MMaviza
Эшитиш манзилатиТекширилган16 daq

29-ҚИСМ / ЗИКР МАНЗИЛАТИ (1/5) / НАФСНИ ПОКЛАШ / АБДУЛЛОҲ ДОМЛА / ABDULLOH DOMLA

Абдуллоҳ Домла · Нафсни поклаш

0:00
15:48
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ роббилен аъламий. Вассалоту вассалому ала широфил мурсалин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъийин. Аммабодо ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракатуҳ. Тазкиятун нафс силсила дарсидан биродарлар, зикр манзилати ҳақида суҳбат қиламиз. Ияка наъбуду ва ияка на саъин. Сенгагина ибодат қиламиз, сенгагина суянамиз мартабасида зикр манзилат.

Ауҳ биъллайҳи миллат шайтони рожин. Я юҳилладина аману дҳукуруллоҳа дикрон кафироҳ ва саббиҳуҳу букуратан васина. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда сиз билан бизга хитоб қилиб айтади: ей мўминлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар ва ерта ю кеч У Зотни поклаб тасбеҳ айтинглар. Мана шу оят сиз билан бизга зикрни вожиб қилади. Зикрни фарз қилади. Уламолар айтишади, инсоннинг аъзоларини, ҳар биттасини ўзини алоҳида ибодати бор. Кўзнинг ибодати ҳаром нарсалардан тийилиш. Кўзнинг ибодати ҳаром нарсалардан тийилиш ва бу борлиққа тафаккур қилган ҳолда осмон йерга назар солишлик. Қулоқни ўзини ибодати бор. Оёқ қўлни ўзини ибодати бор. Қалбнинг ибодати биродарлар ихлос. Қалбнинг ибодатда зикр. Мана шу аъзоларимиз билан қиладиган ҳамма ибодатларимизни маълум бир вақти бор. Намозни ўқийдиган маълум вақти бор, рўзани тутадиган маълум воқти бор, ҳажни умрани қиладиган маълуми вақти бор. Вақти ўлчови бор.

Демак, муайян вақтдагина қилинадиган ибодатлар. Зикр еса, уни муайян вақти йўқ. Зикр қалб билан, тил билан бўлади, уни муайян аниқ вақти йўқ, вақтинча емас. Во ақими исолаат или дикри дейди Аллоҳ Таоло Қуръонда. Мени зикр қилиш учун намозни тўкис адо қил. Қаранг, намоздан кўзланган мақсад Аллоҳни зикри бўляпти яна.

Зикр. Валийликнинг ешиги. Аллоҳни дўсти. Валийси бўлишини хоҳлаган банда зикрни ўзига лозим тутишлиги керак бўлади. Кимда зикр бор бўлса, демак у Аллоҳ билан боғлана олади. Кимда зикер йўқ бўлса, Аллоҳъдан узилади. Зикр, биродарлар, қалбнинг ҳаёти ва қуввоти. Зикр қилган одамнинг қалби тирик бўлади, ҳаёт бўлади ва қувватли бўлади. Қачон мана шу қалб, тил зикрдан узиладиган бўлса, жасад қабрга айланиб қолади. Зикр юртнинг ободлиги. Сиз билан бизни хонадонимиз фақатгина Аллоҳни зикри билан обод бўлади. Зикр мўминнинг қуроли. Мана шу зикр деган қуроли билан мўмин ўзини нафсини ёмонлиги ва шайтонни васвасасига қарши курашади. Агар шу қурол йўқ бўлса, нафси ва шайтонига қул бўлади. Зикр билан Аллоҳга бўлган шавқ ўта ўчирилади. Зикр бўйича қалблар даволанади. Ала, би ди кириллаҳи татум ин нул қулуб. Огоҳ бўлинглар, деяпти Аллоҳ Таоло.

Ешитиб қўйинглар, билиб қўйингларни, қалблар фақатгина Аллоҳни зикри билан ором олади. Тушунарлими? Дунё матоҳи билан, пул билан, мансаб билан, обрў билан, машҳурлик билан хотиржам бўлмайди. Сиз билан биз яратган Парвардигоримиз айтяпти, огоҳ бўлинглар, ешитиб қўйинглар, билиб олинглар, қалблар фақат Аллоҳни зикр қилишлиги билан ором бўлади.

Аниқ билайлик, зикр қалбнинг ҳаёти. Қалб фақат зикр билан тирик бўлади. Уйларимизда ана шу деразаларимизни гулларни териб қўйганмиз, туякка екиб. Сув қуйиб турасиз, чиройли ўсиб туради. Сув қуймасангиз нима бўлади? Қурийди, ўлади. Биродарлар, қалб ҳам уни суви бор. Қалб уни ҳаёти бор. Мана шу зикр қалбнинг суви бўлади, ҳаёти бўлади. Агар инсон зикр қилмай қўяр екан Аллоҳни, қалб касал бўлади, қурийди, ўлади. Астайтибилла, алладина а маънова татима инну қулу, буҳум видикрилла. Ала видикриллаҳи татима иннул қулу. Улар иймон келтирган, қалблари Аллоҳнı зикр қилиши билан ором оладиган зотлардир.

Мўминлар иймон келтирдилар ва уларнинг қалблари Аллоҳнı зикр қурганида ором олади. Огоҳ бўлинглар қалблар, фақат Аллоҳнı зикри билан ором олади. Ҳасан Басрий мана улуғ тобеинлардан. У киши айтади, ҳаловатни учта нарсада қидиринглар.

Мўминода мана шу учта ишдан биттасида бўлишлиги керак. Агар мана шу учда ишдан биттаси бўларкан, мўмин ҳаловатда бўлади, қалби оромда бўлади. Сакинатда бўларди. Намозда, зикрда ва Қуръон тиловатида. Агар дейди Ҳасан Басрий, зикрда, намозда, Қуръонда туриб, ҳаловатни топсанглар, топдинглар, аммо намозда ҳам, зикрда ҳам, тиловатда ҳам уни топмасанглар, билингларки, сизлар учун Аллоҳнıнг ешиклари ёпиқ екан.

Биродалар, доим Аллоҳни зикр қилиб юрадиган одамни ҳаёти осуда, қалби ҳозирда жам, саккизиятда еканлигига ҳайрон бўлманглар. Доим зикрда юрган одамни ҳаёти, қалби осойишта еканлигидан ҳайрон бўлминглар. Буни ўрнига ғофил инсонлар, Аллоҳни зикир қилишдан ғофил бўлганлар қанақа қилиб кун кечиряпти, шунга ҳайрон бўлинглар.

Инсон гоҳида ўзи билан Роббисини ўртасида бир тўсиқ борлигини ҳис қилади. Само ешиклари гўёки ёпиқдек. Қуръон тиловат қилади, ҳеч нарсани ҳис қилмайди. Ўтириб зикр қилади, ҳечнасани ҳис қилмайда. Қуръон тилловат қилади. Ҳеч нарсани ҳеч қилмайди. Бу нима дегани? Бу қанақа ҳолат?

Бу само ешиклар сиз учун ёпиқ дегани. Нима сабабдан ёпиқ ешик? Биласизми? Демак амалдан у ҳисоб бор. Намоз ўқиб ҳам, Қуръон ўқиб ҳам, зикр қилиб ҳам, инсон қалбини Аллоҳга боғланганини ҳис қилмадими? Демак бу инсон ҳаётда бир чеккасида қолиб кетган инсон екан. Бундай одам учун ғафлат ҳам, ҳушёрлик ҳам баробар екан. Ўзи аслида инсон ўзини ғафлатда еканлигини ҳис қилиш учун аввал ҳушёр бўлиш қанақа еканлигини ҳис қилиш керак.

Сиз ором олиб кўрган бўлсангиз зикр билан, Қуръон билан, кейин шу нарсадан узилиб қолганингизда нимадан маҳрум бўлганингизни биласиз, чунки тотиб кўргансиз да. Енди умуман бир марта ҳам Аллоҳ билан боғланиб, қалбингизда сакинатни ҳис қилмаган бўлсангиз, доим ғафлатда бўлган бўлсангиз, ҳушёрликни, қалбни тиригини қайердан тушунасиз?

Қалбинг уйғонми деса, ҳа дейди. Аллоҳга боғланганми қалбинг деса, ҳа дейди. Лекин аслида чи? Инсон Аллоҳда ажралиб қолганлигини ҳис қилиши учун аввал Аллоҳга боғланиб келган бўлишлиги керак. Ҳасан иброҳим айтаяпти, ҳаловатни учта нарсада истайди. Биринчиси, намозда, зикрда, Қуръон тиловатида. Мана дўппини бу йерга қўйиб қўйиб, ўйланиб кўринг да.

Уйда Қуръон ўқийсиз. Ёки зикр айтасиз ўтириб. Ёки намозда турасиз. Ўша ҳаловатни ҳис қилганмисиз бирор марта? Кеча шу йерда талаба ўқиётган акаларимиздан биттаси айтяпти, мана шу кейинги тўрт ракатда мен шу нарсани топдим деяпти. Узилдим дунёдан дейди. Салом бергандан кейин қайтдим бу йерга дейди.

У хаёли бозорда қўйига, машинасига кетган емас. Ҳақиқатдан дунёдан узилган мана ҳаловат. Еслаб кўринг да, шу нарса бўлганми? Қаранг, шунақа нарса бор, тотиб кўргансизми? Йўқ, тотимагансиз, демак, муаммо бор. Енди амалимизда нуқсон бор. Саҳобаи киромлар намоз ўқиганда дунёдан узулишган.

Урова ибн Зубей розияллоҳу анҳун оёғини кесиш керак бўлади. Оқсоқол одамни. Еслаймиз а шуни? Мускир ичинг дейишади. Ана шу маст қиладиган нарсаки, озгина мана бу ҳисларни ўлдиради. Нархозни ўрнида. Деганда ичмайман, мускирда дейди. Кесиб юборинглар. Чидамайсиз деса, тўхтанглар, мен зикрда бошлайман дейди. Зикрга киради, дунёдан узилади. Оёғини кесиб бўлишади, зикрни тўхтатган екан, ҳушидан кетади оғридан. Ана қанақа бўлган одамлар.

Ала бидекиллилаҳи татумайинул қулуб. Огоҳ бўлинглар. Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олар. Инсон ўзини қалбини бепарво ташлаб қўймаслиги керак. Наоборот айтишим мумкин, алҳамдулиллаҳ, мусулмонман, намоз ўқийман, ақидам тўғри. Тўғри, гўзал, жуда ҳам гўзал. Лекин қалбингчи? Қалбинг тирикми?

Қалбинг Аллоҳга иқбол қилган бўлиши керак емасми? Қалбинг Аллоҳга муҳаббатли бўлиши кераксиз емасми? Қолбинда Аллоҳда бўлган қўрқув билан умид бир вақтни ўзида жамланиши керак емас ми? Агар қалбимизни ишига беъетибор бўладиган бўлсак, биродарлар, ҳаётни бир чеккасида қолиб кетамиз. Демак мусулмон одамнинг қалби учта ўринда ҳаловат топади. Намозда, Қуръонда, зикрда. Учаласидан биттасида бўлишингиз керак бўлади. Агар ешиклар биз учун ёпиқ бўлганини кўрсак, билайликки, амалларимизда камчилигимиз бор. Биродарлар, шайтон одам боласини ғафлат билан йенгиб қўяди. Шайтон одам бўласини ғофиллик билан, ғафлат билани йенгиб қўшади. Енди худди шунга ўхшагандек банда шайтонни зикр билан йенгади.

Демак, ё сиз шайтонни йенгасиз зикр билан, ё у сизни йенгади ғафлат билан. Демак, сиз ё ғолибсиз, ё мағлубсиз. Учинчи вариант йўқ. Одамларда жуда кўпчилиги мағлуб, ғофил. Зикр солиҳ амалларнинг руҳидир. Зикрсиз солиҳ амал маййиддир. Яъни қалбингиз билан турибсиз, иқбол қилиб Аллоҳга, намозда. Ёки шерикларни уялганингиздан турибсиз чиқиб кетгани.

Ўзингиз чиқиб кетгингиз келяпти. Демак қалб ўлик, чиқиб кетаверинг набарот деган бўлса. Еҳсон қилгингиз йўқ. Қалбингиз билинмас бу. Шеригингиздан ҳижолат олгандан беряпсиз. Демак ўлик бу омил. Демак биродарлар, зикрсиз, тирик қалбсиз, солиҳ амаллар ўлик бўлади. Ҳозирги кунда бировга яхшилик қилиб бўлмайди, деган гапларни ешитиб қоламиз а?

Ҳозир бировни яхшилигини биладиган замон емас. Ешитамиз а? Еҳтимол ўзимиздан ҳам чиқиб қолади. Биласизми ким айтади бу гапни? Қалби ўлиги одам айтади. Агар инсонни қалби ўлик бўлса ва мана шу ҳолатида солиҳ амал қиладиган бўлса, унинг бу амали кўпроқ одамларни рози қилиш тарафига оғиб кетади. Нифоққа оғиб кетади, риёга, хўжакўрсинга оғиб кетади? Қайтараман. Агар инсонни қалб ўлик бўлсин, зикр билан тирилтириб юбормаган бўлса, қалби ўлиги бўлса, ғофил бўлса, шу ҳолатда қилган савоб амалларидан одамлардан мукофотни кутишни бошлайди. Одамлардан раҳматни миннатдорчилик кутишни бошлайди. Агар уни бу яхшилигига миннатдорчилик билдиришмаса, уни мақташмаса, қадрлашмаса, жазавага тушади. Аламланади, миннат қилади. Бу амал учун мақтони кутади. Қилган амалингиз учун мақтовни кутаётганлигингиз биродар, қалбингизни ўликлигига далолат.

Тушунарлими? Ҳеч ким раҳмат демайди да. Чакана ҳам иш қилиб қўйганингиз йўқ. Қанчадир сарлаб қўйганисиз, қанчадир ёрдам қилдингиз, ҳеч ким номард дейди. Раҳмат ҳам деб қўймади я қара дейсиз. Ҳа, демак қалбингиз ўлик ҳолда қилдингиз бу савобни. Мусулмон одам қанақа бўларди, агар қалби тирик бўлиб туриб совға қилса? Яширармиди?

Яширармида ё кўз кўз қилармиди? Убайду каъб розияллоҳу анҳу кунда айтадиган зикрлари бор. Ё Расулуллоҳ, ҳар куни айтадиган зикерларимни қанчаси сизга соловат бўлсин. Расулуллоҳ айтдилар, қанча кўп бўлса, шунча яхши.

Кунда айтадиган зикрларимни учдан бири сизни зикрингиз бўлсинми? Масалан, бир соат зикр айтадиган бўлса ерталаб, шундан учдан бири сизга саловат бўлсинми. Қанча кўп бўлса, шунча яхши. Ярми сизга саловат босинми? Қанча кўб бўлса, ҳамма зикрим сизга саловат болади.

Наби саллаллоҳу алайҳи васаллам қараб туриб, идан тукфа ҳаммука ва юғуфарудан бука дедилар. Ҳа ундай бўлса, гуноҳларингиз кечирилиши, ғамларингиз ҳал бўлишига кифоя қилар еканда дейдилар. Қандай енди, домла, бир кунда бир соат саловат айтиб қўйсам. Шу билан проблема ҳал бўлиб қоладими? Ҳа, бизники ҳал бўлади, сеники ҳал бўлмайди.

Нима учун сеники ҳал бўлиб қолди? Сен ишонмаяпсан. Сеники ҳал бўлмайди. Сен миллион марта айтсанг ҳам ҳал бўлмайдими? Чунки Расулуллоҳни сўзини ақидага олмаяпсан иймонга. Родалар, бизни муаммойимиз шунда. Еътиқодимиз, ишончимиз суст. Гуноҳларингни кечирилишига кифоя қилади, ғамларингни йечилишига кифоя қилади.

Демак, биродарлар, зикр бу қалбнинг ҳаёти. Зикр бу қалбнинг суви. Қалб фақатгина Аллоҳни зикри билан тирик бўлади. Қалб фа қат аллоҳни зикири билан ором олади. Зикр мўминни шайтонга ва нафсига қарши бўлган қуроли. Инсон зикр билан шайтон ва нафсини йенгади ёки шайтон уни ғафлат билан йенгиб қўяди. Инсон ё ғолиб бўлади, ё мағлуб бўлади. Ақули қовли ҳаъда ва астағфируллоҳ алайҳи валакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш