Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бисмиллаҳир роҳматир роҳийм. Алҳамдулиллаҳир роҳбилен аъламин. Ва ала ақибату лил мутақин. Вассолату вассалому ала саййидина муҳаммад ас содиқил ваъдин амин. Ва ала алиҳий ва ас содиҳий мажмади. Инна баъатҳ, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.
Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло шуър саидул айём кўнглим баччамизга баракотли қилган бўлсин. Исломни фарзанд тарбияси деб номланадиган дарсимизни бугун ўн тўққиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзининг ҳадис шарифларида шундай марҳамат қиладилар. Имомот абаронийдан бу ҳадис. Аддибу авлодакум ала тала фи ҳисоли. Хубби набиййикум. Ва хубби ал байтихи ва тилавотил қуран. Фаинна ҳамалат ал қуран фий дҳили аршиллаҳи ёмала дҳилла илла дҳил. Биз фарзандларни ақлий тарбияси хусусида дарс олиб бораётудик. Бугун иншааллоҳ ана шу дарснинг учинчисини. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, болаларингизни уч ҳислатга одатлантиринглар. Набийингизни яхши кўришликка, унинг оиласини, аъзоларини, оиласини яхши кўришликка ва Қуръон тиловатига. Зеро, Қуръоннинг кўтарувчиси ҳеч қандай соя бўлмайдиган кунда Аллоҳнинг аршини соясида бўлади. Бу ҳадис мусулмон ота учун, мусулмон она учун тарбия программаси. Тарбия манҳажи.
Қайси ота, қайси она мана шу нарсага мувофиқ бўлса, боласини тўғри тарбия қилибди ва боласини тарбия қилибда. Чунки фарзандларни қалбида албатта нимагадир бўлган муҳаббат бор, нимагадир нисбатан бўлган кароҳият бор. Фарзандлар ниманидир яхши кўради, ниманидир ёмон кўради. Агар яхши кўрадиган нарсаси шариатда кўрсатилгандек бўлса, ёмон кўрган нарсаси ҳам шариатда кўрсатилгандай бўладиган бўлса, бу фарзанддан умид қилинади.
Биринчи навбатда фарзандларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўришлиги керак. Чунки битта одамни яхши кўриш мумкин бўлса дунёда, у ҳам бўлса Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам. Чунки сиз яхши кўринган отангиз, онангиз, фарзандингиз, албатта булар қиёмат кунида сиздан юз ўгиради. Дунёда сизга бир меҳрини бериб, умрини ёшлигини ёки соғлигини сарф қилиб, хизматингизда турган ота она ҳам қиёмат куни борганда сиздан қочади. Я умая феррул мар умин аҳий. У шундай бир кунки, киши ўзини ака укасидан, онасидан, отасидан, дўсти аёлидан, фарзандларидан воз кечадиган кун. Фақатгина шу кунда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан бизнинг жонимизга оро киради.
Қуръон тиловатидек болани бўш вақтини егаллайдиган чиройли нарса йўқ. Агар фарзанд Қуръон тилавотига муҳаббат қўйса, Қуръон тиловиати билан машғул бўлса, бўш вақти қолмайди. Бўш вақ ти қолмайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳу васалламни сийратини ўргатишлик. Саҳобаларни сийратини ўргатишлик. Уларнинг ҳаётидан чиройли бир қиссаларни, чиройли бир воқеаларни, ҳодисаларни айтиб беришлик, албатта болаларни тарбиясига ижобий таъсир қилади.
Енди, агар сиз болангизни мана шу бўш вақтини Қуръон тиловати билан ёки бояги айтилинган сийрат қиссалари билан айтиб тўлдирмасангиз, бола бекорчи қолса, бола учун бекорчиликдан ёмон нарса йўқ. Маъруф қоида бор. Агар нафсингни яхши нарса билан банд қилмасанг, у сени ёмонлик билан банд қилиб қўяди. Қайтарамиз. Ўзингни ёки болангни бўш вақтини яхшилик билан егаллаб қўймасанг, бу бўш вақтинг, бу нафсинг сени ёмонликка бошлайди. Масалан сигарет чекишда кўчада шу бекарчиликдан чиқиб бемаъни болаларга қўшилиб ўтириб ўрганади. Ёки химормиди, ароқмиди, бошқа бир ман қилинган ишларга болалар қайердан ўрганади? Биласизми, меҳнат билан, ҳунар билан олиб юборган болалар бу нарсалардан узоқ бўлади. Чунки вақти йўқ унақа нарсага. Ертаман боради, устаси билан ишини қилади, занит да доим.
Келади, дам олади, ертадан ишига боради. Демак, болаларни айнишига сабаб бўладиган нарса нима екан? Бекарчилик. Бекарчилик. Ҳар битта ота она фарзанд кўрар екан, дунёга фарзанд келтирар екан, умид қилади. Енди ҳамма ҳам ўзини фарзандидан умид қилади, ҳар битта фарзанддан умид қилинади, аммо тўғри умид қачон бўлади? Қачон умидимиз тўғри бўлади? Фарзандимизни тарбия қилсак, инъя умид қилсак тўғри бўлади. Бошқача қилиб айтганда, тарбия қилинган фарзанддан умид қилинади.
Инсон боласи дунёга келиб, қўлига кўп нарсаларни киритади. Дунёни матоси дейсизми, ҳурмат дейсизми, обрў дейсизми, мансаб дейсизми, кўп нарса киритади. Лекин инсонни ҳақиқий қўлга киритган ҳақиқий бойлиги бу солиҳ фарзанди. Сабаби бор бу гапимизни айтишимиз. Сени қўлингдаги енг катта бойлигинг солиҳ фарзандинг биродар. Чунки сени қўлингдагиларга ҳар қанча катта дунёйинг, иморатинг, бойлигинг юрагинг тўхташлиги билан сен учун қадр қиймати тўхтайди.
Тўғрими? Аммо солиҳ фарзанд тириклигингда ҳам сени ҳақиқий бойлигинг қабрга кирганингдан кейин ҳам сени ҳақиқий бойлигинг. Уни қилган савобли амаллардан албатта сенга улушиб боради. Қуръон тиловатидан бўлади. Ажр. Сенга. Қилган еҳсонидан бўлади, қилган сингилай раҳмидан сенга савоб боради. Демак, бизни қўлимиздаги енг катта бойлик нима екан?
Солиҳ фарзанд. Ҳамма хоҳлайди солиҳ фарзанди, лекин ҳамма ҳам лойиқми солиҳ фарзандга? Савол. Ҳамма ҳам лойиқми шунақа соғлиқ фарзандга ота бўлишига, она бўлишликка? Йўқ, ҳамма ҳам емас. Нима учун деса, бунақа соғлиқи фарзандини тарбия қилишнинг меҳнатига ҳамма қудрати ҳам йетмайди да. Ҳақиқий, ақлли, ҳушёр ота она боласини бўш вақтини бекорга ташлаб қўймайди. Имкони борича. Ўзи тарбиялай олмаяптими? Ўзи ўқита олмаяптими? Ана шу мураббийни, муаллимни олдига олиб боради. Орқасидан юради. Касал бўлиб қолса, табибма табиб олиб юрасиз у. Жасадини соғлом қилишлик учун. Руҳини тарбияси шунча.
Ҳақиқий, оқил ота она фарзандини бўш вақтини қолдириб қўймайди бекордан. Масжидга олиб бориб, Қуръон ўрганишликка олиб бориши мумкин. Бирор бир солиҳ инсонни қўлига олиб бориб, тарбияга топшириб қўйиши мумкин. Ёки бирор бир спорт сексиясига олиб бориб қўйишиши мумкин. Мана шу ҳам тарбия, йигитлар. Шу оёққа туриб қолдими, кўчага бориб кела оладими, биратў бир спорт сексиясига олиб бориб қўйиш, мана шу ҳам тарбия. Спортсмен одам чи, ўша спортдан тарбиялайди қайсидир даражада. Қувватли бўлиб қолгандан кейин тўғри келган одамга кучини ишлата олмаслигини тренер ҳам ўргатади, тўғрими?
Демак, биз ақлли, ҳушёр ота она сифатида фарзандни бўш вақтини ташлаб қўйманглар. Бекарчи бўлиб қолмасин. Ё қурол ўргансин, ё ҳунар ўргансин, ё бир спорт билан шуғуллансин. Бекор қолмасин болам. Қоидани қайтарамиз. Агар нафсингни яхши нарса билан банд қилмасанг, у сени ёмонлик билан банд қилиб қўяди.
Қуръон тиловати. Мана ёш болани Қуръон таълим берадиган муаллимни қўлига олиб бориб берсангиз, ўрганади. Ўрганган сурасини келиб ўқиб беради. Бир хурсанд бўласиз. Ёш болалар ўзаро мусобақа ўйнайди. Мен икки парой отладим, мен бир ярим парой отладим. Беғубор мусобақа. Ёшлигида фарзандини Қуръон ёдлашликка туртган, шунга йўл еган ота она кейинчалик ўзи рози бўлади қилган ишидан. Ва мана бу фарзанд ҳам рози бўларди бу отанг насидан.
Айтишингиз мумкин. Беш пора ёдласангиз манақа нарса олиб бераман. Е, олиб беринг е. Ўзи шундай ҳам олиб беришингиз керак ўзи. Чиройли битта тўн олиб бераман де, ё қандайдир валасавт олиб бераман де. Барибир олиб берасиз, ота сифатида олиб беришингиз кере. Лекин келинг шу нарсани фойдасига ишлатиб қўйинг ўзингизни. Ўн пора ёдласак манақа қиламан. Бир акамиз айтган еди, қизига, шу бир ўн беш ўн тўрт га кирмаган қизига Қуръонни ёдласангиз ҳажга олиб бораман деб қўйган екан. Бир йилда ёдлаб қўйибди.
Олиб борди. Ким ютди, мана шундан? Иккови ҳам ютди. Ота кўпроқ ютди. Ўта кўп, Ота ўзи ёдлади Қуръонни, ишонаверинг. Шунинг учун Салаф Солиҳинлар фарзанди Қуръонни кўтариб, Қуръонни ўттиз бола хатм қилиб, хорий бўлса, Қуръон ёза олса, байрам қилиб юборишар екан. Ҳақиқатдан байрамда.
Илм ўрганишда аёл кишининг ҳаққи ҳам худди еркак кишининг ҳаққи кабидир. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: талабаул илмий фаридатан ала кулл муслимин ва муслиматин. Илм ўрганишлик ҳар битта еркак, аёлга, мусулмонга фарз. Ҳақиқий илм ўрганган, ҳақиқий илмлик, ҳақиқий ихлосли аёл еркак кишининг қўлига келган бойликда каттаси. Еркак кишининг қоидага кетган катта бойликлардан биттаси.
Ажиб бир ҳиссадан хабардор бўлдик. Бир мусулмон йигит ғайридин қиз билан танишиб, ҳалигини яхши кўриб қолади. Уйдагиларга айтган еди, табиий уйдагилар ғайридинга уйлашликда хоҳлашмайди. Ажрашади. Яъни, у қиз билан муомала қилмай қолади. Шунда ҳалиги қиз болани яхши кўрганлигидан келиб айтадики, агар менга уйлансанг дейди, исломни қабул қиламан, ҳижоб ўрайман, қуръон ўрганаман дейди. Лекин йигит уйланмайди.
Табиий оила бу йигитни бир мусулмон қизга уйлантиради. Орадан бир қанча вақт ўтгандан кейин, куёв келинга айтяпти. Мен бир қиз билан танишган едим, манақа ғайридин еди. Менга уйлансанг ҳижоб ўрайман, исломга кираман, қуръон ўрганаман деган еди, дейди. Деганда ҳалиги қиз нима қилади? Бундай қизни кўчада қўйиб қўймаслик керак. Уйланинг дейди. Молонхонамни бўшатиб бераман унга дейди.
Чунки сен туфайли бир кишини исломга кириб қолишлиги сен учун қизил туялардан кўра яхшироқ деган. Бутун дунёни бойлигидан кўра битта одамни сен туфайли исломга кириб қолишлиги сенга каттароқ деган. Мана бу келин ўзи хоҳлаяпти кундош бўлишлигини. Аёл кишини табиатига тушадими бу нарса?
Нимага шу аёлни келишлигини ўзига кундош бўлишингни хоҳлаяпти? Чунки ҳақиқий илм егаси бу қиз. Бу аёл кишини табиатига хилоф нарса, лекин бу иймон бу. Бу иймон. Агар иймонга келишинг ваъдасини бераётган бўлса, бунақа қизни ташлаб қўймаслик керак. Битта аёлни исломга киришига сабаб бўлиб қоласизми? Майли, уйланаверинг. Мен устимда кундош бўлишига розиман.
Шариатимиз, биродарлар, еркакка ҳам, аёлга ҳам таклифотларни йелкасига ухлайди. Еркакка ҳам, аёлга ҳам шариатни қўйган талаблари бор. Енди албатта, еркакларга қўйилган талаб еркакларга хос, аёлларга қўйганлар аёлларга хос. Аёл киши ҳам иймон, ислом рукунларида худди еркак каби жавобгар бўлади. Яна аёл киши ерини хизмати ҳақида, фарзандларини тарбияси ҳақида масъул бўлади. Асарларда келтирилади. Асмо бинти язийд ал ансорий, набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдига келиб айтдики, бир топ аёллардан елчи бўлиб, асмо бинти язийд келди. Келиб, ё Расулуллоҳ, мени ортимда бир топ аёллар қолди, жамоат. Бир жамоа аёллар бор. Яъни мана шу аёлларнинг елчисиман. Уларда ҳаммалари ҳозир мен сизга айтадиган сўзни айтишяпти. Аллоҳ таоло сизни, ё расулуллоҳ, еркакларга ҳам, аёлларга ҳам баробар қилиб юборган. Биз сизга иймон келтирдик, ергашдик. Биз аёллар уйда ўтирамиз.
Еркаклар жума, жамоат, намозлари, касалларни зиёрат қилишлик, жанозага ҳозир бўлишлари бор, жиҳодга чиқишади. Агар улар жиҳодга кетишса, биз уларини, уларни молларини сақладик, болаларни тарбияладик. Биз уйда ўтирибмиз. Улар шу савоб амалларни қилиб юрибди. Бизга ҳам уларни қилган ишидан ажр борми?
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳодаларига қараб туриб, ҳалсамияту мақолата имротин ахсана суъаланан дини ҳам минҳадиҳи. Бу аёлни дини ҳақида берган чиройли саволини ешитдингларми? Ешитдингларми? Саҳобалар ҳа дейишди. Пайғамбаримиз айтдилар, ей Асмо, ортингизда турган аёллар олдига бориб, қайтиб бориб, уларга билдирингки, агар сизлардан бирингиз ерига яхши жуфт бўлса, унинг розилигини талаб қилишни чиройли қилса, унинг талабига итоат қилса, сиз айтганларнинг ҳаммасидан ажр тенг бўлади деди.
Қайтарамиз. Ей асмон, ортингизда турган аёллар олдига қайтиб бориб, уларга билдирингки, агар сизлардан бирингиз ерига яхши жуфт бўлса, унинг розилигини талаб қилиши чиройли бўлса,унинг талабига итоат қилса, сиз айтганларнинг ҳаммасида ажрга тенг бўлади. Бу аёллар ерлари кўчада қилаётган савобларини ўзлари қила олмаётганлигига куйган екан. Лекин Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ҳам худди шу ажр бўлишлигини айтди, агар фалон фалон фалон ишлар бўлса.
Асмо Пайғамбаримиздан ешитган гапдан хурсанд бўлиб, такбир таҳлили айтиб кетди. Демак, биродарлар, аёл киши, аёл киши ерини фарзандларини хизматини чиройли қилса, ўзини покиза сақласа, ерини молини муҳофаза қилса, уйи ва фарзандларини хизматини чиройли суратда адо қиладиган бўлса, ажрда ерларидан кам бўлмайди.
Аллоҳ таолонинг одилзод еканлигида шубҳамиз йўқ. Аллоҳ одилзод. Аллоҳнинг адолати мутлақ адолат. Уйдан чиқмасдан ўтирган аёл, албатта, модомики шариатни доирасидан чиқмасдан уйда ўтирибдими? Ери қилган савобга шерик бўлишлиги керак. Бу кўчага ҳаддан югуриб чиқавермасдан, уйида ўтирган аёл Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан жаннатда бирга бўлади.
Аввало ман юмси кўпга ҳалок қилай жаннати ана. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, Жомий Соҳирдан анаси розияллоҳ ҳам ҳудудан. Расулуллоҳ айтдилар, жаннатнинг ҳалқасини биринчи бўлиб мен ушлайман. Жаннатни ешигини ҳалқасини биринчидан мен ушлайман, фаида имрон отун, тўна зиёний, тўли дўан тадухалар жаннати қобилий. Шунда бир аёл келиб, тортишиб мен билан, жаннатга мендан аввал киришни хоҳлайди.
Жаннатга Расулуллоҳдан бурун кираман дейди. Пайғамбаримиз ман ҳадихия Жибрил. Е Жибрил, бу ким деб сўрайди. Жибрил айтади, хиа имрон отун мата завжуҳа вот таракалаҳа авладан фаобати зиважа мин ажлигин. У шундай аёлки, ери ўлиб, фарзандлари билан қолган. Ва шу болаларни деб турмуш қуришни тарк қилган аёл деди.
Ерга тегса, ерда хизматини қиламан деса, болаларники қолиб кетади. Улгурмайман. Шунинг учун шу болаларимни балоғатга йетказиб, тарбияси билан шуғулланай деб туриб, турмуш қуришликни хоҳламаган аёл. Ўзини еркак кишидаги ҳаққидан воз кечган аёл. Жаннатга Пайғамбаримиз билан биринчи каравада тортишар екан. Албатта, бу ўша тирикчилиги йетарли бўлган, қонни қурсоғи тўқ бўлган хонадон ҳақида гапиряпмиз.
Агар аёл кишининг ери ўлган бўлса, майда болаларидан қолган бўлса. Тирикчилиги қийин бўладиган бўлса, бундай қилиши тўғри емас. Еридан бир каттароқ давлат қолиб, боқувчига муҳтож бўлмайдиган ҳолат бўладиган бўса, демак аёл киши мана шундай қилгани, уни Жаннатга биринчи келишига сабаб бўлар екан. Айни бир ёшлик даврида, йигирма, йигирма беш, ўттиз ёшдаги ери ўлиб, майда болалари билан қолган аёл. Еркак кишидаги ҳаққидан воз кечиб, ўзини фарзандларини тарбиясига бағишлаган бўлса, албатта бу аёлни манзилат улуғ бўлади.
Қуръон оятлари Аллоҳ Таолонинг олдида еркак билан аёлни масъулияти тенг еканлиги ҳақида сиз билан бизга хабар беради. Чунки шу еркак билан аёлдан туғилади фарзанд. Сен биродар фарзандни дунёга келтиряпсан, келажак авлодни дунёга келяпсан. Йер юзида яшайдиган одамларни солиҳ бўлишлиги ёки ноқобил бўлишлиги сени бераётган тарбиянгга боғлиқ.
Астайду биллаҳ, фаста жа балаҳум роббуҳум аннилар узи и амали амили минг кун мин закарин ав унса баъзу кун мин баъзу. Мас, Парвардигорлари уларнинг дуоларини ижобат қилиб деди. Албатта мен сизлардан бирон амал қилгувчи еркак ёки аёлнинг амалини зойи қилмагайман. Зеро бировингиз бировингиздандирсиз. Яъни еркак аёлдан, аёл еркакдан дунёга келади.
Бошқа оятда Аллоҳ Таоло айтади, вомай я амал минас солиҳати мин закари ин авунса, воҳу во мўминун, фа улаика ядухулунал жанната вала юдҳуламуни нақироқ. Хоҳ еркак, хоҳ аёл бўлсин, кимда ким мўмин бўлган ҳолида яхши амаллардан қилса, ана ўшалар, ана ўша кишилар жаннатга кирурлар ва уларга заррача зулм қилинмас. Еркакми, аёлми фарқи йўқ. Савоб иш қилдими? Амаллари зойи бўлмайди, жаннатга киради.
Қизлар тарбияси. Қизларга қилинадиган хос муомала. Жоҳилият даврида араблар қиз фарзанд кўрса, бу қиз кўрдингиз деган хабарни ешитса, юзи қора йеб кетар еди. Қиз болани ёмон кўришар еди. Қизи болани туғилишлигини ўзларига бир фойда деб билмас еди. Ислом қиз фарзандни азиз мукаррам еканлигини шундай одамларга билдирди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар. Бу ҳадис имом термизий абу довуддан, абу саиддадир худрий розияллоҳини кўриб ўядилар. Расулуллоҳ айтадилар.
Ман каънала ҳу салата банатин, ав салата ахаватин, ав бинтани, ав ухтани, фа аддаба ҳунна, вааҳсана илайҳинна, ва заво жаҳунна фалаҳул жанна. Кимни учта қизи бўлсин? Ёки учта опа синглиси бўлсин. Ё учта қизи бор, ё учта опа сигниси бор. Ёки иккита қизи, ёки иккита опа синглиси босин.
Бас уларга одоб берса, уларга яхшилик қилса ва уларни турмушга узатса, бас у учун жаннат бўлади. Биродарлар, қизлар, қиз фарзандлар жаҳаннамдан парда еканлигини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар ҳадисларида. Иккита қизинг борми, иккита синглинг борми, опанг борми, ким бор? Чиройли муомала қилсанг, тарбия қилсанг, йедирсанг, йечирсанг, турмушга узатсанг, сен учун жаннат деяпти.
Ўғил туғилса, ҳа деб хурсанд бўламиз, қиз деса, ҳалиги балон қўйиб юборади да. Субҳаналлоҳ. Қиз ҳам фарзанд, ўғил ҳам фарзанд. Қизни ҳам Аллоҳ беради, ўғилни ҳам Аллоҳ беради. Онгъираб қўйинг. Сен қайердан биласан, ўғул фойдами сенга, қиз фойдами? Яъни қиз болани ҳурматли еканлиги, муҳтарам еканлиги мана мана шу адесларни билиниб турибди.
Мана шу фарзандларни тарбияси ва хусусан қизлар тарбиясида, қизларимизга номаҳрам еркаклар билан, бегоналар билан аралашиб юришликдан еҳтиёт бўлиши кераклигини ёшлигидан таълим берайлик. Чунки Пайғамбаримиз айтганлар ма хола рожулун би имрон тин илла даҳалаш шайтони марҳумман. Бу ҳадис Имому Табаронийдан. Еркак, бир еркак ўзига номаҳрам бўлган бир аёл билан ҳилватда қоларкан, ёлғиз қоларкан, шайтон уларнинг учинчиси бўлади. Шунинг учун қизларимизга ёшлигидан бегона еркак билан ёлғиз қилмаслиги еркакларни ичига кириб аралашиб чиқишидан ўзини еҳтиёт қилишни ўргатайлик.
Ёшлигидан қизларга мана шу нарсани таълим беришлигимиз керак бўлади. Мана ғарбда еркак аёлда аралашиб юришлиги муаммо емас. Буни натижасида, қаранг, бир минг тўққиз юз саксон учинчи йилги ҳисоб китобга қараганда, ана шу ғарбда айрим мамлакатларида бир йилда юз йигирма мингта бегона никоҳ бола туғилди дейилади.
Бу айрим мамлакатларни ҳисоб китоби. Ўттиз йил бурунги ҳисоб китоб бу. Ўттиз хил бурунги статистика. Ўттизхил бурунги одамлар ҳозиргиларда қилмасадан, ҳар қалай бор еди да бу нарса, у ёқда ҳам, бу ёқда ҳам. Ҳозир нима бўляпти кейин? Яна бу юз йигирма мингта валадасини олади, ким туққан деса, турмуш кўрмаган, студент қизлар туққан ғарбда. У пайтда ҳар қалай бор едим, қиз бор екан дейишлик деган нарса. Мана ҳозирга келибди, нималар еканини тасаввур қилаверинглар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар. Ад дебу авлодаҳкум ала таъла фи ҳисобин. Фарзандларингизга учта ҳислатни одатлантиринглар. Хубби набиюкум. Пайғамбарингизни яхши кўришликни ўргатинглар. Ва хубби алайҳ байтиҳи. У зотнинг оила аъзоларини яхши кўринишликни ўгатинглар ва Қуръон тиловатини ўргатингларни. Бу ҳадис мусулмон ота она учун тарбиядаги программа.
Учта мавзуни ўзини ичига олади бу ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаётини ўрганишликни, у зотнинг саҳобаларини ҳаётини ўганишликни ва Қуръон таълимини. Агар шу нарсани уддасини айта оладиган бўлсак, демак фарзандларимизни чиройли суратда тарбия қилган бўлибмиз. Ақўли қовли ҳа да, ҳозир астағфируллоҳ.