MMaviza
ҒарибларТекширилган18 daq

74-ҚИСМ / ҒАРИБЛАР (2/4) / НАФСНИ ПОКЛАШ / АБДУЛЛОҲ ДОМЛА / ABDULLOH DOMLA

Абдуллоҳ Домла · Нафсни поклаш

0:00
17:50
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилан аламин. Вассалату вассаламу ала широфил мурсалин. Ва ала алийҳи ва ашабийҳи ажмаъин. Аммабард. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ. Агар одамларни кўчаларда юришлари ғайри динларда суратларда бўлиб қолган бўлса, уларни турмуш тарзидан, ҳаётидан ор номус кўтарилиб кетган бўлса. Мусулмон бўлмаган халқларни урф одатлари, уларни урф одатлардаги айланиб қолган бўлса, кийиниши ғарбча, пул сарфлаши ана шуларни тасаввурига кўра, ҳаром нарсаларни истеъмол қилишида ана шу динсизларни суратига келиб кетган бўлса одамлар. Бу одамларни олдига қўйган мақсади орзу умиди фақатгина пул бўлса, дунё опарасизларни мақсади бўлиб қолган бўлса, бу одамлар фарзандларини қўшиқчи, актёр, спортчи ва шунга ўхшаган бошқа машҳур одамларга ўхшашини илоҳиётган бўлса. Бунақаларни орасида яшаб ўзингни ғариб ҳис қилаётган бўлсанг, сен учун бу мақтовли ҳолат.

Агар буларни турмуш тарзида норози бўлаётган бўлсак, буни инкор қилаётган бўлсанг, сен пайғамбаримиз айтган диндаги ғариблардан екансан. Сен биродар бу ҳолатингни ёмон деб ўйлама. Шубҳага кириб қолма. Сени бу табиий, бу ёлғизлигинг бундай ажралиб қолишлигинг табиий ҳолат. Бунақа фисқ фужурга тўлган одамларни орасида яшаётган мусулмонни ҳоли шундай бўлиши табиий ҳол. Мана шу ҳолат ҳақиқий мўминнинг соғломни ҳалқати бўлади.

Ғариблар ким, ё Расулуллоҳ? Ғариблар, одамлар фасодга учраганда улар ислоҳ қилади, Аллоҳни динида талашиб, тортишмайди ва биронта аҳли қибларни гуноҳ туфайли кофирга чиқармайди. Олдинда дунёни катта ешиклари очилиб турибди. Олдингда катта бойликка йўл очилиб турибди. Катта бир мансабга йўл очилиб турибди. Аммо мана шу ҳамма орзу қилаётган шу нарсалар йетиши учун одамларни тепада ўтишинг керак. Одамларни ҳақларини йейишинг керак. Озор азиятлар йетказишинг керак. Алоқаларни бузишинг керак. Мана шу мансаб, мартаба, бойлик сенга ҳар қанчалик ёқимли бўлмасин, ҳар қанча ўзига жалб қилиб, домига тортмасин, унда шубҳалар борлиги учун ўзингни орқага тортишинг керак бўлади. Ҳадисда айтилди ю, юслиҳаунна ида фасаданнас. Агар одамлар фасодга учраса, уларни ислоҳ қилади.

Биз сиз билан бизни замонамизда мана шу фисқ фужуд жуда ҳам бир кенг ёйилиб кетди, биродарлар. Одамларни жуда кўпчилиги қилаётган касбикори, тижорати, муомалалари ҳалолми, ҳаромми фарқламай қўйишди. Қилаётган касбида, тижоратида, маъсиятга бефарқ бўлиб қолишди.

Катта бир фойдаси бор даромадли иш келди, аммо ичида шариатманд қилган ҳолатлар бор. Мана шу ҳолатда динида ийморда мустаҳкам бўлган одам бунақа нарсадан воз кечади. Енди буни кўрган кўпчилик, бу еси жойидами дейди. Шунақа катта фойдали бўлган контрактдан воз кечди дейди. Шунақа бир зўр мансабни шундай таклиф қилса олмади дейди. Чунки бу ғарибни тасаввурини, ўлчов тушунчасини, бу кўпчилик жоҳиллар тушунмайди да. Масалан, бир устага заказ келиб тушди, бажарса хизмати ҳақиқатда бўлади. Аммо у ишни ичида Аллоҳ ҳаром қилган нарса бор. Уста ўша пулга муҳтож бўлиб турган бўлса ҳам олмайди.

Имондан бепарво бўлган одамлар нима дейди? Ҳа, бу есингиз жойидами? Нақд фойдани чиқардик а дейди. Имон дегани биродарлар, жуда кўп одамлар ўйлаганидек фақатгина намоз билан рўза емас. Имон деган у фақатгина ҳалиги ичи бўш, қуруқ, шаклий ибодат, расм русумлар емас. Ислом, иймон, биродарлар, бу мавқиф. Бу комил бир манҳаж.

Сени принсипинг. Ислом сенинг куни ҳаётингни нозик масалаларгача кириб борган дастур. Акалар принсип деб қўйилар бизни тушунишимиздан. Бу мени принсипим дейди, бундан воз кечмайман дейди. Менга мумкин емас дейди. Масжидда битта миққина олиш. Чунки қайерга берилди у пул? Масжидга берилди, мадрасага берилди. Принтсипиалний одам дейди ю.

Ислом биродарлар, иймон сиз билан бизни ҳар битта қадамимизда, ҳар битта нафасимизда бўлиши керак. Айрим одамларни тасаввурида ислом дегани намоз, рамазон келганда бир ой рўза тутиб қўйиш. Агар улар иймонни, исломни, динни шундай деб тушунаётган бўлса, бу одамлар ҳавойи нафсига қул бўлган одамлар екан.

Бунақалар динни дунёдан, ҳаётдан ажратиб олишган бўлади. Улар учун дин бир водийда, дунё бошқа бир водийда. Енди ҳамма қиляпти, ю дейди. Ҳамма қиляпту, ю дейди. Ҳа, докторлар, куласизлар. Бир унақа карикатура кўргандим, ручка, докторнинг қўлида ретсепт ёзяпти.

Ҳалиги ручкани ичига танга соладиган тешиги бор екан. Биттада топиладичи, ким танга ташлаяпти уни ичига? Фарматсевтический компаниялар. Ё тўғри айтяпманми? Бонус деб қўяди. Мана неча марта ўзлари келиб сўрашди. Бонус деб қўярди. Ўша ўша ўттиз сўмлик дори билан битказиб қўядиган ишга ўнига уч юз сўмни ёзса даромад келади да. Ей докторлар, Аллоҳда қўрқинглар. Халқни ўйланглар.

У бонусни Аллоҳ берсин. О Аллоҳ бонус берсами, қатиқ бўлади бошингиз. Бир йил бемас, икки йил бемас, теккизишланг, ел юртни ўйланг. Ҳаммадақа бўлманг. Ва Аллоҳ Таоло сизга ҳам ҳаммага қилган муомаласини қилмайди. Ҳамма дуо қилади, барака бер, ризқим кенг бўлсин, уйимда муаммоинг бўлмасин, саодат йей, ҳамма сўрайди. Лекин нимага Аллоҳ ҳаммага бермаяпти? Чунки ҳамма ҳаммадақа да.

Ўша ҳаммаларни ичида ғариб бўлинг, улар қилмаган ишни, Аллоҳ рози бўладиган ишни қилинг, бир йил кутинг, икки йил кутинг, Аллоҳда раҳмат ёғилишни бошлаганда, ёқангизни ушлаб қоласиз. Аллоҳнинг динига фидокор бўлишингизга яраша, Аллоҳ Таолонинг раҳматига ега бўласиз икки дунёда. Аллоҳнинг динга, фидокорлигингларга яраша, Аллоҳни Таолонинг раҳматигага еришасиз икки дунёдан ҳам. Ғариб бўласиз да. Ғариббўласиз.

Шунинг учун биродарлар, динини яхши тушунмаган мусулмонлар дунёдан ҳаётни ажратиб олишган. Улар учун дунё бир водийда, дин бошқа водийда. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда йер юзидаги мусулмонларни сони миллиарддан кўпроқ, аммо уларнинг калимаси олий емас.

Бу миллиарддан ошроқ бўлган мусулмонларний дунёни ўзини вазни йўқ. Аллоҳ Таоло нима деган еди? Агар муъминлар Аллоҳ ва Расулуллоҳ хоҳлагандақа муъминлар бўлишса, нимани ваъда қилган еди Аллоҳ? Астайду биллаҳ ва адаллоҳулладина аъмону минг кун ва амируз солиҳати ла яс тахлифан наҳун фил арди камас тахлафан ла динаҳ минг қобликун. Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган иймон еътиқодли зотларни йер юзига халифа ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам йер юзида халифа қилишини ва улар учун ўзи рози бўладиган ислом динини ғолиб мустаҳкам қилишини ҳамда уларнинг аҳволини Маккада кўрган хавфу хатарлардан сўнг Мадинада тинчлик хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Аллоҳ ва Пайғамбар айтгандай бўлсин мусулмонлар, йер юзида енг пешво, пешқадам халқ мусулмонлар бўлади, Аллоҳни ваъдаси. Енди ҳозир буни тескариси бўлиб ётибдими? Демак, ҳозир юқорида биз айтгандай, мусулмонлар учун дин бир нарса, ҳаёт бошқа нарса бўлиб қолганлигини белгиси.

Орқада қолиб кетдингизми? Демак бир сабаби бор. Уни сабаби, динимиз Аллоҳ ва Расули биздан талаб қилингандақа емас ҳаётимизда. Матишга борганда тасмини ўгиради, дўконга келганда бошқа одам. Унақа бўлмайди. Савдо қилаётганда ҳам динда турасан, касб бекор қилаётганданда ҳам диний маҳкам ушласан.

Демак, муҳими зоҳир емас. Чунки зоҳира мусулмон бўлганларни сони жуда ҳам кўп. Қуръон кўп. Исломий маърузалар, маърузалар ёзилган дисклар, кассеталар, ухтубалар, маъруазалар тўлиб ётибди. Масжидларда намозхонлар сероб. Албатта бу яхши нарса. Фақат бу кўринишда бўлиб қолмаяптими?

Муҳими нимада унда? Муҳими ҳақиқий итоатда бўлишлик. Муҳими ҳақиқий мулказим бўлишлик. Аллоҳни валийси, дўсти, у қанақа одам бўлади? Валиюллоҳ. Нима у? Ҳавода учадими? Йўқ. Сувни устида юрадими? Йўғе. Вали ким? Аллоҳнинг валийси ҳалол ва ҳаром устида тўхта еди.

Уни ўлчови, тушунчаси шариат. Фарзни бажаради, ҳалолни қилади, ҳаромдан тийилади. Биродар, сени мусулмончилигинг амалингда, ишингда, дўконингда, олди сотдингда, муомалангда, одоб ахлоҳингда юриш туришингда кўринишинг керак. Мана шу ислом бўлади.

Ғариблар ҳақидаги иккинчи ҳадис. Биринчи ҳадисда ғарибларга жаннат бўлсин дейилди. Ғариблар одамлар фасодга учраганда ислоҳ қилади. Динда талашиб тортишмайди, аҳли қивларни кофирга чиқармайди. Иккинчи ҳадис. Ғарибилар ҳақидаги иккинчи ҳадис . Расулуллоҳ марҳамат қилдилар. Тавба ли л ғураба. Ғариббларга тавба бўлсин, жаннат. Қийла мани л ғураба, я расулуллоҳ. Ғариблер ким? Алладина язидуна и да нақосаннасу. Ғариблар, агар одамлар камайишса, зиёда бўладиганлар. Нима дегани? Савобли ишларни қиладиган одамлар камайиб кетса, ғариблар савобли амалларни кўпайтиришади.

Одамлар хайр еҳсон инфо қилмай қўйса, ғарҳиблар хайр ана шу қилаётган хайрия еҳсонларини кўпайтиради. Агар одамлар орасида тақво озайиб кетса, ғарибларнинг тақвоси зиёда бўлади. Одамлар солиҳ амаллари, тоатлари, сарфлари, еҳсонлари камайиб кетганда, мана шундай солиҳ амаллари зиёда бўлади.

Ғариблар ҳақидаги учинчи ҳадис. Ана Абдуллайевни Маъсудин розияллоҳу анҳуҳу қол, ҳол Расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам иннал ислама бада' ғорибан. Албатта ислом ғариб бўлиб бошланган. Ва саяуту ғорибан камабада' ўша аввалги ҳолатига, ғариблик ҳолатига қайтади. Ғарибларга жаннат бўлсин. Ким ғариблар, ё Расулуллоҳ дейилди. Аннузза умина ал қобаил, дедилар.

Қабилалардан ажралиб чиққан одамлар. Нима дегани? Битта катта қабила бор, диндан узоқ. Фисх фужурга ботган, ҳавойи нафсига қул бўлган. Мана шу қабиладан битта иккита одам ажраб қолади. Улар Аллоҳни таниган, Расулуллоҳни буйруғини маҳкам ушлаган. Динни баҳкам ушлаган, қўлида борини, борлиғини динга сарфлаган одамлар бўлади. Мана шу иккита учта одам ўзини қавмидан ажралиб чиққан бўлади. Улардан узоқлашган бўлади. Ўзларини имони, тақвоси, солиҳ амаллари, наҳий мункаллари билан ўзини қовмидан ажралиб қолган бўлади'. Биродар, инсон бир идишга ўхшайди.

Уни ичига нима солсангиз, уни ичидан шу нарса чиқади. Сизни сақофат жиҳатидан нима оғриқлантиради? Озуқа деганда фақатгина йейиш ичишни тушунмайлик. Биз ичимизга нима киряпти? Қулоғимиздан, кўзимиздан нима киряптими? Ақлимизни, қалбимизни нима егаллаяпти? Нафсимиз, жонимиздан бир идишга ўхшайди. Унга нима солиняпти?

Дунё аҳлларини хабарларими? Қўшиқчи актёрларни хабарларими, сиёсатчи ю спортчиларни хабарбарими? Ғофилларни иши ҳаётидаги ишларни ғийбатими? Нималарни ўқияпсан? Нималарни ешитяпсан? Нималарини кўряпсан? Ана шу сен кўраётган, ешитаётган, ўқиётган нарсалар сени нафс, жон деган идишингга тушаётган нарсалар. Қайтараман. Нафс жон деган идишингга нимани кўргаксан, нимани ешитяпсан, нимани ўқияпсан, шулар билан тўляпти. Агар идишингга дунё аҳлларини сўзи хабарлари тўлдирган бўлса, ундан шу нарса чиқади да. Агар идишинга актёрни, қўшиқчини, спортсменни хабарлари солинаётган бўлса. Сендан қанақа гап чиқсин? Ким қайерга кетди? Ким кимга уйланди? Нима сабабдан ажрашди? Фалончи футболистни гонорари қанча? Қайси машинани неча пулга олди? Уни автопаркида нечта феррари бор? Кимни автопарки қимматроқ? Фалончи ўзини тўйига неча миллион доллар сарф қилди? Тўйига қайси ҳофизлар келди? Сендан бундан бошқа нима қилмайди? Чиқмайди.

Аммо нафс деган, жон деган идишингни Аллоҳни китоби билан тўлдирсанг чи? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари билан тўлдирсин чи? Саҳобаларнинг ҳаётида бўлган воқеа, ҳодисалар билан тўлдирсан чи? Сенда нафақат шу нарса чиқади да. Шунинг учун биродар, қалбингни бир кузатиб қўй. Қалбинг нималар билан тўняпти? Ичига ноёб, жуда бир қимматбаҳо атр қуйилган идиш қопқоғини очсангиз, ундан нимани ҳиди чиқади?

Ичига анализ учун нажосат солинган, фақат қопқоғни очсангиз идишни, нимани ҳиди чи қади? Бу масаладаги енг оғир, муҳим нарса хатарли, сени ким озуқалантиряпти? Сен ешитадиган, ўқийдиган, кўрадиган манбалар бор. Сен ана шу манбадан олган нарсани гапириб ешитиб юрасан.

Демак, сиздан қанақа гап чиқар екан? Сизни ичингизга кирган, тўлган гап чиқади. Шунинг учун ҳалиги гап бор ку, сен нима йеётганингни айт, мен сени кимлигини айтиб бераман. Дўстларинг кимлигини айт, мен сени кимлигингни айтиб бераман. Нимани кўраётганингни, нимани ешитаётганингни айт. Мен сени кимлигингни айтинг.

Ғариблар кимлар ё Расулуллоҳ? Расулуллоҳ айтдилар, ан нуза умина ал қобайл. Қабилаларидан ажралиб чиққанлар деб жавоб бердилар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам. Катта катта оилалар бор. Рамазон келганда хурсандчилик бўлади. Бу ойни ҳурматидан бошқа ойда қилмайдиган овқатларда тайёрлашади. Еркак аёл ҳаммаси хурсанд. Ўтириб ифторни зўр қилишади, аммо намоз йўқ. Кечаси уч тўртгача ифтор қилиб ўтирдик.

Во, сахалийдими бўлди унда? Бомдод нима бўлди? Мана шунақа одамлар ҳам бор. Ақоли қовли ҳа да. Ва астағфируллоҳу алайҳи ва алакум. Инналлоҳ ва малака туҳушаллуна ала наби. Я юҳалладина аману, соллаллоҳу алайҳи васаллиму таслима. Ва ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш