Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин. Вассалоту вассаламу ала широфил мурсалин. Ва ала алиҳи ва асфавиҳи ажмаъин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъла ва баракатуҳ. Тазкиятун нафс, нафсни поклашлик дарсларидан янги мавзуни бошлаймиз, илм манзилати.
Албатта, бу енг олий манзилат. Илм манзилоти ҳақидаги дарслар бўладилар. Аллоҳ азза ва жала бандаларга турли неъматларни ато қилди. Соғлик, бойлик, мансаб, фарзандлар, куч қувват. Албатта булар Аллоҳ Таолонинг улкан инъомлари. Қуръони Карим инсонларни қадр қийматини белгилашликда биз айтиб ўтган бу дунё матоҳларини биронтасига еътибор қилмади, суянмади. Бир бандани иккинчи бандадан мартабаси баландлигини иймон билан, илм билан, амал билан белгилади.
Истадибилла. Амман ҳува қоний тунъа на аллайли сажидан ва қо иман яҳдарул ахирота ва яржу раҳматаробби қул ҳал яставилладина яъламуна валладина ла яъламун иннама йетадаккара улул албаби. Мана роббимиз Субҳанаҳ ва Таолонинг наздида қайси банда бошқалардан афзал? Нимаси билан бир банда бошқа бандалардан афзал бўлади?
Ёки кечалари сажда қилган ва қиёмда тик турган ҳолда тоат ибодат қилгувчи, охиратдан қўрқадиган ва Парвардигорининг раҳматидан, марҳаматидан умид қиладиган киши билан куфр исёнга ғарқ бўлган кимса баробар бўлурми? Айтинг, биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми? Дарҳақиқат фақат ақл егаларигина панд насиҳат олудилар. Биладиган зотилар билан билмайдеган кимсалар баробол бўлурми. Ҳаргиз баробар бўлсин. Албатта илм мартабаси, биродарлар, енг олий мартаба. Иймон йўлга юрган ҳар битта банда мана шу қўйган қадами илмга асосланган бўлишлиги керак. Агар мана шу ҳаққа қадам босиб кетаётган одамни биринчи қадамидан охирги қадамигача унга илм ҳамроҳ бўлмайдиган бўлса, биродарлар, бу одам тўғри йўлда собит тура олмайди. Чунки илм инсонни тўғрилаб туради. Чунки одам боласи борки, хато қилади. Тойилиб кетиши бор, унга сўл ёғиб кетиши бор. У тўғри кетяпман деб ўйлаверади. Агар илм бўлмаса, оғиб кетганлигини сезмай қолади.
Аллоҳни розилигига тўғри олиб борадиган ягона йўл бу илм йўли. Аллоҳ азза ва жалла Муҳаммад алайҳиссаломга хитоб қилиб шундай дейди. Астайдубиллаҳ. Фатаъал аллоҳни маликул ҳақ. Бола таъжал бил қуран минг қобли ан юқуду илайка ваҳ юҳ ва қур робби зидни илма. Ҳақ подшоҳ Аллоҳ юксакдир. Ей Муҳаммад алайҳи ассалом. Сизга Қуръон ваҳйи битишидан илгари қарор қилишга шошманг.
Ва айтинг, Парвардигорим, илмимни янада зиёда қилгин. Қуръонда биттагина оят бор, Аллоҳ Таоло зиёда қилган деган оят. Яъни бандага Аллоҳ Таоло мана шу нарсамни зиёда қилиб бер деб сўраган битта нарса илм. Биронта бир ўринда Парвардигор умримни зиёда қилгин, пулимни зиёда қилсин, мансабимни, қувватимни зиёда қилгин деган чақириқ йўқ Қуръонда. Фақатгина во қур робби зидни инна.
Ей бандаларим, Парвардигор илмимни зиёда килгин деб сўрайлар деяпти. Қолган нарсани зиёда қил деб сўрадиган емас Аллоҳ Таоло. Шундай қилсак бўлади, илм қанчалар улуғмард аввал. Имомул Жунайид айтади. Аллоҳга олиб борадиган йўлларнинг ҳаммаси ҳалойиқ учун тўсилган, фақат Расулуллоҳнинг йўлига ергашган инсонлар учун очиқ. Яъни Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлини ушлабдими? Бу одам ҳар қанча ақлли бўлсин, ҳар қанча чиранмасин, Расулуллоҳнинг йўлини ушламаган одам Аллоҳ Таолонинг ешигини олдига йўлни топа олмайди.
Қўлимизда биродарлар Китоб ва Суннат турибди. Мана шу иккита нарса сиз билан бизни динимизни манҳажи. Сиз билан бизнинг ҳаётимиздаги дастур. Қилаётган ишларимизни мана шу иккита наса билан, Китобу Суннат билан ўлчашимиз керак. Чунки инсон ҳозир айтдик, қилаётган ешигини тўғри деб қилаверади, қилаверади, оғиб кетганини билмай қолади, агар илми бўлмайдиган бўлса.
Илм унинг йўлини тўғирлаб турмаса, адашиб кетишлигида шубҳа йўқ. Чунки нафси бор. Шайтони бор, дунёни фитнаси бор. Агар охиратинг ҳақида ғам қилсанг биродар, абадий саодатни, нажотни ғамида юрган бўлсанг, амалларингни Китобу Суннат билан тўғрила. Енди Китобу Суннат бўлани тўғрилашлик учун аввал у Китобу Суннат илмидан хабардор бўлиши керак.
Китоб суннатни ўзимизга андоза қилиб, ўлчов қилиб олишимиз учун авваламбор уларни ўрганишимиз керак. Чунки каллангизга келган ҳар битта фикр тўғри бўлавермайди. Ўзингизга келган ҳар бир фикр Китоб суннатга тушавермайди. Ақлингизни ҳам, фикрингизни ҳам мана шу иккита нарса билан тўғрилаб олишингиз керак, Китоб суннат билан. Мана Аллоҳ Таоло сиз билан бизни тавба қилишга буюрган.
Ўзи тавба қилиш учун ҳам илм керак. Нима учун? Қилган ишингизни гуноҳ еканлигини билсангиз кейин тавба қиласиз да. Қилаётган ишингизнигуноҳ еканлигини билдингиз, тавба қиласангиз. Агар гуноҳ деб билмасангиз, нимага тавба қилас? Демак, тавба қилишликнинг биринчи босқичи, биринчи қадами нима екан? Илм. Акалар, илм бўлмаса, мусиба. Одам ҳалол билан ҳаромни фарқига борсин. Нима мумкин, нима мумкин емас, билсин. Тўғри ва нотўғри деган нарсаларни ажратиб олсин.
Шунда нимани қабул қилиш керак, нимани қабул қимаслик керак? Шунда фарқига боради. Уламолар айтишади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидор қилмасдан ҳар битта қилган ишинг, бу сени ҳавойи хоҳишинг, ҳавойи нафсинг. Ё Расулуллоҳни суннати билан, у зотни берган илми билан бирга бўласан, ёки ҳавойи нафсинга билан. Учинчи йўл йўқ.
Айтилади, суннатга ергашилмасдан қилинган ҳар битта амал ботил бўлади. Демак, суннатни билишлик керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганишлик керак бўлади. Модомики, пайғамбар бизни қилган ҳар битта иши, бизга шариат екан, ҳар битта буйруғи, қайтарғи шариат екан,ҳар битта бир феъли, сўзи шариат екан, у зотни суннатини ўрганишиимиз керак. Сийратини ўрганишингиз керак.
Ўтириб кўришдик, суннатми? Ёки тикка туриб кўришлик, суннатми? Бизга ўтириб кўишлик, суннат деган хабар келди. Демак, мажлисда ўтирганимизда бир ой келади, ўтириб кўтиришдик. Суннатга амал қилдик. Яхши. Енди жўралар ўтирибмиз, йигирма га кирган, йигирма беш га кирган йигитлар. Келинглар йигитлар деб дуо берганда дадангиз кирди.
Йигирма икки деган болалар, келинг ҳожи ака деб туриб ўтириблар кўришишяпти. Ҳалиги оқсоқол ҳамма билан кўришиб чиқиб, ўтириб дуо бериб чиқиб кетди. Чиқиб нима дейди? Нима дейди? Жўраларинг беадоб екан дейди. Ей дада, суннат бу дейди. Ей болам, беадоблик суннатми дейди. Туриб кўришай деса, тарки суннат бўлиб қолади. Ўтириб кўришак деса, беадабли бўляпти. Савол. Нима? Суннат. Беадабликми?
Йўқ, беадаблик емас. Айни одоб суннат. Суннат бу одоб, одоб бу суннат. Сиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг битта ҳадисини ешитдингиз. Енди Пайғамбар алайҳи васалломни шу масалада айтган бошқа ҳадиси ҳам бор, уни билмайсиз. Расулуллоҳнинг ҳаётида бир мавқиф бор, воқеа бор, уни билмйсиз. Тушуняпсизми? Битта ҳадисда ёки битта нарсани ешитиб олиб туриб, шу билан тўхталган одам муаммога кириб қолиши мумкин. Ва анави Қурайзанинг устидан ҳукм чиқаришлик учун, Расулуллоҳ Масжидун Набавийда жароҳатланиб ётган Саъдимни мувозанатни олиб келтирдилар.
Бу улуғ соҳиба ана шу уловга минишга ярамаган еди, жароҳати туфайли наслга ега солиб бизни тилда, шу ешикни устига қўйиб олиб келишди. Ҳамма ансонлар ўтиришганида, Расулуллоҳ Саадимни мос келганида, қум у ли саййиди и қумикум дедилар. Қавмингизни сайиди учун турилонинглардан. Ҳа. Туриш ҳам суннат екана.
Келган одамнинг ҳурмати, еътибори, мавқефига муносиб муомала қилиб туришлик ҳам суннат екан. Демак, сиз фақатгина ўтириб кўришлик суннат деган гапни ешитиб туриб, иккинчи суннатдан хабарингиз бўлмаса, беадаблида қилиб туриб суннатга амал қиляпман дейсиз. Мана шу нарсани илм дейилади, биродарлар. Шунинг учун биродарлар илм, бу сиз билан биз билганлар нарса емас. Илм, биз ўша, биз ўрганган нарса илмни дейлик бир фоизидир, ярим фоизидир айтайликки, мени билганимдан кўра билмаганим кўпроқ.
Енди бу суннатни бир томонини ушлашликка мисолда, ўтириб кўришлик ҳам суннат екан, туриб кўриш ҳам суннат екан. Ан зилин наса мана зилахум деганлар Расулуллоҳ бошқа ҳадисларида, одамларни ўзларига лойи бўлган жойга ўтказинглар. Яъни одамларда ўзига яраша муомала қилинглар дегани. Масалан, юртнинг раҳбари келди. Қавмни бир пешвоси улуғи келди. Мана шу қишлоқнинг оқсоқоли келди. Оқсоқол юринг олдига.
Саҳобалар Аллоҳ билан қандай муомалада бўлишган? Ҳусни одобда, ҳайбат ва давомий муроқибада. Муҳаммад алайҳиссалом билан қандай маълумотларда бўлишган? Суннатни ушлаш ва илмни ўзларига лозим тутиш билан. Аллоҳнинг авлиёси билан қандай масалада бўлишкан? Уларга хизмат қилиш билан, уларни ҳурмат қилиш билан маъмала қилиб туришган. Ўзининг оилалари билан қандай машғулотларда бўлишкан саҳобалар? Гўзал хулқ билан, ҳусний муомала билан.
Биродарлари билан қандай муомалада бўлишган? Очиқ юз билан, башо шаб билан. Жоҳиллар билан қандай маълумотда бўлишган? Уларга раҳмли бўлиш билан, дуо билан. Шунинг учун кимлардир ғийбат қилса, кимдир ножоя муомалани қиладиган бўлса, Аллоҳни таниган одам уларни қарғамасдан, уларга бир раҳмдил бўлиб, уларга раҳми келиб, ҳаққига дуо қилиб қўйишлик керак. Парвардиган инсоф бергин буларга ҳам деб.
Саҳобалар ўзларининг нафси билан қанақа муомалада бўлишган? Нафсига мухолиф бўлишган. Нафси хоҳлаётган ишни тескарисини қилишган. Шайтон билан қанақалиги муомалада бўшган? Шайтонни ўзларига душман деб билишган. Яна айтилади, ким ўзининг нафсига сўзида, феълида суннатни амир қилиб олса, сўзи ҳикматли бўлади. Ким ўзини нафсига ҳавосини амир қилиб олса. Бидъатни гапиради. Астайду билла. Қул атиюллоҳу ва атиюр расул. Фаин таваллав, фаинна маъалиҳима хуммила ва алайкум маъҳум милтун. Ва ин тўтиғуҳу тахтадуҳ ва маъалар расули иллал балағул мубин. Айтинг. Аллоҳга бўйин суйнингиз ва пайғамбарга бўйин суйингиз. Енди агар юз ўгирсангизлар, бас, пайғамбар зиммасида ўзига юкланган нарса бордир. Сизларнинг зиммангизда еса, ўзларингизга юкланган нарсада пайғамбарига бўйин синиш бордир. Агар унга бўйин синсангиз, ҳидоят топурсиз. Агар пайғамбаргар бўйин суйсанглар, кейин ҳидоят топасизлар.
Пайғамбар зиммасида фақатгина йетказиб қўйишлик бор. Оятнинг далолати қатъаи. Ин тути руҳу тахтаду. Агар унга итоат қилсанглар, бўйин сурунсанглар, шунда тўғри йўлда бўласизлар. Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васалламга. Яна айтилади, илм бошлиқдир. Хавф еса йўлловчидир. Илм бошлайди, хавф сизни йўлда еди. Нафс мана шу иккитасини ўртасида қайсарлик қилади. Нафс қайсар нарса бўлади? Алдайдиган бўлади, итоатсиз бўлади. Ундан еҳтиёт бўлишлик керак.
Агар инсоннинг илми Аллоҳга йетакласа, Аллоҳ бу бандани мусибатлардан сақлаб қўяди. Чунки Роббимиз Субҳанаҳ ва Таоло айтяптики, устингларга нима мусибат келса, бу ўзинглар қилган иш тупагини йетади деди. Мана буни билдингиз сиз, шу илмдан хабардор бўлдингиз. Демак, нима хато бўлса сиздан, шунга мусибат келар екан. Енди мана шу илмингиз сизни шу хатони қилмасликка олиб боради, бинобарин Аллоҳ томонидан мусибат келмаслигига сабаб бўлади. Аллоҳни сизга танитадиган илм, устингизга келадиган мусибатларни даф қилади.
Агар инсоннинг илми Аллоҳга йетакламаса, Аллоҳдан қўрқишликка олиб бормаса, Аллоҳ Таоло бу бандани устига мусибатларни юборади. Нима учун? Нима учун мусибат? Аллоҳга керакми мусибат юбориш? Йўқ. Бу бандани Аллоҳ Таоло ўзини ешигини олдига олиб келишлиги учун. Солиҳ бўлган, қўлидан келганича тақвода қилаётган, хатолардан узоқ бўлаётган бир мўмин бандага мусибат келса, бу битта бир ҳолат. Гуноҳ масъулиятга ботиб кетган битта банда устига мусибат келса, иккинчи ҳолат.
Биринчи ҳолатда Аллоҳ солиҳ бўлса ҳам Аллоҳ устига мусибат берган бўлса, бу унинг даражасини кўтаришлиги учун берилди. Иккинчи ҳолатда фосиқ фожир бўлиб турганда устига мусибат кеса, Аллоҳ бу бандани ўзини ешигига қайтаришлиги учуна берди. Иккала ҳолатда ҳам мусибат, иймони бор мўмин одам учун фойда бўляпти.
Биттасини гуноҳдан тўхталишига, иккинчисини даражасини кўтарилишига. Қаранг енди, Пайғамбаримиз айтганларидек, ажабали амри илм омин дейдилар Расулуллоҳ. Мўминнинг ишига ҳайронман. Яхшилик келса ҳам уни фойдасига, ёмонлик келса ҳам уни фойдаасига. Яхшилик келса шукур келтиради, Аллоҳ рози бўлади. Мусибат келса сабр қилади, унда ҳам Аллоҳ рози бўллади. Бу фақат мўминга берилган разряд.
Демак сиз Аллоҳни ешигига, иймонингиздан, Аллоҳга бўлган муҳаббатингиздан келиб чиқиб яқин келасиз, ёки Аллоҳ томонидан берилган мусибат туфайли Аллоҳни ешиги қайтасиз. Аллоҳга муҳаббатингизданн келиб чиқиб туриб, Аллоҳни ешига яқин келас сиз, ихтиёрингиз билан. Ёки Аллоҳ томондан келган бало туфайли мажбур келасиз Аллоҳни еш игига. Қайсинисининг мартабаси баландроқ? Биринчисими? Биз қайси билан келдик? Қайси йўл билан келдик. Ихтиёримиз биланми? Ихтиёрингиз билан келганлигингиз биродар, билиб қўйинг. Жуда кўп балоларни устингизга келишингизда тўсиб турибди.
Ўшанинг учун айтяпти ва мен асобаку мин мусибатинг, фабима касабат айдику ва я афванг катир. Нима мусибат келса, ўзингни қилган ишинг тупели келди, яъни мен кўпини кечириб тураман. Ўнта хато бўлувди, биттасига Аллоҳ жазо берди. Шу билан ўн тани юборди. Агар ҳар биттасига юборганда мусибатда, авария бўлиб кетиб, тирик қолди, есини йиғмади, бир дардни берди Аллоҳ Таоло, яна қайтарди, есини йиғмади, булар барибир сигнал еди. Лекин нима қилмади уни? Тушунмади.
Аллоҳга муҳаббатинг, иймонинг сабабли келганинг қаёқдаю, мусибат сабаблигига яқин келганинг қайўқда. Уламолар айтишади, Аллоҳнинг шифохонасида, Аллоҳ Таолонинг аптекасида дорилар жуда ҳам кўп. Ўша дори аччиқ бўлади. Лекин ичишлик керак, касалдан қутулишлик учун.
Шунинг учун Аллоҳ Таоло сиз билан бизга мана шундай бир мусибатни берса, бу бир аччиқ дорига ўхшарканки, ўшани ичсак, тузаламиз. Миллионлаган сабаб туфайли инсонни ҳаёти жаҳимга айланиб кетиши мумкин. Шунинг учун агар инсоннинг илми шу инсонни Аллоҳ томонга йетакласа, Аллоҳ бу бандасини қалбига сакинатни ато қилади.
Яхшилик келганда ҳам хотиржам қалби, мусибат келганда ҳам хатиржам қалби. Гуноҳларимга каффорат бўлди. Буни бир ҳикмати бор. Бу иш бежиз бўлмади. Ўзимдан бир ўтиб қолди да дейди да, ўшанда ҳам хотиржам. Чунки гуноҳларга нима бўлди? Каффорат бўлди. Илм. Илм туфайли биродарлар инсон ўзини адашганини англайди, жоҳиллигини англайди. Шунда аллоҳдан қўрқади ва мана шу қўрқуви аллоҳни даргоҳига йеталаб келади.
Илм икки хил бўлади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ўзидан олинган илм, махлуқотлардан олинган илм. Биз барҳаёт ҳай бўлган абадий ҳай бўлган, Холиқ Субҳанаҳ ва Таолодан илм оламиз. Енди Аллоҳга иймон келтирмаганлар ўзларига ўхшаган одамлардан илм олади. Одамларнинг илмлари бир бирларидан бўлади. Биз Аллоҳда оламиз илмни.
Бу коинот ҳақида биродарлар дунё ҳаётини нима еканлиги ҳақида одамлар ҳам фикрларини билдириб гапирган. Бу дунё ҳаёти деб туриб философлар бор. Алломалар, донишмандлар бор. Дунё ҳаётининг нима еканлиги ҳақида одамларни гапирган гаплари ҳам бор. Енди мана шу дунё ҳаётини яратган Аллоҳ Таолони ҳам гапирган гапи бор. Дунё ҳаёти нима еканлигини одамларни гапларини ўрганамизми? Ёки шу дунёни яратган Аллоҳни гапиданми?
Яна кимдир айтиши мумкин. Китоби суннат турганда бошқа нарсани нима қиламан? Тўғридан тўғри иккаласини олиб кетавераман. Биродар, агар сен китоб у суннат маърифатига, илмига бепарво бўладиган бўлсанг, сен ғирт жоҳил одам екансан. Китоб у суннат турганда қолган нарсани нима қиламан дей екан бўлсанг, бу илмни нималигини тушунмабсан. Сен айтаётган сўзинг ғирт жоҳили сўз. Сен билан менга Расулуллоҳнинг ҳадисларни йетказиб берган инсонлар, олимлар бўлмаганида, суннатни нималигини қайердан билар едик?
Расулуллоҳнинг қилган ибодатлари, уламолар ана шу ибодатларни сиз билан бизга нақл қилиб бермаганида, қайердан олар едик? Тушундингларми? Китоби суннатни ўзи йетади деётган одам ғирт жоҳилни сўзини айтяпти. Сен епла олмайсан китоби суннатда ўзини ушлаб амал қилиб кетгани. Мен бу илмларни ўрганмайман. Сабаби мени қалбим тоза, Қуръон билан ҳадис турибди, шу билан кетавераман. Адашасан биродар. Адашасан. Нодомики сен Аллоҳни розилигини хоҳларкансан, Аллоҳни динида ҳаққи йўқда туришингни хоҳларкансан. Аллоҳни шариатида маҳкам туришни хоҳларканссан, Қуръон ва Суннатни сиз билан бизга таълим берган шарий илмларни ҳам маҳкам ушлашлигимиз керак. Уламоларни йўлини ушлашлик керак. Агар мана шу Қуръонни қандай тушуниш кераклигини ўргатадиган одамни қабул қилмасанг, Суннатни нима еканлигини сенга ўргатаётган олимларни гапини чеккага сурадиган бўлсанг, нима билан қоласан, биласанми? Нафсинг билан қоласан.
Ҳавойинг билан қоласин, фалсафенг билан қоласан , фикринг билан қоласан . Бу ҳолатда аниқ адашасан. Мана ҳозир сизларга мен ўтириб салом беришлик билан туриб салом беришлигида айтдим а? Агар сиз тикка туриб кўришлик ҳам Суннат еканлигини билмасангиз, ўтириб кўришлигингиз Суннат десангиз, шу Суннатни сизга ўргатадиган уламоларни инкор қилсангиз, ҳадис оид йетади дейдиган бўлсангиз, тушуняпсизми қанақа хатарга кириб қоласиз?
Аллоҳ Таоло айтади, сиддиқ билла фа даликумуллоҳу роббукумул ҳақ, фа мада баъдал ҳаққи иллат далал, фан на тус рофун. Бас. Мана шу Аллоҳ ҳақиқий парвардигорингиздир. Ҳақиқатдан кейин еса фақатгина йўлдан озишлик бор. Ақўли қовли ҳа давос таъфируллоҳу алайкум ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва биракатуҳ.