга тушган мерос воқеаларида нима қилдилар? Жаннатнинг ешигида бир ёзувни кўрдим деди.
Ассақта қотубий ашри амса лиҳа ва ҳокҳарбу ила саманият ашар деган. Садақанинг савобий ўн баробар бўлса, қарзники ўн саккиз баробар деб ёзилганини кўрдим дедилар. Шунда гибрийелдан ей гибрийел, нима учун қарз садақанинг ҳам савоби кўпроқ екан? Деб сўрасам, айтдики, садақани дедилар, ҳамма сўраверади деди.
Садақани. Лекин қарзни дедилар, енг муҳтож одам келиб, қарз сўрайди деди. Жуда ҳам муҳтож, йўл топа олмаганидан кейин, келиб, фақат енди қарз олсам деб сўрайди. Шунинг учун қарзнинг савоби садақадан ҳам ортиқроқ дегандилар. Шунинг учунги қарз бераётган киши нима қилишлиги керак? Яхши ният билан беришлик керак.
Иккинчи одоблари хушнул мутолабати вал иқтидо дейди. Қарзни сўрайдиган вақти келди. Қарзни қайтариб оладиган вақти келганда, яхши услуб билан, чиройли услуб билан нима қилишлиги сўрашлиги керак дейди. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом айтганларки, ад ҳалаллоҳу жаннат рожуланка насаҳлин муштариям ва баъиям ва қодиям ва муҳтодиям. Аллоҳ таоло бир кишини жаннатга киргизди, у киши савдо сотиқ қилган вақтда сотганда ҳам, олганда ҳам, қарз берса ҳам, қарз олса ҳам, йенгиллик қилар еди дейди.
Йенгиллик қиларди деди. Қандай? Баъзи одамлар бор, савдода сотаётган бўлса, қасам ичиб қўяди, бир тийин тушмайман деб. Бир тийин тишмайман деб қасам ичади. Жуда қаттиқ туриб олади. Йўқ, мадонники имкони бўлса, уни арзонлатишликка, бошқа имконияти бўлса, йенгиллик қилиб беришлиги мумкин. Аллоҳ таоло шу сабабдек уни жаннатга киргизди деди.
Сотяпсиз. Оляпсиз ҳам баъзи кишилар мол бўлсин, олаётган товар бўлсин, қўлини силталайвериб, силталайвериб адо қилади, узиб олади. Йўқ, сал йенгиллик берсин. Қарз берса ҳам, қарз олса ҳам, йенгил бўлган кишини Аллоҳ таоло дейди жаннатга киргизди дейди.
Учинчи одобларидан қарз бераётган кишининг учинчи одоблари имҳаълул мадина инда адам истита атиҳи. Ҳалиги қарз олган одам баъзида Аллоҳни қазойи тақдири билан айтилинган муддатда шу маблағни қайтара олмаслиги мумкин. Шу маблағдни қайтариб бера олмаслиги мумкин, шунда нима қилишлик? Унга яна муҳлат қўшиб беришлиги мумкин.
Майли, биз фалон чистлагача енди келишган едик, сизга яна бир ой ёки икки ойгача мен муҳлат қўшиб бераман деб қўшиб беришлиги мумкин дейди. Аллоҳ Таоло бу қарз бераётган кишига. Аллоҳ Таоло айтади войинкана зўр суротун фанатий ратун ила майсаро. Қуръонда айтдики, агар зўр суроқ камбағал бўлса, қарзни ҳақиқатдан тўлай олмаётган бўлса, фанатий ратун илла майсаро кучи келгунгача, сал ўзини еплаб олгунгача, назира муҳлат бериб туришлик дейди. Муҳлат бериб турсин шундай дейди.
Вақт берсин шунга. Мансар раҳу пайғамбар алайҳиссалом айтдики, мансар раҳу ан юна жиҳиллаҳи мин кароби явмал қиямати фал юнаффис ан моҳ селин ав я баръанҳу. Кимни Аллоҳ Таоло қиёмат кунидаги ғам ташвишдин қутқазсин деса деди, қиёмат кунида ғам ташвишини Аллоҳ Таоло сақласин деса, мусир қийналиб қолган одамни қийинчилигидан нима қилсин, қутқазсин деди. Ёки мусир ўша камбағал, қарзбор одамни шу қарзидан қутқазсин, ёки бўлмаса ядо анҳу қарз олган бўлса, ўшани кечирсин деди. Қийналиб турган одамни.
Бир одамни ҳақиқатдан шундай еканини биладиган бўлсангиз, нима қиласиз? Қарздор қийналиб турганини билсангиз, шуни қарзини кечсангиз ёки бўлмаса шуни қарзингиздан ўтаб берсангиз, Аллоҳ Таоло қиёмат кунидаги ғам ташвишлардан сақлайди. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом айтадики, ҳадисда қиёмат кунида бир кишини Аллоҳнинг ҳузурига олиб келинди. Савол жавоб вақтида. Шунда бу киши ҳаёти мобайнида бирон марта яхшилик қилмаган, яхшилиги йўқ екан. Ҳеч яхшилигийўқ. Шунда айтдики, бирор яхшилик қилганмисан деганда йўқ, ё Раббий деди.
Бирор яхшилик қилмаганман деди. Еслаб кўр деди. Фақат бир нарсани еслайман. Қарз берардим одамларга. Кейин боя қарзни қутулмаётган кишиларга гоҳида муҳлат берардим, гоҳида уни кечиб юборардим деди. Қарзни кечиб юборар едим деди. Аллоҳ Таоло айтдики, бандаларимдан сен қарзни кечиб юборсанг, мен сени гуноҳларингни кечиб юволишликка қодир емасманми деб, гуноҳларини кечиб, шу сабабли жаннатга киргизди дейди.
Бу саҳиҳ ҳадис. Ҳеч қандай амал қилмаган киши бир қарзни кечганлиги билан жаннатга кирди. Бундан жуда кўп фойда олса бўлади бу ҳадисда. Баъзиларимиз ибодатларимиз билан фахрланиб қоламиз.
Ибодатларимиз бўлган билан фахраланиб қоламиз мана шундоқ, мана шундай ибодатлар қиляпмиз. Аллоҳ хоҳласа, жаннатнинг тўри бизники деб фахрланамиз. Шунинг учун биз билмаймизки, қайси киши қайси амалий сабабли жаннатга киришини билолмайди. Шунинг учун яхши амалларни каттасини ҳам, кичигини ҳам назар келмай ташламасдан, кичигини ям қилишлик керак. Оддий бир кичкинасини. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом жаннатда бир кишини айланиб мазза қилиб саёҳат қилиб юрганлигини кўрди. У киши шу жаннатга киришлигига одамларнинг ўтаётган жойида бир дарахт бор еди, одамларга халақит қилиб турадиган, шуни кесиб йўлдан четга олиб ташлаганлиги сабабли жаннатга киргандик. Бир дарахтни бундай йўлдан олиб ташлаб, йўлни тўғирлаб қўйганлиги сабабли, жаннатга кириб. Бизда ҳозир йўллар торайиб кетяпти.
Уйларимиз иложи бўлса йўлдан тўсиб ўтмайдиган қоғоз еди. Секин секин бир ғишт, бир ғишт йўлга чиқиб келаверади. Шунинг учун бу жаннатга инсон ҳар хил амал билан кириши мумкин. Битта намоз ўқиган одам жаннатга киради, ё битта бундай қилган одам жаннатка киради емас, кўзга, назарга илмайдиган ибодатларни ҳам ташламаслик керак.
Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом айтдиларки, ман нафаса ан ғаримихи, ав маҳа ан ҳуканафиҳ виллин арши ёмарқияни. Ким ғарим, қарздор, қарз олган одамдан нафаса, шунга йенгиллик берса. Қарз олган одаммга йенгиллигини берса, ёки шуни кечиб юборса, дедилар, қиёмат кунида ариш соясида бўлади деди. Қиёмат кунида ариш соясида бўлади дедилар.
Яна бир одоб қўшиб қўямиз. Қарз берган одам қарз бергандан кейин уни миннат қилмаслик. Миннат қилмаслиги. Бизлар бировга қарз берамиз бир вақтларда. Кейин бир вақтлар у бойиб кетиб, бир нарса бўлса айтамизки, бир ишингизни қилиб бермаса, биз айтамизки ҳа деймиз. Мана шу даражага деймиз, айш вақтда мен қарз берганман, бўлмаса қайердан йетади шу даражага деб қўямиз.
Орқасида бир нимамиз туради, бир миннат қилиб қўйишлик, анақамиз, одатларимиз бор. Шуни миннат қилмаслик. Кейин, яна бир одобли қарз бераётган кишининг одоби, манфаат мақсадида қарз бермаслик. Манфаат мақса.
Манфаат ма қа сида қарз беришлик. Бир одам келиб, менга айтсаки, сиз менга икки юз минг танга қарз беринг деса, мен унга қараб айтсам, дуруст, мен сизга икки юз минг тага бераман. Икки юз мингт тага бераман.
Бироқ, фалон жойда сизни бир йерингиз бор екан. Шу йерингизга бориб мен молларимни ўтлатиб тураман десам, молларимни ўтлатиб тураман десам, қарз икки юз минг беряпман. Бўш ётган йерига бориб, молимни ўтлатаман деб шартлашганим учун бу рибобилат.
Мен сизга қарз бераман, сизни шаҳарда бир уйингиз бор екан. Мени болам шаҳарда ўқийди, шу уйингизда туриб туради десам, шартлашяпман. Рибо бўлади. Куллу қардин жарра наҳъан фаҳва риба дедилар. Бу ҳадис заиф, лекин қоида сифатида уламолар бари иттифоқ қилган ижмо, уламоларнинг ижмоси бўлса бу қоида куллу қардин жаррана фаҳфаҳва риба. Ҳар қандай қарз фойда олиб келадиган бўлса, фойда. У рибо ҳисобланади. Қарз деб исмланади ўзи. Лекин орқасида бир ғийбо олиб келадиган, манфаат олиб келадиган мақсад бор. Мисол учун айтсам, мен қарз бераман сизга, лекин сиз таксистсиз. Ҳар куни барибир бозорга борасиз у, бизни уйни олдини ўтаётганингизда болалар бир қоп картошкани тайёрлаб туради, машинангизга солиб юборади, олиб тушиб бозорга ташлаб кетиб турасиз.
Десангиз ҳам шу ҳам рубоболар. Қарз берган одамингиздан ҳеч қанақа манфаат кутмаслигингиз керак. Ва манфаатни шартлашмаслигингиз кераксиз. Аммо қарз бердингиз, мисол, йўлда ўзи тўхтаб, бир ўзининг нимасидан бир яхшилик қиламан деса, унда монелик йўқ. Йўлда турибсиз, қарз олган одам келди да, келинг ўтиринг, сизга ёрдамлашаман, олиб бориб қўяман деса, ўзининг ихтиёри билан қилса, унда уни зарари йўқ. Лекин сиз шарт қилиб қўйсангиз бир нарсани, шу рибо бўлиб қолаверади. Ҳар қандай қарз фойда олиб келса, бу рибо дедилар.
Биз тезроқ тугатишга ҳаракат қиламиз. Охиргиси, учинчи қисм ҳаммага, оммага тааллуқли бўлган одоблар, қарзнинг ҳаммага тааллуқлик бўлган одаблари. Бу одоблар ҳозирги кунда жудаям тўқсон тўққиз фоиз амал қилинмаяпти десак, хато қилмаймиз.
Биринчиси, китоби. Ҳаммага тааллу. Қарз олаётганим, қарз бераётганим. Иккаласига тааллуқли бу одоб. Китоби. Қарз олаётган одам ҳам, бераётган одам, ёзиб, ёзма равишда олишлиги. Қарз бераётган одам уялмаслиги керак. Бизда уяламиз. Бир одам ўн минг танга сўраб келса, қанчада берасиз? Икки ойда бераман деса, майли, икки ойда берсангиз, мана, мана бу қоғозга, мен фалончи, фалончанинг ўғли, фалончанинг, ўғлидан, фалончи, фаланчани ўғлида, фалончи числада. Икки ой муддатга ўн минг тангани қарзга оляпман деб ёзиб, ёзма равишда уни қўлига ушлатиш керак. Бир нусха унда, бир нусха ўзингизда бўлиш.
Иккаловингиз ҳам қўл қўясиз, иккита шоҳид. Иккита еркаклардан иккита шоҳида бўлади, гувоҳ. Агар еркаклардан иккита гувоҳ бўлмаса, битта еркак бўлса, аёллардан бўладиган бўлса, иккита аёл бўлади. Шунда уч одам ўляпти. Гувоҳлар билан қўл қўйиб берилар. Бизда шу нарса нима қилинган? Амал қилинмайди.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръонда я айюҳа алладина а ману идатадаям тум бедай ила ажалин мусин мафактубу валяк туб байнатум катимин бил адил. Валаят яъба катибун ан яктуб акама алламаҳуллоҳ. Фал як туб вал юмилилладе алайҳил ҳақ. Вал яттақиллаҳа робба валаяҳ ҳасмин ҳушайъат. Фаин камилладе алайҳил ҳабқу сафиҳан ал баифан авла яс сатиҳан юмиллар. Ҳува фал юмил валиюҳ бил адил деб Қуръонда айтди. Ей иймон келтирганлар, агар сизлар маълум муддатгача ҳам қарз оладиган бўлсанглар, уни ёзиб қўйинглар дейди. Уни ёзинглар. Фаляк ту байнақум катуф ила деб. Ўртангларда бир ёзадиган киши адолат билан ёзсин дейди. Қўшмасин ҳам, олмасин ҳам адолат билан ёғсин. Ўша ёзаётган одам уни ёзишликдан бош тортмасин деди. Бир одамни чақириб ёзинг, мана бизни ўртамизда мана шундай деб ёздиришни бош тортмасин деб Аллоҳ Таъало қилганда бизга ёзишликни буюрди.
Ёзишликни фойдалари жуда кўп. Мен биттасини, Усаймин раҳматуллоҳ алайҳни бир қисса айтиб берган, бир ажойиб қисса, шуни айтиб берай. Араб давлатларида бизда енди кўп учрамайди бу. Араб давлатларида еллик фоиз десак ҳам адашмаймиз, одамнинг уй жойи йўқ. Бизда ҳамма бошига уй жой қилиб яшайди. Уларда квартира билан туради, квартирада туради.
Жуда кўп одам уй, икки хона, бир хона, уч хона, ўзига яраша уйни квартирага олиб яшайди. Бир йилга, икки йилга, ўн йилга кучингиз келса, бирданига иттифоқ қилиб, битим қилиб келишиб, пулини тўлаб қўясиз, ўн йиллгача сизни бошингизни келиб тақиллатмайди, уйни егаси. Шундай воқеа бир киши йигирма йилга бир уйни, тўрт хона, беш хона уйни йигирма йиллга нима қилган, битим қилган. Йигирма йилда битим қилибди да, йигирма йилга битим қилганидан кейин, йигирма йиллик пулини тўлаб қўйган.
Ҳа деб келавермасин деганда, индамай ўзи ишини қилаверади, йигирма илгача. Пулини тўлаб, хос жойларда шуни келишим битилиб, ёзиб, фалонча, фалончани уйини йигирма йилга фалон пулга сотиб олди, пулини берди деб ёзганини олиб, уйда бир китобнинг муқовасининг ичига тикиб қўйибди.
Тикиб, ҳалиги китобни ёпиб, кутубхонада китобларни ичига қўйиб қўйипди. Қўйиб қуйгандан кейин, бир йилдан кейин, шу битим қилган киши, уйнинг хонадонининг егаси, дадаси вафот етибди. Оламдан ўтди. Оламдан отган, ўғиллари ешитган уйни йигирма йилга олдим деганини.
Хотини кичкина кичкина болалари қолган уйда. Нима иш қилади у болалар? Уйсиз, жойсиз кўчада қолади. Дадаси йигирма йилда олиб қўйган уй. Уйни егасига шайтон келади. Сен билан битим қилган одам ўлди. Сен бориб, хотинини, болаларини уйдан қувиб чиқгин, уйдан ҳайдаб чиқасан. Уйни бошқа одамга яна йигирма йилга соссанг, еллик минг долларга, йигирма йилда, олтмиш минг долларга соссанг яна пул келади сенга деб шайтон босиб сақлади. Ҳалиги одам келиб уйни тақиллатади. Аёл ешикни очганда айтадики, уйдан чиқинглар бугун дейди. Дадангларнинг билан бўлган иттифоқимиз бугун тугаган дейди.
Аёл тушундириб, болаларим билан қайерга бораман? Менга куёвим йигирма йилга олдим деган еди деса, сизларни қўлингларда буни исботлайдиган нарса йўқ дейди. Шу куни қаттиқ йиғлаб дейди, Ҳусайн раҳматуллоҳ алайҳ буни бир китобда келтирган. Қаттиқ йиғаб, ҳалигилар бир кун, икки кун, уч кунгача енди безовта бўлишади. Ҳар куни уйни егаси чиқ деб турибди.
Шунда намоз ўқиб йиғлаб, нима қилиб, тунда ухлаган вақтида дедилар, ҳалиги аёлнинг тушида дадасини кўр, яъни ўзини киёвини кўради. Киёв айтадики, ей фалончи, китоб кутубхонага кириб фалон китобни олиб ичини очгин деган гап келади. Кутубхоная кириб ҳалиги китобни шундай очса, ичида ҳалиги келишиб қўйилган битим, йигирма йилга қўйиладиган битим шу йерда турибди.
Шу билан судга олиб бориб, ҳалиги битимни кўрсатади. Суд йигирма йиллгача туришга ҳаққинглари бор деб, уйни егасини нима қилади? Тўхтатади. Йигирма йилда битим қилиб қўйгансан, битимни буза олмайсан дейди. Фойдасини кўрдингизми? Ёзиб, ёзма равишда битим қилинса, ёзма равошда қарз берилса, ёзма ривожда олинса, шайтон инсоннинг қон томирида юрибди.
Уни васваса қилаверади да. Шунинг учун ҳар нарсани инсон битим билан қилгани яхши бўлади. Кейинги одоби, қарз бераётганга ҳам, қарз олаётганга ҳам тааллуқли бўлган одоб. Ил иша ювоҳ олиб келишлик. Буни ҳам Аллоҳ Таоло Қуръонда ва сташфиду шаҳийдай мин режа алайкум. Сизлар иккита еркак кишини гувоҳ қилиб қўйинглар. Беряпсанглар ҳам, оляпсанглар ҳам. Файллам я куни рож олайме, икки киши бўлмаса, фарожун у маъмуротан бир еркак ва иккита аёл бўлсин деяпти. Чунки аёллар нима бўлади? Есдан чиқиб қолиши кўпроқ бўлади, ақллари нақисроқ бўлади деган Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом тез унутиб қўйиши мумкин. Шунинг учун файли минман тардона минаш шу ҳада, сизлар шоҳидлардан ўзинглар, гувоҳлардан ўзинглар рози бўладиган кишиларни гувоҳ қилинглар. Ан тадулла иҳдаҳуми фатҳудаккул иҳдаҳуми ўқиради. Улардан бирини есдан чиқса, иккинчиси еслатади дейдилар. Шунинг учун бу гувоҳ қилиб қўйишлик. Қарз бераётганда ҳам, олаётганда ҳам.
Валлоҳу аълам бугунги дарсимиз мана шу одобларга тааллуқли, қусно вақти бўлганлиги билан ҳам шу дарсни тўхтатамиз. Бу йерда бир савол бўлибди. Бизда бир камтар аёл бор. Валлоҳу аълам, исломда емас дебди. Шу аёл пул беради, лекин фалонча берасан демайман, дейди. Лекин умидвор, шунга ортиғи билан қайтариш керакми? Норизо бўлса чи? Агар орттириб бермаса чи, дейди. Модомики, у аёл пулни бериб туриб, сиздан бирор нарса таклиф қилмаса, шу пулни берасан деса, худди шу пулни ўзини бериб қўя қоласиз. Ё агар ортиғи билан, яъни ўзингизни ихтиёрингиз билан бир яхшилик қилай дейдиган бўлсангиз, пулни бериб, пулдан кейин яна бир ҳадя, бошқа нарса берсангиз, уни бошида иттифоқ қилмасангиз зарари йўқ деб айтдик. Иттифоқсиз бўлган нарса бўлса бўлаверади. Бошида иттифофлашмасдан. Агар норизо бўлса, нима, минг доллар берса, қайтариб берганингизда минг долларга норизо бўлса, уни ортиғини бермайсиз. Чунки бошида сиз иттифоқ қилмагансиз, норизо бўлмаса бўлаверади. Сиз ундан қарз олгансиз, протсентга пул олмагансиз. Валлоҳу аълам, шу масалалар.
Кейинги дарслигимиз шу шанба куни мана шу масжидда шу ислом одобларидан давом етаверади, шомдан кейин. Ва сешанба куни мазҳаб китоби асосида нима қиламиз? Фиқҳ масалалари давом етади. Лекин биродарлар, бир нарсани мен айтиб қўймоқчиман. Баъзи бир кишилар ёки баъзи бир биродарлар ҳадисларда келган баъзи бир масалалар, ибодат, бобиддин бошлаймиз.
Ўрганган бўлиши мумкин, кўрган бўлиши мумки ҳадисда. Лекин биз мазҳабдан ўтган вақтимизда ҳадисни ташлаб қўйиб, мазҳабни гапиришни нима алоқаси бор, нима кераги бор деб қолманглар. Ҳар бир мазҳабни ўрганишни ўзи катта бир илм. Ҳар бир мазҳаъабни ўрганиши. Аслида биз бир гапираётган нимамиз қайси мазҳабда еканини билмаймиз.
Мана шундай екан, мана шундай екин деб кетаверамиз. Аслида биз ҳар бир нарсани ўзини аслидан, фундаментидан, асосидан бошлаб ўрганиш керак. Бир мазҳабни тўлиқ ўрганиб чиққандан кейин, иккинчи мазҳаб, кейин учинчи мазҳаб. Ўрганиб чиксангиз, шунда қайси масала қайерга келганини тўлиқ тўкис адо етиб биласиз да. Шунинг учун бу мазҳабни ўрганишлик, Абу Ҳанифанинг, Имом Аъзамнинг мазҳаблари, йўллари, масалаларини ўрганиш лик, бу бир анақа нарса емас. У кишилардан ҳам ҳаммаси оят ҳадисга суяниб ўтилган. Иложи борича биз шуларни баён қилиб ўтишга ҳаракат қиламиз.
Буни сўз беринг. Нима дейди? Қарз берганда дейди, қарз олаётган одамни шу қарзни гуноҳ ишларга ишлатади деб қўрқса, шу қарзни берса бўладими дейди.
Бир одамни агар билсангиз, қўшнингизми ёки бир маҳаллангизданми, бир одам доим ароқ ичади. Шу пул тополмай қолса, югуриб қўшнига кириб, қарз олиб чиқиб кетиб ароқ ичади, ундай одамга бермайсиз қарз. Чунки билиб турибсиз, у ҳозир чиқиб ароқ ичишини биласиз. Шунинг учун