Бисмиллаҳир роҳманир роҳим, алҳамдулиллаҳир роббил аламин. Вассалоту вассаламу ала широфил мурсалин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабард, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Енг ширин таомни йеб, сара либосларни кийиб, енг афзал машиналарни миниб, ҳашаматли уйларда истиқомат қилаётган, дунёдаги муваффақиятни чўққисига йетган қавмни олийлари, агар булар Аллоҳни таниб, Аллоҳга иқбол қилишса, Аллоҳга яқин бўлишлик роҳатини ҳузурини тотиб кўришса, аввалги ҳузурлар билан кейинги ҳузурни таққослаб бўлмаслигини билишар еди. Айтишардики, валлоҳи Аллоҳни танишлик ҳаловатини олдида бошқа нарса ҳаловатмас екан. Бир мусулмон бўлмаган саёҳатчи одам мусулмон давлатларини бирини қишлоғига келибди да. Ўша қишлоқни қабристонига кириб, бир нарсани кўриб, ақли учибди.
Ана шу қабрларни кўпида шундай ёзиб қўйилибди. Тўрт йил умр кўрди. Олти йил яшади. Ўн олти га кирди. Одатда вафот етганларни аксариятини ёши қирқ, еллик, олтмиш, саксон ёшни устида бўлади. Лекин бу йерда қарасангиз, кўпчилиги йигирма га йетмаган. Тўрт йил умр кўрди, олти йил яшади, ўн йетти йил умр кўди. Ажиб. Аввалига тушунмади. Лекин кейин буни сабабини билди ҳикматини. У қишлоқ аҳлини ажиб бир одати бор екан. Улар инсонни умр тарихини Аллоҳнı таниган кунидан бошлаб ҳисоблашар екан. Яъни Аллоҳнı таниди, бугундан инсофга келди, ибодатга қайтди, ҳаромиятдан тийилди, шу кундан бошлаб умр ҳисоблар екан. Шунинг учун битта одам тўртга кириб ўлди деса, Аллоҳнı танигандан кейин, тақвода, ибодатда тўрт йил яшади деган екан. Биров ўн йетти га кириб ўлди деса, ҳаққа қайтиб, иймон йўлга юргандан кейин ўн йетти йил умр кўрди. Ўн беш йил умр кўди. Ўттиз йил умр кўти. Аллоҳни танигандан кейинги яшаган ҳаётини улар ҳақиқий ҳаётда билишар екан.
Аллоҳни таниганида, банда маъсият билан, жоҳиллик билан ўтган умрига қаттиқ пушаймон йеди, қалби парчаланиб кетади. Нимага шунча умримни бекор ўтказдим? Аммо Аллоҳни таниган, Аллоҳ уни доим кузатиб туришини билган, муроқиба манзиллатига йетган банда доим саодатли. Қалбида осойишталик, кўнглида хотиржамлик, кўзида доим қувонч. Бунга тенг нарса бўлмайди дунёда. Бу жаннат аҳлининг ҳолати. Мана шу ҳолатга йетган, мана шу мақомга йетган орифлардан бири айтган екан, агар жаннат аҳлини ҳам ҳолати, мана шу бизникидақа ҳолат бўлса, демак уларни ҳам ҳолати яхши хаёлат екан деб қўяр екан. Тушуняпсизми? Дунёда туриб, жаннатийлар ҳис қиладиган шуърни айтяпти. Агар бизни қалбимизни ҳолатидақа ҳузур ҳаловат, хотиржамлик жаннатингларда бўлса, жаннатда кийганлар, демак уларни ҳам ҳаёти покиза екан дейди. Мана шу йерда Пайғамбаримизнинг бир ҳадисини еслаймиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу кибор саҳобалардан ўн тасини исмини айтиб, уларни жаннатда еканлигини хабарни берганлар.
Абу Бакр филжанна, Умар филжанна, Усмон филжанна, Али филжанна. Биз бу ҳадисни нима деб тушунамиз? Яъни биз шунақа деб тушунамимизки, мана шу саҳобалар вафот етгандан кейин аниқ жаннатий. Расулуллоҳдан шу башоратнинг тириклигида ешитишди. Шулар жаннатга киради. Биз улар вафот етганнан кейин жаннатга кирадида тушунамиз. Лекин Аллоҳни таниган орифлар айтар екан, Абу Бакр Сиддиқ шу дунёни ўзида жаннатда турибди, деб тушунишган екан. Тушунарлими? Айтдик ку, ҳозир орифлар айтяпти, агар жаннат аҳли ҳам бизни қалбимиздаги хотиржамлик уларда ҳам бўлса, биздаги сакинат, биздаги кўзни қувончи уларда ҳам бўлсак, демак уларда ҳам ҳолати яхши екан.
Демак, инсон муроқибат даражасига ҳам, муроқибат манзилатига йетса, Аллоҳ уни кузатиб турганини, Аллоҳ уни яхши кўрганини, Аллоҳ унинг риоясига олганлигини ҳис қилса, мана шу дунёни ўзи учун жаннат бўлиб қолар екан. Биз айтамиз, Аллоҳни тоатида иштиход кўрсат. Аллоҳга яқин бўлишликка ғайратли бўл. Аллоҳнинг қуллари, бандаларини хизматида тур. Вақтингни сарфлай, куч қувватингни, оёқ қўлингни, ҳатто аҳлингни ҳам, оилангни ҳам Аллоҳни динини хизматига сол. Борлиғинг Аллоҳнинг ризоси хизматида турсин. Шунда Аллоҳ сенга ўзига яқин бўлишлик саодатини беради. Мана шу пайтда Аллоҳ Таоло қалбингга тажаллик қилади, қалбингга тижаллик қилгандан кейин сакинатни беради. Ана шу ҳолатда сен жаннатийларнинг тотиган нарсасидан бир нарсани тотиб юрасан. Тамомий сакинат, тамомий хотиржамлик.
Мактабни битирдинг, орадан йигирма йил, ўттиз йил ўтди. Ана шу синфдошларингдан биттасини орадан ўттиз, қирқ йил ўтгандан кейин кўришиб қолдинг. Ўтириб гаплашдинг, ҳол аҳвол сўрадинг, у ёқдан, бу ёқдан дегандик. Бир соатлик суҳбатдан кейин ҳаётда бу одамни қийналганлигини билдинг. Қалбда хотиржамлиги йўқ, йўлини йўқотган, адашган, ҳамма нарсадан қўрқиб, хавотир билан яшаётганини тушундинг. Ҳаёти оғир.
Чунки Аллоҳда узоқ у. Енди ҳақиқий мўминчи? У билан ўтирсанг чи, уни ҳам ҳаётини нима еканлигини кўрасан. У ҳақиқий мўмин. Билади. Нимани билади? Аллоҳни яхши кўришини. У билади. Нимани? Аллоҳ ўзини риоясида сақлашини. У билади, нимани? Аллоҳ мени ташлаб қўймайди ўз ҳолимга дейди.
Мана шу нарсага иймони комил бўлганлиги учун маънавияти ҳам олий. Ҳеч нарсадан қўрқмайди. Аллоҳга таваккал қилади. Ҳар қанча атрофида ваҳимали воқеа, ҳодисалар бўлса, ҳасбуналлоҳу ва неъмил вакил дейди. Аллоҳни айтгани бўлади дейди. Аллоҳдан узоқ одамлар айтадики, рак касали кўпайиб кетди. Шунинг учун ҳар йили дейди, бир марта дейди, ракка анализ топшириб туриш керак. Қўрқади. Ваҳоланки, ракда асари ҳам йўқ саратонда. Мана шу одам Аллоҳда танимайдиган одам. Саксон йил соғлом яшаса ҳам, саксон йил қўрқув билан яшайди. Қўрқиб яшаяптими? Демак, шу қўрқуву уни тугатади. Нима учун қўрқяпти? Аллоҳни танимайди да. Ким айтгани бўлади?
Е биродарлар, бизда, сизда мана шу иймон борлиги учун Аллоҳни айтгани бўлади деган нарса шунақа катта бойликки, уни биз билмаймиз бойликлигини, чунки борда бизда. Енди ўша нарсаси йўқ бўлган одамлар сал нарсага нима қилаверади? Қўрқув ваҳимага тушаверади. Айтилади, анта мин холф илмуродий, ҳиймуродийин. Сен касал бўлиб қолишлик қўрқуви сабабидан доим касалсан. Ўзи соғ. Лекин касал бўлиб қолишлик ғами билан, қўрқув билан доим касал.
Аллоҳни унутган дунё аҳллари. Улар Аллоҳда узоқ бўлиб олишди. Шунинг учун доим қўрқувида яшашади булар. Фалон касал кўпайиб кетибди, фалон вирус тарқалибди, инфаркт инсулт кўпайибди, доллар курс ўйнамиш, қиш совуқ келармиш, ёз. Иссиқ келармиш. Наҳнаво кўтарилиб кетармиш, ухламайди, сиқилади, ўйланади, режа тузади.
Одам қачон шунақа ҳолатга тушади? Аллоҳда узоқлашганида. Енди мўминни қара хотиржамлигини. Агар сафарга чиқиб кетаётган бўлса, айтадики, роббим, сен сафарда менга ҳамроҳсан, аҳлим, оилам, муаллим ва фарзандларим устида ўзинг халифа бошлиқсан. Ўзингга топширдим дейди, хотиржам кетади. Боласини сафарга жўнатаётган ота, она нима дейди? Болам, Аллоҳга омонатсан дейди. Бўлди.
Агар Аллоҳ билан бирга бўлсанг, роббинг сенга хотиржамлик беради. Фа иннака беаюнингна. Зотан сиз шак шубҳасиз бизнинг кўз ўнгимиздадирсиз, яъни ҳифзи ҳимоямизда. Агар Аллоҳ бир бандани ўзини риоясига олса чи, паноҳига олса чи, бу банда ҳеч қачон хор бўлмайди. Икки дунёда ҳам. Аллоҳ бунақа бандасини ташлаб қўймайди. Зоя қилмайди. Шундай ваъда берган.
Аллоҳни ваъдаси бажарилмай қолишидан кўра, бу осмони йерлар вайрон бўлиб кетиши Аллоҳ учун осонроқ. Оғир бўлса ҳам айтишимиз керак бўлган бир ҳақиқат бор. Агар сен, банда, ҳаётингда осойишталик топа олмаётган бўлсанг, қалбингда сакинат йўқ бўлса, ризқингда барака топилмаётган бўлса, бу ҳолат учун фақат ўзингни, фақат ўзи, фақат озийни айблаб. Иймонинг, амалингни бир қатор кўриб чиқ. Агар намозларинг шакли бўлса, тиловатларинг шакли бўса, намозингда ёки тиловатингда бирор марта қалбинг юмшаб, кўзинг ёшланмаган бўлса, Аллоҳга бўлган муҳаббат сабабли бирор марта қолбининг изтиробга тушмаган бўлмаса, Аллоҳда бўлган қўрқув туфайли етларинг титраб жимрамаган бўлса, ўзингни Аллоҳ учун қадрли еканлигингни ҳис қилмаган бўлсанг, ибодат амалларинг фақатгина шакли бўлса, биз айтаётган сакинатни қайердан топмоқчисан?
Қандай қилиб сенда хотиржамлик бўлсин? Булар йўқми? Ҳа, йўқ. Бунинг учун фақат ўзингни маломат қил. Иймон ва амалларингни кўриб чиқ. Чунки иймонни ҳаловати бўлади. Агар банда ўша ҳаловатни тортиб кўрмаган бўлса, орқасига бир қараб қўйиш керак. Ўзини бир қатор текшириб қўйиш келади. У нурни қўлга киритиш керак бўлади. Мўминларнинг қалбида ҳаловат бўлади, иймон туфайли. Мўминлар қалбида нур бўлади. Аллоҳ Таоло айтади, истадибилла, я умаёқулул мунафиқуна вал мунофиқотул илла дина аману дурна нақтабис мин нурикум.
У кунда, қиёмат кунида, мунофиқ ва мунофиқалар иймон келтирган зотларга бизга қараб туринглар, биз ҳам сизларни нуринглардан озгина фойдаланайлик дейишади. Уларга ортингларга қайтиб, нур истай беринглар дейилади. Ана биродарлар. Мўмин одамни қалбида хотиржамлик нури бўлади. Иймон сабабли. Пайғамбаримиз айтадилар, да қо таъмал ийман ман родия биллаҳи роббан ва бил ислами динан ва бил муҳаммадин расулан. Соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Иймон таъмини тотиб кўрибди. Ким? Аллоҳни робб деб, исломни дин деб, Муҳаммад алайҳиссаломни пайғамбар деб рози бўлган кимса. Агар Аллоҳни роббим деб рози бўлган бўлсангиз чин дилдан, исломни диним деб қабул қилган бўлсанглар чин дилдан, Муҳаммад алайҳиссалом менинг пайғамбарим деб чин дилдан рози бўлган бўлсангиз, сиз иймонни таъмини тотиб кўрибсиз.
Тасаввур қилинг, ҳолвани чайнадингиз, ширин, орқасидан шолғомда чайнадингиз. Таъми бир хилми? Бу каримани айтгандан кейин ҳам, ибодатларни қилгандан кейин ҳам бир нарсани ҳис қилмаяпсизми? Демак муаммо сизда. Агар ҳали ҳам иймонни таъмини тотиб кўрмаган бўлсангиз, сизни камчилигингиз, ўзингизни текширинг. Қайерда нуқсон бор? Қайерда кибр бор? Қайерда ширк бор? Қайси ўринда дунёга очиқча муҳаббат бор? Кузатинг, қидиринг, изланг. Яқинликни ҳис қилмадингизми? Муҳаббатни ҳис қилмадингизми? Юксалишни ҳис қилмадингизми? Саодат топдингизми? Ўзингизни айбланг.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, салатун ман кунна фии ва жада ҳалаватул ийман. Кимда мана бу учта сифат бор бўлса, тақиқ иймоннинг таъмини тотиб кўрибди. Иймоннинг ҳаловатини тотиб кўрибди. Биринчиси, ман кан аллоҳу ва расулуҳу аҳаб ба илайҳи минмас и ва ҳуман. Аллоҳ ва унинг расули ана шу одам учун, қолган ҳамма нарсадан суюклироқ бўлса.
Иккинчиси, ва ман аҳаб ба абданн ла юҳид буҳи илла ли лаҳи азза ва жаллоҳ. Иккинчи сифати, бир одамни яхши кўрса, фақат Аллоҳ учун яхши кўрсин. Ундан фойда бўлганлиги учун, қариндоши бўлгани учун, миллатдоши бўлганлигини учун, урғу бўлгани чунмас. Учинчиси, воман якка роҳу ан яуда фил куфри бадан ан анқадаҳуллоҳу минҳу, кема якка роҳу ан юлқофи нар. Куфрга қайтишни, Аллоҳ уни куфрдан қутқаргандан кейин, яна куфрга қайд қилиб қолишликни худди ўтга тушликни ёмон кўрганда ёмон кўрса. Мана шу учта сифат бўлса, иймонни нималигини тотиб кўрасиз. Биринчиси нима дейилди? Аллоҳ ва Расул, ҳамма нарсадан сизга устун бўлиши керак. Отангиздан ҳам, енангиздан ҳам, агар қарши бўлса Аллоҳга. Тижоратингиздан ҳам катта бўлса ҳам.
Аҳмад иймонида содиқ, амалларида доим бўлган мунтазам бир мусулмон инсон. Уни бир бой, бадавлат дўсти бор. Аммо у дўсти бой бўлгани билан орси фосиқ маъсият ичида. Енди Аҳмад ўзи динда тақвода бўлиб туриб, ўша ошнамо ҳаёти зўр да, деётган бўлса, шу фосиқ дўстини ҳаётини ҳавас қилаётган бўлмаса, Аҳмадни иймони нолга тенг.
Айтилди ю, Аллоҳ ва Расулуллоҳ ҳамма нарсадан устун бўлиши керак. Агар Аҳмад иймонни мазасини тотиб кўрганида, у фосхона ҳаётини умуман ҳавас қилмас еди. Пулингиздан ажрайсиз, касал йетади. Мана шу ҳолатда соп боса одамни ҳавас қиляпсиз, расво бўлса ҳам, кофир бўлса ҳам. Зўрда буни ҳаёти десангиз. Ёки пулингиздан ажраб турганда, бой, бадавлат бўлиб турган бир мунофиқ одамни кўриб ҳавас қиляпсз. Агар шу ҳолатда турган бўлсангиз, ҳали сиз Аллоҳ танимабсиз. Аниқ, сиз ҳали иймонда ҳаловатини тотиб кўрмассиз. Амалларингиз, агар шунақа бўлсангиз. Ҳаммаси ўзингизга қайтарилади. Тушуняпсизми?
Аллоҳ ва унинг расули у учун ҳамма нарсадан суюклироқ бўлса. Ман кан аллоҳу ва расулуҳу аҳабба илайҳи минмас и ваҳима. Аллоҳни таниган ибодатдаги бир тақволий мусулмонни хотини, фалон фалон нарсани қилиб берасан деб туриб олди, ҳайзаллик қилиб. У нарсалар Аллоҳ рози бўладиган нарса емас. У деди, бу деди насиҳат қилса кўммади. Охири нима деди? Ей хотин деди. Билиб қўй. Жаннатда шундай бир хурлар борки, агар улардан биттаси йер юзига кўринса, унинг юзининг нури ой билан қуёшни нурни сўндириб қўяди деди.
Сени деб ундан воз кечганимдан кўра, уни деб сендан воз кечиб қўйишим осонроқ деди. Енди сени деб туриб у хурлардан маҳрум бўлишни хоҳламайман. Уларни кечмайман, яхшиси сени кечиб қўтараман деди. Ҳақиқий мўмин одам иймонида собит туради. Чунки у учун енг биринчи нарса қалбида ега. Бу Аллоҳ ва унинг расули. Ҳар қанча қийинчиликка, азиятга қолмасин, Аллоҳга осийлик қилмайди. Шунақа одамлар бор.
Биров масхара қилиб қўйса, қилаётган савобли амалини шарт ташлаб юборади. Ҳа, бу қорахон, бу намоз ўқийди деб туриб, масхара қилиб юборса шарт. Йиғиштириб қўяди. Ёки китоб кўтариб дарсга кетаётган бўлса, ҳамма уловаччада масхара қилиб қўйса, шарт ташлаб юборади. Нима қилади, нима қиламан бунақа гапни ешитиб дейди да. Ташлаб юборяптими? Демак, у ҳаловатни тотиб кўргани йўқ.
Аллоҳ таоло айтади. Астайдиб йиллар. Во минаннас иман яъбудуллоҳа ала ҳарф. Фаин асобаҳ у хайрунут ман анна биҳ. Ва ин асобат ғу фитнатун ғалаба ала вочеҳи ҳосират дунё вал аҳиро дҳа ли ковҳол ҳусронул мубий. Бизда йўқми шу нарса? Озгина яхшилик қилдингиз, мурувват қилдингиз, билишмади. Яхшилигингизни қадрлашмади.
Аксинча, сизни бир хафа қилиб қўйди бир сассиқ гапи билан. Шарт ташлаб юборяпсизми шу ишни? Демак, Аллоҳ учун қилмаган екансиз у ишни. Аллоҳ айтади. Одамлар орасида Аллоҳга бир четда, яъни сидқидилдан емас, балки тил учида ибодат қиладиган кимсалар ҳам бордир. Бас, агар унга яхшилик йетса, ўша сабабли хотиржам бўлур. Агар бирон фитна бахтсизлик йетса, диндан юзага юриб кетур. У дунёю охиратида зиён кўрур, бу еса очиқ, аниқ зиёндир. Маъқулми? Яхши ишни қилаётувди, одамлар қадрлашмади. Наоборот устидан кулиб қўйишди. Нима қилади? Шарт ташлаб юборади.
Уламолардан бири айтади агар қилган савобли амалинг сабабли қалбингда бир ҳаловатни топмасанг, бас, у қалбингни ҳисоб қил. Савоб иш қилдингиз, лекин қалбингизда хурсандчилик, ҳаловат бўлмади. Демак, муаммо бор қалбда. Нима учун? Чунки аллоҳ аш шакур бўлган зот. Бандасини қилган ишига шукур келтиради. Агар шу қилган иши холис Аллоҳ учун бўлган бўлса, мана шу дунёни ўзидаёқ шу ишига Аллоҳ Таоло мукофот беради. Ана шу мукофотнинг биринчи белгиси қалбингизда ҳурсандчилик пайдо бўлади.
Бердингиз, олиб кетди. Бир муаммосини ҳал қилиб бердингиз, хурсанд кетди. Ўша одамни хурсанд қилганингизга, қалбингизда пайдо бўлаётган хурсандчилик, амалингиз қабул бўлганлигининг аломати, амалингиз қбул бўлганлигини аломати, қалбингиздаги хурсандчилик. Масалан, катта йўлга чиқа олмай турибди бир кичкинароқ машина. Ҳеч ким йўл бермаяпти. Турибди бечора, баракат қиляпти фарасини. Сиз шундай газдан йиғиз олиб, аварикани йиғиб тормоз тепдингиз. Шат кириб олди. Кейин икки қадам юргандан кейин аварикасини ёқиб қўйди.
Ўша моментдаги ҳолатингларда есланглар да. Ўзингиздан хурсанд бўлганмисизлар? Биз қилган савобли амалимизни орқасида, қалбимизда хурсандчилик пайдо бўлаётганлиги, биринчиси, ихлос билан қилганлигимиз, иккинчиси, Аллоҳ қабул қилганлигининг белгиси. Савоб иши бор, ҳамма айтади қилиш керак деб. Юз мартадан такрорлайди. Мана бу ишда савоб бор, қилсанг ажр бўлади дейди.
Савоб деган сўзнинг маъносини ўзи яхшилаб тушуниб олишимиз керак. Савобнинг маъноси қанақа бўлади? Такрорлаймиз. Аллоҳнинг гўзал исмларидан биттаси аш шакур. Аш шакурни маъноси, агар банда савобли, яхши амални қилса, Аллоҳ мукофотлаб, уни қалбига хурсандчилик, хотиржамлик ва саодатни шу дунёни ўзидаёқ, шу жойда ҳам пайдо қилиб қўяди. Охиратда бериладиган ажрдан аввал.
Савобли амал дегани орқасидан мукофот келадиган амал екан. Ҳа, демак биз қилган баъзи бир савоблийдаги амалларимиз мукофот келмаяптими? Демак савобли бўлмаган екан у. Рио учун бўлган екан, хўжакўрсум учун бўган екан. Агар савобни қилиб туриб ҳам қалбингда хурсандчилик пайдо бўлмаётган бўлса, муаммо сени ўзингда. Аниқ бил, мана шу амалингда камчилик бор ё ниятингда нуқсон бор. Шунинг учун Аллоҳ Таоло сенга охиратдан аввал шу дунёни ўзида ҳам мукофотни бермади. Демак, қабул қилмади, Аллоҳни ҳузурига кўтарилмади.
Одамларни мақтовуди, уларни муҳаббатини кўзлаб, тоғдек қилган амалинг ҳеч қачон қалбингда хотиржамликни, шакиллатни пайдо қилмайди. Шунинг учун ихлосли мўмин бандалар савобли амалда қилишган пайтида, уларнинг қалблари саодатга тўлади. Ўшанинг учун улар олганда кўра, олгандан кўра берганда кўпроқ мазза қилади.
Олганда мазза қилишлик ҳаммани қўлидан келади. Олганда мазза қилиб кофирда ҳам бор, мушрийди ҳам бор, мўминда ҳам бор. Аммо берганда мазза қиллиш фақат мўминларда бўлади. Демак, савобли амал дегани, мукофоти тезда қайтадиган, тезда келадиган амал бўлади. Мана шу ҳис мўминни яна ҳам шижоатли бўлишига ундайди.
Катта катта хайрли ишларни қилаётган одам мана шу саодатни қалбида топмаса, ўзини текшириб кўришлиги керак бўлади. Мана шу биродарлар муроқаба бўлади. Муроқаба манзилоти, Аллоҳ Таолони кўриб тургандек ибодат қилишинг, гарчи сен Аллоҳни кўра олмасанг ҳам, Аллоҳ сени кўриб туради.
Аллоҳ азза ва жаллоҳ савобли ишларни холис Аллоҳ учун суннатий мувофиқ қилиб, мукофотини шу дунёдадаёқ хурсандчилик кўринишида оладиган, тақволий, муроқаба манзилига йетган бандалардан бўлишимизга муваффақ қилган бўлсин. Ақл у қобли ҳали ва астағфируллоҳ или валакум. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.