Maviza
—Қоралама22 daq

Фирқалар

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
22:05
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Ассалому алайҳи вас саламу ала ашрафил мурсалин ва ала алихий вас хабиҳий ажмаъин. Аллоҳумма аллимнома ёнфауна бомфаъна бимаъаллам тана ва зидна илман. Аллоҳумма алинал ҳаққа ҳаққон ворзуқунат тибаа ва алинал баътила баътилан ворзуқунат чет инаба. Ва жаъална мин майясида меъуна ал қовлу фаядда беъуна аҳсана ва адҳиҳиллина би раҳмат ака фии ибадикас солиҳаи.

Аммавот, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълу ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳинг. Қуръонийинглар ҳақида дарс қиляпмиз. Қуръонийслар ким? Қуръонийингилар аҳли суннага еътиқоди зид бўлган, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатини инкор қилган кофир фирқа. Гарчи намоз ўқиса ҳам, гарчи қуръондан гапирса ҳам. Биз Қуръонийлар аҳли суннага зид бўлган, диндан чиққан муддатлар десак, айрим биродарлар қаноатланмайди, далил исбот сўрайди. Биз мана шу дарсларимиз орқали имкон борича йенгил қилиб, содда қилиб, буларнинг хатоларини, аҳли суннага зич бўлган ўринларини кўрсатяпмиз. Охирги дарсимизда Қуръондаги оятларнинг турлари ҳақида, усулул фиқҳ илми ҳақида гаплашган едик. Қуръони Карим бу оддий бир одамни ёзган китоби емас. Аллоҳни каломи. Уни ҳар ким ўқиб, таржимасидан ўзи билганича, ўзи хоҳлаганича хулоса қилиб кетишликка ҳаққи йўқ. Қуръон оятларини тушунишликни сиз билан бизга усулул фиқ' уламолари йўлини кўрсатишади. Тафсирий уламолар кўрсатади.

Агар биз Қуръонни бир ўқиб, устидаги маъноси билан кетаверамиз десак, ўзимизни оёғимизга ўзимиз болт ургандек бўлиб қоламиз. Қуръон оятига амал қиляпман деб диндан чиқиб кетиб қоламиз. Аҳли сунна уламолари усули фиқҳ илмида оятларнинг турлари ва уларни қандай тушуниш керак еканлигини баён қилиб беришган.

Металлда деган. Металга нималар келади? Темир, алюмин, мис, латун, волфрам, олтин, кумуш, никол ва ҳоказо. Шуни ҳаммаси метал дейилади. Бирини тоннаси йетмиш минг сўм. Биттасини грамми беш минг сўм. Лекин ҳаммаси метал дейилади. Металнинг турлари бор бўлганидек, лиллаҳи илматалул аъло Қуръони Карим оятларининг ҳам турлари бор.

Баъзи оятлар бор, шундай ўқийсиз, устидаги маънони олиб кетаверасиз. Шундай оятлар бор, ўқийсиз. Буни бир қанча маънолари бўлади. Уни уламолар тушунтириб бериши керак. Муҳкам оятлар, муташобиҳ оятлар деб айтдик. Муҳкам оятлар. Битта маъноси бор. Қул ҳу аллоҳу аҳад. Бўлди. Аллоҳ таоло якка екан. Бўлди, тушундик. Иккинчи оят. Ва жа а роббука вал малаку соффан соффан. Қиёмат кунида роббинг ва малокалар саф саф бўлиб келади. Битта маъно емас бу йерда. Бир қанча маъно бор. Қуръонда биродалар, мажоз бор, ҳақиқат бор. Ом бўлган оятлар бор, хос бўлган оятлар бор. Носиқ оятлар бор, мансуҳ оятлар бор. Мутлоқ бўлган оятлар бор, муқойят бўлган оятлар бор. Сабаби нусул бор.

Ана шу Қуръони ҳар бир оятини қандай тушунишимиз кераклигини усулул фиқҳ уламолар баён қилиб беришган. Минг йилдан бери уммат мана шу усулул фиқҳ рамкаси билан, шаблони билан, андозаси билан Қуръони ўқиб ўрганиб келяпти, адашмаяпти. Агар биз ҳозир айтган муташаббеҳ оятларини, бир қанча маънолар бор бўлган оятларни муҳкам, битта маъноси бор оятдақа тушунадиган бўлсак, биродарлар, яна қайтариб айтаман, динга амал қиляпман деб диндан чиқиб кетиб қолишимиз мумкин.

Қуръонда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилишлик ва у зотнинг суннатини ушлашлик зарурлигини билдирган ўнлаб оятлар бор. Енди бу Қуръонинглар суннат керак емас, ҳадис керак емас деган пайтда диндан чиқиб кофир бўлади. Чунки Қуръони Каримнинг жуда катта қисмини Расулуллоҳнинг ҳаёти, Расулуллоҳнинг суннати, Расулуллоҳининг ҳадислари баён қилиб беради. Мана оятлардан мажоз ва ҳақиқатга мисол.

Астадибиллар? Вома акани роббука насия. Марям сўрасин. Парвардигорингиз унутгувчи емасдир. Яъни Аллоҳ Таоло ҳеч нарсани унутмайди. Бу мукаммал оят. Бу оятни зоҳиридаги маъноси. Парвардигорингиз унутгувчи мас. Бўлди, бошқа маъноси йўқ. Унутмайди. Кейинги оят. Насуллоҳ афанас яҳум. Иннал мунофиқий наҳумул фасиҳуҳ. Улар Аллоҳни унутишгач, Аллоҳ ҳам уларни унутди. Албатта мунофиқлар ҳақиқий фосиқ итоатсиздирлар. Ана, биринчи оятда зоҳир маъносини олдик, устидаги маънони. Аллоҳ ҳеч нарсани унутмайди. Тушунарли. Иккинчи оятда Аллоҳ унутди деяпти. Битта оятда унутмайди деса, иккинчи оятдан унутди деса, бир бирига қарама қарши бўлиб қолмаяптими? Бўляпти. Агар зоҳирни олсангиз иккинчи оятни ҳам. Лекин иккинчи оятнинг зоҳири олинмайди. Мажози олинади. Яъни мунофиқлар Аллоҳни унутиб, шариатидан воз кечиб, динга бепарво бўлишни унутишувди Аллоҳни. Аллоҳ ҳам уларни унутди. Яъни ўзини ҳолига ташлаб қўйди уларга.

Агар Қуръонийлар айтаётгандек ҳамма оятни устидаги маъносини ола оладиган бўлсак, Қуръоннинг иккита ояти мана шу мисолимизда нима бўлиб қолди бир бирига? Қарама қарши бўлиб қолдик. Мажоз нима еди? Сиз бизни қуёшимизсиз, хўжайин дейди. Устидаги маънони оласизми ёки тагидаги мажозий маъносини оласизми?

Хўжайин, орқангиздан кун кўриб юрибмиз да биз, дейди. Нима дегани бу? Кун чиқиб қолибди ми орқасидан? Агар устидаги маънони олсангиз шунақа бўлади. Йўқ. Сизни орқангиздан сиз сабаблик, хотиржам юрибмиз деган маъно. Ҳа биринчи оятда Аллоҳ унутмайди деса, иккинчи оятда унутади деяпти. Қарама қарши йўқ. Шунда айтамиз, маъно оятнинг ҳақиқати олинади устидаги маъноси, иккинчи оятинг мажози олинади орқасидаги маънос.

Ўйлаб гапир дейди. Атрофингда қулоқлар бор дейди. Деворни ҳам қулоғи бор дейди. Ҳеч кўрмадимда шунақа қулоғи бор деворни, менчи. Демак сизда. Чунки бу гапни устидаги емас, тагидаги маъно олинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан Адибни хотам ад тойин. Араб. Той қабиласининг подшоҳи, адиб, оқил, шоир бўлган одам. Саҳоба. Қуръонда Аллоҳ Таоло мана шу саҳобалик ҳақида оят туширган. Астайдубиллаҳ. Ва кулув ва шурабу ҳатта ята байян ала кўмул ҳайдул абияду минал ҳайтил асвади минал фажр. Саҳобаликни вақтини айтяпти оятда. Ва то тонгдан оқ ип, қора ипдан ажраладиган пайтгача йеб ичаверинглар. Деса, бу саҳоба устидаги маънода олдида ёстиғини тагига битта оқ ип билан қора ипни қўйиб қўйди.

Шундай ипни олиб қараса, оқ ип билан, қора ип ажрамаяптими? Йеб юборди. Кун ёришиб кетса ҳам ажрамаяпти, йеб юбордий. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга келиб айтганида, йўқ, бу йердаги устидаги ҳақиқий маъносини емас, мажозини оласан. Оқ ип билан қора ип дегани кун билан тунни вақти айтилинган деди. Араб бўлган саҳоба оятни устидаги ҳақиқи зоҳир маъносини олувди, адашди. Тушунарлими?

Носиқ ва мансуҳга мисол. Мана аро ҳақидаги оятлар. Ҳижратнинг аввалида ароқ ҳаром емас еди. Ҳижратнинг авволида оят нозил бўлди. Астайдубулла. Яс алунаки ан ил хамир. Сиздан ей Муҳаммад алайҳиссалом, хамир ҳақида, ароқ ва қимор ҳақида сўрайдилар. Айтинг, буларда катта гуноҳ ва одамлар учун фойда бор. Буларнинг гуноҳи фойдасидан каттароқ. Бихжратни аввалида. Кейин ухд ғазотидан кейин, учинчи ёки тўртинчи йилда кейинги оят нозил бўлди. Мана шу ароққа тегишли.

Я йўқал ла динаҳ аману ла тақоробус солата вантум сукаро, қатта таъламу ма тақулу. Ей мўминлар, токи гапираётган гапингларда билиб туришинглар учун маст ҳолда намозга яқинлашманглар. Бу оятни сабабини узуни бир саҳоба маст ҳолда намозга келиб олиб, қули я айюҳа л кафирун ла абу дума таъбудун дейишди ўрнига, ла абудун ла ла ни ташлаб, абу ду деб юборади. Айтинг, ей кофирлар, мен сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилмайман деган ўрнига қиламан бўлиб қолди. Ла калимаси тушиб қолиб. Шунда шу оят тушди.

Кейин бешинчи ёки саккизинчи йилда ароқнинг мутлоқ ҳаром бўлганлиги ҳақида оят нозил бўлди. Астай дебиллар. Я айюҳа алладина аману инномал хомрувал майсурувал ансобувал азла муризу мин амали шайтон фажитани бу ла аллакум туфлихун. Ей мўминлар, ароқ, қимор, бутлар ва чўплар билан фолбинлик қилишлик шайтон амалидан бўлган ҳаром иштир. Бас, нажот топишингиз учун уларни ҳар биридан узоқ бўлинг.

Мана биринчи оятда фойда бор, зарар бор дейилди. Иккинчи оятда алоқа яқинлашма деди, учинчи оятда ҳаром деди. Мана шу учинчи оят носих, ўчирувчи. Биринчи иккита оят мансух, ўчирилувчи. Бириничи иккита оятнинг ҳукми учинчи оят ҳукми билан бекор бўлди.

Ҳа, бу иккита оятни ўқиймиз, Қуръон ўқиганимда ҳисобини оламиз, ҳар битта ҳарфига ўн тадан ажр бор. Лекин ҳукм учинчи оят билан бекор бўлдик, биринчи иккита оятнинг ҳукми. Носих мансуҳи бор. Айтдим ку бошида, Қуръонга амал қиляпман, Қуръонда шунақа оят бор деб туриб, ўшанга амал қилиб, диндан чиқиб кетасиз, уни билмайсиз сиз фақат.

Муҳкам мутассоҳбек оятга мисол. Қуръонда оятлар муҳкам, муташобиҳ бўлади. Муҳкам битта аниқ равшан маъноси бор. Муташобиҳ бир қанча маънолари бор. Астайду билла, во қодоро бу калла таъбуду илла и яҳу ва бир валидайни иҳсани.

Парвардигорингиз ёлғиз унинг ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота онага яхшилик қилишларингингизни амр қилди. Бўлди. Бўлди, шу маънодан бошқа маъноси йўқ. Аллоҳни ўзи ибодат қиламиз, ширкелтирмаймиз ва ота онамизга яхшилик қиламиз. Бу муҳкам оят. Енди мутасобиҳга. Во жа роббука вал малаку соффан соффан. Парвардигорингиз ва малоикалар қиёмат кунида саф саф бўлиб келади.

Бирор нарса аниқ бўлдими каллангизда? Аллоҳ таоло қанақа қилиб келади? Аллоҳ таоло жисм бўлмаса, жавҳар бўлмаса , араз бўлмаса. Аллоҳ таоло замон билан маконга муҳтож бўлмаса бизни еътиқодимиздаги дахаб. Замон билан маконда яратмай туриб ҳам Аллоҳ бор еди. Аллоҳ замонга маконга муҳтоз емас екан. Енди қиёмат майдонига келиши қанақа бўларкин? Мана ўйлантирдими? Демак, муташобий ғоят. Буни уламо алоқага қўямиз.

Биз айтмоқчи бўлганимиз Қуръонинг ичидаги оятларни турли тумани бор. Муҳкамма бор, муташобихи бор. Зоҳири бор, мажози бор. Мутлоғи бор, муқояти бор. Сабаби, музули бор. Шулар орқали Қуръонни тушунсак адашмаймиз. Ана шу оятларнинг турларини ўрганяпмиз. Ана шундай оятлардан сабаби музулга мисол. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо. Бу улуғ саҳобани олдига ана шу уммавий халифалардан бўлган Марвонимни ҳакам келди. Марвонимни ҳакам акалар, араб, хурашдан, адиб одам, араб тилини яхши тушунган одам Қуръонни бир оятини ўқиди да, ҳалигина ўқиб туриб, ҳаммамиз дўзахга борамиз екан деган хулосага келиб олди. Ва бу ҳақида Абдуллоҳимни Аббос розияллоҳу аниҳон олдига келди. Айтдики, ей Ибн Аббос, биз ҳаммамиз дўзахга тушамиз екан деди. Ибн Аббос умматнинг донишманда. Нимага бунақа деяпсиз? Мана Қуръонда оят бор екан. Агар ҳар битта қилган ишидан шодланадиган ва қилмаган иши учун мақталишни яхши кўрадиган одамларга азоб бор бўлса, ҳаммамиз азобга кирамиз екан. Оятни қаранг енди.

Қайси оятни ўқиб қанақа тушунибди бу одам? Яъни айтяптики, қилмаган иши учун мақталишни яхши кўрадиган ва қилган ишидан хурсанд бўладиган одамларда ҳаммаси дўзахда деяпти Аллоҳ дейди. Яъни ҳаммамизда қилган ишимиз учун хурсанд бўламиз, ҳаммамизда бор ва қилмаган ишимиз учуни мақтаса ёқади бизга. Бу ҳам бор.

Мароримни ҳакам бу маънони қайердан олди? Мана бу оятдан олди. Астайдибиллаҳ. Ла тақсабанна ла диная фраҳуна бима атов, ва юҳайбуна ан юҳмаду бима лам яфъалу, фа ла тақсабанна ҳун бима фазати минал адаб, ва лаҳун адабун алим. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, дейди Аллоҳ Таоло олий имронда.

Сиз ҳаргиз, қилган ишлари билан хурсанд бўладиган, ва қилмаган ишлари билан мақтовлар ешитишни яхши кўрадиган кимсалар азобдан йироқ макондалар деб ўйламанг, улар учун аламли азоб бордир. Ана, қилган ишимиздан хурсанд бўламиз. Қилмаган ишимиз учун бизни мақташса яхши кўрамиз. Демак биз азобда еканмиз деганида, Абдуллой ибн Аббос айтдики, бу оят аҳли китоблар, яҳудлар ҳақида нозил бўлган дедилар. Ва кейинги оятни ўқиб бердилар. Астадибиллар. Вой, изаҳоҳу меътақалладина у тул китаба ла тубайюнунна ҳули нас.

Марвониддин Ҳакам битта оятни ў қиб тўхтади. Енди мана шу Қуръоннинг билимдони бўлган Абдуллой ибн Аббос кейинги оятларни ўқисанг, бу оятни тушунтириб беради сенга деяпти. Абдуллоҳ ибн Аббос тайидаги оят ўқибди, тушунтириб берди. Улар яҳудийлар ҳақида нозил бўлган еди бу оятлар. Есланг, ей Муҳаммад, соллаллоҳу алайҳи васаллам, Аллоҳ китоб берилган кимсалардан, албатта у китобни одамларга очиқ баён қиласизлар ва яширмайсизлар деб аҳди паймон олган еди. Сўнг улар бу аҳди паймонни ортларига ташладилар. Ва уни озгина қийматга сотдилар. Уларнинг бу олди сотдилари нақадар ёмон иш бўлди. Демак, Абдуллойев навбат тушунтириб бериши бўйича, ана шу олий мурон сурасида келган оятнинг, маронимни ҳакам келтирган оятнинг давоми кейинги оятда ҳаёт ҳақиқатни баён қилди. Яъни, Тавротда далил ҳужжатларни Аллоҳ томонидан келган оятларни бекитмасдан одамларга йетказасизлар деб аҳд олган еди, улар вақтларидан қайтишди. Демак, мана шу Марвониддин ҳакам билан Абдуллоҳ ибн Аббосни ўртасида бўлган суҳбат Қуръон оятларининг сабаби нузурини нима сабабдан нозил бўлганлигини билишлик қанчалар муҳим еканлигини кўрсатади.

Сиз бу оятни сабаби нузулини билмасангиз, у оятга амал қиляпман дейсиз, ўзи аслида у оятга тескари иш қилган бўласиз. Қуръонда Аллоҳ Таоло айтган, фақутулул мушрикийни ҳайсу важад ту муҳим. Муширингларни қайерда топсанглар ҳам ўлдиринглар деган. Мана, биз айтаётгандай қилиб оятни ўзи билан ишимни битириб кетаман десангиз, аниқ адашасиз.

Бу оят нима сабабдан нозил бўлган? Қайси ҳолатда нозил бўлган? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нима иш қилганлар, мана шу оят нозил бўлганга? Шу нарсани тўлиқ ўрганганингиздан кейин бу оятни мазмунини тушунасиз. Агар зоҳирни олиб келсангиз, мушрикларни қайерда кўрсак ҳам ўлдиришимиз керак екан. Қуръонда оят бор екан деб туриб, ноҳақдан қон тўкиб, қиёматда қаттиқ гуноҳкор бўласиз.

Ҳижри тўққизинчи йилда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж қилгани бормадилар. Умрида бир марта ҳаж қилганлар Расулуллоҳ. Тўққизиничи йил ҳажга абубакир сиддиқни амир, бошлиқ қилиб юбордилар. Абубакир сиддуқ ҳожилар билан мадинада жилганидан кейин, мадинадан кетганидан кейин тавба сурасидан оятлар нозил бўлди. Мана шу суратнинг аввалги оятлари.

Ана шу оятларда Аллоҳ Таоло кейинги йил, ўнинчи йилни ҳаж мавсумида мушриклардан биронтаси Каъбани олдига келиши мумкин емаслиги тушган еди. Ана шу оятда Араб жазирасида яшаётган мушрикларга еълон бор еди. Тўрт ой муддат сизларга. Тўрт ой ичида исломни қабул қилинглар ёки жазирани ташлаб чиқиб кетинглар.

Мана адолат. Исломда ҳақ еканлигини кўрдинглар, ислом ғолиб бўлди, араб жазирасини ширкдан тозалаш керак. Мишрийларга еълон. Тўрт ой ичида ишингларни ўйлаб қилинглар. Тўрт ой бешида исломни қабул қилсанглар, мусулмон бўлиб қолдинглар, акс ҳолда чиқиб кетинглар. Адолатми? Адолат. Енди Аллоҳ Таоло айтяпти. Фаи дан салоҳ ал ашҳуру л ҳурм, соқутулул мошиники инаҳаюсу важатда муҳим. Бас, қачон уруш ҳаром қилинган ойлар чиқса, мушрикларни топган жойингизда қатл қилингиз, аср олингиз, қамал қилингиз ва барча йўлларда уларни кузатиб турингиз. Енди тавба қилсалар ва намозни тўкис адо қилиб, закётни берсалар, уларни йўлларини тўсманг.

Қаранг. Мана шу оятнинг сабаби нузулини билсангиз, ине, ҳозирги кунда биронта мушрикка қўлингиз тегизишлик ҳаромлигини тушунасиз. Мусулмонларни юртларида мусулмон боболларга мушриклар юрибди. Бу мамлакатлар уларга омонликни ваъда қилган. Буларга биров тегмайди деб давлат кафолат берган. Сиз уларга урушингиз, молини тортиб олиб, қатл қилишингиз мумкин емас. Ҳаром.

Бунақа еканлигини қачон биласиз? Сабаби нузулини билсангиз. Демак, бу оят ана шу замонга, ана шу воқеликка муқойят, боғланган оят бўлди. Бу ана шу муқойят оятлардан. Аммо бу Қуръонингиз айтаётгандек, ҳа, Қуръонни ўқиб, ўзимиз билганимизча амал қилиб кетаверамиз. Таржимасини кўриб амал қилиб к етаверамиз деган фалсафа билан ёндашадиган бўлса, мушрийни ушлаб ўлдириш керак бўлади қайерда бўлса. Ваҳоланки бу нарса шариатимизда ман қилинган. Ибн Касир айтади, бу у оят, бу оят умумий мушрийларга емас, аҳдини бузган ва Исломга қарши фитна қилган мушрикларга тегишлидир. У тўрт ойдан кейин уларни Исломни қабул қилиш ёки ҳимоясиз қолиши ёки жангга тайёргарлик каби танловлар ичида қолдирилди. Имом охирги айтаётган тавсияда, бу оят фақат мусулмон, фақатгина мусулмонлар билан урушга кирган мушрикларга нисбатан нозил бўлди. Бошқа динга ега, лекин Ислом давлатининг қонунига бўюн сурувчи аҳли зиммадан емас.

Енди тушундингизми? Сизга ўша оятни ўзини беради, мана кўрдингми? Мушрикнини қайерда кўрсанг ўлдир деяпти. Ўлдириш керак деган хулосани қилади. Ваҳоланки бу нарса маълум бир замонга ва маълум бир шароитга боғланган муқойят оят еди. Демак, мана шу иккита оят сиз билан бизга Қуръонинг оятларини таржимасига, устидаги маъносига қараб амал қилиб кетишлик хато еканлигини тушунтиради. Қуръон оятларини тўғри тушунишимиз учун усулул фиқҳ уламолари биз олдимизга қўйган илмдан фойдаланишимиз керак. Улар сиз билан бизга қўйган андоза, ана шу шаблонга кўрганимиз керак. Шундагина Қуръонга амал қилишлигимиз тўғри бўлади.

Ақули қовли ҳаъда ва астағфируллоҳу алайҳи ва алакум, инналлоҳу ва малакати ҳуйса лун ла наби, я юҳалладийна аману, соллаллоҳу алайҳи васаллиму таслима. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ.

Кейинги дарсни тинглашФирқалар