# Ислом Одоблари 10-дарс (Изин Су́раб кириш одоби)

- Teacher: [Маъмуржон Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/mamurjon.md)
- Course: [Маъмуржон Домла маърузалари](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/mamurjon.md), lecture 59 of 181
- Section: —
- Duration: 1 h 01 min
- Original title: (Мамуржон Домла) Ислом Одоблари 10-дарс (Изин Су́раб кириш одоби)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/mamurjon/59
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/KK7Y_NAfRqE.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=KK7Y_NAfRqE
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/mamurjon/58.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/mamurjon/60.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Бу дунёда бугун борман, ертам гумон. Охиратни ўйлаб бугун қўрқдим ёмон. Аллоҳу билла именно шайтонир рўжин, бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳ, наъҳмадуҳу анастан инуҳу анастағфируҳ ва наъул биллаҳ именна чуръуриан фузина ва мин саййиҳати анъанаминаҳ, мен яҳдиҳиллаҳ ҳу фаламудиллаллоҳ ва мен ютлил фалаҳ ҳадиялуҳ. Ва аш ҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳу ваҳда ҳу ла шарикала. Ва аш ҳаду аннаҳ муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу маъба. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

[0:42] Бугун Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг фазли ва тавофийқи билан душанба кунлик ислом одиғи дарслигига жамланиб ўтирибмиз. Аввало аллоҳ субҳанаҳу ватаолонинг гўзал исмлари ва буюк сифатларини ўртага қўйиб сўраймизки, шу дарсликни аллоҳ сабабли таолонинг ўзининг розилиги учун бўладиган дарс бўлишлигини ва қолаверса, ўзимизга ва барчамизга манфаатли бўлишлигини аллоҳдан сўраймиз.

[1:15] Биз шариатнинг ҳукмлари бекордан бекорга инсонларнинг тепасига фараз қилинганлиги ёки вожиб қилинмаган. Шариат ҳукмлари ҳар бир ҳукмнинг тепамизга шариат қилиб туширилишлигида бир ҳикмат бўлади.

[1:40] Аллоҳ Таоло баъзи ҳикматни, баъзиларини Аллоҳ Таоло билади. Аллоҳ Таоло ҳикматларини билади, лекин биз баъзиларини билсак, баъзилари билмаймиз. Аллоҳ Таоло бу ҳукмни нима учун туширганлигини ўзи билади ҳикматини. Лекин биз баъзисини ҳикматини нима учун еканлигини билсак, баъзисини ҳукматини билмаймиз. Шундай бўлса ҳам мусулмон киши Аллоҳ Таоло шу нарсани фарз қилибди, Аллоҳ Таоло шунга буюрибди, Аллоҳ Таоло бундан қайтарибди деса, унга нима учун шундай екан деган савол қўйилишликка ўрин қолмайди. Ўрин қолмайди. Чунки биз уни тушунмаганлигимиз учун. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло инсонни барча йер юзида яратиб қўйган, коинотдаги нарсаларнинг барчасидан афзал қилди.

[2:39] Афзал қилд. Ва уни ақл неъмати билан Аллоҳ Таоло афзал қилдинг. Ва уни инсонни. Насл насабларини ўзининг ҳид ҳимоясида сақлади. Шунинг учун, енг аввало инсонга никоҳ билан жамланишликни фарз қилди. Никоҳ билан жамланишликни фарз қил. Аммо бошқа махлуқларга қарайдиган бўлсак, уларнинг орасида никоҳланишлик йўқ.

[3:13] Бу енг аввало биринчи наслни инсоннинг насабини сақлашликдаги биринчи қоида шундан бошланди. Ва иккинчи ҳолат инсонни балоғатга йетмасдан туриб, нима қилди? Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло инсондаги берилинган шаҳват ва шубоҳат деган нарса бор.

[3:37] Бу ҳайвонлар билан баробар бўлаверади бу нарсада. Ақл неъмати билан афзал бўлган, лекин шаҳвати билан ва шубҳаси билан ҳайвонлар билан баб баробар бўлаверади. Агар ким дейди, шубҳа икки нарса инсонни ҳалок қилади. Биринчиси шубҳа. Фаманиттақа шубҳа, фақат истабра алидийниҳи ва арди. Пайғамбар алайҳиссалом айтган ким шубҳалардан сақланса деган, динини ва ўзининг обрўсини нима қилди? Поклаган бўлади деган. Поклаган бўладилар. Динини ҳам поклаган, обрўсини ҳам поклаган киши шубҳалик нарсалардан четланган киши бўлади деди. Иккинчиси шаҳавот. Одам ўзининг хоҳишига қўйиб бериш. Нафси ҳавосига ергашишлиги. Ким ўзининг нафси ҳавоси ергашадиган бўлса, у ҳайвонлардан фарқи бўлмайди. Ҳайвонлар ҳам ўз нафси ҳавосиси билан яшайди. Аллоҳ субҳани ота оллоҳ шунинг учун қуд афлаҳаман заккаҳа воқоди ҳаво баман дасса ҳа деди. Ким нафсини поклаган киши нажот топибди дедилар. Нафсини ҳавосини поклаган кишиси нажот топибди деди. Шунинг учун, демак, шу икки шу нарсага одам кетиб қолмаслиги учун ўзининг шаҳватига ергашиб кетиб, ва ўз наслини сақлай олмай қолмаслиги учун, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам яна айтдики, нима нарсага буюрди?

[5:08] Фарзандларни йетти ёшга келганда намозга буюринг деди. Намозга буюришлик қандай? Нима яхши нарсадан, яхши яхши нарсага нима қилади? Шу баҳа шаҳватини сақлайди десак, аллоҳ субҳанат ўғли айтяптики, инна салатана ан ил фаҳшайи ва ул мункир. Намоз фоҳиша нарсалардан ва мункир ёмон нарсалардан инсонни қайтариб туради дейди. Намоз фоҳиши нарсалардан ва мункар нарсалардан, ёмон нарсаларда инсонни қайтари туради дейди. Аллоҳ Таоло Қуръонда шундай дейди. Демак, намоз ўқиётган кишиларни қарайдиган бўлсак, ҳақиқатдан ҳам мен намоз ўқийман, ҳозир намоздан чиқдим деб туриб, фоҳиша ишга бормайди.

[5:59] Баъзи ҳожиларимиз ҳам мисол учун ҳажга борганман, менга бу нарсани қилишга бўлмайди деб қўйишади. Алҳамдулиллаҳ. Ва нима дейишади? Жоҳил тўйларга нима бўлиб қоладиган бўлса, бизга бу тўйга қатнашишга бўлмади, ҳажга бориб келганман деб қўяди. Шунга ўхшаб намоз ҳам инсонни нима қилиб туради? Мен намозхонман. Намозхонларга дурустмас деган нарса билан фоҳиший ишлардан тўхталиб туради. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом инсон ўзининг шаҳватига кетиб қолмаслиги учун нима қилдилар? Йетти ёшдан бошлаб фарзандларни ўргатаверинглар намозга, ўн ёшга келган вақтида, ўн яшга келган вақдида фарриқу байна ҳунна филматожи, фарзандларний орасини дедилар, нима қилинглар, ажратиб қўйинглар. Қиз фарзандлар билан ўғил фарзандларни орасини ажратинглар деди.

[6:53] Минг афсуслар бўлсин, шу ислом шариатни бизга мен бошида айтдим, бизни бошқа нарсалардан улуғ қилиб, бизни насл насабларимизни ҳимоя қилиб, қилишга ҳаракат қилиб ётибди ислом. Шариат шунга ҳимоя қиляпти, никоҳ билан. Фарзандлар улғайган сой орасини ажратишлик. Бу ўзимизни орамизда, хонадонимизда. Бу нарса. Лекин биз афсуслар бўлсин деётганимиз сабаби, мана қиш куни келяпти.

[7:26] Жуда кўп хонадонлар балоғатга йетган фарзандлари, ўғил, қизи, келини ҳам қўшилиб битта хонага кириб ётади. Мана шундай хонадонлар бор. Бир киши аёли билан ажратишяпти. Шунда қайнота, яъни куёвнинг қайнотаси, қизнинг дадаси айтяпти. Қанақа куёв дейди. Бу дейди, қишим билан тўрт ой дейди, қайноталари билан қизим ётиб чиқар екан дейди.

[7:57] Қайнота, қайна, куёв, келин, бўлса бошқа келинлар ҳам бир уйда тўрт ой ётишар екан. Қиш чиққинча енди. Бу нима деган гап? Қани насл насабни сақлаш. Қандай бир хонада шароит яратиб қўйиш керак? Алоҳида алоҳида уйлар қилиб қўйиш қийин. Озгина газни тежамасдан, уни озгина нима қилиб, шариатимизни сақлаш керак. Минг афсус бўлдим десин деётганимиз сабаби, мен бундан йетти йил аввал шу жойга келган вақтимда бир кишини кўрсатишди. Бир йигирма ёшар болани кўрсатишди менга. Шунда айтдики, мана шу бола деди, ўзини синглиси билан зино қилди деди. Бир хонада ётишиб, ўзининг синглиси биланзино қилган бола дейишди. Мана шуни мен ўз кўзим билан кўрдим. Бу бизни диёрларимизда бўлаётган воқеа. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ажратинглар орасини, насл насабни сақлашлик учун деди. Насл насаб сақланиб турсин, бир бирига шаҳвати билан берилиб кетмасин, моллар сингари дегин. Шунинг учун бу бизнинг ўзимизнинг хонадонимизни ичида насл насаб сақлаш.

[9:18] Енди бизни насл насабларимизни сақлашлиги учун, бир биримизга бўлган шубҳа бўлиб қолмаслиги учун бир одамдан шубҳаланиб қолмаслигимиз учун шариат енди жамият, катта жамиятга қараб туриб, бировнинг хонадонига кириб келаётган вақтингизда изн сўранг деган бобга тўхталмоқчимиз. Исти дан дейди буни, бировнинг уйига тақиллатиб, изн сўраш боби ва шунинг одобларига тўхталамиз бугун. Бунга тўхталишимизни сабаби, бир неча йил аввал хабаринглар бор, бир масжиднинг имомини ўзининг ўртоғини уйига имом ўша одобларга амал қилмаганлиги сабабли шу туҳматларга қолди. Ўзи имом бўла туриб, ислом одобига амал қилмагани сабабли шу туҳматларга қолди, бизни узуримизга келди. Шунда ўзининг ўртоқига ҳар куни кириб чиқиб юрадиган ўртоғиникига кирганларда аёлим менга босқинчилик қилди деб ёзиб юборган. Шунда еши судга ошиб кетган вақтида, биз шу нарсага қатнашганимда мен ўзим гувоҳ бўлдим. Шу йерда уни тергов турган терговчи аёлни чақириб, қаттиқроқ бўпса қилиб қўрқитган еди.

[10:38] Ерим билан ўша бола имом билан орасида келишмовчилик бўлиб қолган екан. Аёлига менга босқинчилик қилди, тажовузлик қилди деб ёз деган аёл ёзиб юборган. Мана шу билан қанча одамларга шармандалик ҳолатлар бўлиб, ҳалигини устидан туҳматлар бўлиб кетди. Бир изн сўрамай кирганликнинг оқибати, шариатдаги бир ҳукмни оёқни тагига қўйган едик, бутун халқнинг олдида шармандачиликка, туҳматларга сабаб бўлдик. Бу ўзимизнинг айбимиз сабабли. Шунинг учун биз бугун адобул истеъзан, бировнинг хонадонига кираётганда изн сўраб киришлик одобига тўхталамиз. Ўзбекчилик, қозоқчилик, миллатимиз шунақа деган гап кетмайди.

[11:31] Имомларимиз ҳам ҳайрон қоласиз. Мен яна ҳам таажжубланиб бу бобга биринчироқ тўхташга ҳаракат қилган едим. Бизни уйимизни ешигимиздан дарвозамизгача бир йигирма метр бўлса керак. Дарвозадан кириб, ётадиган ётоқхонага кириб, қорака уйдамисиз деб бошини тиққан кишилар бўлди.

[11:55] Дарвоза, катта дарвозадан кирип, ётадиган, ётоқхонига кириб туриб, қорака уйидамисиз деб бошиник тиқиб, бундай қараётган кишилар бўлган. Шунинг учун биз изн истеъзан бобига тўхтаймиз. Одобларимиз камайиб кетганлигидан. Одобларимиз ҳам камайганлигидан. Домла бўлсак, енди ҳамма ўзига. Лекин бировни уйига борганда мен домламан, ҳамма менга ишонади, мен бу ишни қилмайман деб туриб, тақиллатмасдан бировни ешигига ассалому алайкум, уйдамисиз деб кириб бориш ҳам дуруст емас. Биз буларга алоҳида алоҳида тўхталиб ўтамиз.

[12:32] Пайғамбар соҳиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан истедан ҳақида, изн сўрашлик, бировнинг уйига киришлик одоби ҳақида фақат Бухорий, Саҳиҳ Бухорийнинг ўзида еллик олтита ҳадис ривоят қилинган. Фақат Бухорий китобул Бухорийнинг ҳозирида еллик олтитада ҳадис ривоят қулинган. Нимага далолат қилади бу?

[12:57] Бу ҳукм бизга керакмаслигигами? Я жудаям зарурлигига емас. Демак, бунинг зарурлигига далолат қилади. Еллик олти ҳадисни ўзи Бухорийда зикр қилинса, бошқа кутуби ал ҳамса, кутуби тиса деймиз, ёки бошқа ҳадислар, мурсунид Имом Аҳмадлар, бошқа ҳадисларга ҳали мурожаат қилмай туриб. Ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Қуръони Каримда истеъдод ҳақида изн сўрашлик, бировнинг уйига кирганда изн сўраши ҳақида Нур сурасининг йигирма саккизинчи оятида бир неча оятларни нозил қилди. Изн сўраш ҳақида. Биз буларга алоҳида алоҳида тўхталиб ўтамиз. Изн сўраиш одобларининг биринчиси, бировнинг хонадонига келган вақтда, изн сўришнинг одобларини биринчиси ихтиёрул овқот ил муносабат. Енг аввало муносиб вақтни ихтиёр қилишлик. Бировни хонадонига боряпсиз. Шу вақт, шу хонадон егасига, соҳибига муносиб вақтми, йўқми, шунга қараш керак. Бир кишилар мисол учун, кечаси, кечаси билан навбатда ишлаб чиқадиган кишилар бўлиши мумкин. Кечаси ишлаб, кундуз куни бомдод намозидан кейин дам оладиган вақти бўлиши мумки.

[14:16] Сиз агар шуни билган бўлсангиз, уни уйига нима кундуз куни боришга мумкин емас. Кундуз куни боришига. Фақат намоз вақтларида туришлигини еҳтимол қилиб туриб, шу намоз вақтиларигагина боришлик мумкин. Мен бу вақт, бу нарсани уламолар ихтиёр қилганига Аллоҳга минг атат шукурлар айтаман. Чунки биз шу дам олиш вақтларида, ўқишда юрган вақтимизда, дам олиш вақтиларда келганимизда, кечаси соат уч да бир киши зиёратга келибди. Аллоҳ рози бўлсин. Соат уч да. Шунда енди дам олинадиган вақтда жудаям машинани сигналини қаттиқ чолиб, уйда ҳамма қўрқиб кетди, бирор одам қариндошлардан вафот қилибдимикин деган нарса келиб, уйда ҳаммани ўрнида туриб югуриб чиқишди. Қарасак ҳалиги киши кулиб, Маъмуржон борми зиёдатга келдик деб турибди. Соат тунда учда.

[15:24] Кейин олиб кирдик, меҳмон қилдик да, кейин айтдим, биродар, кечаси учда келишлик яхши емас дедим. Шариатда очиғини айтиш керак. Шариатда очиқини айтишлик керак. Шунда айтганимдан кейин улар тезроқ туришга ҳаракат қилишиб туриб кетишди. Кейинги йигитлардан ешитсак, у анча мутакампер бўлиб кетган. Уйига зиёратга борсак, одам ўрнида кўрмадик деган гапларни айтишибди.

[15:53] Одам ўрниида кўрмадим деган. Шунинг учун азиз биродарлар, зиёратнинг муносиб вақтини топишлик керак. Кейин, биз ҳозир тўхтаймиз оятга. Биз яхши киргизиб бир пиёла чой бергандан кейин, зиёрат одобини айтдик. Аммо шу йерда ешикни очиб туриб қайтаворинг. Мен ҳозир вақтим йўқ дейишга ҳам шариат изн берган. Агар шундай қиладиган бўлсак, унда кўтара олмайдиган бўлсак. Иймонимиз мукаммал комил бўлмайди.

[16:21] Иймонимиз мукаммал оятга амал қила олмаган бўламиз да. Демак, вақтнинг муносиб вақтни танлашлиги. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримда айтяптики, я айю ҳаллазина, ҳа ману лияс таъзина кумулладина малакат айманукум валладина ла мияблу ғулҳул ма минг кун салат самарот мин қобли солат ил фажр ваҳина тазавунаси я бакум минал зоҳира ва мин бахтли солат ил иша салат фау авротинглакум дейди. Ей иймон келтирганлар, сизлардан малакат аймануким уйинглардаги хизматкоринглар ёки бўлмаса балоғатга йетмаган фарзандинглар уч вақтда изн сўраб киришади дедилар. Ўзингизни уйингиздаги фарзандингиз ламябловул ўлим деяпти. Ҳали балоғатга йетмаганингларнинг ўзи уч вақт нима қилишади? Кирган вақтда изин сўраб кирсин. Бу биринчи вақти қовла сола тилхажр. Бомдод намозидан олдин дадангиз ётган уйга кирмоқчи бўлсангиз, ҳали фарзандлар балоғатга йетмасдан ўргатишимиз керак. Тақиллатиб кир деса кейин киришлик.

[17:40] Бомдод намозини аввал. Чунки ухлаётган ҳолати ота онанинг ҳар хил ҳолатда ухлашлиги мумкин. Шунинг учун бомдод намозни аввал. Ва иккинчи вақтий пешин вақтида, кун исиган вақтда ким алмаштиришлик еҳтимоли бўлиб турган вақти бўлса деган. Пешин вақтида. Кун иссиқ вақтларда. Ва учинчи ҳолати минбади сурат ал иша қуръон намози ўқилгандан кейин у уйга кириш керак бўлиб қолса, зарурат учун бир нарса олмоқчи бўлсангиз, тақиллатиб рухсат берса, кейин кирилади деган. Мана шу уч вақт авратун лакун. Бу аврат дейди, нима вақтлари? Инсонни ўзи холи бўладиган вақтлари. Инсон ҳар хил ҳолатда бўлиб турадиган вақтлар.

[18:33] Суратун нур сурасида. Иккинчи одобий изн сўраш одобининг иккинчиси қор улпар табиатин. Ешикни уч марта тақиллатишлик. Ешикни тақиллатган вақтда уч марта тақиллатишлик дейди. Фа инна аҳли ал байт инда самааҳин қор ал баффил ула ястамиъуна ва фитҳания ята. Ята аҳабуна ва фитҳали еса яъданун дейди. Фа иннам яъдан ла ҳу рожаъа. Биринчи тақиллатган вақтда, ешикни, уй егаси ешитиш учун тақиллатилади дейди. Иккинчи тақиллатишли тақиллатгандан кейин кутиб турилади. Ва иккинчи марта тақиллатган вақтда улар тайёргарлигини кўради. Уйни йиғиштириб, у ёқ буёқнингни йиғиштири, тайёргарлик кўришади. Учинчи тақиллатган воқтда изн беради. Агар изн берса кирилади, изн бермаса, қайтиб кетилинади. Уч марта тақиллашни шариатимиз бизга рухсат берди. Аллоҳ, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки, едасда дана аҳадукум сала сан фалам юълданнаҳу фаляржи' дейдилар.

[19:49] Агар сизлардан биринглар бировни уйини уч марта тақиллатса, унга изн бермаса, қайтиб кетсин деганлар. Изн бермаса, биз нима қиламиз? Бизда нима қиламиза изн бермаса? А? Нима қиламизи? Йўқ, кирмаймиз. Қўшниларни ҳам сўраб кўрамиз. Борми ўзи йўқми деймиз. Бекиниб ётибдими уйда деймиз. Енди изн бергиси келмай, ешикни очкиси келмаётган бўлса, индамаяпсан, енди қўшнилардан ҳам ҳаракат қиламиз, сўраймиз. Телефонига звонит қилиб кўрамиз. Иш қилиб, нима бўлса ҳам шуни уйига у ёққа қилсак ҳам, бу ёққа қилиб ҳам барибир келган меҳмон кирмай қўймайди да. Киради. Бизларда шундай. Шариатда ундай емас. Шариатда уч марта тақиллатасиз, чиқса чиқди, чиқмаса кетасиз. Демак, шу одам сизни шу вақтда хоҳламаяпти киришлигингизни.

[20:50] Воял тақубийда аликада қўлжарас фалаязид калайика филара марра ешикларга қўнгъироқ қўйиб қўйилган бўлса, шу қўнгъироҳлар ҳам уч мартадан босилади дейди. Бир боссангиз тўхтаб кейин яна кейин бир босасиз, қўнгъироқ шуни ҳукмини олаверади деган. Уч мартагача. Лекин чўнтагимиздаги ҳозирги чиқаётган телефонлар уни ҳукмини олмайди. Улар нима, кўпроқ жараёнлаб нима қилаверади? Уни унга қиёс қилишга бўлмайди.

[21:22] Учинчиси, адоби, учинчи адоби қор ўлба би ривкин дейди. Ешикни тақиллатган вақтда мулойимлик билан ўртача ҳолатда тақиллатишлик. Баъзи одамлар бор ешикни синдириб юборадиган даражада тақиллатади. Шунинг учун нима қилинади? Ҳолатига қаралади. Агар уни озгина тақиллатса, уйга ешитиладиган бўлса, кичкина тақиллатишни ўзи кифоя қилади. Агар уй узоқда олисда бўлса, уни тақиллатганини ешитмайдиган даражада бўлса, ана унда нима қилса бўлади? Сал қаттиқроқ тақиллатса бўлаверади. Шунинг учун буни сабаби нимадир деганда уламолар айтганки, уй егаларини қўрқитиб юбормаслик деган. Қаттиқ тақиллатишлик билан уй егаларини қуқитиб юбормаслик.

[22:16] Тўртинчи одобий изн сўраши одобларининг тўртинчиси, ал фаслу байна марра фиқҳ ал бадде. Ешик тақиллатаётган вақтда ҳар бир тақиллатишликнинг орасини ажратиб тақиллатишлигин. Тўхтамай, тақиллатиб беш минут тақиллатгандан кейин кейин тўхтаб туриб, яна беш минут тақиллаштиришлик у бўлмайди.

[22:39] Икки уч марта урилиб ургандан кейин, енди кутиб туришлик. Озгина сабр қилиб, уйини егаси тайёрланиб оладиган даражада кутишлик. Меҳмонни уйни йиғиштириб, меҳмонни киргизишликка фурсат бўладиган фурсатни уйни егасига беришлик. Бешинчи одобий адамул истиқба, адамул истиқбалил ва ешикка кўндаланг туриб олмаслик. Бешинчи адобий. Мана бу одоб ҳам бизда нима қилинган? Асли йўқ бўлиб кетган. Ешикни тақиллатаётган киши, ешик ғуборонгъизда бўладиган бўлса, очилиб турадиган ешик. Кўпчиликни ешиклари очилиб туради. Кўп одамлар ешикни очиб қўяди. Ешикни ёпиб қўйишлик, баъзи кишилар нимадир билади, ҳурматсизлик деб билади. Одамларнинг юзига ешикни ёвиб қўяпти деб билади. Бу нотўғри бизни айтганда ақидага кириб қолган нарса. Асли мусулмон кишиларни ешиклари ёпиқ туришлиги керак. Ичкаридаги аёллар, ташқаридан ўтаётган кишилар кўрмайдиган бўлишлиги керак. Ишқаридан ўтётган аёллар, ташхаридан ўтаяпти кишилар ичкаридаги аёлларни кўрмайдигон бўлиши керак.

[24:01] Шунинг учун навбатда айтишган екан, ким деган. Каптар боқса, ундан ҳадис олинмайди дейишган екан. Каптар боқса. Ундан ҳадис олина олмайди дейишган. Нима учун. Каптар бохса ҳадис олинмайдими? Томига чиқади. Томига чиқади томига. Томига чиқиб. Каптарларга дон солади. Бошқа қилади. Катталарга дон солаётган вақтда қўшнисининг хонадонларига кўзи тушади дейди. Ва уни ичида юрган, ҳовлида юрган аёлларга кўзи тушадию, бу одам муруввати, муруввати кам одам, мурувватикам одамдан ҳадис олинмайди дейишган. Шунчалик ташқарига чиқиб, қўшниларни аёлига кўзи ташган одамдан ҳадис олинмайди. Дейишни очиб қўйиб, аёлларни кўришиб ўтирганлар чи. Ёки ўтиб кетаётиб бировларни уйига ҳеч иложингиз йўқ, бундай қарасангиз ичкарида кўринилади. Шунинг учун нима қилинишлиги? Ешикларни ёпиб қўйишлик. Кейин келиб тақиллатаётган киши ешикни қарсига туриб олиб, бундай ичкарига қараб одам бормикин, йўқмикин деган нарса билан ичкарига қараш емас, ешикни ёнига ёки ўнг тарафига, ёки чап тарафига туриб, юзини ешикка емас, юзини ташқари тарафга қаратиб, ешикни тақиллатишлиги.

[25:33] Ешикни таъқиллатишлигини. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки, каъна ила ата баба қовмин лам ястақбилил баба фий тил қо и вачиҳи валакин мин рукнихил айман авул айисар ва яқулу ассалому алайкум, ассалому алайком. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламни айтганларида, ешикни бировнинг уйини хонадонини келиб тақиллатадиган бўлсалар, уйни ўнг тарафига ешикни ёки чап тарафларига турардилар да, ешик тақиллатиш билан биргаликда ассалому алайкум, ассалому алайҳум деб тақиллатар едилар. Бу бешинчи одоб. Олтинчи одобий қодир босар кўзни юмушлик дейди. Бундан мақсад нима?

[26:23] Кўзни юмуш деганидан мақсад, ҳалиги келиб олиб туриб, уйни ичига тақиллатмай туриб, аввал бормикин, йўқмикин, бор бўлса тақиллатиб чақирай деб туриб қарамаслик. Уйни ичига биринчи қараб олиб, кейин тақиллатмаслиги. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки, иннама жуъелат истедан мин аждил басор дедилар. Истедан тақиллатиб рухсат сўрашлик нима учун қилинди деганларда кўз сабабли қилинди деган. Кўз биринчи бориб қараб қўймасин, ичкаридаги аёлларни кўриб қўймасун деб тақиллатишлик шунинг учун нима ҳукм шариатда шунинг учун қўйилди дедилар. Аёлларни, ичкаридагиларни кўрмаслик учун деди. Тақиллатган вақтда ичкаридаги аёллар ва ичкаридаги қизлар ўзларининг хоналарига еркакларга кўринмай кетишлиги керак. Еркакларга кўтринмай кетишлиг керак.

[27:33] Ан расулиллаҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам анна ҳуқуқ олиб, лав анна муро ан итта ла алайка беғойри евенинг. Фа хатавта ҳу беҳусотин фа қахта айнаҳу макана алайка минг гуноҳ дейди. Пайғамбар алайҳиссалом айтдики, агар сизларни бирингларни уйингларга деди, бир одам сўрамасдан бундай қараётган бўлса дедилар, сен унга деди бир тош отиб кўзини чиқариб қўйсанг гуноҳкор бўлмайсан дедилар. Ёки бўлмаса диасини бермайсан деди. Сизни уйингизга, сизни рухсатингиз, сиз рухсатингиз сиз қараётган кишининг кўзини ўйиб қўядиган бўлса, у гуноҳкор бўлмайди дедилар.

[28:15] Аттариф бин нафс. Йеттинчи одобий ешикни тақиллатаётган киши ўзини ким еканлигини таниттиришлиги. Ўзини ким екандагини таниттиришлик. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам атаҳ у жабир дейди. Жабир радиаллоҳу анҳу бир куни Пайғамбар асалом уйларига келди. Ешикни тақиллатдилар. Пайғамбар алайҳи салом ким бу дедилар. Фақиҳона Жабир. Мен у айт Жобир айтяптики, мен дедилар. Исмини айтмадилар да, мен деди. Пайғамбари алайҳи салом ана ана, мен мен мен дейсан а дедилар. Ким деганларида исмларини айтмай мен деган едилар Пайғамбар алайҳиссаломка аннаҳу кариха. Буни ёмон кўрди да, шундай дейишди. Мен деб айтишликни. Шунинг учун мен фалончаман деб туриб исмини айтиб, нима қилишлик, ўзини таништиришлиги. Аттаслим қобла духул авул истеъдан тақиллатаётган вақтида ёки киришда, нима қилиши, салом беришлиги. Салом беришлик. Аннарожулан истедана алам наби саллаллоҳу алайҳи васулун муҳофи байтуҳи қоли алич фақол наби саллаллоҳни алайҳи васулуни ниҳодимҳи ухруж илайҳи таъинна ҳула юсинул истедҳа. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом бир куни уйларида ўтирганларида бир киши келдилар да, ешикни тақиллатиб, Пайғамбар айтаюсулимни уйида еканликларини билдилар да, келаверайми?

[29:37] Дедилар. Худди бизни ҳозирги кунда худди шундай. Бировни уйига борсак, тақиллатиш ҳам йўқ, ассалому алайкум ҳам йўқ. Кираверайми деб кириб кетаверамиз. Мана шу ибора билан кетилаверади. У киши ҳам худди шу иборани ишлатдилар. Кираверай ми дедилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом хизматчисига қараб айтдиларки, хизматчиси Пайғамбар асломни уйидаги хизмат қилаётганларга айтдики, уҳуружийлайҳи, чиқинг уни олдига деди. У рухсат сўрашликни яхши билмас екан деди. Бировни уйига кираётган вақтда рухсат сўрашни яхши билмас екан. Фақуллоҳу фалияқул тақиллатганидан кейин ассалому алайкум а адҳул. Ассалому алайҳум, кирсак бўладими деб рухсат сўрашин дедилар. Биринчи саломни айтиб, кейин кирсак рухсат бўладими деган нимани сўрашлик, рухсат сўрашлик. Фақолаҳ ла тану лиман лам ябта биссалам дедилар. Ассалому алайкум демаган кишига киришликка изн берманглар деганлар.

[30:38] Кирсак бўладими деса, йўқ деб қўя қоласиз да. Салом бермаган одамга ешигингизга келиб кирсак бўлами деса, бемалол бемалол киринг деймиз бизлар. Биласизми? Пайғамбар алайҳиссалом нима дедилар? Салом бермаган кишига, салом бериб туриб кейин рухсат сўраш керак. Салом бермаган киҳига нима қилманглар. Изин берманглар, киришликка изн берманглар дейди.

[31:01] Тўққизинчиси, одобларнинг тўққизчиси интизорул идин. Изн беришликни кутиб туришлик. Изн беришлигини кутиб туришлиги. Ай айянта дила шаҳс бил ал илин мин соҳибиддин, аммо илин тифл сағир фалай ётатду беҳифаи инна ҳуқуқ деяқдан не шаҳс битта ғур ду на илма аҳлил байт. Фаяттали ала аврат аҳлил байт изнни катта киши чиқиб, балоғатга йетган киши чиқиб киринг деб рухсат берганидан кейин киришлик. Кичкина болаларга чиқса, даданг уйидами десак, ҳа дадам уйида деса тўғри кириб келаверамиз. Ҳа деса, мана болангиз уйда дегандан кейин кириб келяпман деб кириб келаверамиз. Бу нотўғри нарса. Шунинг учун айтадики, ёш болаларни, балоғатга йетмаган болаларни изн берса, киришга бўлмайди деган. Балоғатга етмаган бола изн берса, тиришликка бўлмайди деди. Бизда ҳозир йетти ёшар болалар мактаб ўқувчилари бўляпти. Шулар дадам уйда кираверинг деса, тўғри кириб кетилинади. Чунки у болалар киринг деган вақтда ичкарига кирганда аёлларни, аёлларга кўз тушади.

[32:23] Ёки бўлмаса бирор сочини ювиб ўтирган аёллар бўлса, бошқа бўлса, уларга, авлодларига кўз тушад. Шунинг учун киришликка рухсат бўлмайди. Ҳатто балоғатга йетган киши келиб рухсат бермагунича. Ўнинчи одобий ружу енди адамил евен. Изн берилмаган вақтида рухсат йўқ деган вақтда нима қилишлик? Қайтиб кетишлик. Лекин бизда шу вақтгача ҳали рухсат бермаган одамни кўрмадик. Ва рухсат бермайман деган одамни ўзи бўлмайди. Дейишмайди. Аллоҳ субҳанаҳ таоло қуръонда фа индам тажиду фииҳа аҳадан ғалатада ҳулу ҳа ҳаттаю даналакум. Ва инқи лалакум миржуъу фаржуъу ва ҳаскалакум. Валлоҳу бемалол таъалуни алайҳи ва алам. Агар бировнинг хонадонига борсангиз, у йерда бирор одамни топмаган бўлсангиз, кирманг у хонадонга дейди.

[33:26] Ҳеч кимни тортмаган бўлсангиз, у хонадонга кирманг. Ҳатто сизларга биров келиб изн бермагунича дейди. Агар биров келиб туриб айтсаки, йўқ, ржо қайтинг деса дейди, қайтиб кетинг деса, сиз индамасдан қайтиб кетаверинг деган. Мана шундай қилганлигингиз сиз учун озга яхшироқдир. Нимадир кўнглингиз учун ҳам покроқ, хонадон соҳиби учун ҳам покрок, бир бирингизга шубҳа ҳам келмайдиган амални бири бўлади. Шундай қайтиб кетинг дедилар. Аллоҳ таоло сизларни қилаётган нарсангларни билгувчидир деди. Қаторда қола баъдул муҳажиринг, баъзи муҳожирлар айтади дейди. Қатода раҳимаҳуллоҳ айтадики, баъзи муҳажирлар айтганки, лақатталаб ту умри куллаҳу ҳадиҳил ая, фама адрак туҳа аниста адана алабади ихwани фаяқулули иржи фа аржи ва анам муҳтабид дедилар. Мен дейди, баъзи муҳажирлар айтишган еканки, умрим бўйи бир оятга амал қилишни орзу қилиб ўтиб кетдим деганлар да. Умрим бўйи бир оятга амал қилишликни орзу қилиб ўтиб кетдим дейди.

[34:45] Уламолар ҳамма оятларга амал қилган. Биз ҳамма оятларига амал қилмаяпмиз да, ана орада бир бир жойига амал қилсак, уни ҳаммага айтиб чиқамиз. Мана бу оят бор екан, мен шунга амал қилдим. Сен ҳам шуни ўқиганмисан деб қўямиз. Лекин уламоларда ўтган олимлар, саҳобийлар ҳамма оятларгага амал қилишган улар. Шунинг учун Умар ибн Хаттобнинг гаплари бор. Нима дейди?

[35:13] Мен шу Бақара сурасини ёдлаб чиққан вақтларда, ҳар бир оятни ўқиб, ёдлаб, қайерда нозил бўлган, қайерда тушган ва нима сабабли тушганлигини билгин, билдим ва билганимники кейин иккинчи оятга ўтдим деган. Улар нима учун тушганлиги бу оят, нима сабабидан ва қайерда тушган у нарсани билмасдан амал қилмай ўтмаган. Ҳаммасига амал қилиб кейин иккинчи оятга ўтган. Шунинг учун улар айтишадики, биз ўн оятдан у ёғига ўтмасдик деган. Ўн оят ёдлаганимиздан кейин, унга амал қилсак, ана у амал қилганимиздан кейин нимасига ўтдик? Бошқа оятга ўтдик деган. Бизда ҳозир кўп ўқиш бор. Кўп китобларни ўқиш бор, лекин у китобларга амал қилишган. Мана ҳозирги мана шу истеъзон бобини ўтяпмиз, изн сўраш. Ертага кўрамиз, масалан шу йердаги кишиларни хонадонига борамиз ёки хонадонимизга келган вақтда қанчалик татбиқ қилар екан. Татбиқ дегани амал, қанчалик амал қилар екан.

[36:22] Шунинг учун бу ҳар бир айтилаётган нарсалар аслида амал қилинишлиги учун бизга ё ҳужжат, зараримизга ёки фойдамизга ҳужжат бўлади. Ўша саҳоби айтдики, мен битта оятга амал қила олмадим дейди. Битта оят. Шу оят нима еди? Аллоҳ Таоло қайтинглар деса, шу қайтиб кетишлик. Бориб бировни ешигини тақиллатганда шу қайт деб айтса еди деяр екан да. Қайтинг, ҳозир киришга рухсат йўқ деса, хурсанд бўлиб қайтиб кетсам дер екан. Хурсанд бўлиб қайтиб кессам дер екан. Биз ҳозир бировни уйига бориб тақиллатиб кўраймиз ҳозир. Қайтинг деса нима бўламиз?

[37:03] Енди иложимиз борича шу одамни уйига қадам босмаганим бўлсин, қасам ичаман. Қасам мубаллада дейди. Жуда ҳам қўпол қасамларни ичамиз да. Аллоҳнинг исмли сифатларини ўртага қўйиб қасам ичамиз. Уни уйига қайтиб қадам қўймасликка. Агар мени уйимга ҳам келиб қолсангиз, шуни худди шундай қиламан деб қўямиз. Иложи борича қайтаришга ҳаракат қиламиз да. Шунақа. Шунинг учун Аллоҳ Таолони оятда айтган нимасига, қайтинглар деган бўлса, қайтинглар, бу сизлар учун яхшироқдир дейди. Абий мусо ал ашарий абий мусо ашарий розияллоҳу анҳудин ривоят қилинган ҳадисда айтяптики, истазан то ала умар, фалам ю занн ли салатун. Фа адбардо. Абу Мусо Умар радиаллоҳу анҳуни уйларига келиб, уч марта ешикларини тақиллатиб, изн сўрадилар. Изн бермади.

[37:57] Яъни ҳеч ким жавоб бермади. Жавоб чиқмагандан кейин, бурилиб кетдилар. Фа арсала илайҳи илая, фа қолая Абдуллоҳ иштирда алайка ан тахта беса алаба би. Умар роҳидуллоҳни орқасидан бир одамни югуртирди. Тез чақириб келинг дедилар. Келиб, орқасидан келиб ҳалигини, Абу Мусони чақирдилар. Умар роҳияллоҳу олдиларига келганда айтдики, ей Абу Абдуллоҳ дедилар, сиз ешигимда бир пас кутиб туришингиз деди, сизга қийин бўлдими дедилар. Ешигимда бу пас кутиб турушингиз сизга қийин бўлиб кетдими дедилар. Фаълим анна наса каталика яштат алайҳим яҳтаби су' алабабик деди. Шундай екан, бировни ешигига бориб озгина турсангиз чарчаб кетиб қолар екансиз. Сизни ешингизга ҳам бировлар келган вақтида худди шундай сизни ешингизда кутиб туриши ҳам уларга қийин бўллади деди. Шу нарсани билиб олинг дедилар. Умар родияллоҳу шундай дедилар.

[38:57] Деганларида фақул ту бал истадан ту алайка талай сан фалам ю занний фаража ту вакун на но марбеҳи деди. Йўқ. Мен сизни ешигингизни уч марта тақиллатиб изн сўрадим. Менга довуш чиқарилмагандан кейин қайтиб кетаётган едим. Чунки биз шу нарсага буюрилганмиз, деди. Пайғамбар алайҳис-салом бизни шундай ўргатганлар, деди. Абу Мусо шундай дедилар.

[39:25] Деганларда фақода минман сами тҳада, Умар ибн Хаттоб буни ешитмаган еканлар. Бу воқеани хабари бўлмаган. Шунинг учун ҳалиги гапларни айтётган едик. Шунда айтдики, қайердан ешитдинг бу гапни? Дедилар. Умар ибн Хаттоб айтдики, Абу Мусога, сен бу гапни қайердан ешитинг? Фақул ту саъмйъатун румина набий соллаллоҳу алайҳи васаллам. Мен пайғамбар алайҳиссалоту вассаломдин шу ҳадисни ешитдим, дедилар. Умар ибн Хаттоб айтдики, мен ешитмаган ҳадисни сен қайерда ешитиб юрибсан, дедилар. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом билан енг кўп бўлган киши ким? Абу Бакр, Умар роҳмаяллоҳу анҳума едилар. Пайғамбар айтдики, қачон зикр қилсам мен, Абу Бакр, Умар бундай қилаётганидек, бундай қилаятганидек деб зикр қилардилар. Шунинг учун Умар ибн Хаттоб айтдики, менинг ешитмаган гапни, ҳадисни сен қайердан ешитдинг дедилар. Ла иллам таътийни ала ҳала бибайина, ла ажъада накана кала деди. Агар шу айтган гапингга ҳужжат олиб келмасанг дедилар, сенга уқубат кўрсатиб қўяман деди.

[40:31] Умар ибн Хаттобни нимасини қаранг. Ҳар бир гапга далил талаб қилишлиги. Ҳар бир гапга. Шунинг учун уларнинг вақтида дин бузилиб кетмаган. Улар ҳатто саҳобийни ёқасидан ушлаб туриб, айтаётган гапингга далилинг борми шунга деб туриб, шу вақтда сўраяпти. Биз ҳозир кучликроқ сўрашимиз керак. Айтаётган гақингизга далилингиз борми деб. Бизда бўлса, шундай дейишганмикан деб туриб ҳам фатво бераверамиз. Шундай деган гаплар ҳам бўлганми китобларда борми деб қўйиб ҳам фатво бериб юбораверамиз. Ҳеч қўрқмаймиз. Емар ибн Ҳаттоб шуни айтдики, сен айтган гапингга далил олиб келасан дедилар.

[41:18] Шунда фахаро што ҳатта атайту нафарам минал ансор жулусин фил масжид. Абу Мусод чиқдиларда, ўрнидан чиқиб туриб, масжидга келганларида, масжидда бир тўда ансорлар, Мадиналик кишиларнинг бир тўдаси ўтиришган еди. Шуларни олдига келдик. Фасал туҳум фақол у аваяшу куфиҳа алаҳад, уларни айтиб сўрадим. Сизлар шу ҳадисни ешитганмисизлар? Дедилар. Деб сўрадим дейдилар. Шунда ансорлик, ҳалиги Мадиналик кишилар айтишдики, бу ҳадисда бирор одам шубҳа шубҳа қиладими, машҳур ҳадис у бу деди. Бу ҳадис машҳур ҳадис дейишди.

[42:01] Фаҳбар туҳун мақола Умар. Умар ибн Хаттоб бунга айтган гапни уларга айтиб берди. Мен шундай шундай бўлди, менга гувоҳ олиб келгин. Шу ҳадисни ешитган одамлардан олиб келгин. Далил олиб кетяпти дедилар. Фақо лула яқуму мака илла асғаруна. Фақо мамаи Абу Саидинун Ҳудри Абу Масъуд. Улар айтишдики, енг кичигимиз деди, сен билан бирла бориб келади деди. Шунга гувоҳ бўлиб деди, далил айтиб келади деди. Айтишадики, Абу Саидинун Ҳуъдири ёки нима? Абу Маъсуд деди. Абдуллоҳ ибн Маъсуд радиаллоҳу анҳу, мана шу кишилар иккисидан бири ўрнидан турди, деди. Ҳатто Умар ибн Хаттобнинг ҳузурига келишди.

[42:47] Ва айтдики, харажна ман Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ҳува юрийду Саъд ибн Убада. Бу айтдики, биз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга дейди. Ҳалиги иккита кичкина бола айтяпти, биттаси келган. Шуни бирини айтяптики, биз Пайғамбар соллаллоҳ алайҳи васаллом билан бирла бир куни Абий Саъд ибн Убадани, Саъд ибн Убади деган саҳобийни уйларига бордик дейди. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам унинг уйларига келганларида фасаллама фалом ю зан лаҳу. Ассалому алайкум деб ешикни тақиллатдилар, жавоб бермади. Сунма салламассания, сунма салиса. Фалом ю занн лаҳу. Кейин иккинчи марта ассалому алайҳум деб тақиллатдиларинг жавоб бўлмади. Кейин учинчи марта ассалому алайкум деб ешикни тақиллатаринг, жавоб бўлмади, деди. Фақора қовайнама алайна тун маража. Бизга бурилган нарсаларни бажардик. Уч мартагача салом бериб тақиллатишлик. Енди қайтамиз деб Пайғамбар алайҳиссалом қайтди, дедилар. Шу йерда Пайғамбар ашина уч мартагача тақиллатишликни бизга кўрсатиб берди, дедилар. Ва адрака ҳў с ҳад, енди бурилиб кетаётган едик, Саъд ибн Убада уйнинг хонадонни егаси югуриб чиқдилар. Югуриб чихтиларда я Расулуллоҳ ва ладийба айтака билҳоб, маа саллам та мин марра, айтдиларки, Аллоҳга сизни ҳақ нарса билан юборган зотга қасам ичиб айтаман, дедилар.

[44:18] Сиз ҳар бир тақиллатганингизни мен ешитиб турган едим, деди. Ҳар бир тақиллатётганингизни менешитиб турган едим ва арудду алайка бил ҳафия ешикни орқасида қувонай ассалом деб овозимни махфий қилиб жавоб қайтараётган едим деди. У киши ассалому алайкум деб Пайғамбар алайҳиссалом салом бериб тақиллатса, Саъд ибн Аббода ичкарида туриб, махфий қилиб Пайғамбар аяссаломга ешиттирмай, алайкум ассалом деб жавоб бераётган едим, дедилар. Ва лекин деди, ажаб ту нима, аҳбаб ту антук терминаҳ салом алайҳи. Нима учун шундай қилганлар? Менга Пайғамбар алайҳиссалом кўпроқ салом берсин деб, шуни яхши кўрдим деганда. Ҳар бир нимада Пайғамбар айёсалом сизни хонадонингизга саломатлик бўлсин. Сизни хонадонигизга саломатлик босин деб тақилласа, ҳам бу Пайғамбар алейҳиссаломнинг саломлари, ҳам бу дуо салом, бу дуо маъносида кетаверади. Пайғамбар алия саломни дуоларига еришаётган бўлади. Шунинг учун саҳобий, ҳалиги саҳобий ешикни орқасида уч марта яна кўпроқ айтармикин деб турса, учтадан кейин кетиб қоляпти. Югуриб чиқиб, кейин қўлларини тортиб, ичкарига олиб кириб келяпти. Шунда айтдики, мана шу сизни саломимизни кўпроқ айтсин деб турган едим дедилар.

[45:37] Шунда ва фи ривой ала муслима айдан анна омар қола муъраатҳ ибн нафсаҳуу ҳи инна сабат ала ҳул ҳадид. Демак, бу нимадан нима нарса маълум бўлди? Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта тақиллатганлиги, рухсат сўраганлиги. Шуни ешитгандан кейин дейди, Саҳиҳ Муслимнинг ривоятида, Саҳиҳ Муслимни ривоятида, Умар ибн Хаттоб ўзиларини ўзи койиб, ўзларини ўзи айблаб туриб айтган еканларки, ҳалиги ҳадисни ешитганлардан кейин.

[46:10] Таҳадисни Абу Мусо исботлаб берди, далиллари билан. Шунда ўзини ўзи кайиб Умар ибн Хаттоб айтган: "Хафия алай Яҳя да мин амри Расулиллаҳ ал Ҳаний анҳу сафқу бил асwоҳ" деган еканлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ишларидан мана шу ҳадис нима бўлди? Менга махфий, мен билмадим шу ҳадисни. Менга махфий бўлиб ўтиб кетаётган екан. Шу ҳадисни билмай қолди. Лекин шуни билмаслигим, бозорларда савдо сотиқ қилиб юришлигим мени ғафлатда қўйган екан деб ўзини ўзи қаттиқ айблаган екан.

[46:51] Битта ҳадисни билмаганлигига Умар ибн Хаттоб нима қиляптилар? Ўзини ўша айбла айблаяптилар. Битта ҳадисини билмаганига. Пайғамбар алайҳиссаломнинг ишидан мана шу ҳадисни мен билмай қолдим, шуни ешитмай қолган еканман. Бекордан бекор бозорда шу ўтиб кетибди да мени умрим, дебди. Биз қанча ҳадисларни билмаяпмиз. Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадис емас, ҳаётини билмаймиз. Пайғдамбар алайҳисса алайҳиссалоту вассаломнинг ўтган куни бир кишиларга сўрадим. Қачон туғилган десам билмайди.

[47:29] Мадинада неча йил яшаган, Маккада неча йил ишлаган десак, билмайди. Унин ҳам ажабланарлиси ҳажга борган биродарларимиз. Ҳажга борганда беш кун дарс ўтказилди ҳожи биродарларимизга. Беш кун дарс Мадинада ўтказилди. Ҳажда бундай қиласиз, ундай қиласиз. Кўрсатиб, қайерга бориб, қайерга келиш барибир кўрсатилди. Ҳажга тайёргарлик қилиб. Беш кун тўхталмасдан дарс ўткизилди. Беш кундан кейин кичкина кичкина варақчаларга саволлар ёзилди. Ёзилиб, ҳар бир ҳожига биттадан албатта йетадиган қилиб савол ёзилди. Ҳар бир ҳожи ўзини улушини олди. Шунда бир ҳожи навбатга келганда, туринг, саволингиз нима екан десак, Мадинада қилинадиган амалларни зикр қилинг дебди. Мадинада қилина деган амалларни зики қилинг деган екан. Ҳалиги ҳожи беш кун дарс олган ҳожи туриб, Мадинада Бисмиллаҳир роҳманир роҳим деб ҳажалласифатни ёпамиз дейди.

[48:34] Айтдик, акахон, Мадинада ҳажалласифати йўқ дедик. У Каъба Маккада дедик. Мадинада Каъба йўқ, ҳажалласифатс йўқ. Мадинада қилинадиган амалларни айтинг десак, яна туриб туриб, Бисмиллаҳир роҳрим деб ҳажалласватни ёпамиз деди. Шунинг учун ибодатларни билмаймиз. Каъба қайердалигини билмаймиз. Қибла қайердалигини, мусулмонларнинг қибласи қайердалигини билмаймиз. Мадинада деб юрибмиз қибла.

[49:08] Бу ҳадисларни қанча қанча ҳадисларни билмаймиз. Бу тарафдан бундай айтганда, нима, жуда орқадамиз. Аммо тортишиш масалаларига келганда, биринчида турамиз. Фотуво масалаларида. Бўлади, бўлмайди деб айтишликка оғзимиз полвон. Бир жойда ўтириб йигирма ёки йигирма беш киши ҳожилар бориб келган кишилар жамланган екан, шу йерда савол беришди. Савол берди да, мен жавоб беришимдан аввал ҳаммаси бир четдан жавоб бериб қўйди. Йигирма бешинчи кишини камида йигирма ё ўн беш жавоб берди шу саволга. Бўлаверади, бўлаверади деб ҳаммаси. Кейин охирида бир ҳожи ака қараб ўтираверасизми дейди. Вой ўйланиб ўтираверасми дейди.

[49:59] Ўйланиб отаверасизми деяпти. Ҳамма жавоб бериб қўйди. Бунақа нималарда бизлар биринчида турамиз. Шунинг учун ҳадиснинг, бир ҳадисни билмаган бўлсак, шариатнинг ҳукмидан бир шариат ҳукмини билмаган бўлмасак, Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётларидан битта ҳаётдаги қилган ишини билмаган бўлсак, унга Умар ибн Хаттобга ўхшаб аттанг аттанг бозорларда ўтибди умрим деб аттанг қилишимиз керак. Абдуллоҳ ибн Умар қанчалик Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ергашарди? Абдуллоҳ июн умар. Бир куни туяларида ўтиб кетяпти, тўппа тўғри жойда бошларини енгаштириб ўтиб кетдилар. Саҳобийлар ҳайрон бўлишиб, нимага бундай қилдингиз деганларида мана шу жойда бир дарахт бўларди дедилар. Шу дарахт дедилар, нима қилади? Енгашиб турардилар. Пайғамбар алайҳиссалом ўтганларида шу дарахтга тегиб қолмаслик учун енгашиб ўтарди дедилар. Енди ўша дарахт кесилиб ташлаганидан кейин ҳам умарибни ҳатто Пайғамбар алейҳиссалом енгашиб ўтган жойида мен гардайиб ўтмай деб туриб енгашиб ўтардилар. Пайғамбар алайҳиссалом енгашиб ўтган жойдан мен қаддимни кўтариб манақа қилиб ўтмай деб туриб енгашиб ўтардилар.

[51:17] Мана ергашлик. Мана Пайғамбар алалайҳиссаломнинг ҳадисларини, Пайғамбар алейҳиссаломнинг ҳаётларини билсак ергашамиз да. Билмасак қайерда ергашамиз? Бир куни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай ўтирдиларда масжидда ўтириб, шу масжидда айтдиларки, шу ешикни дедилар. Аёллар кирадиган иш қилиб қўйсак бўлармиди дедилар. Аёллар кириб турадиган иш қилсак бўлармидинг дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳ шу гапни ешитганлардан буёғига шу ешикни мутлақ кирмай қўйдилар. Пайғамбар алайҳиссалом шуни ёқтирмадилар, шу ешик аёлларга қилишни хоҳлагандилар деб, шу ешигини кирмай қўдилар.

[51:56] Мана ергашлик. Фақат Пайғамбар алейҳиссалом сал нимасини чиқарсалар, Пайғамбар саллаллоҳ шуни яхши кўряпти, я шуни яхши чиқирмаяпти деса, бўлди, саҳобийлар яхши кўрганини ушларди, ёқтирмаётган нарсасини ташларди. Шунчалик бўлган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни бу инсонлар, саҳобийлар емас, жони йўқ, жонсиз бу дарахтлар ҳам яхши кўриган еди, хабаримиз бор. Пайғамбор соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларида бир хурмо дарахтига суяниб хутба қилардилар. Суяниб хутба қилардилар. Шунда хутба қилганларида одамлар кўпайиб, жамоат кўпайганларидан кейин бир минбар одамларга сал тепароққа чиқиб, баландроқдан кўриниб хутба қилибди хоҳлайман. Минбар ясаб келиниб, мана шунга ўхшаган минбар кейин қўйилади. Бўлмаса теккис жойда хутба қилган. Минбарга чиқишлиги биланоқ ҳалиги хурмо дарахти худди ёш чақалоқнинг йиғлаганидақа ўксиниб йиғлади дедилар. Йиғлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам минбардан тушдилар да, ҳалиги хурмо тарафини маҳкам қучоқладилар.

[53:14] Маккам қучоқладилар. Ҳаттоки гўё йиғлаётган чақалоқни онаси қучоқлаб, уни овутиб, овозини ўчиргунича йин овутгани каби, пайғамбар алайҳиссалом хурмо дарахтини қучоқлаб, ўксиниб ўксиниб йиғлаб, йиғлаб йиғдин тўхтади. Пайғамбар айёсулом айтдиларки, мен бу хурмо дарафтига суяниб, хутба қилардим. Бу дарахт мени шунчалик яхши кўриб қолган еди, дедилар. Бугун ундан айрилганлигим сабабли йиғлаяпти дедилар. Айрилганлигим деб. Нимага минбарга чиқиб кетиб, бунга суянмай айрилганлигим субабли йиғляпти. Агар мен шуни келиб қучоқламаганимда, қиёмат кунигача йиғлаб турган бўлардим деди. Қиёмат кунигачага йиғлаб туркан бўлардим. Хурмо дарахти шунчалик расулуллоҳни яхши кўриб бир дарахт шунчалик йиғласа.

[54:11] Биз бўлсак, пайғамбар алайҳиссалоту вассаломни ҳадислари, қанча қанча дарслар ўтиб кетяпти. Ҳа фалон жойда дарс бўлаётган екан деб қўямиз да, ишга кетаверамиз. Фалон жойда яна дарс бўлаяпган екан деймиз да, кетаверамиз? Ҳозир биродарлар бир неъматда турибмиз. Жуда ҳам катта неъмат. Бу неъмат кетганидан кейин қадри билинади. Неъмат бўлиб турган вақтда қадр билинмайди. Биз мақол айтамиз, олдинги аққан сувни қадри йўқ дейди. Олдимизда бўлиб турган дарсларни қадри бўлмайди.

[54:51] Абдуравофий дарс қиляпти. Бошқа имомлар дарс қиляпт. У йерда дарс бўлмайди, мана шундай бўлаверади. Бунга одамлар бояги қадрсиз бўлиб бораверади. Неъмат қадри билинмайди. Неъмат камайганидан кейин, кетганидан кейин, унинг келиб билинади, бир тарз бўлса еди. Бир ҳадис айтса ҳам шу бориб ешитсак еди, деб ашна бўлиб қолади. Аллоҳ изоҳлари олсин. Шунинг учун Умар ибн Хаттобни ҳалиги масаласидан кириб келдикки, битта ҳадисни ешитмаганлигидан қаттиқ қайғурганлигим. Ўн биринчи одобий изн сўраш одоблари қабул етида рисоҳи бил байт дейди. Уй хонадон егасининг узрини қабул қила билишлик дейди.

[55:38] Мен бугун нима узр менга бир жойга кетаётган едим деса, бировни уйига атайлаб бордингиз меҳмонга. Лекин у одам мен ҳозир бир жойга кетаятувдим дейдиган бўлса, ҳеч хафа бўлмасдан қайтиб кетиш керак. Биз мана шу нарсага яна бир нарсани киргизиб қўймоқчимиз. Жуда кўп одамларнинг кўнгли нимадан қолаверади? Телефондан қолаверади. Ҳозирги кунда бировга бир телефон қилсангиз, қанча қанча одамлар айтяпти.

[56:09] Қорага бир телефон қиламиз, икки телефон қиламиз кўтармайсиз дейди. Ёқтирмаяпсизми деб ҳам ёзиб юборибди хатига. Ёқтирмаёқсизми ҳам деб ёзиб юборийшибди. Ёқтиришда ҳам емас, ёқтирмашда ҳам емас. Гоҳида вақт бўлмайди. Гоҳида овоз чиқмайдиган телефонни шундай қўйиб қўйилади дарсларда. Гоҳида худойларда ёки тўйда. Ёки мутлақ дам олаётган вақт бўлади. Шунинг учун бировга телефон қилган бўлсангиз, кўтармаган бўлса, уни дарров хафа бўлиб юбориш керак емас. Яхши бир гумонга, яхши нарсага йўйиб қўшлик, бу ҳам ўшанга кираверади. Бировни қабул қилмаган бўлса узрини қабул қила билишлик.

[56:53] Енди ўн иккинчиси, тасбиҳул мусаллай ли ман истал дана алайҳи. Бир одамни уйига келсангиз, намоз ўқиб турган бўлса, қандай қилиб изн беради? Уйга келдингиз, у одам уйда намоз ўқиётган екан. Айтадики, ида усту зина ала рожул ваҳуй юсонли фалюсаббеҳ вал тусаффий ҳилмар а фаҳҳаҳ ва иднаҳу биттуҳул. Воқад якуну айланман беаннат шахс юсонли вал авла ар рожулул урф фиделика деган. Айтадики, бировни уйига келсангиз, еркак бўладиган бўлса, изн бермоқчи бўлса дейди, ўзи таниган кишиси бўлса, бошқа бўлса, овозидан таниши мумкин. Ассалому алайкум деган вақтда шу вақтда тасбеҳ айтиб қўйиш керак екан. Субҳаналлоҳ. Аллоҳу акбар деб қўйса, намозда туриб, демак, шундай деб қўйишлиги кираверинг деган маънони билдирар екан.

[57:45] Агар аёл киши бўладиган бўлса, аёл киши бошқа одам рухсат сўраган вақтда ўзини синглисимиди ёки бўлмаса қизимиди, бошқамиди, ким бўлса ҳам рухсат сораган вақтида киришликка рухсат бермоқчи бўлса намозда туриб тасвиқ дейди, нима қилиш керак? Қарсак чалиб қўйишлиги. Шунинг учун еркакларга тасбеҳ айтишлик рухсат берилган, аёлларга қарсак чалишлик рухсати берилган. Баъзи жойларда хурсанд бўлиб келса, еркаклар ҳам қарсак чалиб юборади. Шунинг учун у қарсак аёлларни кел. Аёлларни феълига ўтиб олмасимиз керак. Еркаклар Аллоҳ акбар, Субҳаналлоҳ деган тасбеҳлар билан айтишлик, Алҳамдулиллаҳ деган тасбеҳларини айтиш керак. Қола Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ида усту дина ала рожил ва ҳуқуйи сонли, фаи динуҳу ат тасбеҳ, ва ида усту динаҳ ала маръати ва ҳию сонли, фаи диноҳат тасвиқ дедилар. Ҳалиги ҳадис Пайғамбар ясалади, худди боя айтганимиздек, еркак киши намоз ўқиётган бўлса, изн сўралса, тасбеҳ айтсин, аёл кишига изн сўранса, намоз ўқиётган вақтида қарсак чалсин дедилар.

[58:58] Ал истеъдан қоплатди рул алал маҳарим. Уйнинг ўзида маҳрам бўлган кишиларнинг хонадонларига кираётган вақтида ҳам изн сўрашлик. Маҳрам, номаҳрам. Маҳрам деганлари ким? Номаҳрам деганлари. Маҳрам дегини, ҳар бир никоҳи сизга ҳаром бўладиган аёллар сизга маҳрам бўлаверади. Никоҳи. Сизга ҳаром бўладиган аёллар сизга маҳрам бўлаверади. Қизингиз, синглингиз, хафойингиз, мана шунга ўхшаган нималарни маҳрам бўлади. Номаҳрам, никоҳни сизга ҳалол бўлган аёллар сизга номаҳрам бўлаверади, Худо хоҳласа. Енди шу уйингизда шуларга кирадиган вақтда дейди, уларга ҳам изн сўраб келишлик дейди. Биз юқорида ота оналарга изн сўраб киришликни айтдик, енди нималарга ҳам ўзининг маҳрамларига кираётган вақтда. Масалан кўчадан уйга кириб келаётган бўлса дейди, кана ибн масъуд йетанаҳ наҳу қобла духула ала имра атийҳи деганлар.

[1:00:16] Ўзининг аёлига, ўзини уйига кириб келаётган вақтларида ҳам ешикда туриб, танаҳ наҳ дегани йўталиб қўярдилар. Йўталиб, товушларини чиқариб, худди изн сўраганга ўхшаган овоз берарди дейдилар. Мана бу бугун ўн бир ё ўн икки ёки ўн учта изн сўрашлик тўғрисидаги баъзи одобларга тўхталдик.

[1:00:40] Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодин сўраймизки, мана бизнинг диёрларда ҳам шариат одобларини ешитгандан кейин унга амал қилишни Аллоҳ Таоло насиб қилган бўлсин. Агар саволинглар бўладиган бўлса, бу ўтаётган дарслар тўғрилик тўғрисида ёки бошқа ўзига одамларни шахсий саволлари бўладиган бўса, биз аввал айтганимиздек,
