Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил ал амин. Вассалату вассалому ала широфил мурсалин ва ала алихий ва ашабихий ажбаъин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ. Тазкиятун нафс, силсила дарсларимиздан истиқомат манзалатини, истиқомат мақомини дарс қилаётган едик, бугун давом етказамиз. Истиқомма ҳақида айтилган оятларнинг учинчиси. Учинчи оят. Астайдубиллаҳ, қул иннама ана башараун мифлукум юҳа илайя аннама илаҳукум илаҳум ваҳид, фастақиму илайҳи востағфируҳу во вой лун ил мошиники.
Ей Муҳаммад алайҳиссалом, уларга айтинг, ҳеч шак шубҳа йўқки, мен ҳам худди сизлар каби бир одамдирман. Менга роббингиз ёлғиз Аллоҳнин ўзи екани ваҳий қилинмоқда. Бас сизлар унинг ўзига тўғри тоат ибодатда бўлингиз, мустақим бўлинг, ундан мағфират сўранг, мушрикларга еса ҳалокат бўлгай. Мана енди бу оятда фастақиму илайҳи, у учун мустақим бўллинг дейилди. Кишини мустақим бўлишлиги, тўғри бўлишлиги Аллоҳ учун бўлишлиги керак. Мустақимсиз Аллоҳ учун. Одамларни кўнгли учун, бирор бир мукофотни қўлга киритиш учун, фалончиларга ёқиш учун, уларни кўнглини овлаш учун емас. Чунки мустақил бўлсангиз, булар ҳам бор.
Тўғрисиз, тарозидан урмайсиз, рози гапирасиз, мустақилсиз. Агар шу сифат сизда бўладиган бўлса, одамлар томонидан ҳам сизга фойда бўлади. Ҳурмат қилади, ишонади, насияга беради, анча мунча нарсани нима қилади? Уступка қилиб қўяди бизни тилда. Енди сизни мустақил бўлишлигингиз, истиқомингиз Аллоҳ учун бўлишлиги керак, одамлар учун емас. Фастақиму илайҳи. У учун мустақил бўлланглар.
Биз, биродарлар, қанчалар Аллоҳ Таоло учун ўзимизни хор тутсак, Аллоҳ Таоло бизни шунчалар кўтаради. Аллоҳ учун қанчалар сабр қилсак, Аллоҳ бизни шунчалар азиз қилади. Қанчалар Аллоҳ Таолога биз итоатда бўлсак, Аллоҳ Таолога қанчалар бўйнини суйсак, Аллоҳ Таоло бошқаларни сиз билан бизга бўйнини синдириб қўяди. Аллоҳ Таолодан ҳайбатлансак, биздан ҳам одамлар ҳайбатланадиган бўлади. Агар қалбимиздан Аллоҳда бўлган ҳайбат кўтарилиб кетадиган бўлса, одамлар ҳам биздан ҳайбатланмай қўяди.
Биродарлар, бу қонун. Қанчалар Аллоҳга егиласиз, ўзингизни хор тутасиз, сабр қиласиз, ҳайбатланасиз Аллоҳда, Аллоҳ сизни ҳар томондан кўтаради. Енди буни акси бўлсин. Аллоҳ билан умуман ишингизни олмасин. Хоҳлагандақа яшанг. Аллоҳ билан ҳеч қандай кор ишингиз бўлмасин, Аллоҳ Таоло сизни ўзингизни ҳолингизга ташлаб қўяди, хор бўласиз. Чунки биродарлар, азизлик истиқомада, мустақил бўлишликда. Азизлик Аллоҳга хор бўлишликда! Тўртинчи оят.
Истиқоманинг янги маъноси. Во аллавий истиқому ала толиқоти ила ас қойнаҳумма ан ғодақо. Мана енди мустақил бўлган бандани ризқи кенг бўлишлигига ишора. Албатта, агар улар мустақил бўллганларида, тўғри йўлда устувор турганларида, нима бор уларга?
Албатта, биз уларни имтиҳон қилиш учун мол ёмғири билан суғорган бўлар едик. Яъни ризқини кенг қилиб қўйган бўлар едик? Кимки Парвардигорининг зикридан юз ўгирса, у Зот уни қаттиқ азобга йўллар. Мана мустақил бўлишида яна битта фойдаси, ризқингизда барака бўлади. Биродарлар, ризқ ёзилган.
Иймон келтирганмиз. Киши онасини қорнида тўрт ойга тўлган куни фаришта келиб, ризқини, ажалини, амалини бахтли ёки бахтсиз бўлишини ёзган. Ризқ ёзилган. Сиз мусулмон бўласизми, кофир бўласизми, фосиқ бўласизми? Тақводор бўлсангиз, у ризқ, ризқ. Келади. Фақат тақвода бўлсангиз, мустақил бўлсангиз баракотли бўлиб келади. Фосиқ, фожир бўлсангиз баъракасиз бўлиб келади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шу мазмунда ҳадислари бор. Банда дейдилар расулуллоҳ. Қилган гуноҳлари сабабли ризқининг базасидан, ризқининг айримларидан маҳрум бўлиб қолади. Ризқидан маҳрум бўлди емас. Агар қилган гуноҳи туфайли, умуман ризқидан маҳрум бўлиши бўлса, кофирлар умуман очиқдан ўлиб кетиши керак. Фосиқ, фожиалар умуман, нима дейди, гадек бўлиб кетишлиги керак. Йўқ. Ростини айтяптилар, киши қилган гуноҳини туфайли, ризқининг базасидан маҳорум бўллади. Яъни ризқини баракотидан. Шунинг учун ўнта одам ишлаши шартмас битта уйда.
Осон ишда, хотиржам ҳаёт бўлишлиги учун. Иккита ё битта одам ишласа йетади. Фақат шу хонадон егалари мустақил бўлишсин, Аллоҳ Таоло баракот беради. Дада ишга кетди, бўлди. Келинлар, қизлар, аёллар телефонга ёпишиб олган. Енди у еркак юрибди кўчада, шу хотинга, бола чақамга ризқ олиб келаман деб, уйдагилар, аҳллар мустақил бўлишсин.
Ўша мазза бемаза нарса билан овора бўлмасин. Намозини вақтида ўқисин, Қуръонни таловат қилсин, зикрда бўлсин, уйни покиза тутсин, Аллоҳ учун. Улар ҳам мустақил бўсин Аллоҳ учун, еридан қўрққанлиги учун емас. Шунда битта одам ишласа йетади, биродарлар. Ишонуврилар йетади. Шунинг учун беш керак беш, йигирма беш. Юз йил бурун ҳам шунақа еди, минг йилдан кейин ҳам шунақа. Мана, баракотли осойи душда, осуда ҳаёт кечиришни сири, мустақил бўлайлик, тамом.
Агар улар тўғри йўлда устувор бўлганларида, яъни мустақил бўсганларида, нима бор еди? Ла асқойнаҳумман водақо. Уларни биз мўл ёмғири билан ризқлантирган бўлар едик. Яъни ризқига барака берган бўлар единг дейди. Истиқоманинг биринчи меваси мўлкўлчилик, серобчилик. Бу Аллоҳ Таолонинг ваъдаси. Истиқомани меваси бу баракали ёмғир, мўтадил келаётган само суви. Албатта бу илоҳий марҳамат. Мана, аллоҳ таолони ал мусаир исмини ўтдик, асмону ҳусно дарсларидан. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдига келиб, ё Расулуллоҳ дейишди саҳобалар. Нарх наволар Мадинада кўтарилиб кетувди. Сайрлана, нархларни чеклаб белгилаб беринг.
Расулуллоҳ хоҳламадилар нархни белгилашни дейди. Инналлоҳу акмал мусайр дедилар. Нархларни Аллоҳ Таоло белгилайди деди. Қанақа қилиб? Нарх наво биродарлар деҳқончиликка боғлиқ. Деҳқончилик сероб бўлса нарх наво арзон бўлади. Енди деҳқончилик нимага боғлиқ? Нимага боғли?
Об ҳавога боғлиқ. Об ҳаво кимни қўлида? Ана, об ҳаво аллоҳ таолонинг қўлида. Демак, мустақил бўласиз, об ҳаво мўтадил келади, керак бўлганда ёмғир ёғади, керак бўшганда оптов чиқади, деҳқончилик зўр. Бинобарин, нарх наволар ҳам арзон бўлади, албатта, агар улар тўғри йўлда устувор бўлганларида, биз уларни мустақим бўлганларидан, биз уларни имтиҳон қилиш учун мўл ёмғир билан суғорган бўлар едик. Демак, инсонлар мустақим бўшаса, уларни устига хайрият ёмғири келади.
Енди истиқомадан чиқиб кетса одамлар, мустақимлардан чиқиб кетсак, само суви камаяди. Қачон ҳаёт суви камайса, само суви камаяди? Қачон аёлларнинг гўштлари арзон бўлса, чорваларнинг гўштларини қимматлашади.
Аёлларни жасадларига, аёлларнинг баданларига, танасига йетишлик осон бўлса, аёлларнинг таналари арзон бўлиб кетса, фахш ёйилса, аёлларни ҳаёси, иффати кўтариладиган бўлса, ҳаёлларни гўшти арзон бўлсада, чиқариб олади гўшти қиммат бўлади. Биродарлар, бу Аллоҳ Таолонинг бу коинотга қўйиб қўйган собит қонунлари.
Агар одамлар учун Аллоҳнинг ҳукмлари қадрсиз бўлса, одамлар учун Аллоҳнинг ҳукмлари қадрсиз бўлса, бу одамлар ҳам Аллоҳ учун қадрсиз бўлди. Бу дарсларимизни аввалида иккита ҳадисни айтганмиз. Мана шу иккита ҳадис бизни шиоримиз тазкиётун нафс илмида. Пайғамбаримиз айтадилар, ман арофа нафсаҳуу, арофа роббаҳо. Ким ўзини таниса нафсини, роббисини танийди. Иккинчи ҳадисимиз ман амила бима алима авросаҳуллоҳу илма маълам яълам. Ким билган илмига амал қилса, Аллоҳ бу бандага билмаган нарсаларнинг илмини бериб қўяди.
Мана мустақил бўлсак баракот келишини билдик. Енди амал қилайлик да. Баракот келади, енди билганимизга амал қилганлигимиз учун яна билмаган нарсаларимизни ҳам илмини беради. Нима дегани бу? Бошқалар ешитиб тушунмаган нарсани дарров тушунасиз. Бошқалар қараб кўрмаётган нарсани дарров кўрасиз.
Билганига юз фоиз амал қилган Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам бўладилар. Ундан кейин саҳобалар бўлишади. Ундан кейин тобинлар бўлишади ва ҳоказо. Ўшанинг учун қарангларда, улар билган илмига амал қилишувди, дунёни Аллоҳ Таоло уларни оёғини тагига тўкиб қўйди. Улар билган нарсасига амал қилувди, Аллоҳ Таоло улардан туя ҳайдаб юрган, қўй ҳайдаб юркан, тезе ҳиди келиб турган саҳроя арабларни бутун дунёдаги умматларга устоз қилиб қўйди. Айтдик ку, Аллоҳ учун улар хор бўлганди, нафсини хор қилганди, Аллоҳ уларни азиз қилди. Улар Аллоҳ учун сабр қилди, Аллоҳ уларникини кўтарди. Биз шунақа қилолмаяпмиз да ҳозирги уммат.
Мана бугун ешитдик, мустақил бўлсак, баракотли ёмғир бўлар екан. Мустақил бўлсак, ризқимизда баракат бўлар екан. Мустақил бўлсанг, дунёда осуда ҳаёт бўлар екан. Кўп пул топиш шартмас, муродарлар. Ҳалол, баракали пул топиш керак. Ўшанинг учун, неча пул топасан бу ишни қилсанг, деб сўраманглар. Аллоҳ ёзган пулни топиб келади. Фақат қанақа пул топасан деб сўрашлик керак. Қанақа пултопасан?
Баракатли пул топайлик, муродарлар! Инсонлар тирикчиликка ҳалолми, ҳаромми фарқига бормай қўйса, Аллоҳни амрига бепарво бўлса, бунақа бандалар Аллоҳ учун ҳам қадрсиз бўлади. Сўранг ўзингиздан. Бирор янги иш бошламоқчисиз. Бир касб ёки бир тижоратга киришмоқчисиз, ёки бир янги бир товар олиб кирмоқчисиз тижоратингизга. Сизни қизиқтирганми? Шариатда нима дейилган бу масалада? Янги ишга киришмоқчисиз. Домлани олдига бориб сўраганмисиз, домла мана бу ишни қилмоқчиман, мумкинми деб? Ё қилиб бўлиб туриб, ярмига бориб, проблемага киргандан кейин йечимини сўраганмисиз?
Агар бизга Аллоҳнинг ҳукмлари қадрсиз бўлса, биз ҳам қадрсиз боламиз. Астайду биллаҳ. Қул ғуал қодиро ала яба атҳ а алайкум адаба мин фавқулкум, а уммин таҳти аржуликум. Авялби са қум шиа ан воюди қу баъда кун баъа сабаҳ, улдур кайфа нусар ифул ааяти лаъаллоҳум яфқаҳуҳу. Айтинг деяпти аллоҳ таоло ан ом сурасида. У сизларга устингиздан ё оёқларингиз остидан азоб юборишга, ёки сизларни гуруҳ гуруҳ қилиб, аралаштириб қўйиб, жангу жадалларда бирингизга иккинчингизнинг зарарини топтириб қўйшага қодир бўлган зот. Қаранг, англаб йетармикинлар деб оятларимизни қандай баён қиляпмиз? Агар сизга Аллоҳнинг ҳукми қадрсиз бўлса, Аллоҳнинг шариат билан ишингиз бўлмаса, Аллоҳ қодир. Балони устингиздан ҳам тушириб қўяди, оёғингизни тагидан ҳам чиқариб қўяди, оранингизга солиб қўяди фитнани. Бирингларни гўштингизни биринглар йессилар деяпти.
Мана вулканлар, чақмоқлар, зилзилалар, ўраганлар, смертчилар, табиий офатлар. Биродарлар, буларнинг бари Аллоҳнинг иқоби дейилади. Аллоҳнинг жазоси дейилади. Енди мустақил бўлган бандага бу хавотир йўқ. Бу қўрқув йўқ. Келажакдан хавотир йў, ўтган нарсасига пушаймони йўқ. Ўтган дарсимиз айтдик ку, бугунги ширин кунимизни аччиқ қиладиган нарса иккита. Ўтиб кетган ишларни еслаб пушаймон йейиш ва келажакда келиши мумкин бўлган нарсаларни ўйлаб хавотир қилиш. Аммо мустақил бандда ўтмишидан пушаймон ҳам бўлмайди. Келажагидан қўрқмайди ҳам, бугунги кунига рози бўлади, бинобарин бахтли яшайди.
Сени биродар истиқоминг, мустақил бўлишлигинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг истиқомасига ўхшашлиги керак. Расулуллоҳ Аллоҳ учун мустақил бўшаганлар. Сени истиқоминг Зайд учун ёки Амр учун бўлиши керак емас. Истиқомонинг самараларидан Аллоҳ Таоло сенга йенгилликни беради. Сендан қайғуни, ғамни, ташвишни, торликни ва сиқилишликни кетказади.
Биз Аллоҳ учун мустақил бўлишимиз керак екан. Тўғри бўлишлигимиз, порядичний бўлишимиз Аллоҳ учун бўлишлиги керак екан. Иккинчиси, агар биз мустақил бўлладиган бўлсак, Аллоҳ Таоло бизни устимизга мўл кўл, баракали ёмғир ёғдирар екан. Ризқимиз кенг бўлар екан. Фақат истиқомамиз Аллоҳ учун билишлиги керак. Учинчи ўқиган оятимизда, агар бандалар Аллоҳнинг ҳукмига бепарво бўлиб, хоҳлаган ишини қилиб яшайдиган бўлса, Аллоҳ бунақа бандаларни устига, устидан ҳам бало ёғдира олади, оёғини тагидан ҳам бало чиқариб қўя олади ва бир бирларини орасига фитна солиб, бир бирларини иккинчиларини зарарини топтириб ҳам қўшилишга қодир бўлади.
Демак, биродарлар, мустақил бўлиш бу тўғри бўлиш дегани. Уйингизда ҳам тўғрисиз, кўчада ҳам тўғрисиз, шефни олдида турганда ҳам тўғри сиз, шогирдни олдида тургандай ҳам тўғризиз. Мустақил банда устида камера бўлиши керак емас, шарт емас. Мустақил банда клиент қараб турган бўлса ҳам, қарамай турган бўлмаса ҳам нима қилади? Тўғри ишлайверади. Ақлу қовли ҳа да, ва астағфируллоҳи алайҳи валакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ.