MMaviza
Ас сиқоТекширилган23 daq

98-ҚИСМ (миссинг фром флат-плайлист)

Абдуллоҳ Домла · Нафсни поклаш

0:00
23:09
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир робилил амин. Вассалоту вассалама ала шарафул мурсалин ва ала алихий васиҳаб и ҳижмаин. Аммобад, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъла ва баракатуҳ. Мавзуйимиз аттиқо. Ишонч мартабаси еди. Кечаги дарсимизда тафвиз, таслим ва таваккал ҳақида суҳбат қилдик. Кўпроқ мавзуйимиз таслим ҳақида бўлди. Аф фиқо, аллоҳга бўлган ишончнинг учта мартабаси дейди. Биринчиси, тафвиз, аллоҳ таолога ишингизни топширишингиз. Иккинчиси, таслим, ишингизни топширтиргандан кейин аллоҳ қанақа кун берса ҳам, буни рози бўлиб, таслим бўлиб қабул қилишлик ва учинчиси аллоҳга таваккур. Ишимизни аллоҳга топширамиз.

Қандай кунни, қандай натижани берса, рози бўлиб таслим бўламиз ва учинчиси таваккал. Қазой қадар ҳақида гапирган едик, давом етамиз. Қазой қабар масаласида айтилиши керак бўлган бир нозик нуқта бор. Қазой қаддарни ҳаммасига ҳам таслим бўлинавермайди. Қайтараман, биз қазой қадга иймон келтирганмиз. Вал қодари хойриҳи ва шарриҳи миналлоҳи таъала деганмиз. Аллоҳ таолога иймон келтиришида, аман тубиллаҳи ва малайкатихи ва кутубихи ва русулихи ва лиём ил ахир, вал қодари хойрихи ва шарриҳи миноллоҳи таъала ва ал баъти ва адалмаут. Йеттита рукми бор иймонни. Ана шунинг олтинчиси, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам аллоҳдан. Қазойи қадрга иймон келтирганмиз. Бир одам ёшроқ ўлди, демак тақдири шунақа екан. Бир ой юзга кирди, демак тақдир шунақа екин. Бир одамни Аллоҳ Таоло бефарзанд қилди, тақдир шунақа екан. Бир одамга ўғил бермади, бир одамга қиз бермади. Бу тақдир дейилади. Бунга рози бўлишлик керак, таслим бўлиш керак. Аммо тақдирни ҳам ҳаммасига рози бўланавермайди. Ҳаммасига ҳам таслим бўлинмайди.

Қандай қилиб? Масалан болангиз иситмалаб ётибди. Қирққа чиқиб кетди иситмаси. Нима қиласиз? Тақдир екан деб ўтираверасизми? Ё даволашга киришасизми? Демак, қазойи қадарнинг бир турига таслим бўламиз, бир турига таслим билмаймиз. Болангизни мактабдаги ўқиши сусайиб кетди. Нима қиласзиз? Тақдир еканда деб ўтираверасмизми? Ё ҳаракат қиласизми? Ўқишини. Яхшилашликка.

Ўзингиз хоҳлаган натижага йетиш учун қилишингиз керак бўлган ҳамма ишни қиласиз, сизга боғлиқ бўлган ҳам ма сабабни қиласиз. Шундан кейин ҳам сиз айтган натижа бўлмаган бўлса, қазо қадарга рози бўласиз. Чунки сиз ўзингиз хоҳлаган натижа учун сабабни қилдингиз, бўлмади. Демак бўлмади да, нима қиламиз енди. Ўша товуқни яхшисини топдингиз, тухумни свежийсини олдингиз, яхши жойга ётқиздингиз, йигирма бир кун қарадингиз, битта ҳам жўжа чиқмади.

Давленияси кўтарилиб кетди. Таслим бўлиб ўтираверасизми? Тишингиз оғрияпти. Ўтираверасими таслим бўлиб? Тақдир екан деб? Ё қишда кечқурун свет ўчиб қолиб, уйингиз совиб кетди. Аллоҳни хоҳиши екан, рози бўлишимиз керак деб ўтираверасизми? Ёмғир ёғиб, томингиздан уйга чакка ўтяпти. Нима қиласиз? Рози бўлиб ўтираверасризми? Демак, тақдирни ҳам, қазойи қадарни ҳам бир турига таслим бўламиз екан, бир турига таслим билмаймиз екан.

Умарун хаттоб розияллоҳу анҳу олдига бир ўғрини олиб келишди. Ўғри ҳам файласуф екан. Қўлини кесиш керак, шариат ҳукми бўйича. Ё амирал мўминийин, бу борлиқда Аллоҳнинг хоҳишидан ташқари бир нарса бўладими? Ҳа, йўқ. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўладирми? Ҳа. Аллоҳ хоҳламаган нарса бўлмайдими? Ҳа. Ҳа. Демак, мен ўғирлик қилдим, Аллоҳ хоҳлагани учун. Агар Аллоҳ хоҳламаганда, мен ўғирлик қила олмас едим. Енди Аллоҳ Таолонинг тақдири юзага чиқса, мени қўлимни кесасизми, жазолайсизми деди. Ҳа, деди Умариддин Хаттоп. Чунки Аллоҳни тақдирида сени қўлингни кесишим битилган екан, деди.

Шунинг учун айтилинадики, қазо бор ва унинг бажарилиши бор. Қазо бор ва уни бажариш бор. Қазо Аллоҳ томонидан тўғридан тўғри келади. Аммо ана шу қазойи қадарнинг амалга оширилиши бандалар орқали бўлиши мумкин. Ўғри ўғрилик қилди. Ўзини ихтиёри билан. Бу ҳам тақдирда бор еди. Енди ихтиёри бил ан қамашлиги ҳам тақдирде бор еди.

Иккаласи ҳам тақдирдо бор еди. Ўғрини нимани танлади? Ўғирлиғини. Енди уни қўлини кесиб, ўғриликни тўхтатиб қўйиш ҳам тақдирда бор. Агар ўғрини жазоламасдан, тақдирда шунақа ёзилган екан деб, тақдирни нотўғри тушуниб, нотўғли талқин қилиб, қўйиб юборилса, жамиятда ўғриликка кўпайиб кетади. Бу ҳам тақдир. Қўлини кезиб, ўғдирни жазоласангиз тақдир, жамият текис кетади. Ўғрини қўлини кесмасдан тақдир екан деб теқ қўйиб қўйсангиз, жамият фасодга учрайди. Бу ҳам нима? Бу ҳам тақдир. Демак, тақдирни бандаларини аралашадиган ўрни бор, аралашмайдиган ўрни ҳам бор.

Мана шу қазойи қадар масаласи, биродарлар, доим сиз билан бизни ўйлантириб келади. Ҳаммамиз тақдиримизга нима битилганлигини билишни хоҳлаймиз. Қазой қадар масаласини содда, оддий қилиб тушуниб олмасангиз, қийналиб кетасиз. Қазой қадарга киришаверсангиз, киришаверсангиз киришаверсангиз тушунмасдан, қуёшга тикка қараб қараб қариб қараб, охири кўзингизни нури сўниб, кўр бўлиб қолгандақа, қазой қадарни масаласига кўп киришиб бўлмайди. Демак, қазой қадорга Аллоҳ Таоло иккита вариантни ёзган. Ташқарида ёмғир ёғяпти.

Вариант а, зонти билан чиқса бошқа ҳўл бўлмайди деб ёзилган. Вариант б, зонтиксиз чиқса бош қўл бўлади деб ёзилган. Иккала вариант ҳам бор. Енди сиз толлайсиз шу йерда. Енди Аллоҳ бошини ҳўл бўлишини ёзган екан деб чиқиб кетаётган бўлсангиз, сиз тақдирга туҳмат қиляпсиз. Енди зонти кўтариб чиқдингиз, шамол учириб кетди.

Демак ёзилган екан. Чунки зонти қўли зато сиз нима қилдингиз? Имом Аъзам Фиқҳул Акбарда ёзади. Катабаҳ у бил васф ла бил ҳукм. Тақдирни Аллоҳ Таоло ҳукм қилиб ёзмади. Васф қилиб ёзди. Яъни бир одамнинг мусулмон кофир бўлишлигини ҳукм қилибёзмади. Васуф қилиб ёзди. Нима дегани бу?

Тақдир васф қилиб ёзилгани бор, ҳукм қилиб ёзилган и бор. Мана кўриб чиқамиз. Ҳукм билан ёзилгани. Аллоҳ шундай бўлсин деб ҳукм қилди. Нима у? Еркак, аёл бўлишингиз, рангиз, миллатингиз, кимни фарзанди бўлишингиз, қайси замонда ва қайси маконда дунёга келишингиз, бу ҳукм бўлиб ёзилган.

Бу ҳукм бўлиб ёзилган жойи Аллоҳ Таолонинг хоҳиши ва бунга бизга қиёматда савол берилмайди. Нимага сен ўғил бола бўлгансан? Нимага сен ўшда яшагансан демайди, чунки бизни ихтиёримиз йўқ. Бу ҳукм бўлиб ёзилгани. Енди васф бўлиб ёзилганничи? Васф бўлибёзилгани бандани ихтиёрида бўлган ишлар. Масалан, банда гуноҳ ёки савоб қилишни танлаши. Ўнгга буриладими, чапга буриладими? Уйғонди, туриб таҳорат қилиб намоз ўқийдими ё ётаверадими? Бу бандани ихтиёридаги ишлар. Ана шу ишлари васфда ёзилди. Аҳмад мусулмон бўлади.

Агар Аҳмад мусулмон бўлсин дейилса, бу ҳукм бўлиб қолар еди, у мажбур мусулмон бўлар еди. Маҳмуд кофир бўлади. Яъни ўзини ихтиёри билан, ўзини амали билан толлаб, ўзини ихтиёри билан кофир бўларда. Агар Маҳмуд кофир бўлсин деса, у мажбур кофир бўлар еди, уни жазолаш керак бўлмас еди.

Тушунарлими? Мана бугун сизларни бу йерга келишинглар, сизларни ихтиёрийлар еди. Бу васх бўлиб ёзилган. Палончи вой алимтевага тушади деб ёзган. Ана шу тақдир, қазойи қадар масаласида тушунчаси бўлмаган, илми бўлган, саёз одамлар нотўғри хулоса қилишади да, айтадики, теқ қўйинг, пешонасига шунақа ёзилган екан дейди, қўй дейди. Унақа бўлмайди. Ўша намоз ўқигунча даъват қилаверамиз. Ароғини ташлагунча бир насиҳат қилиб, тўғри йўлга йеталаворамиз. Қўй енди. Демак сиздан. Бу нотўғри тушунча. Масалан, маҳаллани ичидаги йўлда бир шопер еллик олтмиш км тезликда кетяпти да, бир ёш болани урди. Ҳали бола ўлиб қолди.

Нима бу? Васфми, ҳукмми? Васф. Чунки бояги ҳайдовчи секин юриши ҳам мумкин еди. Чунки маҳаллани ичи еди. Бу йигирма ошиб борса ўттиз юриш керак еди. Ҳа, демак бу тез юриш дейди, ихтиёр қилди ва болани урди. Енди бу одамни жазолаш керак. Чунки ихтиёри билан шу ишни қилди.

Агар мана шундай бир масъулият кўтарилса, тақдир екан деб туриблар, ҳамма нарсани бизни тилда списат қилиб юбораверсак, жазосини бермасак, ҳаётимиз фаузога, бардакка айланиб кетади. Демак, инсон тақдирга таслим бўлиб, уни қабул қилиш керак бўлган ўринлари бор. Яна муолажа қиладиган, тузатадиган ўринлари ҳам бор.

Нозик нуқта, Аллоҳ мавжуд. У бор. Мана шу коинот, осмонлар, йер Аллоҳнинг борлигига далил. Агар Аллоҳ бўлмаган еди, буларда биронтаси бўлмас еди. Шунинг учун Аллоҳ Таолонинг борлигини исботлашликка ҳожат йўқ. Нима учун? Йерда бир тезак турибдими? Демак, бир сигир бор да шуни ташлаб кетган. Йерда бир ис турибдими? Дейман, бир одам бор да уни босган. Енди бу борлиқ турибдими? Демоқ уни яратган Зот ҳам бор. Чунки ўз ўзидан ис пайдо бўлиб қолмайди.

Ўз ўзидан йерга тез тушиб қолмайди. Мана шу борлиқ Аллоҳ Таолонинг борлигига далил бўлади. Сен биродар, ўзингни табиатинг билан Аллоҳга иймон келтиргансан. Қарангларда йигитлар, шу бу нозик нарса. Мана ҳаётда қарасангиз, қўлида кучи бор, мансаби бор, қуввати бор одамлар, давлатлар, халқлар, шахслар заифларга зулм қилиб, йерини тортиб оляпти, юртидан ҳайдаб чиқаряпти, тухумат қилиб қоматиб оляпти. Уриб пачағлаб туриб, яна уни айбдор қиляпти.

Бу адолатсизликни кўрган пайтда инсонни соғлом ақл айтадики, шу билан ҳаёт тугаб кетиши тўғри емас дейди. Албатта мана бу золим жазосини олиш керак. Мазлум ўзини ҳаққини олиши керак деб туриб соғлом ақлингиз талаб қилади. Мана шуни ўзи қиёматда борлигига битта далил. Агар бир одам иймон, еътиқоддан, диндан, Аллоҳда узоқ бўлган кофир бўлса ҳам, уни соғлом аъҳли айтадики, йўқ, бунақа бўлиб қолиб кетиши тўғри емас дейди.

Демак, ўша кофирни ҳам ақли, соғлом ахтли қиёмат бўлиши кераклигини тақозо қиляпти. Тушуняпсизларми? Ўшанинг учун айтасиз да, йўқ, бу билан иш тугаш керак емас. Бу иккинчи серия бўлиши керак. Қиёмат бор. Мана шу Аллоҳга бўлган имонингиз қалбингизга хотиржамлик беради. Бўлмасам портлаб кеткиси келади да. Бўлаётган адолатсизликни кўриб туриб, портлаб кетай дейсиз. Лекин имонингиз айтадики, ҳали қиёмат бор.

Суммала тус алун на йевма идин ани наим. Ҳа у мусулмон бўлиб туриб, иймон еътиқод билан туриб яшаган чоғида ҳам қиёматга борганда берилган неъмат ҳақида сўраласизлар деяпти. Биз, бизни Аллоҳга олиб борадиган йўлни топишимиз керак. Яъни Аллоҳни борлигини бизга исботлашни кераги йўқ. Борлигига иймон келтирдик. Бизда нима ҳожат бор? У ҳужжатга ҳожат бор емас, балки Аллоҳни розилигига қанақа қилиб йетамиз? Қандай қилиб яқин бўламиз? Мана шу йўлни топишликка муҳтожмиз.

Ҳаммамиз ўзимизни мўмин деб биламиз. Нима учун? Аллоҳни борлигига ишондик да. Аллоҳни борлиги ишондим, шунинг учун мўминман дедингиз. Аммо мақсад шуни ўзинглар емас. Мақсад ишониб қўйишни ўзи емас. Мақсад Аллоҳни борлигини билиб қўйишингни ўзи емасс. Чунки Аллоҳни борлигиини билсангиз, ишонсангиз, шу ҳақида илмингиз бўлса ю, ана шу илмингиз талаб қилган нарсани қилмасангиз, бу билишни сизга фойда қилмай қолиши мумкин.

Амал қилмасангиз илмингизга, бу илм сизга фойда демайди. Билдингизми? Енди амал қилинг. Амал қилсангиз фойда беради. Масалан, уч кундан бери сув ичмадингиз. Чанқаб туриб сиз ўлай деб қолгансиз. Билдингиз, беш юз метр кўчани бошига чиқсангиз қудуқ бор екан.

Хўп, билдингиз. Шу билан чанқоғингиз қолиб қоладими? Нима қилиш керак бу илмга? Амал қилиб чиқиб бориб пақирни ташлаб олиш керак, кейин тирик қоласиз. Билишингизни ўзи кифоя қилмайди. Бизни жуда кўпчилигимиз Аллоҳни борлигини биламиз. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирлигини биламиз. Дуони ижобат қилишга қодирлигинибиламиз. Аллоҳга яқин бўлсак, бахтли бўлишимизни биламиз, лекин биламиз холос да.

Енди ана шу Аллоҳга яқим бўладиган йўлни қидиришимиз керак. Мақсад шу. Мақсад Аллоҳга яқин бўлиш интилиш, унга йетиш. Фалончи Аллоҳга йетишиб қолибди деб қўяди. Нима дегани бу? Аллоҳга йетишишиб қолибдими бу дейди. Нима деган? Яъни ўша одам ҳар бир нарсада Аллоҳни кўрди. Ҳар бир нарсани устида Аллоҳни қўлини кўрди. Ҳа бир нарса билан бирга Аллоҳ бирга еканлигини кўрди, ҳамма нарса Аллоҳни қўлида еканлигини кўрди. Шунинг учун Аллоҳни амрида мустақил бўлди. Уни розилигини биринчи ўринга қўйди, Аллоҳга иқбол қилди, шу билан саодат топди.

Демак, Аллоҳни борлигини билиб қўйишингиз, ишониб қўйишлик ўзи кифоя қилмас екан. Билдингиз, ишондингизми? Енди Аллоҳга яқин бўлишни йўлини қидиришимиз керак, биродарлар. Мана шу биз ўқиётган дарсларимиз айни шу йўлни кўрсатади бизга. Қандай қилсак Аллоҳга яқим бўламиз? Енди Аллоҳни борлигига ишониб қўйишлик билан унга иқбол қилиб, унга йетиш ўртасида катта фарқ бор. Билиб қўйиши битта нарса, Аллоҳга йетиш иккинчи нарса.

Аллоҳ Таоло айтади. Астайду билла. Қул иннама ана башарум мислукум юҳа илайя аннама илаҳукум илаҳум ваҳид. Фаман каъна яржу лиқо а роббиҳи, фал яъмал амалан солиҳан ва ла юшлик би ибадати роббиҳи аҳада. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, буларга айтинг. Ҳозирги охирги гапимни тушундингларми? Оллоҳни борлигини билиб ишониб қўйиш дейди ўзи йетмайди саодатли бўлиш учун. Оллоҳни борлигини билди, унга ишонганингиздан кейин ана шу оллоҳга олиб борадиган йўлни қидиришингиз керак. Ҳаммамиз биламиз оллоҳни борлигинини. Ҳаммамиз оллоҳга ишонамиз. Аммо унга олиб борадигон йўлни қидириш керак бўлган пайтда енди тафовутлаймиз.

Ҳаммамиз ла илаҳа иллаллоҳ муҳаммад расулуллоҳ деганмиз. Ҳаммамиз биламиз аллоҳ ҳар нарсага қодирлигини. Билиб қўйишликни ўзи йетмайди. Нима қилиш керак? Аллоҳга олиб борадиган йўлни исташ керак. Ей муҳаммад алайҳиссалом, уларга айтинг. Ҳеч шак шубҳа йўқки, мен ҳам сизлар каби бир одамдирман. Менга илоҳингиз ёлғиз Аллоҳнинг ўзи екани ваҳий қилинмоқда.

Енди буёғини ешитинг. Бас ким Парвардигорига рўбарў бўлишдан умидвор бўлса, яъни Аллоҳга қиёматда рўбарў биласиз. Ишонасизми? Ҳар нарса Аллоҳни қўлида, ишонасизми?' Аллоҳга йетсангиз, икки дунёда саодат топишингизга ишонасизми, ҳа, у ҳолда яхши амал қилсин ва Парвардигорига бандалик қилишда бирон кимсани унга шерик қилмасин.

Ишондингиз, билдингизми? Ишондингиз Аллоҳга яқин бўлсангиз бахтли бўлишингизни. Аллоҳга иқбол қилсангиз саодат топишингизни. Енди чиройли амал қилсин. Истасин Аллоҳга олиб борадиган йўлни. Мушкула Аллоҳни борлигига иймон келтириш ёки келтирмасликда емас. Аллоҳни борлигини мушриклар ҳам еътироф қилишган. Вала инсоф алтаҳумман холоқас самавати вал ардо ла яқулунна ло. Ҳа ўша мушриклардан ҳам осмонлар йерни ким яратган деб сўрасангиз дейди Аллоҳ Таоло. Аллоҳ деб айтишади дейди. Ана, улар ҳам ишонишган Аллоҳни борлигига, лекин Аллоҳга яқин қиладиган йўлга юришмаган. Ўшанинг учун у билганлари фойда қилмади уларга.

Аллоҳ бизни ибодат қилишга чақирди, итоат қилишгачақирди. Шукур қилишга чақирди. Фақат иймон келтириб қўйсанглар бўлди демади. Оятда ўқидик ку. Ким Аллоҳга рўбарў бўлишдан умидвор бўлса, солиҳ амал қилсин. Билиб қўйишликни ўзи бизлар беҳожат қилмайди. Ҳамма ҳаракатларимиз, ҳамма амалларимиз, ҳамма дарсларимиз, баёнлар, таҳлилларимиздан мақсад Аллоҳга яқин бўлиш. Аллоҳни розилигига йетиш.

Яна битта мисол. Билиб қўйишликни ўзи бизни беҳожат қилмаслиги битта мисол. Бир шаҳарда олинг, ўртача шаҳарда мактаблар бор. Юз мингта ўқувчи бор денг. Ана шу юз мингта ўқувчини ҳаммаси аниқ билади. Йилни охирида йиллик имтиҳон бўлади. Шубҳа йўқ, екзамен бўлади. Енди, бу масалада биронтаси иккиланмайди. Аниқ ишонади, билади. Бунда мушкула йўқ. Мушкула бошқа нарсадан.

Ўша имтиҳондан ўта оладими, йўқми? Екзаменни борлигини билиб қўйишингиз, мушкулани ҳал қилиб қўймаяпти. Екзамендан ўтишлик асосийси. Айрим олимлар борлиқдан Аллоҳнинг мавжудлигига далил олиб келади. Лекин Аллоҳга яқин кишилар бўлса, унга йетишга олиб борадиган далилни қидиради.

Айрим олимлар Аллоҳни борлигини исботлайдиган далилни келтиряпти. Яна айримлари Аллоҳга олиб борадигон йўлни, далилни қидиряпти. Нима қилсак Аллоҳга яқини бўламиз? Енди Аллоҳни борлиги исботлайдигандалил билан унга яқинлашишни таъминлайдиган далил ўртасида фарқ бор.

Бу дарсимиз иймонни мустаҳкамловчи дарслар қаторидаги дарс емас. Қайтараман, бу дарслар иймонимизни қувватли бўлишига сабаб бўладиган дарслар емас. Унда нима бу дарслар? Бу дарслар қандай қилиб Аллоҳга айтамиз? Соғлом қалб қанақа бўлади? Қандай қилиб Аллоҳга таслим бўламиз? Қандай қилиб Аллоҳни ишимизни топширамиз? Қандай қулиб таваккал қиламиз? Мана шулар ҳақида.

Кечаги дарсда айтдик. Мўмин, банда Аллоҳ учун бир нарсани тарк қилса, Аллоҳ унга тарк қилгандан яхшироғини беради деса, ишона олмаяпти кўпчилик. Енди бизни бу дарслардан кўзлаган мақсадимиз, нима қилсак, шу ишонч бизда бўлади.

Хулоса, бугунги дарсимизни хулосаси. Мушкула Аллоҳни борлигига иймон келтириш ёки келтирмасликда емас. Мушкула борлигига иймон келтириш ёки келдирмасликда емас, мушкула Аллоҳга иқбол қилишимизда. Ҳамма ҳаракатларимиз, амалларимиз, дарсларимиз, баёнларимиз, зикрларимиз, таҳлилларимиздан мақсад Аллоҳга яқин бўлиш. Аллоҳни ризосига йетиш, шу билан икки дунёда саодат топиш.

Ақулу қувли ҳаъда, воситағфируллоҳу ли валакум. Инналлоҳу ва малака атаҳую саллу уна аланнабий, я юҳалладина аману, соллу алайҳи ва салламу таслима. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.