MMaviza
ХушуъТекширилган16 daq

45-ҚИСМ / ҲУШУЪ (3/5) / НАФСНИ ПОКЛАШ / АБДУЛЛОҲ ДОМЛА / ABDULLOH DOMLA

Абдуллоҳ Домла · Нафсни поклаш

0:00
15:37
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин. Вассалату вассаламу ала широфил мурсалин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ. Тасаввуф дарсларидан хушбу манзиллатини ўқиётган едик, давом етамиз. Ибодатларимиздаги руҳ ана шу хушбу бўлади. Агар ибодатларимизда хушув бўлмаса, у ибодатларда руҳ бўлмайди. У фақатгина жисмоний хатти ҳаракатларини йиғиндиси бўлиб қолади холос. Бир одам ҳажга борди. Катта маблағни тўлади. Аеропортга борди, самолётни кутди. Юртини тарқилди, оилалардан узоқ бўлди. Маккага йетиб келди. Тиқилинч, тўс тўполон, иссиқ, Каъбани тавоф қилди. Аммо бирор нарсани ҳис қилмади қалбида. Арафотга чиқди, соатлаб чодирда ўтирди. Ҳеч нарсани ҳис қимади қалбида да. Худди саёҳатчидай вақт ўтказди. Иссиқ, тиқилинч, кондитсионер қани, овқат қани, муздек сув қани, ичди, йеди, ухлади, дам олди, ҳеч нарсани ҳеч нарсани ҳис қилмади.

Кейин Муздалифага кетди. Тунади. Кейин Минога кетди. Фақат жисмоний қийинчилик холос. Қалбида бирон нарсани ҳис қилмади. Аллоҳ Таоло бандаларни ҳаж қилишга буюрганида, улардан фақатгина шу нарсани талаб қилганмиди? Пулни сарфлаб, еҳромни кий, уйингдан чиқ, иссиқда юр, Каъбани айлан, шайтонга тош от. Ҳаждан кўзланган мақсад шумиди?

Айтяпмиз ку, бизни қилаётган ибодатларимизда хушу бўлмаса, демак ибодатимизда руҳ йўқ екан. Хушу йўқми? У амалдан тезда чарчаймиз, тезда малолланамиз. Ҳаж дегани биродарлар, бу Аллоҳга иқбол қилиш дегани. Унга яқин бўлишликка интилиш дегани, Аллоҳни раҳматини ҳис қилиш деган, марҳаматини англаш керак дегани. Агар шулар бўлмаса, ҳаж ҳам, умра ҳам оддий бир сафарга айланиб қолади.

Ҳаж бўлсин, умра бўлсин, бир нарсани ҳис қилишингиз керак. Айниқса биринчи марта кетаётганлар, кетаётгандаги ҳолатингиз билан қайтиб келгандан кейин ҳолатингизни ўртасида жуда катта фарқ бўлиши керак. Агар шу фарқни топмаган бўлсангиз бориб келиб, биродар, демак сиз саёҳат қилиб келибсиз. Шу ибодатингизда биз айтаётган хушув бўлмабди, руҳ бўлмабти.

Ҳажни биродарлар, фақиҳлар фиқҳий тарафини бизга ўргатишади. Иқром нима, у қанақа бўлиши керак, арафотда қачон туриш керак, нима қилиш керак. Яъни фиқҳий томонларини ўргатишиади. Бу фақиҳларнинг иши. Аммо биродарлар, у фақиҳлар қилаётган нарсани ҳаммасини еслаб қололмасангиз ҳам, ёнингизда битта одам шу ишни қилса, такрорласангиз, фиқҳий томони тўғри бўлаверади амалингизни. Аммо хушу томоничи? Мақсад фақатгина жасадни қийнашмиди? Йўқ. Йўқ. Унда хушу бўлиши керак еди. Қўрқув бўлиши кераг еди. Умид бўлиши кер керак еди. Калбингиз шамдек ериб, кўзларингиздан ёшлар оқиши керак еди. Агар шундай бўлмаган бўлса, сизни ҳажингиз, сизни умрингиз нуқсонли бўлибди. Чунки биродарлар ҳаж, умра бу Аллоҳга яқин бўлиш, иқбол қилиш, боғланиш, қалбни Аллоҳга бўлган муҳаббат билан тўлиб тошиши.

Мана шу ўринда биз мусулмонлар биздан Аллоҳ хоҳлаган ибодатлар билан бошқа дин вакилларини қиладиган маросимлар орасида фарқ бўлиши керак. Шуни билиб олишимиз керак. Мана мусулмон бўлган халқлар, ҳиндулар, индийслар, ўзбекча айтганда. Ёки бўлмаса Африкадаги ўша бир нима деймиз, ўша ҳалиям ибтидоий жамоа даврияда яшай еканлар. Улар ҳам ибодатда қилаётган ишлари бор. Хатти ҳаракатлари бор, имо ишоралари бор, ғояси йўқ, маъноси йўқ, мақсади йўқ. Пичир пичирлар.

Бизни ҳам амалларимиз биродарлар, шуларникидек бўлиб қолмасин. Биз Аллоҳ буюрган ибодатни қилиб, қалбимиз жиз етмаса, қалбимиз бир нарсани сезмаса, бу Аллоҳ биздан талаб қилган амал бўлмабди. Аллоҳ Таоло айтади, мана Алақ сурасида. Сажда қил ва яқин бўл.

Сажда қилд, яқин бўлд. Демак, бандани сажда қилишликдаги топиш керак бўлган нарсаси Аллоҳга яқин бўлиш. Ақро бу ма якуну абдуми роббиҳи фаҳва сажид. Расулуллоҳ айтганлар, бандани Аллоҳга енг яқин бўлган ҳолати, ўрни, вақти бу сажда ҳолати, деганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Шу бошингизни йерга қўйганда, яқинликни ҳис қиляпсизми? Агар ҳа деган жавобни топсангиз, қалбингизда хушув бор екан.

Бир киши, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни замонларида, у зот масжидда ўтирганларида, келиб намоз ўқиди. Икки ракатми, тўрт ракатми ўқиди, келди. Расулуллоҳ айтдилар, бор, намозни қайтадан ўқи, сен намоз ўқимадинг. Иккинчи марта ўқиб қайтиб келди. Расулуллоҳ яна шундай дедилар. Учинчи марта ў қиб келди, расулуллоҳ шундай дедилар . Чунки уни намозида хушу йўқ еди. Ўша қарға қон чўқигандай намоз ўқиган еди. Шунинг учун Пайғамбаримиз уни намозини бир неча марта қайтардилар.

Биродарлар, хушу қалбни Аллоҳга мойил бўлиши. Хушу қалбни Аллоҳни ҳузурида бошингни егиб туришлиги. Хушу бўйингизни тўлиб туришлик. Хушу манзилоти ҳақидаги иккинчи оят. Астадиллоҳ. Алам яъни лиллатина а ману ан тақша қулу буҳим лидик лилла.

Иймон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига мойил бўладиган, ҳоши бўладиган вақти келмадими? Хушулик бўлган қалб муҳаббатни ҳис қилади. Бунақа қалб титрайди. Биласизми? Баъзида шундай бир ҳадисни ешитасиз, ёки бирор бир Салафи Салоҳийларнинг ҳаётидан бир воқеани ешитасиз да, кўзизга ёш келади, баданини титраб кетади.

Бу мўминлик аломати. Истадвилла инномал мўминуналладина ида дукираллоҳу важилат ҳулу буҳим ва ида тул ята алайҳим айятҳуҳу задатҳум инанам ва ала роббиҳим я таваккалун. Фақат Аллоҳ номи зикр қилинганида қалбларига қўрқун тушадиган, унинг оятлари тиловат қилинганда, иймонлари зиёда бўладиган, ва Парвардигорларигагина суянадиган кишилар ҳақиқий мўминдирлар.

Аллоҳни зикри бўлганда, Аллоҳни китоби тиловат қилинганда, бундай одамларнинг, ҳақиқий мўминларнинг етлари жимираб кетади. Кўзлари ёшланади, юзлар ёришади, жилдлари титрайди, асаблари изтиробга тушади. Қачон биз Аллоҳни зикр қилиб туриб йиғиларкинмиз а?

Қачон Қуръон тиловатини ешитиб туриб кўзларимизга ёш келар екан а? Аллоҳга бўлган муҳаббат ажридан бу кўзлардан ёш оқармикин а биздан ҳам? Қўрқиб, умид қилиб, намозларда йиғилармикинмиз биз ҳам? Қачонгача жафода бўламиз, биродарлар? Қачонгача узилишликда, тескариликда, узоқликда бўламиз?

Банда гуноҳ содир қилса, гуноҳ ишни қилса, Аллоҳ уни жазолайди. Бир бандани Аллоҳ Таоло жазоламади. Битта гуноҳ қилди, иккита гуноҳ қилди. Учта гуноҳ қилди лекин жазо келавермади. Жазо деганда бу банда, бу юмроқ банда фақатгина бир молига ёки жонига зарар йетишини ўйлаяпти.

Қайтарамиз. Бандадан, мўмин бандадан гуноҳ содир бўлса, Аллоҳда жазо келади. Шу бандани Аллоҳ қанча кўп яхши кўрса, қанча яқин билса ўзига, жазо тезроқ келади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Аллоҳ Таолонинг енг яхши кўрдиган бандаси, ана шу кўп саҳоба келиб, менга ҳам Аллоҳни китобидан бир нарсани ўргатинг деганида, Расулуллоҳ нима қилдилар? Юзини буриб олдилар бу ёққа. Нима учун? Қурайишнинг зодагонларини даъват қилиб турган пайтда, бу киши келиб Расулуллоҳга шу гапни гапириб, чалғитди. Юзини буриб олди, Расулуллоҳдан хато содир бўлди. Ўрнида тушди бу оят.

Абасавотаваллоҳ ан жааҳул амаҳ. Демак, Аллоҳ яхши кўрган бандасидан хато содир бўлса, жазони тезда берар екан. Ёки саҳобалар, ўғит кунидан. Елликта камончи тушиб кетди, ўрнида жазо келди. Юнус алайҳиссалом қавмини Аллоҳни рухсатсиз ташлаб кетувди, ўрниида жазо келд. Хулоса, мўмин бандадан гуноҳ содир бўлса, агар Аллоҳ шу бандасини ўзига яқин олиб, яхши кўрган бўлса, жазони тезлаб берар екан. Енди биз айтаётган бу гумроқ банда битта, иккита, учта, ўнта гуноҳ қилди, жазо келавермади.

Шунда туриб, деди ичида, Парвардигор, сенга осийлик қилсам ҳам мени жазоламаяпсан а? Аллоҳ томонидан уни қалбига шундай бир шувур тушди. Гўёки Аллоҳ Таоло деди. Ей бандам, сени жазолаб қўйдим у. Сезмадингми? Нима еди у жазо? Менга муножот қилиш неъматидан сени маҳрум қилиб қўйдими у?

Менга муножат қилолмай қолдинг у, шу жазо еди, сезмаяпсанми шуни? У жисмоний ёки молий келадиган жазодан кўра оғирроқ жазо. Суннатга қилолиб ишларингиз бор, шуларда қилиб туриб, намозга турасиз. Масалан, сувни тикка туриб ичдингиз, таҳоратни чолачалпа қилдингиз, намозга турдингиз. Қандайдир намозингизда бир нуқсонни ҳис қиласизми йўқми?

А? Намозни орқага сурдингиз, ёки бирон суннатни тарк қилдингиз, қалбингизда бир қаттиқлик ёки бир Аллоҳдан узоқлашганингизни ҳис қиласими йўқми? Қалбида хусусий бор одам, битта шунга ўхшаган хатони қилганда ҳис қилади ўзида. Аллоҳ билан ўзини ўртасига парда тушиб қолганини. Биродар, сени турмушинг ҳар қанча зўр бўлмасин. Топиш тушишинг ҳар қанча катта бўлмасин, уй жойинг ҳашаматли бўлмасин? Буларни ҳаммаси сени кўзингда қадрсиз бўлиб қолади. Агар Аллоҳдан узоқлигини ҳис қиладиган бўлсанг. Аллоҳдан узоқ бўлиб қолганда ҳис қилсанг, булар сенга татимайди.

Мана, масалан бир мусулмонга, иймонида бир содиқ бўлган мусулмонга маъно динга ўтсанг, сенга бир дейлик, бир миллион доллар берамиз деса. Фақат иймонида содиқ бўлсин у одам. Бу гапни охиригача ешитадими чидаб? Нимага? Чунки иймонида содиқда охиригача ешита олмайди бу гапни.

Демак қалбида буни хушуси бор еди. Хушу бўлмаса ибодатларимизда, бу амалларимиз маъносиз хатти ҳаракатга айланиб қолади. Хушу Аллоҳни олдида бандани хокисор туришлиги. Бошини еккандек, қалбини ҳам егиб туришлиги. Хушу сўзининг шаръий ва луғавий маъноси.

Хушу дегани, егиш, пасайтириш дегани. Бошни пастга тушириб егилиб туриш дегани. Ҳал атака ҳадий фил ғошия вужуҳун явма идин ҳошия а. Мана биз айтаётган хушу сўзи. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, сиз сизга ўраб олгувчи қиёмат куни ҳақидаги хабар келдими? У кунда кофирларнинг юзлари егилиб қолгувчидир. Ҳошия а, яъни егилиб туради. Луғавий маъноси хоши дегани, хоши дегани егилиш екан. Масалан, жиноятчи қўлга тушди. Ўғримиди, қотилмиди, хуллас, жиноятни устида ушалди.

Қўлига тишдан солиб қўйишади, кўрсатади телевизорда. Юзи қаёққа қараб турган бўлади? Еътибор беринглар да. Йерга қараб туради а? Нимадан? Уялганидан. Демак, хушруқ деган луғавий маъноси бошини йилига екиб туришлик, хор бўлишлик, егилишлик.

Аллоҳ таоло тоҳа сурасида айтади, истарбия илла, явма един йетти бияъуна даъяла иважала ва ҳошя атил асвату ли роҳман, фала тасмау илла ҳамса. Тоҳа сураси. У кунда одамлар мақшаргоҳга чорловчи фариштага егилмай, бурилмай ергашувлар. Итоат қилурлар, овозлар ҳам раҳмонга хушу қилур, яъни таъзим қилур, егилур. Бас, фақат пичирлашнигина ешитувчисиз.

Сокин ҳолда хорлик билан бошни егишлик. Намозда хушуни аломатларидан биттаси намозхон ошишча хатти ҳаракатни қилмаслиги. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, бир одам намозда туриб ғайриоддий ҳаракатларни кўп қилётган еди, намозга тўғри келмайдиган. Расулуллоҳ айтдиларки, ла ҳошаа қолбуҳу, ла ҳошад жавариҳиуҳу. Агар буни бояги намозда ошишча ҳаракат қилаётганда, агар уни қалби хушувли бўлганида намозида, аъзолари ҳам хушувли бўлар еди.

Аллоҳ акбар деган тамом, такбири таҳримау. Нима дегани? Бу такбир дунёни ҳамма ишларини ҳаром қилади. Сўзларини ҳам, хатти ҳаракатларини ҳам шу қилиб. Намоздаги одам агар хушув билан ўқиётган бўлса, қалбида хушув бўлса, унинг аъзоларидан шу хушув кўринади.

Демак, ортиқча хатти ҳаракат намоздаги хушуни йўқлигини билдиради. Ақлу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳу алайҳи ва баракун. Инналлоҳу ва малакатуҳу ю саллуна ала набий, я юҳалладина амаллу соллаллоҳу алайҳи васаллиму таслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш