Maviza
—Қоралама40 daq

Ей ёшлар шошилманглар (2026)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
39:52
Ўзгаришлар тарихи

Қисқа ва тез йўлини топдим деб узоқ йўлга тушиб қолмаган. Инсонни мана шу тезда, катта нарсани топаман деган шошқалоқлиги рибога, қиморга, хоронга, қарзга киритиб қўяди. Нафс, пул ҳозир бўлсин. Уй ҳозир бўлсин. Машина ҳозир бўлсин, натижа ҳозир бўлсун дейди. Савол. Агар ҳозир бўлмаса чи?

Агар ҳозир бу бўлмаса чи? Унда нима қилади? Битта одам айтади, демак ҳали вақти келмабди дейди. Мен кутаман, ҳалол меҳнатимда тураман дейди. Иккинчиси айтади, ҳалол йўл жуда ҳам секин екан. Бошқа йўл қидириш керак дейди. Хавф мана шу йердан бошланади. Аввал натижа тезроқ бўлса еди. Кейин бўлса, қанақа қилиб бўлса ҳам, дейилди. Мана шу жойда муаммо бошланади. Мана шу иккита жумлани орасидаги қанақа қилиб бўлса ҳам дегансиз, инсонни тақдирини ўзгартириб ташлаши мумкин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, биродарлар, катта кичик ешитиб қўяйлик.

Анна нафсан лан таму тахта тас такмила ризқаҳа. Пайғамбаримиз айтяптилар, ҳеч бир жон ўз ризқини тўлиқ олмагунича ўлмайди. Аллоҳдан тақво қилинглар ва ризқ талаб қилишда чиройли бўлинглар. Ризқнинг кечикиши сизларни уни Аллоҳдан маъсият қилиш орқали талаб қилишга олиб бормасин.

Сизлар айтаётган нарса келавермаса хоромга урманглар ўзингларни. Бу суҳбатнинг марказий жумласи мана шу. Вала яхмияннакум истибутавур риски ала антотлубуҳу би маъсиятинглар. Ризқингларни кечикишлиги сизларни уни Аллоҳга маъсият қилиш орқали талаб қилишга олиб бориб қўймасин.

Яна бир оятда ҳуду маъалла ва даъвуми ҳаруми дедилар. Ризқингларни кечикка еканлиги сизларни гуноҳга олиб бориб қўймасин. Гуноҳ ишни қилиб тур ризқимни топаман деманглар. Ҳалолини олинглар, ҳаромини тарк қилинглар дедилар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам. Қоида. Ҳаром ризқини яқинлаштириб қўймайди. Ҳалол ризқини узоқлаштириб қоидайди. Тушунарлими? Ҳаром амал ризқини тезлаштириб юбормайди, ҳалол амал ризқни узоқлаштириб юба олмайди.

Аҳмад тақволий йигит ҳаромни ёқтирмайди. Яхши йигит, намоз ўқийди, ҳалолда ҳол еди. Лекин ризқ масаласида озгина шошилиб кетади. Тушунгин, барака топгур. Сен онангни қорнида юз йигирма биринчи кунга йетганингда фаришта келиб, сени тақдирингга тўртта нарсани ёзиб қўйган. Шуни биринчиси ризқинг. Иккинчиси ажалинг. Учинчиси амалинг, тўртинчиси бахтли ёки бахтсиз бўлишинг. Биринчи нима ёзилибди?

Ризқ. Сен уни тезлаштира олмайсан. Бошингни тошга ур. Ўтдан чўққа ур. Сени қўлингда уни сабаби бор холос. Шошилма. Мана шу шошқалоқлик инсонни ҳаддидан ошиб юборади. Қаранг да. Аввал мақсад ҳалол еди. Уйли бўлишим керак. Яхши мақсад. Тезроқ уйли бўлиши керак. Ҳали муаммо емас. Уч тўрт йил кута олмайман. Мана босим бошланди. Протсентга бўлсам, уй олиб туринг. Мана енди кетди. Мақсади ҳалол уйли бўлиш, лекин восита бузилди, восита ҳалол бўлди.

Уйли бўлишим керак, яхши мақсад. Тезроқ уйли бўлишим келай. Ҳали муаммо йўқ. Уч тўрт йил кута олмайман. Босим бошланди. Протсентга бўлса ҳам олиб тураверай. Мана кетди енди. Яна бир йигит айтади, аввалига оиламни яхши таъминласам бўлди дейди. Кейин таъминлайди. Кейин оддий бизнес қилсам узоқ вақт кетар екан, деган фикрга келади. Кейин бир ойда икки баробар фойда бор деган таклиф чиқади. Иймонақл айтади, бу ҳалолми? Шариатда нима дейилган? Бу система қанақа ишлайди? Шунақа дейиш керак еди. Аммо нафс нима дейди? Қанча топамиз дейди. Қанча топамимиз дейди. Натижага шошилиш инсоннинг саволларини ҳам ўзгартириб қўяди.

Натижага шошингиз инсон ўзига бериш керак бўлган саволларни ҳам алмаштириб қўяди. Мўминни биринчи саволи қанақа бўлиши керак еди? Неча пул топамиз, қанча чиқади емас. Мўминни берилган биринчи берадиган саволи, бу мол менга ҳалол йўл билан келяптими, йўқми? Мана шу саволни бериш керак. Чунки Аллоҳ Таоло айтади, астажибилла, я йўқилладингна аману ла таъқулу амму алакум байнакум билбатил. Ей мўминлар, молларингизни ўзаро ботил йўллар билан йеманглар. Шунинг учун иймон айтиш керак еди, мўминни иймон айтиш келади, шу пул ҳалолми? Шу тижоратни қилсам Аллоҳ мен қилган ишга кириб қолмайманми? Демак, катта фойда ва тез натижа шариатдаги биринчи тарози биринчи ўлчов емас. Қайтарамиз. Катта фойда у тез натижа шариятдаги биринчи мезон емас.

Аввал йўли ҳалолми? Ботилмасми? Ҳа. Ботилмас, йўли. Унда қанча фойда топамиз? Учинчи савол бу. Қанча топамиз дегани. Риск қилмаган, ҳалигина қанақа нарса ичмайди дейди. Рисковат қилмаган, ҳали гина ичмайди дейди да. Акалар, бу бузувчи ўлчов емас. Ислом ўзи мана шу биз айтаётган рискни ҳаром қилмаган. Тижоратда, янги бизнесда, маҳсулот чиқаришда риск бор. Ҳисоб китоб қилиб бўлмай қолиши ҳам мумкин. Буёғи енди биз айтаётгандек, таваккал кетади. Мўмин қўрқоқ бўлмайди. Ҳисоблайди, маслаҳат олади, истихора қилади, кейин таваккал қилади. Аммо биродарлар, таваккал қимор емас. Қимоқ таваккал дегани емас. Таваккал ўн минг доллар қўячи, бўлса сразу йигирма минг бўлади дейди. Бўлмаса чи?

Бўлмаслиги тўқсон тўққиз фоиз, бўлиши юз га бир шанс деса ўн минг тикиб юборади да. Демак, таваккал дегани қимор емас. Қимор дегани таваккал емас. Тижоратда маҳсулот ёки хизмат, меҳнат бозор бор. Қиморда бўлса, пулни ноаниқ натижага тикади, омад келса бирданига кўпайишади, имконияти бор, ёки бўлмасам куйиб кетишлик имконияти бор. Рисковат қилаётган нарса ўзингизники бўлсин. Ўзингизни еллик минг долларингиз борми, еллик минг долларга рисковат қилинг. Укалар, ешитиб қўйинглар. Куйиб кетсангиз, нол бўлдингиз, бошидан бошлайсиз. Аммо ўзингизники бўлмаган, қарзга олинган еллик минг долларни олиб туриб рисковат қилсангиз нима бўлади? Хонавайрон бўласиз. Тушундингларми? Бизнесга енди керак екан укалар. Ўзингларни капиталинглардан ошиш анасига рисковат қилманглар.

Риск бор акалар. Таваккал деб қўямиз бу нарсани. Ислом ана шу рискни ўзини ҳаром қилмайди. Чунки тижоратда, ишлаб чиқаришда, янги бизнесда биз айтайлик мана шу хатар, риск бор. Мўмин одам қўрқоқ бўлмайди. Лекин ақлли хушлиги у. Ҳисоб китоб қилади, маслаҳат олади, истихора қилади, кейин таваккал қилади. Рисковат қилади бизнинг тилида. Аммо биродарлар, таваккал дегани бу қимор дегани емас. Қиморда пулни тикади, ё бўлади, ё бўлсин. Лекин тижоратда нима? Маҳсулот бор, ишлаб чиқариш бор, хизмат бор, меҳнат бор. Шунинг учун у таваккал, тижоратдаги таваккални рискини у қимордаги рискга таваккалга ўхшатиб бўлмайди.

Аллоҳ азза ва жаллоҳ Қуръонда марҳамат қилади, астайду биллаҳ. Я йўқалладина аману, индамал хомрувал, майсирувал, ансобувал, азламу ридусум мин амал иш шайтон, фажитани буҳу лаъалла кун туфли ҳун. Ей мўминлар, албатта ароқ, қимор, бутлар, чўплар билан пол очишлик, фолбинлик қилишлик, шайтон амалидан бўлган ҳаромишдир. Бас, нажот топиш учун улардан узоқ бўлинглар. Яъни ўйнаманглар емас, яқин борманглар деб айтяпти. Унинг сари телефонимизда бирор нарсани боссанг, дарров шу интернет қимор, қимор пуллаженияларда доим бизга нима қилиб туради? Реклама қилиб туради. Олтмиш минг сўм бекорга олинг дейди. Яъни бир бало қилиб уйлаштиради да сизни. Аллоҳ таоло айтади, мана шу ичкилик, қимор, сабабли шайтон ўрталарингизга буғзи адоват солишни ҳамда сизларни аллоҳни зикр қилишдан ва намоздан тўсишни истайди холос, енди тўхтарисизлар.

Шайтон қиморга чақираётиб, биринчи кун иймонингни бер демайди. Бир марта синаб кўр дейди. Бир марта дейди. Футболга тикиб кўр дейди, сен футболни тушунасан дейди. Қайси клуб кучли, қайсини заиф биласан? Сен бошқалардақа емассан. Бир марта юксанг бўлди, қайтиб ўйнамайсан дейди. Пулни оласан, чиқиб кетасан дейди. Мана шу қиморга қўл урган ёш йигитни енг катта душмани биринчи ютуқ. Ютиб олдими? Бўлди, илашди. Биринчи марта осон пул кўрса, ана шу меҳнат ҳақидаги тушунчаси бузилади.

Шу йерда бир нарсани айтиб ўтишимиз керак. Мана ёш бой биродарларимиз бор. Ёши ўттиз беш га, қирқ га, қирқ беш га кирган. Сизларга тегишли гап. Албатта пул ўзингларники, хоҳлаганингларни қиласизлар. Аммо ўн га, ўн икки га, ўн беш га кирган ўғилларингларга, қизларингларга болам кўчада бемалол юрсин, ўртоқларини олдида бўйни қисилмасин, мени бу ёшимда бунчалик имкониятим йўқди деб туриб, қўлига каттагина пулни бериб қўясиз. Шу билан боламга яхшилик қилдим деб ўйлайсиз. Ешитиб қўйинглар. Ёш ўспиринлар учун қўлида доим катта пул бўлиши яхши иш емас.

Ўзи ески гап бор. Пулсизлик қизни айнитади, пулни кўплиги йигитни. Агар бир ҳафта ишлаб, бир беш минг сўм топадиган бўлса, бу пулни қадрини билади, ўйлаб ишлатади. Иқлим чиқимларини бир қатор еллик дан ўтказади, тежайди. Тартибга ўрганади, исрофдан қочади. Аммо кун ора қўлига юз доллардан бериб турсангиз нима бўлади? Бу пулни қандай келганлиги, бу пулни қаддини қиймати бўлмайдими? Енди исрофига ўрганади. Енди меҳнат қилиб агар бир ҳафтада юз доллар топадиган бўлса, ана шу пулини ўрнига сарфлашга ҳаракат қилади. Шунинг учун бирданига шу қўлига катта пул келиб қолса ёки доимий суратда ота онаси унга бир пул бериб турадиган бўлса, бу кейинчалик пул ҳақидаги, меҳнат ҳақидаги тасаввур бузилади.

Пайғамбаримиз айтадилар, инналлоҳа кариҳалакум салатан. Аллоҳ сизлар учун учта нарсани ёмон кўрди. Қийлаб вақол, миш миш гаплар, қуйидаги гап сўзларни ва идо атал мал, молни зойи қилишликни ва катталатол сувал, саволни кўп беришликни. Тасаввур қилинг, бир ёш йигит бор, беш минг доллар оборот қилади. Айтишадики, бир беш юз долларни қиморга тикмайсанми дейди. Ҳеч қанча емас, ўн фоизда дейди. Тикади, юк узади. Енди иккинчи марта тика еканда нимада тикади у? Шу пулими? Биларкан сизлар а? Енди дейди, қайтариб оламан дейди. Енди бошида беш юз доллар тикиб туриб, уни беш минг қилиш еди, фойдада кўриш еди, кўпайтириш еди. Енди ют тузиб қўйгандан кейин мақсад ўзгариб қолди. Енди уни қайтариб олиш керак дейди. Кейин қолгани ҳам кетади. Шайтон айтади, битта ютсанг дейди, ҳаммаси тўланиб кетади дейди. Мана шу қиморнинг енг хавфли ёлғонлардан биттаси мана шу. Битта ютсанг, ҳамма ёқ ёпилиб кетади дейди.

Енди бу йерда қиморга кирган ёшлар яна битта муаммони билиб қўйишлари керак. Бу йерда фақатгина бир финансовий, молиявий муаммо емас. Бу йерда луқумани муаммоси ҳам бор. Ҳаромга кириб, қимормиди, рибўмиди, шу ҳаромни пулини йейдиган бўлсангиз, луқмингиз ҳаром бўлса, дуойингиз ҳам ижобат бўлмайди, ибодатларингиз ҳам қабул бўлмайди.

Есимиздан чиқмасин, фақат пул масаласи емас бу. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини айтадилар. Уйдан узоқ бўлди, узоқ сафарда юрди, кийимлари чанг бўлди, бошлари кир бўлди ва ҳоказо. Ва қўлини кўтариб дуо қилади, е Роб, е Роб деб. Ўзи бир инсонни мусофир бўлишлиги, уни дуоси ижобат бўлишлигини шартларидан. Мусофирни дуоси ижобат. Лекин бу одамни дейди Пайғамбаримиз, во матъан муҳ у ҳаромун, во машраб у ҳу ҳаромун, во малбас у ҳу ҳаромун ва ғудиябил ҳаром. Фаннан юзта жа бўла.

Дуоси ижобат боладиган мусофир, йегани ҳаром, ичгани ҳаром, кийгани ҳаром, ҳаромга ўралиб қолди. Қаёқдан ижобат бўлсин дейди. Шунинг учун тезроқ пул топай деб ҳаромга қўл урган одам фақат молиявий хато йўл қўймаяпти. У ўзини қалби билан Роббаси ўртасидаги ана шу нозик алоқаларга ҳам зарар йетказяпти. Кута олмайман деган нафсни яна битта хатоси. Рибога қўл уриш. Мен кута олмайман унча вақт дейди. Ундан кўра пул олиб битта оборот қилай, кейин протсент ёпиб, пулни қайтараман, тавба қилиб оламан. Аллоҳ таоло айтади ва аҳлуллоҳул байъа ва ҳарромар реба. Аллоҳ савдони ҳалол қилди ва рибони ҳаром қилди.

Савдо ҳалол, бизнес ҳалол, фойда ҳалол. Молни, пулни кўпайтиришлик ҳаром емас, биродарлар. Лекин Аллоҳ таоло чегарани қўйиб қўйган. Ей мўминлар, Аллоҳъдан қўрқинглар ва ростдан мўмин бўлсанглар, судхўрлик сарқитлабни тарк қилинглар. Оятни прямой тексти бизни тилда рибодан қайтаряпти. Енди кимдир рибодан қайтамаса чи? Аллоҳ Таоло айтиб қўяпти. Енди агар фармонимизни қилмасанглар, у ҳолда Аллоҳ ва Пайғамбар у томондан бўлган урушни билиб қўйинг. Яъни Аллоҳ Таоло шу бандани хор қилиши вақт масаласи. Шунинг учун бўп кетаман, бир оборот йетади, какраз шу пул йетмай турибди деб рибога қўл урманглар. Ҳозир машинали бўлишим керак деган хоҳиш одамга ана шу машинани умумий нархини емас, ҳар ойда тўлайдиган тўлов дейлар кўрсатиши мумкин. Ҳеч нарса емас дейди. Бир минг икки юз долларга ипҳоне олади, ҳа юз доллардан екан дейди, айланиб келиб ўша пул. Ёшларга гапиряпмиз бу нарсани. Ёшинг енди йигирма йигирма беш га келди. Нимага шошиласан? Кўрпангга қараб оёқ узатмайсанми? Нимага сакрайсан? Топишингга қарамайсанми?

Кимга, нимани исботламоқчисан? Ҳалиги ўринсиз чирансанг белинг чиқади деган мақол бор. Ўн беш га кирган болага минг долларга ипҳоне олиб бало борми? Енди ажойибки, насияга бир нарса олайсиз да одамлар. Қарзга, насияга олаётган бўлса, худди бекорга олаётгандек олаверади, биласизми? Енди сен ўша минг долларга телефонни оляпсан қарзга. Ё бир ўн минг, йигирма минг долларлик машинани олдинг. Ҳар ойда стабилно уч юз доллардан тўлаб тура оласанми? Яъни мунтазам равишда уч юз, беш юз доллардан тўдаб туришга яқининг йетадими?

Сабр қил, шошилма, қарз бўлма. Лойиқ бўлган кунинг Аллоҳ Таоло беради. Десанг қулоқ солмайди. Шошилади. Айтадики, агар бунақа ҳалол йўл билан кетадиган бўлсам, кутсам беш олти йил кетар екан дейди. Беш йил кутаманми дейди, лекин кейин ўн йиллик муаммога кириб кетади. Яъни қисқа йўлни топдим дейди да, машаққатли узоқ йўлга кириб қолади.

Кредитний история деган нарса бор, ғарбда, Америка, Йевропада. Мана шу капиталистик тизимни пойдевори ҳисобланади. Уларда бу нарса шунчаки одамларни хоҳиши билан емас, балки бутун бошли давлат ва жамиятни ишлаш механизмига айланиб бўлган. Мана имкон борича ёшларимизга мана шу системани қанақа ишлашлигини содда қилиб тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Биринчидан, кредитний историйе дейди. Бизда йўқ бу, алҳамдулиллаҳ бўлмасин ҳам, керак емас бизга. Кредит тарихи. Бу бир одамни молиявий паспорти. Ана шу капиталистик мамлакатларда инсонни жамиятдаги ўрнини қўлидаги пул емас, балки кредитни историяси, кредит тарихи белгилайди. Бу шунақа рейтингки, одам банкдан қарзни олиб, вақтида қайтарган, қайтармаганлигини кўрсатадиган бир кўрсаткич.

Агар сизни умуман қарзингиз бўлмаса ҳам, ҳамма нарсани нақд пулга олиб яшашга имкониятингиз бўлса ҳам, мана шу рейтингиз бўлмасада сиз одам емассиз. Бу система учун сиз бор емассиз, мавжуд емассиз, ишончсиз, тажрибасиз одамсиз. Пулингиз бор, лекин кредитний история бўлмаса, сиз ҳеч ким емассиз бу жамият учун. Иккинчидан, бу система, бу тизим сизни қанақа қилиб қарз олишга мажбур қилади? Ана айтдик, агар рейтингингиз бўлмаса, кредит тарихингиз бўлмайдиган бўлса, ёки паст бўлса, чўнтагингизда пулингиз кўп бўлса ҳам, нормал яшолмайсиз у йерда. Нима учун? Уйни ижарага олмоқчи бўлсангиз, ижарага уй бераётган одам сизни кредитнинг историянгизни сўрайди. Рейтинги қанақа екан? Пастми? Ишонсизми? Берилмайди, чунки бу одам тўлашига қодирми, қодирмасми, паспорти йўқ екан дейди. Яна, алоқа ва хизматлар. Масалан сим карта оладиган бўлсангиз, унга ҳам керак, кредитний история. Интернет ўрнатмоқчисиз, ҳатто коммунал хизматларни олмоқчи бўлсангиз ҳам барибир кредитний историяга керак. Кредитний истора керак. Ишга кириш. Бирор яхшироқ компанияга яхши ишга кирмоқчи бўлса, улар ҳам кредитний исторя сўрайди.

Чунки қарзини вақтида тўламаган одам масъулиятсиз бўлади. Бу одам бизга фойда келтира олмайди дейди да, қабул қилмайди. Тушуняпсизларми? Бизда йўқ, алҳамдулиллаҳ ҳирот бир аламин йўқ, бўлмасин ҳам. Лекин капиталистик система шундай қилади. Ҳозир қарзга олиб туриб, кейин майдалаб тўлашлик худди шу система.

Қопқонга тушириш усулини қаранг. Кредит карта. Ҳозир айтдик, жамиятда бир нормални яшашлик учун кредитни катта олишликка мажбур бўлади. Ўзини нақд пули бўлса ҳам, ўша катта билан озиқ овқат сотиб олади да, кейин кредитни ёпишликни ўзини пулдан тўлаб қўяверади. Мана шу йўл билан тизим инсонни ёшлигидан қарз олиб яшаш, ҳаётнинг ажралмас қисми деган психологияга ўргатади ва нафсига йўл очиб қўяди.

Олтин қафас ёки тинимсиз югуриш йўлакчаси. Олмахонни ҳисоб қўяди ю, югуради, қанча тез югурса, шунча тез айланади. Ёшлар қарз олиб яшашга ўргангандан кейин, сабр қилишни унутади, йиллар пул тўплашлик хаёлига келмайди, чиққан янги телефонда дарров олишни хоҳлайди. Машинани зўрини олишни хоҳлат, чунки ҳаммаси насияга.

Йигирма беш га кирган болани йелкасида ўттиз йиллик қарз турибди. Енди бу еркин инсон емас. Ишлаётган ишхонасидаги хўжани ёқмаса ҳам, ишлаётган, ишхонасидагига ўзини иши ёқмаса ҳам ана шу ишдан бўшаб кетмаслиги учун сабр қилиб ишлашга мажбур. Чунки бир ой кредитини тўлолмаса, банк уни уйини ҳам тортиб олади, машинани ҳам тортиб олади кўчага чиқариб ташлайди.

Аввалги мантиқ қанақа еди? Одатдаги нормал мантиқ қана қа еди? Пул йўқми? Меҳнат қил, тўпла, кейин ол. Бу тўғри мантиқ. Пул йўқ, меҳнат қил. Пул тўпла, кейҳин ол. Лекин кредит иқтисодиётини мантиғига кўра, пул йўқми, ҳозир насияга ол, кейин ишлаб тўла.

Бу шунчаки замонда қулайлик емас. Бу инсонни келажакдаги еркинлигини, хотиржамлигини ва умрини банкка сотиб қўйиш дегани. Яъни мана шу механизмни яна ҳам соддароқ қилиб айтсак, ески иқтисод айтар еди инсонга. Аввал имкониятингни пайдо қил, кейин хоҳишингни қондир дер еди. Бизни замонимизга келиб бўлса, истеъмол кредити айтади, аввал хоҳишингни қондир, кейин йиллар буни тузиб юборасан дейди. Ана шу кейин майдалаб узоворасан деган жой ҳийла.

Бир йил тўплаб туриб минг долларга олсангиз, енди бир йилга насига олсангиз бир минг икки юз га оласиз. Тушуняпсизми? Ўша насига олганингиз икки юз сўм белгиларингизга қарз юклайди. Ундан кўра тўпланг ўзингиз, бир йилда минг доллар бўлсин, кейин олинг ҳалиги нарсани. Ёшлар мана шу насияга қарзга урган бўлди. Ўша насия магазинга боряпти, ид картасини шундай паспортини беряпти, шарт беряпти бунга.

Укалар тушуняпсизларми? У тузоғ у. Майдалаб узиб юборасан дегани. Қаёқдан узасан? Йўқ ўша нарса орқангда. Йиғиб олсанг, сабр қилсанг бир йилда минг долларга оласан, ё сабр қилмасдан ҳозир олиб олсанг бир минг икки юз га оласан. Албатта бу системани орқасида катта бир бизнес бор. Сотувчи, сотувчи молини ўтказади, пули йўқ бўлса ҳам. Мижозни пули йўқ деса ҳам ўтказа олади. Чунки насия борда. Кредит уни олдидаги шу тўсиқни олиб ташлайди. Банк билан мана шу молиявий компаниялар қарз беришдан фойда қилади. Сотувчи маҳсулотини сотади. Харидор бўлса, ана шу товарлик, молиялар бўлиб қолади.

У бўйнини ихтиёри билан сиртмоққа солиб бериш. Банкдан кредитга пул олиб, насияга олиб, ҳаётини насияга қарзга қуришлик, бўйнига илинган сиртмоқ. Ҳеч кимга қочиб кета олмайди. Тушунарлими? Борича яшанглар. Ески система, пулинг йўқми? Ишла, пулни топ, кейин ол еди.

Бу система нима дейди? Пулинг йўқми? Олавер, майдалаб узиб юборасан дейди. Аллоҳнинг сен учун қилган тадбири. Инсон мен ҳаётимни тезроқ тўғрилаб оламан дейди. Ва енг катта хато шу йерда. Ана шу ҳаётимни тўғрилашлик мени қудратимда деб аниқ ишонганлигида. Йўқ. Сени қўлингда ҳаётингни тўғирлашлик учун сабаблар бор. Меҳнат қиласан, исроф қилмайсан, тежайсан, ақл билан иш юритасан, булар сабаб. Мана мана шулар ҳаётингни тўғри яхши бўлишингни сабаби. Лекин сени ҳаётингни тўгарлаб қўядиган, фаровон қилиб қўядигон Аллоҳ Таолонинг ўзи. Тушунгин. Қалбингга айт. Аллоҳнинг сен учун қилган тадбири сенинг ўзинг учун қилкан тадбирингдан яхшироқ.

Бу дегани ҳеч нарса қилмай ўтиравер дегани емас. Бу дегани олма пеш оғзимга туш дегани емас! Йўқ, ишлайсан, режа қиласан, ҳисоблайсан, меҳнат қиласан, сабабни қиласан, аммо сен айтгандай бўлавермаса, ҳолатинг. Ризқ кеч келяпти деб, ҳаром билан Аллоҳнинг тақдирини тузатишга, қўштирноқ ичида тузатишга уринма.

Тушунарлими? Ҳамма сабабни тўғри қиляпсан, бўлмаяптими, демак ҳали вақти келмабди. Тўғри кетавер, яхши кетяпсан сен. Биродарлар, қарз ўзи ҳаром емас. Қарз мумкин, жоиз. Жоиз муомала. Ҳақиқий еҳтиёжингиз учун, зарурат учун қарз олишингиз мумкин. Аммо муаммо нимада? Мана шу қарз олиш ҳаёт тарзига айланиб қолиши. Муаммо йелкасига ўзи кўтара олмайдиган катта юкни кўтариб олиш. Муаммо обрў учун қарз олиш. Муаммон битта қарзни иккинчи қарзи билан ёпишлик. Маъқулми?

Қарз зарурат учун бўлаверади. Лекин ёшларда олаётган қарз у биз айтаётган зарурат емас. Пайғамбаримиз айтадилар, мен аҳода амму ала насий юрийду адаҳа аддаллоҳу анҳу. Ким одамларни молини қарзга қайтариш учун олса, қайтариш нияти билан олса, Аллоҳ унга адо қилишга ёрдам беради. Олаётганда қайтараман деб олса, ҳалол, зарурат учун бўлган қарзни қайтараман деб оса, Аллоҳ узиб қўяди шу бандага, ёрдам беради ва мен аҳадо юрийду ит лафаҳа ат лафаҳуллоҳ. Енди ким одамларни молларини қарзга олса ю, талофатга учрашиш нияти билен. Олса, Аллоҳ уни талофатга учратади. Укалар қарз бўлманглар имкони борича. Қарз сизларни ишингларни орқага тортади.

Қарз агар яхши нарса бўлганида пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу қарздор бўлиб қолишингиздан паноҳ тиламас едилар. Аллоҳумма инний аудҳу бика минал маътамий вал мағром. Парвардигор. Гуноҳдан ва қарздан сендан паноҳ тилайман. Бу қарздан унча кўп паноҳ тилайсиз деганида пайғамбаримиз айтдилар, иннна рожула ида ғорий мақдаса фа кадаба ва ваъда фа ахлафа. Чунки инсон қаздор бўлса, гапирса ёлғон гапиришга мажбур бўлади. Ваъда қилса, хилоф қилиши мумкин бўлади.

Бир кишини жанозасини ўқимоқчи бўлиб келадиларда, маййитни қарзи борми? Ҳа, бор деганида ўқимайдилар. Мен тўлайман деган одам чиққанидан кейин пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқийдилар жанозасини. Шунинг учун қарздан йета олиш керак. Ҳатто шаҳид одам ҳам одамлардан қарзи бўлса, уни жаннатга киришигида мана шу қарзни тўсиб туради.

Биродалар, бу далиллар қарз олишда ҳаром деётгани йўқ. Бу ҳадислар, бу оятлар сиз билан бизни қарзни йенгил ўйин ёки оддий қўшимча пул деб кўришдан огоҳлантиряпти. Қарз келажакдаги ўзингдан бугунги кун учун пул олиш. Қарз бу ҳали топиб олган пулингни қиладиган меҳнатингни бугун ишлатиш. Қарз бугунги хоҳишинг учун ертанги кунингни, ертанги даромадингни ва ертанги енергиянгни олдиндан сотиб юбориш. Қарз бугунги аҳмад ертанги аҳмадни бўйнига келаётган юк. Сен қарз олаётганда фақат бировни пулини олаётганинг йўқ. Балки ертанги еркинлигинг, вақтинг, меҳнатингни гаровга қўйяпсан. Бугун ишлатган пулингни ертага ҳали ишлаб топмаган пешона теринг билан нима қиляпсан? Тўлаяпсан. Буни оқибатида шундай кун келадики, қарзни қайтариш учун топганингдан кўра каттароқни беришга тўғри келади.

Бир марта яшаймиз. Олавер дейди. Бир марта ёшаймиз дейди. Ҳаётга бир марта келасан дейди. Ҳа, бир марта келасиз. Шунинг учун бир марта яшайдиган ҳаётингда хатога йўл қўйма. Бир марта яшайсан, шунинг учун ҳалол яша. Бир марта яшайсансан, шунинг учу шошилма. Биродарлар ҳалол ешиклари кам емас.

Кўп ҳолларда қарзга пул олиб олган, рибога пул олиб олган одамни баҳонаси иложим йўқ бўлди да дейди. Иложим бўлмади да, мажбур бўлдим да дейди. Ўзи аслида шу гапни тагидаги маъно нима? Яхшилаб текшириб чиқсангиз, кутгим келмаяпти, бўлади. Иложим йўқ, мажбур бўлдим деган сўзда асл маъносини бўлади, кутгим келяпти дегани.

Арзонроқ бўлса ҳам машинаси бор еди. Кичкинароқ бўлса ям уйи бор еди. Ёки бўлмаса ижарада туриши мумкин еди. Кичкина бизнесдан бошлаши мумкин еди. Йўқ, куткиси келмади. О, ески дарсларимизда бор. Битта катта компанияга фаррошликка одам керак бўлди. Кирди, суҳбатдан ўтди. Бўпти, биз сизга хабар қиламиз. Емаилингизни ташлаб кетинг, електронний адресингизни деди. Мени емаилим йўқ деди. Е, сиз мана шу асрда яшаб туриб емаилингиз йўқми, електронний почтангиз йўқми? Бизга ярамайсиз екан деди. Чиқиб кетди. Ҳатто фаррошликка ярамади. Нима қилди? Нима қилди? Помидор олиб сотди. Қўлидаги пулга бир яшил помидорни олдида майдалаб кўтариб юриб сотди. Даромад қилиб, ертаси куни икки каробка сотди. Шунақа қилиб туриб, бир йил, икки йил кутди.

Шошилмади. Мажбур бўлдим деб протсентга пул олмади, қарзга олмади, нима қилди? Кутди. Ва катта ўзи бир ана шу мева чева савдоси билан шуғулланадиган катта бизнесменлардан биттасига айланди. Шунинг учун иложим йўқ. Мажбур бўлиб қолдим деган гапни тагида нима ётади? Кутгим келмаяпти дегани ётади. Ёшларни муаммога, шошқалоқликка киритаётган нарса нима? Ҳаёт ҳақидаги уларнинг тасаввурларини нотўғрилиги. Ўлчов тушунчани нотўғрилиги. Чунки ҳар қанақа, ҳаракатни орқасида битта бир тасаввур туради. Ҳаёт нима, иймон нима, ризқ нима, барака нима, ўлим нима, ёшлик нима, соғлиқ нима, хотиржамлик нима, бахт саодат нима? Ижтимоий тармоқ нима?

Ҳозирги бизни ёшларимизни шошқалоқ қилаётган нарса, асосий нарса ижтимоийтармоқ бўляпти. Енди динини маҳкам ушлаган ибодатдаги тақвол йигит ҳам еҳтиётаверсин. У рибойга кирмайди, қимор ўйнамайди. Аммо ўзини имкониятидан кўра каттароқ бўлган бир қарз даволади. Тўлашга имконияти бўлмаган катта қарз даволади? Нима дейди? Бизнесни каттатириш учун дейди. Сенчи, қайтараман деган яхши ниятингни ўзи йетмайди. Ҳисоб китобни яхшилаб қилгин. Қайердан қайтарасан? Қайси даромаддан қайтарасан? Иш юрмай қолса чи? Оилада бир кутилмаган чиқим бўлиб қолса чи? Биродалар, мана шу саволларни бериш керак қарз олишдан олдин.

Шунинг учун пул топишдаги енг асосий савол, қанча топаманмас, бу нотўғри савол. Тушунарлими? Неча пул топаманмас. Қиёмат кунида, биродарлар, пулни қанақа қилиб топгансан дейди, қайерга сарфлагансан дейди. Қиёмат кунидан инсон иккита томондан сўралади. Ан малихи мин айни иккита сабаҳ у ва фима ан фақоҳ у. Қиёмат кунида Пайғамбаримиз айтдилар, инсон моли ҳақида сўралади. Қайердан топгани ва қайерга сарфлагани ҳақида.

Йўқ. Менга ҳозир шу зарур емас дея олиш ҳам бойлик. Йўқ дея олиш ҳам бойлик. Бойлик фақатгина пул емас. Йўқ дея олиш ҳам бойлик. Зарур емас деб ўзини тия олиш ҳам бойлик. Чунки енг катта бойлик нима еди? Қаноат.

Қаноати бор одам енг бой одам бўлади. Айтдик ку, ёшларни мана шу муаммога киргизаётган асосий нарса ҳаёт ҳақидаги нотўғри тушунча. Нотўғри ўлчов. Хато тасаввур. Яна ана шу ёшларни битта хатоси, йелкасига олиб олган қарзини ўзининг даромади деб ҳисоблаши. Йигирма минг доллар қарз олдингиз. Енди сизда йигирма мин долларлик бойлик емас, йигирма миз долларлик мажбурият бор. Қараб турсангиз, айни ёшларда кўринади. Масалан, Аҳмад беш минг доллар билан тижорат юргизаётган еди. Ҳафтасига ўттиз доллар, қирқ доллар сарф қилар еди оиласига. Енди еллик минг доллар қарз олди.

Йелкасида еллик минг долларлик масъулият бор. Енди оборотдаги пули қанча бўлди? Еллик беш минг бўлдими? Енди магазинга кирганда енди юз еллик доллар ишлатади енди. Нимага? Ҳа, еллик беш мин доллар оборот қиляпман у дейди. Ҳа, еси йўқ. У еллик минг қарз еди. Тушунарлими? Аввал беш минг долларга бир марта еҳтиёт бўлсанг, еллик минг долларга ўн марта еҳтиёж олишинг керак еди.

Мана шу қарзга кириб кетган укаларимизни қарасанглар, худди шунақа кетган. Уже еллик доллар пул емас да. Икки юз уч юз доллар сарфлаб юбораверади. Демак, йелкасидаги еллик минг долларни қарзлигини унутиб қўяди да, ана шу пулни худди ўзини пулидек, ўзини фойдасидек кўриб сарфлашни бошлайди. Шунинг учун айтяпмизда, енг катта хато қарзни даромадда билиш.

Ризқ кеч қоляпти деб, уни ҳаром билан тезлаштиришга ҳаракат қилма. Шошилма. Баъзида одам рибога нимага келади деса, кута олмаганидан келади. У Аллоҳга қарши чиқишни истаганидан емас, шошилганидан келади. Қиморга биров киради. Нима деб киради? Натижани тезроқ хоҳлаганидан, қиморда ҳалол деганидан кирмайди. Фирибгарликка кириб қолади. Еси пастлигидан емас, хирси ақлини ўчириб қўйганидан, шошилганидан.

Енди мана шу бизни суҳбатларимизни ешитаётган одамларнинг ишида қиморга кириб қолган, рибога кириб қолган. Қарзга ботиб қолган, фирибга учраб қолган инсонлар бор бўлиши мумкин. Биз уларга сен тамом бўлдинг демаймиз. Чунки Аллоҳ Таоло айтади, астайр вилла қулия ибадия ла динаҳ срофу ала анҳусиҳим ла тақунату ме раҳматилла инналлоҳу яв фируз зунубу жамият. Айтинг, ей Муҳаммад али ассалом. Ей ўз жонларига исроф қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Албатта Аллоҳ гуноҳларни барчасини мағфират қилади.

Шайтон васваса қилиб битта гуноҳни қилдиради. Гуноҳни қилиб қўйгандан кейин енди тугади енди дейди. Ноумид қилади. Лекин мўмин еса хатоси ҳар қанча катта бўлмасин, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмайди. Қарзга кириб қолганда, ҳаромга кириб қолганида, муаммога кириб қолгандан ўғиладиган дуо. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар аллоҳумма кфеин и би ҳалалика мин ҳаромика. Во агнийний минфалтликка, во агнийний бифалтликка амман севак. Парвардигор, мени ҳалолинг билан ҳаромингдан кифоялантир ва фазлинг билан ўзингдан бошқаларга муҳтож қилма.

Ўзимизга қуйидаги саволларни берайлик. Биринчиси, мен нимага шошиляпман? Заруратми ёки бошқаларга йетиб олишгами? Иккинчиси, мана шу мен шошилиб олмоқчи бўлган нарсани икки йилдан кейин олсам, ҳаётим бузилиб кетмайдими? Учинчиси, қарз олаётган нарсам ҳақиқий еҳтиёжимми ё фақат орзу ҳавас холосми?

Тўртинчиси, ишим юришмай қолса, олган қарзимни тўлай оламанми? Бешинчиси, ҳозир қарор қил, ҳозир ришат қил деяптими? Сен савол бер. Нимага шошилиш? Нимага? Олтинчиси, фақат кўп фойда келади деган гап учун киряпманми? Йеттинчиси, натижа кечикса, яна беш йил ҳалол меҳнат қила оламанми? Саккизинчиси, агар ишим Аллоҳнинг чегарасини бузишни талаб қилса, уни тўхтата оламанми?

Обрў учун қарз олма. Тушунмаган нарсангга пул тикма. Ҳаромни вақтинчалик деб бошлаб юборма. Катта молиявий қарорни ҳаяжон пайтида қилма. Қарз олсанг, узиш режаси билан ол. Ризқ кечикса, сабабни яхшила, чегарани бузма. Тезлаштираман деб хатога йўл қўйма.

Мақсадни яхшилиги ёки ниятни тўғрилиги ҳаромни ҳалол қилиб қўймайди. Уй яхши, лекин рибо яхши емас. Оила фаровонлиги яхши, аммо ҳаром пул яхши емас, бизнесни каттайтириш яхши, леки бировни пулини хатарга тикиш яхши емас! Кимдир мана шу ишни ҳозир қил деса, сўранг, нимага ҳозир қилишим керак? Биров бир марта яшаймиз деса, айтгинки, шунинг учун бир марта яшайдиган ҳаётимни ҳаромга бермайман.

Оллоҳнинг ризқига, оллоҳга олсак бўлиб, йетиб бормайман деган.

Кейинги дарсни тинглашФирқалар