Maviza
—Қоралама34 daq

Исломда фарзанд тарбияси

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
34:04
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бисмиллаҳир роҳмани роҳийм. Алҳамдулиллаҳи роббилар аламин. Вала ақибату лул мутақин. Вассалату вассаламу ала саййидина муҳаммад ас содиқил ваъдил амин. Ва ала алихий ва ашабихий ажмаъин. Амма бахт, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ. Аллоҳ азза ва жал ушбу саидул айём кунини барчамизга баракотли қилган бўлсин. Исломда фарзанд тарбияси деб номланадиган дарсимизни бугун еллик учинчиси. Ўтган дарсимизда фарзандларга амру маъруф ва наҳи мункар қилишни таълим бериш, ўргатишлик ҳақида дарс бошлаган едик. Бугун иншааллоҳ давом етказган бўламиз.

Уламоларни сўзи амру маъруҳ, наҳи мункар исломнинг бешта фарзидан кейинги турадиган олтинчи фарзи. Аллоҳ азза ва жала Қуръони Каримда амру маъруф, наҳим мункар қилишликка сиз билан бизни буюради. Астаю билла, вал такум минг кун умматун ядўуна ила ал хойр. Вояъмуруъни бил маъруфий ва яна ҳавна ан ил мункар ва ула ака ҳумул мухлиҳун. Ораларингиздан яхшиликка даъват қиладиган, яъни Исломга, динга даъват қилайдиган, ибодатга, итоатга буюрадиган ва исён гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин, ана ўшалар нажот топгучидурлар. Бу ўриндаги лом, валтакун калимасидаги лом буйруқ маъносида. Шундай одамлар бўлсин, яхшиликка буюрсин, ёмонликдан қайтарсин.

Яхшиликка буюришлик ёмонликдан қайтаришлик. Амру маърув наҳи мункар. Бу сиз билан биз учун хоҳласак қилиб, хоҳламасак қилмайдиган ихтиёрий нарса емас. Балки ҳар биримизни йелкамиздаги вожиб бўлган нарса. Аммо мана шу амру маъру наҳи мункар қилишликни ҳам ўзига яраша одоблари борки, агар шу одобларга риоя қилинса, буюрган яхшилигимизга одамлар амал қилади. Биз қайтарган ёмонликдан одамлар тийилади. Агар шу қоидаларига, шу одобларга риоя қилинмаса, аксинча, яхшиликка буюрамиз, одамлар қилмайди. Ёмонликдан қайтарамиз, одамлар ундан зиёдароқини қилади. Демак, амру маъруф, наҳи мункир қилишлик ҳам бир илм, унинг одоблари, қоидалари бор. Биринчидан, одамлар сўзимизга қулоқ тутишлари учун аввал буюраётган нарсамизни ўзимиз қилаётган бўлишимиз керак. Қайтараётган нарсимиздан ўзимиз тийилган бўлишлигимиз керак. Агар ундай бўлмайдиган бўлса, одамлар бизни устимиздан кулади. Агар биз ўзимиз айтаётган нарсани қилмасак, одамларда қима деётган нарсаларни ўзимиз қилиб турган бўлсак, бу амри маъруҳ наҳи мункаримиз одамларни диндан узоқлашишига сабаб бўлади.

Шунинг учун биринчи қоида, гапираётган гапимизга ўзимиз амал қилаётган бўлишимиз керак. Қайтараётган нарсаларимиздан авваламбор ўзимиз тийилган бўлишлигимиз керак. Ривоят қилинади, бир шайх ўзининг ўқувчисини уйига меҳмондорчиликка келди. Бу ўқувчиси пулдор, бадавлат киши еди. Ҳалиги ўқувчини уйига шайх келганимда, бу ўқувчийни уйдаги қули хизматкори хизмат қилиб юриб, бу меҳмонларга шайхга айтдики, шайх, саидимга айтсангиз, мени озод қилса, деди. Шайх, иншааллоҳ, деди.

Орадан уч ой ўтди, озод қилинишликдан гап йўқ. Демак, шайх ўқувчиси ҳеч нарса демабди. Уч ой ўтди, шайх иккинчи марта келди меҳмонга, мана шу хонадонга. Ҳалиги қув келди да яна одоб билан йўлини қилиб, шайх, мени саидимга сизни ҳурматингиз ниҳоятда баланд, сизни гапингизни йерда қўймайди, бир айтсангиз мени озод қилиб юборса деди.

Шайх, ҳай, иншааллоҳ деди. Яна уч ой ўтти, далаги йўқ. Учинчи марта бу шайх меҳмонга келди. Ҳалиги қўл яна илтимосини айтди. Сизни гапингизни йерда қўймайди мени, саидим. Озод қилдим айтсангиз, озод қилиб юборарди, деди. Мана енди вақти бўлди, деди да. Ҳалиги ўзини ўқувчисига шайх қўлини озод қилишлиги ҳақида гапирган еди, озод қилди. Бир оғиз сўзи билан озод қилиб уйғонди. Қўл озод бўлди. Мушкуласи ҳал бўлди, лекин битта савол қолди. Нимага енди шунча муддат чўзиб юрди?

Шунда қўл келиб айтдики, ей шайх, бир оғиз сўзингиз билан озод бўлдим. Шуни овора қайсангиз бўлмасмиди? Орадан фалонча вақт ўтиб кетди. Шайх жавоб берди. Ей болам, мени қийин аҳволга солиб қўйдингиз. Мен. Оиламни сарф харажатидан тежаб пул тўпладим. Битта қулга йетадиган пул жамланганидан кейин сот пулни олиб, қул сотиб олиб, озод қилдим, кейин саидингизга гапирдим деди.

Ўшанинг учун ўқувчиси шайхини гапини олди. Чунки шайх аввал унга буюрган нарсасини ўзи қилиб туриб, кейин буюради. Я амирал мўминнинг енди деди бир аёл, ўғлингга талаб келиб. Мана болам қовунни кўп йейди, шу қовунни озроқ йе деб қўйсангиз, деганда ертага келинглар деди. Умаримни хат олиб. Ертаси куни келишди. Енди бир маъруза қилса керак деб ўйлаганда.

Кампир ена. Қани боламни ўтказиб туриб, ей бола, қовунни оозроқ йегин деди. Бўлди. Ўғил чиқиб кетди, она сўради халифадан. Шу гапингизни кеча айтиб қўйсангиз бўлмасмиди аввал қилмасдан бизни? Халифа айтди, сизлар киришинглардан бурун қовун йеб турувдим ўзим дейди. Бизни амру маъруфимиз, бизни нақий мункаримизни нимага одамларга таъсири бўлмаяпти, кўп ўринларда ёки базада десак, ўзимиз амал қилмаётган бўлиб чиқамиз, агар яхшилаб текширадиган бўлсак. Демак биринчи қоида. Одамларни яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтаришдан аввал, унга ўзимиз амал қилаётган бўлайлик.

Ўзинг яхшиликка амал қилмасдан туриб бошқаларга буюрма, аввал ўзинг қил, ўзинг пешқадамлардан бўл, шунда сўзинг одамларда қалби йетиб боради. Дин биродарлар унақа ўйин қилиб олинадиган нарса емас. Ҳалиги гапириб қўй, ўзи қилмасдан кетоладиган нарса емас. Дин тиришилик манбаси ҳам емас. Дин, шариат, пул топишлик манбаси ҳам емасс. Имом ушофийда бир ажиб сўзи бор екан. Валлоҳи ла ин артазиқа бир рақс, аҳвану мин ан артазиқа бир дин. Валлоҳи динни ризқ манбаси қилиб олганимдан кўра, рақсни ризқ манбаси қилиб олганим йенгилроқ деган екан. Динни орқасидан пул топилмайди. Амру маъруф наҳи мункар қилишимиздан мақсад, дунёни латалютаси бўлмаслиги керак бўлади. Агар дунё керак бўладиган бўлса, тижорат қилсин, екин тикини ексин, ишлаб чиқарса, лекин динни касб қилиб бўлмайди.

Шунинг учун амру маъруф наҳи мункар қилаётган одам, одамлардан ҳеч қандай бир дунё нарсасини кутмаслиги керак бўлади. Бу ҳам битта қоидаси. Холис насиҳат қиласиз, шунда амру маъруфигиз, наҳи мункарингиз ўтади. Ўзимиз айтсак у қилмасак. Ўзимиз қайтарсак у бир ишдан. Яна ўзимиз уни қилиб турсак. Аллоҳ азза ва жалла Қуръонда айтади: Астайду биллаҳ, я айюҳаълла динаа мануу лима тақулу на маъла тафалу. Ей, мўминлар, нимага қилмайдиган ишингларни қиламиз деб айтасизлар?

Нимага ўзинглар қилмайдиган ишти қиламиз демасизлар? Каабромақутана имдаллоҳи ан тақулу маъла тафлу. Сизларнинг ўзларингиз қилмайдиган ишти қиламиз деган айтишларингиз Аллоҳнинг наздида ўта манзур ишдир. Ўта хуник иш. Қилмайдиган нарсангизни қиламан деб айтишлигингиз.

Гапирган нарсасига ўзи амал қилишлиги ҳақида ҳадислар, оятлар. Истайду биллаҳ, а таъмуру на наса бил берри, ва таниса унаун ҳусакун, ва ан тум татлу наул кетаб, афала таъқилун. Аллоҳ Таоло айтади, яҳудларга ва сиз билан бизга ҳам одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларингизни унутасизларми? Ҳолбуки ўзларингингиз Китоб тиловат қиласизлар. Ақлингизни юлгизмайсизларми? Одамларга буюриб ўзинг қилмайсан.

Файғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан киритилган саҳиҳ ҳадис Имом Муслимдан Усом адин Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Ю утабир рож йўли я уммал қиямати фаюл қофиннар. Файядуру биҳа, камайядуру ҳимару бир руҳ. Қиёмат кунида бир киши олиб келиниб, дўзоққа улоқтирилади.

У кишининг қорнидан ичак чавоқлари чиқиб, худди ешак тегирмон атрофида айлангани каби айлантирилади. Ичак чавоқ чиқиб кетди, ичак чавоқ атрофида айланаяпти. Одамлар уни кўриб танишади. Айтишадики, фаяқулуни яф улан. Малака, алам такун таъмурунабил маъруҳ, ватан ҳа анил мунка. Ей, сизга нима бўлди? Ахир сиз бизни яхшиликда, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган одамидингиз у? Сиз нимага тушдингиз бу йерга? У киши айтади ҳа, тўғри. Яхшиликка буюриб, ўзим бажармас едим. Ёмонликдан қайтариб, ўзим қилар едим, дейди.

Шу одам жаҳаннамга улоқтирилди, қорнидан ичак чавоғи чиқиб кетди, ичак чавоғда атрофида худди ешак тегирмонда айлангандай айланиб юрибди. Нима учун? Гапирган нарсасига ўзи амал қилмагани учун. Ўзи амал қилмаган нарсасини одамларга буюрганлиги учун. Рўйи тўлайлата усрия би режа алан тўқ розу шефа ҳуҳум би мақорийди миннар.

Исро кечасида мен лаблари ўтли қайчилар билан кесилаётган кишиларни кўрдим дейди Расулуллоҳ. Гибриддан сўрадим. Е Гибрил, улар кимлар? Улар, деди Гибрил, одамларни яхшиликка буюриб, ўзларини унутган ва китобни таловат қилган умматингизнинг хатиблари, дедилар. Хатиблар, маъруза қиладиганлар. Одамларга ҳақни танитадиганлар, яхшиликда буюриб ёмонликдан қайтарадиганлар. Ўзлари амал қилмаганлиги учун.

Демак, яхшиликка буюришликдан, ёмонликдан қатарлашингиздан аввал бу нарсага ўзимиз амал қилишлигимиз керак бўлади. Шунинг учун умариддин хаттоб розияллоҳу анҳуҳу халифа бўлиб турганларида, бирор бир ҳукмни чиқарса, фалон мана бундай қилинглар ёки мана бундай қилманглар деб ҳукм чиқарса, оиласини йиғар еди, яқин қариндошлари, фарзандлари. Айтар едики, мен одамларга фалон ишни қилинглар деб буюрдим, фалон ишни қурманглар деб қайтардим. Мабодо, бирортанглар, ана шу ишларни қилиб қўйган бўлсанглар, қайтарилган ишни, унга жазони икки баробар қилиб бераман. Биринчиси, шу хатога йўл қўйгани учун, иккинчиси менга яқин бўлгани учун. Токи, е қанийди дадамиз халифа бўлмаса еди, деб юборасизлар. Демак, халифа Умарга қариндош бўлишлик мусибат бўляпти.

Ўшанинг учун уларнинг гапигачи, одамлар қулоқ солган. Шунинг учун уларнинг гапи ўтган, шунинг учун одамларни қалбида ҳайбати бўлган, шунинг учу Аллоҳу улардан рози бўлган. Чунки гапираётган гапига аввал ўзлари амал қилишган. Иккинчи қоида. Биз қайтармоқчи бўлган мункар ҳақиқатдан мункар бўлиши керак. Нима дегани бу? Ароқ, аниқ мункарлиги, фахш, зино, ғийбат, жосуслик. Ҳаромлиги аниқ бўлган нарса бўлиши кераксиз. Биз қайтаримоқчи бўлаган нарса. Бизга ёқмаётган нарсани ила мункар деб қайтаришликка ҳаққимиз йўқ. Масалан, ҳажга борганлар кўрган, тўрала мазҳаб вакиллари боради, қилаётган амалларида бизникидан фарқи бор.

Тўғрими? Енди сизга ёқмасанглар бу мункар деманг буни. Чунки уни мазҳабида унга рухсат берган бўлиши мумкин. Сизни кўнглингизга ёқмаса, сизни табиатингизга кўтармасанглар, у мункар девоминг. Ҳужжат далилингиз бўлса, и не мункар деб қайтаринг бу нарсани. Хулоса, биз мункар еканлигига иттифоқ қилинган нарсалардан одамларни қайтарамиз. Биринчиси, гапираётган гапимизга ўзимиз амал қилган бўлишимиз керак. Иккинчиси, биз қайтараётган мункар ҳақиқатан мункар бўлишлиги керак. Учинчиси, баъзида мана шу мункардан қайтараман, гуноҳ ишдан тўсаман деб туриб айрим укаларимиз ҳаддидан ошиб кетади. Ҳикматсиз йўл тутиб қўяди. Натижада қовун тушириб қўйилади.

Мункардан қайтанишда ҳикматли йўл тутишлик керак. Бу учинчи қоидамиз. Шошилмаслик керак. Масалан, бир дўстингизни ўнта мункаришини кўрдингиз. Нимадан бошлайсиз? Ўн ўн шарт айтасизми? Сени мана бу мана бу мана бу мана буни ишларинг ёмон дейсизми? Ўзи бошқа иши йўқ. Йўқ, бу нотўғри бўлади. Енг каттасидан бошлайсиз. Масалан, ароқ ишлаяпти. Ҳали бу ёқда бошқа ишлари ҳам бор, аммо ароқдан тиясиз биринчи. Намоз ўқимаяпти, намозга буюрасиз. Битта, иккита, учтасини айтасиз. Агар кўтарса. Бўлмасам, биттаси йетиб туради. Шошилмаслик керак. Шошилмаслик кераксиз бўлади. Чунки ҳаммасини бирданига айтиб, бирданига ташласам бўлади дейдиган бўлсангиз, умуман мункарларни биттасини ҳам тарқимасдан, яна аксинча бунга келишиб кетишлиги мумкин.

Қоида бор, биродарлар, яхшилаб билиб олайлик. Агар биз битта мункарни кўрсак ва уни қайтарсак, шу ишимизни натижасида каттароқ мункар келиб қоладиган бўлса, ёки фитнага сабаб бўлса, бу мункардан қайтариб бўлмайди. Тушунарлими? Сигаретдан қайтарсангиз ароққа ўтиб кетишлик хавфи бўлса, индамай турамиз екан. Қоида. Сиз қайтараётган мункарни, агар қайтарсангз, буни оқибатида каттароқ мункарга кириб кетадиган бўлса, ҳиндамай турамиз.

Демак учта қоида бўлди. Биринчиси, гапираётган гапимизга ўзимиз амал қилишимиз керак. Иккинчиси, биз қайтараётган мункар, ҳақиқатдан мункар деб тан олинган мункар бўлсин. Учинчиси, шошилмаслик керак. Тўртинчиси, мункарни қайтаришда мулойим ва гўзал ахлоқли бўлишлик керак. Имом Бойҳақийдан келтирилган ҳадис, Амрубни Шойиб розияллоҳу анҳудан, Расулуллоҳ айтадилар, ман амруҳ би маъруфин, фал якун амруҳи би маъруфин.

Ким одамларни маъруфга, яхшиликка буюрса, бас унинг ишини ўзи ҳам маъруф билан бўлсин. Динга даъват қилаётган одам, гапираётган сўзи чиройли бўлиши керак. Хулқи чиройли бўлишинг керак. У дуъа ила сабили роббики бил ҳикма. Парвардигоризни йўлига ҳикмат билан, чиройли маъриза билан чақиринг дейилган. Пайғамбаримиз айтяптилар, маъруфга буюряпсанми? Гапираётган сўзинг ҳам маъруф бўлсин, хулқинг ҳам маъруф босин. Чунки бу нарса Пайғамбаримни соллаллоҳу алайҳи васалламни сиз билан бизга кўрсатган кўрсатмаси. Енди бу ўринда битта нарсани албатта айтишим керак. Масжидда ёш болаларни тартибга чақираётган акалар. Ей, бир дақиқа, ей. Бу қўшинга бурурман ҳозир, чиқ мени. У масжидда шунақа қилиняпти.

Сиз болага тарбия бермоқчимисиз? Сиз уни қилаётган нотўғри ишини тузатмоқчимисиз, сизни яхши кўрсин у. Кейин гапингизни олади. Сиз ҳам ёш бола бўлгансиз. Қанақа одамни, қанақа амакини яхши кўрар едингиз? Қайси тоғини яхши кўтарар едингиз? Юмшоқ гапирганини. Ўшанинг учун масжидда ёш болаларга одоб бермоқчи бўлган оқсоқоллар бўладими, ёшлар бўладими, ҳикматли йўл тутиш керак. Сўкмаслик керак, дўқимаслик керак, қўпол гапирмаслик керак. Гарчи хато қиларкан бўлса ҳам. Ей, туринингни ўтоқ қилгин, ей. Бошингга бурурурурурурурумон ҳозир. Ким бўласан ўзи?

Кузатганмиз ҳаммамиз. Ҳа, ўтган дарсимизда айтдик, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда турганларида, жамоат намозида турганида рукёда туришибди ҳаммаси. Бир одам масжидга кирди ю, ҳали сапга йетмасдан туриб рукю қилиб олди. Рукю қилган ҳолда сапга келиб қўшилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозовни тугатиб олиб, ей, нима қилганинг йўқ? Калланг борми? Ўшанга ҳам қиласанми? Дедими? Йўқ, мақтади. Зада калоҳи хирсан.

Аллоҳ намозга бўлган хирсингизни зиёда қилсин, лекин бунақа қилмай қайтиб деди. Аввал мақтади, кейин танқид қилди. Раҳмат болалар, мана шу йерга кирибсизлар, зўр. Аллоҳ рози бўлсин. Фақат жиндак одоби билан ўтирсанглар яхши бўлади. Пайғамбаримиз сабди аввалида еркаклар, кейин ёш болалар, кейин аёллар деган. Сизлар орқага ўтиришинглар керак деса, гапингизга қулоқ солади.

Биринчиси. Гапираётган гапига ўзи амал қилсин. Иккинчиси. Қайтармоқчи бўлган мункарингиз ҳақиқатан мункар бўлсин. Учинчиси, ҳикмат билан йўл туширайлик, шошилмаслик керак. Тўртинчиси, гўзал хулқли бўлишлик керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам комил инсон бўлганлар. Гўзал хуллаларни ўзида жамлаган. Бу умматни ишончли амин пайғамбари аллоҳнинг ваҳиси билан, мўжизалари билан қувватланиб турган киши муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни аллоҳ нимадан мақтади?

Астайдубилла фабима раҳматин миналлоҳи илин талаҳум валав кунта фардон ғолий дал қолб ланфадду минҳавлик. Бу раҳбар бўлган, одамларда бошқалар екан, кишилар, оилани бошлиғи бўлган одамлар. Ей муҳаммад, соллаллоҳу алалайҳи васаллам. Аллоҳ томонидан бўлган бир марҳамат сабабли уларга саҳобаларингизга юмшоқ сўзли бўлдингиз. Сизни саҳобаларга юмшоқсўзли бўлаётганингиз аллоҳнинг раҳмати.

Сизни оила аъзоларингизга, фарзандларингизга, аёлингизга юмшох сўзли бўтаётганлигингиз аллоҳни раҳмати. Агар шу нарса бўлмаса, демак раҳмат бўлмаяпти екан. Агар қўпол қаттиқ дил бўлганингизда еди, албатта атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар едилар. Демак, бир одам одамларни қалбини ўзига жамламоқчи бўлса, раҳбар сифатида муҳаббатини қозонмоқчи бўлмаса, қайси сифат керак екан? Юмшоқ сўз бўлиши керак, мулойим бўлишлиги керак.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, Имом Муслимдан келтирилган ҳадис. Инна ривқо ла якуну фии шайъин илла зайнаҳу. Ва ла юн завмин шайъин иллаҳ шаънаҳу. Албатта, қайси бир нарсада, ишда, феълда, ҳаракатда, мулойимлик бор бўлса, шу мулойимлик бу ишни чиройли қилади. Агар бирон нарсадан мана шу мулойимилик олиб қўйилса, мана шу ишни хунук қилади. Мулойим одамни ҳамма яхши кўради. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ошхонамизга айтганлар, Имом Бухородан келтирилган ҳадис. Я аиша. Инналлоҳа рафиқун. Юҳайб бир ривқо. Ей Оиша, албатта Аллоҳ Таоло рафиқ, мулойимзод ва мулойимликни яхши кўради. Диққат қилинг. Қўполликка ва ундан бошқа сифатларга бермаган нарсани мулойимликка беради.

Қўполлик билан, дағаллик билан, қувват билан йета олмаган нарсангизга мулойимлик билан, юмшоқлик билан йетасиз. Яхши гапирса, ўша одам сигаретни ҳам ташлаши мумкин. Яхши гапирдик, масжидга ҳам кириши мумкин. Бир арабий Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидига кириб, бавул қилди. Сийди. Саҳобаларни кўз ўнгида.

Табиийки, саҳобалар сиз билан биз қиладиган муомалани қилди унга. Шарт туриб бўғиб қолишди. Сен масжидга сиёдиганмисан ҳалида. Расулуллоҳ уни теқ қўйилар деди. Теқ қўйинглар, сий бўлганидан кейин бир икки пақир сув оқизиб юборинглар, бавлини устидан деди. Сўнгра айтдилар, ҳа иннама бу истум муяссирин, валам туб асл у муассирин. Албатта сизлар қийинлаштирувчи қилиб юб емас, қийинлаштировчи қилиб емас, йенгиллаштирувчи қиб юборилдинглар деди. Расулуллоҳ мулойимлик қилди, ҳикмат билан йўл тутди, аробий нима қилди?

Шим деб айлаб туриб, ей Аллоҳу, мени жаннатга киргиз, Муҳаммадни жаннатга кирганингиз бошқа ҳеч кимга киргизмади, дуо қилди. Ҳикмат билан, лутф билан муомала қилганлиги учун. Пайғамбаримиз Аллоҳу раҳматини чеклаб қўйдинг у деб ҳалигини гапидан Пайғамбарларимиз табассум қилди. Мулойимлик. Мулойимлик!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни мана шу мулойимлик қилган ўринларда яна битта мисол, бир йигит келди деди, ё Расулуллоҳ деди. И дан ли без зина. Менга зино қилишга рухсат беринг деди. Бу ёқдаги саҳобалар жиркиб беришди. Есинг борми? Калланг жойидами? Шунақа дейсанми? Расулуллоҳ берики деди. Яқинроқ келди. Ей фалончи, мана шу зинони онангга бўлишлигини хоҳлармидинг деди.

Ота онам фидо бўлсин сизга Расулуллоҳ, валлоҳи йўқ деди. Одамлар ҳам хоҳламайди оналарига зино бўлишини деди. Ўзингни синглинга қизинг йўқ, рози бўлмайман. Одилмурод рози бўлмади деди. Пайғамбаримиз муборак қўлини шундай кўксига қўйиб туриб, ҳаққига дуо қилди. Расулуллоҳ қўлини уни кўксидан узишига, у йигит учун зино дунёдаги енг ёмон нарса ялиниб қолди.

Ҳалимликка мисолми? Мулойимликка мисолми? Ҳикматга мисолми? Яна бир мисол. Бу ҳадис Имом Бухорийдан, Муовиятул Нул Ҳакамдан. Байна ана усонли ма расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ети атасорожину минал қовун. Бу ҳадисни роббиси айтади, мен Расулуллоҳ билан намозда турганимда бир одам акса урди. Мен унга қараб, ялҳамукуллоҳ дедим.

Намозда туриб, ялҳамуколлоҳ деди. Намозда турганлар менга ўқрайиб қарашди дейди. Мен яна тўхтамасдан, ҳа оналаринг йўқотиб қўйиб йиғлагунлар, нимага менга гўни яшасан дедим. Шунда ҳаммаси сонига қўлини уриб қолди. Ҳа, демак мени тинчишимни талаб қиляптикан деб жим бўлдим деди. Намоз тугаганидан кейин, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки, иннаҳадиҳиссалаа ла яслуҳуфи ҳа шайъун минг каламин нас иннама ҳува т тасбиҳ ва такбир ва қироатул қуран. Расулуллоҳ намозини ўқиб бўлди. Ота онам у зотга фидо бўлсин. У зотдан аввал ҳам, кейин ҳам, у зотдан кўра гўзалроқ таълим берадиган биронта муаллимни кўрмаганман. Аллоҳга қасам, ғудирамади ҳам. Урмади ҳам, сўкмади ҳам. Нима деди? Албатта, бу намоздир. Унда одамларнинг сўзларини гапириш мумкин емас. Албатта у намоз, тасбеҳ, такбир ва Қуръон тиловатидир.

Абу жаъфар ал мансур ҳузурига бир киши кирди да, қаттиқ қўпол гапириб берди. Шунда Абу Жаъфар фаҳмлироқ еканлиги кўринди, гапирган одамдан кўра. Менга юмшоқроқ, мулойимроқ сўзлар деди. Чунки Аллоҳ Таоло сендан яхшироқ одамни мендан ёмонроқ одамни олдига жўнатганида, мулойим юмшоқ гапир деб айтган деди. Фиръавнни олдига мусо ва ҳорун алайҳиссаламларни юборганида, фақулалаҳу қовланла инан ла аллаҳуята дҳаккара ав яҳшаҳ. Бас унга юмшоқ сўзланглар. Шоят панд насиҳат олса, ёки менинг қаҳримдан қўрқса деди.

Сен Мосодан яхшимассан, мен Фиръавундан ёмонмасман. Сендан афзалроқ бўлган одамга, мендан ёмонроқ одамга гапираётганида, мулойим бўл деган деди. Нодомики амру маъруҳ наҳимми каримми ғамимиз? Мулойим бўлишлигимиз керак. Биринчиси, гапираётган гапимизга амал қилаётган бўлайлик. Иккинчиси, мункар ҳақиқий мункар бўлсин. Шошилмайлик, мулойим бўлайлик. Кейинги қоидамиз, амр маъруф қилишликда сабрли бўлишлик керак. Сабрли бўишлик керак.

Луқмони ҳаким ўзининг ўғлига қилган насиҳатини Аллоҳ азза ва жалла Қуръонда қиёматгача келадиган мусулмонларга ибрат бўлишлигини, андоза бўлишлигини хоҳлади. Луқмон ҳаким ўзини ўғлига насиҳат қилиб, шундай деди. Астайду билла, яъа бунайя, ақимиз сола, во амур бил маъруф, ван ҳаъан ил мункар, восбер алама асобак, иннада лека мин азмин умур. Ей ўғилчам, намозни тўкис адо ет. Яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар, ҳамда ўзингга йетган балоларга сабр қил. Яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтарган одамга албатта синов келади. Албатта бало келади. Одам албатта одамларда қўполлиги, дағаллиги, қўпол муомалалар келади. Амру маъруф наҳимункар қилган одамга бошқалардан кўра кўпроқ сабр керак. Албатта мана шу ишларнинг мақсадга мувофиқроғидир. Албатта, гапингни кесадиганлар чиқади. Сен билан тортиша олганлар чиқади. Сен билан ёқалаша олганлар чиқад. Сабр қил. Сабр қил!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, мутафааун алайҳи бўлган ҳадисда, одамларнинг ораларида оғир имтиҳонларга учрайдиганлари, анбиолар ва сўнгра уларга ўхшаган кишилар. Киши динидаги салобатга қараб синовларга учрайди. Агар унинг динида салобат бор бўлса, балолар оғир бўлади. Агар динида йенгиллик бўлса, динига қараб Аллоҳнинг синовлари келади. То банда йер юзида биронта ҳам хатоси йўқ бўлган ҳолда юрадиган ҳолга келгунича, балолар уни устига келаверади. Бало келади, синов келади, сабр қилади, гуноҳлари ювилаверади. Сабр қилади, гуноҳлари ювилаверади, йер юзида биронта гуноҳи қолмаган ҳолда юрадиган бўлиб қолади. Нима билан? Сабр билан.

Дарсимизнинг ниҳояси. Ривоят қилинади. Абу Ғояс зоҳид ўзини биродарини зиёрат қилишлик учун Бухорога келди. У иккала биродар кўчадан бирга кетиб бораркан, йўлда қўшиқчилар билан масхарабозларга дуч келишди. Улар султоннинг саройидан чиқиб келишаётган еди. Бугун Султонни уйида, саройда базм бор еди. Абу Ғояс уларни кўриб туриб, ўзига деди, ей нафс, бир ёмон амал содир бўлди. Агар гапирмасдан сукут қилсанг, сен ҳам мана шу ишга шериксан, деди да, аллоҳдан мадад сўради. Сўнгра йердан битта катта калтакни олдида, бояги қўшиқчи ва масхарабозларга ҳужум қилиб қолди.

Ҳалиги масхарабозилар Султонни саройига қараб қочиб келиб кетишди. Кириб Султонга шикоят қилишди. Енди Султон Абу Ғоясни чақириб айтдики, ахир Султонга қарши чиққан кишини қамалишини билмайсанми деди. Абу Ғояси айтди, сен Раҳмонга қарши чиққанни жаҳаннамда куйишни билмайсанми? Деди. Яъни сени қилаётган ишинг мункар. Бу масхарабозларни, қўшиқчиларни олиб келиб олиб базм қилишинг мункар.

Султон айтди, сенга одамларда ҳисоб китоб қилишлик ҳаққини ким берди? Деди. Кимсан сен? Деди. Абу Ғояси айтди, сенга амирликни берган зот берди менга, деди. Султон айнитди, мени бу ўринга халифа тайинлаган, деди. Абу Ғояси айтди, мени бу ишга халифани роббиси тайинлаган деди. Енди султон уни журъатини, ҳаққа бўлган муҳаббатини, доверийлигини кўриб туриб, сени деди, Самарқанд аҳлини ҳисоб китоб қилишликка деди, тайинладим деди. Абу Ғояси айтйди, мен ўзимни у ишдан бўшатдим деди. Султон айтди, ажиб ишинг. Қўлингда мансабинг бўлмай туриб, одамларни ҳисоб китоб қилдинг у, енди мансабга тайинлаб қўйсам, ундан ўзингни олиб қочяпсан деди. Абу Ғояс айтди, чунки агар сен мени бир ишга тайинласанг, ундан бўшатиб юбориш ҳам сени қўлингда бўлади. Аммо агар роббим мени бир ишига тайинлаган бўлса, ҳеч ким у ишдан мени бўшата олмайди деди.

Султон айтди, мендан ҳожатингни сўра. Абу Ғоя мени ёшлигимни қайтариб бер деди. Мени ёшлигимини қайтариб берди деди. Бу нарса мени қўлимдан келмайди. Бошқа ҳожатинг борми? Ҳа бўпти. Жаҳаннам қўриқчиси Моликка мактуб ёзиб бер, мени азобламасин деди. Султон, ҳа бу нарса ҳам қўлимдан кемайди. Бошга ҳожатингни айт деди. Абу Ғояси айтди, Жаннат қўриқ чиси Ризвонга мактуб ёзилиб бер, мени Жаннатга киргизиб юборсин деди. Султон, бу қанақа талаблар бўлди ахир? Бу ишлар қўлимдан келмайди мени деди. Абу ғояси айтди, бу талабларнинг барчасини бажаришга Роббимнинг қудрати йетади. Нимани ундан сўрасам, у ижобат қилади деди да, султоннинг ҳузуридан чиқиб кетди. Мана биродарлар, мункарни кўрди, қайтарди.

Мансаб таъкидлаб қолинувди, чиқиб кетди . Чунки бу ишидан мақсад дунё емас еди. Бошида айтдик ку, бу дин тиришчилик манбаси бўлмаслиги керак. Шунда одамлар гапимизни олади, биродарлар. Мансабни берувди, мансабдан ўзини олиб қочди. Биродарлар, Исломнинг беш фарзидан кейин келадиган енг муҳим фарз амру маъруҳ наҳи мункар.

Иймон, намоз, рўза, закот. Ҳаждан кейинги ўринда турадиган олтинчи фарз амру маъсру наҳи мункар, Пайғамбаримиз айтганлар, куллукум муроин ва куллукум масъунун ар рўиятиҳи. Ҳар биттанглар бошлиқсизлар. Ишхонада, қўл остидагиларга, оилада, оила аъзоларига ва қўл остидайдагилар ҳақиларда ҳақида қиёматда Аллоҳнинг ҳузурида жавобгар бўласизлар. Аёлингиз, фарзандингиз, акангиз ёки укангизни болалари, ишдаги шеригингиз, еҳтимол яхши одамлардир, лекин улардан мункар албатта содир бўлади. Улардан мункар содир бўлиб қолиши мумкин. Шунда индамай турсак, шу мункарга биз шерик бўламиз. Уларни амру маъруҳ, наҳий мункар қилишлик сиз билан бизни зиммамиздаги амал. Агар шундай қилсак, мункарни ози йейишлиги ҳисобига маъруҳ амал кўпаяди. Агар индамасак, қўшнини томига кетган ўтга ўхшайди. Уни томини куйдириб тугатгандан кейин, албатта сизни томингизга ўтади.

Агар амру маъру нахий мункар қимаса, биродарлар, дуо қилаверамиз, дуоларимиз ижобат бўлмайдиган бўлиб қолади. Шунинг учун амру маъруҳ, наҳи мункар ўта муҳим амаллардан. Яна такрор айтамиз, маъруф ишни ўзимиз аввал қиламиз, мункарни тарк қиламиз, ҳикмат билан ишга ўтамиз, босқичма босқич, шошилмасдан, мулойимлик билан одамларни ҳаққа чақирамиз. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло ешитилган маърузаларга амал қилишликни барчамизга тавфиқ етиб берган бўлсин. Ақул у қовли ҳа да ва астағфируллоҳали ва

Кейинги дарсни тинглашИсломда фарзанд тарбияси