Maviza
—Қоралама22 daq

Сехр Хакида (Мамуржон домла)

Маъмуржон Домла · Маъмуржон Домла маърузалари

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
22:25
Ўзгаришлар тарихи

Бу дунёда бугун борман, ертам гумон, ертам гумом. Охиратни ўйлаб бугун қўрқдим ёмон. Қўрқтим ёмон. Бисмиллаҳ, алҳамдулиллаҳ, вассолат ва саламу ала расулиллаҳ ва ала алих ва ашаби ва валаҳ ва бад. Сеҳр илмини Аллоҳ Таоло фаришталар орқали нозил қилган екан. Ва фаришталар инсонларга сеҳр илмидан таълим берган деган сўз қанчалик ҳақиқат? Деган савол.

Сеҳрни ҳаммамиз биламиз, алҳамдулиллаҳ бу. Куфр. Енг аввало шу сўралаётган саволни жавобини ўзида Аллоҳ Таоло бизга баён қилди. Ва мен кафарос Сулаймон. Ва лекин нашшаятина кафару йўаллимуна наса сеҳр. Сулаймон алайҳиссалом кофир емас еди. У киши сеҳр билан шуғулланмаганлар. Лекин шайтонлар кофир еди. Шайтонлар одамларга сеҳр таълим берди деди. Демак, сеҳрни таълим берган киши амали бу куфр амал. Таълим бериш ҳам куфр. Шу билан шуғуланиш ҳам куфр. Шайтонлар кофир амал билан шуғулланишган еди. Демак сеҳргарларнинг амали шайтоннинг амали. Куфр амал. Шунинг учун сеҳрни таълим беришлик куфрдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларда келади, бижайтаний бўлса баъу ал мубиқот, йеттита ҳалок қилувчи нарсадан сақланинглар деганда, шулардан бири сеҳр дедилар. Сеҳр инсонни ҳалок қилади, охиратини куйдиради. Абу зар ил ғофорий розияллоҳу анҳун бир сеҳргарни қилиш ўйнатиб, одамларга гўё бир инсонни бошини кесиб, қайтадан ўрнига қўйётганга ўхшаган қилиб кўрсатяпти. Ҳозирги кунимизда ҳам бор ку. Анави катта гипнозчилар деймизми, сеҳргарлар хуллас.

Шулар одамларни иккига бўлганга ўхша кўрсатиб, қўлини бошини кесганга ўхшиаб кўрсатиш, шунга ўхшаб амал қилаётган екан ўша вақтда. Абу Зар розияллоҳунуҳу келди. Чиройли кийимларни кийиб, қилишини секин яшириб, орқасига бундай ушлаб келди да. Ҳалигини шундай бошига битта урди да, бошини узиб қўя қолди. Шунда айтди, Анасамин Туннабий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадду саҳир дор буҳу биссаиф дейди. Мен Расулуллоҳдан ешитганим бор еди. Сеҳргарнинг ҳадди, яъни жазоси, шариатдагиси. Қилиш билан бошини кесишлик деб ешитгандим, шуни амалга оширдим дейди да. Кейин йерда танасидан боши жудо бўлиб ётган ҳалиги сеҳргарга қараб аҳли нафсак дейди. Қани, ўзингни енди тирилтир чи, бировларни бошини кесиб, қўлини кесиб тирилтираётган единг, енди ўзингни тирилтир чи деб айтди. Кўрдингизми? У қайердан тирилтирсин? Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мен атаа ар рафан, сосаддақа ҳу бийман, яқул лақад кафараб бийман, ун зийла ала муҳаммадин соллаллоҳу алалайҳи васаллам. Ким, ҳо, буни биламан, юлдузга қараб, бошқага қараб, бир нарсаларга қараб, ғайбни биламан дейдиган, келажагингизни биламан дейдган одамлар, сеҳрлар, фолбинлик қиладиганларни олдига келса, уни айтаётган нарсасини тўғри топиб қўйдингиз а?

Деб тасдиқлаб қўядиган бўлса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди дейди. Қуръонга кофир бўлди. Диндан чиқди у одам, уни тасдиқлаши билан. Яхши билиб олайлик уни. Мусулмонман деб туриб, у амални ҳам, бу амални ҳам аралашиб, қилиб кетаверишлик бўлмайди у. Шайхларнинг гапи бор екан. Бир усти боши йиртиқ, сеҳргар дейди, кўрасиз у, лолаларни, бошқалар ҳалигиларида ўтиради, бозорларда. Бахтингиздан очайми, тахтингиздан очамми дейиш. Ўша сеҳргар ўтирган екан, фолочиб. Олдига қўйиб олганларни биласиз, бировлар ҳар хил нарсалар қўйиб олди да, бир қушни ушлаб олади да, қани ҳалиги қушча келиб, ҳалиги чўқийди да, бундай чиқариб берса, ўша қоғозни ўқиб беради. Ўқиса, сен бойиб кетасан, сени олдингда бахтинг кутиб турибди деса, хурсанд бўлиб кетади ҳалиги. Ўшанақа одамларни қизиқтирадиган нарсалар ёзиб қўйган. Ёки бўлмаса бировлар нўхатлар қўйиб олади. Бировлар тасбеҳлар қўйволган. Бировлар карта билан шу нима қилади, сеҳр қилади. Ғайбни гапириб беради, ҳаётингизни айтиб беради бировлар. Шунақа қилиб ёлғон тўқиб. Бировлар узуклар қўйворган дейди. Шунақа бир одам ўтирган екан дейди. Алишер келиб сўрабди. Бу олдингизга қўйволадиган нарсалар нима ўзи бу?

Нўхат қўйиб юборибсиз, мана йерга карта қўйиб орибсиз, очар екан. Сеҳргар айтибди. Уни келажагини шу билан кўриб айтаман дебди да енди. Инсонларни келажагини, шунга қараб туриб айтаман дебди. Ааа, узукни, ждеб савол берибди ҳалиги. Узук еса уни ҳаётини тузатиш учун. Агар камбағал бўлса, бу узукни тиқади, бой бўлиб кетади. Агар уйланмаган бўлса, у узук тиқса, уйланиб кетади, бахт очилиб кетади деган еканда ҳалиги. Шунда шайх айтибди. Сен нима учун қийналиб, фаол очиб, майда совуқда, мулдираб ўтирибсан? Бу, е, устингизга кийиб олган нарсаларингиз ҳам ўзи йиртиқ. Устингиз бошингиз ҳам мана шунақа аҳволдасиз, яхши емас. Яхши, шу узукни тақиб олмадингизми уйингизда ўтириб, бойиб кетавермадингизми? Шунча одамларни бир узук билан бойитиб юборяпсизми деган екан. Одамлар сал охир фаросатни ишлатиш керак.

Фолбинга югураверишдан аввал. Тўхта, у ҳам менга ўхшаган бир Аллоҳни махлуқи ю. Банда қайердан билсин деган нарсаларни нима қилишлик керак екан. Еее, зихнга, ҳаёлга келтириш керак. Хуллас, бу савол фаришталар сеҳр илми олиб келмаган еди. Аллоҳ субҳаналлоҳ мана ватта баъу маъфаттлу шаётин ва аламул кисулайман. Вама кафара Сулаймон ва лекин нашаятина кафар у аллимуна наса сеҳр вама ун зийла алал малакайни би баб илаҳа рутавама рўт деб шу сурада, Бақара сурасида мана келади.

Бу сурада шайтонлар Сулаймон подшоҳлигидаги бўлган шайтонлар, жинлар айтаётган нарсага одамлар шуларга ергашди. Одамларнинг кўпчилиги ўша шайтонни айтаётган насасига. Жинлар айтаётган нарсасига ергашади. Пайғамбарлар айтаётганд нарсасига ергишмайди. Қол Аллоҳ қола Расулуллоҳга кўп одам ергашмайди. Ўша шайтонни йўлига ё шайтонваччаларнинг йўлларига ергашади одамлар. Шу вақтда ҳам шайтонлар тиловат қилган, шайтонлар айтган, шайтоналар ўқиб берган нарсаларга, Сулаймоний алайҳиссаломнинг подшоҳлигидаги бўлган шайтонлар айлаётган нарсага одамлар ергашди. Сулаймон алайҳиссаломни мана Сулаймон алайҳиссаом сеҳр билан шуғулланган еди. Бизни шайтонларни, жинларни шу сеҳр билан бизни бўйсиндирган еди деган гапига ишонишиб кетди улар. Е, Сулаймон пайғамбар бўлмаган еканда. Сеҳр билан шу бунча ишлар қилган еканда. Биз ҳам сеҳр қиладиган бўлсак, Сулаймонга ўхшаб катта подшоҳ бўлиб кетар еканмизда. Шунча мулк егалари бўлиб кетар екансиз деган гаплар бўлиб қолди да. Шунда Аллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ма кафар расулуллайман, Сулаймон алайҳи васаллом кофир емас еди у. У сеҳр билан шуғлланадиган. Шайтонлар еди улар кофир бўлганлар. Ё аллайми унақа нарса сеҳр? Одамларга сеҳрини ўргатганлар ҳам кофир шу шайтонлардию ўзи.

Деб Аллоҳ Таоло бунга раддия берди. Хўп, бу оятнинг тушушлик сабаби, нузулини уламолар айтишадики, яҳудлар Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламдан нима қиларди, ҳар хил нарсалар ҳақида сўрашарди яҳудлар. Биламиз мана шу Мадинада яҳудлар бўлган. Ўша яҳудлар сўрашарди. Баъзиларида Зилқарнани ҳақида сўрашарди, баъзиларида руҳ ҳақида сўашарди, баъзиларда ҳалиги кафт сўрасида келган кишиларнинг ғаровга кириб ухлаб қолган уч юз тўққиз йилдан ўшанча вақтда ухлаб уйқудан турган кишилар ҳақида сўрашарди хуллас.

Бу саволларни жавоблари уларнинг китобларида бор еди, лекин Пайғамбар алайҳиссаломни синаб кўришлик учун шунақа саволлар қўйишарди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Пайғамбарига бу саволларга жавоб беради. Шунга жавобан Аллоҳ шуҳратуллоҳ мана шу оятни тушурди, дейди. Яҳудларга жавоб. Хўп. Иккинчиси, Аллоҳ таоло бу бир сабабини узуннинг тушунлик сабабини биринчиси бўлса, яна уламолар айтади, иккинчи сабаби деган Мадинада Бани Қайноқа, Бани Нодир, Бани Қурайза деган Яҳудларнинг қабилалари шулар яшаган. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни гапларини Қуръон тиловат қилганларини ешитганларида, Сулаймон алайҳиссалом ҳақидаги гапларни ешитганда, Яҳудлар Мадинада айтдики, ешитмаяпсизларми, Муҳаммад соллаллоҳу алалайҳи васаллам даъво қиладики, Ибн Довуд дейди, Пайғамбармиш дейди.

Аллоҳга қасамки, агар у Пайғамбар емас, у сеҳргар еди. Бу Яҳудларнинг еътиқодида мана шунақа гап бор екан. Бу машҳур гап екан Яҳудларда. У Пайший сеҳргар еди, сеҳр билан жинларни бўйсиндириб юрган еди деди. У Пайғамбар емас деди деган екан. Шу фосит еътиқодни, улардаги ботил еътиқоднни Аллоҳ Таоло инкор қилди ва оят нозил қилди. Сулаймон алайҳиссаломнинг подшоҳлигидаги шайтонлар ўқиётган нарсага улар ергашди. Сулаймон алайсалом кофир бўлмади. Шайтонлар кофир едилар. Улар одамларга сеҳрий илмни ўргатган еди деди. Бу бир нимаси. Ва ма унзила алал малакайний бибабила ҳарут ва марут. Улар шайтонлар, одамлар ўша вақтда шайтонлар айтган гапга ергашган бўлса, иккинчиси, Бобилдаги, Бобул бу ироқда. Бобилдаги ҳарут ва марут деган иккита малакларга, фаришталар, иккита фаришталарга, малакларга, нозил бўлган нарсаларга ергашди одамлар. Улар ва ма юаллиман мин аҳад. Улар бирор одамга шу сеҳрни ўргатишмади, илло айтишарди, биз фитнамиз. Фитна учун, имтиҳон иқтибор учун юборилдик. Буни ўрганиб кофир бўлманглар сизлар, деб айтарди.

Хуллас, мана шу жойдаги гап, ҳалиги савол ҳам шу йердан келиб чиқади. Нимага Аллоҳ Таоло фаришталарга сеҳр ўргатдими, фаришталар одамларга сеҳр ўргатдими деган гап шу йердан келиб чиқяпти. Бу оятни тафсирини жуда ҳам яхшилаб, а а, тушуниб олмайдиган бўлсак, а а, қийин бўлади. Бунда ҳар хил сўзлар кўпайиб кетган. Баъзилар айтишган екан, фаришталар Аллоҳ Субҳанаҳу Таолога айтди дейди. Фаришталар Аллоҳни Субҳанаҳу Таолог айтди, ё Аллоҳ дейишган екан дейди. Шу, еее, бандаларни қандай қиласан бу одамларни шунча гуноҳлар қиляпти, шунча хатоликлар қиляпти. Қанақа қилиб буларга сабр қиласан ё Аллоҳ? Деганда Аллоҳ Субҳаналлоҳ мен бандаларимни ифтало қиламан. Ундан кейин уларни гуноҳларни кечираман деганда улар айтишди, агар биз уларни маконасида бўлганимизда, одамларни ўрнида бўлганда биз сенга гуноҳ қилмаган бўлардик. Биз сендан қўрқамиз дейишди дейди. Шунда Аллоҳ Таоло айтган екан, йўқ, бу бандаларим жуда е, булардаги нафслар, булардаги шаҳватлар, булардаги шаътоннинг диннинг васвасалари, шаътоннинг йўлдан оздиришлари сизларда бўлса, сизлар буни бандаларим қилаётган нарсага тоқатингда йетмайди деганда фаришталар йўқ, йетади бизни тоқатимиз, я Робби дейишди дейди.

Шунда Ҳарут ва Маърут деган енг яхши фаришталарни танлашди да, қани бир имтиҳон қилиб кўрамиз. Одамдаги бор нарсани буларга қўйиб кўрамиз деб, буларга Аллоҳ Субҳанаҳу Таоло дейди, шаҳватни берди да, уларни йерга туширди дейди. Шу биланоқ бир чиройли аёл суратида келиб, бир аёл, улар келганида, улар ҳалигиндан фитналанди. Дарам бузуқликка хаёлига келишди. Шу аёлга келганида, аёл айтдики, мен мажусий диндаман. Агар мажус динни қабул қилсанглар, мен сизлар билан бирга бўламан дейди. Улар айтди, охирида Аллоҳ сақласин, бу шерик дейишди. Кейин аёл яна бир оғиздан кейин келди да, келганида улар яна аёлдан фитналанган вақтида, аёл айердики, агар сизлар фалон инсонни ўлдирсанглар, мен сизларникиман деб айтди дейди. Ҳалигилар йўқ, одам ўлдиришлик бу қатл гуноҳ дейишган еди дейди. Кейин яна бирон оз йўқ бўлиб кетди да, кейин келди, кейин айтдики, майли енг нимаси шу ароқ ичинглар деди, майли. Шу ароқ ишсанглар кейин мен сизларникиман деди. Ароқ ишни емас бўлди, одамни ҳам ўлдирди, ширкни ҳам қилди.

Кейин ва ҳоказо. Бу қиссани чўзиб ўтиришни ҳожати йўқ. Бу, е, Бани Исроилнинг ака деб ёлғонлари, тўқималари, ботиллари бу қизса. Биринчидан фаришталар, гуноҳ иш қиладиган, ширк амал қиладиган, ароқ ичи мос бўлиб қоладиган, бир аёл билан фитналаниб қоладиган, бунақа нафс шаҳвоний нафслар берилиб, Аллоҳ Таоло уларни имтиҳон қилиб кўриш деган масала бўлмаган. Аллоҳ Таоло айтадики, ла яъсуну Аллоҳ, ман амир ғунайф алунама, йўқ марғун. Улар Аллоҳни буюрган нарсасига ҳеч ҳам осийлик қилмаган. Улар буюрилган нарсани доим тоатда бўлган у фаришталар. Улар Аллоҳга ширк келтирадиган кишилар бўлмаган, бу ақл тасдиқлайдиган нарса емас. Ароқ ичадиган, қатилни одам ўлдирадиган, бу нарсалар ҳаммаси ёлғон гаплар.

Хўп, унда Ҳоруд ва Маърудлар ва уларнинг хабарлари, улар олиб келган сеҳр илмлари нима еди десак, енг биринчи Ҳаорт Маортлар ким екан деса, баъзилар айтишган екан. Бу тўғрида ихтилофлар ку. Баъзилар айланаётган бу боболдаги ироқ шаҳридаги киши, иккита киши еди. Бу ҳаорт маорт дегани, у фаришта емас еди, иккита кишийди, малаклар емас еди. Улар сеҳрни шайтонлардан ўрганган еди, кейин шу сеҳр илмини тарқатиб юборган кишилар еди дейди. Бу заиф гап, чунки қуръоннинг насисига нусус қуръонда келган нарсага бу хилоф. Чунки қуръонда вама унзила алал малакайни дейди. Инсон демади. Иккита малакка нозил бўлган нарсаларга нима қилишди, улар ергашиб кетди дейди. Сеҳр олди келинган ўша нималар, малаклар сеҳр ўргатган еди. Шу сеҳрга улар ергашиб қолди одамлар деди. Демак, қуръон нарсасига бу инсон деган гап хилоф. Баъзилар жин деган, бу ҳам ўша қуръонни малак деб, фаришта дейди, бу ҳам хилоф. Демак, буларнинг иккита фаришта еканлиги аниқ бўлди. Уларнинг исми Ҳарут ва Маърут еканлиги ҳам аниқ бўлди. Қуръонда айтиб турибди. Би бабила Ҳарута ва Маърут деб. Лекин бу йерда ишкал қолаверади. Нима учун фаришталар одамларга сеҳр ўргатди? Сеҳр куфур еди ю, юқорида айтганда, деган гап қолади.

Муфассирларнинг сўзлари ихтилофли бўлди. Улар ҳар хил ихтилоф қилишди бу гапда. Жавоб беришликда. Ва ма унзила алал малакаинни баъзи муфассирлар, Имомул Қуртубий ва ҳоказо айтишдики, ва ма унзиладаги ма араб тилини билган кишилар учун ма нафия дейишди. Яъни нафия бу фаришталарга тушмаганидек, Ҳарут ва Маъруддаги фаришталарга сеҳр илми тушмаган еди. Тушди деган гапни тушмади дейишди улар.

Ва ма кафара Сулаймон, ва ма унзила алал малакаин. Сулаймон кофир ҳам бўлмаган еди. Ҳарут ва Маърудда, Бабулда фаришталарга сеҳр илми ҳам тушмаган едди дейишди. Бу биринчи сўз. Лекин Имомул Табари ва бу аксар муфассир, аксар муфассислар нима дейишди? Улар кўпроқ муфассирларни сўзи йўқ.

Фаришталарга, одамларга таълим беришлик учун фаришталар тушди улар. Сеҳрни таълим беришга дейди. Лекин яна бу қанақа бўлади? Юқорида сеҳрни таълим бермайлик ҳаром десак фаришталар нимага сеҳрни таълими беришга тушди деган савол яна зеҳннга келади. Яна сеҳрганлар буни ҳужжат қилиб олади. Мана тушган екан у фаришталар сеҳр илмини таълим бериб дейди. Уларга жавоб шуки, Аллоҳ Таоло ла юз алу амма ю фал. Аллоҳ хоҳлаган нарсасини қилади. Нима учун туширди? Нимага туширди? Нимега фаришталар орқали сеҳрини туширди? Бу Аллоҳ қилаётган нарсаси ҳақида сўралмайди. Биринчи, гап шу. Иккинчиси, фаришталарни сеҳрини таълим беришлиги минба бил ихтибар бил фитна еканлиги маълум. У имтиҳон фитна учун еканлиги маъсум. Иннама наҳ ну фитна тун фала такфур. Биз фитнамиз, имтиҳонмиз, ибтиломиз, сизларни бошингларга келган баломиз биз. Бу сеҳрини олиб келганмиз биз, бу бало. Бу ла такфур, буни ўрганиб кофир бўлма бу. Буни ўргансанг кофир бўласан деб ўзлари очиқдан очиқ айтиб турибди. Имтиҳон ибтило. Аллоҳ таоло бандасини хоҳлаган нарсаси билан имтиҳон қилади. Аллоҳ таоло Дажжал билан ертага куни имтиҳон қилди.

Дажжал билан. У ҳаммамизга маълумки, бир ўлган одамни шундай қабридан тирилди деса, тирилиб чиқади. Бир одамни қилич билан шундай уриб туриб, иккига бўлиб ташлайди да Дажжал. Нима қилади? Қайтадан тирилди деса ҳалиги одам тирилиб кетади. Шунда ана Дажжалга шундай нарса берилди, бу илоҳман деб даъво қиляпти, ҳақиқатдан илоҳ екан деб ергашмайди. Бу имтиҳон, бу ибтило. Шунинг учун Аллоҳ Таоло бир бандаларни Дажжал билан имтиҳон қилиб кўради. Бир бандаларни Аллоҳ Субҳанаҳу Иблисни яратди да, одамларни Иблис билан имтиҳонга қиляпти. Тавлудни аскарларини Аллоҳ Субҳанаҳу Таоло, хў ана шу ўтган нимадан, сувдан ичманглар.

Ўша сувни ичадиган бўлсанглар, бу нимага қўшилмайсизлар деб туриб, ўша сув билан имтиҳон қилди. Хуллас, Аллоҳ Таоло бандаларини имтиҳон учун иккита фариштани туширган еди. Бу нарсага биз, Алҳамдулиллаҳ, қалбимиз таскин топишлик керак. Аллоҳнинг амрига, Аллоҳнинг ишига. Кейин уламолар ҳикматини айтишган. Шу фаришталарнинг келиб, сеҳр илмини таълим беришда нима ҳикмат бор еди, деса, бунинг орқасида ётган шундай бир ҳикматлар бор. Бобел шаҳрида сеҳр жудаям авжига чиқиб кетди. Сеҳргарлар одамларни фитналади. Сеҳр, сеҳргарлар одамларни адаштиришга сеҳрни васийла қилиб ушлашиб олди. Одамларни шундай адаштиришига сеҳр енг қулай йўл бўлиб қолди. Кўп одамлар ҳақдан, диндан ажради. Кўп одамлар юлдузларга, бутларга сиғинишга ўтиб кетди. Куфр йер юзини қоплаб кетди. Шайтонлар одамларга шундай ўй солдики, Сулаймон бу подшоҳликка, бу шунча жинларни бўйсундиришга кучи билан, пайғамбарлик билан қилмаган екан бу ишларнинг. Бу ҳаммаси сеҳр билан қилинган иш екан деган гаплар бўлганда, Аллоҳ Таоло одамларга сеҳр билан нубувватний, сеҳр билан мўжизани ўртасини ажратишлик.

Тўхтанглар, сеҳр бу пайғамбарларга Аллоҳ берган мўжизага тенг келмайди. Сеҳр бунақа бўлади, лекин мўжиза умуман сеҳрдан бўлак нарса еканлигини ажратиб қўйишни хоҳлади. Бу шу йерда тўхтаймизда. Мусо алайҳиссалом қиссасини есланг. Нимага шу вақтдаги сеҳргарлар Мусо алайҳисса салом ҳассасини ташлаши билан катта илон бўлдида сеҳргарларни нимасини йеб қўйди, ташлаган илонжаларини йеб қўди. Шунда ҳаммаси биз Мусога иймон келтирдик дейди. Мусо алайҳиссалом у йерда даъват қилмади. Фақат мўжиза Аллоҳнинг мўжизаси еди у. Нима учун улар иймон келтирди? Сеҳргарлар билди. Сеҳр билан мўжизани фарқини ажрата билди бу йерда. Улар билишарди, агар сеҳр кучли келадиган бўлса, бу заиф сеҳр ўзининг аслий аҳволига айланиб қолади. Улар ташлаган иплар илон бўлиб йерда юрган иплар ўзидан кучли сеҳр келганда қайтадан ипга айланиши керак еди. Аммо Мусо алайҳиссалом ташлаган нима ҳасса, катта бир илон бўлиб, улар ипга айланмади да сеҳргарларники, уни бориб йеб қўйишлиги, бу ҳақиқий мўжиза еканини улар билди да, дарров шу йерда иймон келтиришди.

Қаранг. Аллоҳ Таоло ўша Сулаймон алайҳиссаломдан кейин, Сулаймон алайҳи ассаломни сеҳр билан шуғулланди деганларга, тўхтанглар. Иккита фариштани юборди. Одам суратида. Ей одамлар, бу шайтонлар сизларни йўлдан адаштирмоқчи. Сулаймон сеҳр билан мулкни егалламади. Сулаймонга нубувват берилди. Сулаймон пайғамбар еди ва унга мулк берилди. Ва Сулаймонга берилган нарса бу сеҳр емасди, бу мўжиза еди. Аммо сеҳр, сизлар агар хоҳласанглар биз уни сизларга ўргатишимиз мумкин. Агар шу билан сизлар Сулаймонга берилган мулк ва мўжизани сеҳр билан иккисини айирмаслигини, фарқини ажрата билсанглар, биз ўргатишимиз мумкин. Лекин биз буни ўргатмаймиз. Илло фақатгина пайғамбарлик билан сеҳрни ажратиш учунгина ўрганмоқчи бўлган кишиларга ўргатамиз. Афзали ўрганманглар, уни тасдиқламанглар. Агар ҳам агар бош тортиб, биз ажратишни ўрганайлик десанглар, биз бу сеҳрни ўргатамиз. Лекин бирор киши билсинки, токи бирор киши балсинки, Аллоҳнинг дини сеҳр устида мамний бўлмаганлигини билсин, деб туриб, уни ўргатишни аввал айтардик.

Ва ма юалли мани мин аҳад ҳаттаяқула иннама наҳну фитна фала такфур. Биз бирор бир кишига таълим беришдан аввал улар иккита малак айтарди. Ей, тўхтанглар. Буни ўрганишдан мақсад, сеҳр билан мўжизани ажратишликкина. Биз фитнамиз. Биз одамларга юборилган фитна, ибтило, фалак такфур. Буни ўқиб, буни ўргатиб, кофир бўлиб қолмагин, деб одамларга очиқ баён қиларди. Мана шунинг учун у фаришталар одамларга сеҳр юритиб, еркак аёлни арасини ажратишликни ё бўлмаса, бунақа иш қилсанглар бунақа бўлади, бунақа қилсанглар бунаъа бўлади. Бунақа қилсаклар тижоратинглар яхши бўлиб кетади. Бунақа қурсанглар душманингларни ўлдирсанглар бўлади. Бундоқ қилсанглар қўшнингларга зиён йетказасизлар деган мақсадда келмаган еди. Ҳикмат уларнинг олиб келган сеҳрини одамларга ўргатишдаги мақсадни уламолар баъзилари мана шуларга нима қилган екан, тўхтатган екан.

Бу валлоҳу аълам, ва соллаллоҳу алайҳи ва алам ва алайҳи васаллам.

Кейинги дарсни тинглаш(Мамуржон домла) Ислом одоблари 26-дарс (Ота- она билан бўлган одоб)