# Маъмуржон домла 31-дарс (Росулуллоҳнинг вафоти)

- Teacher: [Маъмуржон Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/mamurjon.md)
- Course: [Маъмуржон Домла маърузалари](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/mamurjon.md), lecture 7 of 181
- Section: —
- Duration: 56 min
- Original title: Маъмуржон домла 31-дарс (Росулуллоҳнинг вафоти)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/mamurjon/7
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/1UKlwNTKd8I.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=1UKlwNTKd8I
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/mamurjon/6.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/mamurjon/8.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин вала ақибату лил муттақин. Вассолату вассаламу ала расулиҳ муҳаммад ва ала алиҳий ва ашабиҳийҳ ажмаъин. Ва баъд ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг гўзал исмлари, олий сифатлари билан бугунги жума кунини Аллоҳ ҳаммамизга мубораклик қилишини сўраймиз. Аллоҳ таоло қадамларимизга ҳасанотлар битиб, гуноҳларимизга каффорат қилишлигини сўраймимиз.

[0:34] Биз аввалги жуманларда қиёматнинг кичик аломатлари ҳақида суҳбатлашаётган едик. Шулардан Ауф ибн Молик радияллоҳу анҳудан келган ҳадисга тўхтаганмиз. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Аф ибн Моликга, Аф ибн Молик айтади атайтун набий соллаллоҳу алийҳи васаллам фий ғазбати табук ва ҳува фий қуббати мин адам. Фақоли ур дуд сиддан байна яда иссаа. Мен Табук ғазотида Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломни олдига келган едим деди. Келганимда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам теридан ясалган хойманинг, чодирнинг ичида еди деди. Шунда Пайғамбар алийссе алайҳиссалом менга қараб, олтита нарсани қиёматдан аввал олтита, олтита нарса санагин, санаб ўтгин деди. Яъни мана шу нарсалар бўлмасдан туриб, қиёмат бўлмайди. Шу олтита нарсани Пайғамбар асосан санадилар. Шулардан енг биринчиси Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам моти менинг ўлимим дедилар.

[1:51] Пайғамбар саллаллоҳу алайҳий васалламнинг вафоти қиёматнинг аломатларининг, кичик аломатларининг енг биринчи аломати, қиёматнинг биринчи бошланган аломати еканлигини айтиб ўтдилар. Бугун ўша қиёматнинг биринчи аломати бўлган Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг вафотлари ҳақида суҳбатлашамиз.

[2:15] Баъзи Қуръон оятлари, Пайғамбар алийссе алайҳиссалоти вассаломнинг биз сингари, башар инсон еканлигини ва инсонлар қандай дунёга келиб, дунёдан қандай вафот етадиган бўлса, Пайғамбарларга ҳам худди шу ҳукм. Улар ҳам дунёга келиб, улар ҳам дунёдан ўтишлиги, вафот етишлиги ҳақида очиқ оятлар келган. Ва шунга ўхшаган баъзи оятлар очиқ Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг вафотлари ҳақида очик оятлар келмаса ҳам, шу Пайғамбарларнинг вафот етиш лигига киноя қилган оятлар ҳам келган. Шуларнинг қаторида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзининг вафот етишидан аввал вафотлари ҳақида саҳобийларга хабар берган ҳадислар ҳам келади. Биз буларни баъзисига тўхтаймиз. Мана Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръонда иннака маййи тун ва иннаҳум маййи тун дейди. Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломга сиз дунёдан чиқасиз. Ўлим шарбатини татисиз, вафот етасиз ва улар ҳам дунёдан чиқади деган оятлар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўлимига очиқ далил бўлган оятлардан бири.

[3:35] Аллоҳ Таоло Қуръонда ва мажаъал налиби шаръий минқобликул хулт афа им митта фаҳмул холидун. Сизнинг аввалги башариятга биз амангу ҳаётни, хулт абадий яшайдиган ҳаётни қилиб қўйганимиз йўқ дейди Аллоҳ Таоло. Пайғамбар алайҳиссаломдан аввал ўтган Пайғамбарларга ҳам Аллоҳ Таоло менга у ҳаёт бермади. Шу сингари Пайғамбар алайсалату вассаломга айтяптики, сизга ҳам биз менга у ҳаётни қилиб қўйганимиз йўқ. Агар сиз дунёдан ўтадиган бўлсангиз, улар дунёда абадий қолади қоламиз дейишадими деяпти. Ва шунга ўхшаган баъзи оятлар келади, Пайғамбар алейҳиссалату вассаломни дунёдан ўтишлиги, вафот, ўлим йетишлигига киноя қилиб келадиган оятлар бор. Очиқ айтмаса ҳам, ўлимнинг Пайғамбарлар шарбатини татийди деган оятлар келади. Валал ақирату хайрун лака минал ула валасавфа ётика роббука фатардодайди. Аллоҳ Таоло айтади, сизга дунёдан кўра охират сиз учун афзал. Демак, дунёдан чиқиб охиратни кўрасиз, охират сиз учин афзал. Сизга Парвардигорингиз у дунёда тез кунда беради ва сиз рози бўласиз.

[4:50] Аллоҳнинг берган марҳаматига деган оятлар ҳам Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломни дунёдан чиқишлигига очиқ далил бўлиб турибди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ал ёвмаҳ акмал тўлақум динакум ва атмам то алайкум неъматий вородий тўлақумин исламадина деган оятни нозил қилди. Бугун сизларга мен динни тамомига йетказдим. Неъматимни мукаммал қилиб бердим ва сизларга исломни дин бўлишлигига мен рози бўлдим деган оятни туширди. Шунда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу мана шу оят тушган вақтида йиғлаган еканлар. Шу оят ташганда Умар розияллоҳун анҳу йиғлаганларда саҳобийлар айтишдики, мен юпқий ей, Умар, сиз нимага йиғлаяпсиз? Бу дин мукаммал бўлган бўлса, биз қанча кунлардан бери, қанча замонлардан бери кутган давримиз келмадими? Қанча қийинчиликларда, машаққатларда, қанча саҳобийлар динида зўрлаб ўлдирилди, динидан воз кечишлик учун азоб, тазиблар йетказилди. Биз кутган кунлар мукаммаллик диннинг тамомига йетган кун келган бўлса, бунга хурсанд бўлишникнинг ўрнига сиз йиғлайсиз деганларида, Умар ибн Хаттоб айтдики, иннаҳулайса баъд ал калам камалий илла нуқсон.

[6:10] Қайси нарса тамомига тўлиқ йетадиган бўлса, унинг нуқсони бошланади деган екан. Қайси нарс? Тўлиқ тамомига йетгандан кейин енди унинг нуқсони бошланади. Бу тўлиқ тамомга йетказдим деган оят Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг вафот етишлигининг хабари бўляпти деб туриб, Умар ибн Хаттоб мана шу оятда Пайғамбар алейҳиссаломнинг вафотларини тушунган екан.

[6:38] Мана шундан кейин мана шу оят нозил бўлганидан кейин Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом саксон бир кун умр кўрдилар. Шу оятдан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саксон бир кун умур кўрдилар. Ҳажжатул вадўда Расулуллоҳ бир марта ҳаж қилдилар ва шу ҳажларда ҳам видолашадиган ҳаж охирги ҳажлари еди. Жамаратул ақабага яъни катта шайтонга тош отадиган жойга келдилар. Шу жамаратул ақабада катта шайтондан тош отадиган ёққа келиб туриб, ҳуду анни мана си какум. Сизлар ибодат қиладиган ўрнингларни мендан олинглар, мендан ўрганинглар деди. Пайғамбар алайҳиссалом кўрсатиб, ҳар бир ибодат қилинадиган амалларни кўрсатиб туриб, мендан ибодат қиладиган ўрнингларни ушанглар. Ла аллела ал ҳоким баъда амиҳа ва мен бу йилдан кейин сизларга бу маконда абадий сизлар билан енди кўришмаслигим мумкин деб Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар. Демак, Ҳажжатул вадўда туриб, Пайғамбар алейҳиссалом кейинги йилга йетмасликларини кейинги йилгача дунёдан чиқишликлари, вафот етишликларини хабарини саҳобийларга айтди.

[8:01] Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга фий авсата айёмут ташриҳ, ҳажжати жамаратул ақабадан кейинги кунлар, айёмут тушриҳ кунлари дейилади. Ҳажда турганларида ташрих кунларида, минода турган вақтларида Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломга Наср сураси назл бўлди. Идажа а насруллоҳи вал фатиҳ. Агар сизга Аллоҳнинг насри, ёрдами мадади ва фатиҳ куни келадиган бўлса, ва роҳ айтанна сайяд ҳулу нафий диниллаҳи афво жа одамларни динга тўда тўда бўлиб кираётганлигини кўрсангиз, фасаб беҳ беҳамде роббика востағфир. Аллоҳга роббингизга ҳамд айтиб, тасбеҳ айтинг ва гуноҳларингизга истиғфор айтинг. Инноҳу кана тавваба деб шу оят шу сура нозил бўлди. Мана шу сура нозир бўлганида Умар ибн Хаттоб ибн Аббосдан сўрадилар, нима дейсиз бу сўрага? Бу сўранинг маъноси илажа анасуруллоҳ, Аллоҳнинг нусрати келса деган шу нусратни мақсад нимадир? Қандай тафсир қиласиз деганда Ибн Аббос, муфассирул Қуръоннинг тафсирчиси бўлган киши, бу оятда мен Пайғамбар алайҳиссаломнинг ажаллари, Пайғамбар алейҳиссаломнинг ўлимининг ҳидини сезяпман.

[9:28] Пайғамбар айёсуломни ўлими ҳақида бу оят хабар беряпти деб айтганида, Ўмар ибн Хаттоб ҳам айтдики, мен ҳам худди шу нарсани ўйлаган едим деди. Агар Аллоҳнинг нусрати келадиган бўлса, Аллоҳнинг фатҳига келадиган бўлса деган оятда, Пайғамбар алайҳиссалоти вассаломни ўлимини Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло хабарини берган еди. Абу Саидин ин Кҳудрий розияллоҳу анҳу айтади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга чиқдилар да, хутба айта бошлади. Айтган хутбаларида, инналлоҳа ҳайяра' абдамбайна дуня ва байна маъинда. Аллоҳ Таоло бир бандага ихтиёр берди дейди. Дунёни ихтиёр қилишлик, хоҳланг дунёни ихтиёри қилинг. Дунёда яшанг. Хоҳлаган вақтингизгача яшанг. Хоҳланг дунёни ташлангда Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсаларни ихтиёр қилинг деб ихтиёрни ўзини қўлига топширди Аллоҳ Таоло. Шунда пайғамбар алайҳ у банда дедилар. Шунда у банда Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсани ихтиёр қиламан деб айтди, деб хутбада айтганларида Абу Бакр радияллоҳу анҳу йиғладилар. Шунда одамларнинг ичидан йиғи товуш чиқди. Қараса абу бакр ради аллоҳу анҳун йиқилаётган еди. Одамлар ажабо Абу Бакрга, Расулуллоҳ бир банда ҳақида бизга хабар беряпти, бир инсон ҳақида хабар беряпди.

[10:51] Абу Бакр бўлса шунга йиғлаяпти дейдилар. Лекин абу бакр радиаллоҳу бундан пайғамбар алайҳиссалом охиратни, аллоҳни ҳузуридаги нарсани ихтиёр қилганлиги, ўлимни ихтиёр қилганнигини сезган еди. Кунлардан шу кунлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабални Яман шаҳрига даъват учун танладилар. Ва Муоз розияллоҳу анҳуни Яманга юбормоқчи бўлиб турган вақтларида, Муоз билан видолашар екан, Муозга ўзининг панда насиҳатлари, васиятларини айтиб, Муоз туяларининг устида Пайғамбар алайҳиссалом еса, Муознинг туяларининг жуганидан ушлаб, йетаклаган ҳолатда пияда йўлдан Мадинанинг ташқарисигача гаплашиб чиқди. Йўлда суҳбатлашиб кетаётган вақтларда Муозга қараб айтган сўзларидан, ей Муоз, дедилар. Ей Муоз, сиз аҳли китоблар, яҳуд ва носоралар яшайдиган қавмнинг ҳузурига боряпсиз. Ана у йерга енди тайёргарлигингизни кўринг. Улар сизга берадиган саволларига ҳозир жавоб бўлинг. Ўзингиз тайёрланиб туринг уларни сўрайдиган сўроқларига ва биринчи қиладиган даъватингиз Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммад расулуллоҳ бўлсин дедилар.

[12:14] Мана шунга даъват қилинг. Кейин улар уни қабул етишса, намозга даъват қилинг деди. Улар уни қабул еттирса, закотни билдиринг деб Исломнинг арконларини бир қатор Муозга тушунтирди. Шундан кейин, Муоз розияллоҳу анҳуга яна суҳбатларида, васиятларида давом етиб, Пайғамбар алайҳиссалом айтдики, ей Муоз деди. Мана енди шу жойга борсангиз, ўзингиз яшамаган янги мамлакат, ўзингиз бирга турмаган янги янги одамлар ичида, янги саволлар, янги муаммолар сизга учрайди. Шундай муаммоларга учраган вақтингизда, қандай қилиб сиз у йерда фатволар йечасиз? Ё қандай қилиб шу муаммоларга ҳал йечимни қандай берасиз деб Пайғамбар алайҳиссалом сўради. Шунда Муоз айтдики, я Расулуллоҳ, агар қандай бир муаммо бўлса, қандай масала келадиган бўлса, Аллоҳнинг китобига биринчи мурожаат қиламан дедилар. Пайғамбар алайҳиссалом айтдики, агар Аллоҳнинг китобида топмасангиз чи деганларида, ё Расулуллоҳ, ундай бўлса, сиз билан қанча умрда бирга бўлган бўлсам, сиздан нима нарсаларни ешитган бўлсам. Қандай қилиб муаммоларга йечим берган бўлсангиз, сиз қилгандақа қилиб қилишга ҳаракат қиламан. Шу сизнинг йўлингиз, суннатларингиз билан фатво бераман дедилар.

[13:32] Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки, ей Муоз, агар шундай бир муаммога учрасангиз, у жойда Қуръондан ҳам топа олмасангиз ва суннатдан ҳам топа олмайдиган бир муаммо, янги нарсалар бўладиган бўлса нима қиласиз деганларда Муоз радиаллоҳ анави айтдиларки, ё Расулуллоҳ, ундай бўлса китоб Қуръон ва суннатга тескари бўлмайдиган, шунга мувофиқ келадиган қилиб туриб, ўзимнинг фикрим, ақлим билан иштиҳат қиламан дедилар. Иштихон қилиб шу масалага йечим бераман дедилар. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом хурсанд бўлиб, юзларида табассум чеҳралари югурди. Пайғамбор алайҳиссалоти вассалом охирги манзилига Мадинанинг охирги ешикларига йетказгинчайин туяларнинг дуганларидан йетаҳлаб бориб туриб ва шу жойда айтдики, ё Муоз, иннака асо ан ла талқон ибодаҳ амин ҳатҳа. Ей Муоз, дедилар. Сиз балки бу йилдан кейин деди, мен билан кўриша олмасангиз керак дедилар. Сиз Ямандан қайтиб келганингизча ин, мен Аллоҳнинг омонатини Ўзига топширган бўлсам керак. Сиз агар қайтиб келадиган бўлсангиз дедилар, мени масжидимда топа олмайсиз шу вақтда дедилар.

[14:50] Менинг масжидимни ва менинг қабримни олдидан ўтиб зиёрат қиларсиз дедилар. Муҳожир розияллоҳу анҳу бу гапларга бардош беролмади. Юраклари чидамади. Тугалардан тушдилар. Пайғамбар алайҳиссаломни бағрларига босдилар. Қучоқладилар, йиғладилар. Пайғумбар алайҳиссалоту вассалом билан шундай хайрлашди. Шаҳри сафар, сафар ойининг ўн биринчи, сафар ойининг аввалги кунлари, ҳижратнинг еса ўн биринчи йили, Пайғамбар алейҳиссалоту вассалом Уҳуд тоғига чиқдилар. Уҳуд тоғига чиқдилар. У йердаги жангда, уҳуд жангида шаҳид бўлган саҳобийлар, саҳобий икромлар билан худди тирик одамлар билан хайрлашгандай, тирикларга суҳбатлашгандай пайғамбар алайҳиссалом улар билан суҳбатлашиб, уларга дуои хайрлар қилиб, уларнинг ҳақларига яхши дуолар қилдилар пайғамбар ай йиссалом. Кейин қайтиб Мадинага келиб, тўғри масжиднинг минбарига кўтарилди. Масжиднинг минбарига чиқиб туриб, хутбаларини ўқидилар. Инний фарот ҳукм, ей одамлар, деди. Мен сизларнинг жаннатда енг биринчи ешигини қоқадиган ва биринчи борадиган киши мен бўламан.

[16:08] Ва қиёмат куни сизларга гувоҳликка ўтадиган киши ҳам мен бўламан, дедилар. Мен шу турган маконимда яъни минбарнинг устида туриб, ҳозир жаннатда бизга бериладиган ҳавзнинг кўриб турибман дедилар. Менга йер юзидаги хазиналари, йернинг бойликларининг калити берилди менга. Мен деди, сизларга мен сизларга мендан кейин ширк амалларига кетишинглардан қўрқаётганим йўқ деди. Мен дунёдан ўтганимдан кейин сизлар мушрик бўлиб кетишинглардан қўрқмаяпман. Лекин мен сизларга қўрқаётган нарсам, сизларга келадиган дунё деди. Юксат алайкумут дуня кама бу ситат минқобликум. Фата танафасуна фиха кама ята танафасуна минқобликум'. Сизларга шу дунё келишидан қўрқяпман. Дунё сизларни алдаб қўяди. Аввалгиларни алдагандай, дунёда бир бирингиздан ўзишликка мусобақа қиласизлар. Аввалгилар дунёда бир биридан ўзишга мусобақа қилгандақа ва сизларни ҳалок қилиб қўяди. Аввалгиларни дунё ҳалок қилгандақа, мана шундан қўрқяпман деб туриб минбарда туриб Пайғамбар алайҳиссалом видолашиб турган вақтларида дунёдан еҳтиёт бўлишлик васиятларини айтди.

[17:29] Ҳақиқатдан ҳам дунё Пайғамбар алайҳиссалом айтганидақа, йетмиш га келган одам ҳам дунё билан машғул. Саксон га келган одам ҳар дунё билан машҳъул. Масжидлар еса қариялардан ҳам, ёшлардан ҳам холи. Жамоатларга бир одам, икки одам бомдод намозларига, қутон шом намозларига бир икки одам келади. Қайерда едингиз дейдиган бўлсангиз, молхонада едим, фалон жойда едим деб дунё билан машҳур. Пайғамбар алайҳиссалом шу дунё сизларни машғул қилади ва ҳатто ҳалок бўлганингларни дунёдан ҳалок бўлишлик биров келиб, уни ўлдиришмас, унга ажали келади, ўзи сезмай ҳам қолади. Шундай бўлишлигидан қўрқяпман дедилар.

[18:14] Мунтасоф шаҳри сафар ойининг ўрталари, сафар ойининг ўрталари, ҳижратнинг ўн биринчи йилида Пайғамбар алайҳиссалоти ва салом ўзининг мавлонолари Муваҳиба деган қулларига кечасида одам юборди. Чақириб келинг ўшани дедилар. Муваҳиба кечаси Пайғамбар айти саломнинг ҳузурига югуриб келдилар. Келганларида Пайғамбир соллаллоҳу алайҳи васаллам ей Муваҳиба, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло менга бақий аҳлига истиғфор айтишликни буюрди дедилар. Бақий қабристонида ётган кишиларнинг ҳақларига истиғфор айтчни буюрди дедилари. Юринг мен билан бирга Бақий қабрисонига борамиз ва уларда у йерда ётганларга истиғфор айнамиз дедилар. Пайғамбар алайҳиссалоти вассалом билан билла дейди Абу Мувоҳиба йўлга чиқдим. Бақий қабристонига кирдик. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом дуои хайр қилдилар. Ассалому алайкум. Аҳлат диёр, минал минина ва ал муслимин. Ей қабристон аҳиллари. Мусулмонлар диёри, меъминларнинг диёри, сизларга Аллоҳнинг саломи, саловати бўлсин. Биз сизларни арқингиздан келадиган дунёга ташлаб кетган кимсанглармиз. Бизга сизларга Аллоҳдан истиғфорлар сўраймиз деб дуо, хайрларни қилди.

[19:32] Кейин менга қарадида, ей Абу Муваҳиба дедилар, Пайғамбар алайҳиссалом, менга дунёнинг бойликлари, хазиналарининг калити берилди. Ва дунёда хул мангъу яшашлик берилди. Дунёда охирги инсон ўлмагуничайин ўлим менга берилмаслигини айтилди. Охиргичача яшанг деган таклиф берилди. Кейин охиригача дунёнинг тугагунигача яшаб туриб, ундан кейин сизга Жаннат берилади деган таклиф бўляпти. Ва иккинчи таклиф еса, йўқ, сизни ажал вақтингиз келганда, ихтиёр сизда. Хоҳласангиз Аллоҳнинг ҳузурига, Аллоҳга йўлиқиб Жаннатга киришлик ихтиёри сизда. Қайсинисини танлайсиз деди, деб менга айтди деди. Шунда Абу Мувайҳиб айтдики, ё Расулуллоҳ, дунёда абадий мангу яшашлик ихтиёри бизга берилаётган бўлса, кейин сизга Жаннатга кириклик таклиф қилинаётган бўлсак, шуни танлаб қўя қолмайсизми? Дедилар. Мана шуни танламайсизми? Деганларида Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом айтдиларки, йўқ, Абу Мувайҳабаҳ. Мен Аллоҳга йўлиқишни танладим, деди. Мен аллоҳ таолога ва жаннатга йўлиқиши ни танладим дедилар. Ва Бақий қабристонидаги ётган одамларнинг ҳақларига дуолар қилганлардан кейин Пайғамбар алайҳиссалом уйларига қайтди, деди.

[20:57] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг касалликлари мана шу Бақийдан қайтишлиги билан касалликлари бошланди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳиссаллам Бақийдан қайдиб келдилар. Ва уйларига кирди. Ойша онамизнинг уйларига кирганларда, Ойша онамимизнинг бошлари оғриб турган вақти еди. Ойша онимиз Расулуллоҳнинг кириши билан варосат дедилар. Во бошим ей, қаттиқ бошим оғрияпти, дедилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом айтдики, бал анаваллоҳ я Аиша ва расох деди. Ей Аиша, қаранг деди. Сен емас, мен бошим оғряпти десам бўлади, мени бошим жуда ҳам қаттиқ оғрияптий, деб Пайғамбар ас салом ва расох дедилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом ҳазил тоифа қилдилар, аёлларига, Ойша онамизга қарадилар да. Ма варраки ила умутти қобли, фаҳм ту илайки ва фака фантук ей вассаллоҳ, тў алайки ва дафъантук дедилар. Ей Ойша, агар деди, шу бошинг оғриб, мендан аввал ўлиб кетадиган бўлсанг, мендан аввал оладиган бўлсам, ҳеч зиён йўқ, қўрқма деди. Мен ўзим яхшилаб ювинтириб, кафанлаб, ўзим қабрингни кавлаб, ўзум қабрингга қўйиб, орқангдан жаноза намозларингни ўқийман дедилар. Бунга ҳеч хавотирланма дедилар. Деганда, Ойша онамиз ҳам Пайғамбар алайҳиссаломга қараб, валлоҳи лакаанний бек, лақод фа алтадалик лақад ражат ила байтифа арасту фиҳибиб адин исайк.

[22:19] Ё Расулуллоҳ деди. Мумкин шундай қиларсиз, лекин мени қабрга қўйишингиз биланоқ мени уйимга бошқа аёлларингизни ҳам олиб келиб оласиз да, а? Дедилар. Ва Пайғамбар алайҳиссаломга рашк қилиб, Ойша онамиз шу гапларни айтган едилар, Пайғамбар алейҳиссалом табассум қилиб, кулиб қўйишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шу кундан бошлаб касалликлари кундан кунга оғирлаша бошлади. Аёлларнинг уйларида Пайғамбар алайҳиссалом навбат билан, навбат билан аёлларнинг уйларига тунардилар. Лекин шу касал бўлган вақтларида, мен ертага қайси бир аёлимнинг навбати, қайсининг уйида бўламан деб тез тез сўрардилар. Бундан аёллари тушунишдики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша онамизнинг уйларида бўлишликни ихтиёр қилаётганлигини сезишарди. Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг касалликлари қаттиқлашди. Тобора оғирлашиб борди. Расулуллоҳ ўша онамизнинг уйида касаллик даврини шу йерда ўтказишликка аёлларининг ҳаммасидан изн сўради. Аёллардан рухсат сўради. Шу менга рухсат берсанглар, мен касаллик вақтимнинг ҳамма куни ўшанинг уйида бўлсам дедилар.

[23:36] Аёллари рухсат беришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки иккита кишининг йелкаларига осилиб, Али радияллоҳу анҳу билан Аббос радияллоҳу анҳунинг йелкаларига осилиб, оёқлари еса йерни чизган ҳолатда Ойша онамизнинг уйларига кириб келдилар. Чоршанба куни Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом вафот етишликларидан беш кун аввал Пайғамбар Али алайҳиссалоту вассаломнинг касалликлари тобора оғирлаша бошлади. Ҳатто ўзларидан кетиб қолди. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом ўзларига келдилар да, ҳари қува алай ясаб ақу робин мин абар иншатта. Йеттита деди, ҳар хил булоқнинг сувини деди. Йеттита ҳар хил було қининг сувини олиб келиб, менга йетти идиш ўша булоқнинг сумини устимдан қуйинглар деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни айтганидай қилишдилар, йеттита булоқнинг сувини олиб келиб, йетти идиш Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг устидан совуқ сувини қуйишди. Пайғамбар алейҳиссалом қўллари билан ишора қилди, ҳасбукм, ҳасбукм йетади. Бўлди, йетади деб ишора қилди. Озгина совуқ сувнинг таъсири бўлганлигидан Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом ўзида сал йенгилликни топгандай бўлдилар.

[24:54] Шу ўринлардан турдида масжидга чиқди. Бошларини қаттиқ боғлаб олган еди. Минбарга кўтарилди. Минбаргакўтариб саҳобийларга қилган охирги пандни насиҳатлари лаънатуллоҳи алал яҳуд ва насоро. Аллоҳ яҳудларни, насораларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. Улар пайғамбарларнинг, пайғамбарларнинг қабрларини масжид қилиб олишди, деди. Қабрларни масжид қилиб олишди. Вала таттаҳил у қабри ватанан юрбат. Менинг қабримни ибодат қилинадиган бутхонага айлантириб юборманглар деб, Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом вафотларидан беш кун аввал мана шу насиҳатни айтишлик учун қийналиб турган бўлса ҳам, минбарга чиқиб туриб шу насиҳатни айтдилар. Пайғамбар алайҳиссалом: Менинг қабримни ибодат қилинадиган бўтхоналарга айлантириб юборманглар деган насиҳатларни айтди. Пайғамбар алайсалоту вассаломдай инсоннинг қабрини бундай қилишлик, зиёрат қилишликка бўлмайдиган бўлса, бошқа инсонларники у ёқда турсин. Пайғамбир алайҳиссалом васиятларида ансорларга деди, ансорлар Мадиналиклар, Пайғамбир али алайҳиссаломга байъат қилиб, Пайғамбар алайҳиссаломга ёрдам берган кишилар, муҳожирларга уй бериб, жойларини тўрини бериб, керак бўлса, аёлларини хоҳлаганини танлагин, талоқ қиламан никоҳлаб ол деган, мол дунёсини борилсин муҳожирларни олдига қўйган кишилар еди.

[26:30] Пайғамбар алайсалом айтдики, шу кишиларга яхшилик қилинглар. Шу ансорларга яхшилик қилинглар. Улар менинг ёрдамчи суянчим, менинг сирдош омонатдошим ва улар ўзларининг зиммасидаги нарсани тўлиқ адо қилди. Енди еса сизлар уларнинг ҳақларини беринглар. Уларнинг яхшиликларини қабул қилинглар. Ёмонликларини еса кечириб юборинглар деб насиҳат қилдилар. Насиҳат қилиб бўлганларидан кейин минбардан тушдилар, Пайғамбар алайҳиссалом. Минбардан тушди да одамларга қараб, ей одамлар деди. Ман кун тужжаллат ту лаҳво ваҳро ва ҳа да ваҳри фал ястақид минҳу. Кимни агар деди, билиб ё билмасдан уриб қўйган бўлсам, қамчилаб қўйган бўлсам, мана менинг орқам дедилар. Орқаларини очди да, хоҳлаган одам келиб ҳаққини мендан олсин дедилар. Кимни агар сўкиб, ҳақорат қилиб қўйган бўлсам, мана мен унинг ров баросида турибман. Келсин, хоҳлаганича мени сўкиб ҳақорат қилсин, мен унга ҳалол қилдим шу соатда дедилар. Субҳаналлоҳ вафот вақтида Расулуллоҳ сарвар ал алам, Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом шунчалик ҳақларини бировдан бирон бир улуш ҳаққи олган бўлса, ўзининг ҳаққини адо қилиб, олинглар мана шу ҳақларни деб туриб Пайғамбар алайҳиссалом келди.

[27:58] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шунчалик касалланиб турган вақтларида ҳам жамоат билан ўқийдиган намозни тариқамадилар. Пайшанба куни вафотларидан тўрт кун аввал расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шан намозигача чиқди. Шан намози бу охирги пайғамбар алайҳиссаломнинг жамоат билан ўқиган намози еди. Имоматчилик қилиб, жамоатга ўтиб берган намози ва бу намозда ал мурсалат ё урфа сурасини ўқиди пайғамбар али соллаллоҳу алалайҳи васаллам. Хуфтон намозига келган вақтларда расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг касаллиги тобора, ағирлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга чиқадиган ҳолатда емас едилар. Расулуллоҳ ўзларидан кетиб қолган еди. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом бир вақт ўзларига келсалар куннинг ярими бўлиб қолган. Одамларнинг ташқаридаги овозлари расулуллоҳ чиқармиканлар, намозни ўқиб берармиканлар деган овозларни ешитди. Пайғамбар алайсалом айшонамизга қараб туриб айтдики, ё айша деди. Асалланнас, одамлар қутқанни намозини ўқишдими деди. Айшонамиз айтдики,йўқ ё расулуллоҳ. Одамлар қандай қурътон намозини ўқийди, сиз йўқсиз, сизни кутишяпти дедилар.

[29:14] Шунда Пайғамбар алайҳиссалом менга таҳоратга сув беринглар, мен таҳорат олай, намозга чиқай деди. Таҳорат сувларини олиб келиб беришди. Расулуллоҳ таҳорат қилдилар. Қадамларини ювди, ўринларидан тураман деганларда ўзидан кетдилар. Пайғамбар алейҳиссалом бир вақт ўзларига келди. Ойшанамизга қараб, ё Аиша, одамлар Қуръон намозини ўқишдими дедилар. Ойшанамиз яна ё Расулуллоҳ, одамлар сизни кутишяпти. Улар сизни кутяпти дедилар. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом яна таҳоратга сув олдилар. Таҳорат қилдилар. Таҳорат қуриб, енди ўринлардан туриб намозга чиқаман деганларда яна ўзидан кетди. Учинчи марта ўзига келганларда Пайғамбар айтди ки, Аиша. Муру Абубакир Фалёсонли бин Нас. Ей Ойша дедилар. Абубакирга айтинг, мени енди чамам келмай қолди намозга чиқишга. Абубакирга боринг, чиқиб намозга одамларга имоматчиликка ўтиб, Қуръон намозини ўқиб берсин дедилар. Ойша онамиз Абубакир дадалари биларди, Абубакирнинг юраклари бунга бардош бермайди, қалблари чидамайди. Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг тирик бўлиб туриб, ўринларига емомачиликка ўта олмаслигини ва қачон бўлса қаттиқ йиғлайдиган киши еканини билиб, Пайғамбар алалайҳиссаломга айтдики, иннна абубакр еда қама макама қама калам ясманна асмий минал бука.

[30:38] Ё Расулуллоҳ Абубакр сизни ўрнингизга туриб, емомачиликка учса, йиғидан одамлар унинг товушини ешитмайди. Бошқа одам ўтсин дедилар. Пайғамбар алайҳиссалом йўқ, ей Ойша, Абу Бакрга боринг. Имоматчиликка Абу Бакр ўссин дедилар. Охири Абу Бакр розияллоҳу анҳу имоматчиликка ўтдилар. Лекин имоматчиликда Пайғамбар алайсаломнинг мақомида туриб, ўринларда туриб, имоматчиликдан ўқиган сурасини орқадаги саҳобийлар ешитадиган даражада мас еди, йиғларди Абу Бакр. Абу Бакр Пайғамбар алайҳиссаломни тириклик вақтида ўн йетти намоз ўқиб берди. Пайғамбар асланим тирик вақтида ў. Йеттита намозни ўқидилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотидан бир кун, икки кун аввал шанба куни Пайғамбар алайҳиссалом сал касаллиги йенгиллашганга ўхшади. Ўзларини яхши ҳис қила бошладилар. Икки кишининг ўртасига осилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пешин намозига чиқди. Намозга чиққанда Абу Бакр радияаллоҳу анҳу имоматчиликда пешинга имом бўлиб турган вақти екан. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом Абу Бакр Пайғамбар али саломни кўриши билан намозда секин орқага жила бошлади.

[31:53] Расулуллоҳ имоматчиликка ўтади деб Абу Бакр ўзларининг орқага ола бошлади. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом ишора қилдилар, ўрнингиздан қимирламанг ей Абобакр, ўрнингингиздан қимирланг деб ишора қилди. Абубакрнинг чап тарафларига кириб Пайғамбар алейҳиссалом ўтириб, намозни имом бўлиб ўқиди. Абубакр еса Пайғамбар авайҳиссаломга ихтидо қилган ҳолатда қолдиларда, Пайғамбар лайҳиссаломнинг такбирини орқадаги одамларга ешиттириб турди.

[32:26] Якшанба куни Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом қулларини чақирди ва уйида бир қули бор еди, озод қилди. Аллоҳ йўлида озодсан дедилар. Уйларидаги бор нарсаларни жамладилар, қараса йетти динор бор екан. Пайғамбар алейҳиссаломни уйида йетти динор. Йетти динонни садақа қилдилар. Мусулмонларга ўзининг қуроллари, аслаҳаларини ҳадия қилиб бердилар. Ва шу куни кечасига уйида ёқадиган, чироғини ёқадиган ёғи қолмаган еди. Ойша онамиз чиқдилар да, қўшнисидан қарзга ёғ олиб кирди. Бир тунга чироқ ёқишлик учун қўшнисиден ёғининг қарзга олиб кирди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот етдилар ва айтаётган вақтлари бир йейдиган таоми қолмаган еди уйларида. Йейдиган таоми хоҳлаганлигидан бир яҳудийга ўзининг совутларини гаровга қўйиб туриб, ўттиз со миқдордаги, ўттиз сон, мана шу бир ҳовучингиздаги ўттиз со муқдордаги арпани қарзга олган еди Пайғамбар алайҳиссалом. Кўринг, Расулуллоҳ дунёдан ўтяпти. Бутун ислом мамлакатининг подшоҳи дунёдан ўтяпти.

[33:42] Вафот етаётган вақтларида кияётган кийимлари арпа нонига омонатга қўйилган еди. Арпа нонини баъзиларимиз ҳали йеб кўрмаганмиз. Баъзиларимиз орфадан қилинган нонни қанақа еканини тасаввур қилолмаймиз. Унни олиб келсангиз уйингизга, агар қара ун бўладиган бўлса, нимага бунақасини олиб келдингиз, оғун, енг тоза, сўртиб турганда буни олиб келдингимиз дейдиган ҳолатда яшаяпмиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот етдилар. Қоралари тўғри қўйиб бўлмади. Расулуллоҳ вафот етдилари.

[34:37] Уйларига ёқадиган чироғининг ёғи йўқ еди. Охирги вафот етадиган кунлари анаси ибна молик радия аллоҳу анҳу. Инн ал муслимина байна маъҳум фий сола атил тажриба бомдод намози. Пайғамбар алайҳиссалом душанба куни бомдод намозида, душанба куний бомдод намозда ойша онамизнинг уйларида пардаларини секин очдилар. Пардаларини очса одамлар бомдод намозида саф саф турибди. Абу Бакр радияллоҳу анҳу имоматчиликка ўтиб турибди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом табассум қилди. Мусулмонларга олиб келган рисолат, Пайғамбар айёсалом йигирма уч йил давомида олиб келган рисолаатнинг самарасини кўриб, йигирма у уч йилда одамларнинг намозга бўлган ҳарислиги, бомдод намозда жамоат билан ўқишлигини кўриб туриб, Пайғамбор алайҳиссаломнинг кўзлари қувонди. Табассум қилди. Шунда Абу Бакр Пайғамбар алайҳиссаломни назорат қилиб турганлигини сездилар да, секин намозда Пайғамбар лайҳиссалом чиқар екан деб ўйлаб, намоздан ўзини четга олмоқчи бўлди. Пайғамбар лалайҳиссалоту вассалом қўллари билан ишора қилиб, алим куфумаканакум ва атин мунсолатакум, ўрнинглардан қимирламанглар, намозингларни тамомига йетказинглар деб секин Пайғамбар аййиссалом пардаларини тушириб қўйдилар.

[35:55] Шу куннинг душанба кунининг зуҳа вақти, чошгоҳ, кун бир найза кўтарилган вақтига тўғри келиб қолди. Куннинг ҳам иссиқ бошлашлик вақти, Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳам касалликларининг яна қаттиқлашиб, авжига олган вақтлари. Пайғамбар илайҳиссалоту вассаломга шунақа дард келди, шунақа касаллик келди, чидайдиган даражада емас. Кўрадиган кўзлар бардош бермайди, ҳали юрак унга чидамайдиган ҳолатда турибди. Фотима онамиз қизлари келдилар да. Дадаларини шу ҳолатда кўрганларидан кейин во карба або дедилар. Ей отамга бўлаётган мусибатларо деди. Дадамга келган мусибатлар деб Фотима онамиз йиғлади. Шунда Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом қизларига қарадида, лайса ала абийка карим баъдил явм деди. Бугундан кейин дадангизга мусибат йўқ, ей Фотима, дедилар. Бугундан кеюн дадангизга мусъибат йўқ ей Фотима. Билдилар шу куни Пайғамбар алейҳиссалом вафот етишлигини. Бугундан кейин Пайғамбар дадангизга мусибат йўқ дедилар. Патеймонамизни чақириб қулоқларига бир нарсаларини шпириладилар. Пайғамбарлар саллаллоҳу алайҳи васаллам айтишлиги билан патеймонамимиз йиғлаб юборди.

[37:11] Яна кейин чақирдилар да, бир нарсаларни қулоғига айтдилар. Патейма онамиз кула бошлади. Шунда сўрашдилар, Пайғамбаримиз Расулуллоҳ нима нарсаларни айтди деган едилар. Айтдики, сиз бугунги кун деди, сизни дадангиз омонатини топширадиган кун. Бугун Аллоҳнинг ҳузурига дадангиз равона бўладиган кун. Ей Фотима деганларда Фотима онамиз йиғладилар. Шунда йиғлаганини кўриб туриб пайғамбар вай салом фотиманимизни чақирдилар да айтдики, ей фотима йиғламанг. Бу сиз енг биринчи аҳлимдан менга йўл оқадиган киши сиз бўласиз. Енг биринчи менга йўлиқадиган сизсиз деганларида Фотима онамиз хурсанд бўлиб кетдилар. Ва сиз енг дунёдаги оламдаги аёлларнинг саидисизсиз, саидисизсиз деб айтдилар.

[38:03] Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом Ойша онамизнинг қўлларида, бағрларида еди. Жон талвасасида, ўлим чиқар вақтида. Шу вақтда Абдураҳмон, Ойша онамизнинг укалари Абдураҳмон Абу Бакрнинг ўғиллари кирди. Қўлларида оғзини тозалайдиган мисваклари билан еди. Пайғамбар алайҳиссалом мисвакка қаттиқ тикилиб қарадилар. Шунда Ойша онамиз айтдиларки, ё Расулуллоҳ, шоядки сиз шу мисвак қилишликни хоҳлаяпсиз де, деди. Пайғамбар алайҳиссалом бошлари билан ишора қилди, ҳа деб. Ойша онамимиз мисвакни Абдураҳмонни қўлидан олиб, оғизларида юмшатиб, Пайғамбар али алайҳиссалоту вассаломни оғизларига тутқаздилар. Пайғамбар алайҳиссалосу вассалом оғизларини мисвак билан тозаладилар. Субҳаналлоҳ, Аллоҳ, Аллоҳнинг ҳузурига кетяпти, оғизларидан бад бўй ҳид келмасин деб, оғизларини мусвахлар билан тозалаб, Аллоҳ Таолонинг ҳузурига тайёргарлик кўрди. Кимлардир сигарет чекиб, Аллоҳни ҳузурига кетади. Кимлардир ароқнинг бад бўй ҳидлари билан кетади. Кимлардир бад хулқ билан кетади. Расулуллоҳ шунчалик гўзал хулқ. Гўзал муомала бўла туриб яна оғизларини мисваклар билан тозаладилар. Ёнларида муздек сув идишда турарди. Қўлларини сувдаги идишга тиқиб туриб, юзларига сувни олиб, сув билан юзларини ювиб туриб, ла илаҳа иллаллоҳ, инна лил мавтез ла сакарот.

[39:28] Ла илаҳа иллаллоҳноҳ. Ўлимни шундай бир шарбати, аччиғи бор екан а? Ўлимнинг бир маслиғи бор екан а, одамни шунчалик маст қилиб қўядиган екан бу ўлимнинг аччиғи деб туриб Пайғамбар алайҳиссалом ла илаҳуллаллоҳ калимаси оғизлардан узилмасди. Пайғамбар али алайҳиссалоту вассалом охирги айтаётган сўзларда ассолат, ассолат ва ма малакат айманукум. Намоз, намоз, ей умматим, намоз ва қўлингларни остидаги одамларга, ишчиларнинг, қулларнинг ҳақларини тўлиқ адо қилинглар. Бўлган васиҳат насиҳатларини, васиятларини айтди ва қўлларини Пайғамбар алайҳиссалом осмонга кўтардилар. Бармоқлари билан осмонга ишора қилиб, кўзларини осмонга тиқиб, бир нарсаларни пичиллай бошлади. Ўшанимиз қулоғим, қулоғимни тутдим оғзига деди. Қулоғимни секин оғзига яқинлаштирсам, Пайғамбар илайҳиссалом маъалладингна ан ан та алайҳим минаннабийина ва сиддиқийина ва шуҳа дай ва солиҳий, аллоҳим мағфирли, варҳамний, ва ал ҳикмни бир рафиқил ала, ар рафиқил а ла, ар рафиқи ал а ла деган ҳолатда айтаётган едик. Аллоҳ мени сен неъмат қилиб берган кишиларинг, сиддиқлар, Пайғамбарлар, сиддиқлари, шаҳидлари, солиҳлар билан бирга қилгин.

[40:50] Мени шуларнинг қаторига қўшгин, мени гуноҳимни кечиргин, мени раҳматингга олгин. Рафиқал аъло, енг олий мақомдаги дўстларга мени елгаштиргин. Енг олий мақамдаги дўсталаримга мени йетказиб қўгин. Енг олий макомдаги дўстингларимга мени йетқазгин деб уч марта теҳронладилар да, руҳ мубораги Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломдан чиқди. Бу як икки душанба куни, рабаи ал аввалнинг ўн иккинчи си, ўн бир ҳижратнинг ўн бир йили, Пайғамбар алайҳиссалом олтмиш уч ёш у тўрт кун ўтган куни еди. Пайғамбар илайҳиссалоту вассаломнинг руҳлари, руҳи мубораклари бу дунёдан видолашди. Бу омматни ичидан кетди. Шу вақтда ичкаридаги товушни ешитган Умар радиаллоҳу анҳу ташқаридан югуриб кирдилар. Югуриб кирсалар Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом ойшанамизнинг қўлларида вафот топган ҳолатда ётарди. Пайғамбар лайҳиссалоту вас салом вафот етди дедилар. Умар радиаллоҳанҳу бунга ишонолмади. Бунга ишона олмади. Умар радиаллоҳни ҳу қилишини чиқарди да. Бу муносиб қилар деди. Пайғамбар алайҳиссаломни ўлди деган хабар тарқатяпти деди.

[42:08] Мунофиқлар Пайғамбар алайҳиссаломни ўлди деган хабар тарқатяпти. Аллоҳга қасамки, Пайғамбар алейҳиссалом ўлмади. Балки у Мусо алайҳиссалом қирқ кун ғойиб бўлиб, қавмидан Пайғамбар Парвардигори Аллоҳ билан гаплашиб, қирқ кундан кейин қавмига қайтиб келган еди. Пайғамбар илайҳиссалом Аллоҳни ҳузурига гаплашишга кетди. Пайғамбир алайҳиссаломқайтиб келади. Агар ким Пайғамбарни ўлди дейдиган бўлса, қўлини ва оёғини мана шу қилиш билан мен чопиб ташлайман деб, Умар радиаллоҳи у ёқдан бу ёққа югурарди. Абу Бакр радиаллоҳу бу мавқутда йўқ еди. Абу Бакр сунних деган жойда аҳлларининг ҳузурига Пайғамбар алайҳиссалом изн бергандан кейин кетган еди. Бу хабар тезда яшундай Абу Бакрга йетиб борди. Абу Бакр радияаллоҳ анҳу югуриб келдилар. Ҳеч кимга қарамади. Масжидга ҳам тўғри кириб, пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳужралари, оишонамизнинг уйларига кириб, қараса пайғамбар алия салом ўртада, ҳужранинг ўртасида, юзлари беркилган ҳолатда ётибди. Пайғамбар Абу Бакр радияллоҳ анҳу Пайғамбар илайҳиссаломнинг ҳузурига кириб, юзларини муборак, юзларини очиб, секин тиз чўктида Пайғамбар алайҳиссаломни қучоқлаб бағрларига босиб йиғилади. Абу бакр би абий анта ва умми тифта ҳайям ва майта.

[43:25] Ота онам сизга фидо бўлсин, ё Расулуллоҳ. Сиз дунёда ҳам шундай хушбўй едингиз, ҳаёт даврингизда ҳам хушбўй дедингиз, вафот етганингиздан кейин ундан ҳам хушбўр бўлиб кетибсиз, ё Расулуллоҳни деб. Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломни қучоқлаб йиғлади Абу Бакр. Кейин бир оз вақтдан кейин Абу Бакр ўзини қўлга олди. Секин ташқарига чиқди. Ташқарига чиққанидан кейин Умар розияллоҳу анҳу ҳалиги ҳолатда ҳали ҳам тўхтамаган. Ей Умар, бу ёққа келинг, яқинлашинг, ўтиринг бу йерга дедилар. Умар радияллоҳни қулоқ солмади. Ей Умар, ўтиринг деяпман дедилар. Умар радиаллоҳни ҳеч кимга қулоқ солмайди. Абу Бакр радиаллоҳни одамларга қараб, инн алҳамдулиллаҳ, наҳмадиҳу ва настаину саловатларни айтиб, Аллоҳга ҳамду санолар билан бошлади. Кейин Умар Абу Бакр радияларнинг ўз сўзларини давомида, аммабад, ваманкани яъбуду муҳаммадан фаинна муҳаммадан қадмат, ваманкани яъдбудуллоҳ фаинна аллоҳа ҳайюн ла ямуд дедилар. Ей одамлар, ким Муҳаммадга, соллаллоҳу алайҳи васалламга ибодат қилаётган бўлса, Муҳаммад алайҳиссалом ўлди дедилар.

[44:42] Ким Аллоҳга ибодат қила ётган бўлмаса, Аллоҳ тирик Аллоҳ ўлмайди дедилар. Кўрдингизми? Ким Муҳаммад алайҳиссаломга ибодат қилаётган бўлса, Муҳаммад алайҳи салом вафот етди. Унга ибодат қилиб қилишлик мумкин емас еди. Ким тошларга, ким дарахтларга, ким авлиёларга, ким қабрларга, ким инсонларга ибодат қилётган бўлмаса, улар ҳаммаси ўлади, йўқ бўлади. Аллоҳ тирик. Аллоҳ ўлмайдиб. Кейин Аллоҳ Таолони мана бу оятини ўқиди. Ва ман муҳаммадун илла расулун қод ҳалат мин қаблиҳир русул. Афайиммата ўқутингларни қолиб, тум ала ақобикум ва ман ён қолиб ала ақибаиҳи фалангадур валлоҳу ас шая. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг елчиси. Бундан аввал ҳам пайғамбарлар ўтган. Агар пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом ўлса ё ўлдирилса, сизлар орқангларга қайтиб кетасизларми динни ташлаб. Ким агар орқасига қайтадиган бўлса, Аллоҳга ҳеч унинг зиёни тегмайди уни. Аллоҳ Таоло шокирларни, шукур қилувчиларни Аллоҳ ўзи мукофотини беради деган оятни ўқиганда, Умар радияллоҳу анҳу қилишларини ялангъочлаб, кучини кўрсатиб бақириб турган киши тиззалари кўтара олмай йерга қулади.

[45:59] Ўзларидан кетиб қолдилар. Шунда Умар розияллоҳ айтдики, ма таҳаммалини қадамая ва илм танна расулуллоҳ мат. Мени икки қадамим кўтариб туролмади бу жасадни, чунки пайғамбарни ўлганлигини енди билдим дедилар. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам сешанба кунида пайғамбар алайҳиссаломни ғусл қилдирдилар. Лекин кийимларини йетишмаган ҳолда ғусл қил дерди. Кафанлашдилар ва чоршанба куни Пайғамбар алайҳиссаломни дафн қилдилар. Жаноза намозлари ўқилди. Жаноза намози одамлар тўда тўда бўлиб кириб ўқишдилар. Енг аввало фаришталар жаноза ўқиди. Кейин Пайғамбар алейҳиссалоту вассаломнинг қариндошлари ўнта ўнта бўлиб кирип, биров бировга имоматчиликка ўтмади. Ҳаммаси ёлғиз ёлғиз Пайғамбар илайҳиссаломга жаноза ў қиди. Ва ундан кейин муҳожирлар кириб на жаноза ўқиди. Ундан кейин ансарлар кириб жаноза ў қиди. Ундан кейҳин аёллар ва улардан кейин ёш болалар кириб жаноза намозини ўқишди. Ҳақиқатдан бу кун Пайғамбар алайҳиссаломга жаноза намози ўқилган куни енг оғир кун бўлди. Анас радияллоҳу анҳу айтадики, бу Мадинага Расулуллоҳ келган кунни ҳеч унутолмаймиз. Енг Мадина ёриб кетган, нур сочган куни Пайғамбар алайҳиссаломнинг Мадинага кирган куни еди.

[47:21] Ва шунингдек мадинадаги енг зулматли кун пайғамбар илайҳиссаломнингмадинадан чиққан куни, аллоҳни ҳузурига кетган куни еди деди. Мусулмонлар изтирофга тушди. Пайғамбар елайҳиссаломнинг вафотини ҳақиқий мусулмонман деган киши қалблари кўтариб тура олмади. Умар родияллоҳу анҳунинг қадамлари оёқ қўли ишламай қолиб қулаб тушди. Усмон родияллоҳу анҳу тиллари айланмасдан сахов бўлиб қолдилар. Али родияллоҳуинҳу ўзларидан кетиб қолди. Билол азанчиси Пайғамбар алайҳиссаломнинг азанчилари. Ана шу воқеадан кейин, Расулуллоҳни вафотидан кейин азон айтишликка қодир бўлмай қолдилар. Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг масжидларида азон айтишлик, Пайғамбар алайсаломнинг азон калималарида аш ҳаду анна муҳаммадур расулуллоҳ деган калимани айтишга юраклари бардош бермади. Шом шаҳрига чиқиб кетишликка халифаи Абу Бакрнинг изн сўради. Шунда Абу Бакр радиаллоҳу анҳу айтдиларки, ей Билол, шу жойда қолсангиз деди, Расулуллоҳни замонасидаги бошлаган яхши амалингизни азон айтишлик, бу енг катта улуғ савоб, ишингизни давом еттирганингиз еди, деганларида Билол айтдики, ей Абу Бакр, о Расулуллоҳ борида буни айтганман, лекин Расулуллоҳ йўқ, мен қандай бунга бардош бераман?

[48:42] У киши дунёдан ўтиб кетди, мен бунга чидай олмаяпман. Юрсам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суратлари кўзимга гавдаланади. Қайерда юрсам, Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётлари худди мен билан бирга юргандай бўлади. Мен иложи йўқ Мадинани ташлаб, бошқа бир шаҳарга, Шом шаҳрига чиқиб кетмасам, бу йерда менга яшашликка ҳеч имкон қолмади деди. Шунда абубакр айтдиларки, ей билол, йўқ, сиз давом еттирасиз азонни деганларда, билол айтдиларкки, ей абубакр деди. Ҳа, тан оламан, сиз мени қул бўлиб, азобланиб ётган бир вақтимда, сиз келдингиз ва пулингизни сарфлаб мени озод қилдингиз. Агар шу озод қилишлигингиз Аллоҳ учун озод қилган бўлсангиз, унда мени ўз ҳолимга қўйинг деди. Агар йўқ, сиз ўша озод қилишлигингизни, кунлар келиб бир кун менга миннат қилишлик ва бир ишингизни қилдириб олиш учун озод қилган бўлсангиз, буюринг, мен нима десангиз шуни бажараман деди. Абу Бакр радиаллоҳ айтди, йўқ ё Билол деди. Мен сизни Аллоҳ учун озод қилганман. Хоҳлаганингизни қилинг дедилар. Билол радиаллоҳу Мадинада яшай олмаганлардан Шом шаҳри ларига чиқиб кетди. Кунлар ўтади. Абу Бакр, Умар радиаллоҳу анҳуларга ҳам йенгил бўлгани йўқ.

[49:58] Абу Бакр, Умар радиаллоҳу анҳу чиқса ҳам, кирса ҳам Расулуллоҳнинг енг дўстлари бўлган, ўнг ва чап қўлида турган Пайғамбар алайҳиссаломнинг суянчиқлари еди. Булар ҳам Пайғамбар илайҳиссаломни йўқотганликлари, мол у дунёсини йўқотишлик ҳеч нарса емас. Фарзандларини, бола чақасини йўқотиши, аҳлини йўқотишинг ҳеч нарса емасс, Расулуллоҳнинг йўқотишни олдида. Булар чидай олмадилар. Шундан кейин айтди, Абу Бакр Умарга қараб, ей Умар, деди. Сиз қанақа қилиб чидаяпсиз деганларда Умар айтдики, мен ҳам чидай олмаяпман, е Абобакр. Унда юринг ўзимизни бир паст овунтириб келамиз деди. Қайерга борамиз деган едилар. Расулуллоҳнинг ёшлик давридан боқиб, каттайтирган, Пайғамбар алайҳиссаломга егнагалик қилган. Мадинага бориб, оналари Оминаҳ билан тоғаларини зиёрат қилиб келаётганида, Аввож деган жойга келганларда оналари вафот етди. Фақат ўша бир аёлнинг қўлида қолди, олти ёшида пайғамбар алейҳиссалом, умма айман ал барака. Умма Айман ал-Барака деган Пайғамбар алейҳиссаломни енагалари бор. Шунинг ҳузурига борсак, Расулуллоҳ ҳақида бирор бир нарсалар айтса ю, қалбимизни бир тасалло қилиб келамиз дейишиб, Умма Айманнинг уйларига келдилар.

[51:15] Умма Айманнинг уйларига келсалар, Умма Айман йиғлаб ўтирибди. Бу икковлари Умма Аймандан бирон бир нарса ешитамиз деса, Умма Айман ёғлаб ўтирган екан. Шунда айтдики, ей Умма Айман, нимага йиғлаяпсиз? Деган едилар. Умма Аймон айтдики, иннама абки инний қид алимта анна расулуллоҳ сай ямуд, валакин иннама абки алал wаҳийилладий инқата анна. Мен Пайғамбар алейҳиссаломнинг вафотига емас дедилар. Расулуллоҳнинг вафот етишлиги ҳақ еди, Аллоҳ Таоло буни тақдирида битган еди дедилар. Мен бугундан бошлаб, Расулуллоҳнинг васфотидан бошлаб, биз билан осмондаги ўртамиздаги алоқа узилди. Аллоҳ билан бўлиб турган алоқа узилди. Ваҳий бугун тўхтади. Енди ёмонликлар осмондан яхшилик тушадиган давр, йигирма уч йил давр ваҳий яхшиликлар тушди. Енди ёмонлиқлар тушадиган даври бошланди. Мана шунга йиғлаяпман деганида, Абу Бакр билан Умар радиаллоҳу анҳу ҳам йиғлаган екан. Қурътубий айтадики, енг катта мусибат диндаги мусибат. Пайғамбар алайҳиссалом енди асоби аҳадакум мусиба, фарёдкур мусобаҳубий. Агар сизларга бир мусибат йетса, менинг билан мусибатланган, мени дунёдан чиқиб кетган кунимдаги мусулмонларга йетган мусибатни еслаб кўрсин.

[52:42] Бу енг катта мусибат еди Пайғамбар алайҳиссалом. Ҳақиқатдан ҳам мусулмонларнинг енг катта мусибати Пайғамбар алейҳиссаломни йўқотган куни еди. Чунки Пайғамбар йўқотди улар. Улар ваҳийний. Улар Аллоҳ билан бўлиб турган алоқани йўқотишди улар. Бир инсон оддий ўзининг катта бир таниши бўладиган бўлса, шу таниши, шу танишиси билан бўлаётган алоқасини йўқолишига қанча аъзоланади, қанча ўзи аттанглар қилади. Ҳа, бу Аллоҳ билан бўлаётган алоқанинг йўқолиши еди. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Пайғамбарига: "Иннака майютун ва иннаҳум майютун". Сиз ҳам дунёдан ўтасиз ва улар ҳам дунёдан ўтади деган. Ҳақиқатдан бу азизлар дунёга келгандан кейин кетмасдан иложи йўқ екан. Шундай Пайғамбар ҳам Аллоҳ Таоло ихтиёрни берди. Дунёни танла. Мангу ҳаётни танла дунёда. Ва дунёда ман юр яшаб, кейин жаннатни танла. Ундан кейин борадиган жойинг жаннат деса ҳам Пайғамбар алайҳиссалом йўқ. Менга битилган ажал қайси вақт? Олтмиш уч ёш у тўрт кунликми? Ўшанга мен розиман, ё Аллоҳ деяпти.

[53:57] Ўшанга розиман шунга Аллоҳ. Бизга еса Аллоҳ Таоло айтмадики, сенга мангу умр дунёда демаяпти. Сенга ундан кейин жаннат ана, аниқ сен жаннатга борасан демади. Лекин шунда ҳам биз мангу ҳаётга қизиқиб, мангу ҳаётда яшашликка ҳаракат қилиб, умримизни ўтказиш билан оворамиз. Шоир айтган еканки, жаҳонга подшоҳ бўлсанг, агар юз йил умр кўрсанг, ахир бир кун кетар бордир. Қуёшдан ибрат олгин ахир бир бир ботар бордир. Бу дунё бир работур ким қўниб бир бир ўтар бордур, насиб етса бир қариш йер бориб унда ятар бордур деган екан. Демак ҳаммамизга Пайғамбар лей салоти ва салондай муборак завқа ҳам бир қариш йерга ботишлик бор екан. Ҳаммамизга ҳам шундай жойга боришлик бор. Бу кунга тайёргарлик кўришлигимиз керак екан. Қиёматнинг бир аломати Расулуллоҳнинг вафоти. Е дуд сиддан байна ядай саъа, қиёматдан аввал олтита нарсани санайин, деди Пайғамбар алайҳиссалом. Шулардан бири менинг ўлимим қиёматнинг бошланиши деган екан. Қиёмат ўн иккинчи йили икки минг ўн иккинчинчи йилда йигирма биринчи декабр кунида бошланар екан деган сўзнинг ҳеч ҳожати йўқ.

[55:21] Расулуллоҳ ўша вақтда айтиб кетди. Менинг ўлимим билан қиёматнинг биринчи бошланиши бошланиб қўйди деди. Биздан фақат унга тайёргарлик кўришлик. Унга ибодат, яхши амаллар билан тайёргарлик коришлик екан. Аллоҳ суҳанаҳу ва таолодин ҳаммамизга бу дунёда солиҳ, яхши амалларни қилишликка муваффақ қилишини Аллоҳдан сўраймиз. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом охирги нафасларида маалладина анамта алайҳи минан набийина ва сиддиқина ва шуҳада ва солиҳин ва ҳасина вилойика рафиқо, содиқ Пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар, солиҳлар билан ва олий мақомдаги рафиқлар билан, жаннатдаги дўст у ёрлар билан бирга Аллоҳ Таоло ҳаммамизни жамлашлигини сўраймиз, Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло гуноҳларимизни мағфират қилишини сўраймиз. Субҳанака Аллоҳим ва беҳемдек. Ашадваллоҳу алайҳи ла ҳиллантас таърифу рук вато билай. Бир Аҳмат ака, я раҳмат, бир Аҳмат.
