Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббил аламин. Вассалату вассаламу ала широфил мурсалин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ. Тазкияти нафс дарсларидан биродарлар, ал важид манзиллатини бошлаганидек давом етамиз. Ал важид бу қалбда сунъий емас, табиий суратда, ўз ўзидан пайдо бўладиган шуър, ҳис, туйғу. Мана шу алважит дейилади. Яна айтилинади, алважитни қалбда чақмоқ каби бир чақнаб, ялтираб, сўнгра тезда сўниб қоладиган ҳис шуър. Яна айтинади, алвачит бу қалбда пайдо бўладигон муҳаббат, ишқ ва улуғлаш каби ҳис туйғуларнинг натижасидир.
Мисол. Бир одам тор маҳаллада яшайди. Тор маҳалла, бир хонали уй бор. Кун тушмайди хонасига, зак хонаси. Тор, ҳавоси оғир, шовқин суронли маҳалла. Қўйингки, яшагани шароити жуда ҳам қийин. Бир неча йил яшади, сабр қилиб. Кейин шунақа бир имкон бўлиб қолди, бошқа бир жойга кўчиб ўтишлик. Тўрт беш хонали уй. Хоналари ёруғ, кенг. Қуёш тушади, ҳавоси тоза. Кўчиб бир йил, икки йил яшади.
Мана енди шу одам ески ҳолатингга, ески хонангга қайтасанми деса, тор кўчадаги зак хонасига, қайтадими? Қайтмайди да. Яна битта мисол. Бир одам, бир бировни қўлида ишлайди. Иши оғир. Ўн соат, саккиз соат, ўн олти соат ишлайверади. Иш режими йўқ. Хўжайини хоҳлаган пайтда чақириб ишга солаверади.
Ойлиги ҳам шу зўрға зўрғага йетади. Иш жойи тиқилинч, шовқин, чанг, тутун, ҳоказо. Мана енди шу одам мана шу узоқ йил давомида шунақа жойда ишлаб туриб, кейин тижорат қилишликка, ўзи мустақил иш юритишликка имкон бўлиб қолади. Иш бошлайди, мустақил, иши уришиб кетади. Катта даромад топади. Енди ўзи хўжайин. Қўлида ишчиси бор. Хоҳлаган пайтда келади, хоҳлаган пайтида келмайди. Иш вақтини ўзи белгилайди. Ўзига хон, ўзига бей бўлиб қолди. Енди айтингчи, шу одамга ески ишинга қайтасанми деса, у нима дейди?
Албатта кўммайди. Енди, агар инсон ҳақиқий тавба қилган бўлса, ҳақиқий иймон келтирган бўлса. Ҳақиқий маънода Аллоҳга чинакамига боғланган бўлса, иймон ҳаловатини тотиб юрган бўлса ески ҳолатига қайтиш дейди ҳоли едими? Аввал ким бўлган еди? Кимлар орасида яшар еди? Нималар билан овора еди? Нималарни йеб ичиб юрар еди? Атрофида қанақа одамлар бор еди? У ўша пайтда уни атрофида бўлган одамларни ахлоқи, муомалалари қанақа еди? Суҳбат мавзулари нима еди? Фахш сўзлар, фахш ҳазиллар, тинимсиз ғийбатлар, ҳақоратлар, бир бирига лақаб қўйиш, кибр, егоизм, иккиюзламачилик. Мана шундай одамларни ичида яшаб туриб, кейин бирданига товба қилиб, яхши одамларни орасига қайтиб қолса, Аллоҳни таниган, иймон еътиқодли, ахлоқи гўзал, ўзига яхши кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрадиган одамлар, солиҳ инсонлар қаторига.
Енди айтингчи, ески улфатларни орасида қайтишликни хоҳлайдими? Йўқ. Агар хоҳласа чи, ақлга сиғмайди бу иш. Шунинг учун ҳадисда айтилди, Аллоҳ уни куфрдан сақлаганидан кейин, қутқаргандан кейин, яна куфрга қайтишликни худди ўтга тушликни ёмон кўргандай ёмон кўрса, шу одам иймон ҳаловатини тортаган бўлади.
Кўнглингиз тортмаяптими шу ески улфат, ески улфатларингизни? Ўша вечеринкаларни, ўша дискотекаларни, ош ресторандаги ҳаром хариш мажлисларни, ўш зиёпатдаги қиморларни. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтяптилар, саласун ман кун нафийҳи важада ҳалават ал ийман. Мана бу учта нарса. Кимда бор бўлса, иймон ҳаловатини тотибди. Биринчиси, Аллоҳ ва Расули ҳамма нарсадан севимли бўлса. Иккинчиси, бир кишини яхши кўрса, фақат Аллоҳ учун яхши кўлса. Учинчиси, Аллоҳ уни куфрдан қутқарганидан кейин, яна куфрга қайтиб қолишликни худди ўтга тушликни ёмон кўргандай ёмон кўрса. Агар кимда мана шу уччала сифат бор бўлса, иймонни ҳақиқий лаззатини, ҳаловатини тотиб кўрибди.
Бу манзилатни таъкидлайдиган оятлар бор Қуръонда. Астайду биллаҳ, варобату наъала қулу би ҳим. Биз уларнинг дилларини, иймонларини қувватлантирдик. Ана шу иймоннинг ҳаловатини тотиб кўришди. Ал важд мартабасини кўришди, ал важдни тотиб кўрушди. Мана ғор егалари ҳақида нозил бўлган. Ёш йигитлар, иймон еътиқодни нималигини тушунганидан кейин, у зодагонларни болалари еди. Саройдаги ҳузур ҳаловатлик маишатини тарқалиб, ғорга чиқиб кетишди. Нима учун мана шундай зўр ҳаётини тарк қила олди? Чунки иймонни нима еканлигини тотиб кўришди. Биродарлар, биз айтаверамиз калима келтириб мусулмон бўлдим деб. Лекин мана шу ҳисни, мана шу туйғуни тотиб кўрганмизми ростакамига?
Ҳақиқий иймонни ҳаловати қанақа бўлади? Мана, тарихдан, бизни исломимизни шонли тарихидан улуғ инсонларни, улуғ инсонларнинг мисолларини келтирамиз ҳаётидан. Жафаров нобет олиб. Мўта жангида битта қўлида байроқ, битта қўли қилиб жанг қиляпти. Мушриклардан биттаси келиб, байроқ ушлаган қўлини шартта узиб ташлади.
Нима бўлди? Қўли йерга узилиб тушди. Қўли йерга узилиб тушди. Войдод, қўлим деб йиқилиб олдими? Шарт қиличини ташлади да, байроғини иккинчи қўли билан олди. Иккинчи қўли билан тутди байроғни. Иккинчи зарба келиб, у қўлини ҳам узиб ташлади. Ўша қўлидан, чопилганидан қолган қисми билан байроғини олиб, бағрига босиб, тикка ушлаб турди, йиқитиб юбормади. Шу йерда бир нозик савол бор. Жаъфариддин Абдуторов ҳам одам боласими?
Бунчалик оғриқ, бунчалик азобни кўтаришга сабаб нима бўлди? Иккита қўлини чопиб ташлаяпти. Ўша собиқ турибди. Ҳа, у ҳам одам боласи, лекин уни бундай собиқ туришлигининг сабаби иймоннинг ҳаловати. Аллоҳни байроғини ушлаб турибди да у, тушуниши мумкин емас у. Яна битта мисол. Хубайби бин Адий розияллоҳу анҳ. Қуриш мушриклари Бадрда кўрган мағлубиятини алам олиш учун бу саҳобани Маккадан ташқарига олиб чиқишди, Тан Айим деган жойга.
Икки ракат намоз ўқишликка изн сўради у киши, қатлидан аввал. Рухсат беришди. Икки ракат намозини ўқиди да, намозини тугатиб айтдики, Аллоҳ ҳаққи, агар сенлар мени ўлимдан қўрқяпти дейишмаганингда, яна ҳам узоқроқ ўқирдим намозни деди. Уни азоблаб, танасидан гўштини кесиб, парча парча қилиб олишиб, айтардики, Абу София шу ишни қилиб. Ҳозир сени ўрнингда Муҳаммад бўлиб, соллаллоҳу алайҳи васаллам, сен ўзингни аҳли оиланг орасида бўлишни хоҳлармидинг? Бунақа ҳолатда ҳар қандай одам жонини сақлаб олиш учун, азобдан қутилиш учун ҳар нарсага тайёр бўлади. Лекин бу соҳиби нима деди? Валлоҳи деди. Агар Расулуллоҳга ўтирган жойида битта стикан санчиладиган бўлса ҳам, аҳлим ва болаларим орасида бўлиб, дунёни офиятида туришини истамайман. Яъни мени қиймалаб ташласанг ташлашай, лекин Расулуллоҳга битта тикан кирмасин.
У саҳобани мана шундай мақомга кўтарилишига нима сабаб бўлди? Муҳаммад алайҳиссаломга кофир бўлишдан нима тўсди? Жавоб иймон ҳаловати. Ал важди шу ўри. Биз буни ешитяпмиз, ақлимизга сиғмайди да. Иккала қўлини чопиб ташласа тикка турибди. Дод демаяпти, бақирмаяпти.
Ухддан кейин, саҳобий аёллар аёллардан ас сумайра бинти қайси? Ухд ғазотида отаси шаҳид бўлгани хабари келди. Расулуллоҳга нима бўлди деб сўради. Акасини шаҳид бўлгани хабари келади. У аёл яна Расулуллоҳга нима бўлди деди. Ўғлини шаҳид бўлганлиги хабари келди. Расулуллоҳга не бўлди деди? Қаранг. Бир аёлни бир кунда ҳам отаси, ҳам акаси, ҳам боласи, ҳам ерини ўлими ҳақида хабар келиши учун минг йил ўтиши керак. Битта жангда ўзига қарши тўртта еркакдан ажраяпти. Отаси, акаси, ўғли, ери. Мана шундай мусибатни устида туриб, Расулуллоҳга нима бўлди деяпти. У зот саломатми?
Боёлни бу мақомда туришига сабаб нима? Иймон ҳаловати. Бу улуғ зотлар тарафидан содир бўлган бунақа ҳолатлар ақллар лол қолмай иложиз йўқ уни ешитиб туриб. Албатта буларни барига сабаб нима еди? Иймон ҳаловати. Тасаввур қилинг бир одамни. Бир ҳафталик умрингиз қолибди деб ешитди.
Оғир касал, бемор, бир ҳафталик умингиз қолибди деди. Қанақа ҳолатга тушади? Бир кунда ўн кило озиб кетади унақа одам. Дод солади, дод дейди. Тушкунликка тушади, ранги салғайиб кетади, ҳушидан кетиб қолади, бирданига озиб кетади. Лекин иймон ҳаловатини тотиган одамга айтилса чи, Аллоҳ тақдир қилган умрни кўраман дейди. Бир кун барибир шу ўлим келадиган нарса. Аллоҳни ҳузурига боришимиз ҳақ дейди, яъни ибодатимизни зикрдамаккам бўлади.
Робия радияллоҳу анҳу. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам жанг майдонидан Робия радияллоҳу анҳуни хабарини олиб келишни буюрдилар. Саҳобаларни истаб юришибди. Шаҳидларни орасида ётганлигини бир саҳоба топди. У Робия радияллоҳу анҳун нафас олаётган екан. Бояги келган саҳоби унга қараб, Расулуллоҳ, менга сизни хабарингизни билиб келишни буюрди. Сиз тириклар орасидамисиз ё маййидларни орасийдамисиз?
У киши мен майитлар орасидаман. Расулуллоҳга мендан салом йетказинг. Ва у зотнинг саҳобаларига айтинг. Агар сизларда орангларда, орангларда кўзини қимирлатишликка қодир киши бўлиб туриб, Расулуллоҳни ҳимоя қилмасанглар, Расулуллоҳга бирон азият йетадиган бўлса, сизлар учун Аллоҳни ҳузурида узр қолмайди.
Чунки ансорлар Пайғамбаримизга сизни ҳимоя қиламиз деб ваъда беришган еди. Қилич кўтаришга емас, тикка туришга емас, кўзини қимиллатишликка битта одамни қувват ётиб туриб, Расулуллоҳни ҳимоя қилмаса, Расулуллоҳний ёлғиз ташлаб қўйса, Аллоҳни олдида узр йўқ. Қаранг, бу саҳоба қанақа ҳолатда? Дунёни тарқалаётган ҳолат. Оиласини, боласини ҳамма ёқдан ажраляпти. Бу дунёдаги бор нарсасидан ажраладиган ҳолатда туриб, хотиржамликни кўринг, саодатни кўринг. Бу саодатни чўққиси. Бунга сабаб нима?
Иймон ҳаловати. Ва Аллоҳ, агар банда иймон ҳаловатини тотиб кўрган бўлса, Аллоҳга қасам, у учун бу дунёни тупроғи ҳам, олтини ҳам баробар бўлиб қолади. Биз айтиблар қўйяпмиз, ал важд мартабасида. Иймонни таъми, иймонни ҳаловати деяпмиз. Мана буларни мана шундай бир инсон бўлиб, мана шундай бир қаҳрамонликларга қодир бўлишига сабаб нима бўлди? Иймон ҳаловати.
Бизда ҳам бўлиб қоладими, ора чурада. Кўзимизга ёш келади. Қалбларимиз бошқача бўлиб қолади. Ҳали йиғлаб ўзимизни тийиб олганимиздан кейин қарасак бошқа одаммиз, биласизми? Умрага борганлар, ҳажга борганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўза шарифини зиёратига бориб, салом бергани кириб кетаётган пайтингизни есланглар.
Расулуллоҳни алибобиси салом ешигидан кириб келасиз. Чоп томонда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабри, Абу Бакр Сиддиқнинг, Умарул Хаттобнинг қабрлари. Ассалому алайка, ё Расулуллоҳ деган пайтингизни есланг да биринчи марта. Бу дунёдан узилганмисизлар? Бошқа дунёга кириб қолган бўлганмисизлар? Ана шу иймонни ҳаловатини бир кўриниши. Ташқарига чиққанингиздан кейин сиз бошқа одам бўлгансиз. Биласизми?
Еслаяпсизлар а шу туйғуни? Каъбайи муаззамани биринчи марта кўрганингларда, еслайлар қанақа ҳолатга тушгансизлар? Бошқа дунёга кириб қолганмисизлар? Ўзингларни унутиб қўйганмисизлар? Ана шу иймонни ҳаловатини тотиган лаҳзангиз. Фиръавн сеқирганлари. Бу сеҳриганлар Мусо алайҳиссаломни мағлуб қилиш учун Фиръавунни чақирғига лаббай деб келишган еди. Агар ғолиб бўлишса, Фиръавун томонидан жуда катта мукофот ваъда қилинган еди. Сизлар мени яқинларим бўласизлар деган еди. Мана енди мусо алайҳисса саломга улар сеҳр сеҳрларни кўрсатишди, ҳассаларни, таёқларни, ипларини ташлашди. Уларники сеҳр еди, улар билишар еди. Фақат одамларни кўзига сеҳр қилишди. Ташлаган нарсалари ўз ҳолича турувди. Енди Мусо алайҳиссалом асосини ташлади, у роса кам илонга айланди, битта битта ютиб ташлади бояги ташлаган нашаларини. Фаулқия саҳаратун сажидийин. Аллоҳ Таоло шундай қилдики, сеҳргарлар шундай сажда қилишди, Мусо алайҳиссаломни кўрсатган мўжизасига. Фиръавн нима деди? Аста адабийлар, қола аман тум лаҳу қобла ан а даналакум.
Сизлар ҳали мен изн бермасдан туриб унга иймон келтирасизларми? Иннаҳулакабирукумулла ди алламакумул сеҳр. Бу сизларга сеҳр ўргатган каттаилар екан, деди Мусо алайҳиссаломни. Орқасидан таҳдид қилди. Фало ўқотди анна айдиякум ва оржулакум мин хилаф. Вала усалли бан но кун фии жузои наҳл, вала таъламун на айюна ашадду адабна ва абу қо.
Фиръавн қўрқитяпти. Бас енди, албатта оёқ қўлларингизни қарама қаршисига кесурман. Яъни ўнг чоп қўлини кесса, ўнг оёғини кесади. Ўнг қўлини келса, чоп оёғини кесад. Яъни қарама қарсига кесаман. Ва сизларни хурмашшоҳларга осурман. Ана ўшанда қайсинимиз, қайсинимизнинг, яъни менингми ё Мусонингми худоси азоби қаттиқроқ ва узунроқ еканини билиб олаверсиз.
Қўлингдан келгани қил дейишди. Биз роббилар аламига иймон келтирдик дейишди. Мана шундай азобни олдида уларни собит туришига сабаб нима еди? Иймон ҳаловати еди. Сиз хўп деб қўйсангиз ўн минг долларлик фойда турибди. Ёлғон гапингиз. Ёки сиз проста рози бўлиб индамай турсангиз бир йигирма минг доллар фойда келади сизга. Сиз нима дейсиз? Йўқ. Бу хором дейсиз. Менга керак емас бу пул дейсиз. Десангиз, нар ёғингизда турган одам қаршисида жимни олиб қолади. Йигирма мин доллардан воз кечиб юборди а?
Нимага у тушунмаяпти? Сиз иймон ҳаловати, иймонни қуввати билан айтяпсиз да. Кореядан машина олганман деяпти. Машина чўккан машина екан, сувга тушган. Енди олиб келиб, ҳамма ўша проводкаларни янги қўйганмиз. Енди сотётиб туриб, шуни чўкканини айтишим керакми, керак емасми деяпти.
Ҳалиги ҳалол савдо ва барака деган дарсларимизда ўшақа жой ўтган. Молнинг айбини харидор сўрамаса ҳам айтиб сотишингиз керак. Агар ҳалол бўлишини хоҳласангиз, барака топишни хоҳласангиз. Оҳо. Унда вапше, ҳа шунақа. Ўшанинг учун барака йўқда сизда. Ўшанинг устида ўнта контейнер олиб келсангиз ҳам проблемангиз тугамаяпти. Юзта контейнер олиб келиб келсангиз, ҳам ҳаёт устида осудалик йўқ. У сотаётган одам айбини айтишмас. Аҳмад Маҳмудга сотаяпманми машинани? Учинчи одам турибди. Аҳмад Маҳмудга машинани сотаяпти, Маҳмуд сўрамаяпти айбини.
Сўрамаса ҳам Аҳмад айтиши керак. Енди у сўрамаяптими, у айтмаяпти. Учинчи одам турибди, учинчи одам билади машинани айбини. Агар шу айтиб қўймаса ҳам гуноҳга қўяди. Биз қандай? Йўқослаб оламиз буни. Ўшанинг учун барака йўқ, биродарлар. Мана бу Аҳмад агар иймон ҳаловатини тотиб кўрган бўлса, ал wажид деган мартабага кўтарилган бўлса, айтадики, Аллоҳ бугун тақдир қилган бўлмаса, шу одам машинамни олади. Рози гапирсам ҳам, ёлғон гапирсам ҳам.
Олмади. Ўлиб кет, гуноҳкор олдинг. Агар ёзган бўлса ёлғон айбини айтсанг ҳам олади. Ўйламагин сени ёлғонинг сотади у машинани деб. Маъқулми машина пул ишлар, бирданига катта пулга кидалаб олиб кетсанглар. Бирданига машиналар картошкага чиқиб қолса, ёки йўлда келяпти, контейнер сувга чўкиб кетган бўлса, ана ҳа да, қаёқдан келди бу нарса бизни бошимизга, деманг. Қул ҳуа мин, айни ану фузукум дейди Аллоҳ. Бу ўзинглар қилган ишни касофатидан келди дейди.
Мумкин емас. Мумкин емас, мумкин емас. Нима? Тақво қилиб, зарар қилишинг мумкин емас. Фосиғли қилиб фойда қилишинг мумкин емас. Тақво қилиб зарар бўлганга ўхшаб кўриняпти бошида, лекин оқибати фойда бўлади. Фисқ фужур қилиб ёлғон гапириб фойда қилганга ўхшиаяпсиз бошида, леки охирида бир жойдан тешиб чиқади. Буни иймон ҳаловатини тотиб кўрган одам билади ва шунга амал қилади. Ўшанинг учун ҳаммага қарши тура олади да у. Йўқ менга бўлмайди дейди.
Малика Белқиз. Мана Сулаймон алайҳиссалом қиссасига мурожаат қиладиган бўлсак, Саба мамлакатининг маликаси Сулаймон алайҳи ассаломга иймон келтиради. Бирданига ўзини мулкидан, салтанатидан воз кечади. Нима сабабдан? Саба мамлакати кучли бўлади. Армияси ҳам кучли, ўзи ҳам бой мамлакат бўлади. Лекин Сулаймон алайҳиссаломни олдига келиб, Сулаймон алайҳиссаломни кимлигини билганидан кейин, дарров мол мулкидан салтанатадан воз кечади. Нима сабаб?
Иймон ҳаловатини тотиб кўрганлиги сабаб. Астайдубиллаҳ. Қий лалаҳа у духулис сорх. Фалам маъруъат ҳу ҳасибаътҳу лужжатан ва кашафат ан са қойҳа қола иннаҳуу сорхум мўмаррадун мин қоворир. Маликага саройга киргин дейилди. Енди қачоники у саройни кўргач, уни сув тўлқин деб ўйлаб, оёқларини очган еди. Сулаймон алайҳиссалом айтди, бу ойнадан ясалган баланд қасрдир деди.
Саройни поли шишадан еди. Тагида сув оқаётган еди. Бунақа шиша полни кўрмаган еди вилхиз. Шунақа бир қудратли мамлакатни маликаси ўша ҳам. Поли сув екан деб туриб, етагини кўтариб, оёғини очганида Сулаймон алайҳиссалом айтяпти, бу ойнадан ясалган баланд қаср деди. Шунда нима деди малика? Қолат роббий инний золом ту нафсий ва аслам ту маъасулайман алиллаҳи роббилен аъламин. Парвардигорим, дарҳақиқат мен қуёшга сиғиниш билан жонимга жабр қилибман. Енди Сулаймон билан бирга барча олимларнинг хожаси Аллоҳга бўюн синдир. Иймонни нималигини билганидан кейин, иймонни ҳаловатини тортиб кўргандан кейин, жуда катта салтанатдан осонлик билан воз кечиб юборяпти.
Сиз у битта машинани савдосидан воз кечяпсиз, ёлғон гапирманг. Бир контейнер машинани фойдасидан воз кечяпсингиз. Имонни ҳаловатини тўтиб кўрганингиздан кейин, бу катта нарса емас екан а унчалик? Малика ўзининг салтанатидан воз кечяпти. Ҳа, агар инсон иймон ҳаловатини тотилиб кўрса, бунақа ишлар у учун жуда осон бўлиб қолади.
Мактабда тушган пулини ҳам йемайди. Мансабдор одам бўлса, ел юртни пулини ҳам йемайду. Бўлмаса ручкасини бундай вергулини битта олиб қўйса, минг юз бўлиб қолади да, тўққиз юз уч ўнтага уриб қўяверади. Ва шу билан ютдим деб ўйлайди. Ўзи аслида тешиб чиқади. Ей, қарангларда, ўшанақа ҳаромият билан бойиган, ҳаром савдо билан, ёлғон билан, ел юртни, мамлакатни пулини ўзлаштириш билан бойиган одамларни оқибати нима бўлаётганини қарангларда.
Ўша биз биринчи сериясига яна қараймиз да зўр бўлиб юрганини. Кейин бирданига йўқ бўлиб кетади. Ҳа уяти есимизга келмайди, уяга қарамаймиз. Ўшанинг учун ютди да шу деб қўясиз. Мана ҳозир Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари бор. Лаъна аллоҳуман ғойира манор ал алб.
Йернинг чегараларини ўзгартирганга Аллоҳнинг лаънати бўлсин деган еканлар, Расулуллоҳ. Икки метрга решотка қўяди, кейин тиққа тунука билан тўсиб олади. Беш ой ўтгандан кейин шаққиш билан уриб олади. Ей нима қиласан ўша икки метрни ўзингники қилиб юбориб а? Ўша маҳаллани, ўша елда кўчани ҳаққи еди ўша. Ўшанинг учун кўчага чиқиб олганлар, Пайғамбаримизни ҳадисини ешитиб қўйинглар. Йернинг чегарасини, манорларини ўзгартирганга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. Қарғиш Муҳаммад алайҳиссаломдан. Отангиз чиқиб олган бўлса, биласиз а, киргизинг, қарғиш тугасин. Ўшанинг учун барака йўқ ўша ҳовлида. Ўшанинг шунинг учун топганида ҳеч бир барака йўқ. Доим муаммо, доим оилада жанжал, доим касал, доим келишмовчилик.
Тушуняпсизларми? Бу ўша чиқиб олган пайтда билмаган, майли енди Аллоҳ кечирсин. Ўшаларни йелкасида турибди шуни гуноҳи. Енди ҳамма чиқаётганда бир қўшни чиқмай турибди. Ҳамма уч метрдан қўшиб олганда битта хона қолиб қолди. У мазза қиляпти у. Ҳамма чиққаниб, чиқиб мазза қилаётганда у чиқмай мазза қиляптида. Чунки лаънатдан қутиляпти да бу.
Агар инсон иймони ҳаловатини тотиб кўрса, у учун бунақа ишлар жуда ҳам осон бўлиб қолади. Ақлларга сиғмайдиган ишларни йенгиллик билан қиладиган бўлиб қолад. Набийни соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, ва қота амал ийман ман робия биллаҳи роббан ва бин ислами динан ва бин муҳаммадийн соллаллоҳу алалайҳи васаллам расулани.
Расулуллоҳ айтадилар, иймон таъмини тотиб кўрибди. Ким? Аллоҳни роб деб, исломни дин деб, Муҳаммад алайҳи саломни расул деб рози бўлган кимсан? Ақули ҳовли ҳаъда ва астағфируллоҳу алайҳи ва алакум ва ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъла ва баракатуҳ.