Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен аъламин. Вассалату вассалому ала широфил мурсалин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабад, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ. Нафсни поклаш дарсларидан биродарлар, ирода манзилидан ўқиётган едик. Бугун учинчи дарсимиз.
Уламолар айтишади, муриднинг сифатларидан нафл амаллар билан Аллоҳ Таолога яқин бўлишликка доим интилади. Мурид бу Аллоҳ ва Расулуни розиларигини истаб ҳаракат қилаётган одам. Яъни ҳаммамиз муридмиз. Ниманидир хоҳлаяпмиз. Нафл амаллар бандани Аллоҳга суюклик қилишини билганидан кейин, бу мурид бўлган банда нафл ибодатларга полвон бўлиб қолади. Нафл намозлар ўқийди, нафл рўзалар тутади, Қуръон тиловат қилади, кўп зикр қилади, нафл садақалар қилади.
Зикрда нима еканлигини билганидан кейин диққат еътиборли бўлади. Биродарлар, қарангларда, зикр ажойиб ибодат. Аллоҳ Таоло бизга вожиб қилган қанақа амал бўлмасин, уни вақти бор, ҳисоби бор, шароити бор. Масалан намоз. Беш вақт ўқийсиз, ўқиладиган вақти тайин, неча ракат ўқишингиз тайин, қиблага қараб туришлигингиз керак, шартлари бор. Рўза. Рамазон рўзаси. Албатта рамазонда бўлиши керак, албатта тонгда саҳарда саҳарлик қилиш керак. Шартлари бор ҳаж. Ҳажни аниқ белгиланган куни бор, ойи бор. Ҳаж амали қилинадиган жой бор. Еҳром керак, миқод керак, а? Аммо зикр унақа емас. Зикр мутлоқ айтилинган. Я айю ҳалладина, амон у дукуруллоҳа, зикрон кафиро. Ей мўминлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Жуда кўп оятларда ўтириб, туриб, юриб, ёнбошлаган ҳолда зикр қилади дейди. Шунинг учун Аллоҳни розилигига интилган мурид банда нафл амалларини қилишликка қувватли бўлиб қолади, полвон бўлиб қоладир.
Қаранг, шу нарсаларни фазилатини билгандан кейин яна иродаси кучли бўлди да. Айтдик ку, иродингизни қувватли қиладиган нарса ана шу йетмоқчи бўлган нарсангиз ҳақидаги илм. Илмингиз қанчалар мустаҳкам бўлса, ирода шунчалик қувватли бўллади. Қилган садақингизни Аллоҳ Таоло ўн баробар қилиб, хоҳласа йетти юз баробар қилиб зиёда қилиб беришини билганингиздан кейин, ана шу амалга ҳам полвон бўлиб қоласиз.
Демак, биринчи олган қоидамиз, ҳақиқий мурид банда нафл амалларни қилишликка харис бўлади. Аллоҳ Таоло ҳадис қуддусида айтади, вома я за ало абди я тақорро бу илайя бин навофил хатта уҳиббаҳу. Бандам дейди Аллоҳ Таоло, менга нафл ибодатларни қилишлик билан то бора яқинлашиб бораверади, яқинлашилиб бораверади, шу бандамни яхши кўриб қоламан. Нафл амалларини қилишимиз Аллоҳнинг бизга бўлган муҳаббатини сабаби, маъқулми? Ҳа, нафл амални қилмаган одам гуноҳкор бўлмайди. Бу нафл амалларни қилишимиз Аллоҳнинг муҳаббатига сабаб бўлади.
Яна. Мурид яна ҳилватни яхши кўради. Ёлғиз туришликка қалби мойил бўлади. Шунақа одамлар бўлади. Ҳеч ҳам ёлғиз тура олмайди. Ҳеч ҳам жим тура олмайди. Доим компанияда туриш керак. Доим бир ким биландир гаплашиб туриш керак. Бекор қолдингизми, нима қиляпсан? Нима қилиб гаплашиб кетаверинг.
Нимага доим алоқада бўлиб туриш керак, айтингчи. Мурид одам, Аллоҳни розилигини ҳақиқий ирода қилган мурид, ёлғизликни яхши кўради. Аммо биз айтаётган жамоатчи одамлар, ёлғиз ўтира олмайди. Ёлғиз қолса, ўзини ноқулай ҳис қилади. Одамларсиз тура олмаслик. Мана шу касал муфлисликнинг аломати дейилади. Муфлис ким еди? Банкрот деб қўямиз а. Ҳамма ёғидан ажраган, ҳеч вақоси йўқ одам муфлис дейилади.
Муфлисликни аломати мин аламат ет ифлас. Яъни муфлисликнинг аломатларидан биттаси ёлғиз тура олмаслик. Солиҳ муридаса, ёлғиз қолишни хоҳлайди, сабаби ўтириб роббиси билан гаплашади да. Яъни муножот шунақа ибодатки, ёнингизда ҳеч ким бўлмайди.
Ҳеч ким йўқ, машинангизда кетяпсиз, толада кетмон чопяпсиз, ҳеч ким йўғе. Шу йерда сиз худди рўпарангизда турган одамга гапираётгандақа, Аллоҳга гапирасиз. Сизни ешитаётганлигига аниқ ишониб туриб гапирасиз Аллоҳга. Ўша муножотни мазасини тушуниб қилиб кўринглар укалар. Сизларга енди мана қўлинглардаги зормонда муножотга йўл қўймайди. Бекор қолдинглар, қараверасизлар, бекор қолди, қараверасилар.
Ёлғиз қолиб кўрингларда, мазза олади. Қилиб кўрингларда. Мана ҳозир ёлғиз машинада кетадиган одам гаплашиб кўринг да. Ёки ерталаб ишга кетади, гаплашиб кўтуринг да. Овоз чиқариб гапиринг обязателно, холос ешитсин. Енди унисини ҳис қиласиз. Демак ҳақиқий содиқ мурид роббиси билан бўладиган хилвати бор. Ёлғиз ўтириб роббисига муножот қилади, зикр қилади, тиловат қилади, гаплашади роббиси билан.
Енди муножотни нималигини билганингиздан кейин, уни мазасини тотиб кўрганингиздан кейен, албатта ёлғизликни хоҳлаб қоласиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам. Мана қирқ ёшга кирганларида нур тоғидаги хиро ғорида чиқиб ҳафталаб ўтирганлар. Ана шу жойда пайғамбаримиз бир неча ҳафталаб қолиб кетганлар. Енди савол туғилади. Ваҳшатни ҳис қилмаганмикин? Кечаси ҳам қолиб кетади, тасаввур қилинг.
Ҳа, ваҳшат бор, лекин Аллоҳга бўлган пайғамбаримнинг унси ана шу ваҳшатни йенгиб юборади. Қанчалар содиқ мурид бўлсанг, шунчалар ана шу унусни ҳис қиласан. Қанчалар Аллоҳга яқинлашсанг, ана шу унусга шунчалар яқин бўласан. Ана шу унус ҳар қандай ваҳшатни йенгиб юборади.
Аллоҳга бўлган унусни ҳис қилсанг дегани, Аллоҳга яқим бўлганингни ҳис қиласан, содиқ муриднинг аломатларидан. Демак, у хилват, ёлғизлик билан қалби хотиржам бўлади. Содиқ мурид Аллоҳни амрини ҳамма нарсадан устун қўяди. Содиқ нурид Аллоҳъдан уялади. Ҳеч ким кўрмаганда ҳам уялади. Усмонов Нафон розияллоҳу анҳ шу даражада ҳаёли, уятчан инсон бўлганки, ғусл қилишлик керак бўлганда қоронгъу хонага кириб йечимим ғусл қилар екан, айтар екан, Парвардигор, агар бундан ҳам афзалроқ йўриқ бўлганда шуни қилардим бир екан.
Ҳаё, ҳалимлик, мулойимлик, уятчанлик хулқларнинг саййиди дейилади. Демак, ҳақиқий мурид банда Аллоҳъдан ҳаё қилади. Ман қилинган ишларни устида роббиси уни кўришидан ҳаё қилади. Уни розилигига интилади. Қуръон тиловати солиҳ инсонларнинг хизмати даъват, камтарлик.
Аллоҳга нима яқин қилса уни? Аллоҳга нима уни яқин қилсак, шуни қилади. Қайси нарса уни Аллоҳда узоқ қилса, шу нарсадан узоқ бўлади. Содиқ муриднинг аломатларидан қаноат. Қўлида бор йўқ, бировга шикоят қилмайди. Қаноат қилади.
Доим сабрли, доим рози, аммо дунёни истаган одам доим оч бўлади. Доим норози бўлади, хариз тўймас бўлади. Муриднинг сифатларидан ал мурид у ман каъна номуҳу ғалаба. Ҳақиқий мурид унинг уйқуси унга ғолиб бўлади. Нима дегани? Алоҳида уйқуни маросим қилиб, оёғини чўзиб, тайёргарлик кўриб ётмайди. Кўзи уйқуга кетиб қолганда ухлаб қолади.
Аллоҳни розилигини, Аллоҳни юзини, Пайғамбарда розилигини сид қидилдан хоҳлаган одам мурид дейилади. Ана шу муриднинг аломатларидан уйқу уни ҳаракатсизлантириб қўйгандагина ўчиб қолади. Чарчаб йиқилиб қолганда ухлайди. Уйқуни ҳаётни лаззатларидан деб билмайди. Уйқу у учун зарурат.
Ҳақиқий мурид уйқу у учунг зарурат. Мана мисол тариқасида биз Имоми Нававийни айтишимиз мумкин. Имоми Нававий, биродарлар, мана оила қилмаган. Уй солмаган. Қирқ беш га кирганда вафот етган. Қаранг, худди бир ўша қисқа умр кўришини сезгандай бўлган еканда. Умрини илмга сарфлаган. Масжидни бир кичкинагина ҳужрасини ажратиб беришган, шу йерда яшаб, шу йерда туриб, шу йерда ижодини қилган. Шу даражада хона тор бўлган китоблар билан тўлганки, биронта одам зиёратига келса, зиёратига келса жойи йўқ. Китобларни суриб суриб турар екан, ўтказиб, беш олти минут суҳбатни қилиб чиқарар екан. Ана шу Имому Навоий китоб ўқиётибми, китоб ёзётибми, узоқ ўтирганигидан ухлаб қолар екан шундай. Қўлида қалами, қўлида китоби билан ўн минут ухлайдими, йигирма минут ухлайдми, шундай уйғонар екан, давом етказиб кетаверар екан. Организм ўчиб қолган пайтда ухлар екан.
Алоҳида оёғини узатиб, маросим қилиб ухламаган екан. Мана қаранг да, у киши ҳам ўтиб кетди. У кишини замонида, у кишидақа яшаган, қасрларни солган бойлар, подшоҳлар, султонлар қанчаси ўтиб кетди минглагани. Ҳеч қайсини исми айтилмаяпти. Лекин Имом Нававийнинг исми айтилиняпти а? Чунки мурид бўлган еканда бу киши.
Астайду билла. Тата жаъфа жунъу буҳум анил мавожи, я ядровна роббакҳум хавфун ва томаға ва минма розақунакҳум юнфиқум. Уларнинг ёнбошлари ўрин жойлардан йироқ бўлур. Яъни тунларда кам ухлашади. Ибодат билан ўтказади тунни. Улар Парвардигорларга қўрқув ва умидворлик билан дуо илтижо қилурлар. Ва уларга биз ризқ қилиб берган нарсалардан инфо ғиштон қилурлар. Демак, муриднинг уйқуси унга ғолиб бўлади, овқати оддий бўлади, гаплари зарурат бўлади.
Муҳим савол. Нима учун бир одам ибодатга янги кирган пайтида, дин диёнатни ўқиб ўрганиб, енди намозга, рўзага, савобли амалларга киришган пайтда, ишини аввалида ибодатда иштиёқ катта бўлади. Нима учун бошида амалларда ғайрати сероб бўлади, кейин вақт ўтиши билан сусайиб кетади? Ана шу амаллардан зерикишлик пайдо бўлади. Савол тушунарли екан.
Ҳалиги енди намозга киришган одам қарасанг, беш маҳал масжидга қатнай еканини кўрасан. Зўр кирди намозга дейсан. Шижоат билан келади, кейин қарасангиз, нима учун ибодатни аввалида иштиёқ, шижоат, ғайрат зўр бўлган, кейин вақт ўтиши билан суйиб кетишлик, ҳатто ана шу амаллардан зерикишлик пайдо бўлди? Жавоб кимнинг иродаси аввалдан тўғри бўлмаган бўлса, кунларнинг ўтиши уни мақсадидан фақатгина орқага қайтаради.
Кимнинг иродаси аввалдан тўғри бўлмаган бўлса, кунларнинг ўтиши уни мақсадидан фақат орқасига қайтаради. Яъни, мана шу бир динга, тақвога, солиҳ амалларга киришаётганида, иймон йўлига енди қадам қўйишни бошлаган пайтида, ишнинг аввалида фақат Аллоҳ ва Пайғамбарнинг розилиги деган нарсани ният қилмаган бўлмаса, вақт ўтиши уни бу амаллардан зериктиртиради.
Ҳурмат еътиборини ният қилган, мажлисларни тўғрисини ният қилйган, обрў, ҳурмат, мана шу нарсаларни ният қилиб бошлаган бўлса, бунақа одам, бошида ибодати зўр бўлади, кейин вақт ўтиши билан нияти бошида чатоқ бўлганлиги учун бу амаллардан нима бўлади? Зерикади. Малолланади, ялқов бўлади, натижада Аллоҳъдан узилиб қолади.
Ўзи бу амалларга киришликдаги мақсад Аллоҳни розилигими еди? Иймон йўлига кирдинг, шу йўлни аввалида ниятингда содиқ, розгўй бўлмаган бўлсанг, ҳақни талаб қилишда иродинг тўғри бўлмаган бўлса, иродинг нотўғри бўмаган бўлса. Агар мана шу иймон йўлига дунёни топиш мақсадида юрган бўлсанг, одамларни ҳурмат еътиборига йетишлик учун юрган бўлмасанг, кунлар ўтган сари бу йўлдан малолланаётганингни, зелка екканингни кўрасан.
Бунақа хога тушиб қолган одамлар айтади, гап, гап, гап. Кўп ешитдик дейди. Зерикдим дейди. Намозга ялқов, зикрни айтса ғафлат билан айтади. Ҳажни тижорат қилиб олади. Вожиб бўлган амалларни шаклини, суратини бажаради. Ибодатлари қуруқ ётиб туришлик бўлиб қолади.
Демак, мана шу дин диёнат ишига киришаётган пайтда, ишнинг аввалида нияти тўғри бўлмаган бўлса, иродаси Аллоҳни розилиги бўлмаган бўлса, одамларни дунёси, одамларники қўлидаги матоҳини мақсад қилган бўлса, бу амаллар вақт ўтиши билан сизни зериктиради, малоллантиради, охири бу амалдан тўсиб, Аллоҳда сизни узоқ қилиб қўяди.
Ақули ҳовли ҳа да ва астағфируллоҳу ли валакум, ва ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъала ва баракатуҳ.