Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Ассалоту вассаламу ала широфил мурсалил ва ала алихиёс ҳабиҳий ажмаъин. Аммобад, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Тазкияту нафс дарсларимизда муродалар, сабабларни қойим қилишлик манзилиотини бошлагандик, давом етказамиз.
Демак, биз олдимизга қўйган мақсадга йетишлик учун, бизга боғлиқ бўлган, биз қилишимиз керак бўлган ишларни, сабабларни қойим қилишимиз кераксиз. Сабабларни қоим қилганимиздан кейин аллоҳ таолога таваккал қилиб, натижани аллоҳдан кутишлигимиз керак. Агар инсон сабабларни қовим қилмайдиган бўлса, бу одамни ҳақиқий мувоҳид деб бўлмайди. Ҳеч нарса қилмасдан ўтириб олиш, сувни оқишига қараб туриш, бу мусулмонни хулқига ярашмайдиган нарса. Фарзандинг касал бўлиб қоладиган бўлса нима қиласан? Табибга олиб борасан. Енг яхши табибга олиб ворасан. Сабаб? Ёзиб берган дорисини оласан. Сабаб? Кўрсатган тавсиясига айтилганидек, ёзилгандек қарайсан, парҳез қил деган бўлса парҳез қиласан. Шунча ишларни қилиб қўйиб туриб, Парвардигор, шифо ўзингдан дейсан. Шифони табибдан ҳам кутмайсан, доридан ҳам кутмайсин. Шифони Аллоҳъдан кутасан. Мана шу енг тўғри йўл бўлади. Мана шу йўл енг тўғри йўл бўладими? Фарзандлар тарбиясидан. Ота ўта мулойим бўлиб олиши бор, ёки ўта қаттиққўл бўлиб олиш бор. Иккаласи ҳам осон.
Мулойим бўласиз, нима деса хўп деяверасиз. Фарзанд итоат қилмаса ҳам хўп дейверасиз, аёлингиз гап қайтарса ҳам хўп деворасиз. Бу осон. Ёки буни акси. Қўпол бўлиб оласиз, дағал бўлиб олас сиз, қаттиқ қўл бўлиб олас. Сўкаверасиз, уришаверасиз, бу ҳам осон. Енди қийини шу иккаласини ўртасини ушлаш. Мўтадил йўлни ушлаш. Демак, бир вақтни ўзида ота ҳам юмшоқ бўлсин, ҳам талабчан бўлсин. Ҳам оиласи уни яхши кўрсин, ҳам ҳайбатланиб турсин. Нотўғри йўлни ушладингиз, айтилгандек, сизга боғлиқ бўлган тарбияни қилдингиз, сабабни қилдингиз, шунда ҳам нима дейсиз? Енди мени болам аниқ зўр одам бўлади дейсизми? Нима дейсиз, Аллоҳда дейсиз.
Сабабни қилмасдан Аллоҳни ўзига таваккал қилишлик, Аллоҳ Таолога нисбатан беадаблик бўлади. Сабабни қилиб туриб Аллоҳга суянмасдан, сабабни ўзига суянишлик ширк бўлади. Қайтариб айтаман. Сабабни қилдингиз, фақат сабабга ишониб олдингиз. Ширк бўлади. Ёки сабабни қилмасдан таваккал қилдингиз Аллоҳга. Бу Аллоҳга нисбатан беодоблик бўлади.
Бизни уммат сифатида юксалишимиз иккита нарсага боғлиқ. Сабаб ва таваккалга. Фақат сабабни ўзини қилиб қўйиш ҳам осон. Фақат таваккал қилиб, дуо қилиб ўтира олиш ҳам осон. Иккаласини қилишлик қийин бўлади. Ва мана шу тўғри йўл бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар ва аламуу анна аҳадан минг кун лан юнжи яҳоо амалуҳоо. Мана савобли амалларни қилди бир инсон, ўнта мачит қурди, мингта йетимни қарамоғига олди. Қўйингки, жуда кўп савоб ишларни қилди. Бўлдими енди? Жаннатга кирадими? Йўқ. Аллоҳни хоҳиши бўлмаса кирмайди. Расул айтадилар, билингларки, сизлардан бирорта елати амалинглар, уни нажотга олиб бормайди. Амалда ўзига суянсангиз, ютказиб қўясиз. Сизни амалларингизчи, ё расулуллоҳ, мени амалим ҳам кифоя қилмайди жаннатга киришимга.
Илла ай ятаъғон мадин ё аллоҳу би роҳмати мин ҳу вафад ли. Мен амалларни қиламан деяпти Расулуллоҳ. Шундан кейин Аллоҳ мени ўз раҳматига олса, фазл кўрсатса, раҳмат берса, шунда жаннатга кираман. Шунинг учун ҳеч қайси мўмин ҳар қанча уни амали катта бўлсин, жаннатийман деб хотиржам бўлишга ҳаққи йўқ.
Шунинг учунги биродарлар, амал қиламиз. Бу сабаби жаннатни ва дуо қиламиз, умид қиламиз. Буям битта сабаби. Соғлиқни сақлашлиги учун керак бўлган сабабни қилдингиз, лекин Аллоҳда беҳожат бўлдингиз. Натижа қанақа бўлади? Дардингиз чўзилиб юраверади. Унда нима қилиш керак? Табибда айтгани қиласиз, Аллоҳга таваккал қиласиз, шифони Аллоҳда кутасиз.
Кунларнинг бирида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиргандилар. Али ибн Абит Талибдан бир ривоят. Қўлида бир калтак бор еди. Герни чизиб ўтирдилар да, бошини кўтариб дедилар. Ма минг кун мин нафсин, илла воқоди ўлима манзилу ҳу минал жаннати и ва нар. Сизлардан бирон нафс йўқки, сизлардан бирон бир нафс йўқ ки, магар унинг жаннатдаги ва дўзахдаги манзили маълумдир.
Одам боласи борки, жаннати ёки дўзахи екинлиги еканлиги аниқ. Тақдирга ёзилган. Шунда саҳобалар айтишдики, я Расулуллоҳ, фалима на амалу афара натакин. Унда нима қиламиз амал қилиб? Тақдирда ёзилган нарсага суяниб ўтира олмаймизми дейишди. Бир одамни Аллоҳ Таоло дўзахи деб ёзган бўлса, ҳар қанча жаннатни амалда қилсин, барибир дўзахга тушса. Ёки жаннатийда ёзилган бўлса, ҳар қанча дўзахий амалда қилган бўлса жаннатга кирадиган бўлса, пешонага ёзилган бўлсак, нима қиламиз уни амал қилиб дейишди.
Расулуллоҳ айтдилар ла, еъмало ундай емас, амал қилинглар. Факулун муяссанун лима холи қола. Амал қилинглар, бас, ҳар бир кимса у учун яралган нарсага муяссар қилинади деб ушбу оятларни тиловат қилдилар. Фа амма ман а товаттақо ва соддақо белҳусна фасано яссируҳу лили юсро.
Ҳар битта одам онасини қорнида юз йигирма бир кунга тўлганда фаришта келиб тўртта нарсани ёзади тақдирига. Ризқини, ажалини. Амалини ва бахтли бахтсиз бўлишини, яъни жаннатли дўзах бўлишини. Онасини қоринлар ёзиб қўйилган. Биринчи иккитаси ҳукм бўлиб ёзилган. Кейинги иккитаси васф бўлиб ёзилганди. Ризқи билан ажали ҳукм бўли ёзилган. Шундай бўлсин, деди Аллоҳ. Бу ҳукм. Менда бунга ҳеч қанақа ўзгартириш кирита олмайди. Ҳукм бўлиб ёзилган нарсалар бизни ўғил бола бўлишимиз, кимни фарзанди бўлишимиз, қайси миллат вакили бўлишимиз, қайси замонда, қайси маконда яшашимиз, бу ҳукм бўлиб ёзилган.
Ризқ билан ажал ҳукм бўлиб ёзилган. Бунга савоб ҳам олмаймиз, гуноҳ ҳам олмаймиз. Енди иккинчи қисми, қиладиган, ҳаётда қиладиган ишлари ва бахтли бахтсиз бўлиши. Бу васф бўлиб ёзилганди. Қаранг, Зайд мусулмон бўлсин деса, ҳукм бўлиб қоларди. Енди Аллоҳ Таоло унақа демади. Зайд мусулмон бўлади, деди. Яъни ўзини ихтиёри билан, ўзини қиладиган амаллари билан дегани. Бинобарин жаннатий дўзахни бўлади деди. Яън банда ўзи толлаб қилади шу ишни. Агар ҳаётда қиладиган ишни ишини, мана бундай амалларни қилсин, деса, унда бандада ихтиёр қолмай қолар еди. Тушундинглар а? Ҳаётда қиладиган ишлари билан жаннатий дўзахни бўлишлиги васф бўлиб ёзилган. Яъни, ҳаётда қилаётган ишни ўзини ихтиёри, натижаси жаннатий дўдзахни бўлишинг ҳам ихтиёри.
Аллоҳ бандасини дунёга киргизмасдан туриб, ғайб оламида турганда, дунёга кирса нима ишларни ихтиёри билан қилишлигини олдиндан билиб қўйган ва шуни ёзиб қўйгин. Шунинг учун сиз биринчи иккитасига жавобгар бўлмайсиз, кейинги иккитасига жовобгар бўласиз, енди шуни қилиш қилмаслик ихтиёрингиздан. Агар сиз ҳадисда айтилишига кўра, агар сиз жаннатий бўлсангиз, жаннатга олиб борадиган ишларни қилишингиз осон бўлади.
Ҳаром гуноҳ маъсият ишларни тарк қилишингиз осон бўлади. Ҳаётда қилаётган ишларингизга қаранг. Жаннатга олиб бораётган ишларни қилишингиз осонга бўляптими? Умид қилинг. Енди нима қолди? Енди нима қилди жаннатга киришингиз учун? Аллоҳнинг раҳмати қолди. Шунинг учун ҳеч кимнинг амали жаннатга аниқ олиб келиб кета олмайди. Фақат Аллоҳнинг раҳмати бўлгандан кейин, лекин банда Аллоҳнинг раҳматидан умид қилиш учун ҳаётда солиҳ амалларни қилган бўлиши керак.
Амал қилинглар ва билингларки, албатта сизлар муяссар қилинасизлар. Нимага муяссар бўласиз? Аллоҳ сизни нима учун яратган еди? Раҳм қилиш учумми? Демак Аллоҳнинг раҳматига муяссар бўларсиз. Тоат ибодатда бажарамиз. Илоҳий мақсадни юзага чиқарган бўламиз. Енди битта нарса қоляпти. Аллоҳнинг раҳмати, фазли.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашди. Аро айта адвиятан натадаваб беҳа, ва руҳон настарқий беҳа, ва тўқон наттақий ҳа. Хал тарудду мин қодарий лаҳи шайъан. Ё Расулуллоҳ, шифо топиш учун биз ичаётган дори, биз ўқиётган руҳия, биз ҳимояланиш учун қилаётган сабаблар Аллоҳнинг қадарини ўзгартирадими?
Биз дори ичяпмиз, Аллоҳ Таолодан тақдирига касал бўлиш ёзилган. Шу тақдирга ёзилган нарсани қайтарадими? Пайғамбаримиз айтдилар, хиа мин қодиринглар. Ана шу дори ичиш ҳам қадрдон дедилар. Яъни дорини ичсанг, шифо топиш деган вариант ҳам ёзилган тақдирга, ичмасанг касалинг давом етади деган вариант ҳам ёҳилган.
Ташқарида ёмғир ёғяпти. Ташқарига чиқасиз, бошингиз ҳўл бўладими, бўлмайдими? Тақдирда ёзилган бўлса, ҳўл бўлади дейсиз, тақдирдаёзилмаган бўлса,ҳўл бўлмайди дейсиз. Қайсиниси бўлади чиқсангиз ҳозир? Зонтик ушласангиз ҳўл бўлмайди, зонтик ушламасангиз бошқа ҳўл бўладими? Кўрдингизми? Иккала вариант ҳам ёзилган. Фақат сиз сабабини қилиб чиқгандингиз, ҳўл бўмади.
Отни миниб келди, байлаш керакми, байламаслик керакми? Байласанг туради, байламасанг кетади. Демак, касал бўлиш ҳам Аллоҳни қоғозида бор. Шифо топиш ҳам Аллоҳни қозосида бор. Дори иссангиз, шифо топиш қозосига ўтдингиз. Агар дорини ичмасангиз, касал қолишлик қозосида қолдингиз.
Тақдирга сизни азиз мукаррам бўлишингиз ҳам ёзилган. Вариант а. Сизни хор бўлишингиз ҳамёзилган. Вариант б. Қайсинисини сабабини қилса, шуниси келади. Лекин иккала вариант ҳам бор. Тушунтира оладимми? Биттаси албатта бўлади. Машҳур қисса. Умаром хаттоб розияллоҳу анҳу халиф бўлиб турган пайтда мамлакатдан айланиб юрар екан, шом йерларига келди, ўзини жамоаси билан, карвони билан. Шу пайтда шомда вабо касали тарқаган еди. Тўхтаб қолди, киргани иккиланди. Чунки вабо бор у йерда. Қайтмоқчи бўлди кирмасдан. Шунда Абу Байда радияллоҳу анҳу ва Амирали Мўминий: Аллоҳни қозосидан қочасизми? Аллоҳни тақдиридан қочасиз ми деди.
Киргани қўрқяпсизми? Кирсам касал юқиб қолади деб қўрқияпсизми, деганида. Деганида, е абу байда деди умаруллоҳ хатто. Шу гапни бошқаси айтса бўлар еди. Ҳа, Аллоҳни қадаридан, Аллоҳни қадрига қочяпман, деди. Кирсам вабо касал юқуши ҳам тақдирдан бўлади, кирмасам юқмаслиги ҳам тақдирдан бўлади. Аллоҳни тақдиридан Аллоҳни тақдирига қочяпман деди. Аллоҳни қазосидан Аллоҳни қазоси қочяпман.
А рўпарангизда иккита водий турибди. Бир тўп қўйни ҳайдаб кетяпсиз. Биттасида қуриб қақшаб кетган ҳамма ёқ. Кўкат йўқ. Иккинчиси кўм кўй ҳам яшил бўлиб турибди. Қасинга ҳайдайсиз қўйингизни? Аллоҳ бугун қўйларимни қорнини тўйишини ёзган бўлса, саҳрога ҳайдасам ҳам бўлаверади деб туриб ҳайдаб кетасизми?
Йўқ, бу ёққа ҳайдайсизми? Демак, у ҳам қазо қадар, бу ҳам қазойи қадар. Сиз нима қиласиз? Танлайсиз. Биз тақдиримизга нима ёзилганини билмаймиз. Аммо ўзимиз хоҳлаган натижага еришишига тушун, бизга боғлиқ бўлган сабабни қиламиз. Сабабни зўр қиламиз, сабабни зўр қуламиз, кейин худди сабаб қилмагандақа парвардигор ўзингга таваккал қил деб ялинамиз.
Ундан кейин нима бўлса, демак Аллоҳ шуни тақдир екан деймиз. Тақдир васф бўлиб ёзилган қисми бор, ҳукм бўлиб ёзилаган қисми бор. Ихтиёримиздан ташқари бўлган ишлар бу ҳукм бўлади. Миллатингиз, қайси жойда яшашингиз, кимни фарзанди бўлишингиз, бу ризқингиз ҳукм.
Енди қиладиган ишларингиз сизни ихтиёрингизда. Бу васф бўлиб ёзилган. Натижа ҳам васф бўлиб ёйилган. Ақлу қовли ҳа да ваставфируллоҳу алайҳи ва алакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъла ва баракатуҳ.