Ауду биллаҳи мина шайтон рожин бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин вала ақибату лил мутақин. Вассолату вассаламу ала расулиҳ муҳаммадин ва ала алиҳий ва ашабиҳий ажмаъин. Ҳамма бад. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг гўзал исмлари, олий сифатлари билан бугунги жума айёмини Аллоҳ Таоло ҳаммамизга мубораклик қилишини сўраймиз.
Биз ҳадислардан навбатдаги ҳадисга келган еканмиз. Ана абий ҳурайра та абдур раҳмон ибн саҳрий розияллоҳу анҳу қола қола расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инна аллоҳ ала ёнзуру ила ажаса микум ва ла ила суварикум ва лекин ёнзуру или қулубикум. Имом Муслим ривоят қилган ҳадис. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сизларни жисмингларга қарамайди, сизларни суратингларга қарамайди. Аллоҳ субҳаначу ва таоло сизларни қалбингларга қарайди деган ҳадис.
Бу ҳадисдан Аллоҳни ҳузуридаги енг афзал одам билан Аллоҳни ҳузурдаги енг паст одамнинг мартабаси ажралади. Аллоҳ таолонинг ҳузурида бу бойлик, мансаб, обору, ёки бир шаҳодатлар, дипломлар, фалончалар деган от олишликлар, бу нарса билан инсоннинг қиймати, қадри ошиб кетмайди екан.
Бу бизнинг назаримизда, назаримизда, бандаларнинг назарида бировнинг обрўси шу нарса билан ошиб кетади. Бир инсонни миниб олган машинасини кўрганда бошқача ҳурмат қилишга ҳаракат қилиб қоламиз. Бир одамнинг уйига борсак, жуда қаср қилиб саворган бўлса, у одамни олдида бошимизни егиб турамиз. Бир одамснинг мансабини кўрганимиздан кейин гапира олмай қоламиз.
Бу бизни олдимиздаги бандаларни олдида мана шу еътибор билан бири биридан ортиқ бўлади. Аммо Аллоҳ таолонинг олдида бунинг заррача қадри йўқ екан. Бу нарсани заррача қадр йўқ екан Аллоҳни олдида. Аллоҳ таоло жасадимизга қарамайди. Унда енг Аллоҳни олдида жаннатга кирадиган одамлар улар спортсменлар бўлиши керак бўларди да.
Енг жасадни чиниқтирганлар бўлиши герак бўларди. Аллоҳ таоло суратларимизга қарамайди. Агар суратларимизга қараганда унда ҳамма катта диплом олганлар жаннат егаси бўларди да? Аллоҳ Таоло суратларимизга қарамай, жасадимиз Аллоҳ Таоло қалбимизга қарайди. Бир мискин бор, бир рубба ашъатҳин ағбир ямуд дуяда ҳийласама яроб яроб бир шундай инсон бор дейди Пайғамбар алайҳиссалом. Лав ақсамал Аллоҳ. Агар Аллоҳга қасам ичади, шундай бир инсон чашлари тўзиб кетган, ўзларини устилари шунақа ғубор, чанг.
Лекин ё Аллоҳ деб қасам ичса, Аллоҳ сенга қасам ичаман, қабул қил деса, шундай Аллоҳ Таоло қабул қиладиган кишилар бор деяпти. Айтмади, шундай инсонлар бор, мен сепларда ўтирибди ёки палон унақа инсонлар демади. Аллоҳ қалбимизга қарайди, шунақа Аллоҳга боғланган уни қалби. Аллоҳга боғлангани қалби. Уни усти чанг бўладими?
Унинг чошлари тўзиб кетган бўладими? У нарса Аллоҳ Таолони олдида унинг дуоси қабул бўлмай қолишига нима емас екан, қабул бўлмас қолишлигига аҳамият йўқ. Қалби тоза Аллоҳ Таолога. Тақвоси бор. Аллоҳ Таолога бўлган тақвос. У қўлини чўзади, Аллоҳ Таолодан дуо қилиб, қасам ичса, қасами албатта Аллоҳ Таоло қабул қилади деди.
Бир шейх Маккада дарс ўтадиган шейхлардан бири айтади. Мен деди Маккада навбатдаги дарсимни бераётган едим дейди. Масалан баъзилари асрда дарс ўтади. Баъзилари шомда, шомдан кейин. Шу дарсимга келиб енди курсийимга ўтириб, дарсни енди бошламоқчи бўлиб турсам, бир оддий бир халқнинг ичидан биров турди. Оддий кўринишидан кўриниб турибди. Бир ҳашаматли ҳам емас. Ё бир олимнинг сифати ҳам йўқ, уни кўринмаяпти. Бир оддий одам турида айтдики, шайх, агар рухсат берсанг, мен бир гап айтай, ундан кейин дарс бошла деб айтди деди. Шунда ҳалигинга қараб майли рухсат, гапиринг деб айтдим де. Шунда ҳалиги одам айтибди, Аллоҳга қасамки, мен қўлим, иккала қўлим ва иккала оёғим ишдан чиқди.
Ишламайдиган бўлиб қолди. Ва тўшакка михланиб қолдим. Кейин фарзандларимга айтдим, мени Каъбани олиб бориб тавоф қилдирингларчи дедим да. Мени аравага солишди да, Каъбани тавоф қилдиришди. Тавоф қилиб бўлганидан кейин икки ракат намоз ўқийдиган жойга келганда, мен шу йерга мени қўйиб қўйинглар. Мен бироз шу йерда бўламан деб айтдим да. Шунда шу йерда туриб Аллоҳ Таолога қасам ичдим дейди да. Ё Аллоҳ. Қасам сенга. Ё шу берган дардингга шифони берасан, оёғим билан юриб чиқаман Каъбадан. Ё шу жойда жонимни оласан, қабрга кетаман шу жойдан, Каъбадан. Деб қасам ичдим дейди. Ё Аллоҳ, сенинг енг муқаддас байтинг уйингда турибман. Сени меҳмонхонангда турибман, меҳмонинг бўлиб турибман мен. Бировнинг уйига меҳмон бўлиб келсангиз кўнглини оғритмайди да. Сени уйингга каъбага, байтуллоҳил ҳаромга меҳмон бўлиб турибман, мен сендан сўрайман, қасам ичиб сўрайман, ё шифойи том ато қиласан қадамим билан юриб чиқаман, ё шу йерда жонимни оласан қабристонга чиқаман деб ҳалиги шундай дуо қилдим, бир соат дуо қилдим,бир соат дуо қилди, чарчаб калласикада бошим қийшайиб, кўзим илинибди дейди.
Шунда шундай овоз келиб уйғондим дейди. Ҳақиқатдан ташқаридан келдими йўқми, лекин менга шундай туюлди дейди. Юр, тургин, юр деган овоз келди дейди. Шошганимдан, ўрнимдан сакраб туриб юриб, икки уч қадам юриб кетганимни ўзим билмадим дейди. Қарасам юриб кетибман. Аллоҳ субҳанаҳу таолони шундай мўжизасини кўрдимки, мана шундан буёғи мана юраман, оёғим ҳам, қўлим ҳам соғ деб шайхга шу гапни айтди дейди.
Инсоннинг кийимига, юришига, пулининг кўплигига, бошқасига қарамайди Аллоҳ Таоло. Аллоҳга қалбимизнинг маъюслиги, тақвоси, имони, Аллоҳга бўлган қўрқув, ҳалол, ҳаромни ажратиб, покликка қарайди Аллоҳ субҳанаҳматоллоҳ. Сизларни Аллоҳнинг олдида ҳурматинглар юксаги тақводаринглар дейди. Иннакром акум индаллоҳи атқакум. Сизларни Аллоҳни ҳузуридаги енг ҳурматга сазовари ким? Тақвадарингиз деди.
Тақво бу сўз ҳалиги бизни оғзимиздан чиқиб айтилиб қўйиб қўйиладиган сўзни ўзи бўлиб қолмаслиги керак, тақво. Тақво дегани бу ҳаром билан ҳалолни ажратишликда, мана шу бир ибодатни қилаётганимда шариатга мувофиқми, йўқми, шу нарсани қилсам гуноҳкор бўлиб қолмайманми, деб жудаям еҳтиётлик билан умрини ўтказишлик тақво дейилади. Жуда еҳтиёт бўлиб туриб умрини ўткизишлик тақво денглар.
Ҳар нарсада ўзимизга фатво чиқариб олиб, ҳаромни йейверсак, ҳар нарсада фатво чиқарив олиб, намозни қаза қилсак, ҳар нарсда фатво чиқариф олиб, ўзимизга йенгиллик тарафини, динни йенгиллик тарафининг ушлаб берсак, тақво бўлмайди бу. Сўрашганда тақво нимадир деб сўраганда, тиканлик йўлдин юриб кўрдингизми деган. Юрдим деганда, ялангъоёқ юрган бўлсангиз, қанақа юрдингиз деганида, тиканлар оёғимга санчилмасин деб, йерга синчиклик билан қараб, тикан йўқ жойни излаб, яна шу жойга еҳтиёт бўлиб қадамимнинг учини қўйиб юрдим деган. Тақаво деган динда худди шундай юришимиз деган. Юрган вақтингизда аввало бу ҳалолми, ҳалолми, шариатда рухсатми, йўқми деб синчиклаб қараб, ундан кейин яна еҳтиёт бўлиб қадамингизни қўйишлик тақво.
Ан ибн ан абу ан абил аббос абдуллоҳ ибн аббос ибн абдул муталиб розияллоҳу анҳума ан расулиллаҳи саллаллоҳу алайҳи васаллам фий ма ярви ан роббиҳи табарак ва таъала. Мана бу киши Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломдан, Пайғамбар алайсалом еса Аллоҳ Таоло ривоят қилган ҳадисни айтяпти. Бу ҳадисул қуддусий дейилади. Пайғамбар алейҳиссалом Аллоҳ Таоло бундай деди деб ҳадис айтадиган бўлса, бу ҳадисул қуддусий бўлади. Бу Қуръон бўлмайди.
Аллоҳ Таоло айтди деяпти. Инналлоҳа катабил ҳасанати ва саййъат. Аллоҳ Таоло яхшиликларни ёзди, ёмонликларни ёзади. Симма байянадалик. Кейин Аллоҳ Таоло буларни баён қилди. Яхшиликларини ҳам баён қилди, ёмонликларини ҳам баён қурди. Фа ман ҳамма беҳасанатинг фалам яъмал ҳа катаба аллоҳу табарак ва таъала индаҳу ҳасанакамина. Бир одам бир яхшиликни қиламан деб кўнглига туғса. Бир яхшилик қилайчи деб кўнглига тушса да, лекин шу яхшиликка Аллоҳ Таоло унга тўлиғича шу яхшилик қилди деб ажр беради.
Кўнглингизга тугидингиз бугун бир юз минг танга садақа қилайчи дедингиз. Лекин қилмадингиз. Кўнглингингизга тугиб чиқдингиз да, йўлда чиқдингиздан кейин қайтдингиз ниятингизни. Қилмадингиз, Аллоҳ Таоло юз минг танга садақа қилди деб ёзар екан. Фазилми, фазил емасми?
Аллоҳни фазлими бу? Фазли. Бир одамдан қарз олсангизда, мен кўнглима тугиб келган едим сени қарзингни беришни, лекин бермадим. Мана шу билан қутулдим десангиз, қутилмайсиз. Тўғрими? Е, дейди, сени кўнглингга туганда мен қадам билиб ўтирибман, олиб кел қарзди, дейди. Аллоҳни фазлини қаранг, кўнглингизга тугсангиз, юз минг дан кейин деяпман, ундан ҳам катта нарсани тугган бўлсангиз, Аллоҳни йўлига қиламан деб, Аллоҳ Таоло фазли карамининг шунчалик саховатининг кенглигидан шуни тўлиқ қилди деб ёзади деяпти. Субҳаналлоҳ, кўнгилга тугиб қўйишликни ўзи. Шунинг учун бир инсон таҳорат қилиб, ётадиган бўлса, кеч пайт, у инсон гўё намоз ўқигандақа бир ибодатдаги инсондек ётади. Ким агар бомдод намози билан қубдан намозини жамоат билан ўқийдиган бўлса, гўё у қиёмуллайл қилиб чиққан билан баробар дерди. Бомдод намозини жамоати билан ўқидингиз, қубдан намозни жамоати билан ҳам ўқидингиз.
Ўртасидаги Аллоҳ Таолонинг фазлини қаранг беряпган сизга. Аллоҳнинг фазли кенг. Шунинг учун шайтон йиғлаб, йиғлаб, буларни йерга ишқаляпти да. Шунча гуноҳ қилдиряпман бандаларга, Аллоҳ бир баъзи билан буларни савоб бериб, гуноҳларни кечириб юборяпти деб. Бир яхшиликни кўнглига тугишликни ўзи.
Ва ин ҳамма биҳа фа ам илаҳа катаба аллоҳу ашара ҳасанатини ила сабъиъин меъатиҳ зиёфини илоҳ адҳ офин катҳиров. Бир одам агар бир яхшиликни кўнглига тугиб, кейин шу яхшиликни бажарса, кўнглингизга тугиб қўйган яхши ишингизни амалга оширсангиз, Аллоҳ Таоло ўндан савобни бошланишини қаранг. Бирдан емас. Дарров қанчадан бошланяпти? Ўндан йетти юз баробаргача кўтариб ёзади дейди.
Юз минг садақа қилсангиз, Аллоҳ ўн нима бошлаганда қанча бўлади? Бир миллион нима бўлади? Ўн миллион садақа қилди деб бошланади. Йетти юз бараваргача, ана енди ҳисоблаб олинг, йўқ. Йетти миллион, триллион, триллион бўлиб кетади. Ана. Аллоҳ субҳанаҳу таолонинг енди бу ўн дан йетти юз гача енди нимага бир чегарага тўхтамади уники? Нимага ўн, ўн беш, йигирма демади. Ўн дан йеттий юз гача енд кенг масофани бериб қўйди деса, ниятнинг кучлилигига, ироданинг кучлилигигига қараб ҳам бўлади. Масалан, гоҳида юз мингни бериб қўясиздан мерингизни бир нарса тирнаб юради да. Бир икки кун есдан чиқариб олганингизча, садақани.
Гоҳида саҳобийларнинг берган садақалари шунақа бўлган, агар улар тафиду минаддам и ҳазанан улар шундай йиғлашди, кўзлари оқиб кетадиган даражада йиғлашни, садақа оятлари ешитилган вақтида садақа қиладиган нарса топа олмаганлигидан деди. Садақани оятларини ешитганда садақа қиладиган нарсани тополмай уйларига келиб излашда ҳеч нарса садақа қила оладиган нарса тополмаганда кўзлари оқиб кетадиган даражада йиғилади.
Уйни бир нарса топиб олсанг олиб чиқиб бер. Мана шунақа ихлос билан қилинган садақалар ё ихлос билан қуринган намоз, ҳа, муштоқ бўлиб туриб қилинган намоз билан ўртасида фарқлари борда. Шунинг учун Аллоҳ Таоло ниятларига ҳам қараб туриб, бу йерда амалларнинг савобларини ортиқ кам ёзиб. Войин ҳамма бесаййе атин фалам яъмал ҳа. Агар бир одам бир ёмонлик қиламан деб кўнглига тушиб тушса, ундай қилиб юбораман, бундай қилиб юбормайман, шайтон келади ю а? Ёмонлик қиламан дедингизда кўнглингизга тугдингиз. Фалам яъмал ҳа, лекин секин Аллоҳ Таолодан қўрқдингизда, қўй шу ёмонликни қилмайман деб кейин қилмадингиз. Аллоҳ Таоло шу қилмаганингиз учун бир яхшилик ёзар екан. Субҳаналлоҳ. Ёмонлик қиламан деб турдингизда, қилмаганингизга яхшилик ёазар екан, савоб ёзар екан.
Қайси қайси инсон, бандадан мана шу нарса кутиш мумкин? Мумкин емас. Бандадан бунақа нарсани кутиш. Аллоҳ Таоло фазли карами билан мана шу нарсаларни бандаларга беряпти. Кўнглингизга тугган ёмонлигингизга кейин қилмаганлигингиз учун шуни, шуни бажармаганингиз учун Аллоҳ Таоло яхшиликни беради. Войин ҳамма биҳа фа амилаҳа катаба аллоҳу саййиъатан воҳида. Агар бир инсон шу ёмонликни кўнглига туғди да, кейин шу ёмонлик қилиб қўйди, қилса, Аллоҳ Таоло унга бир ёмонлик, бир гуноҳ ёзар екан. Ўн, ўн беш, йигирма, ошириб емас, бир қилган ёмонликка битта гуноҳ ёзар е кан. Бир қилган ёмони ёмонлиги Аллоҳ Таоло битта гуноҳ ёзади дерди. Индама дуняли арбъатинафар, бу ниятлар ҳақида кетиляпти сўзлар. Инсоннинг қалбига тугган нарсаси ҳақида. Дунё тўрт нафар, тўрт одамларгадир, тўрт тоифага. Биринчи тоифалар абдун розақаҳуллоҳу маълан маълан ва илма, фаҳуваят тақий фиҳ робба ва ясил фиҳ роҳима. Ва яълам лиълла фиҳ ҳаққо. Бир бандага Аллоҳ Таоло дунёни ризқ қилиб беради.
Мол дунёни риз қилиб беради ва илмни ҳам беради. Илмни беради дегани шу молни ҳалолидан топиш керак, ҳалолга сарфлаш керак. Қиёматда сўраламиз, бу молимиз ҳақида. Инсоннинг қадами жилмайди, ҳатто тўрт нарса ҳақида сўралмагунча деб ёшлигини нимада ўтказганлиги, молни қайердан топганлиги, қайерга сарфлаганлиги, мана шу нарсалар албатта сўралади. Шу илм, шуни ўзи илм. Шу нарсани билди, тушундида ва Аллоҳ бу молда Аллоҳнинг берган дунёсида қўрқиб, буни топиб, дунёни йетти кеча йетти кундуз тўй қилиш емасда уни. Довруғини кўкка нима қилиб, кўрсатиб, пулини сочиб, бировлар ўн танга садақа беришга ичи очиб кетади. Ҳалиги. Лекин жарраҳлатиб, тўйларда бошидан пул сочишликни буни мартаба обрў деб билади. Бу енг аҳмоқ одам.
Пулни кўкка совуриш у. Ва ла тубат зир табзийроқ исроф қилма деяпти Аллоҳ Таоло. Нима қиласан пулни отиб, мақтаниб, ўзинг пул деса ўлиб кетасан. Яна тўйга борганда пулни очишингга бало борми сени? Ва латубадир табзийро отма уни, исроф қилмагин. Инн ал мубаддирингна кҳану иҳвана шаётин. Бу исроф қиладиганлар шайтонларнинг дўстлари улар.
Деяпти Аллоҳ Таоло. Демак, молни бергандан кейин Аллоҳ Таоло билади, Аллоҳ берди буни, Аллоҳни йўлига ишлатишим керак дейди. Бир одамлар бирданига бойиб кетса, ўзини топар тупар жойини топа олмай қолади. Қўядиган қадамини босишни билмай қолади. Қанақа босишни билмай олади да. Ҳа. Аллоҳ Таолонинг синови, бу дунёнинг синови. Аллоҳ дунёни кофирга ҳам бераверади, мўминга ҳам бераверади. Бун билан инсон хурсанд бўлиб кетмаслиги керак екан. Дунё келганда, ҳа, синов бошланибди да менга. Қанақа ишлатасан мандан бу дунёни деб мени Аллоҳ синаяпти еканда. Иншааллоҳ Аллоҳни йўлига, ҳақ жойларига ишлатаман дейиш керак да.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони биринчидан, мол дунё келган вақтда Аллоҳни қўрқиш керак. Мол дунёни ҳа кеё, кеяпти, кеяпти. Енди бу шу бир канал очилиб қолди. Ақиб кириб ётган канал. Дунё кирадиган. Ҳа буни енди ҳаромдин бўлса ҳам кириб тураверса да шу. Ёпинг уни. Ҳаромдин бўлсин, ёпиб ташланг уни.
Тамчилаб турса ҳам йетади ҳалол дин. Ҳалол дин таниб турса ҳам йетад, ҳаром дин керак емас. Аллоҳнинг қўрқишлик, молни йиғаётганда. Иккинчиси, я силфихи раҳимаҳу қариндош уруғингизга дарров алоқани кўчайтиринг. Дунё келяптими? Тез қариндош уруғларнинг ҳолидан хабар олинг. Кўп одамлар бўлади, бойиб кетган вақтда қариндош уруқларини танимай қўяди. Бировларини оёғи билан кўрсатади, бировларини ишора қилиб кўрсатади. Бировлар келяпса, ҳа, анави яна келяпти анави, дейди. Уйга киргизгиси келмай қолади. Енг биринчи бировлар қариндош урувлари ҳам нима қилмайди? Е қўй дейди, бормаймиз дейди. Алоқа узишади кейин. Борсанг дейди, бойиб кетган, мангсимайди дейди.
Енг биринчи сизни тавозилигингизни кўрсатадиган, тавозилигингингизни кўришадиган қариндош уруғлардан сиз бориб халқни хабар олишингиз. Бойиб кетган вақтингизда қиладиган ишни қаранг. Ва яъламлиллар фииҳи ҳаққа. Учинчиси. Аллоҳни ҳаққини есдан чиқармасингиз. Аллоҳ берди я у дунёни. Туғилганимизда бош кийимимиз бормиди? Туғилганимиздаги кўйнагимиз бормиди? Оёғимиздаги ўн беш минг лик сафошкамиз бормиди? Устимиздаги ўттиз беш минг лик курткамиз бормиди. Чўнтагимиздаги кашолоклар, сиғмай кетаётган пуллар, кашолоклар билан туғилганмизми? Йўқ еди. Туғилганингизда ҳеч нарса сиз дунёга келдик. Ким берди уни? Аллоҳ таоло берди. Қанақа берди Аллоҳ таоло? Бизга ақл берди Аллоҳ таоли. Идрок берди. Ақлимизни ишлатдик, ҳаракат қилдик, сабаб қилдик, Аллоҳ ризиқ қилиб берди. Демак, ҳаммаси Аллоҳник екан, қайтаринг Аллоҳга. Ҳаққини билиб юринг. Аллоҳни ҳаққини есдан чиқарманг. Мана бу инсон енг яхши инсон шу бўлади. Дунёда бой бўлиш яхши. Лекин мана бу айтгандақа бой бўлиш. Иккинчиси, абдун розақаҳуллоҳу илман валам ярзуқ ҳу маълан фаҳва содиқунния яқули ла аннали маълан ла амил тўбе амалифулан фаҳва биний я тиҳий фа ажруҳум асавва.
Иккинчи одамга Аллоҳ Таоло илмни берди, билади. Бу дунё Аллоҳникига еканлигини, Аллоҳни йўлига ишлатиш керак еканлигини билади, танийди. Лекин дунёни Аллоҳ бермаган у бандага. Камбағал, фақир бермаган. Бу банда айтади ўзига, ўзи айтади да. Ё Аллоҳ, агар менга ҳам дунё берсанг дейди. Фалон одамга дунё бергансан, сенинг йўлингга садақалар қиляпти, сени йўлингга яхши ишлар қиляпти, сенинг йўрингга мадрасалар очяпти, сени йўтингда қорилар чиқаряпти. Пул ҳаммаси пул.
Менга ҳам дунё берсанг, шуни ишига ўхшаган ишлар қилардим да, дейди. Ҳавас қилади да инсон. Ҳасад қилмайди инсон. Мўмин киши ҳавас қилиш керак. Мўмин кишиси ҳасад билан ичи ёниб, ўт бўлиб ўлиш деган нарса мўминда йўқ у. Бу ҳасад енг биринчи гуноҳ. Бу шайтонда бўлган гуноҳ у.
Ҳасад қилишлик. Кейин ўшандай ният қилса, ҳалиги киши билан ниятининг ажри баробар дейди. Қилаётган одамники билан тенглашиб қолар еканда. Яхши ният қилиб қўйишни ўзи ҳам яхши еканда. Қўлимиздан келмаганда, илм тарқатиляпти. Илм мажлислар ўтиляпти, илм бериляпти. Қўлимимиздан келмаганда, шу қўлимдан келганда шуларга ёрдам берардим да. Шу йердагиларга бориб бир илмларга қатнашардим да. Шулар илмлардан бир манфаатлар бўляпти мана, дейди.
Ўтириб олиб, ҳамма агент бузилиб кетди. Нимага? Жоме масжидим бошланяпти. Нима бўляпти? Ҳа шу йерда дарслар бўлиб бошлангандан бери одамлар бузилиб кетди е. Нима деган сўзлар? Баъзи маҳалла комитетлари мажлисларда ўтириб олса, енг биринчи масжиддан бошлайди. Тартибга келтиришимиз керак деса бўлди, бошлайди. Масжиддан бишлайди тартибни. Нимага кафелардан, барлардан, салонлардан, фоҳишахоналардан, бузуқхоналар, беловотда, залинеларда очилиб ётган бузуқхоналарни қанақа қилиб тўхтатамиз? Оқсоқоллар демайди да, маҳалла комитетлар. Масжидда ўқияпти, намозхонлар, шуларни деб бошлайди.
Ҳа? Ким бузишликка ҳақли? Инсофга келайлик да. Масжид тўғриликка чақиряпти. Ичма, ичиб олиб кафеда талашиб бир бирингни пичоқлама, ўлдирма, ароқ ҳаром, шайтоннинг иши, намоз ўқи, намоз ўқисанг отангни ҳурмат қиласан, иззат қиласан, мамлакатни тинчлигини сақлайсан, а? Сени тепангда турган президентларга яхши гап гапирасан, ичиб олсанг, мос бўлсанг, ҳамма ёқни расво қиласан дейди масжидда.
Ва учинчи киши аддун раза қаҳуллоҳу маълун валам ярзуқу илман яҳбату фии малиҳи беғойри илмин валаят тақиҳ фии ҳиробба валаясили фии ҳираҳима валаяълам лиллаҳи фии ҳаққа фаҳваҳ ва ахбат ул маназиҳ. Бир банда Аллоҳ унга молни ризқ қилиб беради. Мол бор. У молни қани ишлатиш керак, қанақа қилиб топиш керак, ҳалол билан ҳаромнинг фарқи нима? Қиёматда ҳаромнинг жазоси нима? Ҳаромдан йейилган қорин айюма лаҳмин на батамин суҳдин фаннари авлабиҳий қайси гўшт ҳаромдан ўсса, унга дўзах авлодир дейди. Ҳаромдан йедириб боламизни улғайтирсак, бола ўстиряпмиз деб хурсанд бўляпмиз. Ҳаромданми, ҳалолданми, бугун топиб келганимизга хурсандмиз, кунимиз ўтганига хурсандмиз. Бола катта еканига, невара катта еканига хурсандмимиз. Фаннар авлоди. Дўзах унга авлодил. Ҳаромдан ўсган гўштга деяпти.
Айтади, қайси бандага Аллоҳ мол берса, лекин илмини бермаган бўлса, унинг қандай ишлатиш кераклигини. У ўша мол деб илми бўлмагандан кейин ҳар хил йўлларга сарфлайди да. Аллоҳдан қўрқмайди, мана биринчиси. Аллоҳдан қочмагандан кейин инсон нима нарсалар қилмайди а? Аллоҳдан қоч магандан кейин ҳамма нарсани қилади инсон. Ва қариндош уруғига алоқа қилмайди. Нимага? Уни моли бор. Айтади, пулинг бўлса, кўчада ҳам ҳамма қариндош дейди да. У дунё билан ўлчайди қариндош уруғликни. Силайи раҳмни бир қариндан тушган ака ука мол дунё билан озини нима қилишади. Есдан чиқади у. Кеча бир қаринда бирга ётганмиз. Бир ўринда юмалашиб катта бўлганмиз демайди.
Мол билан ўлчиайди. Ва қариндош урғликни нима қилмайди? Аллоҳни қилмайди, моли кўпайганики. Вала яълам лиъллаҳи фиҳиҳ ҳаққа. У ўзининг ака укаси тугул. У ота онасини танимай кетаётганлар бор. Моли кўпайгандан кейин ота онасини танимай кетаётганилар бор. Ота онасини тўғридан тўғри унга яхшилик қилган, ота онани танимаган инсон Аллоҳни қайердан танисин?
Аллоҳ Таолони танимайди у. Ҳаққини билмайди. Фаҳва ахбатул маназил. Бу енг расво манзилият бу. Енг ифлоси мана шундай. Тўртинчиси Абдулла Мярзуқ ҳумалан ва ла илман. Фаҳва яқул лаваннали маълан ла амил туфийҳи ба амалифи улан фавиз руҳи маъсаваа. Тўртинчисини Аллоҳ Таоло бир инсонга мол ҳам бермаган, молни топиб уни ҳалолга ишлатиш деган илми ҳам йўқ. Лекин нимани кўрса ҳавас қилаверади. Биров катта машинани миниб, ичиб, маст бўлиб юрса, а. Мени ҳам мана шунақа машиналарим бўлса да, мен ҳам ишсам да. Бировни катта қасрини кўриб қолса, тўйни енди гумбиллатиб қилётганини кўриб, а, мени ҳам мана шундай қасрим бўлса, ҳавас қилаверад. Гуноҳ иш қилаётган бўлса ҳам ҳавас. У инсон дейди. Ўз бечора камбағал. Молиям йўқ, илмий ҳам. Шу гуноҳни қилаётган инсон билан унинг гуноҳи баробардир дейди. Ният. Ниятни кўряпсизми?
Ният инсоннинг соҳиби. Яхшиликка ният қилсангиз, яхшилик сари йетаклайди. Ёмонликка ният қилса, ёмонлик сари йетаклайди, яъни шунинг гуноҳига шерик бўлаверасиз, ниятингизда. Пайғамбар алайҳиссалом аввалги ҳадисда айтди. Каъбанинг охирги замонда бузишлик учун, Каъбани текислаб ташлаш учун бир аскар чиққанда, одамлар чиқиб, кимлардир биз ҳам бориб бузиб келамиз Каъбани деб чиқишади. Кимлардир шунақа катта аскар, улар юрганда йўлларда овқатлар, бозорлари билан бирла юради. Шунда айтади, е, бир Каъбани бузишга аскар кетяпкан екан. Улар бир бир нимани, нонни юз танга бўлса, минг тангадан сотиб оляпти екан деса, вой вой биздан ҳам сотиб келайлик шуларга деб, бировлар нон, май, чой, овқат сотиш учун чиқар екан. Шуларни шундай сотишга чиққан вақтида Аллоҳ Таоло аввалий у охири, аскардан ҳеч ким қутилмайди. Аввалий у охирини йерга ютқазиб юборади деди. Йерга ютқазиб юборади. Шунда Айша онамиз сўради, ё Расулуллоҳ, ҳа бу аввалий у охири йерга кириб кетса, у йерда ҳали бозорга чиққан нон сотиб келаман, боламга нон сотиб олиб келиб йедираман деб чиққан одам бор. У нима бўлади? Деди.
Бало келганда, шу ёмон иш қилаётганлар билан бирга бўлган одамлар, яхшилар ҳам қўшилиб кетиб қолар еканда. Бало келган вақтда ҳаммаси бирга кетар екан. Улар қиёмат кунида балода шерик бўлади деди. Қутилмайди у балодан. Аммо қиёматда ниятларига қараб тирилтирилади деди.
Хўп, иншааллоҳ кейинги жумада яна ҳадисларни давомини айттирамиз. Субҳанакаллоҳимма беҳадашад ва ла илаҳа иллаллоҳ таъсир тафиру ва атову билай. Бирҳамдек. Аллоҳу.