# Киёмат Аломатлари 2-дарс

- Teacher: [Маъмуржон Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/mamurjon.md)
- Course: [Маъмуржон Домла маърузалари](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/mamurjon.md), lecture 98 of 181
- Section: —
- Duration: 40 min
- Original title: Киёмат Аломатлари 2-дарс (Мамуржон домла)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/mamurjon/98
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/_3tEFthS0vE.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=_3tEFthS0vE
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/mamurjon/97.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/mamurjon/99.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Бу дунёда бугун борман, ертам гумон, ертам гумом. Охиратни ўйлаб бугун қўрқдим ёмон. Қўрқтим ёмон. Роҳим, бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Вала ақибату лил муттақин. Вас солату вас саламу ала расулиҳ муҳаммад ва ала алихий ва ашабиҳий ажмаъин ва бад. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг гўзал исмлари, олий сифатлари билан бугунги жума кунини барчамизга аллоҳ таоло мубораклик қилишини сўраймиз. Аллоҳ таоло гуноҳларимизга каффорат қилиб, аллоҳ субҳанаҳу ва таваллоҳ қадамларимизга ҳасанотлар битиб, гуноҳларимизни каффорат қилсин деб дуо қиламиз. Биз қиёмат ва унинг аломатлари қиёмат кунидан аввал бўладиган белгилар, аломатлар ҳақида суҳбатлашаётган едик. Лима ал аламул ахир, нима учун биз охират кунига, қиёмат кунига иймон келтирамиз?

[1:06] Нима учун сиз охират куни ва бошқа бир олам, қиёмат кунига иймон келтирамиз деса, жами рисолатлар, жами пайғамбарлар иттифоқ қилган қиёмат кунининг ҳақ ва унинг рост еканлиги иттифоқ қилинган. Инсонлар ўлади ва ўлганидан кейин қайтадан тирилишади. Нимага деса, бу дунёда қилган амалларини жазоларини олишлик учун. Агар яхши амал қилиб ўтган бўлса, яхши мукофотларга, ёмон амал қилган бўлса жазога лойиқ бўлганлиги учун қиёмат кунига иймон келтирилади. Бу ҳамма пайғамбарларнинг иймон келтирган асослари бу. Енди золимлар, кофирлар, мулҳидлар, худосизлар, қиёмат кунига иймон келтиргиси келмайди. Нима учун деса, қиёмат куни уларнинг таҳдид қилган вақтида, қиёмат кунида золимларга бўладиган азобларни гапирган вақтда улар қўрқиб кетади ундан. Шунинг учун улар бу дунёда мазза қилиб яшаб, ўйнаб, кулиб, бировларга зулм қилиб, бировларни ҳақларини тортиб олиб, йегани ортида, йемагани орқасида ўтиб, қиёмат куни ҳеч нарса бўлмаслигини улар яхши кўришади.

[2:37] Шунинг учун улар қиёмат кунига иймон келтирмайди улар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръонда айтади: Амна жалулладина аману ва амилу солиҳати кал муф сидина фил арт. Амна жалул муттақина кал фужжар. Аллоҳга иймон келтириб, солиҳ амал қилган кишиларни, дейди Аллоҳ Таоло, биз йерда бузуқчилик қилганлар билан баббаробар қилиб қўяверамизми қиёматда?

[3:07] Бу дунёда солиҳ амал қилса, Аллоҳга иймон келтирган бўлса, озгина бўлса ҳам ҳалолига қаноат қил деса, у қаноат қилган бўлса. Шаҳвату ҳавойи нафсига ергашмаган бўлса, бир муфсуд йерда бузғунчилик қилаётган бир инсон, бузғунчилигини қилиб, тўйганича ҳаромдан йеб, кўкрагини кўтариб, товушини йўғонлатиб, дунёси кўпайгандан кейин ҳеч кимни танимай қўйиб, дунёдан ўтса ю, қиёматда ҳалиги бечора мўмин билан, бу дунёда шунақа бир ҳаром халишга қарамай яшаб ўтган муфсид билан у баробар бўлаверадими деяпти Аллоҳ Таоло. Йўқ, унда адолат бўлмайди. Амна жалул муттақинакал фужжар ёки биз тақво билан ўтган кишини дунёда тақво билан ўтган одамни қиёмат кунида посиқ пужур ишларни қилиб ўтганлар билан баробар қилиб қўяверамизми?

[4:10] Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло адолат тарозини қойим қилишлик учун қиёмат кунини Аллоҳ Таоло қўйди. Қул бала ви роббийла туба тунна, сумма ла тунаба унна бима амил тун ва далики алаллоҳи ясир. Аллоҳ Таоло айтяптики, айтинг, ей Муҳаммад Алайҳи Салом, ҳа, роббингизга қасам, Аллоҳ Таолога қасам ичиб айтяпти. Сизлар тириласизлар. Ўлгандан кейин қиёмат аниқ бўлади, тирилинади ва сизларга дунёда қилиб ўтган амалинглар тўғрисида хабар берилади. Ҳар бир заррача нарса Аллоҳнинг илмидан ғойиб бўлиб, билмай қолинмайди, ё тарозига қўйилмай қолмайди. Ҳаммаси Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло қиёматда олиб келади. Сизларга хабар берилади. Ва далика алаллоҳи ясир. Бу нарсани қилишлик Аллоҳга қийин емас. Жуда ҳам йенгил бу нарсаларни Аллоҳ Таоло қилишлиги дейди.

[5:16] Ла укаддий бй бйл ём ила ақил илла кафирун. Қиёмат кунини ёлғонга чиқарадиганлар фақат ҳали айтганимиздек, кофирлар. Дунёда бузуқчиликни қилгандан кейин, енди шуни ҳисоб китобини бергиси келмаётган кишилар қиёматни ёлғонга чақиришади. Аллоҳ Таоло айтади алладина ясудду на инсоф илиллаҳ ва ябиғунаҳа евожа ваҳум била ахироти кафирун.

[5:43] Аллоҳни йўлидан тўсаётганлар дейди. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг йўлидан ўзи Аллоҳга иймон келтирмай ёки Аллоҳнинг душмани еканлигига қарамасдан, Аллоҳни йўлида юрган кишиларни ҳам Аллоҳни йўлиидан тўсаётканлар бўлади екан. Аллоҳнинг йўлидан сабийлиллаҳ, шариатиллаҳ деган баъзилар. Аллоҳнинг шариатида, динда истиқоматда юрган кишини тўсаётганлар ва ябғунаҳа айважа ва бу динни, шариатни егри бўлишини хоҳлаётган кишилар. Нима учун шариатни егри болишини хоҳлайди? Уларнинг ҳар бир қилаётган ишига шариат мувофиқ келишини хоҳлайди. Зулм қилаётган бўлса, мен ҳалоллаб оляпман ҳаққимни. Чунки мен ундан олмасам у ишини қилолмаган бўларди деб туриб, зулман пулларини олаётган бўлсин, ёки бўлмаса ҳавойи нафсига мувофиқ бўлмайдиган бўлса, қабулламаётган кишилар, ана улар ана шу Аллоҳни динини тўсадиганлар шулар бўлади. Бир киши келиб, мендайди ароқ сотаман.

[7:03] Шу ароқ сотиман деса, шу жайизми деса бир домла, йе бувуна ҳа, е важада. Улар Аллоҳни динини егри бўлишини хоҳлайдиган кишиларда билиб турибди унинг ҳаром еканлигини, лекин келиб сўраса, сизнинг фарзандларингизни боқишлик учун шундан бошқа маошингиз ёки шундан бошга дахл уйингизга кирадиган бир нарса борми деса, йўқ, фақат шуни сотиб, шу билан шуғулланаман деса, фарзандингизни боқиш париз. Демак қилсангиз бўлаверади сизга ҳалол дейди. Фарзандларни боқиш париз, демак сиз шуни қилиб фарзанд боқсангиз сизга ҳалол бўлаверади дейди. Ябғуна ҳаяважат. Аллоҳни динини егри бўлади ишни хоҳлаганлар шунақа саволлар билан келади. Аллоҳни йўлидан тўсади. Айтади, фалончаларга бормагин дейди. Ешитмагин дейди. Улар ҳамма нарсани йўққа чиқарди дейди. Улар дейди, бурунда ҳамма нарса бўлаверарди бизда дейди. Атабобамизни давридин шундай бўлиб келган еди дейди. Шулар келгандан буёғига ҳамма нарса дейди, бузилиб кетди деб қўяди. Аллоҳни динини егри ҳолатда ушлашни хоҳлаган кишилар, улар Аллоҳни динини тўсаётганлар.

[8:21] Ваҳум бил ахиротий кафирун. Улар охиратга кофир кишилар деяпти Аллоҳ Таоло. Агар чин дин охиратга ишонганда, охиратдаги ҳисоб, китобга, тароз, мезонга, жаннат, жаҳаннамга иймон келтирганида, улар ҳар бир нарсани ҳалолми? Ҳаромми? Жоизми? Жоизмасми деб сўраб қилган бўлар еди дейди.

[8:47] Қиёмат аломатларига, аломатларини ўрганишлик, биз аввалгида жумада айтганимиздай, бу фақатгина ўзимизга бир маълумот, қўшимча, ортиқча бир маълум отни қўшиб олишгина холос деган сўзмас. Унинг жуда кўп фойдалари бор. Қиёматнинг аломатларини, белгиларини ўрганишда жуда кўп қоидалар бор. Беҳудадим беҳуда қиёматни аломатлари айтилиб ўтилиб кетавермайди. Имом Муслим ўзининг Саҳиҳида Амр ибн Ахтаб радияллоҳу анҳудан келтирган ҳадисда айтади: Соллаллабина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ал фажр пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кун биз билан бомдод намозини ўқиди дейди. Бомдод намозни ўқигандан кейин дарров намозни битириб оқ минбарга кўтарилиб, минбарга чиқиб олди дейди. Минбарга чиқдилар да, хутбани бошлади. Минбарда туриб нимани, хутбани, хутбони бошлади. Ҳатто ҳадоратингизни ҳур. Ҳатто асл пешин бўлди. Пешингачайин қимирламасдан хутба айтди пайғамбар алайҳиссалом. Бомдоддан пешинга.

[10:03] Фаназали, фосалла, сумма саидел минбар. Пешин бўлганидек тушдида, пешинни ўқидиларда, пешиндан кейин яна минбарга чиқиб, яна хутбани бошладилар. Ҳатто аср бўлди. Аср бўлганиде, асрда тушдиларда, аср намозини ўқиб, яна минбарга чикдида, хутбани бишлади. Ҳатто шом намози бўлди. Шомга давр бомдоддин шомгача ин. Фаҳаҳбар ана бима акана ва бима ҳува ка ин. Бизга шу вақтдин бомдоддин шонгача ин қиёматгача ин бўлиб ўтаётган ва бўладиган аломатлар, белгиларни айтди деди. Пайғамбар алайҳиссалом бир кунни беҳуда ўтказгани йўқ. Қиёматни аломатлари, белгилари, ашраут с соа, қиёматдан олдин бўладиган аломатларни пайғамбар алайсалату вассалом бир кун хутба қилиб, ҳаммасини ўргатиб кетди. Биз шуларга тўхтамоқчимиз. Демак, унинг фойдалари, биринчи фойдаси қиёмат кунининг аломатларини ўрганишлик белгиларини ўрганишдаги фойда, иймон, ғайбга инсоннинг иймон келтиришлиги ҳақ еканлиги. Биз қиёмат пайғамбар алайҳиссалом айтаётгани ғайб бизга.

[11:23] Яъни биз кўрмаган пайғамбар алайҳиссалом ҳали кўрмаган ва келажакда бўладиган нарсаларни аллоҳ таоло ваҳий орқали пайғамбар алайса саломга билдирди. Пайғамбар алайҳиссалом бизга шуни хабарини беряпти. Биз шу нарсаларга иймон келтиришимиз, ғайбга иймон келтирдик. Ҳақиқий пайғамбар алия саломга чин нима иймон, чин тасдиқ бу. Айтган сўзларининг ҳаммаси биз кўрмасак ҳам ва ҳали содир бўлмаган бўлса ҳам йер юзида шуни бўлади. Пайғамбар алайҳиссалом шундай деб айтган. Деб иймон келтириш, бу пайғамбар али салом тасдиқлашлик ва ғайбга иймон келтирилиш, аллоҳ таоло меъмунларни мана шу сифат билан мақтади. Алладина юъминуна бил ғойби ва юқимуна сола деб мақтаган. Аллоҳ Таоло ғайбга иймон келтирадиганлар ва намозларини барпо қиладиган муъминлар деб Аллоҳ Таоло мақтади. Демак, биз у нарсага иймон келтирамиз.

[12:27] Иккинчи фойдалари қиёмат кунини аломатларини ўрганишдаги фойдалардан иккинчиси, инсон қиёматнинг белгиларини ўрганган сайи Аллоҳнинг таотига яна ҳам мустаҳкам бўлиб бораверади. Қиёмат кунига тайёргарлиги яна ҳам кўпаяверади инсонни. Қиёмат кунини ўрганган сайин, аломатлар, белгилар кўринган сайин, қиёматга инсон тайёргарлик қилиб бораверади. Ёшликда биз айтамизки, ҳали ёшман деймиз. Лекин ҳаммамиз иймон келтирганмиз, ўлим ёшни қарини танламайди. Аллоҳ субҳанаҳи ва таоло белгилаб қўйган вақтда ажал келаверади. У ёш болами қари. Лекин аксар ёшлар, кўп ёшлар, нима дейди, ҳали бор дейди. Муддат бор, ҳали вақт бор дейди да, ғафлатда ўтиб бораверади. Касаллик аломати кўринганда, ўлим аломати кўринган вақтда, ана унинг кейин тавба қилишликка инсон ҳаракат қилиб қолади. Қиёматнинг белгилари кўринган ва қтда, гўё инсон касалланиб, ўлимга тайёрланаётганга ўхшаб, қиёматнинг белгарлари кўринган воқтида, инсон қиёмат учун, охирати учун нима қилдим деган савол унинг калласида ўтади.

[13:52] Охират учун ана шундан кейин тайёргарлик қила бошлайди. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом вой лун ли л араб мин шаръи қоди ихтороб ўша вақтда бир куни пайғамбар айтди, ертаман турдилар да, юзлари қип қизил бўлиб қизариб кетган ҳолатда масжидга югуриб келдилар. Вой лун ли л араб дедилар. Арабларга войил бўлсин. Бин шаръиюн қодиров, ёмонликлар яқинлашиб қолди деди. Ёмонлик дегани шу қиёматни мақсад қилиб, қиёмат шунақа яқинлашилиб қолди. Ал явма фути ҳа мин сидди яжужа ва мажуд. Бугун ёжуж ва мажуж қиёмат кунининг катта аломатлари шуларнинг чиқиши. Бу ҳақида кейин гаплашамиз. Ўша ёжуж ва мажуднинг сид қурилиб қўйилган нималардан, қўрғошинлардан қурилган деволининг мана шунчаси деб қўлларини ишора қилди да, юмалоқ қилиб туриб, мана шунча жойи очилди деди.

[14:54] Қулти ё расулуллоҳ айшонамиз айтяпти, яжуж ва Мажужнинг деволида мана шунча очилди дегани, демак яжуж ва Мажужларнинг чиқишлиги қиёматнинг катта аломати, қиёмат бошланди деган. Шу вақтда пайғамбар алайҳиссалом вайл бўлсин, вайл бўлсун, бу қиёмат яқинлашиб қолди деб югуриб, қизариб юзлари шундай бўлиб қўрқиб кетди қиёматни бўлишни. Шундай қўллари билан ишора қилиб мана шунча очиб. Субҳаналлоҳ шу вақтда. Ана ундан кейин, ойишонимиз ваҳимага тушди. Айтдиларки, я расулуллоҳ, ануҳлаку ва фина солиҳун. Бизни ичимизда солиҳ кишилар бўлиб туриб, биз ҳалок бўлиб кетаверамизми?' Дедилар. Бизни ичимизда солик кишилар бўиб туриб, биз ҳалоҳ бўламизми деганда пайғамбар алайҳиссалом, ҳа, агар ҳабас, бузуқликлар, ифлосликлар кўпайиб кетса, ҳалок бўламиз деди. Бузуқликлар ифлосликлар кўтарган вақтида ҳалок бўламз деди. Қиёмат ва унинг белгиларининг ўрганишликдаги учинчи пойда қиёматдаги аломатни ўрганишдаги учинчи фойда. Инсон баъзи бир шаръий ҳукмларни ва фиқҳий масалаларни қиёматнинг аломатларини ўрганиб туриб, шу масалаларни ўрганиб олади.

[16:13] Қандай? Қиёматнинг ўрганиб кириб, шу масалаларни ўрганишлик қандай бўлади? Пайғамбар алайҳиссалом қиёматнинг катта аломатларини айтди, дажжал. Чиқишлиги. Бунинг ҳам ўзини ўрнида зикр қиламиз тўлиғича. Дажжал чиқади дедилар. Ана айями дажжали товуй ла тиллати ям кўтуй феҳа алал ард. Йерда Дажжалнинг туришлик муддатини айтди. Қирқ дедилар Пайғамбар алайҳиссалом. Дажжал қирқ кун туради дедилар.

[16:44] Ёвмун касана. Бир куни бир йилдай ўтади деди. Бир йилдай узун бўлади бир куннинг ўзи. Ва бир куни кашаҳир, бир ойдай бўлади. Қолган кунлари мана шу кундай ўтаверади деди. Дажжалнинг йерда туришлик муддатини айтди. Шунда саҳобийлар сўради, ё Расулуллоҳ, агар бир кун, бир йилдай ўтадиган бўлса, биз шу бир йилдай ўқиётган муддатда беш вақт намоз ўқиб қўйишимиз йетадими? Ё бўлмаса, қанақа қиламиз у вақтда, у вақт узоқ? Пайғамбар алайҳиссалом ўқидурув, ла ҳу қадро дейди. Ўша вақтда бир йилдай узоқ муддатда ҳар намозни орасини тақдир қилиб, мисол бомдод билан пешинни ораси беш соат, пешин билан асрнинг ораси уч соат, аср билан шомнинг ораси икки соат деб тақдирлаб туриб, намозни беш вақтни шундай шундай шундайдек ўқийверасизлар дейди. Мана бу фиқҳий масалани Пайғамбар алайҳиссалом қиёматнинг аломатларини ўргатган вақтида фиқҳ ва намозимизга тааллуқли нарсаларни ҳам ўргатиб кетди. Шундан уламолар олишган. Бир одам агар бир шаҳарга бориб қоладиган бўлса, олти ой кундуз ва олти ой тун бўладиган бўлса. У одам олти ой тунда қандай намоз ўқийди? Ёки олти ой кундуз бўладиган бўлса, қандай қилиб намоз ўқийди деса, ана шу дажжалнинг вақтида қандай қилиб тақдир қилинса, бу ашундай шаҳарларда ҳам шундай қилиб тақ дир қилиб ўқишади деган масалалар қиёмат ва унинг аломатларини ўрганишдан келиб чиқади.

[18:16] Демак, унинг фойдалари жудаям катта. Маърифатул набиби ашират ис саъа, кейин тўртинчи фойдаси қиёмат кунининг ўрганишлик қиёмат аломатини, қиёматнинг белгисини ўрганишдаги фойдаларнинг тўртинчиси, бу ғайб ишлари, гумон билан, тахмин билан ўрганадиган нарса емас, демак бизга Пайғамбар алайҳиссалом олиб келган дин ҳақ дин еканлигига яна ҳам иймон келтиришлик. Пайғамбар алайҳиссалом олиб келган дин ҳақ дин еканлиги. Чунки пайғамбар алайсалом ғайбда бўладиган қиёматнинг белгиларини айтди ва шу белгиларнинг чиқишлиги ҳақ пайғамбар асомни ҳақиқий пайғамбар еканлигини тасдиқлашликдир дейди.

[19:13] Қиёмат кунининг белгиларининг ўрганишлик инсоннинг иймонини кучайтиради ва уни зиёда қилади ва гуноҳ ишларни қилишликдан тўсиб туради деди. Қиёмат кунига иймон келтиришлик инсонни иймонини кучайдиради ва гуноҳ ишларини қилишликдан тузиб туради деди. Шунинг учун қиёмат кунига ва унинг аломатларига иймон келтирмаган кишилар гуноҳ ишларни қилишликдан ҳеч қўрқмасдан қилишади. Аллоҳ таоло айтади ва инналладин ала ю минуна бил а хиротий анис суротилинаки бун. Охират, Аллоҳ охиратга иймон келтирмагани кишилар, улар Аллоҳнинг тўғри йўлларидан бурилишгандир деб Аллоҳ таоло келтиради. Демак, қиёмат кунига иймон келтирмаслик, ҳар қандай гуноҳ ишни қилишликка инсонни паҳлавон қилиб қўяди. Ал иман и билём ила ахири, юхассин у ахлақал инсон ва юсаббир алилмасайев, қиёмат кунига иймон келтиришлик инсоннинг хулқини гўзал қилади. Қандай хулқини гўсал қилади? Қиёматга иймон келтириши, охират кунига иймон келдириш, қанақа қилиб гўзал қилди деса, инсон мусибатларга сабр қиладиган хулқни егаллайди.

[20:37] Ҳар қандай бир мусибат келган вақтида, инсон айтадики, майли, бунинг мукофотини охиратдан кутаман дейди. Бунинг мукофотининг охиратдан кутиламан дейди. Баъзи вақтларда инсон ҳаққини ололмай қолган вақтида қиёматга қўйдим деб қўяди. Бу дегани, ўша охиратда бу ҳаққининг тўлиқ олишлигига иймон келтирганлиги. Ана шу охиратга иймон келтиришлик, қиёматга иймон келтишлик, инсоннинг хулқини гўзал қилади. Унга сабр деган сабоҳни ўргатади. Сабр қилишлик деганда, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бирон бир мусулмон мўминга бир мусибат, ғам, ташвиш йетмайди, Аллоҳ Таоло билан гуноҳларни кафолат қилади деди. Инсон мусулмон инсон қиёматдаги мана шу нарсаларни кутади. Бир ғам мусулмон одамнинг бошига ғам тушди.

[21:33] Ташвиш тушди. Мана бу одам, мусулмон одам билсинки, шу сизнинг қалбингизда маъюс бўлиб, ғамгин бўлишингизни евазига Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло қиёматда гуноҳларингизни кечиб турар екан. Биз қанча қанча инсонларни ғамга тушишлигига сабаб бўламиз баъзида. Қанча қанча одамларни бошига ташвиш тушишига сабаб бўламиз, баъзида қасддан қилиб туриб. Лекин бу еса бизга хурсандчилик келтирмасин. Бир мўмин кишига ғам туширадиган бўлсак, бир мўмин кошига ғам таширадиган бўласак, унинг бошига кулфат туширадиган босак, биз шу билан хурсанд бўламизки, ўзимизнинг қалбимизнинг ичида ётган бир адоватларимизни суғориб олгандай бир мазза қилган бўламиз. Лекин, лекин, бун билан хурсанд бўлмайлик, Аллоҳ Таоло уни гуноҳларини кечириб турибди. Бошига тушган кулфати билан уни гуноҳларини кўчириб, уни даражасини кўтариб, уни Аллоҳ Таоло жаннатга яқинлаштиряпти, бунинг евазига сизни қилган шу нарсангизга, ёмонлигингизга ҳисоб китобга тарозига қўйилади.

[22:43] Мана ал ийман қиёмат кунига иймон келтиришлик қиёмат кунига иймон келтиришлик, фойдалари фақат Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодангина қўрқадиган қилади инсонни. Инсонга шунақа жур жасоратнинг журъатни беради, қиёматга иймон келтирилишлик. Одамга шунақа қалбига иймонни, журъатни, жасоратни беради. У ҳеч кимнинг олдида бошини егмайди, фақатгина Аллоҳ Таологагина бошини егади. Ўзининг енг азиз йер юзидаги Аллоҳни мукаррам қилиб яратган инсон еканлигини ва Аллоҳнинг қули еканлигини билади. Пулнинг қули емас. Бировлар пулни ким кўп берса, шунинг қули бўлиб қолади. Бировларга мансаб берилса, шу мансабнинг қули бўлади. Бировлар дунё қўли бўлади, лекин бу менда фақатгина Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг қули еканлиги есидан чиқармайди. Аллоҳдангина қўрқган киши, қиёматга иймон келтирган киши фақат Аллоҳдангина қониқади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръонда айтади, иннама яъмуру маъсаажид аллоҳ, мана а мана биллаҳи вал ёв мил ақир ва ақоми солати ва ата зака валам яхши иллаллоҳ.

[24:01] Аллоҳнинг масжидларини обод қиладиган кишиларнинг сифатларини айтди. Аллоҳ таолонинг масжидларни обод қиладиган кишиларнинг сифатлари, биринчиси Аллоҳдан иймон келтирганлар. Иккинчиси сифат, ахират кунига иймон келтирилган. Бу инсон билади, ахиратда ҳеч нарса зоя бўлмаслигини билади. Ахиратга иймон келтилган. Намоз ўқийдиганлар, закотларини адо қиладиганлар, закот берадиганлар, валам яхшайилла аллоҳ. Масжидда турган вақтида Аллоҳдан бошқасидан қўрқмайди. У ҳақ калимани ўзининг зиёнига бўлса ҳам, ҳақ калимани, Аллоҳнинг рисолатини, динини ўзгартирмаган ҳолатда йетказадиган кишилар масжидни обод қилади. Агар Аллоҳнинг калимаси динини замонасига қараб бурса, Аллоҳни динини ҳар бир инсоннинг юзига, обрўсига, еътиборига қараб буриб гапирадиган бўлса, у масжид билингки, ҳеч қачон обод бўлмайди у масжид.

[25:09] У масжидлар обод бўлмади. Аллоҳнинг диний ҳақ калимаси фақат Аллоҳдан қўрқиб гапирилган вақтдагина масжидлар обад бўлади. Масжидни обод қиладиганлар фақат Аллоҳдангина қўрқадиганлар, масжидларни нобуд қилади. Фа аса ула ека, ан якуну минал муҳтадин. Аллоҳ Таоло яна уларни шунча мақтаб тургандан кейин, шоят, балки ана шулар ҳидоят топганлардир деяпти Аллоҳ Таоло. Мақтавормадим уларни шунчаки амаллардан кейин мақтавормаддики, кибр уларнинг ичига кириб қолмасин деб туриб, Аллоҳ Таоло, балки улар ҳали аниқ емас, ҳидоят топганлар дерди. Агар шунча сифатдан кейин шулар ҳидоят топганлардир мумкин деса, агар ҳақ калимани гапирмаган, Аллоҳга иймон келтирмаса, охиратга иймон келтурмаган кишилар, улар аниқ залолатдаги кишилар бўлади.

[26:08] Бу қиёмат ва унинг белгиларининг ўрганишдаги баъзи бир фойдалар. Нимагаки биз қиёмат кунининг аломатларини ўрганишда нима фойдаси бор едики, жумада шу хутба қилинмаса, бошқа мавзулар қуриб қолибдими дейдиган бўлса, шундай кишиларга қарата айтиб қўйяпмиз. Маъно ашрот исо а, қиёмат белгилари ашрот, белгилари деганнинг маъноси.

[26:37] Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло қиёматнинг воқий бўлишлик, қачон содир бўлишлигини бандалардан махфий қилди. Фа иннаҳуу ала маҳум би амарот, лекин қиёматнинг қайси вақтда бўлишлигини махфий қилган бўлса ҳам, Аллоҳ Таоло унинг белгилари, аломатларини ва унинг яқин кунда бўлишлигига далолат қиладиган аломатларини хабарини берди. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Қуръонда бу амарот белгиларининг аширот саъа деб исмлади. Аширот са''а деб исмланади. Фаҳл янзуруна илла саъа антат яҳун бахта, фақат жаъа ашъро туҳа дейди. Аллоҳ Таоло, улар нимани кутишяпти? Улар ҳеч нарса кутмаяпти, балки улар фақат соат қиёмат кунини кутяпти. Уларга тасодиф келади бу қиёмат дейди. Уларга шунчалик қиёмат тасодиф бўлади.

[27:33] Улар уйларига қайтишга ҳам қодир бўлмай қолади бозорда турганлар. Икки одам савдо қилиб туриб, савдосини охирига йетказишга ҳам қодир бўлмай қолади. Қиёмат шунчалик тасодиф бўлади. Қиёмат уларга тасодиф келади. Лекин фақат ашрату ҳа унинг белгилари келди деди Аллоҳ Таоло. Унинг белгилар келди. Демак, қиёматнинг соат, қиёмат куни. Ва унинг ашърот, унинг белгилари ҳақида Пайғамбар алайҳиссаломга Аллоҳ Таоло билдирганича бизга хабар бериб кетди. Иншааллоҳ биринчи қиёмат кунининг белгилари, қиёмат кунинингбелгилари икки қисмга бўлинади деб айтдик. Қиёмат аломатлари кичик аломатлар. Бу кичик аломатилар баъзилари бўлиб ўтган ва баъзилари ҳали бўлмаган. Баъзилари бир жойда бўлиб ўтиб кетган бўлиши мумкин, лекин биз ундан хабаримиз йўқ ҳолатда ўтаверади. Қиёматнинг катта аломатлари еса, у ўта қиёматнинг енди бошланиш вақтидан аввал бўладиган аломатлар. Қиёматнинг кичик аломатларидан бошлаймиз. Қиёматнинг енг кичик аломатилари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Пайғамбар бўлишлигининг ўзи қиёматнинг кичик аломати.

[29:00] Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг Пайғамбард бўлишлиги қиёматнинг жуда ҳам яқин қолганлигининг аломати белгисидайди. Саҳиҳ Ибн Саъд радияллоҳу анҳу айтади Пайғамбар али саллоту вассаломни кўрдим. Қола би усби ал ҳик ҳакада илвус таваллуд еталили ибҳам, бу ит туваса ака ҳатайни. Пайғамбар алайҳиссалом қўлларини деди, ҳалиги кўрсаткич бармоғи билан ўрта бармоқларини тикка қилдилар да, мен ва қиёмат мана шундай юборилдик деб Пайғамбар айёсалом ишора қилди. Бу кўрсаткич билан ўртоқ бармоғини бир бирига жуфлашлиги емас, бунинг узунлигига қаратди. Яъни ишора бармоқнинг кўриш нима, ишора бармоғингизнинг ўрта бармоғингингизни нимаси қанча узун бўлиб турибди.

[29:53] Аввалги ўтган умматларнинг, аввалги ўткан умматларнинг даври қиёматгачайин мана шу қолган бармоқни ҳисобласангиз, Пайғамбар алайҳиссаломнинг қиёматгачаги мана шу бармоқнинг ўртабармоқнинг тепа тарафича қолди деди. Жуда ҳам оз вақтнинг қолганлигини ишора қилди Пайғамбар алайҳиссалом. Мен ва қиёмат мана шундай юборилди. Демак, Пайғамбар алейҳиссаломнинг Пайғамбар бўлиб келишлигининг ўзи бу қиёматнинг енг биринчи аломати екан. Шунинг учун пайғамбар айёсаломнинг пайғам бар бўлиб келган вақтида баъзилар йиғлашган екан. Ҳа, охирги замон Пайғамбари келди, енди қиёмат бошланади деб йиғлашганди. Охирги замон Пайғамбари келди, енди қиёмат бошланади. Биз нима нарсалар тайёрладик қиёматга деб йиғлашган.

[30:45] Аввал у ҳа қуртубий айтади аввал у ҳа набили анна ҳу набию ахир уз заман воқод бу еталайса байна ҳу ва байнан қияма набий. Қиёматнинг биринчи аламоти дедилар, қуртўбай айтади. Қиёматнинг бириничи аломати Пайғамбар алайҳиссаломнинг юборилишлиги, чунки бизнинг Пайғамбар Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қиёматнинг қойим бўлишлик ўртасида бошқа Пайғамбар бўлмайди. Чунки Пайғамбар алейҳиссалом охирги замон Пайғамбари дедилар.

[31:12] Қиёматнинг иккинчи аломатлари Пайғамбар соллаллоҳу алалайҳи васалламнинг вафотлари. Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломнинг вафотлари, қиёматнинг иккинчи аломати. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло макон аллоҳум муаддибаҳум ва антаҳфиҳим ва макон аллоҳум адли баҳум ва ҳум яс тақфирун деди. Пайғамбар алайсаломга Аллоҳ таоло айтдики, сиз модомики тирик екансиз. Қавмингизни ичида екансиз. Аллоҳ субҳанаҳу ватаоло бу қавмни азобламайди деди. Пайғамбар алайҳиссалом тирик вақтида Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло у қавмни азобламаслиги ва қиёматни бўлмаслиги ҳақида Аллоҳ таоло хабар берди. Демак, Пайғамбар алайсаломнинг вафот етишгандан кейин қиёмат бўлишлигини хабарини берган ва шунинг учун Пайғамбар алейҳиссаломнинг вафот етишилиги қиёматнинг иккинчи кичик аломатлари дейди.

[32:10] Ауф ибн малик атайтун набий соллаллоҳу алайҳи васалам фий ғазwати табук.ауф ибн малик айтади Пайғамбар алайҳиссаломга табук, ғазотида келдим. Ва ҳува фий қуббати мин адим. Пайғамбар алейҳиссалом теридан қилинган бир қуббанинг ичида едилар. Шунда айтдиларки, Пайғамбар алейҳиссалом айтди, ур дуд сиддан байна ядайи саъа. Қиёматдан аввал олтита нарсани санагин деди. Аломатлари, белгилари. Ўша олти нарса бўлиб ўтса, демак қиёматни кутавергин дедилар. Олтита нарсани санагин ва шу олти нарса ўтган бўлса, қиёматни кутавор дедилар да. Биринчиси мавти, менинг ўлимимни дейди. Пайғамбар алайҳиссалом, менинг ўлимиман дан кейин қиёматни кутовер. Иккинчиси, фатҳ байтил мақдис. Байтил мақдиснинг фаластиндаги Байтил мақдис бу Пайғамбарларнинг қибласи бўлиб ва бу жойдан Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло Пайғамбар алайҳиссаломни мерожига кўтарган енг муқаддас Аллоҳнинг йер юзидаги уйи Байтил мақдис ва мана шуни носоролар, яҳудлар егаллаб олган Байтил мақдис ва ҳанузгача мусулмонларнинг қўлига бермай, шуни талашиб, мусулмонларга зулм ўтказиб, уларни ўлдириб, ётган Байтил мақтиснинг фатҳ бўлишлиги ҳақида Пайғамбар алайҳиссалом башорат берди.

[33:45] Ва ундан кейин Байтил мақтиси фатҳ қилинди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг замонасида Байтул Мақдисни фатҳ қилишди, яъни мусулмонлар қўлига олишди. Ундан кейин яна яҳудлар қайтариб олди. Бундан кейин Салоҳиддин Айюбий раҳматуллоҳ алайҳнинг даврида фатҳ бўлди. Ундан кейин яҳудлар ҳанузгача қўлида байтилмақтизни мусулмонларга бермасдан, ҳанузгача зулм ўтказиб, мусулмонларни қилаётган байтилмақтизи яна фатҳ бўлади аллоҳни изни билан. Бунга Пайғамбар алайҳиссалом башорат қилиб қўйди. Шундай бўладики, мусулмонлар билан яҳудлар, кофирлар уруш қилади. Ва ҳатто бутун ҳамма нарса кофирлар йенгилади, ҳамма нарса гувоҳликка ўтади, дарахтлар гапиради, тошлар, ҳамма нарса гапириб туриб айтадики, ей мўмин мусулмон, кел менинг орқамга яҳудий яшириниб турибди, ўлдиргин деб туриб улар гапиради. Ила ғарқат деди, фақат ғарқат дарахтига гувоҳлик бермайди деди. Ғарқатдарахтигина гувоҳлик бермайдиди деди. Бу фатҳ бўлади иншааллоҳ Аллоҳнинг нусрати билан. Мана шу Пайғамбар алайҳиссалом иккинчи аломати, қиёмат кунининг иккинчи учинчи аломатларини айтдики, фатҳул Байтул Мақдис, Байтул Мақдиснинг фатҳ бўлишлиги.

[35:04] Мавтанин яҳудуф ҳикм как у асин ғаним. Шундай бир ўлим, мавтан иккита ўлим дедилар. Нима учун иккита ўлм деса, жуда ҳам қаттиқ тез ўлишлиги учун Пайғамбар асланм бир ўлим демади да, иккита ўним деб айтди. Шунақа тез ўлим бўлади учинчи аломати. Тез ўлим бўлади деди. Одамларга бир яра чиқади деди. Шу яранинг чиқишлиги билан дарров ўлим пайдо бўлади. Гўё кақу асл ғаним молларда шунақа бир касаллик бўлади. Касалланишлиги билан бурни оқадида ўзини ташлаб ўлади. Худди шунга ўхшаган одамларда ҳам шунақа ўлим пайдо болади деди. Бу бир касаллик. Буни уламолар баъзилари вабо касаллиги, унинг дардига даво топилмайдиган касалликларнинг чиқишлиги дейишган екан. Ва яна истеъфода тулмал ҳатта юъқ тиррож ул минг ати динанин файёдан лу соҳита. Тўртинчиси, одамларда шунақа мол дунё кўпайиб кетади. Закотларини олишиб, кўчага чиқиб кимга закот бераман деса, закот оладиган одамлар топилмайди. Шунчалик мол кўпаяди деди. Меъатидинор агар юз динор берадиган бўлсанг, ей, мени масхара қиляпсанми деб туриб ғазаби чиқиб кетадиган бир даврлар келиб қолади деди. Бу даврлар аввал ўтган еди.

[36:22] Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳ алайҳнинг замонасида икки йил тўрт ой халифатлик даврини сурди. Икки йил тўтт ой, икки йил тўст ой халифатилик даврини сурган вақтида йер юзида омон аминлик, йер юзида бойлик шунақа кўпайиб кетди. Шунақа кўтарилиб кетдики, закотларини чиқиб олиб бориб, кўча кўча, маҳалла маҳалла бировга берай деса, закот оладиган одамларнинг бўлмай қолганлиги.

[36:52] Мана шу молнинг кўпайишлигини айтди, бу аломатларни ҳам бўлиб ўтди деди. Сумма фитна тунла юбқий мин байтил арабй илла даҳалат ҳу. Кейин фитнанинг бўлишлиги. Шунақа бир бало, ибтилолар, фитналар бўлади. Бирон бир арабнинг уйлари қолмайди, илла унга бу фитналар киради, деди. Мана бу фитналар ҳақида ҳам ҳар бирини кейинги жумада Аллоҳ насиб қилган бўлса, баён қилиб ўтамиз. Биз иккита аломатини айтдик. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Пайғамбар бўлиб келишлиги ва Пайғамбар илайҳиссаломнинг вафот етишлиги қиёмат кунининг кичкина иккита аломати.

[37:30] Иншааллоҳ, кейинги жумани Аллоҳ насиб қилса, маърузамизни шу жумаидан бир кун аввал бошлаймиз. Балки ўнта кун бирда, балки йигирма кун бирда бошласак, бир соат маъруза бўлади. Иншааллоҳ. Шунга тайёрланиб келаверасизлар. Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар.

[38:18] Ашаду алла ила шаду анна муҳаммадур расул.

[39:44] Соғлом
