MMaviza
Иймон ва муҳаббатТекширилган26 daq

11.06.2021 8-ҚИСМ ИЙМОН ВА МУҲАББАТ / АБДУЛЛОҲ ДОМЛА / НАФСНИ ПОКЛАШ / IYMON VA MUHABBAT

Абдуллоҳ Домла · Нафсни поклаш

0:00
25:48
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Вала оқибату ли илмуттакин. Вассолату вассаламу ала саййидина Муҳаммад ас содиқул ва адил амин. Аллоҳум ала илмалана илла маълам тана иннака антала алимул ҳаким. Аллоҳум алайҳим на маъям фаъуна ваънфаънаби маълам тана ва зидна илма. Аллоҳумма арина ал ҳаққа, ҳаққон ва зуқна тибаа. Ва ренал баътила баътилан ва ризқу наждина аба. Во жаъалина минма йестами ун ал қовли файетта би уна ҳусана. Водихин ла би раҳматика фии ибодика солиҳин. Аммабодо ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракату.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Тазкиятун нафс дарсларидан муҳаббат мавзусини гаплашяпмиз. Ўтган дарсимизда олинадиган хулосаларни қисқача такрорлаб қўямиз. Аллоҳ билан Аллоҳнинг мўмин бандаларини ўртасида бир алоқа бор. Бу алоқа муҳаббат деб номланади. Аллоҳ мўмин бандаларига муҳаббати қаттиқ, мўминлар ҳам Аллоҳни яхши кўришади. Ибодат. Биз бу дунёга ибодат қилиш учун келдик. Ваман холоқ тул жинна вал иниса илла ли абудун деди Аллоҳ таоло. Жинларни ҳам, инсонларни ҳам менга ибодат қилиши учун яратдим деди. Ибодат нима еди? Аллоҳ таолога муҳаббатли бўлиб туриб бўйин синиш. Аллоҳнинг буйруқларини бажаряпти туриб, муҳаббат билан бажарсак, бу ибодат дейилади. Агар Аллоҳ Таолонинг буйруқларини бажарсак, аммо муҳаббат бўлмайдиган бўлса, бу нима дейиларди? Тоат дейиларди. Шунинг учун одамларни қилаётгани кўпчилигиники ибодат емас, тоат бўлаётганлиги учун мана шу қилаётган амалидан кўзланган мақсадга йетишмаяпти. Хулосалардан биттаси, ҳамма нарсадан аввал мўмин банда Аллоҳ ва Расулулонинг яхши кўришлиги керак. Пайғамбаримиз айтдилар, ала ла ийман алиман ла муҳаббат ала.

Огоҳ бўлинглар. Огоҳ бўринглар, муҳаббати йўқнинг иймони йўқ. Аллоҳга муҳаббати йўш одамни иймони йўғ дейиляпти. Яъни кофир емас. Бу одамни иймон у чора иймон. Комил инсон емас, иймон емас. Хулосалардан биттаси, Расулуллоҳ айтдилар, ал маръу маъаман аҳабба. Инсон қиёмат кунида ўзи яхши кўрганлари билан бирга бўлади. Кимни яхши кўрдик? Аллоҳни яхши кўртдик. Муҳаммад алайҳиссаломни яхши кўтдик. Саҳобаларни яхши кўтрдик. Тавбияларни яхшироқ кўтдик. Уламоларни яхши йўқдик. Мўминларни яхши юбордик. Иншааллоҳ қиёматда шуларни қаторида бўламиз. Биз мўминларнини ёмон кўрмаймиз.

Олинган хулосалардан муҳаббат бир нарса, раҳмат бошқа нарса. Аллоҳ таолонинг раҳмати мўминга ҳам, кофирга ҳам бирдек берилаверди. Мўмин бўлсин, кофир бўлсин, ризқини йеяпти. Аллоҳ соғлигини берган. Дунёвий маишатини Аллоҳ Таоло бераверяпти ва Аллоҳ Таолонинг рармати ҳаммага тенг. Аммо муҳаббати фақатгина кимга? Мўминларга нисбатан бўлади. Мана шу ўтган иккита дарсимизни хулосаларида. Бугун учинчи дарсимиз.

Мўмин одам Аллоҳни яхши кўради, ўзини борлиғини Аллоҳга сотади. Ана шундай бўлсагина, Аллоҳ Таоло шу бандага ҳамма нарсани беради. Қайтариб айтамиз. Вақтингизни, куч қувватингизни, ўзингизни фикрингизни, қалбингизни ҳаммасини Аллоҳга топширасиз, шунда Аллоҳ сизга ҳамма нарсани беради. Чунки Роббимиз Субҳанаҳ ва Таоло сиз билан биздан шундай бир муҳаббат бўлишлигини хоҳлаяпти.

Ҳадис қуддусига қулоқ соламиз. Ягона бўлган Аллоҳга қасамки, бу айни ҳақиқат. Аллоҳ Таоло айтади. Ман шаъҳолаҳ у дҳикрий аммас алати, а той туҳу фавқама ўғти ас саили. Кимни менинг зикрим мендан ҳожатини сўрашликдан машғул қилса, мен у бандага сўровчиларга берганимдан кўра каттароқ нарсани ато қиламан.

Доим зикрда, доим зикрда дуо қилиб сўраш есдан чиқиб қоляпти баъзида. Қўлини кўтариб сўрайман деганда нимани сўраш кераклиги есидан чиқиб қоляпди. Доим зикр да. Доим банд. Бу банд а? Мана бу атини айтиб сўраётганлардан кўра яхшироқ нарсани олади деяпти. Қўлингизни кўтарганда баъзида есизга келмай қолади, биласизми? Тилингиз айланмай қолади. Сизга нима яхшилигини роббингиз билади сиздан кўра. Сиз менга мана бу нарса яхши деб сўрайдиган нарсангиз бор. Сиз билмайсиз уни оқибати сизга яхши бўладими, ёмон бўлади. Билмайсиз уни. Аммо Аллоҳ билади. Шунинг учунчи, доим қўлни кўтариб сўраш есимизга келмаётган бўлса, ёки доим сўрамаётган бўлсак ҳам, зикрда юраверайлик да. Роббимиз айтяпти. Мени зикр қилиш шунақа овора қилиб қўйди бу бандами? Нимани сўраш кераклиги есдан ҳам чиқиб қолди. Ҳеч нарса емас. Чунки айтиб деб сўраётганлардан кўра каттароқ нарсани бераман деяпти. Яъни, агар Аллоҳни зикри, Аллоҳни тоати сизни машғул қилган бўлса, одамларга хизмат қилиш, халойиққа фойдам тегсин деган нарса сизни банд қилиб қўйган бўлса. Аллоҳ айтяптики, ей банда, сени мени рози қилишинг билан овора бўл, бандаларимни хизмати билан овора бў, сен сўрагандан зиёдасини бераман.

Аллоҳ Таоло айтади, ей банда, сен мен учун мен хоҳлагандай бўл. Мен сен хоҳлаган ишларда сен айтгандай бўламан. Қайтарй а? Ей одам боласи, сен мен учуни мен хоҳлаганимдай бўлгин, мен сен учун сен хоҳлагандай биламан. Ўзингга нима кераклигини гапирмай қўявер шунда.

Вой буни ичига тотиб кўриш керак биродарлар. Буни тотиб кўриши керак. Буни тушунтириб бер, масалан, асални таърифлаб бер деса, бир йил гапирсин, минг марта ҳолва денг. Оғзингизда ҳолвани таъми шираси пайдо бўлиб қолмайди. Уни тотиб кўришингиз керак. Шунинг учун айтамиз, ей Парвардигор, Сени топган банда нимани йўқотибди?

Сени йўқотган банда нимани топибди? Аллоҳ Таоло ҳадис қуддусида марҳамат қиляпти. Ида саллам тали фима урит кафай тукама турит. Агар, ей бандам, Мен хоҳлаган нарсада Менга таслим бўлсанг, сен хоҳлаган нарсида Мен сен учун кифоя қиламан. Войиллам тусаллим ли фима урит ат абдука фима турит. Мен хоҳлаган нарса да Менга таслим бўмасанг, сен хоҳлаган нарсада сени машаққатга солиб қўяман, суммалаяк уни илла маъурид. Шундан кейин ҳам фақат Мен айтган бўлади деяпти. Йетмайдими шу? Сен Мени рози қилишлик ғами билан яша, қолган ғамингни Менга қўйиб қўй деяпти. Мана ешитдингиз, ертага чиқиб туриб ҳамма ғамни ташлаб, Аллоҳни рози қилишингизни биринчи ғам қилиб бошингизга кийиб олинг да, қараб туринг. Аммо сразу келишини кутманг. Орада вақт ўтиши керак. Бир йил ўтади, бир ой ўтади. Уҳу, бир ой ўтадими домла?

Бемаса нима қиласан? Олтмиш йил ўтади бемийди. Бизни муаммо нимада? Ўша Аллоҳ айтган, Пайғамбар айтган нарсани қаттиқ қилиб туриб қараб турамиз да, қайердан келиб қолар екан? Келмаяпти ю. Бир ой бўлди, бир ойдан бери айтяпман, келмаяпти. Расулуллоҳ айтадилар, юзта жа бўляхадику, маълам язтажин. Шошилтирмасангларлар, шошилиб кетмасангларлар, ижобат бўлади. Сўраганинглар берилади.

Ё Расулуллоҳ, қанақа қилиб шошилтирамиз? Қанақа қилиб шошиб кетамиз? Сизлардан биттанглар аллоҳдан ҳожатини айтиб сўрайди, сўрайди,сўрайди. Кейин айтадики, Аллоҳда сўрадим, сўрадим, бермади дейди. Мана шу одам шошилтирди, енди сўрагани берилмайди. Ўйланг, бугун дуосиз ертага келаверса.

Бугун золим зулм деб туриб ертаси куни бўйни узилиб кетаверса. Дарров кўриниб қолса натижаси. Унда ҳамма мусулмон бўлиб кетади. Ҳеч ким золим бўлмайди. Ана шу қилган дуойингизни ижобат бўлиш учун вақт ўтиши керак. Ана шу золим зулм қилди, уни дуойбат қилди, уни қарғади бироқ. Бу дуоси ижобат ўтиш учун нима бўлиши керак? Вақт ўтиши керак. Ана шу вақтни ўтишлиги сиз билан бизни иймонимизни синайди.

Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳниннг енг суйган бандаси Каъбанинг олдида сажда қилиб турганларида, мушуклар келиб ичига чавоқларни, қўйни, молни ичига чавоқни ташлаб қўйишди. Раҳматан лила аламинга. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозини тугатдилар. Ҳалигилар қилиб қўйган ишидан хурсанд бўлиб, кулиб, бир бирига суяниб қолишди. Ҳавола қуриб кулгувдан. Расулуллоҳ келдилар да, номманом айтиб ҳалигиларни қарғадилар, дуоибад қилдилар. Нима? Ертаси куни дарров бўйни узилиб кетдими уларни?

Орадан уч, тўрт ёки беш йил ўтди, Бадрда йиртишлари бўлар. Муҳаммад алайҳиссаломни дуоси ижобат бўлишлиги учун, яна мажнун бўлиб туриб қилаётган дуоси ижобат олиш учун вақт ўтиши керак бўлса, сиз биродар нимага ертаси куни кутяпсиз келишини? Демак, шошилмас еканмиз, Аллоҳ нима қилар екан? Ижобат қилар екан.

Биродарлар, муҳаббат мавзуси жуда ҳам жиддий, қийин мавзу. Агар сизга асални таърифлаб бер деса, қандай таърифлайсиз? Кетди, таърифлаяпмиз. Асал қанақа? Шира. Суюқ, қўюқ, бор, у ҳам. Бурунни кесади ҳиди, ёпишқоқ, очиб қўйсанг ҳашаротлар келади. Хўп. Бир одам асални таърифлаб бешта китоб ёзди.

Лекин шу бешта китобни ўқиган одам асални мазаси қанақа еканлигини идрок қила оладими? Бешта китоб ўқимасин. Таърифламасин, бир қошиқ берсин, шундай йеб кўрсин да, бўлди, асални нималигини билади. Худди шунга ўхшагандек, лел ла илмат ала ала, худди шунга ошагандек, Аллоҳга бўлган муҳаббатни биз ҳар қанча таърифлаб бермайлик бир биримизга. Уни бир марта тотиб кўрмабсизми?

Муҳаббатни таърифини ешитган одам билан, муҳаббатни ўзини тотиб кўрган одамни ўртасида қанча катта фарқ бор? Тотиб кўргансиз шуни? Тотиб кўлганмисиз? Тотгансиз, есидан чиқиб қолади. Ўша ҳожатингизни айтдингиз, йиллар давомида ижобат бўлмади, бир кун келди да, бир иш бўлмоқчи бўлди, салгина сени хоҳламадингиз. Фалон жойга бориб келинг деди, унамадингиз, қистайвериб бўғи юриб олиб кетишди. Борувдингиз, проблема сал бўлиб қолди. Ана ўша йерда муҳаббатни ҳис қилгансиз. Парвардигор, сен шу проблемани ҳал қилиб берай девсан, шу ҳожатимни берай девсан у, мен хоҳламасам ҳам нима қилиб қўйибсан?

Бир тонна тилла деди бир камбағал одам. Бир тийини йўқ. Енди бир одамни ҳақиқатан бир тонна тилласи бор. Иккаласи ҳам бир тонна тилла деди. Енди, бир тонна тилласи бир одамни ҳолати билан бир тийини ё одамни ҳолати бир хил бўлаверадими? Шунинг учун биродарлар Аллоҳга муҳаббатим бор деб ҳамма гапираверади.

Аллоҳни яхши кўраман, Аллоҳга муҳаббатим бор деб туриб, инсонда қалбида изтироб, қўрқув, хавотир, сиқилиш, ғам турибдими? Демак, бу даъвоси ёлғон. Аллоҳга муҳаббати бор одам изтиробда бўлмайди. Сиқилишда ғамда бўлмайд. Мана енди тушуняпсизларми муҳаббати нималигини? Ғам йўқми қалбимизда? Бор. Сиқилиши йўқми? Бор. Ношукурчилик норозичилик чи? Албатта бор. Демак ҳали биз муҳаббатини нима қилмадик? Тотиб кўрмадик.

Аммо Аллоҳнı феълини яхши кўрган бўлсанг, ҳақиқатдан қалбингда Аллоҳга нисбатан муҳаббат бўлса, Аллоҳ сени қалбингга нурни ато қилади. Тилингга ҳикматни беради. Буни тотиб кўрсанг кейин биласан. Инсонни руҳий ҳолати чатоқ бўладиган бўлса, стресс бўлади, инфаркт бўлади, инсулт бўлади. Мўмин одамчи? Оллоҳга муҳаббат билан қалби тўғри тошган бўлса, Оллоҳ берувди, Оллоҳ олди дейди. Бергани ҳам синов еди, олиб қўйгани ҳам синов бўлди дейди. Хотиржам туради. Мени шукур келтириб, сабр қилиб, рози бўлай, Оллоҳ бундан зиёдасини беради дейди. Хотирли бўлади.

Стадвела, вала таҳину вала таҳзану ва антумул аълаун ин кун тун муъминин. Ин кун тун муъминин. Агар сизлар мўмин бўлсанглар, куфрга қарши курашда сустлашманглар ва Ухуд жангида мағлуб бўлганлигилар сабабли ғамгин бўманглар. Агар ҳақиқий мўмин бўлса, сизлар олийсизлар деяпти. Агар ҳақиқиқий мўмина бўлсанглар.

Агар қалбида Аллоҳга муҳаббати чин бўлса, Аллоҳ бу мўминда қалбига қувватни беради. Бу ҳеч қачон тушкунликка тушмайди. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ Таоло бу ешикни ёпса, ризқ ешигини, бошқасини очади дейди да, ҳалиги дўконда егалари номард бўлади кўпчилик ўринда. Хафа бўлманглар дўкони борлар. Бир йилга договор тузасан, ярим йилга йетгандан кейин кўтарамиз договор нима дейди, арендани дейди. Шунга гувоҳ бўлганлар қўл кўтариб қўйинглар.

Ёмон алам қилганми? Ака, договор қилдик, шунақа бўлиб қолди укадейда. Хорам ҳалиги одамни қилаётган иши. Бир йилга договор қилдинг, ўн минг сўмдан сенга юз йигирма минг беради. Бир тийин ошиш ососинг хорам. Шунда сиз маънаватингиз чўкмасин. Жилинг, ўзимиз қиладиган бўлдик. Дўкон юргунча қўйиб берди, клиент ўргатганингиздан кейин жилинг деяпти. Как будто сизни ризқингизни олиб оладиганақа. Ва сизни ҳам муаммойингиз как будто сизнинг ризқингизни олди оладиганаққа сиқиляпсиз. Ҳа, Аллоҳ бу ешигини ёпса, нима қилади?

Кетавермайсизми атиржам? Ҳа, меҳнат қилдик, ҳа, ачинамиз, лекин демак Аллоҳ шунақа бўлишини хоҳлаб туриб кетаверасизми? Буни нимаси бор? Нима у? Нима у ҳукумат? Тушуняпсизларми? Аллоҳга қалбида муҳаббатда содиқ чин бўлган одам, Аллоҳ бу бандани қалбига хотиржамликни солиб қўяди. Акахон, ишингиз орасида жоним олармидингиз? Бу аламдан айтилинадиган гап бизники. Чунки бошқа гап қолмади да айтадиган. Йўқ, сиз уни бошида айтинг. Ака, ризқимиз Аллоҳ қўлида. Сизни дўконингизми, сизни ишхонангизми, бошқа йерда ҳам ризқимизни кўраверамиз. Чиройли муомалангизни қилаверинг. Ё агар жилишимизни хоҳлаётган бўлса, бу ҳийлани керак ё шундай бериб кетаверамиз.

Агар сени қалбинг Аллоҳга боғланган, унга муҳаббатли қалб бўладиган бўлса, сени маънавиятинг, руҳий ҳолатинг албатта олий ва доим баланд бўлади. Тушкунликка тушмайсан. Муҳаббат нима? Муҳаббат собитлик ва доимийлик. Муҳаббат нима? Муҳаббат мағз маъносида. Айрим уламолар айтишади, муҳаббат диннинг мағзи. Динни мағзи. Иймон нима? Иймон Аллоҳга муҳаббатингни бор бўлиши. Уни яхши кўришинг. Ҳадисда айтилганидек. Муҳаббатнинг маъноси сақлашлик ва тўхташлик. Аллоҳга муҳаббати бор одам Аллоҳни ҳудудларини сақлайди. Аллоҳ тўхта деган жойда нима қилади? Тўхтайди. Мўмин одамдан яхшилик кутса бўлади. Чунки уни тўхтайдиган жойи бор. Бир чегара борки, қизил чизиқ ўша йерга борган тўхтай, у ёғига ўтмайди. Ундан хотиржам сиз. Уришади, ғийбат из қилади, сўкади, лекин у ёғига ўтмайди дейсиз. Чунки муҳаббати бор да. Уни нимаси бор?

Қизил чизиғи бор, у ёғига отмайди. Аммо муаммо бўлмаган одамлар ҳамма нарсани кутса бўлади. Муҳаббат нима? Муҳаббат бу ички туйғу. У кўзга кўринмайди. Аммо у туйғуни бизни зоҳиримизда кўриниши бўлади. Қалбда нима бўлмасин, албатта у нарсани акси устимизда кўринади. Қалбда нима боса, зоҳирда шу нарса кўринади.

Муҳаббатнинг таърифи. Турли таърифлар келган, шундан биттаси, муҳаббат қалбнинг доимий мойиллиги. Қалбни доим Аллоҳга мойиллиги. Мунофиқлар нифоқ аҳиллари Аллоҳни унутишади. Дунёсига шўнгъиб кетади. Мушкулалар билан овора, дунёсига киришиб кетган. Аммо иймон аҳиллари еса доим Аллоҳни зикр қилишади. Чунки роббисини яхши кўради.

Ким бир нарсани яхши кўрсак, шу нарсани кўп зикр қилади. Шу ҳақида кўп гапиради. Сиз нима ҳақида кўплаб гапирасиз? Хўп, биз нима ҳақида кўп гапирамиз? Вариантлар. Футбол.

Машина. Тижорат. Демак шу нарсани яхши кўрамиз. Енди сизни мажлисингиз, сизни улфатларингиз нимани кўпроқ еслашади? Демак шу нарса муҳаббати бор. Демак у ҳақида гапирмаяпмизми, демак унга нимамиз йўқ бизни? Муҳаббатимиз йўқ. Муҳаббат ҳар ҳолатда Ҳабибни йўлида бўлишлик. Енди қалбида муҳаббати бўлмаган одамлар матишга кирганда намозни қиёмига йетказиб ўқийди. Суннатлари билан.

Енди уйига борганда нарвер ўқиб қўяди, суннатни ўқимайди. Демак муҳаббат йўқ. Ўзини шаҳрида бўлганда тақволий, қорака, ассалому алайкум, машаллоҳ, иншааллоҳ, илло биллоҳ деб юради. Лекин бошқа мамлакатга ёки бошқа шаҳарга бориб қоладиган бўлса, бошқа ҳолатда, демак муҳаббати йўқ буни. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар мен лам якунлаҳу вароун я суддуҳу аммо сиятиллаҳи да холаҳ лам я ба аллоҳу бешаймин амалиҳи.

Кимнинг? Ёлғиз қолганида уни хорондан тўсадиган тақвоси бўлмаса, Аллоҳ унинг қилган амалидан биронтасига қарамайди. Ёлғиз қолгунингизда ҳам сизни гуноҳдан тўсадиган тақувойингиз йўқми? Сизни Аллоҳ Таоло битта ҳам амалингизга қарамайди. Кимлигингизни ёлғизлигингизда билинг. Кимлигингизни уйингизда билинг. Кемлигингизни телевизор олдида қолганингизда, телефонингиз билан қолганингизда шунда билинг кимлигингизни.

Муҳаббатнинг белгилари. Аллоҳга ошиқ банда, Аллоҳга ҳақиқатдан қалбида муҳаббати бор банда озгина гуноҳини ҳам кўп деб билади. Кўп савобини озгина деб билади. Шунақамисиз? Яна битта белгиси, тоатни ўзига лозим тутади, маъсиятдан узоқ бўлади. Яна белгиси, борлиғини Маҳбубга беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга қўшин тайёрлашлик учун инфо қилинглар дедилар. Пул олиб келинглар қўшинни жиҳозлагани. Шунда Абу Бакр Сиддиқ ҳамма пулини олиб келди. У кишига айтилинмаган еди: "Ҳамма пулингни олиб кел" деб. Бир қисмини олиб келса бўлар еди. Е Абу Бакр, уйингизга ҳам бирор нарса қолдириб келдингизми? Деган еди. Ҳа, бундан яхшироғини қолдириб келдим. Ҳамма пулини олиб келган. Нимани қолдириб келингиз деганди? Уйга Аллоҳ ва Расулининг розилигини, муҳаббатини қолдириб келган едим, деди. Мана муҳаббат қанақа бўлади?

Шу билан Абу Бакр Сиди камбағал бўлиб қолдими? Мана шу еътибор бизга қизиқда. Ҳамма ёғини олиб келиб берди. Камбағалбўлиб қолдими. Демак, Аллоҳга ошиқ банда борлиғини беради Аллоҳ ва Расул учун. Аллоҳнинг даргоҳида маҳбу бўлишни йўллари бор, биродарлар. Аллоҳ бизга муҳаббат қўйиш учун биринчидан, Қуръонни маъноларини тадаббур билан, тафаккур билан ўқишлик, илм ўрганишлик. Мана илм ўрганяпмиз ҳозир мана шу йерда. Муҳаббат ҳақида озгина бир нарса ўргандикми? Ўзимизни текширяпмизми шу нарса билан? Менда жиндай озроқ екан. Менда вапше йўқ екан муҳаббат унақа бўлса. Мана шу илм, биродарлар.

Яна Аллоҳ учун нафл амалларни бажаришлик. Вома езал а абдулла тақор роббил илаййи бин навофил ҳатта уҳиббан. Бандам деяпти Аллоҳ. Нафл амалларни қилиб бораверади, нафл амалларни қилиб бораверадида, фарзларни қилиб бўлгандан кейин, мен шу бандани яхши кўриб қоламан деяпти. Суннат намозини ўқиш, нафл амалларини қилиш дегани.

Суннатни ўқиверади, нафл рўзани тутаворади, суннатни амалда қилаворади, суннат намозини ўқиверади. Мен яхши кўриб қоламан шу бандамни деяпти. Яна, давомий зикрда бўлиш. Йе айюҳа алладина амануду кўрул лоҳа дикрон, катҳироқ, иймон келтирганлар, Аллоҳни кўп есланглар. Мана ҳозир Аллоҳга нисбатан муҳаббатингиз қандай еканлигини, тарозисини айтаман ҳозир.

Аллоҳнинг муҳаббатидан насибенг зикрдан бўлган насибенгга баробардир. Ким Аллоҳни кўпроқ зикр қилаётган бўлса, муҳаббати баланд екан. Ким Аллоҳни камроқ зикр қила олаётган бўлсам, муҳаббати Аллоҳнинг муҳаббати дан насибенг зикрдан бўлган насибенга баробардир.

Қанча бўлса зикрингиз, муҳаббатингиз ҳам шунча екан. Бир кунда неча марта Аллоҳ дейсиз? Неча марта ла илаҳа иллаллоҳ дейсиз?неча марта астағфируллоҳ дейсиз? Неча марта Ҳасбуналлоҳу ва ниъмол вакил? Неча марта лаҳа авла вала қуввати илла била дейсиз? Қанча айтсангиз, муҳаббати шунча баланд екан. Нима дегани бу? Тил тўхтамасин зикрдан дегани. Тил тўхтамасин, муҳаббатингиз баланд бўлсин, қалбингиз Аллоҳга топшириб қўйинг, Аллоҳ Таоло сизга ҳамма неъматларни ато қилади. Зикрга боғлиқ бўляпти сизни сўраётган нарсангизни келишлиги.

Аллоҳнинг муҳаббатидан насибинг зикрдан бўлган насибенга баробардир. Муҳаббати белгиларидан ҳавойи нафс йенгиб турганида ўзинг хоҳлаган нарсани емас, Аллоҳни хоҳлагани қилишинг. Мана чанқаб турибсиз, ичкиси келяпти, нафсингиз овқат йегиси келяпти. Лекин нима қиляпсиз? Йемаяпсиз. Муҳаббатнинг белгиси. Муҳаббатнибелгиси. Яна битта бир белгиси, аллоҳнинг яхшилиги, еҳсони ва марҳаматини мушоҳада қилиш, еслаб туриш. Ва ин таудду ниёматуллоҳи ла туқ суҳҳа. Аллоҳни берган неъматларни санасанглар, тамомига йетказа олмайсизлар.

Муҳаббатнинг белгиларидан қалбнинг синиқ бўлиши. Инсоннинг Аллоҳга бўлган муҳаббати кўпайгани сари, қалби синиқ бўлади. Аллоҳни ҳузурида қалбингиз синиқлиги зиёда бўлади. Муҳаббатнинг белгиларидан биттаси, Аллоҳга содиқ, ҳақиқий ошиқлар билан бирга ўтиришингиз.

Мана шундай мажлисни яхши кўришингиз. Мана шундай одамларни яхши кўришингиз, агар сиз дунё аҳлларини яхши кўраётган бўлсангиз, улар билан бирга ўтиришни ёқтираётган бўлсайсиз, сиз ҳали муҳаббатдан узоқ екансиз. Сиз яхши кўрадиган мажлис сизни кимлигингизни билдирадиган аломатлардан биттаси. Агар Аллоҳга ошиғлардан бўладиган бўлсангиз, сизни Аллоҳда тўсадиган, Аллоҳда ҳижоблайдиган нарсалардан қочасиз.

Агар вақтинг кеч қолиб қолса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хавотир олиб айтарканларки, ей Ойша, мен ўзим билмасдан садақа хурмосидан йеб қўйдиммикин? Дер еканлар. Қандай балоконда туғилгансан? Нимага онангга ўхшамайсан? Қанақа бир одамсан? Демасдан ота, ўзимдан ўтиб қолдимикин? Шу иккови ўғлим яхши ю, учинчиси жиндек. Қанақа чиқиб қолди?

Деганда бу болани айблайверманг, амаки. Бу ҳам ўша сизни хотинингиздан, сиздан бўлган бола еди. Мана бу акаларни укаси еди. Нимага шунақа бўлди деса, ўзидан қидирар екан ошиқ одам. Мендан ўтиб қолди ёв. Мана шулар сиз билан бизни Аллоҳга муҳаббатли бўлишимизни сабаб ишлардан еди. Аллоҳ азза ва жаллоҳ ўзи яхши кўрган, Аллоҳга ошиқ бўлган, муҳаббатли, ҳақиқий содиқ бандалардан бўлишимизга ўзи тавфиқ берсин. Чунки биз ҳар қанча муҳаббатли бўламан деб ҳаракат қилмайлик, ҳар қанча ўзимизни жонимизни қийнаб бир амалларга ўзимизни урмайлик. Агар Аллоҳ йўламаса, Аллоҳ қўлламаса, биз ҳаргиз муҳаббатли бола олмаймиз.

Ақулу қовли ҳа даво

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш