MMaviza
МуқаддимаТекширилган26 daq

01.05.2021 2-ҚИСМ: МУҚАДДИМА (2/5) / НАФСНИ ПОКЛАШ / АБДУЛЛОҲ ДОМЛА

Абдуллоҳ Домла · Нафсни поклаш

0:00
25:43

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин. Вассолату вассалому ала саидина муҳаммад ас содиқуллоҳу адил амин. Аллоҳумма ла илмалана илла маълам тана иннака антала алимул ҳаким. Аллоҳумма алиллама яънфа уна ва анфаънаби маълам тана вазидна илма. Аллоҳумма арина ал ҳаққа ҳаққон ва ризқу натибаа ва арина ал баътийла баътийлан ва ризқу натиш динаба. Важа анна мин майясида меъун ал қовла фаядда меъуна ҳусана. Водихин наби раҳматика фий айбадика солиҳин. Амма баъд. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъали ва баракатуҳ. Тазкиятун нафс. Нафсни поклашлик дарсларида бугун иккинчиси. Ўтган дарсимиздаги асосий хулосамиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, мана арофа нафсаҳуу, арофа роббаҳуу. Ким? Ўзини нафсини таниса, роббисини танийди. Бошқа афсусда айтдилар Расулуллоҳ, ар жа ҳукм ақлан, ашад ҳукм хуббан лиъллаҳи язза ва жаллоҳ. Ichinglarda aqli pishganlari Allohgа muhabbatni qattiqroqlari, dedilar Rasululloh. Яъни инсонни ақли қанчалар пишиб йетилган бўлса, шунчалар Аллоҳ таолога муҳаббати зиёди бўлади.

Аллоҳга муҳаббатингиз қаттиқми? Ҳамма нарсадан Аллоҳ азза ва жаллани кўпроқ яхши кўрасизми? Демак, ақлингиз пишиб йетибди. Иккинчи дарсимиз. Инсон зоти бу коинотдаги енг биринчи махлуқ, енг олий махлуқ. Чунки у омонатни кўтарди. Аллоҳ азза ва жалала инсон омонатни кўкарганлиги учун бутун коинотни унга бўйин синдириб берди. Шуни биринчи хулосамиз. Инсон йер юзидаги мана шу борлиқдаги биринчи махлуқ, енг олий махлуқ. Нима учун? Чунки у омонатни кўтарди. Астайду билла. Иннна роднала аманата ала самавати вал арди вал жибал, фа абайна ан яхминнаҳа ва ашфақна минҳа ва ҳаммалаҳа ал инсон иннна ҳукана валуман жаҳула. Албатта биз бу омонатни, яъни дин деган омонатни, Аллоҳ азза ва жаллага ўзини ихтиёри билан бўйсунишлик деган омонатна, шариат деган, ислом деган омонатно осмонларга, йерга ва тоғу тошларга кўндаланг қилган едик. Улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар.

Мана шу коинотга Аллоҳ таоло ихтиёрий билан менга қулчилик қилишликни зиммангга оласанми деди. Улар бош тортишди. Ва ҳамма лаҳал инсон, инсон еса уни ўз зиммасига олди. Дарҳақиқат у ўзига зулм қилувчи ва нодон еди. Мана шу омонатни ихтиёримиз билан Аллоҳ Таолога қулчилик қуламиз деган омонатни инсон зоти зиммасига олганлиги учун, инсон бу борлиқдаги биринчи ўриндаги енг олий махлуқ бўлади.

Коинотни Аллоҳ Таоло инсонга бўйин синдириб берибдими? Демак, коинот инсондан паст даражада. Бутун космос ўзини бурчлари билан тоғ у тошлар бўлсин, улкан уммон океанлар бўлсин. Ўрмонлар, саҳролар бўлсин булар ҳаммаси инсонга бўйин сўндирилган. Демак инсон мана шуларнинг ҳаммасидан олий мақомда. Инсон шуни билишлиги керак. Инсон шунибилишлиги керак! Бу борлиқдаги барча махлуқотлардан кўра Аллоҳ Таолога енг мукаррам, азиз банда бу инсон бўласан. Истади билла. Валақоди каром на бани адама ва ҳамаллоҳун фил бар ли вал баҳр. Дарҳақиқат биз одам болаларини азиз мукаррам қилдик. Одам боласи борми? У азиз мукаррам. Одам боласи бор ки, аллоҳ учун азиз мукаррам, мушрик бўлсин, яҳудий бўлсин, насроний бўлсин , атеист бўлсин, мусулмон бўлсин, ҳаммаси одам боласи дейилади. Мушрик бўлса ҳам у Аллоҳ учун мукаррам банда, лекин у ўзини иймондан узоқ қилиб, ўзини куфрга олиб бориб, Аллоҳни назаридан тушиб қолади.

Азиз, мукаррам екан. Енди мана шу азиз, мукарром инсон иймон билан бўладиган бўлса, мўмин бўладиган бўса, Аллоҳ Таоло учун қуёшдан ҳам, ойдан ҳам, бутун борлиғидан кўра мана шу мўмин банда Аллоҳга азиз, мукаррама бўлади. Сен биродар бу коинотдаги енг биринчи махлуқсан. Мукаррам бандасан. Сен йелкасига омонатни кўтарган мукаллаф инсонсан. Сен борсан, мавжудсан. Сени биродар жасадинг бор, нафсинг бор, руҳинг бор. Шу йерда инсонни учга бўламиз. Инсонни жасади бор, нафси бор, руҳи бор. Шу учаласини ичидаги енг главнийси ким? Яъни сиз билан биз ким шу йердаги енг асосийси?

Нафс. Жасад демаяпсизларми? Жасад ким? Хўп, мана шуни аниқлаймиз. Ҳозир бир биз руҳ деяпмиз. Лекин Аллоҳ Таоло Қуръонда инсон зотига хитоб қилганда руҳ деб хитоб қилганми, нафс деб хитоб қиганди. Стажвела, я айятуҳан нафсул мутъмаинна иржиаи ила роббики родията мардия. Ей хотиржам, сокинжон, сен Аллоҳ ато етган неъматлардан рози бўлган ва Аллоҳ томонидан сенинг амалларингдан рози бўлинган ҳолда Парвардигоринг ҳузурига қайд. Аллоҳ руҳга хитоб қиляптими? Нафсгами? Я айятуҳан нафсул мутма инна, хотиржам нафс деяпти. Инсон нима екан?

Инсон жасадмас, у аниқ у. Инсон ўлгандан кейин чириб кетади, Аллоҳ Таоло қиёматда бошқа жасадга киргизади. Шу йерда савол бўляпти, инсон руҳми, нафсми? Дарсимизни бошида айтдик, ман арофа нафсаҳуу, арофа роббаҳуу. Ким ўзини таниса, кейин роббисини танийди. Биз руҳакамизми, нафсакамизми?

Ичимизда ега. Мен деган нарса бу нафс дейилади. Уни ҳавоси бор. Ҳавойи нафс деймиз. Нафснинг хоҳишлари. Инсон ҳавойи нафсига берилиб кетса, яъни нафсининг хоҳишларига берилиб кетсак, нима еканмиз биз? Жон еканмиз. Мана шу нафс, жон деётганда иккаласини битта тушунинглар. Мана шу бизнинг жонимиз, нафсимиз, яъни бизнинг асли зотимиз, Аллоҳ Таолонинг буйруқ ва қайтарикларининг ўрни. Ана шу нафсимиз, жонимиз, ана шу зотимиз иймон келтиради ёки куфр келтиради. Ана шу нафсимиз, жонимиз, зотимиз шақоватли бўлади ёки саодатли бўларди. Ана шу нафтимиз, зотимиз ё рози бўлади, ё ғазабланади. Демак, инсоннинг асли зоти бу Аллоҳ Таоло яратиб қўйган унинг нафси.

Иккита одам тўймайди. Иккита нарсани қувган одам тўймайди. Пул қувган тўймайди, илм қувган тўйнамайди. Фарқи нимада? Пул қувган одам топмаса ю, аниқ норози бўлади. Енди топса ҳам норози бўлаверади, чунки оз деб норози бўлаверади. Аммо илм қовурган одам илми кўпайган сари розилиги зиёда бўлиб боради. Бинобарамбарли бўлаверади.

Аллоҳ азза ва жалла ўзи билган йўл билан жасадни нафсга боғлаб қўйди. Жасад бизни жонимизнинг кийими, идиши. Жасад вақтинча нарса, ажал йетиши билан жасаднинг иши тугайди. Жон жасаддан ажради.

Инсон ўзининг нафсини ичига еътибоси бўладиган бўлса, фақатгина жасадининг тарбияси билан, унинг ҳузур ҳаловати билан шуғулланадиган бўлса. Бу ҳақиқий зиёнкор бўлади. Нафснинг, жоннинг тарбияси ёки жасаднинг тарбияси. Қарангларда. Мана шу жасадимизни роҳати учун ертаю кеч меҳнат қиламиз.

Хурмонжонлар хўжасини вокзалдаги круговойдан тортиб, гастинсалагача бўлган масофада кафеларни сананглар. Улар ҳаммаси жасадимизни тарбияси учун. Жасадимизни роҳати учун. Кафе, ошхона, сомсахона, мантиқхона, орада аптека. Булар бари нима учун?

Жасадимизни ҳузур ҳаловати учун, жасадимизнитарбияси учунг. Ҳақиқий зиёнкор фақатгина жасадини тарбияси билан, жасадини ҳузур ҳаловати билан овора бўлаётган одам. Фақатгина, фақатгина. Жасадини ҳузур ҳаловати билан, овора бўлган одамларни аҳволи қандай бўлади? Улар дунёга ега бўлишади. Енг яхши нарсаларни йеб ичишади. Жасадини ҳузури, кайфи сафоларни чўққисига йетишади. Қўлида дунёни ҳамма матоҳи бор. Аммо шу билан улар саодатли бўлишмайди. Нафси, жони ором олмайди. Нима учун?

Чунки жасад ором олишлиги мумкин бояги нарсалар билан. Нафс ором оладиган нарса бошқа нарсалар бўлади. Бир девор қўшнингиз боқувчиси йўқ, иккита учта майда қизлар билан қолган тул хотин яшайди. Сиз уйингизга йейдиган нарсани яхши олиб келдингиз ҳайит кунида. Йедингиз, ичдингиз, хотиржам, қониз қаппайиб, ташқарига чиқиб, тушингизни кавлаб турганингизда, қўшнини қизи йиғлаяпти. Бугун ҳайит еди, бизни ҳам дадамиз бўлганида, бизга зиёфат қилиб берар еди, деб йиғлаётганлигини ва онаси уни юпатаётганлигини ешитдингиз.

Жасадингиз мазза қилди. Жасадингиз роҳатда, ҳузур ҳаловатда. Мана енди ҳозир қийланяпсиз. Нима қийланяпти шунда сиздан? Ана шу жонингиз қийланяптими? Ана шу нафсингиз қийланяпми? Шу йерда сиз жасадингиз билан кўпроқ одаммисиз, нафсингиз жонингиз биланми? Ўзингизни ёмон кўриб кетасиз. Шунақа маблағ бўламанми? Есимга келяпти мана шу қўшнимни йетимлари. Дейсиз да, ўзингиздан норози бўлиб кетасиз. Ертаси куни шуни нима қиласиз? Тўғрилашга киришасиз. Енди ўзингиз йемасдан ўшани олиб келиб бердингиз ертаси куни, қорнингиз оч турибди, жасадингиз қийналмаяпти. Аммо қўшнининг қизи енди бошқача гапиряпти. Қўшнимизга раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин. Дадамиз бўлганда ҳам шунчалик қиларди да. Аллоҳ умрига ризқига барака берсин деб кичкина қизча гапиряпти. Жасад қийналаняпти, аммо нафсингиз жонингиз мазза қиляпти. Тушуняпсизларми? Ана шу дунё матоҳини ҳаммасини қўлга киритган, енг янги машинани минган, енг яхши ойликни топган, енг зўр шароитда яшаган одамлар нима учун бахтсиз деса, улар фақатгина жасадининг ҳузул холавоти, жасадининг тарбияси билан овора бўлишди. Нафснинг, жоннинг тарбияси билган улар машғул бўлишмади.

Балиқ у сувда яшашлик учун яратилган. Балиқ фақат сувда ором олади. Чунки фитрати шунақа. Балиқни сувдан чиқаринг, аквариумидан чиқариб, қимматбаҳо шойи ёстиқни устига қўйиб қўйинг. Енг охирги моделдаги ёстиқ бўлсин, енг қимматбаҳо шоидан бўлган бўлсин, у балиқ ёстиқни устингда яйрайдими? Ўлади. Ўлади. Шунинг учун инсонни нафси қачон ором олади? Роббиси яратган манҳажда турганида. Аллоҳ азза ва жалла инсонларни бир фитрат устида яратди. Шу фитратнинг егаси фақатгина Аллоҳга яқин бўлишлиги билан саодат топади. Фаақимуважҳака ли диний ҳанифа фитрат аллоҳиллатий фатораннаса алайҳа. Бас, ей Муҳаммад алайҳиссалом, ўзингизни доимо тўғри бўлган динда, исломда тутинг. Аллоҳ инсонларни яратган табиий хилқатини сақлангиз.

Инсоннинг яратилган табиий хилқати Аллоҳни манҳажида туриш. Балиқ фақатгина сувда ором олганидек, инсоннинг нафси, жони фақатгина Аллоҳни динида турганда ором олади. Пул топмаганда ҳам хотиржам. Аллоҳ мени синаяпти дейди. Пул топганда ҳам хотиржам. Соппа соғ бўганда ҳам хотиржам. Касал бўлганда ҳам алҳамдулиллаҳ гуноҳларимга каффора дейди, касал бўлгонда ҳам хотиржам. Биродарлар, хотиржамлик пулда емас.

Шунақа ишлар бор, дунёдаги ҳамма бойлик ҳам, ҳамма пул ҳам ҳал қила олмай қолади. Биз жонимиз ором олиб, ҳаётда саодатли ҳаёт кечиришимиз учун битта йўл бор. Аллоҳни динида собит, Аллоҳни манҳажида собит туришлик. Ўзингизни доимо тўғри бўлган, тўғрибўлган динда, исломда тутинг.

Роббинга иқбол қилишинг, амр ва наҳийларига қулоқ тутишинг, сенинг нафсингни, жонингни табиий ҳолати. Балиқ сувда туриши табиий ҳолат бўлганидек, балиқ учун, инсон Аллоҳнинг буйруқларини доирасида туришлиги уни табиий ҳолати, енди буни хилофида бўлса чи?

Аллоҳни динидан юз ўгирган бўлса чи. Ғарб аҳли биродарлар ўзларини жасадларгагина еътибор қаратишди. Аллоҳ яратган бу қадри баланд нафс, жонни бепарво ташлаб қўйишди. Паст разил бўлган шаҳватларгагина берилишди. Нафсимиз бор, жонимиз бор. У ўлимни тотади, лекин ўлмайди.

Кунлу нафснинг зайи қотун маут. Ҳар бир жон егаси бор, ҳар битта нафс бор, ўлимни тотади. У фақат тотади, лекин ўлмайди. Жасад ўлади. Жасад ўтади. Жасад тотади демаяпти. Нафс жон ўлимни тотада, жасад ўтди, лекин жон тирик қолади.

Мана шу нафс Аллоҳга яқин бўлиш билан саодат топади, Роббисидан узоқлашлик билан шақоватли бўлади. Стади билла, воман аърода ан зикри, фа имнала ҳу маъи шатандонка, ва нақшуру ҳу явмал қиямати аъма. Ким, деяпти Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло. Яъни сиз билан биз яратган Парвардигоримиз ҳақиқатни айтяпти бизга. Бизга ҳақиқатни айтаяпти. У ҳақиқат қанақа ҳақиқат? Ким мени еслатмамдан юз ўгирса, диндан воз кечса, бас, албатта у учун танг бахтсиз ҳаёт бўлур.

Хулоса, инсон бу дунёда саодатли, бахтли яшашни хоҳласа, Аллоҳни еслатмасидан юзга кирмасин. Ўйлаяпти да. Ўйлаяпдики, инсон ўша ҳалол ҳаром йўл билан дунёни орттирсам, миллион доллар қилсам, бахтли бўламан деб ўйлаяптилар. Диндан воз кечиб қўйиб. Бу одам бахтли бўлмаслигини Роббимиз Субҳанаҳу ва Таоло хабарни беряпти.

Мана кечаги тароваларда Стеве Жобсни қилган насиҳатини ўқиб бердим сизларга. Дунёдаги ана шу бизнеснинг чўққисига чиққан Стеве Жобс деса, бизнес оламидаги муваффақиятнинг рамзи бўлиб қолган одам дунёдан кетаётиб айтяптики, дунёда тўплаган шунча обрўйим, шунча бойлигим ўлим деган ҳақиқатни олдида ҳеч қандай қадр қийматга ега емас екан деяпти. У умрини бой берди шу дунё топиш учун. Ўша бояги диндан юзага уриб қўйиб, фақатгина моддий фаровонликни қувди. Шунга йетсам бахтли бўламан деб ўйлади. Умрини берди. Топди бойликни, аммо ўзи истаган саодатни топмади. Ва топмайди ҳам. Нима учун? Роббимиз айтяпти, ким менинг еслатмамдан юзага кирса, бас унга танглик ҳаёти бўлади деяпти.

Шунинг учун биродарлар, ўн ў у фалончи дин билан иш йўқ, ҳаром қаришди, пишламай йейди, ибодатдан узоқ, дунёси кўп бўлганини кўриб туриб, шуни ҳаёти зўр деманг. Чунки инсонни яратувчиси бўлган холиқи Аллоҳ азза ва жалла айтяпти, диндан юз ўгирдими, уни ҳаёти танг бўлади деяпти. Бой бўлиши мумкин, соғ бўлиши мумкан, мансаби бўлиши мумкун, лекин ҳаёти танг уни.

Буни муқобилида бошқа оят бор. Мана амила солиҳан мин закарин ав унса, фаҳуа мўмин. Мўмин бўлган ҳолида, еркак ёки аёл соғлиқ амал қиладиган бўлса, яъни мўмин бўлса, соғлиқ амл қилса, фалану хияннаҳу ҳайятон тойиба. Бас, биз у инсонни покиза ҳаёт устида тирилтирамиз. Қаранг, биринчисиникини камбағал касал қиламиз демади. Ҳаётини танг қиламан деди. Инсон бой бўлиб туриб ҳам танг яшаши мумкин. Соғ бўлиб ҳам танг яшаши ҳам мумкин. Енди, мўмин бўлган ҳолда соғлиқ амални қилса, покиза ҳаётни берамиз деяпти. Инсон камбағал бўлиб туриб ҳам покиза ҳаёт кечириши мумкин. Касал бўлиб турган покиза ҳаёт кечиниши мумкин. Инсонни ҳаётини саодатли ёки шақоватли қиладиган нарса нима екан?

Аллоҳни еслатмаслиги, иқбол қилишлиги. Ёки ундан юз ўгириши. Бу дарс сиз билан бизни ичимиздаги, нафсимизни ичимиздаги я' имизи тарбия қилишни ўргатади. Инсонни кўзига бир мусибат йетса, тезда даф қилишликка шошилади. Нима учун? У кўзи оғрияпти да. Енг моҳир табибга имкон борича тезроқ боради. Нима учун бунчалик еътибор? Чунки умрини охиригача мана шу кўзидан фойдаланмоқчи да. Енди, абадий азобга ёки абадий роҳатга олиб борадиган нафсини, жонини тарбиясига инсон қанақа еътибор қилишлиги керак?

Инсон нафс, жасад ва руҳ дедик. Айрим уламоларни наздида руҳ Аллоҳ Таоло тарафидан бандага жойлаб қўйилган Аллоҳнинг қуввати дейишади. Руҳ нима екан? Аллоҳнинг инсонни жасадига жойлаб қўйган ўзининг қуввати. Фаи да нафақту фий ҳими руҳий.

Одам алайҳиссаломни мана қиссасига мурожаат қилсак, Аллоҳ Таоло айтди, қачоники мен унга ўзимнинг руҳимдан пуфлаб киритганимда, унга сажда қилинглар. Яъни руҳ жасад билан жон бир бўлгандан кейин, уни ҳаракатга келтирадиган қувват дейилди. Жасад, нафс, руҳ кирди. Мана енди инсон тирик юрибди. Учта нарса. Руҳ олиб қўйилганидан кейин, қувват олингандан кейин, жасад билан нафс ажралиб кетади.

Одам кўради кўзи билан. Агар руҳ бўлмаса, кўзи кўрмайди. Жигар, жуда ҳам кўп бир вазифани бажаради инсонни жасадидан. У ҳам агар руҳ бўлсин, ишламайди. Ўпка, қулоқ, бошқа аъзоларимиз ҳаммаси нима билан ишлайди? Қувват билан ишлайди. У қувватни номи руҳ. Руҳсиз инсон нима? Бир қоп гўшт.

Гўшт, тери, суяк, пой, соч, тирноқ, шулардан бир қоп. Агар руҳ бўлмайдиган бўлса. Руҳ инсоннинг жасадига жойлаб қўйилган Аллоҳнинг қувватики, ажал йетганида ундан руҳ қайтариб олинади, жасад йўқ бўлиб кетади, нафс еса тирик қолади. Ана шу абадий қоладиган нафснинг жоннинг тарбиясига еътибор қилган, уни касалликлари ҳақида ғам қилган, уларни тузатиш ишлари ҳақида фикр қилган, ана шу нафсини саодатига интилган инсонга Аллоҳ Таолонинг раҳмати бўлсин.

Инсон нафсдир. Нафс инсоннинг зоти, унинг аслидир. Аллоҳ Таоло мана шу нафсга хитоб қилган. Иймон келтирадиган ҳам, куфр келтирадиганам нафсни ўзи. Рози бўлиб, ғазаб биланадиган ҳам нафснинг ўзи. Бахтли бўладиган ҳам, бахтсиз бўладиган ҳам нафснинг ҳозир. Жасад бахтсиз бўмайди.

Уламолардан бири айтади: душманларим мени нима қила олишади? Ахир бўстоним қалбимда бўлса. Агар қамаб қўйишса, хилват, Аллоҳни зикр қилишликка фурсат. Ҳайдаб юборишса юртимдан, саёҳат. Агар қатл қилишса, шаҳодат, шаҳидлик. Душманларим мени нима қила олишади? Одамнинг саодати қани ичида, нафсида, жонида. Жасад бахтли бўлмайди. Жасад баҳтли бўлмайд. Не ажабки, мана казиноларда йиллар давомида бир сумма тўпланади. Жаcкпот дейди. Юз йигирма йетти миллион олти юз қирқ олти минг доллар бўлди дейди, ҳалиги катта казинода. Ҳаммаси удачасини нима қилиб кўради. Хуллас, ўша жаcкпотни битта аҳмоқ сарват қилиб олади да, шарақлаб енди пул тушади, бўлди, юз миллион долларлик бўлиб қолди бирданига.

Мана енди сиз ўйлайсиз. Бўлди, бахт саодатга еришди. Агар бояги айтаётганимиздек, инсонни жасади бахтли бўлиши керак бўлса, юз миллион долларни ютиб олган одам нима бўлиши кераксин? Бахтли бўлиши керакми? Йўқ, унақа емас еканда. Чунки Аллоҳ Таоло айтяпти, ким мени еслатмамдан юз ўгирса, уни ҳаёти танг бўлади деяпти. Муҳим емас уни фанг пулини қанча ўлиши.

Нафснинг идиши, кийими бор. У идиш жасад. У жасадни ҳаракатга келтирадиган қувват, руҳ. Инсон омонатни кўтарди, омонатни қабул қилди, шунинг учун бутун коинот бу инсонга бўйин синдирилди. Аллоҳ Таоло инсонга ақлни берди. Ақл бу идрок қилишлик қуввати. Мана шу қуввати билан инсон ўзини бошқа маҳлуқотлардан ажрата олади. Ванафсим вама савваҳа фа алҳамаҳа фужураҳа ва тақваҳа. Жонга ва уни расо қилиб яратиб, унга фисқ фужурини ҳам, тақвосини ҳам илҳом қилиб ўргатиб қўйган зотга қасам. Инсоннинг нафси Аллоҳ азза ва жалла бу нафсга илҳомни берди. У савобли амал қилишлик қудратига ҳам ега, гуноҳ маъсиятига ҳам ега. Шунда инсон ихтиёр қилишлик қолади уни қўлида. Яъни у томонга ҳам егила олади, бу томонга ҳам егил олади.

Инсон Роббисининг ҳукми томонга егилганида ором олади. Роббисининг ҳукмидан чиқиб кетиб, масъулиятга ёққанда, қалби аламга тушади, машаққатга киради, торликни ҳис қилади. Ҳар битта инсон унга даъват йетиб келмаган бўлса ҳам, исломдан хабари бўлмаган бўлмаса ҳам, ҳадис оят ешитмаган бўлмалар ҳам, яхши ишни яхши иш еканлигини билади. Ёмон ишни ёмон еканлигини билади. Масалан, ёш болалар кичкинагина мушукни боласини сувга тиқиб қийнаяпти.

Мусулмон а? Мусулмонмас а, нима дейди, бу яхши емас дейди. Ҳақиқатан Аллоҳни шариатлар бу мумкин емас, зулм бу. Енди сувда чўкай екан бир ўша мушукни боласига биров кўтариб чиқариб қўйди. Яхши қилди дейсиз. Яхшини яхши дейди, ёмонни ёмон дейди. Нима учун инсонни нафсига Аллоҳ Таоло яхши нарсани, яхши еканлигини, ёмон нарсани ёмон еканлигини ажрата оладиган қувватни берган?

Ф ал ҳамаҳа фужураҳа ва тақваҳа. Нафсга илҳом берди. Нимасини? Тақвосини ҳам, фужурини ҳам. Агар у нафс фитратдан чиқса, алам чекади, қалб сиқилади. Агар иймон йўқлиги юрса ором олади. Айтдинг ку қўшнингизни қизи ҳайитлиги олиб келадиган биронта одам йўқлигидан, отаси йўқлигидан йиғлаётганда қилган ишингизни нотўғрилигини сиқилиб, жонингиз қийланди. Енди Аллоҳ рози бўладиган ишни қилганингиздан кейин нафсингиз ором олди.

Агар у нафс Аллоҳда тақво қилса, итоатда бўлса, доим роҳатда ва саодатда бўлади. Агар нафс инсоннинг нафси Аллоҳда тақво қилса, итоатда бўлса, доим роҳатда ва саодатда бўлади. Инсонни шақоватли бахтсиз бўлиши ман ҳаждан чиқиб кетишлигидан.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш