Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роҳматуллоҳи илҳом. Ассалому алайҳи вас салому алайҳи ва ассалому алайкум. Ассалому ала алайкум ва алайкум ва ала алихий ва ашабихий ажмаъин. Аммавот, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ. Ташкиятун нафс дарсларидан биродарлар нифоқ мавзусини ўқиётганда битта дарс қолган еди. Мунофиқлик, нифоқ, ўта хатарли касал. Бу касалга ҳар қандай мўмин одам чалиниб қолиши мумкин. Ўзи сезмаган ҳолда. Ҳасан басри айтди, мунофиқликдан, нифохдан фақатгина мунофиқ одам хотиржам бўлади. Нифохдан, мунофиқлигидан фақатгина мўмин одам хавотир олиб туради. Фақат мўмин одамхавотир олибтуради. Инсон доимий суратда қўрқиб туришлиги керак. Чунки умариддин хаттоб розияллоҳу анҳуҳ ҳам хавотир олган екан. Тириклигида, Жаннатийлигини Расулуллоҳдан ешитган бўлишига қарамасдан.
Биз мулоҳилликни бир қанча белгиларни ўқидик. Такрорлаб қўямиз. Биринчидан, қасамхўр бўлади улар. Иккинчиси, йер юзида фасод тарқатади. Учинчиси, одамларни ўртасидаги алоқаларни бузади. Тўртинчиси, қалби мараз бўлиб турган ҳолида сўзлари асалдан ширин бўлади. Бешинчиси, мусулмонларга ёмонлик йетишига кўз тутиб туради. Олтинчиси, бир тарафда тура олмайди. Риёкор бўлади улар. Йеттинчиси, Аллоҳ ва унинг Расулини ҳукмидан тўсади. Саккизинчиси, иккиюзламачилик бўлади. Тўққизинчиси, булар бир тарафда тура олмайди. Саргардон бўлади. Ўнинчиси, намозга ялқовлик қилади. Риё учун амал қилади ва Аллоҳни жуда кам зикр қилади. Ўн биринчиси, ортига қайтишлик, гапида турмаслик. Ўн иккинчиси, уларни белгилардан биттаси шакл шамойлига қараб туриб ҳайбатланасиз, лекин қалби мараз бўлади. Ўн учинчиси, намозни охирги вақтга суришади. Ўн тўртинчи си Қуръон оятлари улар учун оғир бўлади. Ўн бешинчи си мусулмонларга бир яхшилик йетадиган бўлса, бу нарсани яхши кўрмайди.
Ўн олтинчи си уларни сўзларини оҳангидан таниб олиши мумкин бўлади. Юз йеттинчи си уларнинг оқибати жуда ҳам ачинарли бўлади. Аллоҳ азза ва жала Қуръонда иннал мунофиқийна фиддар кел асфали минаннарни деб марҳамат қилди. Албатта мунофиқлар жаҳаннамнинг енг тубида бўлишади. Кофирлардан ҳам, мушрийлардан ҳам, мажусийлардан ҳам, атеистлардан ҳам, енг пастда мунофиқлар туради. Уларнинг оқибати мана шундай бир ачинарли бўлади.
Биз алҳамдулиллаҳ мўминман деймиз ва буларни хурсанд бўламиз. Биз ўзимизни мўминлигимизга ҳамда айтамиз, мен қийин замонда динимни маҳкам ушлаб турибман, мени амалим саҳобаларнинг йетмиш тасини амалга баробар. Мен динини ушлаб турган одамни ҳолати, чўғни ушлаб турган ҳолатдаги кабиман, деб хотиржам бўлиб қолсак, биродарлар, бу хатарли ҳолат. Мана шуни ўзи нифоқни борлигига битта белги бўлади. Чунки биз ҳеч қачон хотиржам бўлишликка ҳаққимиз йўқ. Ҳасан Басрнинг сўзи нифўқдан фақат мунофиқ хотиржам туради, нифўқтан фақатгина мўмин одам хавотирда яшайди. Саҳобаларни шундай дуоси бор еди. Аллоҳимма инний аудҳу бика мин хушу ин нифаақ. Парвардигор, мен сендан нифоқ хушусидан паноҳ тилайман. Ҳушю нима? Намозни ҳушю билан ўқишлик керак. Яъни қалбингиз ҳозир Аллоҳда қўрқиб, ҳаёлингиз хаёлга чалғимасдан, бутун вужудингиз билан намоз ўқишлик. Ҳам жасад билан, ҳам қалбингиз билан.
Нифоқ ҳушюси нима? Жавоб қалб ҳозир емас, қалб қўрқмайди, лекин бадан қўрққанга ўшаверади. Жасади билан ётиб туради, лекин қалби йўқ бу ибодатда, намозда. Яна айтиладики, нифоқ екилади. Инсонни қалбига, ундан иккита новда униб чиқади. Биттаси ёлғончилик, биттаси риё.
Мунофиқ одамни кўзга кўринган сифатларида айнан мана шулар бор. Риё билан нима? Нифоқ. Риё биланнифоқ. Яна айтинилади, мана шу иккита новда иккита булоқдан суғорилади. Басиротнинг заифлиги, азиманинг заифлиги. Басирот нима? Одамлар кўрмаётган нарсани кўрадиган бўлиб қолади инсон. Агар Аллоҳ Таолонга басирот берган бўлса. Одамлар тушунмаётган нарсаларни тушунадиган бўлиб қолди. Демак, биродарлар тўртта устуни бўляпти нифони. Ёлғон, риё, босиротнинг заифлиги, азиманинг заифлиги. Азима нима? Азма қорорни йўқлиги.
Нима дейди? Битта мавқифда тура олмаслик. Иккиланиб юборади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари бор. Ютба ул мумину алал ҳилали куллиҳаҳ иллал хиянати вал кадиба. Мусулмон одам хиёнат ва ёлғондан бошқа ҳар қандай сифат билан сифатланиб қолиши мумкин. Мусулмон одам ҳар қандай ёмон сифат билан сидқланиб қолиши маъқул. Инжир, бахил, исрофгар, сергаб, қайсар, ўжар, бу ёмон сифатлар. Мана шу сифатларни ҳар қайсиси билан сифатланиб қолиши мумкин ва шундай сифатланганда мўминлигича тураверади у.
Аммо иккита сифат ҳаргиз мўминни ичига кириб, уни қалбини егаллай олмайди. Бу ёлғон билан хиёнат. Бу мунофиқ одамни фикри, дунёқараши, ҳаёт ҳақидаги тасаввурлари нотўғри бўлади. Азма қарори йўқ бўлади, ёлғонга суянади, риёга еътимод қилади. Демак, ёлғончилик билан хиёнат мусулмон кишини табиатида бўлмайдиган нарса.
Мана шундай табиатга ега бўлган мунофиқлар ҳақиқат селини оқиб келганини кўради бир куни. Сирлар бошкора бўладиган кунни кўради бир кунда. Қабрлардан одамлар тириладиган кунни кўрар еди. Қалбларида тагидаги нарсалар зоҳир бўладиган кунни кўради. Қиёмат кунини кўради. Ана шу кунда ўзини ҳақиқий нархини, ҳақиқий баҳосини билади. Мунофиқни аҳволи нима бўлишлигини ана шунда кўрилади. Шунинг учун биродарлар, дунёда ўзини мўминман деб, бошқа мўминларда алдаб юриши мумкин. Устас фаранг, тил ширин, шакли шамоли зўр, сиз ишонасиз, уни кўрганда ҳайбатланасиз, уни олдида ҳижолат оласиз, лекин қалбида бу нарса бўлмайди. У кунда Аллоҳ Таоло ҳаммани ҳисоб китобини тез қилиб қўяди.
Хулоса. Нифоҳни аломати. Мунофиқ одам ёлғон гапиради. Аҳдида турмайди. Ваъдасига вафо қилмайди. Гапирса ёлғон гапоради. Агар Аллоҳга тоатга чақирилса, итоат қилмайди. Агар Аллоҳ ва Расул олиб келган нарсага келинглар деса, юз ўгиради. Чунки ҳавойи нафсига булар қул бўлган инсонлар бўлади. Мана шу уларни ўзларини ихтиёри, қиёмат куни шунга яраша жазосини олишади. Аллоҳ Таоло Қуръонда шундай марҳамат қилади. Астайду биллаҳ ва минҳум ман аҳада аллоҳа ле ин а та на мин фот ли ҳи, ле нас саддоқуанна ва ле накунан наминаси солиҳий.
Уларнинг орасида қасамки, агар Аллоҳ бизга ўз фазли карамидан мол у давлат ато қилса, биз ҳам камбағалларга садоқатлар қилар едик, солиҳ бандалардан бўлар едик деб Аллоҳга ахту паймон берганлари бор. Бизда ҳам қўлимизда бўлса қилардик, дейилган бир пайтлар. Йўқлигидан. Кейин беради.
Ҳамма ҳам ўша аҳдида турадими кейин? Пул қайердан бўлади? Ўшанинг учун чиқиш қийин да. Сизлар деб айтинглар а? Фалон маъата ҳум мин фав лиҳи бақилуби ва таваллау ваҳум моу ризун. Аллоҳ Таоло айтяпти бунақалар ҳақида. Енди қачонки Аллоҳ уларга ўзининг фазли карамидан моли давлат ато қилса, унга бахтли қилурлар ва юз ўгирган ҳолларда кетаверлар.
Астаби биллаҳ. Фа ақобаҳум нифақон фийқулу биҳим ила явми ялқовнаҳу бима ахлофуъллоҳа ма ваъдуҳу ва бима каму якди бум. Мана енди бизни ҳам қўлимизга берса қилар едик. Бизда ҳам бўлса еҳсон қилардик деди. Агар Аллоҳ фазлиддин берса деди. Мана шартни қўйяпти. Берса, шарт, жавоби шарт, инфо қилардик. Енди бергандан кейин нима қилишди? Бахиллик қилишди.
Бас, садақотлар берамиз деб Аллоҳга берган ваъдаларига хилоф қилганлари ва иймон келтирганмиз деб, ёлғон гапирувчи бўлганлари сабабли, Аллоҳ уларга то унинг ўзига рўбарў бўладиган кунгача, дилларида нифоқ бўлишини оқибат қилиб қўйди. Берса, мен ҳам қилар едим, бўлса инфоқ қилар едим деди. Аллоҳ бердими? Қилмадими? Демак, нифоқ бу.
Сийрат китобларида у кишини лақаби масжид кабутари еди. Пайғамбаримиз даври яшаган, ростдан кўриб калима келтириб мусулмон бўлган, фақир бўлган, масжидда кўп бўлганлиги учун масжиднинг каптари деб қўйишар еди. Саълаба ибн хотиб. Саълаба ибни хотиб. У киши доим Пайғамбаримизни масжидида, доим биринчи сафда намозда қойим бўлар еди. Фақир инсон еди.
Бир куни ё Расулуллоҳ, дуо қилинг, мени ҳам Аллоҳ ризқимни кенг қилсин, менга ҳам дунё берсин, деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам басирот егаси едилар. Бу кишини табиатини билган едилар. Ана шу табиатини билганлари боис айтдиларки, шукри адо қилинадиган оз нарса шукри адо қилинмайдиган кўп нарсадан яхши.
Қаранг да, Аллоҳ Таолонинг тақдири илоҳияси. Хизр алайҳиссалом Мусо алайҳиссалом билан учрашиб, бирга саёҳат қилишди. Кейин мана тешиб қўйди. Мусо алайҳиссалом нимага тешдингиз деганида, мен сабабини айтманг учун сўраманг деди. Кейин бир ўн икки ўн беш га кирган болани ўлдириб қўйди, қатл қилиб қўйди. Балоғатга йетмаган болани қатл қилди. Нимага ўлдирдингиз деди, сабабини сўраманг ўзим айтмагунимча. Хуллас, шу болани умри қирқилдир. Нима сабаб еди бунга? Кейин айтиб берди Хизр алайҳиссалом, бу бола катта бўлганида, куфр маъсият туғёнга келарди да, кофир бўлиб кетар еди ва бу боласини орқасидан оти емаси ҳам кофир бўлиб кетар еди. Шунинг учун Аллоҳ Таоло буни тўхтатиб қўйди ва уни ўрнига бошқа яхши соғлиқ фарзанд беради деди. Сиз тушунмайсиз да, нимага енди, нимага бунақа бўлди? Нимага қўлингизда дунё кўп паст? Нимага сиз ҳам боймассиз? Нимага тўпланмаяпти?
Сиз ўша фақирли йўқ бўлиши учун, қўлингизда уч тўрт чақа тўпланиш учун сабабни қиляпсиз, бўлмаяптими? Демак шу яхши сизга. Ҳеч нарса қилмасдан ўтириб камбағал бўлишни яхши демаяпмиз. Камбағал билишдан паноҳ тилаймиз Аллоҳдан. Лекин шундай бўляптими, демак сени фойданг. Расул айтяптилар бу, масжидни каптарингга, Салаба ибн Хотибга.
Шукри, адо қилинадиган озгина нарса, шукур, адо қилинмайдиган кўп нарсадан яхшироқ. Яъни сени шу ҳолатинг ўзинга яхши. Лекин у киши туриб олди, ё Расулуллоҳ, дуо қилинг. Мени ҳам Аллоҳ ризқимни кенг қилсин, деди. Расулуллоҳ иккинчи марта айтдилар. Ей салаба, сенга кифоя қиладиган оз нарса сени туғёнга киритиб қўядиган кўп нарса дан яхшироқ, иккинчи марта айтяптилар расулуллоҳ.
Шу одамни агар басироти бўлса, Расулуллоҳ икки марта сўрасам ҳам уламаяптиларми? Демак бир нарса бор буни орқасидан. Расулуллоҳ шуни менга илиниб раво кўряптиларми, шу нарса яхши дея олмади. Учинчи марта айтди, ё Расулуллоҳ, дуо қилинг, мени ҳам ризқим кенг бўлсин, деди. Расулуллоҳ дуо қилдилар. Парвардигор, сен Алабани ўзинг хоҳлагандай ризқлантиргин. Дуо қилдилар. Расулуллоҳни дуоси ижобат.
Саҳро бир битта қўй сотиб олди. Кўпайди. Кўпайди, ғайриоддий суратда кўпайди. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоси турибди. Шу даражада кўпайиб кетдики, Мадинада тура олмай қолди. Саҳрога ҳайдаб чиқиб кетиш керак. Тоғу тошда ҳайдаб юришлиги керак. Мана енди бадавлат одамлар қаторига қўшилиб қолди. Мадинага кира олмай қолди, қўйини кўплигидан. Расулуллоҳни орқасидан намоз ўқишдан ҳам ажралиб қолди.
Расулуллоҳний мажлисдан узилиб қолди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳақида сўраса, йўқ. Орамизда шунақа бир ҳолат ҳам бўлади, ишлари уюшмай, ана шу дунёси йўқ, қўли калта, тиришлиги қийин бўлиб турган пайтда, масжидда, илм мажлисларида ҳозир бўлиб қолади. Бир йил, икки йил юради да, кейин ишлари юришиб кетгандан кейин, масжидга ҳам кирмай қўяди, дарсхонага ҳам кирмай қолади. Бўлади а?
Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом уни ана шу қўйларидан закот олишлиги учун ўзининг елчиларини юборди да. Келиб, расулуллоҳни талабини айтганида, у саълаба бориб соҳибинга айтди. Исломда закот йўқ деди. Елчи узод муҳаммад алайҳиссалом мени соҳибим у, сени соҳибинг емасми? Деди. Закот инкор қилишлик билан аллоҳга ва расулига кофир бўлишини хоҳладингми? Деди. Шунда мана бу оят нозил бўлди. Уларнинг орасида қасамки, агар аллоҳ бизга ўз фазли карамадан мол у давлат ато қилса, албатта биз ҳам камбағалларга садақа қилардик, солиҳ бандалардан бўлардик, дейишди. Енди қачонки аллоҳ уларга ўз фазни карамадан мол у даъват ато қилса. Унга бахиллик қилурлар ва юз ўгирган ҳолларда кетаверлар. Биз садоқатлар берурмиз деб Аллоҳга берган ваъдаларига хилоф қилганлари ва иймон келтирганмиз деб ёлғон гапирувчи бўлганлари сабабли, Аллоҳ уларга то унинг ўзига рўбарў бўладиган қиёмат кунигача дилларида нифоқ бўлишини оқибат қилиб қўйди.
Мана Саъраб ибн Хотиб ҳақида ешитдик. Еҳтимол кимнидир хаёлидан ўтди. Мен иш юришиб кетган бойларни айтяпман. Еҳтимол сизда ҳам ўшанақа бир ният бўлган бир пайтлар. Йўқ бўлган, ҳеч нарсангиз қўлингизда дунёйингиз бўлмаган, зўрға тирикчиликдан ўтказиб юргансиз, улаб орқасини орқасига. Кейин секин секин ишингиз юришди да, беш олти сўм қўлингиздан тўплангандан кейин, сизда ҳам шунга ўхшаган ҳолат бўлиб қолмадими?
Аллоҳ Таоло айтяпти, мана шуни аҳд қилиб, ваъда бериб туриб бажармаганлиги учун, қиёмат кунигача қалбига уларни нифоқ жойлаб қўямиз дейди. Шунинг учун уйга бориб бугун бошқача дўппини менга қўйиб, иш юришганларга айтяпман буни. Шунақа деган бўлсангиз ва ана шу нифоқни қилмаётган бўлсангиз, қўрқинг Аллоҳда. Чунки қалбингизга нифоқни Аллоҳ Таоло жойлаб қўйгандир бўлиши мумкин бўлади.
Аллоҳ азиз ва жоҳли, мана шу нифоқ деган касалдан ўзи паноҳ берсин. Доимий суратда шу мунофиқликдан, нифоқдан хавотир олиб яшайдиган ҳақиқий мухлис бандалардан бўлишимизга тавфиқ берган бўлсин. Ақул қовли ҳада ва астағфируллоҳу ливалакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ.