Maviza
—Қоралама31 daq

Исломда фарзанд тарбияси

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
31:28
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бисмиллаҳир роҳматир роҳим. Алҳамдулиллаҳ роббилари амин. Ва ала ҳақибату ила муттақин. Вассалому алайкум ва ала саййидина муҳаммад ас содиқ ал ва адил амин. Ва ал алиҳи ва ас ҳабиҳ ажмаъин. Аммобад. Ассалому алайкум. Раҳматуллоҳи баракатуҳ.

Исломда фарзанд тарбияси деб номланадиган дарсимизни бугун ўн олтинчиси. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ўтган дарсимизда биродарлар чекиш ҳақида дарс қилган едик. Сигарет ташлаш ҳеч нарса емас екан. Бошлаб юбормаслик қийин екан. Тушунарли екан? Бу ўттиз фоизлик иш бўлса сигарет ташлашлик, бошлаб юбормаслиги йетмиш фоизлик иш екан. Шунинг учун буни буёғига Аллоҳ сабр берсин. Ташламаганлар қўл кўтармай қўяверинглар. Лекин барибир бугун ташлайсизлар.

Фарзандларни ақлий тарбиясидаги оталарнинг масъулияти. Бугун ақлий тарбия ҳақида суҳбат қиламиз. Шу кунгача бўлган дарсларда биз фарзандларни иймоний, ахлоқий, жисмоний тарбияси ҳақида суҳбат қилдик. Бугун мана енди ақлий тарбия хусусида суҳбат қиламиз иншааллоҳ. Аллоҳ азза ва жалла ўзини суюкли пайғамбари Муҳаммад Мустофо соллаллоҳу алайҳи васалламга йигирма уч йил мобайнида Қуръони Каримни нозил қилди. Ҳаммамизга маълум. Ўн уч йил Маккада, ўн йил Мадинаи Мунавварада. Минглаб оятларни Аллоҳ Таоло нозил қилди. Ва жуда кўп буйруқларни буюрди. Рўза тут деди, намоз ўқит деди, ота онангга оқ бўма деди. Аммо мана шу буйруқларнинг ичида биринчи тушган буйруқ иқро, Бисмиллаҳир Роҳбека, Ла Ди Ҳалоо. Сизни яратган Парвардигорингиз номи билан ўқинг. Ажиб. Аллоҳ Таоло туширган биринчи калимани ўзи ўқишликка тарғиб қилди. Иқро. Ўқинг дедик. Биродарлар, ақлий тарбия фарзандларни тарбиясида жуда ҳам муҳим ўринни тутади. Астайдубиллаҳ, иқро бисми роббикалладий ҳалоқ, холақол инсана мин алақ, иқро роббукал акром, алладҳи яъллама бил қалам, алламал инсана маълам яълам.

Ей Муҳаммад, соллаллоҳу алайҳи васаллам. Барча мавжудотни яратган Зот бўлмиш, Парвардигорингиз номи билан бошлаб ўқинг. У инсонни лаҳда қондан яратган Зотдир. Ўқинг. Сизнинг Парвардигорингиз инсониятга қаламни, яъни ёзишни, хатни ўргатган ўта карамли Зотдир. У Зот инсонга унинг билмаган нарсаларни ўргаткан. Диққат қилиб турасизлар. Жамоадотлар, йер, тоғ у тошлар. Уларни узунлиги бор. Ени бор, вазни бор, ранги бор, шакли бор.

Моддий нарсалардан енди ўсимликлар. Уларни ҳам узунлиги бор, ени бор, вазни бор, ранги бор, шакли бор. Аммо жамоадотлардан фарқи улар ўсади. Енди, ҳайвонлар, булар ҳам моддий нарса. Буларни ҳам ени бор, узуни бор, вазни бор, шакли бор, ранги бор. Аммо ўсимликлардан фарқи, улар ҳаракатланади. Биринчисини фақат ўша нарсаси бор, кейингиси ўсади, кейинги ҳайвон ҳаракатланади. Енди инсон. Узунлиги бор инсонда ҳам. Ени бор, вазни бор. Ранги бор. У ўсади ҳам, ҳаракатланади ҳам, яна фикр юритади.

Мана шу фикр юритишлик, ақл фақат инсонга берилган, йер юзидаги маҳлуқотларни орасида. Инсон фикр юритиши билан, ақл юритиши билан ҳайвонлардан ажралади. Аллоҳ таоло инсонга берган улуғ неъматлардан яна биттаси, бу ақл. Илм. Агар инсон мана шу ақлини ишлатмаса, роббисини танишликка ишлатмаса. Ақлий қувватини қўлламаса, ўзини инсонийлигини ортга сурибди. Фараз қилинглар да. Бирданига ҳозир йер юзида илм йўқ бўлиб қолса, ҳамма бир хил саводсиз бўлиб қолади.

Қирилиб кетса керак ҳозирги одамлар. Сабаби у тошга тошга ўт чиқаришни билмаймиз. Ҳамма ёғимиз технология, ҳамма ёғимиз битта кнопка билан ҳал бўлади. Мана шу мартабаги нима билан чиқдик, биродарлар? Илм биланми? Ақл биланми? Шу ақл туфайли одам боласи бошқа кўп махлуқотлардан афзал устун бўлди. Астайду биллаҳ, валаҳоти каром на бани адама, ваҳамаллоҳун фил бар ли вал баҳр, ва разақуноҳун минат тойибати ва фаддулнаҳун ала катини минман холакуна тофдийна. Аллоҳ таоло айтади, дарҳақиқат биз одам болаларини азиз мукаррам қилдик. Ва уларни барру баҳрда, қуруқлик ва денгизда от ва уловларга, кемаларга чиқариб қўйдик. Ҳамда уларга ҳалол пок нарсаларни ризқ қилиб бердик. Ва уларни ўзимиз яратган жуда кўп жонзотлардан афзал устун қилиб қўйдик'. Бу яратилган махлуқотларни ичида Аллоҳ таоло инсонни ақли билан устун қилди. Ақл ҳамма одамда бор. Лекин мўмин одамдаги ақл билан кофирдаги ақлни чи, фарқи бор орасида. Мўминни ақли роббисини танишликка йетайлади, демак бу катта нарса бўлди.

Енди кофирни ақли роббасини танишликка йеталайламадими? Бу инсон ақлини ишлатгани йўқ. Чунки, биродарлар, ўнта дипломи бўлсин, ҳар қанча уччона степени бўлсин, агар бу инсон Аллоҳни танимаган бўлса, бу одам жоҳил дейилади. Чунки бу ақлни биринчи иши Аллоҳни танитишига егасига. Қилдими шуни? Қилмади. Демак бу одам жоҳил бўлади.

Илм. Бу биродарлар улуғ мартаба, улуғ даража, улуғ мақом. Мана шу одамларни орасида енг кучли ким ҳисобланади? Илмли одам ҳисобланади. Йер юзидаги енг кучли махлуқ ким? Инсон. Нимаси билан кучли у? Билагидаги кучи билан кучлими? Йўқ. Чунки ҳайвонларда шундай турлари бор, инсон ҳеч қачон кучи йетмайди унга. Аммо нимаси билан инсон улардан кучли бўлиб турибди? Мана шу ақли билан, мана шу илми билан.

Илмий кашфиётлар қилинади олимлар томонидан? Мана шу кашфиётлар инсонга ғайриоддий кучларни беряпти. Биродарлар, юзлаган тонна нарсани кўтарадиган қувватимиз бор, биласизларми? Биламиз. Биламиз. Билагимизни қуввати билан кўтаряпмизми уни? Ақлимизни қуввати бўлган кўтаряпмиз. Қон томирига шлангани киргизиб, юрагини ичига бориб туриб, даволаб чиқяпти ҳали шланга. Билагида қуввати билани даволаяпмизми бир биримизни? Йўқ, ақлимизни қуввати билан. Демак, одамларни орасида енг кучли одам ким екан?

Олимлар екан. Олимлар. Аллоҳ таоло одам боласига дунёдан бир насиба берган, улуш берган. Масалан, бир одамни фалончи пули бор, фалончидан фалончи бойлиги каттароқ, шунга ўхшаган сўзларни ешитиб қоламиз. Бойлик ҳам насиба улуш. Тушқувват ҳам насиба улуш. Масалан, фалон давлат фалонча майдонга ҳукмронлик қилади деймиз. Ёки фалон давлатни фалонча қуроли бор деб айтамиз. Фалончини пули монандча, фалончини кучи монандча деб айтамиз. Биз одамлар биримизни иккинчимиздан қадримиз баландлигини ёки пастлигини ўлчайдиган, ўзимизни тузиб олган ўлчовларимиз бор. Қайтариб айтаман. Одамларни ўртасида, бирини иккинчисидан қадрини паст ёки баландлигини ўлчайдиган, ўзлари тузиб олган ўлчоқлари бор. Бир одамни иккинчи одамдан паст баландлиги, нима билан ўлчаймиз, сананглар.

Тўғри, пул. Қувват. Мансаб. Насл насаб. Бу сиз билан биз одамлар биримиз иккинчимизга баҳо бераётгандаги ўлчовлар. Пул, мансаб, қувват, насл насаб. Аммо биласизларми? Аллоҳ азза ва жалла бир бандани иккинчи бандадан, мўминларни, афзал санаётганда, бир мўминда иккинчи мўминдан афзаллигини белгилаётганда, биз айтаётган бу ўлчовлардан биронтасини ишлатганмиз.

Оллоҳни наздида, бир мўмин иккинчи мўминдан нимаси билан афзал бўлади? Аллоҳ таоло илмни айтди. Ўзи тақво ҳам кимда бўлади, биродарлар? Илмли одамда бўлади. Оллоҳни таниган одам илмли дейилади. Оллоҳни таниямаган одам қаёқдан тақволик бўлсин.

Астайдубиллаҳ. Амман ҳува қонитун ана аллайли сажидан ва қўиман. Яҳдарул ахиротавай аржу раҳматаробби қул ҳал яставел ла динай яъламуна ва ла динала яъламун иннама я тазаккуру улул албаб. Ёки кечалари сажда қилган ва қиёмат тик турган ҳолда, соат ибодат қилувчи охиратдан қўрқадиган ва парвардигорининг раҳмат марҳаматидан умид қиладиган киши билан куфр исёнга ғарқ бўлган кимса баробар бўлурми? Айтинг, биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўларми? Дарҳақиқат фақат ақл егаларигина панд насиҳат оларлар. Иймон берилганларнинг ичида Аллоҳ Таоло кимни моқтаяпти? Илм берилганлар. Билганлар билан билмаганлар тенг бўладими деяпти. Биз мусулмонлар, мусулмон сифатида, ўша вақтимиз иймони, иймон деймиз биз ҳам, иймон. Илми, тақвоси. Илмли ми рўпарангиздаги одам сиздан? Демак уни даражаси баланд. Чунки Аллоҳ Таоло билган зотлар билан билмиган кимсалар тенг бўладими?

Деяпти. Тенг бўлмайди. Ўқиб нима олардинг, вақт ундан кўра маъно ишни қил дейдиган гаплар бўлар еди. Ўқисин. Ўқисин! Аллоҳ хоҳламади. Нимани хоҳламади? Мол у давлат одамларни қадр қийматини белгиловчи ўлчов бўлишини хоҳламади. Қайтарамиз. Мол у давлат бир одамни иккинчи одамдан афзаллигини белгилайдиган ўлчов олишини роббимиз хоҳламади.

Аммо биз хоҳладик. Бадавлатроқ, давлатмандроқ одамни олдида сал бошқачароқ тутади, қўлида пули йўқроқ одамлар. Енди шу қўлида пули йўқроқ, ўзидан ҳам пули йўқроғи одамни олдида яна бошқача тутади ўзини. Аввалги дарсларимизда айтдик, ҳукомалар айтади, диққат қилинглар. Рўпарангда турган одамни фақат бойлиги учун ҳурмат қилаётган бўлсанг, динийнинг ярми кетди.

Бой бўлсангиз, бу сизга синов. Булар камбағал бўлса, бу ҳам буларга синов. Сизни йелкангизга оғирроқ синов қўйилди. Булардан кўра. Шу давлатини Аллоҳ рози бўлган йўлида сарфлаётган бўлса, нур истагандир. Ҳурмат қиламиз бунақа бойни. Дунёси қўлида екан деб айтамиз. Қалбида емас екан. Ла яғурроннака тақаллу билла динака фарофил билад. Сизни кофирларнинг шаҳарларда кезишлари алдаб қўймасин. Қаранг, Аллоҳ Таоло қувват билан иши бўлмади, одамларда қадрини белгилаганда. Чунки бу қувват вақтинчалик матоҳ. Йер юзида кофир мамлакатларни моли давлати қуввати, қурол аслаҳаси катта бўлганлиги сиз билан бизни алдаб қўймаслиги керак. Чунки Аллоҳ Таоло кофирларнинг шаҳарларни кезишлари сизларни алдаб қўймасинлар. Чунки бу қувват, бу моли давлат вақтинчалик матоҳ.

Аллоҳ таоло молни қуввати, мансабни қуввати , соғлиқни қуввати . Савлатни қуввати. Буларни биронтасини еътироф қилмади. Биронтасини тан олмади. Фақатгина ягона қувватни, илм қувватини еътироф қулди Аллоҳ Таоло. Шунинг учун Имом Шофи айтади, ида аротда дунё фа алайка бил илм. Агар дунёни хоҳласанг, дунё келишини хоҳласанг, илмни лозим тут ўзингга. Ва ида аротда ал ахирота фа алайка бил ал илм. Агар охиратни истасанг, илмни лозим тут ўзингга. Ва идҳа аро тта ҳума ман фа алайка бир айн. Агар иккаласини ҳам хоҳласанг, илмни ўзингга лозим тут. Диққат қилингларда. Дунёда хоҳласангиз ҳам илм керак. Охиратда хоҳласангиз ам илм керак. Иккаласини тенг хоҳласангизам илм керак.

Илмни фазилат ҳақида жуда кўп маърузалар бўлган. Лекин фарзанд тарбиясида қанчалик муҳим нарса бу нарса? Билиб қўяйлик шу нарсани. Инсон илм деганда аввало шаръий илмни назарда тушиш керак, мусулмон киши сифатида. Чунки шаръий билимларни ўрганганингиздан кейин, бошқа илмларни ўрганишингиз осон бўлади ва сиз учун йўл очилади.

Айтаётганимиздек, физика, математикага берилиб кетсангиз у, агар роббингизни танайдиган, танитадиган илмдан бехабар бўлсангиз, сизни жоҳил деб айтдик. Аввало шаръи илмни ўргатамиз болаларга, орқасидан албатта дунё фанларини ўргатаммиз. Дунёвий илм сиз ўлишингиз билан тўхтайди бу илмингиз. Аммо шаръий илм ўлишингиз билган тўхтаб қолмайди.

Ҳар қандай учёний степениянгиз бўлсин, ҳар қанча дипломингиз бўлсин ўлдингиз, йерли бетида қолиб кетди бу. Қабрга кирганингизда сизга ас қотмайди. Аммо Аллоҳнı таниган диний билимингиз бўлса, шаръий илмингиз бўлса бу илм сиз билан бирга бўлади. Мана шу қолдириб кетган шаръий илмингизни шогирдларингиз кўтариб юрибдими, сизга ажр бўлади. Шунинг учун биз биродарлар икки дунёни обод қиладиган шаръий илмларни биринчи ўринга қўшишлигимиз керак.

Айтинг, биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми? Дарҳақиқат фақат ақл егаларигина панд насиҳат оловлар. Демак илм ўқиш керак екан, ақлимиз бўлса, Аллоҳ Таоло бизга ҳисоб китоб қиляпти. Билганлар билан билмаганлар тенг бўлмайди. Яна битта оят. Во қу робби зидния илми. Ва айтинг, парвардигорим, илмимни янада зиёда қилгин. Илмимни янади зиёда қилган. Биронта ўринни ешитганмисизлар, Аллоҳ Таоло Қуръонда шундай оят туширган. Парвардигор, молимни зиёда қилггин деган.

Қувватимни зиёда қилгин деган жойни ешитганмисизлар? Бирор бир оятда. Зиёдалик сўраляпти Аллоҳдан. Нимани зиёдалиги сўраляпт? Илмни. Иккита одам тўймасми? Иккита нарсани қувган одам тўймайди. Моли давлат қувган одам тўймайди. Илм қувган одам тўймайди. Моли давлати қувган одам. Топгани сари, кўпайгани сари, норозилиги зиёд олиб бораверади.

Илмни қувган одам илми кўпайган сари, розилиги зиёд олар бўлиб бораверади. Моли давлатда сиз еҳтиёт қилиб сақлайсиз. Ҳар куни нимага қараш керак? Нимага? Ана курсга текканларни пули бор. Олим киши билан жоҳил кишини, илмли киши билан илмсиз кишини ўртасидаги фарқ жуда ҳам катта.

Я айюҳа алладина, а ману ида, қийла лакун, тафассаху фил мажалис и фавсаху, яфсаиллоҳу лакун. Ва ида, қийлан шузу фан шузу, ярфаиллоҳу алладина, а мену минг кун, ва алладина у тул илма даражат, ва аллоҳу бимат амалуни қобил. Илмни даражасини, илмли одамни мартабасини Аллоҳ Таоло нимадан мақтади?

Ей мўминлар, қачон сизларга мажлис суҳбатларида дўст биродарларингиз келиб, бизларга ҳам шу мажлисдан жой беринглар дейилса, сурилинглар дейилса. Сурилинглар дейилса. Чунки бу йерда ош гўшт берилмайди. Илм берилади. Сурилинглар дейлса, дарҳол жой беринглар. Аллоҳ сизларга ҳам ўз жаннатидан жой беравер.

Ва қачон ўрнингиздан туринглар дейилса, дарҳол туринглар. Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато етилган зотларни баланд даража мартабаларга кўтаравер. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордур. Қайтарамиз. Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато етилган зотларни баланд мартаба даражаларга кўтариб. Аллоҳ илмлиларни даражасини баланд қиламан деяпти.

Фарзандларимизни мана шу даражага кўтаришини хоҳламаймизми? Тўртта фарзандингиз бор, шундан қарасангиз бир иккитасини зеҳни зўр. Иккитасиники ўртача. Мана шу иккитасиничи? Қаттиқроқ еътибор беринг илм ўқишига. Енди мен иккита зеҳни ўртачасиникини ташлаб қўйинг демаяпмиз. Бу ҳам ўқисин, саводли бўлсин, ўқишни ёзишни билсин, ҳаққини танайдиган бўлсин. Лекин қобилияти борини узоқроқ қилиб йўлинг.

Токи сиз ўлиб кетганингизда, бола сизни йўловингиз билан илмли бўлиб қолиб, мана шу оятларда ўқиб тушунганида, отамни Аллоҳ раҳмат қилсин. Мана шундай илмли бўлишимга, шу мартабага кўтарилишингга отам хизмат қилган екан десин. Олим улуғдир, гарчи ёши кичкина бўлса ҳам. Жоҳил ёшдир, гарчи ёш катта бўлса ҳам!

Илм инсонни мартабасини кўтаради. Илм нон бермайди, нон бермайди, дейиши мумкин кимдир. Нима қилиб тирикчилик қиласан дейди. Биринчи ўринда нима туради бизда ғам? Йўқ, акалар. Ризқ. Қайси соҳани ўқишингизга қараб келмайди сизга. Нима ҳунар қилишингизга қариб келмайди сизга, сизни пешонангизга ёзиб қўйган йиғисиб келади. Сиз фақат ҳунарда ёки илмни танлайсиз холос. Ҳа, илм бошида нон бермаслиги мумкин. Илм ўқиётган талабалар. Ҳа, йўлкира янга пулинг йўқ орада пиёла борасан домла ёнимга. Йегани бирор нарсанг бўлмай қолган кунлар бўлади.

Нодонники ўзингиз пул топмайсизми? Бировга қараяпсизми отангизга, онангизга? Демак камбағалсиз. Аммо ишонаверинг. Илм бошида пул бермайди. Ўн икки соат ишлаб, кунига ўн минг сўм ойлик олади бир одам. Оёқ қўли билан ишлаб. Енди, бир одам кунига икки соатдан ишлайди, йигирма минг сўм ойинга олади. Биринчи одам фақат қўл меҳнатини қилар еди, иккинчи одам ақлий меҳнатни қиларди.

Ақлий меҳнат доим қиммат туради жаҳон бозорида. Тил биласиз, икки хил тил. Соатига еллик доллардан деб қўяди. Ўқиб бўлмаган еканман ўша инглиз тили исми, рус тилисини иши. Зўр иш чиқди да. Соатига елли доллар. Қаранглар, ақлий меҳнати нархи жисмоний меҳнати нархидан баланд туради. Биродарлар, ҳозир пул бермас едим болангиз ўқиётгани учун. Юраверасанми ўн саккиз га кирсанг ҳам китоб ўқи, бор чиқиб ишла деганлар жоҳил одамлар бўлади. Ўқи болам, ўқи. Сендан нон, гўшт талаб қилмаяпмиз. Бизни давримизда ўқиб ол болам деб ота айтяптими, дунёдаги енг зўр ота шу. Мана шу ота болага бериши мумкин бўлган енг зўр нарсани беряпти. Вой ишонаверинглар, укалар. Ҳозирги зеҳнлар турмайди. Бу винтлар тўлади. Вируслар тушади. Дисклар чизилади.

Ҳозиргидек каллалар олмай қўяди. Илм ўқисин боламиз, биродарлар. Илм ў қисин. Фарзандларни ақлий тарбияси ҳақида дарс қиляпмиз. Инсон боласидаги енг улуғ нарса бу илм. Инсон боласисидаги енг ёмон нарса бу жоҳиллик. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйида ҳадис шарифда шундай деб марҳамат қиладилар. Бу ҳадис Имом Муслимдан келтирилган.

Ман салака ториқон ялтами сўфийҳи инман, саҳаваллоҳу лаҳу биҳи ториқан ила жаннатий. Диққат қилинг. Ким илм талабида бир йўлга қадам босса, ким илм талабада бир қадам кўчага чиқса, Аллоҳ Таоло жаннат йўлини унга осон қилиб қўяди.

Сиз китобингизни кўтариб ҳафтада бир кун, икки кун дарсингиз бор, чиқяпсизми? Чиқяпсиз ми? Беш йил чиқдингиз, ўн йил чиқдингсиз. Шу илм йўлида юрган даврингиздан ўтиб келсангиз, иншааллоҳ олимлар зумрасида тириласиз қиёматда. Чунки қаранг, бу ҳадис кўп такрорланади.

Ва воҳи валлоҳ ила ди ила ила ила илаҳи илла ҳу. Китоб кўтариб юрган укалар, бу муболаға емас. Мана шу китобингизни кўтариб, устозингизни уйига қараб кетаётган пайтингизда ёки мадрасага қараб келаётган пайтингиздан, ҳар битта босган қадамингиз сизни жаннатга яқинлаштираётган қадамлар. Бу муболағмас. Чунки илм талабида юрган одам Аллоҳни танийди. Ҳалол ҳаромни фарқига боради. Ҳақ билан ботинни ажратади. Аллоҳни рози қиладиган нарсаларни билади. Нимани қилса Аллоҳ норози бўлишини билади. Бу одам жаннат йўлида юрибди. Шунинг учун болангиз китобини кўтариб Қуръон ёдлагани чиқиб кетяптими? Илм ўргангани кетяптими? Жаннатни қадамини босиб кетяпти оталар. Қувонинглар. Қувонинглар! Чунки сиз ўлиб кетганингиздан кейин шу болангиздан сизга ажр бориб туради, иншааллоҳ.

Масалан жомеъяга кириб ўқиётган студентларни қарасанглар, ўша бояги айтаётганимиздек, иқтисодий қийинчилиги бор чўнтагида албатта. Қийинч, меҳнат. Тўғри, беш йил, олти йил ҳашпашдагача ўтиб кетяпти. Лекин битта соҳани зўр мутахассиси бўлиб йетишгандан кейин биласизми? Зўр доктор бўлди. Зўр бир адвокат бўлди. Зор бир қандайдир бир информатик, компютер бўйича мутахассис бўлди. Ешигини тагида одамлар навбат кутиб туради киришлик учун. Соатига пул олади шунда.

Бу меҳнат қилди да. Илмни машаққатларига сабр қилди да. Суннат мутахарада илм талабада ҳақида нима дейилган? Илм талабада юрган укалар машаққатлигига қараманглар. Узоқлигига қараманглар. Оғирлигига қараманглар. Сизлар бу йўл сизларда жаннатга олиб боришлигига қаранглар. Чунки Пайғамбаримиз айтдилар, ким илм талабида бир қадам босиб чиқса, мана шу қадами туфайли уни Аллоҳ Таоло жаннатга қадамини буриб қўяди.

Имом Термизга келтирган ҳадисда Расулуллоҳ айтадилар: ад дуня малавунутун, малавунун мафийҳа, илла дикруллоҳи таъала ва ма валаҳоо. Дунё малъундир. Дунё лаънатланган. Дунё лаънатланган. Ундаги нарсалар ҳам лаънатланган, фақат Аллоҳнинг зикри ва унга яқин нарсалар бундан мустасно.

Агар илм ўқимасангиз, олимларга яқин бўлмасангиз, илм мажлисига интилмасангиз, фақат лаънатланган нарсани орқасидан қувватлаб юрибсиз. Тушунарлими? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан мана ешитганингизлар бу ҳадисни. Кун алиман. Ав мутааллиман. Ав мустамиян. Ав муҳаббан. Ла фалатакун ҳоми сафат тахлак. Ё олим бўл деган Пайғамбаримиз. Вой йигитлар, кўзингларни катта очинглар. Ё олим бў. Ё илм ўрганувчи бўл. Ё ешитувчи бўл.ё яхши кўрувчи бўл, енг камида илмни яхши кўрувчи бўл, бешинчиси бўлма. Илмга бепарво бўлма, ҳалок бўласан деган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Болаларимиз ё олим бўлсин, ё илм ўрганувчи бўлсин, ёки ешитувчи бўлсин. Ё яхши кўрувчи бўлсун, илмга бепарво олмасин.

Ва ҳеч қайси ёшлигида илмга берилмаган, шу илмсиз ўтган ота, на дин илмини, на дунё илмини ўрганмасдан, ёши ўтган ота боласини ҳам шунақа бўлишини хоҳламайди. Илмсиз ота ҳам боласини ўқишини хоҳлайди. Чунки илмлиларни мартабасини кўрган еди ҳаётида. Кейинги ҳадис, Имом Термизийдан, Анасимни Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ марҳамат қилиб шундай дедилар. Мен хоражафий фалобий илмий. Фаҳво фий сабийли лаҳи ҳатта яржия. Ажойиб ҳадис. Ким илм талабида чиқса, бас то қайтиб келгунича Аллоҳнинг йўлида бўлади.

Ҳадисни қаранг, саҳиҳ ҳадис, Имом Термизийдан. Ким илм талаба кўчага чиқса, то қайтиб кегунича Аллоҳни йўлида бўллади. Бу Расулуллоҳ айтяпти, соллаллоҳу алайҳи васаллам. Енди умуман илм йўлида юрган одам бўлса чи, демак доим Аллоҳни йўлида юртди у. Биласизлар, масалан бирор бир фирмани, бирор бир ташкилотни иши билан бирор сафарга чиқиб йўлда мусибат чекиб, бир оёғи синса ёки бир ногирон бўлиб қолса, шу фирма бу одамни ўлгучи ойлик билан таъминлаши керак.

Хизмат бурчини адо қилаётган пайтда дейилади. Ҳа демак, Аллоҳни йўли юрган пайтингизда илм ўрганиб, илм йўлида юрган пайтингизга бир мусибат йетадиган бўлса, Аллоҳ таолонингизни мастида бўлади. Муҳим нуқта, дунёда бошлаган тижорий ёки бошқа бир дунёвий ишингизни охиригача йетказа олмасангиз, сизга ҳеч ким мукофот бермайди. Масалан, битта заводни қуришни бошладингиз, йета олмасдан ўлиб қолдингиз. Ёки йетказа олмадингиз охиригача. Сизга ҳеч қандай хизмат ҳаққи тўланмайди. Тўғрими? Тўппа тўғри. Аммо илм талабида юрсангиз, гарчи бу илмни охиригача йетказа олмасангиз ҳам, гарчи олим бўла олмасангиз ҳам, шу илм ўқиб юриб ўлиб кетсангиз, Аллоҳ сизни илмни мақомига йетказди деганлар қаторида тилтирарди қиёматга нима. Шунинг учун бир ҳафтада бир марта Қуръонни кўтариб, масжидга келиб, домладан Қуръондан таълим олиб қўйишдик, қўлимиздан келмайдими? Аммо доим бўлсин, бир марта емас. Илм йўлида юрган бўласизми сиз ҳам? Хорийлар қаторида тириласиз, олимлар қаторида тираласиз, агар илм йўлида юрган бўлсангиз.

Пайғамбаримиз айтадилар, фадлул ала алими алала абиди ка фадли ала аднақум. Бу ҳадис Имом Термизийдан, Абу Умомо розияллоҳу анҳудан. Олимнинг обиддан афзаллиги худди менинг сизнинг енг кичигингиздан афзаллигимга ўхшайди. Қайтараман. Олимнинг обиддан афзаллиги, олим одамни илмсиз одамдан афзаллиги худди менинг, деяпти Расулуллоҳ, ва сизнинг енг кичингингиздан афзаллигингга ўхшайди. Пайғамбаримизнинг енг кичкина саҳобаси билан Расулуллоҳни ўртасида қанча катта бир фарқ бор. Олим одам билан обид одамни ўртасида шундай фарқ бор деди. Аллоҳ муҳтияпти илмли одамда. Пайғамбарн муҳтияпти иллмли одамда . Фарзандларимиз илмли бўлиши керак ундайлик биродар.

Кунларни бирида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини намоздан ташқари вақтда масжидда ўтирганлигини кўрди. Нима қиляпсиз бу йерда деди. Ҳали йўқда намоз ўқияпман деди. Фарз намоздан бошқа пайт. Расулуллоҳ, қомингиз ким боқади сизда деди. Акам деди. Ака, сиздан кўра ибодатлироқ екан деди.

Қорнингизни ким боқади? Деса, ака деяпти. Ака, сиздан кўрак ибодатлирок екан деяпти. Бу дунёга чиқиб, касбкор, тирикчилик қилишликка тарғиб бўлса, кейинги ривоятни ешитдик. Бир киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзини шеригидан келиб шикоят қилди. У билан тижоратданмиди, бир меҳнатдан бир шеригиди. Аммо илм талабада еди.

Пайғамбаримиз шикоят қилганга қараб, яъни мен дўконда туравераман ёки мен ишни қилавераман, уни китобини ушлаб ўтираверади, ё дарсга деб кетиб қолаверади, ё Қуръонни ушлаб ўтирибверади. Мен кўпроқ ишлаяпман шеригимдан кўра деганида, Пайғамбаримиз унга сиз ундан ибодатлироқ екансиз демади. Нима деди? Еҳтимол, сизга келаётган ризқ у туфайли бўлай екандир деди.

Тушунарлими? Еҳтимол сизга кераккариз ўша туфайлидир деди. Илм йўлида юрган одам бўлганлиги учун. Нима учун обитдан олим мартабаси улуғ? Чунки обит фақат ибодат қилаётган илмсиз одам ўзи учун ибодат қилади. Жайнамозни тешиб юборса ҳам намоз ўқиб, фақат ўзи учунга қилади. Аммо илм ўрганаётган одам, биродарлар, инсоният учун, одамлар учун, жамият учун ўрганади. У фақат ўзи учун ўлганмаяпти у. Одамлар учуни ўрганяпти. Шунинг учун уни мартабаси улуғ бўлади.

Ақлу қавли ҳада ва астағфируллоҳ алайҳи валакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Кейинги дарсни тинглашИсломда фарзанд тарбияси