MMaviza
Фақирлик манзилатиТекширилган20 daq

72-ҚИСМ / ФАҚИРЛИК МАНЗИЛАТИ (4/4) / НАФСНИ ПОКЛАШ / АБДУЛЛОҲ ДОМЛА / ABDULLOH DOMLA

Абдуллоҳ Домла · Нафсни поклаш

0:00
19:55
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳмадуҳу анастаи инуҳу анастав фируҳ ва нарудҳу биллаҳи мин сурур яънфусина. Ва мин саййиъати амалина, ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ муҳриллала, ва ман юзли илҳуф фалаҳ ҳадияла. Ва нашхадваллоҳ илоҳи иллаллоҳу ваҳидаҳул аш шарикала ва нашхад анна муҳаммадан абдуҳу расулуҳ. А мабодо ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълими баракатуҳ.

Тазкияту нафс, нафсни поклаш тилсилар дарсларимиздан, фақирли манзилади. Тўртинчи қисми. Агар Аллоҳ Таоло бир бандани фақир қилиб қўйган бўлса, ёки қўлига бир дунё матоҳидан бермаган бўлса, бу шу бандани Аллоҳ хор қилиб қўйди дегани емас. Камбағаллик, ризқни танглиги, қўлни калталиги биродарлар, бу Аллоҳни хор қилганлигини белгиси емас.

Аллоҳ Таоло кимгадир ато қилган дунё матоҳидан. Кимгадир бермаган. Астадибилла, фа аммал инсану ида мабиталааҳ роббуҳу фа акромаҳуҳу ва на амаҳуҳ фаяқул роббиҳ акромаҳ. Бас енди инсон. Қачон Парвардигори уни имтиҳон қилиб, унга карам қилиб, неъмат ато қилса, Парвардигори мени азиз қилди дер.

Жуда кўп одамларда тасаввурида шунақа. Қўлида дунёси каттами? Демак, бу Аллоҳ буни еркалатиб қўйибди, Аллоҳ буни яхши кўрибди. Енди кимнидир қўлида бу дунё бўлмаса, камбағал бўлса, демак Аллоҳ буни сийламабди. Аллоҳ буни хор қипти. Оллоҳни танимаган, иймонсиз жоҳилларнинг тасаввури айни шундай. Оятни қаранг. Енди қачон Парвардигор уни имтиҳон қилиб, ризқини танг қилиб қўйса, Парвардигорим мени хор қилди деб. Аллоҳ Таоло калла деяпти. Йўқ, унақа емас. Берганим мукофот, бермаганим жазо емас.

Бой қилиб қўйганим, икром кўрсатганим, камбағал қилиб қўйганим, жазолаганим емас. Ато қилишим синов, ман қилишим шифо. Аллоҳ Таоло бергани, бой қилгани, бу синов. Бермагани шифо. Нимадан шифо? Гуноҳдан. Пули кўп бўлмаган одам гуноҳ қилгани имконияти калтароқ бўлади, бой одамдан кўра.

Енди, Аллоҳ бир бандага шу дунё матоҳини катта қилиб берибди, бой қилибди. Аллоҳ сенга ато қилган бир нарсани Аллоҳнинг тоатига сарфлаётган бўлсанг, у неъмат дейилади. Аллоҳ берган нарсани тоатга сарф қилмасанг, у неъмати дейилмайди. Тушунарли а? Бой қилиб қўйди, бойлигингиз Аллоҳ рози бўладиган жойга сарфланаётган бўлса, бу неъмат дейишади. Бой қилиб қўйди. Енди бу бойлигингиз Аллоҳ норози бўладиган жойга сарфланган бўлса, бу неъмат деймайди, балки жазо дейилади.

Биродарлар, бизни еътиқодимизда бойлик, мол у давлат синов дейилади. Қайтариб айтамиз. Аллоҳни йўлида, Аллоҳни рози бўладиган ишларида бойлигини сарфласанг бу неъмат мукофот, бойлигингни Аллоҳ норози бўладиган гуноҳ маъсиятга сарфласанг, бу жазо бўлади. Хотин, мукофотми, жазоми?

Хотин, муковотми, жазами? Агар хотинни Аллоҳни тоатига бошласангиз, у мукофот. Агар ўзини ҳолига ташлаб қўйсангиз, жазо. Тўғрими? Тўғримми? Агар сиз Аллоҳни танитиб, Аллоҳда қўрқишликка ўргатсангиз, ўзингиз диний диёнатингизда маҳкам турсангиз, шуни сизни ҳаётингизда кўрса, хотин ҳам ергашиб Аллоҳда қўшқаради.

Шунинг учун қўлига катта бойлик берилган инсонни кўрган пайтда, буни ҳаёти зўр деманг. Қаранг, у бойлиги нимага сарфланяпти? Қайердан топяпти ва қайерга сарфлаяпти? Аллоҳ ҳалол деган жойдан топиб, ҳалол деган жойга сабабли екан бўлса, яхши. Акс ҳолда, бу хароб буни ҳоли. Фарзанд мукофотми, жазоми? Худди шу қоида. Агар Аллоҳни танитган бўлсангиз, Аллоҳнинг тоғдида турган бўлса, фарзанд мукофоти. Акс ҳолда нима? Жазо. Мана шу асосий қоида.

Дунёнинг ҳамма яхшиликлари, бойлик, соғлик, қувват, фарзанд, аёл. Буларни ҳаммаси Қуръонинг ўлчовига кўра, Аллоҳнинг шариатига кўра синов, имтиҳондир. Бергани азиз қилгани емас, ман қилгани хор қилгани емасс. Берганим синов, ман қилганим шифо.

Аллоҳ сени бир нарса билан синаб бал олибдими? Хорландим дема. Менга бермади, фалончига берди дема. Аллоҳ онани яхши кўрди, мени ёмон кўрди дема. Аллоҳни сени синовга солдими? Нима деди, бермадими? Демак сени яхши кўрибди. Чунки Аллоҳ яхши кўрган бандасини синовга солади. Агар яна ҳам яхшироқ кўрса, шу синовга сабрли қилади, кунига қаноатли қилади.

Бойлик ва фақирлик ҳақида нима дейилган? Ал фақиру вала ғина и битела у миналлоҳ или абдуҳи. Бойлик ва камбағаллик Аллоҳ томонидан бўлган бир синов. Хўп. Бойлик, камбағаллик синов екан. Енди Аллоҳ Таолонинг икроми нима унда?

Аллоҳ Таоло бир бандани еркалатиб қўйиш қанақа бўлади? Берганини мукофотмас деяпти Аллоҳ. Бермай қўйганини жазомас деяпти Аллоҳ. Сизга ёқадиган нарсани бериши азизлик ку, сиз хоҳлаган нарсани бермаслик, бу хорликни белгиси емас. Енди Аллоҳ икром қилган бандаси қанақа бўлади? Аллоҳ яхши кўрган бандаси қана қа бўлади. Аллоҳ еркалатиб қўйган бандаси қана га бўлади?

Мана, ешитинглар. Аллоҳнинг наздида икром нима? Аллоҳнинг наздида азизлик нима? Астайду билла, валамма балаға ашуддаҳу атайна ҳу ҳукма ва илма, ва кадалика натзил муҳсиний. Бу оят Юсуф алайҳиссалом ҳақида. Қачонки Юсуф вояга йетгач, унга ҳикмат ва билим бердик. Биз чиройли амал қилгувчи зотларни мана шундай мукофотлаймиз.

Ана, Юсуфни еркалатдик деяпти Аллоҳ. Юсуфга икром кўрсатдик. Юсуфни азиз қилдик деяпти. Нима билан? Ҳикмат берди, билим берди. Агар Аллоҳ Таоло сизга иймонни бериб, тақвони бериб, илм ва ҳикматни берган бўлса, хурсанд бўлинг. Аллоҳнинг наздида бандага кўрсатилган икром шунақа бўлади.

Бизда енди қанақа енди? Худога ёққан жойи бор, ўшанинг учун нимасини катта узган? Нимасини катта узган? Зуоласини катта узган. Мана шу да тушунча. Бойми, демак Аллоҳга ёққан. Камбағалми, демак Аллоҳни ёқмаган. Биродарлар, бойлик, бойлик, Аллоҳ яхши кўрган бандасига ҳам, ёмон кўрган бандясига ҳам бераверади. Аммо иймонни, тақвони, илм ва ҳикматни фақат ўзи яхши кўртган бандаларга беради.

Усмоним нафсон жуда катта бой одам бўлган. Абдуллахоб ҳам бой бўлган. Абдураҳмон ибнов жуда катта бадавлат одам бўлган. Абу жаҳл ҳам камбағал бўлмаган. Умаютубнихалаф ҳам мана кофир. Биз ўзаро муносабатларимизда мана шу ўлчов билан муомала қилишни бошлаймиз, кейин ҳаётимиз ўрнига тушади.

Е, биз тушунинглар, биз бойни ёмон, камбағални яхши демаяпмиз, мана коммунистларга ўхшаб. Бойни ёмон камбағалди яхши демаяпсиз. Биз айтяпмиз, бергани ҳам, бермагани ҳам синов деяпмиз. Чиқариб ташлайлар калламиздан. Буни пули кўпми, демак мендан азиз. Ўзи ҳам шунақада, бой турса индамай туриб оласиз, гапира олмайсиз ҳалигини олдида. Есимиздан чиқмасин, Пайғамбаримиз айтганлар, бир одам бойни олдида фақат уни бой бўлганлиги учун қуллуқ қилиб турган бўлса, динини учдан иккиси кетди, учдан бири қолди. Фақат бой бўлгани учун қулни қилиб турасиз.

Енди агар бу бой иймонли бўлиб, ҳалол топиб, яхши жойга пулни сарфлаб, мусулмонларга подасида екан бўлса, шу яхши амал учун ҳурмат қиламиз. Енди бунақа амал йўқ, проста бой. Шунинг учун қулиқ қилаётган бўлсангиз, динингизни учдан иккиси кетди. Тушунарлими? Енди Аллоҳни наздида енг ҳурматли одам ким? Астайди билла. Инна акром аком айн даллоҳи ат қоқум. Сизларни ораларингизда Аллоҳга мағбуброқ бўлганингиз, ҳурматлироқ бўлмаганингиз, тақводорроғингиз. Мана Қуръоннинг ўлчови. Ким Аллоҳдан кўпроқ қўрқаётган бўлса, кўпроқ амал қилаётган бўлсак, шу одам Аллоҳга бошқалардан кўра мағбубрўқ.

Мана шу ўлчов тушунчаларни биродарлар тузатишимиз керак. Бу қачонгача ғарбдан, шарқдан келаётган фикрлар билан яшаймиз. Бу бойми, Аллоҳ сийлабди, камбағалми, Аллоҳ ёмон кўрибди деган бу фикрлардан воз кечишлигимиз керак, лозим ва лобуд бўлади. Чунки динимиз мана сиз билан бизга бойлик билан камбағалликда нима еканлигини баён қилиб беряпти.

Аллоҳни наздида енг ҳурматли бандани кўрмоқчимисан? Аллоҳни наздида ким ҳурматли еканини билмоқчимисан? Унда қара. Мустақил бўлган, динида мустаҳкам турган одам мана шу банда Аллоҳ учун енг суюли банда. Аллоҳнинг валийси, Аллоҳнинг дўсти, Аллоҳга яқин бўлган банда. У қанақа бўлади?

У ҳавода учиб юрган одамми? Ёки сувни устида юрган одамими? Йўқ. Аллоҳнинг валиси Аллоҳни буйруқларини қолдирмай бажаради. Ман қилган нарсаларга яқин келмайди. Мана шу одам Аллоҳни балеси дейилади. Дарсимизни мавзуси фақирлик манзилади. Аллоҳга муҳтожлик манзилади.

Бир яхши ишга қудрат йетиб, шунга муваффақ бўлиб қўйса, Аллоҳни танимаган одам мен қилдим дейди. Мен фалончи пулни сарфлаб қўйдим. Анави ишни мен ҳал қилиб қўйдим. Аллоҳни таниган одам нима дейди? Аллоҳни фазли бўлди. Мана шу мушкулани ҳал бўлишини Аллоҳ хоҳлаган екан. Мени шунга нима қилди? Сабаб қилди. Мен демайди мусулмон одам.

Ғассон арабларидан бўлган мана Жабалат. Ғассон бу насроний араблар бўлган Пайғамбаримиз даврида. Жуда катта қабила бўлган. Рум империясини иттифоқчиларидан бўлган. Мана енди Умарун Хаттоб даврида бу Ғассом иймонига келган, иймонига келиб бўлишди. Ана шу Ғассомнинг амирлигидан бўлган Жабала исмли киши Маккага ҳаж қилгани келди. Ҳаж қилиб кетар екан, Исломни янга қабул қилган, лекин ҳали ҳам жоҳиллик тушунчалар билан яшаяпти. Тавоф қилаётган пайтда бир саҳрои йигит, камбағал йигит етагини босиб олади, беқасд. Ҳалиги ридоси йелкасидан тушиб кетади. Шундай қаради, қараса битта оддий одам. Бир уриб, бурунини пачақлаб ташлади.

Ҳалиги йигит нима қилади? Жавоб бера олмайди. Халифани олдига борди, Умаримни хат топ. Мана бундай, мана бундай иш бўлди, бу нима пачақлади? Уни чақиртирди халифа. Келди. Ҳа, беадабли қилувди. Нима қилдим? Адамни бердим деди. Ҳаққимни олдим деди. Амирал мўминий нима деди? Қаранг, мусулмонман деяпти. Маккага келиб ҳаж қиляпти. Лекин барибир тушунча ескича. Жоҳилий.

Модомики, тирноқларингда уни қорни турар екан, қони турар екан, уни рози қиласан деди. Жабал айтдики, ей амирал мўминий деди. Қандай қилиб деди? Мен арши тож бўлсам, у кўчадаги одам бўлса, қандай қилиб юлдузни йерга сажда қилишига рози бўласиз деди.

Амирал мўминий нима деди? Оҳо. Бу жоҳилиятни инжиқлиги ю, кибр шамолими деди? Ҳа, биз бу нарсани кўмиб ташлаганмиз, устига янги иморат қурганмиз. Бунда қўллар у хурлар баробар деди. Жабалак кўммади бунга. Мен сизни олдингизга келиб иймон келтирсам, сизни олдингизда азиз мукаррам бўламан деб ўйлаган едим. Агар бунақа бўладиган бўлса, мени шунга тенглаб қўядиган бўлсангиз, мен динингизга муртадман деди. Динингиздан чиқиб кетаман деди. Қани пайтда ундай бўлса бўйнига қилич урилади деди.

Тушунарлими? Бергани, мукофотлагани, бермай қўйгани жазолагани емас. Е камбағаллар, пули йўқлар. У ҳам одам, сиз ҳам одам. Сизни ҳолатингиз қиёматда уникидан кўра йенгилроқ бўлади. Чунки пулингиз йўқ. Имтиҳонингиз осон бўлади. Камбағал фақат қиёмат куни хурсанд бўлади камбағал бўлганига. Бой фақат қиёмат куни, пушаймон йейди, қўлида катта дунё бўлганига, агар солиҳий амалларга сарфламаган бўлса.

Агар биров ўзини мана шунақа катта тутса, бошқалардан бир баланд тутадиган бўлса, кеккайса, кибр қилса, атрофдагиларга у азиз бўлиб, қувватли бўлиб кўринади. Мусулмон унақа бўлмайди. Мусулмон одам доим ўзини Аллоҳга муҳтож деб билади. Ўзини Аллоҳни зўр фақир еканлигини таниб туради. Мусулмон одами камтар бўлади. Шунинг учун яхшилаб билиб олайлик. Аллоҳни муҳтож бўлган, Аллоҳни Аллоҳни фақир бўлган банда камтар бўлган. Кибр мусулмон одамга ярашмайди.

Яна айтилинади. Аллоҳ таолога фақирлик. Унинг аввали бор, охири бор. Аллоҳга бўлган муҳтожлик, унинг зоҳири бор, ботини бор. Унинг аввало Аллоҳ учун ҳокисорлик, охири еса Аллоҳ билан азиз бўлишлик. Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам. Сиз билан бизга ибрат бўлган зон. Аллоҳни енг суюкли бандаси.

Маккай Мукаррамани фати қилдилар, саккизинчи ҳижрий йилда. Ўн уч йил Маккада мухлилар азият берди Пайғамбаримизга. Саккиз йил улар билан жанг у жадалларда Пайғамбарларимиз кўп курашдилар. Йигирма бир йил деганда Маккай Мукаррамани фатҳ қилиб, ғолиб, қўмондон бўлиб, туясининг устида келяптилар Маккайга. Мана енди йигирма биринчи йиллик меҳнат машаққатдан кейин бу Маккани фатҳ қилган қўмондон мана шундай тўшини кўтариб, гавдасини кўтариб кирмадилар.

Шунча меҳнат қилдик, шунгача жанги жадал қилдик. Мана енди биз ғолиб бўлдик деб кеккайиб кирмади, балки нима қилдилар? Шундай енгишиб келдиларки, туясида ўтириб, соқоли ёки салласи дейилади, туясининг ўркачига тегиб туради дейдилар. Ваҳоланки, Муҳаммад алайҳиссалом еришган, шарафга йер юзида ҳеч ким еришган емас. Шундай бўлса ҳам, ўзини Аллоҳга ҳокисор тутди, ўзини фақир билди.

Шунинг учун, агар сиз ўзингизни Аллоҳга ҳокислор тутсангиз, одамларни кўзида дардликка ўхшаб кўринасиз. Тўғри. Агар Аллоҳга ўзингизни муҳтож деб билсангиз, ўзингизни фақир деб билсангиз у учун камтар бўлсангиз, аввалингиз одамларни қўзига хор бўлиб кўриниши мумкин, лекин охири азизлик бўлади. Шаънинг улуғ бўлади биродар. Одамларга маҳобатли бўласан. Ҳайбатли бўласан!

Кимдир қўлида миллионлари бўлади. Аммо доим фақир. Нима учун фақир у? Миллиони бор у. Сабаби бор. Сабаби нима еди? Камбағал бўлиб қолишлик хавотири бор. Ўшанинг учун камбағал у. Есланг, ўн минг доллар бўлса йетади дегансиз. Ўн минг доллар бўлди. Йетдими? Йўқ. Яна ўн минг йетмади. Енди йигирма минг бўлди пулингиз. Енди еллик минг йетмади?

А? Таниш манзарами? Ешитганмизми шу гапни гапирганлардан? Қўлида миллионлаган пули бор одам, агар Аллоҳга фақир, Аллоҳга муҳтожлигини тан олмаса, доим фақир бўлади. Нима учун? Ўшанинг учун йетмай тураверади да. Бунақа одамлар. Камбағал бўлиб қолмайди деган ғам сабабли камбағал бўлди. Бунақа одамлар касал бўлиб қомайди деб қўрққанидан, хавотир олганидан касал бўлади.

Пайғамбаримиз айтганлар, анта мин хофил фақри фий фақрийн. Сен камбағалбўлиб қолиш қўрқуви сабабли камбагсан. Камбағалбопқолишнинг қўрқув борми сенда? Демак сен камбағали бўлаверасан. Демак биродарлар, Аллоҳга фақирлик, Аллоҳга муҳтожлик. Аввали бор, охири бор. Албатта буни охири азизлик бўлади. Сен агар Аллоҳга ўзингни муҳтож деб билсанг, нима бўлади?

Бошқа ҳамма нарсадан беҳожат бўласан. Одамларни енг бойига айланасан. Ҳақиқий бой ким? Аллоҳга ҳақиқий муҳтож бўлган одам. Аллоҳга ҳақиқий муҳтож бўлган одам, ҳақиқий бой одам. Шунинг учун Али ибн Абит олиб айтади, бойлик ва фақирлик деб озгина сукут қилди. Бойлик ва фақирлик баъд ал ал ал дея Аллоҳ деди. Аллоҳга рўбарў бўлингандан кейин маълум бўлади.

Қиёмат кунига Аллоҳ Таолонинг олдига борганимизда, ҳисоб китоб бўлгандан кейин кўрамиз ким ҳақиқий бой бўлган, ким ҳақиқий камбағал бўлган. Биродарлар, бу дунёни ҳаёти вақтинчалик. Бойни бойлиги ҳам бир неча йил холос. Камбағални камбағаллиги ҳам бир неча йили холос. Чунки униси ҳам, буниси ҳам нима бўлади? Ўлади. Қиёмат кунида Аллоҳ Таолога рўбарў бўлгандан кейин билинади кимни бойлиги, кимни камбағал еканлиги.

Ақулу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳ или валакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълибу баракату.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш